#ТАНЛАНГАН
У кишининг бирон киши билан ҳусумати бўлмаганлигини аниқлагандек бўлдик. Ҳар ҳолда шундай . Акмал аканинг жамоада обрўси жойида экан . Салкам ўн беш йилдан буён жамоадошлари ҳурматига сазовор бўлиб, мазкур лавозимда ишлаб келаётган экан. У ҳақда барчанинг фикри бирдек : камтарин , камсуқум , меҳнаткаш инсон.
- Менда ҳам шундай. Оила аъзолари қариндош - уруғ , маҳалла - кўй орасида фақат яхши ном билан сифатланишар экан. Мен Акмал аканинг бўй етган қизи борлигини эшитиб , разведкага аёлим ва синглимни бирга олиб бордим,- деди Камол ака навбат ўзига келганда Устознинг сўзларини давом эттириб,- улар бўй етган укалари учун Акмал аканинг қизини суриштирган бўлиб секин махаллани айланиб чиқишди. Махалладагиларнинг бари бир овоздан қизни ҳам , унинг оиласини ҳам мақтадилар. Ҳеч ким бир оғиз бўлса-да зиғирдек салбий фикр айтмади.
- Яхши. Демак, ишхона тоза . Қариндош- уруғ , махалла- кўй тарафлар тоза,- Раимов дафтарга алланималарни чиза туриб , бош кўтармай Содиқжонга савол берди,- Содиқжон , сенда нима гап ?
- Мен ва Гулнур иккимиз бола ўқийдиган мактабга бордик. Мактабдагилар , яъни синф раҳбари ва психолог кейинги ойларда йигитча руҳиятида қандайдир ўзгаришлар кузатилганлигини айтишди. Тоиржон олдинлари серғайрат , интилувчан , тиришқоқ бола бўлган экан. Кейинги вақтларда эса ичимдагини топ , одамови йигитгачага айланиб қолибди. Кўп вақтини телефон титкилаб ўтказиш билан банд бўлганлигини қайта- қайта таъкидлашди . Мени ҳайрон қолдирган жойи мактабда икки мингга яқин ўқувчи ўқиса- да , педагогларнинг йигитча хақида батафсил маълумот бера олишгани бўлди. Улар хатто "Тоиржон яқин орада машҳур бўлиб кетишни режа қилиб қўйганди" деб унинг режаларидан бохабарлигини ҳам айтишди, бироқ боласи тушмагурнинг режаси бошқа йўналишга бурилиб кетганми дейман ,- Содиқ шундай деб бўлиб ўтган суҳбатнинг ипидан игнасигача бир бошдан сўзлаб берди.
- Эҳ-ҳа! - деди унинг сўзларини берилиб тинглаган Раимов стол устига ручка билан дўқ- дўқ чертаркан,- калаванинг учи шу ердан бошланадими дейман-да !
Ана миш- у , мана миш ?! Нима миш ?! Йигитча бирдан машҳур бўлиб кетармиш ?!
Ҳа нима ?! Орзуга айб бор эканми ?
Бироқ машҳурлик ниманинг эвазига келиши керак бўлган ?! Ёки кимнинг ?!
Вот масала где ? - Раимов шундай деб муғамбир нигоҳда Фарруҳга юзланди ,- Шуммахер болам , сен нималарни топиб келдинг ? Сипогина бўлиб ўтиришингдан сендан ҳам бир нарсалар чиқадими дейман- да ? Қани эшитайликчи ?
Фарруҳнинг кўзларида ўт чақнади :
- Устоз, Тоиржон кўча болалари билан ўралашиб қолмаган экан. Бу тараф сиз айтган каби тоза . Бироқ у бошқа инсонлар билан ўралашиб қолибди . Мен Тоиржоннинг яқин дўстини топиб , унинг қўйнига секин қўл солиб кўрдим. Очиғи бу осон бўлмади. Хуллас тафсилотларга тўхталиб ўтирмайман. Ундан кейин бу таҳлит ишлар менинг шахсий "фирменний сирим".
- Ўв бола ?! - тутақди Камол Исматов,-"Эртаклар - яхшиликка етаклар" эшиттиришини иш битгач "прямой эфир" қиласан. Хозир эса гапни чўзмай , шарт кес !
- Хўп, хўп бўлади ! - деди Фарруҳ унинг танбеҳини оғир олмай,- хуллас бола интернетдаги аллақандай онлайн қимор ўйинига аралашиб қолган. Бу ўйин эгалари , яъни ташкилотчилари заб каллали одамлар-да. Кимга , қаерда , қандай қопқон қўйишни билишади. Бошланишига арзимаган пулни ўртага тикиб харидорни ғолиб қилишади. Харидор ҳисобида аста - секин пул тўпланади . Шу билан бирга ўзига ишонч ҳам. Орада шубҳа уйғонмаслиги учун бир - икки ютиб ҳам қўйишади ва киши билмас қай усул билан ютганликларини рақибларига секин шипшитиб қўйишади.
