🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#НОТАНИШ
-36-

У аввалдан пишитилган режа бўйича, ҳеч нарсани билмаган одам каби , тўғри Диёрбекка юзланди :

- Йигит , сизни мумкинми ?

Диёрбек қўлидаги еб турган тарвузини дастурхонни бир четига қўйганча , даврага қўшилишни рад этиб узр сўраган кишига эргашганча ташқарига чиқди .

Диёрбек сал аввал салом бериб сўрашган бу кишининг қувлик йилтираб турган кўзларига қараганча мажбуран мулозамат қилди:

- Келинг, ака. Биздан нима ҳизмат ?!

-Шу десанг , ука,-меҳмон ўйланган бўлиб бошини қашиди .

Диёрбек унинг мақсадига тушунмай яна сўради:

- Беҳижолат , ака. Бирор юмушингиз бор бўлса айтаверинг. Қўлимиздан келса бош устига .

Меҳмоннинг чеҳраси ёришди . Тилла тишларини ялтиратганча ёйилиб кулимсиради :

- Вей , ука, бормисан. Албатта қўлингдан келади. Бу ишга кўзим етгани учун шу ердаман-да . Хуллас , ўзингдан қолар гап йўқ. Мен бир кичиккина қурилиш бошлагандим. Атиги йигирма икки хона. Шунга қўл остингдаги ... қурилиш материалларидан бехитгина қилиб озроқ ёрдам берсанг. Сендан аввал ишлаган йигит билан ҳам озроқ олди- бердимиз бор эди. Биримиз иккинчимиздан норизо бўлиб ажрашганим йўқ. Шу десанг , буни икки тарафлама фойдали ҳамкорлик деса ҳам бўлади. Иккаламизнинг ҳам ҳурсанд бўлишимизга не етсин.

Меҳмон Диёрбекнинг юзига синчковлик билан тикилди . Диёрбекнинг юзидаги бирон туки қилт этмаган ҳолда сўради :

- Учинчимиз- чи , учинчи гувоҳни унутдингиз , ака.

- Хўжайинни айтяпсанми , ман тилимга маҳкамман ука , ҳотиржам бўлавер .

- Йўқ , у сиз айтган ҳўжайин эмас . У бошқа хўжайин. Мен Қодир Аллоҳни назарда тутаяпман. Менимча бу гапларни сизга гапириб барака топмасам керак. Хуллас ака, гапни бориям , йўғиям шу. Бу ердан яхшиликча кетганингиз маъқул. Биласизми , мени озгина ёмон одатим бор. Асабим бузилса ўзимга жавоб беролмай қоламан. Шууу. Саломат бўлсинлар ...

- Ука, тўхта , шошма ...
Меҳмон шарт бурилиб орқасига ўгирилиб кетаётган Диёрбекнинг йўлини тўсди .

Диёрбек икки қўлини белига қўйганча, меҳмонга юқоридан қаради :

- Биласизми , мен учгача яхши санайман . Учгача . Бу кўп нарсани англатади. Асосийси , учдан кейин ўзимга жавоб беролмаслигимни . Бир ... Икки...

* * *
Эртаси куни тонг сахардан Диёрбекни чангга беланган кийимлари билан...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍9
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-37-

