🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ОНАЖОН!

Яхшимисиз? Сизни баҳор фаслининг энг чиройли, энг гўзал байрами билан, ЎЗИНГИЗГА ўхшаган энг чиройли байрам билан ТАБРИКЛАЙМАН!

Рахмат айтмоқчиман ОНАЖОН! Борлигингизга, мени онам бўлганингизга ва ҳамма-ҳаммасига

Онажонларимизга юбориб қўямиз!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ҳаёт боғларида тиконлар сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга беланди бу кун замин ҳам
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Болам деб ғам чеккан меҳрибонларим,
Ташвиши бир уммон, қувончи ярим,
Эй менинг жаннатий онажонларим,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қошлари камалак, сочлари чамбар,
Оҳу кўз санамлар, юзлари дилбар,
Сиз борсиз дунё ҳам гўзал, мунаввар,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Қалбида дард аммо, юзлари ҳушҳол,
Сабр, бардошидан машақатлар лол
Оламни нурафшон айлаган аёл,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

Табассум кетмасин юзларингиздан,
Қувонч ёши томсин кўзларингиздан,
Чаманлар гулласин изларингиздан,
Қутлуғ айёмингиз муборак бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
‼️ Onajonlayuuu

😪 Bolajoningiz tez tez shamollab qolayaptimi

🤦‍♀ Yo'tal hech o'tib ketmayaptimi Yoki qaytalanib qolayaptimi

💊 Antibiotiklarsiz tabiiy yo'llar bilan Bolajoningizni parvarish qilishni xohlaysizmi

💁‍♀ Unday bo'lsa bizni Onalar salomatligi kanalimizga ulanib oling

👩‍⚕ Bu kanalda Oliy toifali pediatrlaruu Ginekologlar tavsiyalari berib boriladi

✅ Kanalga ulanib oling👇

@Onalar_salomatligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жондан азиз Онажоним, 8-Март байрамингиз муборак бўлсин!

Сиз биз учун дунёдаги энг меҳрибон, энг сабрли ва энг гўзал инсонсиз. Ҳаётингиз доимо бахт ва қувончга тўлсин, юзингиздан табассум аримасин! Сизнинг меҳрингиз ва дуоларингиз бизга ҳар доим далда бўлиб келган, биз эса сизни доимо эъзозлаб, ҳурмат қилиб яшаймиз.

Сизга мустаҳкам соғлик, тинчлик ва чексиз бахт тилайман! Доимо бахтли ва бардавом бўлинг, Онажон! Байрамингиз муборак!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yasmin Zoitovadan barcha ayollarga bayram tabrigi😍🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🥰3👍2👏1
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 8-куни

🗓 8-март, шанба

🕐Ифторлик вақти: 18:25

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Yoqimli iftorliklar 🤲
Alhamdulillah ❤️
❤1👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -39- Магрупов Шаҳбознинг жиноят иши очилгач , бўлимдагилар Азизга бошқача назар билан қарашга тушишди. Бу йигит кейинги вақтларда нафақат ўзига топширилган жиноят ишларини , балки аллақачон ёпилиб , архивга топшириб юборилганларини ҳам…
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
-40-

Дарвоза ёнида ... У - Бек турарди ... Бек!

Сожида турган жойидан қимирлай олмай қолди.

- Келинг , болам . Остонада турманг. Кираверинг.

Келгувчи Сожидани кўрмади . Сожида ўзини уй эшиги панасига олди . Бутун вужуди қулоққа айланди . Унинг юраги қинидай чиқиб кетгудек урар , оғир- оғир нафас оларди.

Вазира опа ён тарафдаги ошхонадан чиқиб кўча дарвозаси ёнида турган йигитни қарши олганди.

Йигит чапдастлик билан Вазира опага энгашганча елкасини тутди :

- Ассалому алайкум , онажон ...

Йигитнинг овози ўзи каби жуда ўктам эди . У баланд бўйли, ўртадан ориқроқ, буғдой рангдан кўра қорачароқ ва... У ... Унинг юзида кишининг ўзига тортадиган алланимаси бор эди. Аниқроғи бу йигитнинг атрофга маҳзунлик билан боқадиган кўзлари эди . Йигитнинг меҳнатда чиниққанлиги шундоққина билиниб турса-да , табиатида зиёли инсонларга хос бўлган тароват билиниб турарди.

- Келинг , болам , ичкарига киринг. Менимча сиз ,- Вазира опа унинг қўлидаги тоғорага ишора қилди ,- янги қўшнимиз бўласиз , шекилли ...

- Топдингиз , онажон. Аллоҳ насиб қилса , албатта , - йигит қўлидаги тоғорани узатди ,- сизга катта раҳмат .

Тоғорада тўрт бошлар чамаси олтиндек товланиб турган сап- сариқ узумни кўриб , Вазира опа ҳижолатли жилмайди :

- Вой , болам- а, нима қилардингиз оввора бўлиб , ўзингиз усталар билан...

- Онажон , бу узумни бир устамиз уйларидан олиб келган эканлар . Чиқарган таомингиз уларга жуда ёқиб қолибди, шунга ..." Ўша таомни пиширган аёлга олиб чиқинг" деб ...
Йигит гап тополмай ўйланиб ерга қаради.

- Бу ёғи бор товоғим , кел товоғим бўлибди- ку , раҳматимни етказиб қўйинг. Илохим оилаларидан узоқда топаётган она сутидек ҳалол пуллари фақат яхши кунларга буюрсин. Болам , ҳалитдан бери гаплашяпмиз , айбга буюрмайсиз , исмингизни сўрамабман-ку.

- Исмим Диёр ... Диёрбек...

Уларни суҳбатини эшик панасига ўтиб тинглаб турган Сожида деворга беҳол суяниб қолди. Лаблари унсиз шивирлади : Бек...

- Болам, сиз ҳам бу ерликка ўхшамайсиз . Ота- онангиз қишлоқдамилар , уй битса келишадими, бир кўрган таниш , икки кўрган билиш деганларидек...

- Улар оламдан ўтиб кетишган ...

Йигитнинг овози зўрға эшитилгандек бўлди.

- Минг бор узр болам , мен тўғри кўнгилда сўраган эдим ...
Вой ақлгинам қурсин- а, болам. Юринг уйга кирамиз , ҳозиргина иссиқ чой дамлагандим...

- Онажон , мана танишиб ҳам олдик . Сиз ҳижолат бўлманг, чойни эса ... бафуржа ўтириб ичамиз . Кўчиб келиб олай. Ўшанда . Усталарнинг ҳам озгина ишлари қолди ўзи . Ҳали чиқавериб жонингизга ҳам тегиб кетаман ...
👍14
#НОТАНИШ
-41-

- Худо ҳоҳласа болам, ҳудо ҳоҳласа ... Айтгандек , келин болам нима иш қиладилар, фарзандлар...

( Сожида Бек уйланган бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган эди. Бирдан юраги ... ёниб кетди, "йигит" нима деб жавоб берар экан деб жони бўғзига қадалиб кетди )

- Онажон , ҳали ... Ҳали уйланмаганман.

- Шундай денг. Майли ҳамма ишнинг ўз вақти- соати бўлади. Оила қуришнинг ҳам .

- Мен қайтай, онажон . Битта дуо қилинг .

- Хўп , болам. Қани болам омин. Олинг- у , олдирманг . Илоҳим барча эзгу ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Шу кўчиб келаётган уйларингизда яхши тўйлар қилинг .

- Айтганингиз келсин, онажон. Майли менга руҳсат . Ширин таом учун алоҳида рахмат ...

Диёрбек ўзини Вазира опа деб таништирган аёл билан ҳайрлашиб чиқиб кетар экан , ўзини бу ҳонадонда нимасидир қолиб кетаётгандек ҳис қилди. Бу нарса анча йиллардан бери туймаган она меҳри эканлигини ҳали англаб етмаган эди.
Диёрбек, Вазира опанинг яхши тўйлар қилинг деб қилган дуосини эшитганида ўзига берган қарори ёдига тушди. У янгалари томонидан хўрланганида , йигитлик ғурури ер билан битта қилинганида алам устида "аёл зоти шу бўлса , ҳеч қачон уйланмайман" деб аҳд қилган эди. Аёллардан қаттиқ кўнгли қолиб кетганлиги учун шу ёшга етгунга қадар ҳам бирорта қизга қайрилиб қарамаган эди. Бу ёқда қурилишма-қурилиш ишлаб эртадан кечгача оғир меҳнат қилиб юрган йигитга қизлар ҳақида ўйлаш ҳам ортиқчалик қилар эди .
Кейинги вақтларда Диёрбекнинг "кетмони учиб қолди " . Шеф уни ижрочи директор қилганлиги камдек , ўзига ўнг қўл ёрдамчи ҳам қилиб олди. Бунга сабаб ҳам тўсатдан топила қолганди . "Берай деса қўлига , чиқариб қўяр йўлига " деган мақол кейинги кунларда Диёрбекнинг фойдасига ишлай бошлаганди.
Бир куни объектларни айланишга чиққан шеф Диёрбекни ёнига олганча, ишни сифатини кузатаётган вақтда қурилиш кетаётган бино майдонида юқорига юк тортиб олиб берувчи мосламанинг тросси узилиб кетади.
Диёрбек вақтида улгурди . Шефни қутқаришга . Шеф учиб бориб шағалга йиқилиб тушганда юзи ва икки қўли сал шилинган бўлди. Аммо Диёрбекнинг ўзи яхшигина жароҳат олди. У нақд икки ой шифохонада ётиб даволанди. Шифохонадан чиққанидан сўнг "иш вақтида олган жароҳати" туфайли корхона унга салмоқли суммада "компенцация" тўлади. Шефнинг ташаббуси билан бу пулларга шаҳар марказидан ҳозирги таъмирлатаётган уйи ва матиз енгил машинасини топширишди. Аслида Шеф ўзи жон қарз бўлган йигитга бу нарсаларни ҳадя тарзида тақдим этган , Диёрбек ғурури баландлигидан бу ҳадяни рад этишини ўйлаб , "компенцация" баҳонасини ўйлаб топган эди. Тийинни бежиз сарфламайдиган Шефнинг бу ишлардан кўзлаб қўйган ўзигагина аён бошқа режаси ҳам бор эди ...
👍13
#НОТАНИШ
-42-

* * *

- Сени ўқитганимда бунчалик қайсар бўлиб кетасан деб ўйламагандим. Иш, иш деб , энди бизларни унутиб юбордингми ? Майли , тушунамиз , ишинг оғир , шу билан бирга савобли. Бошқа касбдагиларникидан кўра шарафли . Ҳар қадамда "бурч" деган қадрият биринчи ўринда туради. Аммо ота- она олдидаги бурчингниям бир эслаб қўйсанг нур устига нур бўларди. Ёшинг йигирма еттига қараб кетди. Олди ўртоқларингни фарзандлари мактабга чиққан бир пайтда , сен уйланишдан гап очган заҳотимиз осмонга сапчийсан . Биз хам аданг билан ёш бола бўлганимиз йўқ ахир ...

Она мижжасига қалққан ёшларини енгига артди.

Азизнинг шу топда онасига қараб туриб кўнгли бузилди . Онасини юпатиш учун бирор сўз айтмоққа чоғланди , аммо юрагидаги дардини ифодалаб берувчи керакли жумлани туза олмади .
Нима қилсин ? Онаси ҳам ҳақ. У ҳам "ҳарна қутилганимиз , ҳарна кўрганимиз" дейди-да. Кунда қиладиган иши ўғли Азиз учун муносиб қиз қидириш. Аммо топган бирорта қизи Азизга қани ёқса ?!
Азиз ўзи-ўзига ҳайрон .Кейинги вақтлар ҳис- туйғулари гирдобида чалкашиб кетди. Онаси топган қизни беихтиёр Жулияга таққослайди. Рўпарасидаги қиздан энг чиройли сифатларни қидириб топса- да зум ўтмай, Жулия биринчи планга чиқиб қолаверади . Қизиқ , у Жулиянинг хатто ёшини ҳам билмайди. Дастлабки танишганида кўнгли уни қирқ ёшлардан ошган аёл деб қабул қилганди. Аммо вақт ўтиши билан унда ҳам олтинчи туйғу ишга тушиб кетди , шекилли Жулия унга ўзи билан тенгдош , ёки ўзидан ҳам ёш бўлиб туюла бошлади.
Азиз икки ўт орасида қолиб кетганди . У турмуш қурса ҳам бўлажак аёли билан ўрталарида Жулия учинчи одам бўлиб яшашидан қаттиқ чўчирди. Ундан ҳам чўчийдигани эса ғоибона кўнгил бергани Жулиясиз ҳаётини тассаввур қила олмасди. Азиз ҳамма воқеадан ҳабардор бўладиган Жулиянинг "Мен бошқа қизга ёстиқдош бўлсам , мендан воз кечиб кетади" деган гумонда яшар , ҳар қандай ҳақ эвазига уни сақлаб қолишга тиришар эди .
Азиз жуда қийналиб кетди. У барини Жулияга очиқ - ойдин тўкиб солишга қарор қилганди .
Азиз онасини авайлаб қучди ... Оғир хўрсинди :

- Она , мен уч кунда қайтаман... Бу ишларни ўшанда ҳал қилайлик , майлими?!

Она ўғлининг муҳим иши борлигини сезди , уни ортиқ қийнагиси келмади. "Яхши , болам , хўп " деганча унинг елкасига бошини қўйди . Онасининг бошидан рўмоли сирғалиб елкандек ерга қўнди .
Азиз онасининг сочининг оқи қорасидан кўпайиб кетганлигини кўриб ўзининг ҳудбинлиги учун ўзидан норози бўлди ...

* * *

Сожида Диёрбекни ўз ҳовлисида учратганига ҳам бир хафтадан ошди. У энди аввалгидан ҳам мужмал табиат бўлиб қолганди. Ҳар нарсадан ёмони мавҳумлик экан. Ҳар муаммонинг ечимини топадиган, таҳлил қила олиш қобилияти кучли бўлган Сожида "Бек"га қолганда чорасиз қолганди. У бунга нима сабаб эканлигини ҳам тезда англади . "Сожида ва ақл" ўртасига "юрак" тушганди . Ҳамма ишни изидан чиқараётган ҳам шу юрак эди .
Сожида ҳардамхаёллик билан кабинетга кирди . У қулфланадиган тортмадан онасининг кундалигини олмоқчи , ундан саволларига жавоб топмоқчи бўлди. Аммо у ерда ўзи ва фақат бир инсонгагина тегишли бўлган буюм сиртидаги ўзгаришни кўргач, ҳайратдан...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Бу тун хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Бу тун хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Бу тун хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим✨🌙

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
#Таҳажжуд

Тунги сокинлик – ибодат ва тафаккур учун энг қулай вақт. Кечанинг тинчлигида қилинган дуолар ва намозлар қалбни поклайди, руҳни юксалтиради.
Дуо ва истиғфор – кечаси ёлғиз ибодат қилган кишининг дуолари тез ижобат бўлиши ҳақида хабар берилган.
Тафаккур ва шукр – ўтган кунингизни таҳлил қилинг, неъматлар учун шукр қилинг ва яхшиликка ният қилинг.
Тунда У Зот билан ёлғиз қолиш – қалбга энг катта таскиндир.

|✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
🎊🌹РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

  Ҳақиқий кунинг бугун, кеча ўтмиш, эртага гумон ....
Саҳар вақти бизни энг гўзал онлармиз бошланиши...
Дилга яқиним тонгни эзгу ниятлар ила, ибодат ила бирга қарши олайлик !
Ушбу дамни насиб этмиш  меҳрибон Аллоҳга ҳамдлар айтайлик..

🌹Эрта саҳар турганларга,           
🌹Рўзаларни тутганларга ,             
🌹Бомдод ўқиб, дуо қилиб,           
🌹Дўст холини сўрганларга        
🌹Яхшимисиз? - деганларга 
🌹АЛЛОҲ суйиб  БАНДАМ десин ,
🌹ЖАННАТ  СИЗГА СОВҒАМ десин...
☀️ Янги тонг муборак бўлсин қадрлигим
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин.

Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз, тавба ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!

Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим, Саҳарлик учун чироқ ёнган хонадон соҳиблари қалбида бахт чироғини ёқ, токи улар ибодат учун икки дунёда ҳам мукофотлансинлар!
Амийн ажмаин!

🌹🎊 РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌹


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
☝️ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЕНАТ КИЛАДИГАН АЕЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР.

💃 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУНГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ
👇🏻👇🏻

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
Нега бунча ғамгинсан?

Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.

Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.

Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.

Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.

Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.



©Jaloliddinrumiyy🕊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍3
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуони кўпайтиринг

Рўзадор биродарим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Эхтиёжингизни Аллоҳ таолодан сўранг. Чунки, сиз муҳтож, У зот эса беҳожатдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3