🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?
☝️Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!

✍Биласизми?
☝️Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!

✍Яна шуниям биласизми?
☝️Сиз жудаям омадлисиз. Яқинлариз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!

✍Лекин Сиз буни билмайсиз.

☝️ Мен Сиздан омадлироқман! Чунки, мени яқинларим орасида
СИЗ борсиз!🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dadalar ❤️😢

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
AЛЛОҲНИНГ ЧАҚИРИҒИ

Оллоҳ Таоло Довуд алайҳиссаломга шундай буюрди:
- Эй Довуд! Бизни севишини иддао қилаётган киши, ётоғига кириб туни билан ухласа, унинг бу севги даъвоси ёлғондир!

Ҳар куни кечаси билан Оллоҳ Таолодан шундай хитоблар, овозлар келиб туради:
- Эй қулим! Ҳамма ухламоқда, сен эса тур. Сен билан маънан бирга бўлайлик. Бу фурсатни қўлдан чиқарма. Бу имконият ҳар доим ҳам насиб этавермайди. Ўлганингдан кейин бу жон бадандан айрилгач, бу кечаларни кўп соғинасан, кўп ҳасрат чекасан!

Мавлоно Румий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Ижарада яшашидан уяладиган одам билан, уйининг катталиги билан гердаядиган одамнинг тафаккурида фарқ йўқ.

Арзонроқ улов миниши билан ўзини ноқулай ҳис қиладиган ва қиммат маркабда ҳеч кимни менсимайдиган одамнинг дунёқараши бир хил.

Катта тўй қилиш, бир тийинга қиммат отарчиларнинг энг тренддагисини олиб келиб мақтаниш, тўйхонага вертолётда бориб ҳаммани лол қилишга уриниш ва бундай қилолмаганидан ўксиниш ўртасида бир грамм фарқ йўқ.

Сиз нима деб ўйлайсиз?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
“Бўлган воқеъа”

---Амани исмли қизнинг ҳаёти---

У «Қуръони карим ҳифзи» марказининг мудираси эди. У ерда нафақат Қуръон ҳифзи билан банд бўлишар эди, балки ҳар хил мавзулар ҳақида масалан оила ҳақида, иш ёки учрашувлар ҳақида суҳбатлашишар эди. Шулар билан бирга оятлар ёки Қуръоний дарслар ёки Қуръоний мўъжизалар ҳақидаги маърузаларни Амани ёритиб беришга ҳаракат қилар эди...

. Ўтган шаъбон ойида унда тромбоз яъни (мияда қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб, касалхонага ётқизилди..
Дугонасининг айтишича у ҳеч қандай аппаратларга муҳтож эмас эди. Ҳамма хоналарни бирма бир айланиб, Қуръондан дарс олишлари учун аёл-у қизларни хонасига чақириб келар эди...
Агарда аппарат кийдириб қўйишса, хонадаги ички телефондан фойдаланиб, қўнғироқ қилар эди ва хонада ким бўлса Қуръон дарсига келишларини айтар эди
Амани Қуръон хофизаси си эди.
Бир куни дугонаси ундан хол аҳвол сўраб қўнғироқ қилди. Амани унга :
- Қуръонни бир қайтариб беришингизни хоҳлардим,- деди.
Амани ундаги касали туфайли Қуръон ҳифзини унутиб ўлишидан жуда қўрқар эди. Шунга тез тез қайтариб туришни истар эди.
Дугонаси деди:
-Кўнглинг хотиржам бўлсин... Кунора сенга кунгирок қилиб, Қуръонни эшиттираман.
Амани деди:
-Йўқ йўқ, касалхонага келиб яқиндан туриб ўқишингни хоҳлайман... Уни ҳис этиб, муҳитида яшагим келаяпти.

Дугонаси унинг илтимосига рози бўлди
Ва асрдан то ҳуфтон вақтигача Аманининг олдидан силжимас эди.
Амани эса у билан биргалашиб Қуръонни қайтарар эди.

Рамазон ойи бошланди.
Шифокорлар уни нонушта қилишга буюрдилар. У бўлса :
-Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки Рамазон кунида мен нонушта қилмайман. деди. Шифокорлар унга:
-Ҳеч нима емасангиз халок бўласиз!- деб айтишди.
Амани бўлса:
-Аллоҳга қасамки рамазон кунида мен ҳеч нима ея олмайман.

Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди.
Унинг улими вақтида дугонаси ёнида эди.
Аманининг дугонаси деди:
Амани тўсатдан ўлимга тайёргарлик кўра бошлади. Ва тили бир оятни қайтараверди:
"ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАРНИНГ АЛЛОҲГА МУҲАББАТЛАРИ ҚАТТИҚДИР".
Бақараҳ 165 ояти

Унинг овози оятни қайтарган сари баландлашар эди.
Охири бор овози билан оятни қайтарди:
" Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
"Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
"Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".

Сўнгра овози пасая бошлади, секин, секин ..то вафот этмагунча у оятни қайта қайта ўқир эди.
У қўллари билан Куръонни маҳкам бағрига босиб туриб, ҳаётдан кўз юмди:
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.
Бу қандай улим бўлди.
Бу қандай хотима бўлди.
Аманини уликларни ювиш хонасига утказдилар.
Ювувчи аёл унинг қўлларини Қуръондан бўшата олмади. Сўнгра шейх Холид аш-Шаҳрийга қўнғироқ қилиб, унга вазиятни тушунтирди.
Шейх Холид:
- Бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас, уни кўрмагунимча ишонмайман,- деб айтди. Шайхга:
- Келинг, гувоҳи бўлинг,-деб айтишди.

Аманига хижоб кийдиришгандан сўнг, шейх Холид унинг олдига кирди.
Аманига ҳижоб кийдиришар экан, унинг руҳи яратганнинг ҳузурига учиб кетган эди.
У тириклик чоғида ҳижобини муҳофаза этган эди.
Унинг руҳи чиққанидан сўнг Парвардигор уни яна ҳижоблантирди.

Шейх уни кўрган заҳоти, тиззаларига чўккалаб олиб, йиглаб юборди.
Шейх: -Аллоҳга қасамки, унинг умри гузал хотима билан якун топибди.
Уни Қуръони билан ювиб кафанланглар ва дафн этинглар.

Дарҳақиқат, Амани Мусҳафи билан ювилиб кафанланди ва дафн этилди.
Мана шу Аманининг ҳаётлик чоғи ва унинг хотимаси эди.
Мана шу Амани ал'Анза эди.
АЛЛОҲ уни раҳматига олган бўлсин.

Эй фазилатли биродарим, сен Қуръонингни сўнгги бор қачон очиб ўқидинг?
Сенинг хотиманг қандай бўлар экан?

Уйқуга кетаётганимизда ҳам кулларимизда телефон уйғонганимиздан кейин ҳам биринчи ишимиз телефонни очиш.
Қачонгача ДУНЁ бизни ўз домига тортар экан??? Эй АЛЛОҲ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😢6❤5
Yangi asar oʻqiymizmi?
🥰24🔥4😇2
#Тилсим

1-қисм

Дунёнинг иккинчи томони

Муаллиф Шамсинур


Ҳеч бир нарса ўз ўзидан бўлмайди. Сиз керак пайти керак жойда бўласиз. Аллоҳимнинг ҳар бир ишида ҳикмат бор. Буни борган сари англаб боряпман.

Бугун афтобусда узоқ йўлга отландим. Ўзим туғилиб ўсган қишлоқ мени ўзбағрига чорларди. Таксида ҳам кетсам бўларди, лекин мен табиатни кузатиб кетишни афзал билдим.
Йигирма беш ёшимда эримнинг тахқирлашлари сабаб ажрашишга мажбур бўлдим. Қўлимда бир ёшлик қизалоғим билан ота уйимга қайтиб келдим. Биз эшонларданмиз. Табиийки бизникилар ўзига ўхшаганлар билан қуда бўлади. Мени ҳам ўшанақа оилага узатишганди. Сиз ўйларсиз, эшон дегани беш вақт намозида собит турадиган, динимиз аҳкомларига тўлиқ амал қиладиганлар бўлса керак деб. Қаёқда....


Улар ўзини оддий одамлардан юқори санаб юрадиган, ўзига юқори баҳо қўйиб олган мунофиқлар эди. Ота -онам зиёли инсонлар бўлгани сабаб қишлоқни тарк этиб катта шаҳарга келиб яшай бошлашган. Мен иккинчи фарзанд эдим. Бир укам бор. Отам ўқимишли инсон бўлганлар. Уларни 23 ёшларида, яъни институтда ўқиб юрганларида эшонлардан бўлган узоқроқ қариндошларини ўн етти ёшли қизига уйлантириб қўйишган. Тўйни ўтказибоқ отам, онамни катта шаҳарга олиб кетганлар. Ҳам ишлаб ҳам ўқиб, икковлари бирлашиб,онамни орзулари учун ҳаракат қилганлар. Онам ҳаммадан яширинча ўқий бошлаганлар.


Отам дунёқараши замонавий инсон бўлганликлари учун, анъанавий одатларни писанд қилмасдилар. Эшонларни олтин қоидаси қизларни ўқитмаслик,тенгги чиқса эрга беришга, отам қарши эдилар. Онамни ҳам шу сабаб яширинча ўқитганлар. Онам ўқишни тугатиб ишлай бошлаганларидан кейин қишлоқдагилар хабар топган. Афсуски у вақтда қўлларидан ҳеч нарса келмасди. Ҳуллас шундай қийинчиликлар билан, ёш болали ҳолда онам отам билан бир соҳа одами бўлиб ўқиб олганлар. Улар катта бир корхонани масъул ходими эдилар. Ҳисоботлар, буғалтерия уларнинг ҳаётларини ажралмас бир қисми ҳисобланади. Ойимни ўқишни битириб бир йил ишлаганларидан кейин, отамни малака оширишга Москва шаҳрига юборадиган бўлишган. Менга ҳомиладор онам қишлоққа қайтишга мажбур бўлганлар.

Шу билан у ерда мен мактаб ёшига етгунча қолиб кетганлар. Отам ҳам олти йил ўзимизни туманда ишлаб турганлар. Кейинчалик яна катта шаҳарга кўчиб кетишган. Шу шу мен таътилни қишлоқда ўтказардим. Бувим жуда диндор аёл эдилар. Фақатгина кечаси бошларидан рўмолларини олганларини кўрганман. Унгача эса доим енги узун кўйлак лозимда юрардилар. Менга калималар ёдлатар, кичик сураларни ўргатиб тушинтириб борардилар.

Бобом ҳам намозхон одам бўлиб , у кишини фақат масжидга чиқиб келганларини кўп эслайман. Уйда амакимни оилалари яшашарди. Ёзда доим маза қилардим. Амакимни мен тенгги Ойша исмли қизлари бўлиб у билан ўйнардик. Ҳар ёзни интиқиб кутардим. Мен учун шаҳарнинг баланд иморатларидан, ўша ривожланишдан ортда қолган, пахса деворлик, ариқларидан лойқа сувлар шилдираб оқувчи, пастаккина уйлари бор қишлоқ афзал эди.

Негадир қишлоғимиз одамлари баланд уйлар қуришга қизиқмас, эскича яшашарди. Уларга замонавий кир машина, идиш ювиш машинаси, чангютгич ва ҳоказолар эриш туйиларди. Келинойимни айтишича улар инсонни дангаса қилиб қўяркан.


-Хадича бизга ўшандай буюмлар бўлса, қонимиз юришмай минг хил касални орттириб оламиз ундан кўра тинчгина ишимизни қилиб юрганимиз афзал.


Уларга бошқа сўз айтмайман. Чунки улар шу муҳитни маъқул кўришади. Менга эса улар замондан ортда қолгандек туюлади. Ҳаттоки бу ерда алоқа яхши эмаслиги учун кўпчилик телефон нима эканини билмайди. Йўўўқ кулманг рост гап.

Мен ҳам ўша осуда маконга йўл олдим. Мениям эшонлардан бирига узатишди. Зиёли оиладан бўлганим учун мен ҳам олий маълумотлиман. Турмушга чиқиш вақти бирор кимни ёқтирмай, турмуш қуриш керакку деб тегиб кетаверибман. Нақадар аҳмоқман-а? Эрим жуда хасис, бир сўмни устида тик турувчи одам эди.

Унинг жуда кўп жоҳилликлари, мени устимдан қулфлаб кетиши,бу ҳам майли ёш бола билан уйда ҳеч вақосиз қамаб кетишини ҳазм қилиб бўлмасди. Бориб бориб пичоқ суякка тегиб у ерни тарк этдим. Касбим бор, битта қизимни ўзим боқиб олавераман. У ношудни уйини эса елкамни чуқури кўрсин.
👍19🔥3❤1
Аёлига қилаётган сарфини миннат қилган одамдан нима кутиш мумкин? Яна гапига кулгим келади,аламим ҳам.

-Аёл киши жаннатга кириши учун эрни измидан чиқмаслиги керак.


Ўргилдим. Ўзида диндан заррача мисқол йўғууу яна менга таъна қилганига ўлайми.

Мени оч қолдиргани майли, мен овқат емагач қаердан сут бўлсин. Ёзувчи Гўзал Яхинани бир асари бор "Зулайҳо кўзларини очмоқда" ўшанга ўхшаб боламга барғимни қонини ичирадиган вазиятда эмасманку. У ку у ердан кетишини иложиси бўлмаган у вақтда. Аммо менда кетиш имкони бор. Эрим тунда уйқуга кетганда қуённи расмини чиздим. Шу билан қайтиб бормадим. Неча бора дўқ уриб келди. ИИБ ларга ариза ёздим устидан. Менга боламни соғлиғи муҳим. Эрим асли мендан ўн ёш катта эди. Ёши каттасини ақли кўпроқ бўлади деб ҳом ҳаёлни орзу қилибман. Нима бўлса ҳам ўтмишда қолди.

Ҳозир биргина ниятим бувимни бағрига бош қўйиш.
👍4
​​#Тилсим

2-қисм

Бувим мода нималигини билмайдиган инсон. Уларни ҳеч қачон сўнгги урфдаги кийимда кўрмаганман. Мен совға қилган кийимларни ҳам кимларгадир ҳадя қилиб юборардилар. Бир гапни нуқул айтардилар.

- кийган кийимидан бошқа яна бир кийими бор инсон фақир ҳисобланмайди, садақа қилишга қодир. Мени садақа қилолмай қўйишдан асрасин дердилар.
Мени эшонларга узатганлари бари эшонларни бир хил ўйлаган бўлсалар керак. Йўқса, отам у хонадонга қиз узатармидилар. Тағинам минг мақталсада бирга яшалмагандан кейин, кимни қандайлигини қаерданам билардингиз. Мен доим ана шу насл масаласига қарши бўлганман. Барчамиз ҳам Одам Атонинг фарзандларимиз. Барчамизни Аллоҳ яратган. Бу айирмачиликдан ўзга нарса эмас.

Узоооқ йўл юриб ўша олис қишлоғимга етиб келдим. Бахтимга қизим фақиргина, ухлаб-ухлаб келди. Онасини тушундими кўпам инжиқлик қилмасди. Афтобусдан тушарканман Оқчечак қишлоғига қатновчи уловларга аланглайман. У қишлоқ жуда узоқлиги учун, унча мунчаси у ерга боришга рози бўлмайди. Йўллари нотекис, забр ёнидан ўтади. Хавфли йўллар, буни устига тор. Қўлимда болам билан, юкларим анча вақт туриб қолдим. Ҳеч кимни рози қилолмадим. Барчаси Сойлигача олиб бораман. Ундан у ёғига бошқа машина топасиз дейди.
Машина бўлса экан кошки. Юким билан, ёш болам билан унча йўлни босиб ўтишим жуда қийин масала.
-Оқчечакками?
Ортимдан келган овоздан чўчиб ўша тарафга қарадим. Оппоқ  ласеттида  алп қоматли, қошлари қоп қора, кўзлари қора, юзи қизларникидан зиёда оппоқ, юзи думалоқдан келган актёрлардек келишган йигит менга савол берганди.
-Ха, хха ўша ерга,борасизми?
-Ўзим ўша ерданман, чиқинг бола билан қийналиб қолибсиз.
Йигит машинадан тушиб юкларимни машинани орқасига жойлаштирди. Ўзимга эса орқа эшикни очиб берди.
Шошилганда салом беришни унутган эканман,минг ҳижолатпазлик билан салом бердим.
-Асс. Ассалому алайкум. Узр боя салом беришни унутибман.
-Ваалайкум салом. Яхшимиз? Бола билан йўлда қийналиб қолмадингизми?
-Йўқ рахмат. Қизим беозор. Сира инжиқлик қилмайди.
-Аллоҳ ёмон кўзлардан, ёмон инсонлардан асрасин.
-Илоҳим.
Оқчечак қишлоғигача манзил анча узоқ эди. Мени эса негадир бошим гир-гир айланар ўзимни беҳол сезардим.
-Рангингиз оқариб кетди. Тузукмисиз?
-Яхши.
-Алдашни эплолмайсиз.  Машинани тўхтаман.  Кичкинтойни ўриндиққа ётқизиб қўйинг.
Унинг айтганини қилиб ухлаб ётган қизимни ўриндиққа қўйдим. Қизимни ёшига нисбатан гавдаси кичик эди.  Бу мени овқатдан қисилганим шарофатига эди. Вазни ҳам кам эди.
Машина тўхтагач, эшикни очиб пастга тушдим. Чор атрофи пахтазор бўлган бу ерларда битта яримта улов ўтмаса одам зотини учратиш мушкул.
-Мана бу сувни ичиб олинг.
-Рахмат. Сизни ҳам йўлдан қўйдим.
-Беҳижолат. Сизни қонингиз жуда камайиб кетган. Буни рангингиздан ҳам билса бўлади. Тирноғингизга қаранг, витамин етишмаслигидан синувчан ва нимжон бўлиб қолган. Ҳозирам пуф деса учиб кетгулик аҳволдасиз.
-Биламан.
-Мен сизга керакли дориларни ёзиб бераман. Қишлоқда ягона бўлган дорихонада топиладиганидан. Кўрмагандек бўлиб кетасиз. Бунақа юришда болангизам иммунитети паст бўлиб улғаяди.
-Сиз шифокормисиз?
-Ҳа шундай. Энди эса кетдик.
Бу таниш овоз, эсла Хадича эсла, бу кўзлар бу йигит менга кимнидир эслатяпти. Мен буни танийман, аммо ким?

Давоми бор


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌙ХАЙРЛИ ТУН
                ЯҚИНЛАРИМ 🌙🌹

🌙Дуода Роббимни йўқлаймиз
ҳар кун,
✨Шукурдан кўнгилни тўқлаймиз
ҳар кун.
💫Яна уйғотсин деб, Қодир
Аллоҳим,
✨Тонглардан умидвор ухлаймиз
ҳар кун...
       💫Тунингиз осуда ўтсин
             ⭐️ХАЙРЛИ  ТУН⭐️
    Кун давомида биз билан
   бирга бўлганингиз учун 
           ТАШАККУР!

Реақция босиб қўйишни унутманг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
          ХАЙРЛИ ТОНГ. 🌼🌷
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ! 🌺🌸

Сизни севган кадирлаган инсонларни асло асло хафа килманг ....
Бу хаёт жудаям киска Дил хиралик шарт эмас...севиб севилиб яшайлик барчамиз💕💕💕💕

Янги Кун муборак 💐💐💐

Чоршанба тонги барчамизга бахт кувонч ОМАД олиб келсин🌻

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
• Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!
• Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.
• Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.
• Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.
• Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.
• Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...
• Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.
• Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!
• Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...
• Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?
• Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.
• Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...
• Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.
• Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...
• Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

P.S.: 4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.

Internet

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
🌿 Диққат, барча қиз фарзанди бор эркаклар!

Кўзингизни бир он юминг ва тасаввур қилинг: келажакда сизнинг фарзандингиз сизга ўхшаган бир эркакка турмушга чиқаяпти...
- Табассум қилдингизми...?!
- Рози бўласизми...?!
Агар йўқ бўлса, ўзингизни яхши томонга ўзгартиринг! Ислоҳни ҳозирдан бошланг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг мукаммал, мукаммал, мукаммал ажри берилади» (Имом Термизий ривояти).

☝️Эътибор берайлик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисда «мукаммал» сўзини уч маротаба такрорлаб айтганлар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Бир куни хотин эридан сўради:
- Мен сиз учун кимман?
Эр:
- Жаннатимсан.
Хотин:
- Унда нега онангиз мени оёқ ости қилсалар хам, индамай
турасиз?
Эр:
- Сен менинг жаннатимсан. Жаннат эса оналар оёғи остида...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг дадам каби бўлишини хоҳлардим.

Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.

Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар.

Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.

Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг “Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ” китобидан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1👏1
Бир боғи минг сўм

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.


✍️Илҳомиддин ТОИРОВ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
​​#Тилсим 2-қисм Бувим мода нималигини билмайдиган инсон. Уларни ҳеч қачон сўнгги урфдаги кийимда кўрмаганман. Мен совға қилган кийимларни ҳам кимларгадир ҳадя қилиб юборардилар. Бир гапни нуқул айтардилар. - кийган кийимидан бошқа яна бир кийими бор инсон…
#Тилсим
3-,қисм

-Ўйга чўмиб қолдингиз? Аҳволингиз тузукми?
-Яхшиман.
Шу билан йигит билан орамизда бошқа суҳбат бўлмади. Унинг аҳён аҳёнда , кўзгу орқали менга қараб қўяётганини айтмаса сокингина мусиқа остида қуёш ботар маҳал қишлоққа кириб бордик.
-Бувингизни уйларига туширайми?
-А?
Унинг тўсатдан айтган бу гапи мени довдиратди.
-Сиз мени танийсизми?
-Албатта, унутмоқ осонмас.
-Кимсиз?
Унинг гапи асабимга тега бошлади.
-Мени танимагунизча айтмайман. Саломат бўлинг.
У чаққонгина юкларимни машинадан тушириб бўлиб, кира ҳақини бергунимча кўздан йўқолди.
Бувимни уйларига икки метргина жой қолганди. Соғинган гўшамга қадам ранжида қилдим. Кўчада ҳеч ким кўринмас, бизда ёзилмаган қонунга кўра шомдан кейин эсини еган одам кўчага чиқарди. Базмлар ҳам ўша вақтгача ўтказиб олинар, тўйларку исломий бўлгани учун кундуз куни бўлиб ўтарди. Бу ерда ягона қишлоқ тўйхонаси мавжуд бўлиб, деярли қишлоқнинг ярмини тўйи шу ерда бўлоб ўтган эди. Неча йиллик сирларни ўзида жамлаган оғир дарвозани итардим ичкаридан занжири ўтказилгани сезилди.
-Бувииии, келинойиииии.
Анча чақирганимга қизим.безовта бўлиб қўлимдан тушишга ҳаракат қиларди.
-Ҳозир.
Ичкаридан бобомнинг ўктам овозлари эшитилди. Занжир туширилиб дарвоза очилди.
-Ассалому алайкум бобожон.
-Ваалайкум салом. Хадича сеннисан болам. Кечга қолиб кетибсанку.
-Биласизку таксилариз келишни хоҳламади.
-Қани миттини менга берчи. Машааллоҳ бунча ширин бўлибди бу. Тезроқ кирақол.
Сумкамни тортганча ичкарига кирдим. Ҳовли ўша ўша. Пастқам аммо файзли уйлар, жуда кўп мевали дарахтлар салқинлик бағишлаб турарди.
Бувим шом намозини ўқиб чиқаётган эканлар, орада бироз масофа бор учун, олдинига мени танимадилар.
-Бу қиз ким бўлди?
-Мен Хадичаман буви.
Уларнинг иссиқ бағирларига ўзимни отдим. Соғинч устунлик қилиб тўйиб йиғлаб олдим. Аслида бу йиғи ўтган барча дардларим, аламларим эди.
-Катта бўлибам йиғлайдими болам? Қани ким билан келдинг?
-Эварангиз билан келдим.
-Ўзим гиргиттон, қани у. Шу кунгача бирор марта кўрмапман болагинамни боласини.
Ҳамма билан кўришиб чиққач бувимни ўша қадрдон каравотларидан жой олдик.
-Қани қадам етди бало етмасин.Аллоҳим ўзи ҳар ишда мададкор бўлиб, тўғри йўлдан адаштирмасин.
Биз дастурхон атрофида болаликни эслаб анча вақт мириқиб суҳбат қурдик. Бувим мендан куёвларини қандай қилиб сўрашни билмай турардилар .
Мен учун ажратилган хонага кириб нарсаларимни жойлаштирдим. Кўрпачаларни қаторлаштириб тўшадим. Амакимни қизлари ҳам мен билан ётишни маъқул кўришди. Бувим ҳам соғинган эканларми ёнимда ётақолдилар.
-Қизим айбга буюрмасанг сўрардим.
-Сўранг .
-Хабибани отаси қани?
-Буви турмушим ўхшамади. Мен унақа жоҳилликда яшай олмадим.
-Сабрли бўлиш керак эди.
-Никоҳ иситади дердингиз, ҳеч исимадим ўша одамга. Нуқул кўзимга балодек кўринарди.
-Эшонлардан жоҳил чиққанми ҳеч?
-Ҳамма эшонлар ҳам тақводор эмас.
-Эсингда бўлса Хожар бувинг бор эдилар.
-Холамни қизлари дердингиз, сиз билан тенгдош?
-Ҳа эсингда экан. Ўша икки кун бурун омонатини топширди.
Бувим саксон тўққиз ёшда эдилар. Демак Хожар буви ҳам шу ёшда.
-Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
-Эртага сени ҳам олиб бораман. Қариндошлар, кўнгил сўраб қўясан.
-Хўп буви.
Бувим тасбеҳ айта айта уйқуга кетдилар. Мен эса Хабибани эмизиб қачон ухлаб қолганимни эслолмайман. Эрталаб ҳали қуёш чиқмай туриб бувим уйғота бошладилар.
-Қани ҳаммангиз туринг. Эрталабки ризқдан қуруқ қолманг.
Эҳ бувим а,сизни бу одатиз ҳалиям қолмапти.
Давоми бор
👍7❤2
#ТИЛСИМ


4-ҚИСМ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Бувимни айтганларини қилиб барчамиз бирдан турдик. Ўринларни йиғиб ,таҳорат олишга чиқдим. Хабиба маза қилиб ухлаб ётарди. Бувим уни бешикка солдирмай қўймадилар. Мен ётмайди дегандим,дангасасан деб уришиб ҳам бердилар.

-Ҳозиргиларга баҳона тайёр, бола йиғлайди. Бешикка сололмайман. Ундан кўра уйқум бузилади де. Ётган жойида эмизиб ётсада.


Бувимни гапларидан кейин бешикка солмасдан ўзга чорам қолмади. Худди атай қилгандек, Хабиба кечаси умуман турмай ухлади. Мен буни йўл чарчоғига йўйдим.

Нонушта вақти бувим сўз қотдилар.

-Мана ётарканку бешикда. Бешикда ётса беҳавотир ётасан. Бирор нарса чақмасин деб ўйламайсан.

-Уйда ётмасдида.

-Тезроқ еб ол. Кейин рахматли Хожарларникига борамиз. Ўтган ҳафта шу бугун тирик эди. Энди рахматли бўп турибди.

-Хабабини кимга қолдирамиз?

-Ана қизлар қарашади. Овқат ейдиган ҳам бўлганку. Нималар беряпсан?

-Овқатни картошкасидан, шўрва, бн маннй бўтқаси, печоние.

-Ҳа тузук. Кўп қолиб кетсак йиғласа олиб боришади. Сани Шаҳарингдек телпон қилиб бўлмайди бу ерда.

-Хўп тушундим сизни.

Нонуштани қилиб бўлгач бувим қизларга идишларни ювиб олишни айтиб оъзлари ҳадислардан ўқишга киришдилар. Келинойим тикувчи эмасми тикув хонасига кириб кетди. Амаким эса фотиха олиб ишига кетди.

Амакимни иши ҳам иссиқхона эди. Бизни яшайди дея олинган ерни бўш ётмасин дея иссиқхона ташкил қилгандилар. Мавсумга қараб экин экиларди. Оиланинг асосий даромади ўшандан. Кейин амакимни иккинчи касби дурадгор уста эди.


Бувимни қўлларидан ушлай десам йўқ ўзим дея мендан тез юрардилар. Мен дарвозадан чиққандан бери терлаб кетдим. Бувим қандай чидайди, одими ҳам тез эди.


-Буви секинроқ.

-Тезроқ бўл. Бунча лаллайдинг.

-Қарибман

Бу гапимга бувим кулиб юбордилар. Бобомни эрталаб кўрмадим,мачитга чиқиб кетган эканлар. Лекин ҳозир биз боришимиз керак бўлган йўлда турардилар.

-Ассалому алайкум бобожон

-Ваалайкум салом. Бувинг эрта тонгданоқ етаклаб чиқибдида.
-Тез юрганларигами, ёки кунлар исидими роса сув бўлиб кетдим.

-Келиб қолдик ўзи.

-Ана Хожарни набиралари чиқиб турибди.

Кўзим биздан уч уй нарида турган давангирдек йигитларга тушди. Уларга қарамасдан тезроқ ўтишни лозим топдим. Бобом бн бувим эса обдон сўрашди.

Энг ёмон кўрганим кўпчилик билан кўришиш эди. Ҳаммадан кўнгил сўрагач четга ўтдим. Шу пайт ортимдан бировнинг Хадича деб қичқирганидан учиб тушдим.

-Гулола сенми?

-Ҳудди ўзи танидингми?

-Танимай бўладими?

У ёшликдаги дугонам энди анча ёшликни эслаб кулишдик. Гулола тинмай атрофга алангларди.

-Кимни излаяпсан?

-Эеее, жодугарни?

-Кимни?

Уни гапига кулгим келди.

-Кулма ростини айтяпман

-Ким у жодугаринг?

-Нега меники бўларкан Азаматники.

-Шу ўзимизни Азаматни айтаяпсанми?

-Ҳа ўша тош билан бошини ёрган Азаматни. Ўшанда қаттиқроқ урибсан шекилли ўша илонни тузоғидан чиқишга боши ишламаяпти.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤1