🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
#Saodat


#No_197
#By_Nafisa_Malikova



Қарасам Жасур кулганча бино деворига суяниб турибди...
Пешонамни ишқаладим..
-ёмон тегди!
-зора пешонангга ёзилганини исми ўчиб кетса!-дея жилмайиб мен келган тарафга қараб қўйди..-бу ерга нега келдинг?
Пешонам сал қўйгандек бўлди..
-ўзингчи?
-жосуслик ишлари!-дея чўнтагидан конфет чиқариб оғзига солди..-қорним очиб кетди!
Кулдим..барибир беғуборлиги қолмайди...
-менга ҳам бер!
-бу ерга келишингни опанг айтдими?-деди конфетни очиб бераркан...сўнг қоғозини ерга ташлади...
-бу ерга ташлама...биздек ўқувчиларни ишлатишади!-дея ердан олдим...
-яхшику...иш баҳона дийдор ғанимат бизга раҳмат айтишади!-дея кулиб атрофга боқди...
-ахмоқ!
Унда одамни кайфиятини кўтарадиган қобилият бор...ёки унда бахт гормони кўпроқ!
-Дмитрий ҳам шу ердами?-дедим олдинга қадам босаётган Жасурни ортидан юрарканман...
-қаёқда...анов фолчи дугонангни онасини ёнига кетган!
-нима?-дедим кулиб...ўзим ўзимга ҳайронман...нега келганим эсимда йўқдек юрушимни...
-руслар биздек уялиб ўтиришмайди!-деди сокин овозда қадам босаркан...
-Маърифат унга тегади менимча!
-жуда яхши йигит мендек!-деди кулиб...унинг қадами ортидан қадам босарканман қадрдон райҳонларимни ифори уриларди...
-сени яхши деб ким айтди!-дедим кулиб...
-онам...қара ёш боланикидек кийимим устига райҳонни тўкиб ташлабдилар!
-айтдим бу ис қаердан келябди деб!
У кескин ортига бурулди...тўқнашиб кетай дедим..
-роса келаяптими?-деди кўйлагини ҳидлаб...
Беғубор чеҳрасига қараб кулдим...
-ҳеч қиси йўқ! Қизларга райҳон ёқади!
У ҳам мендек кулди...
-юрушимизни қара...амалиёт раҳбарим кўриб қолса борми?
👍20🔥1
#Taqdir_bitiklari

#No_197
#By_Nafisa_Malikova


Қизини унаштиришга унаштириб қўйган Раънони кўзига ёш қуюлиб кела бошлади..
Омина юраги гурсиллаб ҳаяжонда ўтираркан онасининг маъсум чеҳрасини кўриб
-ойи нега йиғлаяпсиз?-деди секин ўрнидан туриб.
Раъно қизини маҳкам қучди
-сени бердик қизим! Илоҳим бахтли бўлгин..қўшганинг билан қўша қаригин!
Омина титраб онасини маҳкам қучди..
-ойи..уйимиздан кетгим келмаяпти..
-ие унақа деб онангни эзма энди!-деди холаси кулиб келиб Оминани синглисидан ажратди.
-кел ўзимга!-дея Оминани қучиб юзларидан ўпди-табриклайман қизим! Илоҳим бахтли бўлгин!
Омина ҳамон унаштирилганига ишона олмасди.Онаси ва холаси чиқиб кетгач карахт алфозда анча вақт ўтирди.Атрофида ширинликлар..қўлида телефон.Кўзига эса ёш қуюлиб келарди..уйнинг ҳар бир бурчагига эрта индин кетадигандек соғинч билан қаради..наҳот энди у бу уйга бегонага айланади? Энди ҳар тонг онасининг меҳрли юзини дадаси жеркиса ҳам ол қизим деб пул бериб эркалатишларини туймайди ? Энди у ҳам келин бўладими?
Телефонига Гавҳар қилиб қолди.
-ало..
-Омина..шу ростми? Унаштирилдингми? Табриклайман..илоҳим бахтли бўлгин..
-Бу Гулини оғзида гап турмайдия?-деди унаштирилган деган сўздан ғалати ҳисларни туйиб.
-бу яширадиган нарса эмаску? Сеп келса синфдош қизларни ҳам чақирасана?
Омина жилмайиб қўйди
-аввал келаверсин!
-бахтинг шу йигит эканда қара...барибир турмуш ўртоғинг ўзингдан анча катта бўлгани яхши эканда Омина мана биз Сухроб билан тенгдошмиз худди ёш боладек туюлиб кетади баъзан!
-Шамшод ака мендан анча катта..уни ёнида уялиб қолмай деб гапларимни ўйлаб гапиришга ҳаракат қиламан..жуда ҳам босиқ!-деди Омина Шамшоднинг вазмин табассумини эслаб.
-сен олов бўлсанг у сув бўладида..билсанг йигит киши аёл кишидан 1 йил ортда бўларкан ривожланишда..
-Гавҳар ўзи Сухроб билан яхшимисизлар?
Гавҳар жимиб қолди..
-бизни қўявер..ўзингдан гапир расмини кўрайлик куёв болани..
-Гавҳар рости у жуда чиройли..уни ёнида бўёқсиз кўринишга роса уяламан..ўзинг биласан на қошим бор на кипригим?-деди Омина ёзғириб.
-бир келинойим ювиниш хонасига кириб ҳам бўяниб чиқаркан..шундан бўлдинг сен ҳам!-деди Гавҳар кулиб.
-ростида..шу пайтгача фақат макияжда кўриб келяпти..-деди Омина учрашувларни эслаб..йигит яқин келса юзидаги бўёқларни билиб қолишидан чўчирди.Миясига шундай фикр ўрнашиб қолганди..аёл хунук бўлса йигитлар севмайди.Ота онаси бунга яққол мисолдек эди..
❤8💔3👍1