This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yaxshilikni ulashing zero har bir mo’min va mo’minalarga manfaat keltirsin 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz qaysi biriga kirasiz? 😄
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Рўзангизни Аллоҳ қабул қилсин!
Рамазон! Шамолдай учиб ўтиб кетма, бизни покла, бизни яшнат...
Бизни Жаннатга яқинлаштир...
Хузурли ифтор лаҳзалари ва дуоларингиз ижобати Сизга хамрох бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Рамазон! Шамолдай учиб ўтиб кетма, бизни покла, бизни яшнат...
Бизни Жаннатга яқинлаштир...
Хузурли ифтор лаҳзалари ва дуоларингиз ижобати Сизга хамрох бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
QADR KECHASINING ALOMATLARI
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#қисса
Ёқимли мутолаа!
"ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА"
11-ҚИСМ
Давоми 👉 бу ерда
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ёқимли мутолаа!
"ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА"
11-ҚИСМ
Давоми 👉 бу ерда
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#қисса
Ёқимли мутолаа!
"ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА"
12-ҚИСМ
Давоми 👉 бу ерда
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ёқимли мутолаа!
"ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА"
12-ҚИСМ
Давоми 👉 бу ерда
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#қисса
Ёқимли мутолаа!
"ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА"
13-ҚИСМ
Давоми 👉 бу ерда
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ёқимли мутолаа!
"ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА"
13-ҚИСМ
Давоми 👉 бу ерда
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
☀️ Х А Й Р Л И Т О Н Г
🌙🎊 БУГУН РАМАЗОН ОЙИНИНГ 26-КУНИ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🕋Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🕋Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🕋РАМАЗОН ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🕋РАМАЗОН ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💌 Яқин инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!
Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...
Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.
© Дилфуза Комил

🥰3👍2
РИЁКОР БЎЛМАНГ!
Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади...
Салим АЙЮБИЙ

👍9😢2
Қадр сурасидаги адабий мўъжиза ҳақида тафаккур қилинг.
1) إنا – Инна
2) أنزلناه – Анзалнаҳу
3) في – Фи
4) ليلة – Лайлат
5) القدر – Ал-Қадр
6) وما – Ва ма
7) أدراك – Адрока
8) ما – Ма
9) ليلة – Лайлат
10) القدر – Ал-Қадр
11) ليلة – Лайлат
12) القدر – Ал-Қадр
13) خير – Хайрун
14) من – Мин
15) ألف – Алф
16) شهر – Шаҳр
17) تنزل – Таназзал
18) الملائكة – Ал-Малоика
19) والروح – Вар-Руҳ
20) فيها – Фийҳа
21) بإذن – Биизн
22) ربهم – Роббиҳим
23) من – Мин
24) كل – Кулли
25) أمر – Амр
26) سلام – Салом
27) هي – Ҳия
28) حتى – Ҳатта
29) مطلع – Матлаъ
30) الفجر – Ал-Фажр
Қадр сурасида 30 та сўз бор, бу Қуръоннинг 30 парасига тенг.
Бу сурада 114 та ҳарф бор, бу эса Қуръондаги 114 сурага мос келади.
(У) "هي" сўзи 27-рақамли сўз бўлиб, бу Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига ишора қилади.
(Қадр) "القدر" сўзи сурада 5, 10 ва 12-рақамли жойларда такрорланган.
5 + 10 + 12 = 27
Бу ҳам Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига далилдир!
Субҳаналлоҳ!
Аллоҳим! Кимки шу хабарни ўқиса ва тарқатса, унга Рамазоннинг биринчи ўн кунлигида раҳмат, ўртада мағфират ва охирида дўзахдан халослик насиб этсин! Омин!

РАМАЗОН МЕҲМОН ЭМАС
биз меҳмонмиз...
Тафаккур қилинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
биз меҳмонмиз...
Тафаккур қилинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#ramazon
26-kun.Oyisha roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
"Nabiy sollallohu alayhi va sallam
Imom Termiziy rivoyat qilgan.
📆 BUGUN 26-MART, RAMAZON OYINING 26-KUNI.
⌛️ Ogʻiz ochish vaqti: 18:45 (Gazalkent vaqti bilan).