Эртаси куни тонг сахарда Диёрбекни чангга беланган кийимлари билан зулукдек ялтираган тим қора жипга бемулозамат ўтқазишди-ю , дарров шефни ҳузурига равона бўлишди.
Диёрбек зум ўтмай ўзини киборлар даврасига мансуб, ҳашамат билан безатилган офисда кўрди. У қурилиш бошлиғини кўрмаган , фақатгина уни довруғини эшитган эди. Диёрбекдан эшигига зарҳал харфлар билан раҳбар Низомов Шерали деб ёзув илинган хонага киришини сўрашганда , дастлаб иккиланди. У кийимларига илашган чанг - чунгдан тортинган бўлди. Аммо шу ергача келдими , демак , тортиниш каби қадриятларнинг ўрни эмаслигини англади ва бошини тик кўтариб хонага кирди.
Диёрбек ўзига ишонган йигит эди. Ким ўзига ишонади , биласизми ?! Йўқотадиган нарсаси йўқ одам ўзига ишонади. Бор- йўғини йўқотиб бўлган одам ўзига ишонади. "Ёлғизнинг ёри Аллоҳ". Диёрбек кабилар ёлғиз Аллоҳнинггина паноҳида эканликларини , бундан бошқаси бекорлигини , фақат Аллоҳгина ўзи кабиларнинг ғамини ейишини , ёлғиз Аллоҳгина "кимларгадир" бас келишини билганликлари , бошидан ўтказганликлари учунгина барини Танҳо Зотнинг ўзига ўзларини ҳавола қилиб қўяқоладилар.
Диёрбекнинг ҳозирги ҳолати ҳам ана шу ўйлаганлари таъсирида эди.
У хонага киргач , кеча оқшомда ўзи билан учрашиб, қинғир келишувни таклиф этган ва савдолари пишмай ҳайр- маъзурни насия қилган нусҳага дуч келди. Саноқли сонияларда бош ирғаб салом берган Диёрбекнинг хаёлига икки хил- бири иккинчисига қарама- қарши бўлган хаёл келди.
"Бу одам шу ерни каттаси экан- да. Кечаги қилган қилиғини қаранг. Бамисли Хорун Ар - Рашиддек оддий кийимда фуқаро билан учрашишга чиққан эканлар- да. Ўзларича очко ишлабдилар" Бу дафъатан Диёрбекнинг хаёлига келган биринчи фикр эди .
" Йўғ-ей раҳбар одамнинг бошқа қиладиган иши йўқмикан?! Менимча, бу киши иши битмагани учун устимдан чақувга келган, бошлиқ бўлганда тўрда ўтирарди, бундай кирверишдаги ўриндиқда ўтирмасдан". Биринчисини инкор этувчи иккинчи фикр ҳам тезда пучга чиқди. Сабаби ушбу хонанинг ўнг тарафида яна бир хона бор экан . Ўриндиқда ўтирувчи кимса Диёрбекка қарз муомаласи салом-алигини қилгунча , ичкари хона эшиги очилиб , у ердан ўттиз беш ёшлар атрофидаги басавлат йигит чиқиб келди. Энди барча шубҳа- ю гумонларга нуқта қўйилган эди , сабаби бу йигитнинг раҳбар Низомов эканлиги ўзини тутишидан манаман деб дарак бериб турарди.
Диёрбек тик турган ҳолда раҳбарга салом берди, аммо қўлини узатмади. Ўзининг чанг уст- боши-ю , Низомовнинг кажбахс шотирлари чайиб олишга ҳам йўл бермаган оҳак юқи бўлиб ётган қўлидан уялди.
Аммо Низомов буларни кўрса-да кўрмасликка олди . У Диёрбекнинг истиқболига ўктамлик билан пешвоз чиқди- ю, унга қадрдонлардек қўл узатди .
Тез орада Диёрбек хонадаги "кечаги меҳмон" раҳбарнинг ўнг қўли Ориф ака эканлигини ҳам билиб олди. Эллик ёшларни қоралаб қўйган Ориф ака "хизматчилик, ука , "кечаги" учун бир қошиқ қонимдан кечасиз-да энди " дея ўнг қўлини кўксига қўйганча жилмайди.
👍11❤2
#НОТАНИШ
-38-

Диёрбек раҳбарнинг ҳузурида кўп қолиб кетмади. Ўн беш дақиқаларда у ердан чиқиб , ишлаб турган жойига қайтди . Энди у ўзи ёлланиб ишлаётган кенг қамровли улкан иншоотнинг қурилишини назорат қилиб турувчи ижрочи директори эди...

