Бугун Лайлатулқадр - Рамазоннинг 27 кечаси: 26 март (чоршанба)дан — 27 март (пайшанба)га ўтар кечаси.
▫️Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лайлатул Қадр йигирма еттинчи кечадир», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.
▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтинг-чи, агар Лайлатул қадр кечаси қайси кеча эканини билсам, унда нима дейман?» дедим. «Аллоҳим! Албатта Сен афв қилувчисан. Афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин», дегин», дедилар».**
Имом Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривояти.
Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...
📜 Лайлатулқадр дуоси
- Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъанний...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...
🤲 Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Attahiyot duosining siz bilmagan fazilatlari
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллохим барчамизга Қадр кечасида ибодатда қойим бўлишликни насиб этсин 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Рамазон ойида фитр, закот берасиз. Чиндан муҳтож инсонни излаяпсизми? Сизга ёрдам бераман. Бизда шундай текширилган, чиндан ҳам муҳтож инсонлар бор. Уларни мушкулини аввало Аллоҳ осон қилсин. Лекин шундай улуғ ойда савобга қўл уриб шу муҳтож инсонларга кўмак берсангиз нур устига аьло нур бўлади.
Mуҳтож инсонимиз бир ногирони бор оила. Жуда ҳам қийналиб қолишган. Неча йиллардан бери боласи ётоқда. Шароитлари жуда оғир. Бева аёл қўли калта бўлиб ногирон боласи билан қийналиб қолган. Имкон қила олсангиз бефарқ бўлманг.
Карта 👇👇👇
8600061021985774
Polatova Gulxayo
Илтимос азизлар бефарқ бўлмайлик. Сизнинг минг сўмгина эҳсонингиз ҳам денгиздан томчи бўлиб кўплашсак уммон бўлади.
Mуҳтож инсонимиз бир ногирони бор оила. Жуда ҳам қийналиб қолишган. Неча йиллардан бери боласи ётоқда. Шароитлари жуда оғир. Бева аёл қўли калта бўлиб ногирон боласи билан қийналиб қолган. Имкон қила олсангиз бефарқ бўлманг.
Карта 👇👇👇
8600061021985774
Polatova Gulxayo
Илтимос азизлар бефарқ бўлмайлик. Сизнинг минг сўмгина эҳсонингиз ҳам денгиздан томчи бўлиб кўплашсак уммон бўлади.
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Inshaalloh bilganlar bilmaganlarga ushbu videoni koʻrganlar koʻrmaganlarga yetqizadi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🥰1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊
🌸...Ассаламу алайкум...
🌸...ва роҳматуллоҳи...
🌸...ва барокатуҳ!....
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
🌹•🌹Илоҳим ҳар бирингизнинг
🌹•🌹кўнглингиз
🌹•🌹ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹•🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹•🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹•🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹•🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹•🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹•🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🌸Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
🌹💖🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃💖🌹
Байтуллоҳни Ният Қилганлар
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна

🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️🕋 Саҳарликка турган биродарим, тез кунларда сизга ва яқинларингизга муқаддас Маккаю Мадинага бориш, Каъбани зиёрат қилиш насиб этсин🤲
❤️❤️ Рамазоннинг 27-куни барчамизга муборак бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤️❤️ Рамазоннинг 27-куни барчамизга муборак бўлсин.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
#Ассалому_алайкум
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” - деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти)
Раббим! Ёмғир билан оламни ювганингдек, ауфвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!
Ё Аллоҳ! Юртимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил, гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга, барча мўмин-мусулмонлар юртига тинчлик–омонлик тўкин–сочинлик ато эт!
Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин...

👍4🥰1
🍃 Dunyo bir kapalak umri qadardir, na xafa qilishga arzir, na-da xafa boʻlishga...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
Онажоним 🧕
🧕 Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, «Нега йиғлаяпсан?” деб ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини «фидо” қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.
🧕 Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим” дея бағрига босадиган ҳам — онанг.
🤲🏻 Ота-Оналаримизни қадрлаб дуоларини олайлик, азиз диндошларим.