Ramazonning oxirgi o‘n kunida e’tikof o‘tirar edilar va: "Qadr kechasini Ramazonning oxirgi o‘nligidan izlanglar", derdilar".
Imom Termiziy rivoyat qilgan.
📆 BUGUN 26-MART, RAMAZON OYINING 26-KUNI.
⌛️ Ogʻiz ochish vaqti: 18:45 (Gazalkent vaqti bilan).
🤲 Ogʻiz ochish duosi: «Allohumma laka sumtu va bika amantu va aʼlayka tavakkaltu va aʼlaa rizqika aftortu, fagʻfirliy ya qoddamtu va maa axxortu».
Maʼnosi: Ey, Alloh! Senga iymon keltirib, Senga tavakkal qilib, Sen uchun roʻza tutdim. Sen bergan rizq bilan iftor qildim. Ey gunohlarni kechirguvchi Zot! Oldingi va keyingi gunohlarimni kechir. Omin!
Quyoshning botish vaqtidagi farqlari (daqiqa hisobida)
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
✨ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🗓Бугун 26 март чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
🗓Бугун 26 март чоршанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
‼️Бугун Ўзбекистондаги барча Масжидларда ҲАТМИ ҚУРЪОНЛАР якунланади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Қадр кечаси дуоси:
"Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний".
Маъноси: "Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни яхши кўрасан, мени афв қил (кечир)гин".
Олимлардан бири айтади: "Вақт оз, аммо Аллоҳдан сўрайдиган сўровларинг кўп бўлса Аллоҳдан авф қилишини сўра. Агар Аллоҳ сени авф қилса, барча ҳожат ва истакларинг сўрамасанг ҳам олдинга келади".

👍5😢2❤1
ИШҚ ВА АНДУҲ ОҒУШИДА
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
14-қисм
(Давоми)
— Ойи? Ойимга нимадир бўлди? — қичқирарканман беихтиёр Ибратга қарадим. У ҳамон паришон ўтирарди. Ҳатто, онаси билан ҳам иши йўқ...
“Ибрат... наҳот ҳаммаси тугади? Нега бизни Худо бунча қийнайди?”
* * *
— Ибрат... наҳот ҳаммаси тугади? Нега бизни Худо бунча қийнайди? — шифокорнинг қабулидан қайтарканмиз йиғлашга тушдим. — Илгари найларим сабаб, дердим. Шу касаллигимни тузатсам, боламиз бўларди, дердим. Энди нима дей? Нима деб овутай, ўзимни?
Ибрат индамай елкамдан қучиб, пешанамдан ўпди. Унинг ҳам сабри тугаётгани, сиқилаётгани маълум эди. Чунки, бачадон найлари билан боғлиқ операциядан кейин ҳам икки йилни ўтказдик. Умид қиладиган бирорта нарса қолмаганди, бизда...
Аммо бир-биримиздан воз кеча олмасдик. Ота-онам, қайнона-қайнотам ҳам доим бизга сабр тиларди.
— Бир кўпни кўрган момо айтдики, етти пирни зиёрат қилиш керак экан, — деди бир куни қайнонам телефон қилиб.
— Қаерда у етти пир? — тушунмай сўрадим.
— Менам унча тушунмадим. Еттита авлиёни зиёрат қилиш керакдир-да. Момо айтдики, зиёратни ўзи туғилиб ўсган жойдан бошлаш керак, экан. Самарқанддаги ҳамма қадамжоларни бир зиёрат қилиб чиқсаларинг-чи? Ўша ердаги авлиёларнинг ўзи ҳам еттита чиқади.
“Чиқмаган жондан умид”, деганларидек биз ҳам зиёратга бел боғладик.
— Ҳозир Тошкентдамиз-ку. Шу ердаги қадамжоларни бир айланайлик. Кейин Самарқандга йўл оламиз, — деди Ибрат.
Шу билан аввал Тошкент кейин Самарқанддаги азиз жойларни зиёрат қилдик. Улар ҳаққига дуо қилиб, садақа бердик.
— Кел, мен туғилиб ўсган жойнинг ҳам азиз-авлиёлари қолмасин, — кулди Ибрат.