Раҳбар Шерали Низомовнинг эрталабдан ҳайрати ошган эди. Тонгда Диёрбек ҳақида маълумот олишга кетган йигитлари томонидан қилинган қўнғироқни кўтаргач ва шотирлари тақдим этган ахборотни эшитгач , Низомов ҳайратдан ёқасини тишлай деди- ю , аммо уддасидан чиқа олмади.
Гарчи янгалари Диёрбекни шаҳарлик бойвучча "таннозхон"га уйланганлиги ҳақидаги чўпчакка ҳаммани лаққа тушурдик деб ўйлашган бўлсалар- да , аммо ойни этак билан ёпа олмаган эдилар .
Одамлар аҳмоқ эмас. Улар "бойваччанинг қизи"га уйланган Диёрбекнинг қўллари қабариб , елкалари яғир бўлиб қурилишда ишлаб , ўша ернинг ўзида ётиб юргани хабарини бирлари бирларига етказганларида , эшитганлар косанинг тагидаги нимкосани фаҳмлагандек бўлишди. Икки киши ўртасидаги сир - сир эмас дейишади. Янгалар А ва Б режаларини тузганларида, ўзларига шерик қилиб укаларининг хотинини яхшигина ҳақ эвазига қўшиб олганларида , қилмишлари ана шу "ишонган тоғда ётмайдиган кийик" , йўғ-ей келинлари оғзидан гулланишини ҳисобини қилмаган эканлар. Гапнинг қисқаси , раҳбар - шефнинг учар йигитлари учун қишлоққа келиб, Диёрбекнинг резьюмеси, яъни таржимаи ҳолини ёзиб ташлашлари учун атиги бир соатгина вақт кетди , халос .
Улар , машҳур қизиқчи айтганидек "уни - буни қўй , хотинлар нима деяпти , хотинлар ?! " деган йиллар синовидан ўтган тажрибадан фойдаландилар ва кутилган натижага зум ўтмай эришдилар .
Шерали "Бир аёлнинг макри қирқ туяга юк бўлади" деган нақлни эшитган эди-ю , аммо бу икки янганинг қилмишини қанча туя кўтара олмай жувонмарг бўлиб кетишини билолмай , ўзи ҳам ҳайрат ботқоғига ботиб қолди. Шеф бу маълумотларни тинглар экан, Диёрбекнинг қишлоғига боргиси , у жойга боргач эса, шўрлик йигитнинг бошига итнинг кунини солган иккита ёсуман билан кўтара савдо қилгиси келиб кетди. Аммо бир оз муддат вақт ўтгач , бу масалани кейинроқ , бошқача усулда кун тартибига қўйишга қарор қилди. У янгалар билан уларнинг усулларида ўйнашга қарор қилиб қўйган эди.
Кўп ўтмай Шерали бу хаёлларини барини унутди, бунга Шоилёс келтирган маълумот унинг бор фикри- ёдини банд қилиб қўйганди .
Шоилёс уч кун аввал кимлигини сир тутган ноъмалум шахс нуфузли ҳайрия жамғармасига саккиз юз эллик миллион сўм миқдоридаги пулни савобли ишлар учун ҳадя қилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этганди . Бунча миқдордаги пулни бирор ташкилот ёки корхона эмас , балки биргина номаълум шахс тамонидан хайрия қилиниши кишини ажаблантирмай иложи йўқ эди. Аммо Шоилёс ва Шефни ажаблантирган нарса бу - охирги мағлубиятга учраган ўйинларида бой берган суммалари ҳам айнан саккиз юз эллик миллион сўмлиги эди. Икковларининг бошларида биргина учқун аланга олганди : "Скарлетт !"
👍10❤1
#НОТАНИШ
-39-

Магрупов Шаҳбознинг жиноят иши очилгач , бўлимдагилар Азизга бошқача назар билан қарашга тушишди. Бу йигит кейинги вақтларда нафақат ўзига топширилган жиноят ишларини , балки аллақачон ёпилиб , архивга топшириб юборилганларини ҳам очаётганлиги ўзидан юқоридагиларни таажжубга солиб қўйганди. Қаторасига очилган бир неча жиноий ишлар лейтенант Азиз Алиевнинг иш тажрибасини ўрганиш, уни бошқа шу каби ишларда ҳам татбиқ қилиш истагини туғдирган эди. Алиевнинг иш тажрибасини хафталаб кузатган масъул ходимлар , бу йигитчанинг ишидаги ғайрриоддийликни сезмай янада ҳайратга тушган , унинг касбий ютуқлари сири калитини топа олмасдан жумбоқлар гирдобида қолишган эди ...