Йиқилган курашга тўймас деганларидек рақиблар яна жон- жаҳдлари билан майдонга тушадилар ва қарабсиз- ки тез орада яна ғолиб бўладилар.
Биласизми , Тоиржонда ҳақиқатда заковат бўлиши керак. Онлайн қимор ўйинлари ҳар турли бўлар экан . Баъзилари худди ўша машҳур "Ким миллионер бўлишни истайди?" проекти каби босқичма - босқич катта ютуққа қараб кетаверадиган тарзда ташкил этилади.
/ 89

👍12❤1
#ТАНЛАНГАН
Энг охирги манзилда шу қадар катта ютуқ тикилган бўлaдики , инсон ўзини ўйиндан тўхтата олмайди. Ўйлашимча Тоиржоннинг ҳисобида йиғилган очко пуллари ўша охирги ўйин учун етмаган кўринади.
- Эҳ, Шуммахер ?! Боқса одам бўласан деб ким айтганди сенга ?! - Камол аканинг кайфияти кўтарилиб кетганди,- ким айтган бўлса ҳам тўғри айтган экан !
Қойил ! - Камол ака бирдан ўрнидан туриб кетди- ю , аммо Раимовдан мулоҳаза қилиб дарровда жойига чўкди ,- узр Устоз , бироз қизишиб кетдим. Тўғрироғи ҳурсанд ҳам бўлиб кетдим. Негаки шогирдларимиз устозларга муносиб ворис бўлиб етишмоқда. Кўнглим бир фаҳрга тўлди- да.
- Ҳеч қиси йўқ , Камол ,- деди Раимов бариси жойида деган маънода кўз қисиб ,- қизишмасанг "Гармсель" лигинг қаерда қоларди сени ? Шогирдлар ҳақига келсак , сен мутлақо ҳақсан !
Менда бугунги иш юзасидан битта савол қолди.
Фарруҳ , ўйлашимча сен йигитча пулни онлайн ўйин учун сарфламоқчи демоқчисан . Бироқ шунча суммадаги пулни у қандай қилиб ҳисоб рақамига туширади? Воя етмаган бўлса ? Ёки ўша онлайн ўйин эгалари бирор жойда юз кўришишармикан ?
- Буни энди вақт кўрсатади, устоз. Балки ўша фирибгарлардан бири Тоиржон "Пул тайёр" деса у билан учрашишга келишар. Балки Тоиржонга айримлари дўст бўлиб кўриниб отасини қандай шилишни ўргатган ҳам шулардир. Ўша сохта дўстлар йигитча билан бир команда бўлиб ўзиникиларга қарши ўйнаган бўлишиям мумкин. Улар Тоиржон ёлғиз ўғиллигини, отаси ўғли учун бор- будини аямаслигини ҳам билишади. Тоиржонни топсак , барча саволларга жавоб топиш мумкин. Яна талай фирибгарларни ушлаш эҳтимоли ҳам ортади.
- Эркин ака , шу ишни якунласак бир чойхона палов қиламиз. Нима дедингиз ? - Камол Исматов тўсатдан гап нишабини бошқа томонга бурди .
- Қаршилигим йўқ ,- деди Раимов уни қувватлаб. Энди бундан буёғига нима қилишни келишиб оламиз. Унгача Гулнурга руҳсат берамиз . Қизимиз бугун етарлича ҳизмат қилдилар.
Гулнур ?!
- Лаббай ?
- Қизим , йигитчанинг масаласини энди ўзимиз ҳал қиламиз. Сенга эса эрта учун муҳим бир топшириқ бор. Эртага Содиқжон сени нафақадаги бир фаҳрий ходимимизнинг уйларига олиб боради. Сен у кишининг ҳизмат йўли билан танишиб , зўр бир мақола тайёрлаб келишинг керак бўлади. Ўқиган одам ички ишлар идораларида фаолият кўрсатган инсонларнинг сермашаққат ва фидойи умр йўллари билан ҳар тарафлама танишсин ва баҳо берсин. Тушундинг- а ,қизим ?
- Ҳаа. Хўп бўлади.
* * *
Вақт алламаҳалга яқинлашганда Фарруҳ Эркин Раимовни машинасида уйига олиб бориб қўяр экан лаблари ёйилганча илжайди :
- Устоз, ёмонсиз-а сиз ҳам. Гулнур опа учун мақола воқеасини зўр ўйлабсиз.
- Кўп сайрамай йўлга қара ! - Фарруҳга жиддий танбеҳ берди Раимов силтаганча , лекин тезда шарақлаб кулиб юборди,- шуниям сездингми ? Уфф , боқса одам бўласан деявериб чакагим толди-я сенга !
Эҳ Шуммахер , Шуммахер!
Кўряпсан- ку , қизимизнинг амалиёти ярмидан ошди . Ҳаракатга тушмасак бўлмайди. Бўлмаса бу Содиқжон оғзидаги ошни олдириб ўтирадиган.
Бу ёғига "План Б" га ўтмасак бўлмайди ...
#давоми_бор /90
Муаллиф: Хазонрезги

👍11
🤲❤️🤲
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н
🌙 Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.
Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Яқинларга улашинг ❤️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Дам олиш куни, якшанба тонги сиз учун хайрли бўлсин!
🌸Ўрмалаган ҳар жоннинг ризқини бергувчи Аллоҳ таоло- бугун сизни уйғотар экан, берадиган ризқларини ҳам тайин этиб қўйди...
🌸Илоҳим, яхшилар ичида иссиқ ўрнингиз, яъни қадар ризқингизга соғ омон етинг...
🌸Дастурхон ўртасидаги иссиқ нонингиз-насибангизнинг ҳалолига етказсин...
❤️🌸Кунингиз сезмазмун ва баракали бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

🥰2👍1
• Қулфни ясаган инсон йўқки, уни калитсиз ясаган бўлса...
• Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.
• Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади...
• Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• Мушкулингиз қанчалик бўлмасин, Сизни яратган Зот ташлаб қўймайди.
• Аллоҳ қалблардаги нидони лаблар пичирлашидан олдин эшитади...
• Агар кутилмаган нарсангизни олиб қўйса ҳам, Аллоҳ билан бирга бўлинг. Шунда эга бўлишингиз хаёлингизга келмаган нарсани тезда бериб қўяди.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Тобутингни ўғил кўтаргани билан, Жаннатга қиз етаклайди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Энг охирги манзилда шу қадар катта ютуқ тикилган бўлaдики , инсон ўзини ўйиндан тўхтата олмайди. Ўйлашимча Тоиржоннинг ҳисобида йиғилган очко пуллари ўша охирги ўйин учун етмаган кўринади. - Эҳ, Шуммахер ?! Боқса одам бўласан деб ким айтганди…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
29- ҚИСМ
- Менимча Содиқжон акамнинг ўзлариям Гулнур опамга бефарқ эмаслар. Ёдингиздами аввалги амалиётчи қизни кўрсалар тепа сочлари тикка бўлиб кетарди . Икковлари учун баробар топшириқ берсангиз бу нарса ёқмаганлиги юзларидан билиниб турарди. Бироқ Гулнур опам билан бутунлай бошқача. Опамни бир , икки мен билан у ер , бу ерга юборганингизда менга сал ола қараш қилгандек бўлдиларми- ей. Бугунни кўринг , икковлари бирга мактабга боришибди. Келишиб олишгаям улгуришибди,- Фарруҳ жон- жаҳди билан Эркин акага тушунтира бошлади.
Бироқ Эркин ака мавзуни бутунлай бошқа тарафга бурди :
- Фарруҳ, ҳеч сездингми ? Шу Гулнур қизнинг кўзларида мунг бор- а ? Кулганда ҳам чин дилдан яйрашига нимадир тўсқинлик қилаётгандек ? Мабодо сабабини билмайсанми ?
- Устоз . Опанинг кўнгли ярим . Уларнинг отаси бундан уч йил аввал оламдан ўтган экан.
Тўғриси бу сир бировнинг , яъни Гулнур опамнинг омонати, лекин шундай бўлса ҳам сизга айтаман.
Сабаби сиз ҳам барчамиз учун отадек қадрдон бўлиб қолган инсонсиз.
- Фарруҳ...
- Хўп, Устоз,хўп . Гапни чўзмайман. Бироқ қисқа қилсам кўп нарсалар мавҳум бўлиб қоладими дейман-да.
- Фарруҳ, машинангни ҳув анави "Нон- кабоб" сотадиган ерга яқинлаштириб тўхтат-да , бориб иккита егуликка буюртма бер. Мен жой олиб тураман.
- Хўп бўлади, Устоз.
Фарруҳ қўлида иккита чиройли қилиб тайёрланган нон-кабоб билан қайтганда Раимов бир чойнак қора чойни қайтариб ўтирарди:
- Ма ол ,- деди у Фарруҳга бир пиёла чой узатиб , - томоғингни хўллагин- у , ҳикояни бошла.
- Мен бу ҳақда гапнинг сал учини Гулнур опамдан эшитгандек бўлгандим. Аввалига қаттиқ қизиқдим-у , аммо ўзимни босдим. Барибир шахсий ҳаёт ўз номи билан шахсийда . Кейинчалик ўзингиз айтганингиздек улар билан бир неча бор рейдлар, тадбирларга бирга бордик.
Шу аснода анча иноқлашиб опа- ука бўлиб чиқишиб қолдик.
Кунлардан бирида опамдан "Қиз бола бошингиз билан бу соҳани нима учун танладингиз? Сиз шундоғам аввалги эгаллаган касбингизнинг энг кучли билимдони эканлигингиз кўриниб турибди. Айнан ўша соҳа орқали жуда мўмай даромад топишингиз ҳам мумкин эди. Ўзингизни бу даражада қийнаб нима зарур эди сизга ?" дея савол бердим.
Шунда Гулнур опам бирдан ёрилдилар.
Уларнинг оталари бир вақтлар донғи чиққан катта бир корхонада ижрочи директор бўлиб ишлаган эканлар. Кунлардан бирида ўша корхонанинг бош директори дом- дараксиз кетибди. Корхонага тегишли ҳужжатлар ва эгалик ҳуқуқлари ўша директорнинг аёли ва Гулнур опамнинг отаси номига тенг тақсимланиб ўтибди.
У аёл ҳам , Гулнурнинг отаси Диёрбек ака ҳам софдил инсонлар экан. Узоқ йиллар баҳамжиҳат елкама- елка ишлашибди. Йиллар ўтиб корхонанинг ишлаб чиқариш фаолият кўлами кенгйибди. Асосий пойдевори қурилиш соҳасига мўъжаллаб очилган корхона , бора- бора кўп тармоқли бўлиб ривожланишнинг баланд чўққиларини забт этибди.
Фарзандлар улғайгач ва энг асосийси ишлар кўлами ортиб кетгач Диёрбек ака ва ҳамкор аёл корхонага тегишли улушларни тенг қисмдан бўлиб олишга қарор қилибдилар . Энди уларнинг ҳар икковлари мустақил равишда ўзларига тегишли объектларни назорат қила бошлабдилар.
Диёрбек аканинг иш йўналиши кўпроқ озиқ - овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган экан.
Бу вақтга келиб у кишининг ёнларида аёллари ва қизлари Гулнур асосий иш бошқарувчи бўлиб ёрдам беришар экан .
Устоз , сиз ҳали Гулнур опам яхшигина ихтирочи эканликларидан хабарингиз йўқ. Улар шу чоққача юздан ортиқ технология ва янги маҳсулотлар кашф қилганлар. Нафақат ўзимизда , балки қўшни ва чет давлатларда "Химичка" номи билан жуда машҳур эканлар. Улар қўлга киритган Халқаро диплом ва сертификатларнинг сон- саноғи йўқ. Мен Гулнур опам ҳақидаги бу маълумотларни кейинроқ интернет оламининг ишбилармонлар саҳифалари орқали топдим.
/91

👍8❤1
#ТАНЛАНГАН
Гулнур опам жуда кўплаб маҳсулотларга бир қарашда баҳо берар , улар белгиланган стандарт талабларига қай тариқа : тўлиқ , қисман жавоб бериши ёки умуман истеъмолга яроқсизлигини тезда фарқлай олар эканлар.
Хуллас Гулнур опам ана шу истеъдодлари туфайли ўз бошларига ўзлари жуда кўплаб душман орттириб олибдилар
Гулнур опам муомалага янги чиққан ва амалдаги маҳсулотларни талабга жавоб бериш ёки бермаслигини назорат қилувчи махсус комиссия таркибига киргач , ўзи баҳо бериши керак бўлган жараёнда чин дилдан ҳалол ишлай бошлайдилар.
Кунлардан бирида улар ишлаб чиқарилиши кенг миқёсда йўлга қўйилган қатор тўпламдаги егулик маҳсулотларида инсон организми учун хавфли бўлган зарарли моддалар ишлатилаётганини билиб қоладилар. Бу ҳақда дарҳол ишлаб чиқарувчиларга хабар бериб ишлаб чиқариш тизимини тўхтатиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Устоз бу ерда гап миллионлар эмас миллиардлаб пуллар устида кетаётганлигини тушунгандирсиз.
Хуллас барча машмаша ва ғавғо, тўпалонлар айнан шунинг устида келиб чиқади. Гулнур опам айбини фош қилган тизимнинг ортида нафси йўлида ҳеч бир қинғирлик ва ифлосликлардан тоймайдиган бир гуруҳ ҳалқум бандалари туришган экан. Улар дастлаб Гулнур опамга берган хулосасини ўзгартириш эвазига пул таклифини беришади. Аммо опам кўнмагач мақсадлари йўлида ҳар қандай разилликдан тоймайдилар .
Оқибат шу бўлади- ки , Гулнур опам сабаб оталари Диёрбек аканинг корхоналари аста - секин инқирозга учрай бошлайди. Бу ерда рақиб тараф худди ўзларидек , балки ундан ҳам манфур йўлни қўллай бошлашади. Айрим ходимлар катта пул эвазига улар ишлаб чиқарадиган махсулотларга инсон саломатлиги учун ғоят хавфли бўлган моддаларни қўша бошлашади. Аҳвол шу даражага боради- ки , Диёрбек аканинг қўл остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан заҳарланиш оқибатида бир неча инсон ҳаётдан кўз юмади.