👍3😢2
🌿 Bozor darvozasidan kirib-chiqayotganlar darvoza oldida sovuqdan junjikib o‘tirgan chamasi uch- to‘rt yoshli qizchaga befarq qarab o‘tolmasdi. Kimdir unga qand, kimdir yumshoq kulcha uzatardi.
O‘ttiz yoshlardagi ayol bozor-o‘charini qilib bo‘lgach, darvoza oldiga kelib sumkalarini yerga qo‘ydi. Shu payt yonginasida katta-katta qora ko‘zlari javdirab turgan qizaloqqa ko‘zi tushdi. Sovuqda dir-dir titrayotgan qizchaga ichi achidi. Yaqiniga keldi. Muzlagan qo‘lchalaridan tutdi, bag‘riga bosdi va:
- Aylanay qizim, sovqotibsan-ku, oying qani? Nega bir o‘zing bu yerda turibsan?
Qizaloq ko‘zlarini yumib-ochib, yig‘lab yubordi:
- Oyim... Hozir kelaman... Deb... Kelmadi...
Ayol qizchani bag‘riga bosarkan cho‘ntakchasida buklangan qog‘ozga ko‘zi tushdi. Uni ochib, o‘qiy boshladi:
"Assalomu alaykum! Kim qizimni farzandlikka olib, bag‘riga bossa, mendek bag‘ritosh onani kechirsin. Ota-onam dunyodan o‘tganiga ancha bo‘ldi. Qizim bilan har joyda, ijara uylarda yashadim. Tikuvchilik qildim. Ammo ishim oldinga yurmay, juda qiynaldim. Qizim ham men kabi qiynalishini istamayman.
Kechqurun Rossiyaga jo‘nab ketyapman. Qizimni siylaganni Xudo siylasin!"
Ayol xatni o‘qirkan, ko‘zlaridan duv-duv yosh oqardi. Qizchani bag‘riga bosgancha lablari pichirladi:
"Bechoragina..." U qizchani dast ko‘tardi. Bir qo‘lida sumkalari...
Ularning zil - zambildek og‘irligi endi ayolga sezilmasdi...😥😥😥
✨ Ibrat uchun yaqinlarga ulashing! Reaksiyalaringizni qoldiring...

😢8❤4👍4
Бир донишманд айтади:
— Инсон учун энг яхши даво – муҳаббат.
Ундан сўрашди:
— Агар муҳаббат фойда бермаса-чи?
Жавоб берди:
— Миқдорини кўпайтириш керак!
Ҳамма касалликни ҳам дори билан даволаб бўлмайди.
Кўп дардларнинг давоси — фақатгина эътибор, ғамхўрлик, руҳий қўллов — муҳаббат бўлади.
Яна шундай гап бор:
— Агар бир инсонни ҳаётга қайтармоқчи бўлсанг, уни яхши кўрадиган ва ишонадиган бир одамга йўлла. Чунки даво учун дориларнинг ўзи етарли эмас.

👍5
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😇3👍1
Yangi asar oʻqiymizmi? Yoki hayitdan keyinmi? ❤️
👍15❤3
🔥ТАЛАБЛАРИГА БИНОАН 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ТАНЛАНГАН
1-қисм
- Содиқжон !
- Лаббай , устоз!
- Эътиборингга олиб қўй. Эртага эрталабдан бўлимга бир қиз келади. Практикант.
Иш ҳужжатларини йиғиштираётган жиноят қидирув бўлими терговчиси лейтенат Содиқжон Алиев бўлим бошлиғи майор Эркин Раимовнинг маълумот учун берган хабарини ёқтирмагани юз - кўзидан дарровда сезилди:
- Ўртоқ майор ...
- Бўлди , бўлди . Бунча энсанг қотавермасин. Келаверсин- чи... Хонага ўтказамиз-да барча иш ҳужжатларини тартибга солишни сўраймиз,- Эркин ака маънодор кулди ,- қиз бола дегани тартибли бўлади. Қарабсан-ки , кўп ўтмай барча файл ва папкалар ўз ўрнида бўлади.
Ҳа нима ?! Баҳонада унинг ҳам амалиёти ўтади , биз ҳам ҳурсанд. А лаббай ?
- Устоз , бу қизингиз ҳам ўтган йили келган амалиётчи қизга ўхшаган бўлса- чи ?!
Содиқжоннинг овозидаги кинояни сезган Эркин Раимов ёйилганча жилмайди :
- Ҳа нима ?! У қиз ёмонмиди?! "Киияяя" деб шуғулланаётган ходимимизни кўричагига нохосдан икки марта тепиб , бояқишни ичагини ёриб қўйганини айтмаса , ортиқча ҳунар кўрсатмаганди. Ҳа энди бир , икки пай чўзилишлар , турли синди- чиқдилар ҳеч гапмас . Инсон бир терини ичида неча семириб , неча озади.
- Эээ ўргилдим . Ўша "Тайсон"ингизни амалиёти тугаб кетган куни синфдошларимга ош қилиб берганман. Мен сизга айтсам, умримда ҳеч қачон ўзимни ўша "Тайсон" қиз кетган кундагичалик елкамдан тоғ ағдарилгандек енгил ҳис қилмаганман.
- Менга қара, вей ?! Бунча "Тайсон , Тайсон"ладинг? Исми бор эди- ку ўша қизни . Биббинойи , ўзига ярашган. Ҳаттоки , жуда чиройли исм эди. Ҳусния !
Ҳусния - исми жисмига мос чиройли қиз эди ! Аммо- чи , ростини айтсам сенга беш кетмадим?! Шундоқ қизни қўлдан чиқардинг- а ?! Битта тукинг қилт этмай !
Ҳа нима ?! Келишган , чиройли , олий маълумотли бўлай деб турган. Яна камига спортсменка ...
- "Одним словом проста красавица" деяқолинг ! - кулимсиради Содиқжон ,- йўўўқ устоз, кимга қандай билмадим- у , аммо бизнинг соҳамизда касбдошларнинг турмуш қуришларига қаршиман. Ўзи ишимиз шундоғам зиқ иш. Кун бўйи "форма"да юрамиз Ҳеч бўлмаса уйга борганда барча ташвишларни унутиб , енгил нафас олайлик. Ким ким билмадим- у , аммо менинг фикрим айнан ана шундай.
- Оббо шоввоз- ей ?! Ҳали шунақа дегин?! Майли , Азиз акамга сенга қандай қизлар ёқиши ҳақида секин шипшитиб қўйиш мендан,- деди Эркин Раимов Содиқжоннинг елкасига енгил шапатилар экан ,- айтганча акам яхши юрибдиларми ўзлари ?! Бирда- бир бу ерга қадам ранжида қилиб иш тажрибаларидан бўлишиб турсалар бўларди. Ахир у киши "Тирик тарих" бўладилар. Бизларнинг талабалик даврларимиздаёқ Азиз Алиевга ўхшашни истамаган, уларга ҳавас қилмаган бирорта ёш йўқ эди. Жиноят ишларини очиш бўйича уларни рекордларини шу чоққача ҳеч ким янгилай олмади ҳисоб. Ахир бизнинг оламда уларга "Афсона" деган ном бежизга берилмаганди .
- Ҳаа , дадамлар яхшилар. Нафақага чиққач анча вақт ишларидан кўнгил узишлари қийин бўлди . Аммо кейинги вақтда ўзларига зўр янги эрмак топиб олганлар.
- Йўғееей ?! Шундай инсонни жалб қилган нарса нималигини билсак бўладими ?! - Содиқжонга завқланиб тикилди Эркин Раимов, - ёки бу нарса биз билишимиз мумкин бўлмаган сирми ?
Содиқжон қошларини учириб жилмайди :
- Сирликка сир эмас- ку , аммо дадамнинг кўнгил қўйган машғулотлари ҳақида эшитсангиз бирданига "Воҳ " деб юборишингиз тайин.
- Оббо , бунча чайналди- я бу бола ?!
- Бўлди , бўлди , устоз. Ортиқча гапни чўзмайман. Дадамларни кейинги ойларда ўзига жалб қилган машғулот бу - балиқ ови. Айтсам ишонмайсиз. Энг ажабтовури бу машғулотга аямларни ҳам қизиқтириб қўйганлар. Машиналарининг юкхонасида балиқни овлайдиган қармоқ дейсизми , тўр дейсизми - хуллас барча қақур- қуқирлар тайёр туради. Камига қўлбола ўчоқ ва қозондан тортиб , кенг соябондан йиғма палаткагача тахт.
Балиқ овига ҳушлари кетдими , тамом . "Кетдик , аяси" дейдилар- у , аямни олиб кўлми, дарё бўйигами жўнаб қоладилар.
Шунақа пайтда менга бир алам қилади , бир алам қилади.
/ 1

👍13
#ТАНЛАНГАН
Шу ҳизматчиликни деб уларга эргаша олмайман-да...
- Э, Содиқжон ! Тоҳир - Зуҳроларнинг ўртасида Қоработир бўлиб сенга нима бор ? Яхшиси ўзинг уйлан . Кейин келинбола билан ҳоҳлаган жойингга кетаверасан.
- Устоз ! Сиз ҳам дадамнинг гапларини гапиряпсиз-да. Кейинги вақтларда улар ҳам ҳар икки гапнинг бирида уйланишимдан сўз очяптилар .
- Тўғри қиладилар ,- деди Эркин Раимов эшик тутқичига қўл узатар экан,- сен тенгилар аллазамон бир , икки болалик бўлиб кетди. Ҳатто тенгқурларинг ичида уч , тўрт болаликлар учраши ҳам ажабланарли ҳол эмас. Сен бўлсанг ... Ё ...
Эркин Раимов орқасига ўгирилиб Содиқжонга тагдор тикилди. Содиқжон эса унинг бу қарашларидан эсанкираб қолган бўлди- ю , бироқ дарровда ўзини оқлаш учун куч топди :
- Йўғеей , устоз . Ҳеч қандай "Ё"си йўқ. Шунчаки ҳали бўлажак турмуш ўртоғимни учратмадим-да. Пешонамга ёзилган қиз ҳам қайдадир мени кутиб ўтиргандир .
- Вот именно ! - Эркин Раимовнинг шодон овози бу сафар ташқаридан жарангдор кулгига қўшилиб эшитилди ,- ҳалиям бўлса ўша Ҳусниядан хабар ол ! Бахтингга эрга тегмаган бўлса ажабмас ! Ҳа нима ?!
- Устооооз !
* * *
Содиқжон идоралари келди- кетдига тўла бўлганлиги учун кечаги амалиётчи қиз ҳақидаги хабарни деярли унутаёзган экан. Шу сабаб соат тўққизларда эшик чертиб келган оғир- босиқ , янаям аниқроқ таърифлаганда ўйчан чеҳрали қизни кўриб уни бирор юмуш билан келган деб ўйлади .
- Кирсам мумкинми ? - деди қиз ичкарига бир қадам босар экан ,- Ассалому алайкум .
- Аллақачон кириб бўлдингиз- у , энди руҳсат сўрашга ҳожат йўқ,- деди Содиқжон қизга кўз қири билан боқар экан ,- келинг. Ваалейкум ассалом.
Бироқ қиз Содиқжоннинг қочиримли гапига ортиқча эътибор бермади. У хонага зимдан бирров кўз югуртириб чиққан бўлди-ю , Содиқжон қўли билан кўрсатган стулга омонатгина чўкди.
- Қулоғим сизда ?! - деди Содиқжон ўзини тутишидан йигирма беш ёшлардаги қиз деб ўйлаган ташриф буюрувчига қараб,- эшитаман.
Қиз елкасига илиб олган ўртача катталикдаги сумкасини тиззаси устига сурди ва ундан иккига букланган қоғозни олиб Содиқжонга узатди :
- Мен ... Мен амалиётга келган эдим .
Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин Раимовнинг кечаги огоҳлантириши тушди.
Содиқжон бу сафар меҳмонга ўзгача қизиқсиниш билан қаради ва шуни тушундики , қиз кириб келгандан буён ўзининг диққатини жалб қилаётган , эътиборини тортаётган нарса қиздаги кўз илғамас виқор экан.
Йигит гўёки қизни кўзлари билан суратга олган бўлди , шу билан бирга у узатган қоғозни очиб ўқий бошлади :
- Воисова Гулнур Диёрбековна. Ўзбекистон Юридик университетининг учинчи босқич талабаси . Факультет...- Содиқжон қоғоздан кўз узиб қизга қаради ,- исмингиз Гулнур экан-да ! Мени исмим Содиқ. Содиқжон Азизович деб мурожаат қилсангиз бўлади.
- Хўп,- гапни қисқа қилди қиз.
- Биласизми , Гулнур ?! Бир нарсага ҳайрон бўлдим. Шунга ойдинлик киритиб олсам дегандим- да. Саволим сизга ноқулайлик туғдирса олдиндан узр. Шу десангиз ... - Содиқжон сўзини давом эттира олмай чайналди.
- Сўрайверинг. Бемалол . Ҳижолат бўлманг.
- Мен бу бўлимга ишга қабул қилинганимдан буён тўрт нафар талаба қўл остимда амалиёт ўтади. Аммо улар... Мени кечиринг- у , уларнинг кўпчилиги энди йигирма ёшларни қаршилаган ёшдаги йигит - қизлар эди ,- Содиқжон шундай дея туриб кўзлари таажжубланганча катта очилган қизга қараб шоша - пиша ўз сўзларини хас- пўшлашга ҳаракат қилишга тушди ,- менимча сиз олий таълимдаги ўқишга кечроқ қабул қилинган бўлсангиз керак-а?
Содиқжонни ҳайрон қолдириб қиз ҳотиржамликни йўқотмай жиддий жавоб қайтарди :
- Сиз тўғри таҳмин қилдингиз, яъни ёшим борасида. Менинг ёшим йигирма олтида. Ва шу билан қолган барча таҳминларингиз ўз кучини йўқотади. Демоқчиман-ки , тўғри мен ҳозир Юридик Университетнинг учинчи босқичида ўқийман. Бу менинг олий малака эгалламоқчи бўлган иккинчи йўналишим. Унгача мен кимё институтини битирганман. Бир муддат шу йўналишда ишладим ҳам . Аммо айни дамда қалб амрига бўйсуниб айни шу йўналишда ҳам таълим олишни ихтиёр қилдим.
/ 2

👍9🔥1
#ТАНЛАНГАН
Ҳозир қаршингизда туриб сизнинг саволларингизга жавоб беришга мажбурлигим ҳам шу қизиқишларим туфайли.
Содиқжон ўзи билан тенгдош бўлиб чиққан қизнинг заковатига ҳалитдан тан бера бошлаган эди. Шу билан бирга унинг юрагини алланима , тўғрироғи қиздаги бошқарувчанлик иқтидори куйдира бошлаган эди. Йигитнинг назарида қиз унга эмас , балки ўзи қизга эргашишга мажбур бўлаётгандек алам ҳисси қалбини жиз- жиз куйдира бошлаган эди.
- Ҳаа , шундай денг ,- деди Содиқжон ,- майли яхши унда. Бизнинг бўлимда бир неча ходим ишлайди. Айни хонада эса тўрт киши жойлашганмиз. Кўриб турганингиздек мен , шеригим Фаррух , Камол Исматов ва Эркин Раимов акаларимиз. Айни дамда Камол ака таътилга чиққанлар. Фаррух бир топшириқ билан кетган эди . Ҳализамон келиб қолади, Эркин ака эса бошқармага кетганлар, - Содиқжон шундай дея туриб зимдан Гулнурга тикилди.
Қизнинг тенг ўртасидан текис фарқ очиб орқа тарафига енгил турмакланган қора сочлари, ҳиёл чўзиқга мойил оппоқ юзидаги қорачиқлари тим қўкимтир , серкиприк кўзлари, қалдирғоч қаноти мисол терилган каби узун , қайрилма қошлари , чимдиб қўйилгандек бежирим бурни- ю, пишиб етилган гилос мисоли ақиқ лаблари пардоз деган мартабанинг кўчасига мўраламаган бўлса-да табиий чиройли , табиий бўлганда ҳам бениҳоя гўзал эди. Бундай хушсурат кўринишга эга инсонларни шоирлар кўпинча "Аллоҳ ўзгача завқ билан ижод қилган" дея таъриф беришга шошиладилар. Гўёки улар шу ибора замирида дилларидаги барча ҳайратларини тўкиб - солмоқчи бўлишади.
"Бу қиз турмушга чиққанмикан ? - беихтиёр хаёлидан ўтди Содиқжоннинг, - йўқ , турмушга чиқмаган бўлса керак. Оиласи бор аёл кўнглимнинг иши деб иккинчи бора шундай жиддий ўқишни танлаб таълимни давом эттириши ақл бовар иш эканлиги аниқ. Аммо шу ёшигача бировга кўнгил бермасдан юрмагандир. Камида йигити бўлса керак. Ээээйй, Содиқ ,- хаёлан ўзига ҳитоб қилди йигит,- бу қизнинг йигити борми , йўқми , сенга нима ? Бирор иссиқ - совуғи борми сен учун ?
- Ўртоқ лейтенат , мен нима иш қилишим керак ?- Гулнур биргина савол билан Содиқжоннинг ҳушини ўзига келтирди .
Содиқжон унга кеча Эркин ака билан келишиб олган каби иш ҳужжатларини тартибга солиб бериш ҳақида кўрсатма беришдан тийилди , аниқроғи истамади.
- Мен ҳозир бир иш юзасидан кетаётган эдим. Агар , агар ...
- Нима агар ?! Очиқроқ айтаверинг ?!
Содиқжонга савол назари билан тикилди Гулнур .
- Очиғи мен ҳозир бир иш билан йўлга отланиб турган эдим,- такрорлади Содиқжон Азизович,- Ростини айтсам бу иш дилингизни хира қилиши мумкин.
Гулнур аста ўрнидан турди . Сумкасини қайтиб елкасига илар экан Содиқжонга тагдор қаради :
- Сизнингча мен бу соҳада шунчаки вақт ўтказиш учун ўқияпманми ?! Қани йўл бошланг.
Содиқжон йўл - йўлакай қизга кўрилиши назарда тутилган ишнинг тафсилотлари билан таништириб кетди.
- Бугун тонгга яқин Тошкент - Самарқанд темир- йўл кесишмасининг ** - километрида йигирма ёшлар атрофидаги қизнинг жасади топилган. Дастлабки текширувлар натижасига кўра қиз ўз жонига қасд қилган. У... Мени кечирасиз- у ... - Содиқжон бироз тин олиб Гулнурга қаради. Унинг диққат билан ўз сўзларини тинглаётганини кўриб сўзида давом этди, - қизнинг боши ва икки қўли тирсагига қадар мажақланиб ... йўқ бўлиб кетган. Бундан кўринади-ди , қиз атай ўз жонига қасд қилган. Ва ...
- Ва ?! - Гулнур саволли нигоҳларини Содиқжонга қадади.
- Ва бу шунчаки дастлабки хулоса халос. Асосий хулосага жасадни атрофлича ўрганиб келиш мумкин .
- Мурдалар гапирадилар денг ?! - хаёлпаришонлик билан сўради Гулнур.
- Шундай,- енгил тин олди Содиқжон, - янглишмасам атоқли адиб Тоҳир Маликнинг шу номдаги асари бор эди ?
- У кишининг асарлари "Мурдалар гапирмайдилар" дея номланган эди,- жавоб қайтарди Гулнур.
Содиқжон кўриниши ва ўзини тутишидан турган битгани жумбоқ бўлиб кўринган бу қизга яна бир бор қараб қизиқсиниб қаради.
Йўлнинг давомига ҳар икки ёш ўз хаёлларига андармон бўлиб кетишди.
Кўп ўтмай Содиқжон ва Гулнур фалокат содир бўлган воқеа жойига етиб келишди .
/ 3

👍6❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Ҳозир қаршингизда туриб сизнинг саволларингизга жавоб беришга мажбурлигим ҳам шу қизиқишларим туфайли. Содиқжон ўзи билан тенгдош бўлиб чиққан қизнинг заковатига ҳалитдан тан бера бошлаган эди. Шу билан бирга унинг юрагини алланима …
Yangi asar ❤️ yoqimli mutolaa azizlar ☺️
👍11