* * *

- Сожида , янги кўчиб келадиган қўшниларнинг усталарига бир коса овқат чиқариб йўқласак девдим, савоб бўлади дейман- да .

Вазира опанинг сўзларини эшитган Сожиданинг кулгиси қистаб кетди :

- Бўлмайди , ая . Жанжалга сабабчи бўлиб қолманг.

- Ие , қизиқмисан , болам . Овқат берсам жанжалга сабаб бўламанми ? Мен тўғри кўнгилда чиқармоқчиман- ку овқатни ?! Халқимизда "қўшни ҳаққи" деган гаплар бор, бежизгамасдир ахир?!

- Ая , мен бир гап гапирсам билиб гапираман. Жанжал бўлишига иккита сабаб бор. Биринчидан сиз овқатни жуда ширин пиширасиз. Иккинчидан қўшни хонадонда ўнтача уста ишлаётган бўлса , сиз бир коса овқат чиқараман дейсиз. Чиқарган овқатингиз уларга урвоқ ҳам бўлмай , бир- бирини сочини юлишмасин дейман- да ...

- Вой қизим- ей, нима экан дебман. Бир коса деганим билан шунча чиқарармидим . Бир тоғора чиқарамиз . У ерда аёл киши кўринмаяпти . Демак , усталар учун ҳамир овқат тансиқ . Кел , тушликка хоним қилайлик . Усталар ҳам бошқа вилоятлардан келган . Демак , мусофир . Мусофирларнинг эса дуоси ижобат ...

Сожида аясининг гапларига эътироз билдирмади. "Қайтага яхши бўлди ,- ўйлади у ,- овқат қилиб бироз чалғийман. Мана бир неча кундан бери юрагим ўйнайверади. Ҳаво етмаётгандек, ҳудди биров бўғаётгандек. Авваллари ҳеч бу аҳволга тушмагандим. Кўзимни юмсам , қуёш чиқиб келаётган манзара кўринаверади. Қуёш билан бирга эса - У ... У беш йилдан буён кўзимга кўринади, тушларимга киради. Уни ҳар кўрганимда жуда ҳам хафа ва маъюс аҳволда кўраман. Унга қараганимда юрагим бурда - бурда бўлиб кетаверади. Аммо негадир кейинги кунларда деярли ҳар куни ёнимда юрганга ўхшайди. Гўё нафасини ҳис қилгандек бўламан. Нима учундир уни Бек деб чақираман. Бек... Ким у Бек ?! Ким ?! Ичимдаги овоз ҳар доим Бек ҳақида гапиради . Баъзан "унга жуда ёмон" дейди. Очиғи бирор марта ҳам Бекга яхши бўлганлиги ҳақида ҳис қилмаганман. Оқшомлари гуриллаб ёниб турган гулхан атрофида тиззаларини қучоқлаб , ҳазин аҳволда ўтирганини кўраман. Бек ... Сизни бир кун учратишимни , ўшанда менга янада қийин бўлишини биламан. Ўша кунларга ҳам оз қолди ... Буни ҳам қалбимдан ўқиб турибман...
Сожида шу хаёллар оғушида овқатни қандай пиширганиниям , уни сузиб усталарга қандай чиқарганиниям билмади.Уйнинг янги эгаси ҳали уйга келмаган экан. Усталар узундан- узун дуо қилиб тоғорадаги хонимни олиб қолишди.
Сожиданинг томоғидан овқат ўтмади. Уйга кириб ярим соат чўзилган эди-ки , бировнинг ширали овозда :

- Онажон ...,- деб чақирганини эшитди.
Сожиданинг юраги нима учундир дукурлаб уриб кетди. Ўрнидан аранг туриб , уй эшигини очди . Сожида дарвоза ёнида овқатдан бўшаган тоғорани ушлаб турган инсонга кўзи тушди-ю , кўз ўнги қоп- қоронғи бўлиб кетди .
Дарвоза ёнида ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16
🌸 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!

💐 Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

💐 Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлишларингизни тилайман.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍3❤1
✨🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀✨
РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ОНАЖОН!

