#Taqdir_bitiklari
#No_196
#By_Nafisa_Malikova
Шамшод шоша пиша келган хабарни очди.
"Ассалому алейкум мени тақдирим ота онамни қўлида улар ҳал қилади".Шамшод хабарни кўриб беҳад севинди.Бу қиз томондан билдирилган биринчи мойиллик..юраги энтикиб қўйди.Хаёл билан бўлиб Анорани қўнғироғини ҳам унутди..ёдига 9-синфда кўрган туши келди.Унда ҳарбий либосда бир ёнаётган уйдан сочлари узун юзини қўли билан тўсганча йиғлаётган қизни қўлда кўтариб чиқиб қутқарганди..қиз миннатдорлик билдириш учун боққандаги қизнинг қарашлари..наҳот Оминани учратиши тушда намоён бўлган ўша дам..
Уйга қайтганда ота онаси уни кутиб овқатланишмаганди.Собир акани одати ҳамма жам бўлмагунча ҳеч кимга овқатланишга рухсат йўқ эди.Шамшод кираётиб дарвозадаги чангни кўриб синглисини бироз жеркиди
-Райёна..артиб қўйсанг бўлмайдими? Онамни ўзи ҳамма ишга қийналиб қоладику?
-узр ака..сигир соғиб бу иш эсимдан чиқибди!-деди синглиси жовдираб.Шамшод табиатан жуда тозаликни севарди.Кийимларинида ўзи дазмол қилар рўмолчасигача текис турмаса хуноби ошарди.
-ҳа ўғлим келасола синглингни жеркима!-деди онаси уни қорасини сезиб ҳовлига чиқаркан.
-Ассалому алейкум ойи!-деди Шамшод жилмайиб-ўрганса ўзига фойдада..
-ҳа қайси биримизга бўлсин синглинг? Келин келса сал жонимиз кириб қоларди..
-ойи..шу масалада гапим бор!-деди Шамшод онасидан бироз ҳижолат бўлиб.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-қара кўйлагинг битди!-деди Сурайё чиройли қизил кўйлакни кўрсатиб.
Омина ҳурсанд бўлиб кетди..
-ўзинг моҳир чеварсанда!
-Сурайё ўтган сафарги шимимни дазмоллабмидинг?-деди Темур хонага бош суқиб.
-ҳа..жинсими? Мана..
Омина кулди
-Темур ўзим қилиб берайми? Ўтган сафар дадамни шимини дазмоллаб чизиғини иккита қилиб қўйибман!
Темур берилиб кулди
-кейин кўчага чиқа олмас эканманда!
-айтма..дадам роса урушди!-деди Омина кулгудан кўзи ёшланиб.
-яна кулади бу қиз!-деди Темур жилмайиб..қанийди чизиқни иккита қилиб қўйсанг ҳам доим ёнимда бўлсанг Омина..

❤3
#Taqdir_bitiklari
#No_197
#By_Nafisa_Malikova
Қизини унаштиришга унаштириб қўйган Раънони кўзига ёш қуюлиб кела бошлади..
Омина юраги гурсиллаб ҳаяжонда ўтираркан онасининг маъсум чеҳрасини кўриб
-ойи нега йиғлаяпсиз?-деди секин ўрнидан туриб.
Раъно қизини маҳкам қучди
-сени бердик қизим! Илоҳим бахтли бўлгин..қўшганинг билан қўша қаригин!
Омина титраб онасини маҳкам қучди..
-ойи..уйимиздан кетгим келмаяпти..
-ие унақа деб онангни эзма энди!-деди холаси кулиб келиб Оминани синглисидан ажратди.
-кел ўзимга!-дея Оминани қучиб юзларидан ўпди-табриклайман қизим! Илоҳим бахтли бўлгин!
Омина ҳамон унаштирилганига ишона олмасди.Онаси ва холаси чиқиб кетгач карахт алфозда анча вақт ўтирди.Атрофида ширинликлар..қўлида телефон.Кўзига эса ёш қуюлиб келарди..уйнинг ҳар бир бурчагига эрта индин кетадигандек соғинч билан қаради..наҳот энди у бу уйга бегонага айланади? Энди ҳар тонг онасининг меҳрли юзини дадаси жеркиса ҳам ол қизим деб пул бериб эркалатишларини туймайди ? Энди у ҳам келин бўладими?
Телефонига Гавҳар қилиб қолди.
-ало..
-Омина..шу ростми? Унаштирилдингми? Табриклайман..илоҳим бахтли бўлгин..
-Бу Гулини оғзида гап турмайдия?-деди унаштирилган деган сўздан ғалати ҳисларни туйиб.
-бу яширадиган нарса эмаску? Сеп келса синфдош қизларни ҳам чақирасана?
Омина жилмайиб қўйди
-аввал келаверсин!
-бахтинг шу йигит эканда қара...барибир турмуш ўртоғинг ўзингдан анча катта бўлгани яхши эканда Омина мана биз Сухроб билан тенгдошмиз худди ёш боладек туюлиб кетади баъзан!
-Шамшод ака мендан анча катта..уни ёнида уялиб қолмай деб гапларимни ўйлаб гапиришга ҳаракат қиламан..жуда ҳам босиқ!-деди Омина Шамшоднинг вазмин табассумини эслаб.
-сен олов бўлсанг у сув бўладида..билсанг йигит киши аёл кишидан 1 йил ортда бўларкан ривожланишда..
-Гавҳар ўзи Сухроб билан яхшимисизлар?
Гавҳар жимиб қолди..
-бизни қўявер..ўзингдан гапир расмини кўрайлик куёв болани..
-Гавҳар рости у жуда чиройли..уни ёнида бўёқсиз кўринишга роса уяламан..ўзинг биласан на қошим бор на кипригим?-деди Омина ёзғириб.
-бир келинойим ювиниш хонасига кириб ҳам бўяниб чиқаркан..шундан бўлдинг сен ҳам!-деди Гавҳар кулиб.
-ростида..шу пайтгача фақат макияжда кўриб келяпти..-деди Омина учрашувларни эслаб..йигит яқин келса юзидаги бўёқларни билиб қолишидан чўчирди.Миясига шундай фикр ўрнашиб қолганди..аёл хунук бўлса йигитлар севмайди.Ота онаси бунга яққол мисолдек эди..

❤8💔3👍1
#Taqdir_bitiklari
#No_198
#By_Nafisa_Malikova
-ойи..қўйинг!
Темур Оминани унаштирилгандан норози бўлиб янгасини қарғаётган онасини тинчлантиришга урунди.
-сени қаеринг кам у йигитдан?-деди Донохол алами келиб.
-ўқимаганман ойи!-деди Темур маъюс кулиб-боз устига отам ҳам йўқ..тўйни ким қилади?
-мен қиламан..мен нимага юрибман бўлмаса?-деди Донохол ўғлини кўзига боқиб ўртанаркан..-битта севган қизингни олиб бера олмасам нима қилиб юрибман?
Темур индамай кўчага чиқиб кетди..
-эҳ ойи..бу дунёда куч билан олиб бўлмайдиган нарсалар ҳам бор..ёнингда бўлмаса ҳам ёдини ўзи бахтга тўлдирадиган!
Кеча гувоҳ бўлганди..биргина ўша йигитни хабаридан кўзи порлаган Оминасини..қанча қизғонмасин барибир Омина унга у йигитга қараган нигоҳлар билан қарамайди..
Темур чуқур ҳўрсиниб самода порлаб турган ёрқин юлдузларга боқди...
"Бир пайтлар эдинг юлдузим..энди кимга юлдузсан жоним.."..маҳзун оҳанг қулоғи узра янграгандек бўлди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ака қизни аммасини эри йўқ экана?
Собир акани қоши бир тепага бориб келди.
-нега?
-айтишларича болалари ёшлигида ажрашиб кетган экан..яна машина ҳам ҳайдаркан аёл боши билан..эртага келин ҳам ҳайдайман деб қолсая?-деди синглиси кулиб.
-мен тирик эканман машина рулига аёл киши ўтирмайди!-деди Собир ака қатъий.
-уйлари ҳам оддийгина..Шамшод у қизни нимасини севиб қолган жа чиройли ҳам эмаску?-деди Собир акани опаси тилга кириб.
-ҳа бу ўғлимиз танлаб танлаб шунга рози бўлдида!-деди Муқаддам ая ўйланиб.
-танлаб танлаб бозорчини қизини топди де!-деди Собир ака аламли жилмайиб-нима бўлса бўлди энди..эртага бир бориб сен ҳам қуда аёл билан таниш сени сўрашганди!
Муқаддам ая рўмолини маҳкам сиқиб боғларкан
-мени ҳали кўришмадида..ишқилиб қуда аёл оддийгинами?-деди қайнсингилларига боқиб.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Йигит унаштирувдан сўнг биринчи марта юрак ютиб телефон қилаётганди..Омина ҳамон кўзларига ишонмас наҳот мана шу шаҳзодадек йигит унга насиб қилади..эртага ҳамширалик курсига бориб ҳам мақтанади..ўтириб ойнага боқиб ўзидан кўнгли тўлмай телефонни оҳиста кўтарди..
-ало!-йигитнинг ҳаяжонга тўла овози эшитилди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤8🔥8
Агар жаннат сўрайдиган бўлсанг, “Аллоҳим, Сендан жаннатни сўрайман”, деб айтма. Чунки дўзахга тушгандан кейин жаннатга кирувчилар ҳам бор. Лекин сен: “Аллоҳим, Сендан ҳисоб- китобсизсиз ва олдин азоб етмайдиган жаннатни сўрайман”, деб айт.
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
«Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
#Taqdir_bitiklari
#No_199
#By_Nafisa_Malikova
-Ассалому алейкум..
Омина телефонни қулоғига маҳкам босди.
-ваниҳоят сизни рози қилдика?
-ҳали ухламадингизми?-Оминани тилига жўяли гап келмади.
-бундай бахт билан кўзга уйқу ҳам келмаяпти..
Омина жимгина йигитни тинглашни истарди..
-ахир кеч бўлди..
-унаштирилмагунча сизга қўнғироқ қилишга ҳаддим сиғмаётганди..ҳозир ҳам гўё тушдаману уйғониб кетадигандекман?
Оминани юзлари ҳаяжондан алвонранг тусга кирди.
-сизни гулим деб эркалагим келади..ёдимда илк кўрганим..
-қачон кўриб эдингиз?-деди Омина қизиқиб.
-ниқобли йигит ёдингиздами? Бозорда сочингиздан тортишганичи? Дўстим сочингизга қизиқиб тортганда оғриқ билан ортга ўгирилиб бизни қидирганингизда..юрагимга ўт тушганига анча бўлган гулим!
Омина йигитни ҳеч ҳам бундай романтик деб ўйламаганди..доим жиддий қиёфада кўринган йигит биринчи бора дил ёриб уни ишқ ҳароратида эритмоқда эди..
-бор меҳримни бўлажак ёримга ҳалолимга бўлишини истардим..барча изҳорларим дил тубида асраган,ҳақиқий эгасига аталган сўзларим бугун тизгинсиз тилимдан чиқиб кетяпти..
-сизни мен ким деб чақирай?-деди Омина юраги ҳаяжондан гупурлаб.
-ихтиёрингиз!..-деди йигит ..уёқдан унинг кайфиятини пайқаш қийин эмас эди..юлдузга бенарвон чиқадиган шижоати бор Шамшод ҳозирги лаҳзаларда яшаётган эди..-жоним десангиз ҳам ёрим десангиз ҳам биз рози!
-нима?-деди Омина жилмайиб-даррова...
-нима қилибди? Ҳозирдан ўрганиб борганингиз яхшими дейманда..-деди Шамшод кулиб.
-уяламан!-деди Омина деворга суяниб.
-биласизми? Жуда кўп шеърлар ёд олганман севган ёримга айтиб бераман деб..лекин ҳеч тақдиримга битилганимни топа олмасдим..ҳозир эса..-деди йигит чуқур нафас олиб..-айни вақти..
-севган ёримга денг..-деди Омина ҳаяжон билан.
-Уйда бўғилдиму чиқдим эшикка,
Ер устига чўккан оқшомги туман,
Гўё кўзларимга боққандай тикка
Яшнарди бир юлдуз худди сенсимон.
Худди сендай узоқ ва сендай ёрқин,
Авжи чақнаганда сўнади у ҳам,
Бир юпанч: севгимнинг осмонидан
Ўчмасдан ёнасан, эй гўзал ҳамдам!
Йигитни шеърни ҳар бир сатрини юракдан айтиб бериши Оминани ўзга дунёга олиб киргандек бўлди..ёдида адабиёт оламида энг ҳавас қилган жуфтлиги Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним эди..бир марта мактабда Зулфияхоним ролини ижро этганда унинг оташин мужаббатига ҳавас этганди..
-Омина...-деди йигит сукутдан ҳавотирланиб..-эшитяпсизми?
Қизнинг нозик овози эшитилгач уни биринчи кундан қийнаб қўймаслик учун хайрли тун тилашга ҳаракат қилди..
-сизга ҳам ҳайрли тун..Шамшод ака..-деди қиз биринчи бора..
Шамшод юраги гупиллаб гўшакни тутганча қолиб кетди..қачон келиб кўзларимга қараб кўксимга бошингни қўйиб шу сўзларни айтаркинсан Омина..
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-бошқа жойдан уйлантир!
Донохол онасига қовоқ уйиб қаради
-ҳамма ажрашган деб қиз бергиси келмайдида..
-мен сенга нима девдим? Ажрашма шу бир коса овқатни итга бердинг нима эрингга бердинг нима эди?
Энақиз ҳарсиллаб нафас олганча зўрға гапирди.
-Ботир билан яшай олмасдим барибир..ҳали кўрасиз акам уёқни қанақалигини ҳали билмайдида..Оминани куйганини куёв ҳам билмаса керак!

❤14
#Taqdir_bitiklari
#No_200
#By_Nafisa_Malikova
Муқаддам унаштирилгандан бери мажнунсифатдек дам у уйга дам бу уйга кириб чиқаётган тим қора кўзида бахт порлаб турган ўғлини кўриб кўнгли ёришди.
-ўзидан кўпайсин..бахтли бўлсин болам..-дея пичирлади лаблари.
Шамшод эртанги бўлажак учрашув учун кийим жавонида рангига қараб тахланган кийимларига бир қур назар солди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-гаплашиб бўлдингми?
Одина опаси унаштирилгандан бери ғалати бўлиб қолганди.Ҳар ўтган кетганда опасининг бахтдан порлаётган юзини кўриб алами келар,биринчи уни тўйимас Одинаники бўлиши керак эди.Шу ўй ўй хаёлини банд этиб опаси кўзига балодек кўриниб кетаётганди.
-ҳа энди!-деди Омина юзи лов лов ёниб телефонни дераза рахига қўяркан.
-бунча кўп гаплашасан? Битта сенда йигит бор?-деди кесатиб.
-мендан нима истайсан?-деди Омина унинг ниятини тушунмай.
-бориб идишларингни вақтида ювиб қўй! Йигитлар билан хиринглашмай!
Оминани жахли чиқиб кетди.
-у йигит поччанг бўлади энди..
-ҳали тўйинг бўлмаган!-деди Одина бақириб.
-нима ишинг бор? Бор ундан кўра ишингни қил!
-шу хонадан чиқасан! Телефонингни ташлаб чиқ!
Оминани кўзлари ёшланди
-нега ҳеч бахтимга ҳавас қилмайсана?
-боре сийдиккўз! Ўзингни бечора кўрсатма!-деди Одина опасига нафрат билан боқиб.
Омина алам билан гапириб чиқиб кетганда ҳам бир туки қилт этмади.Чиқиб кетгач опасини телефонини қўлига олди.
-шундай чиройли йигит мени севиб қолди деб ўйлаб юрибди ахмоқ!-деди телефонни созламаларига кириб.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Омина шу уйни тезроқ ташлаб кетгиси келиб кетди..бу уй уй эмас жаҳаннам..на синглинг на отанг на онанг учун муҳимсан бу уйда.Бу уй пойдевори нураб тўкилай демоқда оғриқлардан..
-Роббим мени қутқар!-деди йиғлаб идиш юваркан..-шундай инсон учратгинки тоабад севай! Кўнглига шундай ишқ солки мени ҳаммадан ҳимоя эцин! Қалбимни кўрсин Аллоҳим..
Оминани нолалари майин шамолларга сингиб ҳовлидаги супада ширин туш кўраётган Шамшодни қалин сочларини сийпалаб ўтмоқда эди...

❤9
#Taqdir_bitiklari
#No_201
#By_Nafisa_Malikova
-Омина..
Шамшод эрталабдан бери кўнгли хижил бўлиб юрганига тўғрисида ўтирганча номига салат тотинаётган қизга маъноли қараб қўйди..
-кетгим келмаяпти шу камандировкага..-деди овози маъюслашиб..қизни ёпиштирилган киприклари пирпиради
-нега?
-худди нимадир бўладигандек!-деди Шамшод ўйчан.
-хавотир олманг..-деди Омина нигоҳларини йигитга қаратиб.
-тўйни қайтиб келиб қилсакмикин?
Омина нигоҳини дарров уялиб олиб қочди..ҳамма қизлар каби у ҳам оқ либосни тезроқ кийишни истайди боз устига турмуш қурмоқчи бўлган инсонинг орзуйингдагиданда зиёда бўлса..
-киприк ўзингизникими?-деди Шамшод учрашгандан бери кўзига ғалати кўринаётган қизни кипригига қараб.
-ҳа..буми?-деди Омина йигит пайқаб қолганидан хавотирланиб..-ўзимники эмас!
Шамшод қизнинг обдон бўёқ сурилган юзига боқди..
-Омина..менга кўпроқ табиийлигингиз ёқади! Худди биринчи кўрганимдагидек..-деди Шамшод қизга меҳрли нигоҳлари ила боқиб.
Омина бир ҳурсанд бўлса бир учрашув деб салонга кирганига пушаймон еди..нима қилсин ўзи эплаб бўяна олмаса? Салончи ҳам узун киприк ёпиштириб қўйибди..Ахир киприги йигитни кипригиданда калта..
-сизни ёнингизда ундай юришга уяламан..-деди Омина йигитни қалин қоши оппоқ юзига боқиб.Хушсурат йигит олдида ундай юрса ҳамма кулсачи?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Ассалому алейкум!
Раъно пастга энгашиб банан олаётгани учун овоз эгасини аввалига эшитмади.
-Раънохон!
Раъно ялт этиб ўгирилди.
-яхшимисиз? Мен Шамшодни онаси Муқаддамман..
Раъно аёлни озғин жуссаси узун бўйи ва қишлоқ аёлларига ҳос кўринишига қараб юраги увушди.Кимларга берди қизини? Совчиликка келмаган онаси шу қиёфасидан уялдимикин? Бир зум сўзсиз аёлга тикилиб қолди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-натижани узоғи бир ҳафтада сезасиз!
Донохол иссиқ-совуқчини бу гапидан кўнгли ёришиб кетди.

😢10❤3
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат...
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин.. Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин...
Бугунги якшанба кунимиз ҳушхабарларга бой бўлсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

Allohning go’zal ismlarining fazilatlari❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰2
#Taqdir_bitiklari
#No_202
#By_Nafisa_Malikova
Омина уй ишларини қила туриб дарвозани қарсиллаб ёпилишию онасининг кескин овозидан кўнгли бир бахтсизликни сезгандек ҳижил тортди.
-мен сизга айтдима шошмайлик деб!
-ўзингку қизингизни ёстиқ қиласизми деб ҳолу жонимга қўймаган!-деди Элнур асабийлашиб.
-онасини аҳволини қаранг! Бунча тирриқ еб ичмайдими булар тавба?-деди Раъно жавраб.
-онаси менга ҳам ёқмади!-деди Элнур ўйланиб.
Омина гапни бир четда эшитиб тураркан юраги ўксиб кетди..ахир онаси билан эмас Шамшод акаси билан турмуш қурадику?
🌺🌺🌺🌺🌺
-онаси менга ёқмади қизим!-деди Раъно Оминага ачиниб қараб.
-нега? Шунчалар хунукми?-деди Омина умидвор боқиб.
-даданг ҳам бир қараб ёқтирмади! Эссиза онаси келсин демаган эканмиз..қуда деб кўрсатишга ҳам уялади одам..-деди Раъно яна ўша аёлни эслаб ғижиниб.
-Шамшод ака онасини аъзали деган эдида тоғаси ўтган экан..
-нима фарқи бор? Ўғлини тақдири ҳал бўлаётган вақтда қандай жим ўтиради..менга қара балки онаси сени ҳоҳламас!-деди Раъно сабабини топгандек Оминага боқиб.
-йўғэ ойи..ахир расмимни онасига кўрсатганку..-деди Омина ён бергиси келмай.
-шу болага ҳам ишонч йўқ! Шунча чиройи билан севган қизи бўлмаган бўлса..қандайдир машенникга ўхшайди..
Омина ортиқ эшитгиси келмай ўрнидан турди..
Омина чиқиб кетгач Раъно Оминани телефонидан йигитни расмини ташлаб олди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-бу йигитни хотини бор!-деди фолчи аёл Шамшоднинг кулиб тушган расмига қараб-қизинг унга ота онасини хизмати учун керак..
Раънони кўзи ола кула бўлиб кетди.
-адашмаяпсизми?
-кўзимга пастел ҳам кўриняпти..аниқ бошқаси билан ётиб туриб юради бу бола..
Фолчини бу гапи Раънони титратиб юборди.

❤4😢3
#Taqdir_bitiklari
#No_203
#By_Nafisa_Malikov
-у жойни қайтарамиз!
Онасини гапидан Омина еттинчи осмондан қулаб тушгандек бўлди.
-нега ойи?
Раъно фолчини гапини гапириб берди.
-бўлиши мумкин эмас!
Оминани кўзларида ёш мавжланди
-ишонмайман!
-ахмоқ соддалармизда онаси келсин демаймизми? Қўй у йигитни Омина бўлмайди..-деди Раъно гап тамом дегандек ўрнидан туриб.
-ахир ойи ҳамма унаштирилганимни билди! Шамшод акага нима демоқчисиз?-деди Омина титраб..вужудидан дармон қуриётгандек ним пушти лаблари ожиз шивирлади..
-ойи..нега мени туққансиз?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Омина айбим нима?
Телефонда тинмай қилиб йигирма мартасида тушган Шамшод иложсиз инсондек паст овозда сўзлади..
Омина нима десин..қандай айцин шу йигитдан ўзгаси керакмас деб.Юм юм йиғлашдан бошқа иш ҳам қила олармикин?
-Омина йиғламанг..жоним йиғлама..-деди Шамшод ўртаниб-мен тезроқ қайтишга ҳаракат қиламан..унгача дадамлар боришади сизларникига фақат сен бунга рози бўлма..мен энди сенсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман,сен тасаввур этсанг ҳам!
-йўқ..Шамшод ака..-деди Омина ўзини қўлга ола олмай..-бизни тақдиримиз бир эмас экан..онам бермайман деябди!
-сабаб нима? Айтинг? Нега тўсатдан онангизни фикри ўзгариб қолди ё биз ҳақимизда ёмон гап эшитдингизми?
Омина нима деярини билмай қолди.Онангиз хунук деса йигит ундан воз кечиб юборсачи? Бутун умр Оминани шу гапи қалбида ўчмас доғ бўлиб қолсачи? Ёки фолчини гапини айтса йигит унинг асл оиласи қандай эканлигини билиб қолсачи?
-сўра..Оминам сўра мендан мен айтай?-деди Шамшод безовталаниб-фақат телефонни ўчириб қўйма
-хайр! Шамшод ака бахтли бўлинг!
Омина шундай дея йиғлаганча ўзи учун қадрлига айланган инсонни гўшагини қўйиб қўйди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-Гули Омина ҳам яхшими?
Сухробни бу гапидан Гулшода яқинда эшитган хабарини унга айтиб суюнчи олгиси келди..
-Оминани фотиҳаси бузиляпти!

❤5😢3
#Taqdir_bitiklari
#No_204
#By_Nafisa_Malikova
-Шамшод сен бу касбни нега танлагансан?
Шамшод бошлиғини саволидан нима демоқчи эканлигини англаб улгурганди.
-узр маёрим..бир зум ҳисларимга енгилдим!-деди Шамшод бошини ҳам қилиб.
-ўғлим агар у қиз тақдирингга битилган бўлса,Аллоҳ уни пешонангга ёзган бўлса сен ҳаракат қилмасанг ҳам у албат сеники бўлади..кўряпман сиқиляпсан кўзларингда олдингидек нур йўқ! Ич ичингдан дуо қил Аллоҳ тўғри йўлни кўрсатади агар мени қариган чол демасанг унга бу мушкулни ечиш қийин эмас..
Шамшод ҳўрсиниб қўйди..бурчми ёки муҳаббат? Бу ердан кетса виждонига нисбатан ҳиёнат..қолса муҳаббатини бой беради чиндан ҳам Аллоҳдан ўзга нажоткори йўқ шу дам..йигитнинг қалин киприклари бироз намланди..
"Омина наҳот заррада ёқмадим сенга?"
🌺🌺🌺🌺🌺
Омина ювиниш ҳонасига қамалиб олиб тиззасини қучганча йиғлай бошлади.
-айт Аллоҳ мени суймайсанми?-деди йиғлаб..-нега уни менга бериб энди тортиб олмоқдасан?
Неча кундирки Шамшод акасидан хат ҳам ҳабар ҳам йўқ..наҳотки Оминани осон унутди...
Телефонда шу оғриқларни акс эттирувчи тарона янгради..
"Кет..мени ушалмаган бахтим бўлиб кет..
Майли қолсин ёлғиз вужудим,сени деб урар юрагим олиб кет..."
Омина ҳўнграб йиғлаб юборди..Одинани Шамшодни қора рўйҳатга солиб қўйганидан беҳабар ҳолда дунёларни унутиб йиғларди..
Раъно эшикни гурс гурс урди..
-қизим чиқ!
Овоз келмагач ваҳимага тушди
-чиқ Омина..илтимос қизим битта сенми бу дунёда фотиҳаси қайтган? Ҳали насиб бўлса ундан ҳам яхшилари учрайди сенга!
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-ойи илтимос боринг тезроқ!
Ўғлини ўтинчли овози Муқаддам аяни юрак бағрини эзиб юборди
-сен ишингга қара ўғлим..буёғидан хавотир олма.Ўзи сабаб нима экан йўқ дейишларига..
-қиз тайинли жавоб айтмадида ойи..телефонига ҳам туша олмаяпман!
-албатта даданг билан борамиз! Самарқанддаги аъзага бориб келайлик
Шамшод Фарғонада гўшакни кўксига босганча иложсизликдан онасига илтижоли оҳангда
-ойи..ахир нега бундай қилишади? Қайтаришса нега ҳа дейишди? Кўнглимни кўнглига боғлаб энди уз дейиши нимаси?
Муқаддам ая йиғлаб юборди..

😢15❤2
✨Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
❤️15-СЕНТЯБЬ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!
🌟Яна бир кунни қарши олдик ,
Алҳамдулиллаҳ..!
Кўрсатган кунига шукр.!🥰
🧷...Азизлар, хаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас...
🌸Аллоҳдан сиз Азизлар учун чиройли сабр ва омонлик тилаб, дуодамиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤️15-СЕНТЯБЬ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!
🌟Яна бир кунни қарши олдик ,
Алҳамдулиллаҳ..!
Кўрсатган кунига шукр.!🥰
🧷...Азизлар, хаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас...
🌸Аллоҳдан сиз Азизлар учун чиройли сабр ва омонлик тилаб, дуодамиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
«Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.
Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.
«Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Ортда қолган нарсаларини ортда қолдиринг!
Ўзингизни бахтга лойиқ инсон деб ҳисоблайсизми? У ҳолда шунга яраша ҳаракат қилинг!
Ҳеч қачон унутманг, ҳолати ва ўтмишидан қатъи назар ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли.

❤4