Бу менга ҳам ёқиб тушди. Чунки у билан ўтказган вақтим, ҳар бир соат, дақиқалар жуда завқли, қадрли эди. Биз дунёдаги энг бахтли жуфтлик эдик. Фақат... кўнглимиз кемтиклигини айтмаса... Буни билгандек, турмуш ўртоғимнинг қариндошлари ҳам мени жонидан ортиқ яхши кўрар, бизнинг фарзандли бўлишимиз учун чора излаб юришарди.
Қашқадарёдаги улуғ ерларни ҳам айлангач, уйга кирдик. Одатдагидек, бизнинг келганимизни эшитиб, Ибратнинг ҳамма қариндошлари йиғилди. Ҳатто, икки қишлоқ нарида турадиган қайнотамнинг етмишдан ошган опаси ҳам келибди.
— Бўйларингдан айланай, ўзимнинг чиройли келинимдан, — тинмай елкамдан қоқади аммамиз.
Пойтахтга қайтаётганимизда эса ҳалиги аммамиз мени четга тортди:
— Келин, сизга битта гап айтай. Шуни эшитганимдан буён ўзимнинг юрагим ҳам “тошиб” юрибман.
Аммамиз нуроний бўлса-да, ҳамон ўзбек аёлларига хос ҳаё ва андиша билан гапирарди. Ҳозир ҳам мендан тортинаётгани, уялаётгани кўзларидан маълум.
— Амма, бемалол гапираверинг...
— Ҳалиги... шу йил Худо ҳоҳласа, чақалоқ “топиб оласиз”...
— Илоҳим, айтганингиз келсин... — аммамнинг “туғасиз” демасдан тортинибгина “топиб оласиз” деган гапи завқимни келтириб елкасидан қучиб олдим. — Сиз айтаяпсизми, албатта “топиб оламан”...
— Бу гапни бекорга айтмаяпман. Чўпонлар айтдики, тоғда бўри оғзини оч-и-и-иб ўлиб қолибди. Бу нимадан дараклигини биласизми? Бу барча “банд”лар очилади, ечилади, дегани. Худо насиб, сизларда ҳам бандлар бўлса ечилиб, “топиб оласиз”...
Кекса аммамизнинг гапи кўнглимга тоғдек қувонч берди. Уйга келгунча Ибратга у кишининг гапларини севинч билан қайта-қайта айтдим.
Аммамнинг гапларига фаришталар дуо қилган экан. Ўша куни тўйимизнинг ўн йиллигини нишонлаётгандик. Эр-хотин иккаламиз.
— Бахти бўлайлик, фарзандларимиз кў-ў-ў-п бўлсин, — тилак айтдим мен.
— Қўша қарийлик, — қўшимча қилди Ибрат.
Бир соатлар вақт ўтиб ўзимни беҳол ҳис қилдим. Яна белимда ҳам оғриқ бордек. “Бу ой ҳам фарзандимиз бўлмабди”, кайфиятим тушди. Эртасига яна оғриқ бўлди.
— Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Яна бирор касаллик орттириб олдим, шекилли, — Ибратга қўнғироқ қилдим.
— Дўхтирга бориб кел. Ё борайми, бирга борамизми?
— Йўқ, ўзим бораман, — унинг боришини чиндан истамадим. Шундоқ ҳам қийнаб юбордим.

👍8❤2
Шифохонага боргач, тўғри УЗИга кирдим:
— Буйрагим оғрияпти, шекилли, кўриб қўйинг. Операция бўлганман. Қўрқаяпман.
— Буйракларингиз яхши... — деди шифокор обдон кўргач.
— Белим оғрияпти-да...
— Бачадон ҳам белга оғриқ беради. Кўриб қўяйми? — сўради шифокор.
“Хўп” дегандек бош чайқадим.
— Гинекологга учрашасиз... — деди у юрагимни ёриб.
— Нега? Яна бирор касаллигим бор эканми?
— Ҳомиладорсиз. Икки ҳафталик...
— Нима? — қулоқларимга ишонмадим.
— Туғмоқчимасмидингиз? — ҳайратланди аёл.
Унга жавоб бера олмадим. Ҳақиллаб йиғлашга тушдим. Аёл қўрқиб қолди. Мен эса унинг пулига бир даста пул тутқадиму, “суючи бу”, дея чиқдим. Узоқ юра олмадим. Каридор бўйлаб қўйилган ўриндиқлардан бирига чўкиб, тўйиб-тўйиб йиғладим. Сўнг титраётган бармоқларим билан зўрға Ибратнинг рақамини тердим:
— Ало, мен... мен... — бошқа гапира олмадим. Йиғлаётганимни билган Ибрат гўшакни босиб қўйди. Шунча термай қайта кўтармади. Қанча йиғлаб ўтирдим, билмайман. Бир пайт бошимга кимдир келганини сездим. Қарасам, Ибрат. Ранги оқарганча турибди:
— Ширин, бирор жойинг оғрияптими?
“Йўқ” бош чайқадим. Лекин хушхабарни айта олмай яна йиғладим.
— Қўрқитма, мени... — рўпарамга чўк тушди у.
— Қўрқманг, — дея олдим зўрға. Гапира олмасдим. Бу қувончимни баҳам кўра олмаётганим янада аламли эди. Охири қўлимни қорнимга олиб бордим. — Бу ерда... ҳалиги... мен... сизнинг...
— Тўғри гапир, — Ибратнинг тоқати тугаб борарди.
— Боламиз... бор... — баттар йиғлашга тушдим.
Ибрат эса қотиб қолди.
— Боламиз... — сўнг унинг ҳам кўзлари ёш тўлди. — Боламиз борми?
Мен бош ирғадим. У мени қучиб йиғлай бошлади. Сўнг қулоғимга шивирлади:
— Эркак киши қувончдан йиғласа уят бўлмайди, а?
Мен “йўқ” дедим.
— Ахир умримда биринчи марта ота бўляпман, йиғлаб олай...
У елкалари силкиниб-силкиниб йиғлади. Билдим, унинг юрагидаги фарзанд кўриш истаги меникидан ўн чандон кучлироқ экан. Бироқ миқ этмай... Сабрига яна бир бор тан бердим.

👍11❤1
Охири)
Уйга келгач, эса мусиқа қўйиб шу қадар рақс тушдики, уни ҳеч қачон бу қадар қувноқ кўрмагандим. Ўша кундан бошлаб биз еттинчи осмонда яшай бошладик. Рост, бизнинг кайфиятимизни ҳеч нарса буза олмас, хурсандчилигимиздан теримизга сиғмасдик.
Шундоқ ҳам меҳрибон Ибрат энди ҳар дақиқада қўнғироқ қиларди:
— Яхшимисизлар?
— Яхшиман.
— Яхшимиз дегин, мен боламни ҳам сўраяпман. Бирор нима егиларинг келмаяптими? Боламиз ҳеч нарса сўрамаяптими?
— Йўқ, ҳали менда “таксикоз” бошланмаган.
— Уф-ф, қачон бошланади? — тоқатсизланарди у.
Мен эса қиқирлаб кулардим. Ичимда эса шукрона айтардим: “Худойим, наҳот, шундай кунларни ҳам насиб этдинг...”
* * *
“Худойим, наҳот, шундай кунларни ҳам насиб этдинг...” Тинимсиз кўз ёш тўкардим. “Нега? Нима учун бир бошимда шунча савдо? Бу Худойимнинг меҳриданми, қаҳриданми? Қизалоғимдан айрилдим, Ибрат эса… У ҳатто ғамдан адо бўлиб, хушидан кетган онасига ҳам парво қилмади. Отамнинг айтишича, хонасига боргач ҳам на онасини, на мени сўраган…”
Ичимда нимадир узилгандек бўлди. Онам гапига қараганда шу пайтгача унга ҳамма давони қўллаб кўришган.
— Бир умидимиз сендан эди. Сени кўрса, ўзига келар, бирор нимани эслар дегандик, — кўзига ёш олиб гапирди қайнонам. — Уям бўлмади. “Ҳаммаси Худодан”, деди шифокорлар.
— Мени унинг олдига олиб боринг, — термулдим онамга.
— Сизни турғизиш, юрғизиш ҳақида роса ўйлаб кўрдим, — кулди шифокор. — Ўнг томонингизда умуман таянадиган жойингиз йўқ. Қўлтиқтаёқ берай десам, қовурғаларни эҳтиётлаяпмиз. Оддий асо берай десам, елка “кетган”.
— Юришга яроқсизсиз, денг, — жилмайдим мен. — Ҳечқиси йўқ. Унда ойим ўғлини бу ерга олиб келади, нима дедингиз?
— Олиб келаман, ҳар куни олиб келаман, — юзи ёришди ойимнинг ҳам. — Шифокор ҳам кўпроқ мулоқотда бўлинглар, деяпти.
Ойим шундай дея ўғлини олиб келгани кетди. Менинг юрагимда яна ҳаяжон бош кўтарди. Бу ҳаяжон — соғинч, дард, алам, армон билан йўғрилганди. У кириб келганида эса, бу ҳислар кўзларимдан ёш бўлиб чиқа бошлади.
— Дадаси… — овозим титраб, йиғи кела бошлади. “Йиғламаслигим керак. У учун, ўзим учун ҳам йиғламай суҳбатлашишим лозим”. Қани, миямга тузукли гап келса... Унинг кўзларига тикилдим. — Сизни қанчалар соғиндим. Бу соғинчнинг чегараси йўқ.
— Мени танияпсизми? Илтимос, менга бегонага қарагандек қараманг… — бехтиёр кўзимдан ёш думалади.
У негадир менга қаттиқ тикилиб қолди. Унсиз йиғлашга тушдим.
* * *
— Бир хурсанд қилайми? — эрталабдан ҳали уйқудан турмаган Ибратнинг сочини силаб дедим.
— Мен шундоқ ҳам хурсандман. Қўшимчаси зиён қилмайди айтавер... — кўзларини очиб жилмайди у.
— Менда “токсикоз” бошланяпти. Эрталаблари сал-сал кўнглим айнияпти.
— Бирор нима егинг келяптими? — ўрнидан сакраб турди у. — “Шашлик”, “табака”, сомса... Нима олиб келай?
— Бир мультфильмда “шу тепаликка чиқишни бир умр орзу қилардим”, дейди-ю, менам шунга ўхшаб “хотинимга егуликлар олиб келишни бир умр орзу қилардим”, деб ўтиб кетаман чоғи...
— Орзу... чиройли сўз, а? — хаёлга толди Ибрат. — Менга қара, боламизга Орзу деб исм қўяйлик.
— Қизиқмисиз? Биринчидан, унга сизмас, ота-онангиз исм қўяди. Иккинчидан, Орзу деган исм йўқ. Қиз бола бўлса Орзугул, ўғил бўлса Орзубек бўлиши мумкин.
— Қўй, шу “гул”, “бек”ларни. Шундоқ ҳам сўзнинг ўзи чиройли. Жаранглашини қара, Орзу-у-у... Ўғил болага ҳам, қиз болага ҳам кетаверади.
— Хў-ў-ўп, розиман! Хоҳлаганингизни қўйинг...
Шу билан фарзандларимизга исм ҳам топилди. Фақат Ибратнинг ҳеч орзуси ушалай демасди. Мен бирорта таомга бошқоронғи бўлмадим. Овқат ажратмасдим. У эса ҳар куни кўнглим нима тусаётганини сўраб чарчамасди. Ниҳоят, ҳомилам етти ойлик бўлганида ўз-ўзидан қовоқ сомса егим келиб қолди. Яна ярим тунда. Соат миллари кечки соат ўн иккига яқинлашаётганда...
Шу кетганча у нақ уч соат йўқ бўлиб кетса... Телефон қиламан, “ҳозир жоним”, деган гапни эшитаман, холос. Охири кута-кута ухлаб қолибман. Бир пайт қовоқ сомсанинг ширин ҳиди димоғимни қитиқлаб уйғонди. Ибрат каравотга чиқмасдан унга суяниб ўтирганча ухларди. Менимча, сомсани олиб келган-у, менга термулиб уйқуга кетганини сезмай қолган. Иккаламизнинг юзларимиз ўртасида қоғозга ўралган сомсалар... Ётган жойимда сомсаларга қўл чўздим.

👍16❤1
Қоғознинг шитирлаши Ибратни уйғотди.
— Хоним, бир ухлаб турдингиз, аввал юз-қўлларни ювсангиз бўлармиди?
— Ҳеч қаерда йўқ экан. Роса хуноб бўлдим. Кейин миям ишлаб кетди. Шартта Қўйлиқ деҳқон бозорининг улгуржи савдо қиладиган жойига бориб, ухлаб ётган бир киши уйғотиб, қовоқ сотиб олдим. Кейин уни пиширтираман десам, ҳамма кафе ва ошхоналар ёпилган. Биласан, Абу-Саҳий бозори томондаги ошхоналар савдогарлар учун кечаси ҳам ишлайди. Ўша ерга бориб, бир ошхонага кириб, илтимос қилиб пиширтирдим.
— Бўлди, бошқа сизни овора қилмайман, — шундай дея мазза қилиб сомса ейишга киришдим. Ростдан ҳам бу воқеадан кейин кўнглим бирор таом тусамади.
Қайнонам кўзларида ёш билан деди:
— Шукр, қувонтиргани рост бўлсин!
* * *
— Ўғлингиз ўзига келдими? — юрагим қинидан чиққудек ура бошлади.
— Ойи, ўғлингизга Орзунинг расмини кўрсатайлик. Уни эслаши тайин...
— Кейин нима деймиз? Олиб кел, деса нима деймиз? — йиғлаб юборди қайнонам.
— Ўзим тушунтираман... — қаердандир жисмимга куч келгандек бўлди. — Ўғлингиз соғайиши учун ҳамма нарсага бардош бераман.
Афсус, сўзимда тура олмадим. Орзунинг суратлари иродамни букиб қўйди. Унинг кулишлари, гапириши, ширин қилиқлари кўз олдимга келди. Ўксиб-ўксиб йиғларканман, ҳаётдан совугандек бўлдим. Яна ўрнимга ётиб қолдим. Бир ҳафтача ёстиқдан бош кўтармадим.
— Ширин... дўхтир уйга кетишларинг мумкин, деди... — қайнонам тонгда келиб бошимни силади. — Қашқадарёга кетамиз. Ўша ерда Ибрат ҳам анча ўзига келиб қолар. Агар сен хоҳласанг... — қайнонам ерга қаради. Кўзларида ёш милтиллади. — Хоҳласанг, онанг билан Самарқандда қола қол...
Ибрат бу пайтда хушини йўқотганди. Қайнотам титраб-қақшаб юзига шапатилади:
— Болам, кўзингни оч, қўрқитма...
Кўзларини оҳиста очган Ибрат отасига шивирлади:
— Ота, сигир... Уни ҳайданг... Бизни ўлдиради...
Шундагина сал нарида ўтлаб юрган сигирга кўзимиз тушди. Ҳайдовчи уни ҳайдаб юбориш учун югуриб кетди.
— “Ота”, деди, — ҳўнграб юборди қайнонам. — У сизни таниди, отаси...
— Дадаси... — мен ҳам қувончдан йиғлашга тушдим.
— Ширин... сигир... сигир бизни адо қилди. Орзудан айирди... — Ибрат эзилиб йиғлашга тушди.
Мен қотиб қолдим.
— Мен унга ёрдам бера олмадим, асраб қола олмадим. Сигир бўлмаса, уни сақлаб қолардим. Ҳаммасини кўрдим, мен... Орзумиз йўқ энди... — ўкириб йиғлай бошлади.
Унга қўшилиб унсиз йиғларканман, жароҳатдан ҳам кўра ғамдан шу кўйга тушганини англадим. Доим у менга далда берар, овутарди. Энди менинг навбатим. Ўзимни қўлга оларканман, ишонч билан дедим:
— Сабрли бўлинг, дадаси... Орзумиз кетгани билан бизнинг ҳали олдинда Умидимиз, Бахтимиз, Шодлигимиз бор. Улар бизга куч беради...
Тамом

❤1👍1