Яхшимисиз? Сизни баҳор фаслининг энг чиройли, энг гўзал байрами билан, ЎЗИНГИЗГА ўхшаган энг чиройли байрам билан ТАБРИКЛАЙМАН!

Рахмат айтмоқчиман ОНАЖОН! Борлигингизга, мени онам бўлганингизга ва ҳамма-ҳаммасига

Онажонларимизга юбориб қўямиз!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ҳаёт боғларида тиконлар сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим,
Ташвиши бир уммон, қувончи ярим,
Эй менинг жаннатий онажонларим,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қошлари камалак, сочлари чамбар,
Оҳу кўз санамлар, юзлари дилбар,
Сиз борсиз дунё ҳам гўзал, мунаввар,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қалбида дард аммо, юзлари ҳушҳол,
Сабр, бардошидан машақатлар лол
Оламни нурафшон айлаган аёл,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Табассум кетмасин юзларингиздан,
Қувонч ёши томсин кўзларингиздан,
Чаманлар гулласин изларингиздан,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
‼️ Onajonlayuuu

😪 Bolajoningiz tez tez shamollab qolayaptimi

🤦‍♀ Yo'tal hech o'tib ketmayaptimi Yoki qaytalanib qolayaptimi

💊 Antibiotiklarsiz tabiiy yo'llar bilan Bolajoningizni parvarish qilishni xohlaysizmi

💁‍♀ Unday bo'lsa bizni Onalar salomatligi kanalimizga ulanib oling

👩‍⚕ Bu kanalda Oliy toifali pediatrlaruu Ginekologlar tavsiyalari berib boriladi

✅ Kanalga ulanib oling👇

@Onalar_salomatligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жондан азиз Онажоним, 8-Март байрамингиз муборак бўлсин!

Сиз биз учун дунёдаги энг меҳрибон, энг сабрли ва энг гўзал инсонсиз. Ҳаётингиз доимо бахт ва қувончга тўлсин, юзингиздан табассум аримасин! Сизнинг меҳрингиз ва дуоларингиз бизга ҳар доим далда бўлиб келган, биз эса сизни доимо эъзозлаб, ҳурмат қилиб яшаймиз.

Сизга мустаҳкам соғлик, тинчлик ва чексиз бахт тилайман! Доимо бахтли ва бардавом бўлинг, Онажон! Байрамингиз муборак!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yasmin Zoitovadan barcha ayollarga bayram tabrigi😍🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🥰3👍2👏1
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 8-куни

🗓 8-март, шанба

🕐Ифторлик вақти: 18:25

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Yoqimli iftorliklar 🤲
Alhamdulillah ❤️
❤1👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -39- Магрупов Шаҳбознинг жиноят иши очилгач , бўлимдагилар Азизга бошқача назар билан қарашга тушишди. Бу йигит кейинги вақтларда нафақат ўзига топширилган жиноят ишларини , балки аллақачон ёпилиб , архивга топшириб юборилганларини ҳам…
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
-40-

Дарвоза ёнида ... У - Бек турарди ... Бек!

Сожида турган жойидан қимирлай олмай қолди.

- Келинг , болам . Остонада турманг. Кираверинг.

Келгувчи Сожидани кўрмади . Сожида ўзини уй эшиги панасига олди . Бутун вужуди қулоққа айланди . Унинг юраги қинидай чиқиб кетгудек урар , оғир- оғир нафас оларди.

Вазира опа ён тарафдаги ошхонадан чиқиб кўча дарвозаси ёнида турган йигитни қарши олганди.

Йигит чапдастлик билан Вазира опага энгашганча елкасини тутди :

- Ассалому алайкум , онажон ...

Йигитнинг овози ўзи каби жуда ўктам эди . У баланд бўйли, ўртадан ориқроқ, буғдой рангдан кўра қорачароқ ва... У ... Унинг юзида кишининг ўзига тортадиган алланимаси бор эди. Аниқроғи бу йигитнинг атрофга маҳзунлик билан боқадиган кўзлари эди . Йигитнинг меҳнатда чиниққанлиги шундоққина билиниб турса-да , табиатида зиёли инсонларга хос бўлган тароват билиниб турарди.