Оқибатда Диёрбек ака ва бир неча масъул ходим ҳибсга олинади, корхона эса ёпилади . Орадан маълум вақт ўтгач эса айбдорлар топилади ва ўз жазосини олади. Ҳибсдагилар озод этилади. Фақат Диёрбек акадан ташқари. Сабаби Диёрбек ака тергов жараёнида юрак ҳуружи сабаб оламдан ўтган эдилар.
Биласизми , Устоз ? Бу ҳали Гулнур опам билан боғлиқ ҳикоянинг ҳаммаси эмас .
- Ҳаммаси эмас ?!- оғир уф тортди Эркин ака , - очиғи шу ергача эшитганларим ҳам етарлича юрагимга юк бўлди. Майли ўғлим, айтдинг айтдинг , энди тугатиб қўяқол ҳикоянгни ...
- Устоз... Диёрбек акамга тўр ташлаганлар , яъни уларга ҳиёнат қилиб катта пулга сотганлар , яъни ўша айбдор деб топилганлар орасида бошқарувчи ролини ким ўйнаган экан , биласизми ?
- Айтсанг биламанда, нима мен сенга фолбинмидим ?!- бирдан тутақиб кетди Раимов.
Бироқ Фарруҳ унинг важоҳатидан чўчимади :
- Гулнур опамни сотиб , Диёрбек акага ҳиёнат қилган инсон опам билан фотиҳа қилиб , тўй кунлари белгилаб қўйилган бўлажак куёв экан. Ўша йигит вақтида Диёрбек аканинг ўнг қўли , яъни ўринбосари бўлиб ишлаган экан...
- Аблаҳ! - столга зарб билан тушурди Эркин ака ,- ит ! Йўқ бундайларга ит деган ном ҳам ҳайф ! Итларда вафо бўлади , бундай маразларда эса йўқ!
- Тўғри айтасиз, Устоз ! Гапингизга юз фоиз қўшиламан. Энди Гулнур опамнинг ички ишлар соҳасига қадам қўйишларига энг асосий сабаб билан танишинг!
- Йўқ сен тўхта-чи ? Ҳозир барини очиқ - ойдин гапирмадингми ? Гулнурни бу соҳага қадам босишининг асосий сабаби шулар эмасмиди ? - сўради Эркин ака бирданига бўшашганча.
- Булар ҳам сабаблар. Қисман. Аммо асосийси эмас. Асосий сабаб шу-ки , опам бу соҳага бир инсонни қидириб кириб келган эканлар.
#давоми_бор /92

👍6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
30 - ҚИСМ
- Бир инсонни ? - ўтирган ерида безовта чайқалди Раимов,- ким экан у ?
- Бу ўша Гулнур опамнинг оталари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сифатини ишдан чиқаришга ҳизмат қиладиган зарарли моддалар тайёрлаб берган инсон экан. Ўша инсоннинг кимлиги ҳалигача сир эмиш. Аммо Гулнур опам унинг худди шундай ишлаб чиқариш билан боғлиқ бир неча жиноятларда "имзо"си борлигини аниқлабдилар . У инсон шу қадар устамон экан-ки , қўли теккан жиноятлар фош бўлса ҳам ўзи доимо сувдан қуруқ чиқиб , сирпаниб қочиб қолар экан.
- Қиз-и-и-и-қ,- ўйланиб қолди Устоз,- шунча маълумот- а ? Гулнур қизимизнинг ҳаётини ўзи ёзилса бир китоб бўлгулик экан. Сенгаям қойилман. Шунча маълумотни ичингга сиғдириб юришингни қара ?
- Устоз , бу гаплар опамнинг омонати эди- да. Мен қандай қилиб уларни сирларни сота олишим мумкин эди?
- Здрасти ! Сенинг опанг бизга ким ?! Биримизга қиз , биримизга сингил бўлиб улгурган бўлса.
Ҳа нима ?
Яна ... Ҳай майли , бу гапларни қўятур . Ўша мунофиқ ихтирочи эркак кишимикан ёки аёл ? Гулнурнинг ўзи бу ҳақда нималарни тахмин қиляпти ?
- "Менимча ўша ихтирочи шахс эркак киши бўлиши керак. Яна номида бир неча қалбаки паспорти бўлиши ҳам мумкин. Энг муҳими у жудаям юксак иқтидор эгаси" деган эдилар опам .
- Ҳмм...- деганча хаёлга чўмди Раимов ,- Фарруҳ бу дейман ҳали қиладиган ишларимиз бир дунё экан - а?
- Ҳа устоз, айтманг ... Айтганча , Гулнур опамга- ку Содиқжон акамларникига боришлари ҳақидаги маълумотни сир тутдингиз. Акамнинг дадаларига бирон нарса дедингизми ? Гулнур опамнинг келинликка номзод сифатида юбораётганигизни бир учини шипшитиб қўйдингизми ?
- Нима мен сенга ошни тайёр қилиб дамлаганим камдек , сузиб ҳам беришим керакми ?
Ҳа нима ?
Бу ишларни ҳам мен бажарсам , уларнинг ўзлари нима қилишади ?
Мен Азиз акани интеръвю ҳақида огоҳлантирдим. Бироқ шундан бошқа нарса ҳақида лом- лим демадим.
Нозаниндек қиз уйларига ўз оёқлари билан кириб борса , ўғил уйлаш орзусида юрган ота- она индамай қараб ўтирмаса керак. Агар шундай бўлса , начора ... "Тақдир эмас экан" деймиз-да , - Раимов шундай дея қўлидаги соатига қаради ,- бўлмаса турдик. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди . Озроқ дам олайлик , эртага барвақт ишга келишимиз керак.
- Хўп бўлади, устоз...
* * *
Бугун Гулнурнинг ёлғиз ўзи нонушта қилишига тўғри келди. Сожида опани Азиз эрта сахардан Орзу холасиникига олиб кетибди. Айтишларича бугун холасининг кенжа қизига совчи келармиш.
Орзу холасининг айтиши бўйича қизи билан йигит бирга ўқишаркан. Бу маълумотдан "алланималар"ни фаҳмлаган холаси "Сожи , келмасанг бўлмайди , юрагим негадир бошқача ҳаприқяпти" деб каллаи сахардан онасини чақиртириб олганди.
Гулнур иштаҳасизлик билан қаҳва хўпларкан, стол устида турган телефони жиринглаб хаёлини бузди .
- Гулнур , мен келяпман. Ўн беш дақиқада эшигингиз ёнида бўламан.
- Иие , Содиқ ака, тайинланган инсоннинг эшигини каллаи сахардан "Интервью беринг" деб тақиллатиб бориш ноқулаймасми ? - деди Гулнур тармоқ орқали саломлашар экан
- Қуёш чиққани қачон эди-ю ? Ҳали ишга қайтиш керак ,- Содиқжоннинг жавоби эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда бўлди.
- Ҳа тўғри . Масаланинг бу томониям бор,- дарровда кўна қолди Гулнур,- майли мен тезда тайёр бўламан .
Бу сафар Гулнур иложи борича сипо кийинишга ҳаракат қилди. У ўзига мақола ёзиш учун топширилган вазифа эгаси узоқ йиллар ички ишлар идорасида ишлаб нафақага чиққан фахрий ходимни оғир- босиқ , кўпни кўриб ҳаёт синовларида тобланган инсон деган фикрда ўзини ҳам иложи борича шу оқимда тутишга қарор қилганди .
- Гулнур ! Мумкинми ? - Содиқжон илк бор дарвозахонадан ичкарига қадам босган эди,- холам қанилар ?
- Ойижоним опалариникига кетгандилар,- деди тепа зина саҳнида бўй кўрсатган Гулнур ,- укам ишга кетиш олдидан йўл- йўлакай уларни холамникига ташлаб қўядиган бўлибди.
/93

👍14❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 77-қисм -Унда занжир қаердан келди? Робия бўйнидаги занжирни онасига узатди. Ҳасталик ўз кучини кўрсатиб озиб қолган аёллар қўллари қалтираганча занжирни олди. -Буни мен кўрган эмасман. Бу чалғитиш учун бўлса керак. Робия…
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
78-қисм
-Сизга у нима зарар етказди?
Шахбоз стулга суянганча керишиб қўйди.
-Бизни оёғимизни тагидан чиқиб режаларимизга ҳалал беряпти.
-Қойил. Қойил қолдим . Мен билган битта гапимдан ҳуркиб турувчи қиз, ҳозир кимсан мафияни режасини бузяпти.
Шахбоз беўхшов кулди.
-Буни кулгули ери йўқ. Аслида уни йўқотиш мен учун ҳеч нарса эмас. Аммо бу ерда мақсад муштарак экан вақтдан унумли фойдаланиш керак.
-Бу гапингизда жон бор.
-Аммо маслаҳат из қолдирмай ўлдиришни эпласангиз қилинг. Ёш умрингизни қамоқда чиритишдан маъни йўқ.
-Маслаҳат учун рахмат. Қолганини менга қўйиб бераверинг.
Шахбоз стулдан турди.
-Ваъдангизда турсангиз бўлди. Мени қўлимга топширасиз.
-Бўлди гап йўқ, биз доим бир сўзли бўлганмиз.
Улар хайрлашишди. Аммо билишмасдики бу катта ўйин, катта ўйинда эса чалғитиш учун қармоқ узун ташлаб қўйилади. Хўрак ҳам шунга яраша бўлади.
Ғулом Сожидани ўлимидан кейин кузатувда эканини ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмасди. Бу гал ички сезгиси ўзининг зарарига ишлай бошлаганидан унинг хабари йўқ эди.
-Хўжайин ҳаммасини гаплашдим. У қизни оёқ остидан йўқотади.
-Баракалла.
Сафо аканинг дадил овози эшитилди. Ғулом қаҳвани пулини стол устига қолдирганча ташқарига уни чиқди.
💦💦💦
Салоҳ Диёрани рад этганидан кейин ҳаёлларини йиғиб нима хоҳлашини аниқлаштира бошлади. Севги нима у? Севги унинг кўзларида ўз аксингни кўриш. Ҳаёллари уни вальсга етаклади. Сокин мусиқа остида осмон ранг кўзларга бир муддат тикилиб қолган экан. Шу вақтда Робия ҳам ундан кўз узмай турибди. Видеода бу аниқ тиниқ олинган. Аммо ўша вақтда нега улар сезишмади. Рост қизни қўлларидан тутганида юрагига титроқ кирди. Бутун оламдан бир лаҳза узилди ҳам. Аммо бу қандай туйғу? Севги шундай бўладими? Туйғулар кўп. Аммо, номсиз туйғулар ҳам бор-ки, биз уларни на номлай оламиз. На изоҳлай.
Биз уларни ҳис қиламиз,
Фақат ва фақат, ҳис қиламиз. Салоҳ видеони бугун неча мингинчи мартадир томоша қилди.
-Телба бўлиб қолмасам бўлди эди.
Салоҳ ўрнидан туриб деразадан ташқарига қаради.
-Гулларни яхши кўради. Аммо узилганини эмас. Гул узган инсонни қотил дея атайди. Ажойиб, ғаройиб кичкинтой. Кўзларида бир олам дард яширин. Хушнудни севармикан ёки? Улар жуда яқин. Хатто кўз рангигача ўхшаш. Жуфтликлар ўхшаш яратилади дейишади. Бири-бирини қовурғасидан. Шундаймикан? Салоҳ нималарни ўйлайсан а? Ахир чаённи унаштирилган қизи борку. Уффф бошим оғриб кетди.
Давоми бор...

👍17
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
79-қисм
Кейин эса телефонини олганча Хушнудга қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Босс тузукмисиз?
-Яна расмиятчиликка ўтдингми?
-Нима гаплар? Эрта тонгдан тушингга кирдимми?
-Робияни сўрамоқчи эдим. Аҳволи қандай? Бирор ечим топдингми?
-Ҳа, бизни уйда онамга қараб туради. Ҳозирча ишини Файзга топшираман.
-Уддалайди дейсанми?
-Синаб кўриш зарар қилмайди.
-Ўзи қачон чиқади?
-Салоҳ уни телба ошиғини бу ердан жўнатиб юбориш керак. Балки милицияга арз қиларман. Сен отасига айтдингми?
-Телефонига туша олмаган эдим, ҳозир яна қўнғироқ қиламан.
-Ҳар ҳолда танишинг экан. Милицияга берсак сендан ўпкалаб юрмасин.
-Ҳозир гаплашайчи.
Салоҳ Хушнуд билан алоқани якунлаб Шомил акага қўнғироқ қилди.
-Алло.
-Салоҳбей ўзингизми?
-Ассаламу алайкум. Шомил ака, тузукмисиз? Зарур масалада қўнғироқ қиляпман.
-Тинчликми?- гўшакни нариги томонидан Шомилнинг ҳавотирли овози эшитилди.
-Ўғлингиз сиз юборган қизни пичоқламоқчи бўлибди.
-Нима? Шахбоз бордими?
-Келган, қизни вақтинча яшириб турибмиз. Ўзингиз чора кўрмасангиз милиция аралашувига тўғри келади.
-Мен бугуноқ йўлга тушаман.
Шомил ака дарровда кетиш тайёргарлигига тушди.
-Барноооо. Ҳой Барноооо.
Кийимини тайёрлаб бериши учун хотинини чақирди. Ҳаллослаб Барно кириб келди.
-Намунча бақирасиз?
-Анави аҳмоқ ўғлинг севгилисини ўлдиришга борибди.
-Нимааа? -Барнони кўзлари каттариб кетди. -Уни кетказиб юборудингизку.
-Топибди қай гўрдандир. Бориб топиб келмасам бу гал қутқаролмайман.
-Унда тезроқ боринг. Тағин бир балони бошламасин.
-Сенга айтган эдим талтайтирма деб. Мана аҳвол. Бу товуқмия менга ҳамма нарса мумкин деб ўйлаяпти чоғи. Олиб келай бииир таъзирини бермасам юрган эканман.
Шомил ака асабийлашганча машинасини ўт олдирди.
-Қачон қайтаман билмадим. Эрта ё индин. Уйга кўз қулоқ бўл. Келинга қара.
-Дадаси тезроқ бориб келинг.

👍18❤2
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН УМРИ АЗИЗЛАРИМ...!!!✨🌙✨
✨🌙✨ Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.
Эрта тонгда яна ғойибона дийдорга қадар хайр деб қоламиз.
Аллохга омонатсиз Яхшиларим.🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
✨🌙✨ Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз бўлсин.
Эрта тонгда яна ғойибона дийдорга қадар хайр деб қоламиз.
Аллохга омонатсиз Яхшиларим.🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
💥БУГУН 5- МАЙ
ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК
БЎЛСИН❤️
🍃🌼 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!
🍃🌼 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!
🍃🌼 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🍃Душанба кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим🍃
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК
БЎЛСИН❤️
🍃🌼 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!
🍃🌼 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!
🍃🌼 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🍃Душанба кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим🍃
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Эркаклардан бири айтади:
“Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга харакат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман хамки, валлохи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу хақда унга айтиб берганимда, у мендан:
— Биласизми, нега бундай бўлади?— деб сўради. Мен:
— Йўқ, нимага экан? — дедим. У:
— Ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз, — деб жавоб берди.
Ҳа, биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “...Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.

👍5❤1👏1
Бир ҳакимдан: «Инсондаги энг мудҳиш нарса нима?» деб сўрашди. Шунда у қуйидагича жавоб берди:
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.
Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
«Инсонлар болаликларидан малолланишади-да, сўнг катта бўлишга ошиқишади.
Кейин иккинчи марта болаликка қайтишни орзу қилиб, мол-дунё тўплаш учун соғликларини зое қилишади.
Сўнгра соғликларини қайта тиклаш учун мол-дунё сарф қилишади.
Келажакни ўйлаб хавотирга тушишади-ю, ҳозирларини унутишади.
Шундай қилиб улар на ҳозирни, ва на келажак ҳаётни яшайдилар».
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вафотингдан кейин инсонлар, сени қанчалик тез унутиб юборишларини билганингда эди, ҳаётингни асло Аллоҳдан ўзгасини рози қилиш учун яшамаган бўлар эдинг.
Имом Муҳаммад Ғаззолий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Имом Муҳаммад Ғаззолий
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐜 Kunlar isib uyingizga chumoli xashoratlar kira boshladimi?
💠 Unda bu usulni sinab ko‘ring!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💠 Unda bu usulni sinab ko‘ring!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
Бахтимизга соғ бўлинг бегим.
Умримга назар солсам,
Ўхшар гўё эртакка.
Меҳр қувват бўларкан,
Ҳар қандайин юракка.
Тақдирдан нолимайман,
Ҳаётим тўла нурга.
Бир мард умрйўлдош,
Ҳамроҳим бўлди бирга.
Бу бахт менга Оллоҳнинг,
Инъомидир туфҳаси.
Мен бахтлиман ҳаётда
Қадрли ҳар лаҳзаси.
Ҳаёт йиллар синади,
Менинг сабр бардошим.
Қўллаб елкадош бўлди,
Азиз умрйўлдошим.
Бегимники шубҳасиз,
Медалларим унвоним.
Бахтимизга соғ бўлсин,
У менинг қаҳрамоним.
Бошимдан ўтганларин,
Ёзмадим мақтанишга.
Бундайин мард инсонлар,
Сазавордир олқишга.
Мен тақдирдан розиман,
Кимга сабоқ ҳаётим.
Меҳр менга куч бўлди,
Парвоздадир қанотим.
Бир муҳаббат тарихин
Ёзиб қўйдим қиссасин.
Ҳамма жуфтини қўллаб,
Бахтга қўшсин ҳиссасин.
Ҳар қандайин дардни ҳам,
Меҳр бўлар давоси.
Аёқчи Минжир қизи,
Мисолдир Марҳабоси.
✍Марҳабо Эсонмурод қизи
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Умримга назар солсам,
Ўхшар гўё эртакка.
Меҳр қувват бўларкан,
Ҳар қандайин юракка.
Тақдирдан нолимайман,
Ҳаётим тўла нурга.
Бир мард умрйўлдош,
Ҳамроҳим бўлди бирга.
Бу бахт менга Оллоҳнинг,
Инъомидир туфҳаси.
Мен бахтлиман ҳаётда
Қадрли ҳар лаҳзаси.
Ҳаёт йиллар синади,
Менинг сабр бардошим.
Қўллаб елкадош бўлди,
Азиз умрйўлдошим.
Бегимники шубҳасиз,
Медалларим унвоним.
Бахтимизга соғ бўлсин,
У менинг қаҳрамоним.
Бошимдан ўтганларин,
Ёзмадим мақтанишга.
Бундайин мард инсонлар,
Сазавордир олқишга.
Мен тақдирдан розиман,
Кимга сабоқ ҳаётим.
Меҳр менга куч бўлди,
Парвоздадир қанотим.
Бир муҳаббат тарихин
Ёзиб қўйдим қиссасин.
Ҳамма жуфтини қўллаб,
Бахтга қўшсин ҳиссасин.
Ҳар қандайин дардни ҳам,
Меҳр бўлар давоси.
Аёқчи Минжир қизи,
Мисолдир Марҳабоси.
✍Марҳабо Эсонмурод қизи
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1