- Келинг , болам , ичкарига киринг. Менимча сиз ,- Вазира опа унинг қўлидаги тоғорага ишора қилди ,- янги қўшнимиз бўласиз , шекилли ...

- Топдингиз , онажон. Аллоҳ насиб қилса , албатта , - йигит қўлидаги тоғорани узатди ,- сизга катта раҳмат .

Тоғорада тўрт бошлар чамаси олтиндек товланиб турган сап- сариқ узумни кўриб , Вазира опа ҳижолатли жилмайди :

- Вой , болам- а, нима қилардингиз оввора бўлиб , ўзингиз усталар билан...

- Онажон , бу узумни бир устамиз уйларидан олиб келган эканлар . Чиқарган таомингиз уларга жуда ёқиб қолибди, шунга ..." Ўша таомни пиширган аёлга олиб чиқинг" деб ...
Йигит гап тополмай ўйланиб ерга қаради.

- Бу ёғи бор товоғим , кел товоғим бўлибди- ку , раҳматимни етказиб қўйинг. Илохим оилаларидан узоқда топаётган она сутидек ҳалол пуллари фақат яхши кунларга буюрсин. Болам , ҳалитдан бери гаплашяпмиз , айбга буюрмайсиз , исмингизни сўрамабман-ку.

- Исмим Диёр ... Диёрбек...

Уларни суҳбатини эшик панасига ўтиб тинглаб турган Сожида деворга беҳол суяниб қолди. Лаблари унсиз шивирлади : Бек...

- Болам, сиз ҳам бу ерликка ўхшамайсиз . Ота- онангиз қишлоқдамилар , уй битса келишадими, бир кўрган таниш , икки кўрган билиш деганларидек...

- Улар оламдан ўтиб кетишган ...

Йигитнинг овози зўрға эшитилгандек бўлди.

- Минг бор узр болам , мен тўғри кўнгилда сўраган эдим ...
Вой ақлгинам қурсин- а, болам. Юринг уйга кирамиз , ҳозиргина иссиқ чой дамлагандим...

- Онажон , мана танишиб ҳам олдик . Сиз ҳижолат бўлманг, чойни эса ... бафуржа ўтириб ичамиз . Кўчиб келиб олай. Ўшанда . Усталарнинг ҳам озгина ишлари қолди ўзи . Ҳали чиқавериб жонингизга ҳам тегиб кетаман ...
👍14
#НОТАНИШ
-41-

- Худо ҳоҳласа болам, ҳудо ҳоҳласа ... Айтгандек , келин болам нима иш қиладилар, фарзандлар...

( Сожида Бек уйланган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган эди. Бирдан юраги ... ёниб кетди, "йигит" нима деб жавоб берар экан деб жони бўғзига қадалиб кетди )

- Онажон , ҳали ... Ҳали уйланмаганман.

- Шундай денг. Майли ҳамма ишнинг ўз вақти- соати бўлади. Оила қуришнинг ҳам .

- Мен қайтай, онажон . Битта дуо қилинг .

- Хўп , болам. Қани болам омин. Олинг- у , олдирманг . Илоҳим барча эзгу ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Шу кўчиб келаётган уйларингизда яхши тўйлар қилинг .

- Айтганингиз келсин, онажон. Майли менга руҳсат . Ширин таом учун алоҳида рахмат ...

Диёрбек ўзини Вазира опа деб таништирган аёл билан ҳайрлашиб чиқиб кетар экан , ўзини бу ҳонадонда нимасидир қолиб кетаётгандек ҳис қилди. Бу нарса анча йиллардан бери туймаган она меҳри эканлигини ҳали англаб етмаган эди.
Диёрбек, Вазира опанинг яхши тўйлар қилинг деб қилган дуосини эшитганида ўзига берган қарори ёдига тушди. У янгалари томонидан хўрланганида , йигитлик ғурури ер билан битта қилинганида алам устида "аёл зоти шу бўлса , ҳеч қачон уйланмайман" деб аҳд қилган эди. Аёллардан қаттиқ кўнгли қолиб кетганлиги учун шу ёшга етгунга қадар ҳам бирорта қизга қайрилиб қарамаган эди. Бу ёқда қурилишма-қурилиш ишлаб эртадан кечгача оғир меҳнат қилиб юрган йигитга қизлар ҳақида ўйлаш ҳам ортиқчалик қилар эди .
Кейинги вақтларда Диёрбекнинг "кетмони учиб қолди " . Шеф уни ижрочи директор қилганлиги камдек , ўзига ўнг қўл ёрдамчи ҳам қилиб олди. Бунга сабаб ҳам тўсатдан топила қолганди . "Берай деса қўлига , чиқариб қўяр йўлига " деган мақол кейинги кунларда Диёрбекнинг фойдасига ишлай бошлаганди.
Бир куни объектларни айланишга чиққан шеф Диёрбекни ёнига олганча, ишни сифатини кузатаётган вақтда қурилиш кетаётган бино майдонида юқорига юк тортиб олиб берувчи мосламанинг тросси узилиб кетади.
Диёрбек вақтида улгурди . Шефни қутқаришга . Шеф учиб бориб шағалга йиқилиб тушганда юзи ва икки қўли сал шилинган бўлди. Аммо Диёрбекнинг ўзи яхшигина жароҳат олди. У нақд икки ой шифохонада ётиб даволанди. Шифохонадан чиққанидан сўнг "иш вақтида олган жароҳати" туфайли корхона унга салмоқли суммада "компенцация" тўлади. Шефнинг ташаббуси билан бу пулларга шаҳар марказидан ҳозирги таъмирлатаётган уйи ва матиз енгил машинасини топширишди. Аслида Шеф ўзи жон қарз бўлган йигитга бу нарсаларни ҳадя тарзида тақдим этган , Диёрбек ғурури баландлигидан бу ҳадяни рад этишини ўйлаб , "компенцация" баҳонасини ўйлаб топган эди. Тийинни бежиз сарфламайдиган Шефнинг бу ишлардан кўзлаб қўйган ўзигагина аён бошқа режаси ҳам бор эди ...
👍13
#НОТАНИШ
-42-

* * *

- Сени ўқитганимда бунчалик қайсар бўлиб кетасан деб ўйламагандим. Иш, иш деб , энди бизларни унутиб юбордингми ? Майли , тушунамиз , ишинг оғир , шу билан бирга савобли. Бошқа касбдагиларникидан кўра шарафли . Ҳар қадамда "бурч" деган қадрият биринчи ўринда туради. Аммо ота- она олдидаги бурчингниям бир эслаб қўйсанг нур устига нур бўларди. Ёшинг йигирма еттига қараб кетди. Олди ўртоқларингни фарзандлари мактабга чиққан бир пайтда , сен уйланишдан гап очган заҳотимиз осмонга сапчийсан . Биз хам аданг билан ёш бола бўлганимиз йўқ ахир ...

Она мижжасига қалққан ёшларини енгига артди.

Азизнинг шу топда онасига қараб туриб кўнгли бузилди . Онасини юпатиш учун бирор сўз айтмоққа чоғланди , аммо юрагидаги дардини ифодалаб берувчи керакли жумлани туза олмади .
Нима қилсин ? Онаси ҳам ҳақ. У ҳам "ҳарна қутилганимиз , ҳарна кўрганимиз" дейди-да. Кунда қиладиган иши ўғли Азиз учун муносиб қиз қидириш. Аммо топган бирорта қизи Азизга қани ёқса ?!
Азиз ўзи-ўзига ҳайрон .Кейинги вақтлар ҳис- туйғулари гирдобида чалкашиб кетди. Онаси топган қизни беихтиёр Жулияга таққослайди. Рўпарасидаги қиздан энг чиройли сифатларни қидириб топса- да зум ўтмай, Жулия биринчи планга чиқиб қолаверади . Қизиқ , у Жулиянинг хатто ёшини ҳам билмайди. Дастлабки танишганида кўнгли уни қирқ ёшлардан ошган аёл деб қабул қилганди. Аммо вақт ўтиши билан унда ҳам олтинчи туйғу ишга тушиб кетди , шекилли Жулия унга ўзи билан тенгдош , ёки ўзидан ҳам ёш бўлиб туюла бошлади.
Азиз икки ўт орасида қолиб кетганди . У турмуш қурса ҳам бўлажак аёли билан ўрталарида Жулия учинчи одам бўлиб яшашидан қаттиқ чўчирди. Ундан ҳам чўчийдигани эса ғоибона кўнгил бергани Жулиясиз ҳаётини тассаввур қила олмасди. Азиз ҳамма воқеадан ҳабардор бўладиган Жулиянинг "Мен бошқа қизга ёстиқдош бўлсам , мендан воз кечиб кетади" деган гумонда яшар , ҳар қандай ҳақ эвазига уни сақлаб қолишга тиришар эди .
Азиз жуда қийналиб кетди. У барини Жулияга очиқ - ойдин тўкиб солишга қарор қилганди .
Азиз онасини авайлаб қучди ... Оғир хўрсинди :

- Она , мен уч кунда қайтаман... Бу ишларни ўшанда ҳал қилайлик , майлими?!

Она ўғлининг муҳим иши борлигини сезди , уни ортиқ қийнагиси келмади. "Яхши , болам , хўп " деганча унинг елкасига бошини қўйди . Онасининг бошидан рўмоли сирғалиб елкандек ерга қўнди .
Азиз онасининг сочининг оқи қорасидан кўпайиб кетганлигини кўриб ўзининг ҳудбинлиги учун ўзидан норози бўлди ...

* * *

Сожида Диёрбекни ўз ҳовлисида учратганига ҳам бир хафтадан ошди. У энди аввалгидан ҳам мужмал табиат бўлиб қолганди. Ҳар нарсадан ёмони мавҳумлик экан. Ҳар муаммонинг ечимини топадиган, таҳлил қила олиш қобилияти кучли бўлган Сожида "Бек"га қолганда чорасиз қолганди. У бунга нима сабаб эканлигини ҳам тезда англади . "Сожида ва ақл" ўртасига "юрак" тушганди . Ҳамма ишни изидан чиқараётган ҳам шу юрак эди .
Сожида ҳардамхаёллик билан кабинетга кирди . У қулфланадиган тортмадан онасининг кундалигини олмоқчи , ундан саволларига жавоб топмоқчи бўлди. Аммо у ерда ўзи ва фақат бир инсонгагина тегишли бўлган буюм сиртидаги ўзгаришни кўргач, ҳайратдан...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Бу тун хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Бу тун хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Бу тун хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим✨🌙

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
#Таҳажжуд

Тунги сокинлик – ибодат ва тафаккур учун энг қулай вақт. Кечанинг тинчлигида қилинган дуолар ва намозлар қалбни поклайди, руҳни юксалтиради.
Дуо ва истиғфор – кечаси ёлғиз ибодат қилган кишининг дуолари тез ижобат бўлиши ҳақида хабар берилган.
Тафаккур ва шукр – ўтган кунингизни таҳлил қилинг, неъматлар учун шукр қилинг ва яхшиликка ният қилинг.
Тунда У Зот билан ёлғиз қолиш – қалбга энг катта таскиндир.

|✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
🎊🌹РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

  Ҳақиқий кунинг бугун, кеча ўтмиш, эртага гумон ....
Саҳар вақти бизни энг гўзал онлармиз бошланиши...
Дилга яқиним тонгни эзгу ниятлар ила, ибодат ила бирга қарши олайлик !
Ушбу дамни насиб этмиш  меҳрибон Аллоҳга ҳамдлар айтайлик..

🌹Эрта саҳар турганларга,           
🌹Рўзаларни тутганларга ,             
🌹Бомдод ўқиб, дуо қилиб,           
🌹Дўст холини сўрганларга        
🌹Яхшимисиз? - деганларга 
🌹АЛЛОҲ суйиб  БАНДАМ десин ,
🌹ЖАННАТ  СИЗГА СОВҒАМ десин...
☀️ Янги тонг муборак бўлсин қадрлигим
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi