🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.67K photos
3.55K videos
4 files
6.87K links
Download Telegram
#ҳикмат

САЛАВОТ ФОЙДАЛАРИ

Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Ҳажга борганимда Ҳарамда бир кишини кўрдим. У Макканинг қаерида бўлмасин – тавофдами, Арафотдами, Минодами, фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтарди. Мен унга: “Эй инсон, ҳар бир мақомнинг зикр ва дуоси бор. Сенга нима бўлди, дуо ҳам, зикр ҳам қилмасдан, фақат салавот айтяпсан?” дедим. У: “Бунинг тарихи узун”, деди: “Хуросондан Маккага ҳаж қилиш учун чиқдим. Мен билан бирга отам ҳам бор эди. Куфага келганимизда отам касал бўлиб вафот этди. Унинг кийими билан юзини ёпдим. Сўнг юзини очсам, жуда хунук бўлиб қолганини кўрдим. Бундан қаттиқ қайғурдим. Бир пайт ухлаб қолибман. Тушимда бир киши олдимизга келди, унинг юзида ниқоб бор эди. У киши ниқобини юзидан олди ва менга: “Нега бунчалик ғамгинсан?” деди. “Бу мусибат сабабли нега ғамгин бўлмайин”, дедим. У отамнинг олдига борди ва юзини силади, натижада отам балоланган нарсасидан қутулди. Бориб юзига қарасам, юзи тўлин ойдек порлаб турибди. Шунда мен у кишига: “Кимсиз?” дедим. У киши: “Мустафоман”, деди. Шунда мен у кишининг ридоларидан ушлаб: “Худо ҳаққи, менга бу қисса хабарини беринг”, деб сўраганимда,“Сенинг отанг ҳаётлик вақтида ҳар кеча ухлашдан аввал менга юз марта салавот айтарди. Лекин отанг судхўр бўлган. Аллоҳнинг ҳукмида судхўрнинг сурати жуда хунук бўлиши бордир. У менга салавот айтгани сабабли, умматимнинг амалларини кўрсатадиган фаришта келиб, отангнинг ҳолатини билдирди”, дедилар. Шундан кейин мен Аллоҳ отамни мағфират қилишини сўраб, ҳар кеча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга юз марта салавот айтишни одат қилдим».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпман.

Фақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради.

Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда...

Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси...

Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки...

Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи...

Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Сиз!?- Маҳмуд Аҳмадовга ҳотиржам тикилди Хонзода,- сиз нима қарорга келдингиз!?

- Мен ўйлаяпман,- ростига кўчди Аҳмадов,- очиғини айтсам Рашидовга "Сиз айтган сумма туш вақтигача қўлингизда бўлади" дедим. Бошқа ҳеч нима деганим йўқ. Балки Ҳорун айтилган суммани беришга рози эканлигимни айтганим учун бир йўла пулга қўшиб сениям ўзига топширади деб ўйлагандир.
Аммо у бир нарсани билмайди. Яъни сен мен учун жуда қадрли бўлган бир инсон Адолат опамнинг омонатларисан. Билсанг айнан шу рестораннинг тамал тоши қўйилганда Адолат опам ёнимда бўлганлар. Иккимиз неча йиллар елкама-елка ушбу масканнинг гуллаб яшнаши учун бирга ҳаракат қилгандик. Опам ҳорижга кетишдан аввал сенга кўз-қулоқ бўлиб туришимни сўрагандилар. Тавба, аёл кишининг юраги сезгир бўладими дейман, улар кетишларига ҳеч қанча бўлмай бу машмашани кўр.
-Мен бу ерда қолсам бошингизга бало бўлишим аниқ,- ҳўрсинди Хонзода,- балки ўша исми нима эди, ҳа Ҳорун деганларининг ёнига ўз оёғим билан борсам-чи? Мақсади нима ўзи? Ҳўп мен айбдордирман, аммо униям куёви оппоқ эмас-ку? Синглисининг эри кўринган қиз-жувонга сўлаги оқиб турса ўша сўлтаматни танобини тортиб қўйиш ўрнига менга қилиғини қиладими? Эркаклик ҳамияти йўқ экан-да ўша Ҳорун деганларида?

- Нима бўлса ҳам улар билан ўчакишмаганинг маъқул. Рашидов деганларининг қўлида шунчалик қудрат бор-ки, сендек қизни таг-тугинг билан йўқ қилиб юбориш ўтирган ўрнида бармоғини бир силкитиш билан баробар.

- Ўша мени йўқ қилиб юборадиган одам керак эди айнан, - шивирлади Хонзода ва Маҳмуд Аҳмадовга савол назари билан юзланди,- сизнинг ҳам бирор режангиз борми?
- Менимча бирор муддат Тошкентда кўринмаганинг маъқул. Мана шу машмашалар босилса сени яна бажонидил ишга қабул қилган бўлардим.

- Нима деб ўйлайсиз, таҳминан қанча муддат кетади бунга!?

- Энг ками ярим йил. Узоғи икки ё уч йил.
- Тушунарли,- оғир тин олди Хонзода, - ҳал бўлмаган битта савол қолди. Рашидов мени сўраса унга нима деб жавоб берасиз?

- Бирор нарса ўйлаб топарман. Жуда бўлмаса "Мен орага қиз тикиб масалани ўз фойдасига ҳал қиладиган эркакларданмасман" дерман. Ё бўлмаса "У қиз менга ҳеч киммас тақдирини ҳал қилсам" десаммикан?!


-57-
👍7❤6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хуллас гапнинг ўзанига қараб бирор баҳона ўйлаб топарман.

- Яхши...

- Ҳонзода, синглим. Мен Ҳорун Рашидов билан тушлик вақти, роппа роса ўн уч-у ноль нолда учрашишга келишганман. Демак, шу вақтгача сенга ҳеч ким таҳдид қила олмайди. Бу вақт ичида сен энг керакли ҳужжатларингни олишинг ва шаҳардан чиқиб кетишга улгуришинг керак. Мана бу телефонни ол ва керак бўлганда ундаги рақамдан менга қўнғироқ қилиб туришинг мумкин. Бирор ёрдам керак бўлса сира тортинма. Ҳисоб рақамингга эса икки ойлик иш ҳақингни солдириб қўйдим.

- Раҳмат сизга, - Хонзода ўрнидан қўзғалар экан, Маҳмуд Аҳмадовга чин кўнгилдан миннатдорчилик билдирди,- сиздеклар кўпайсин дунёда.
- Ўзингни асра, синглим.

Хонзода хонасига қайтиб у ердаги буюмларини йиғиштириб рюгзакга ўҳшаш сумкасига солди. У охирги марта у ерга бошдан оёқ назар ташлади-ю, рестораннинг қўшимча эшиги орқали ташқарига чиқиб кетди.
Хонзода бу сафар ўзи ижарада турган квартирага бошқа йўл орқали чиқмоқчи бўлди. У иккита кўп қаватли уйнинг орасидаги узун йўлакдан кесиб чиқар экан, кўзи тўғрида машина копотини очиб кавлаштириб турган йигитга тушди. Хонзоданинг юраги нима учундир "шиииғ" этиб кетди.
У дарҳол ортига бурилди ва қадамини тезлатиб қочишга тутинди. Шу пайт қора машина ичидан уч нафар йигит отилиб тушди-ю, Хонзодани қувлай бошладилар. Улар Хонзодага сал аввал ўзи чиққан тор йўлак бошида етиб олдилар ва зудлик билан унинг қўл-оёғидан маҳкам ушлаб олиб бориб машинанинг орқа ўриндиғига тиқдилар. Хонзода икки тарафида ўзини маҳкам ушлаб турган йигитларга қараб нафрат билан сўз қотди:
- Салом, дугонажонлар!? Менсиз ўсма қўйгиларинг келмадими?

-58-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢12❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋🕋🕋

🌸🎉АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ

🌺🩷 🌺🩷
      ЖУМА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН
АЗИЗЛАРИМ!🌸🎉


🌹Азизларим Роббимнинг марҳамати ўлароқ берилган бу кунда ЖУМА барчамизга муборак бўлсин!

•🌼Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌺саломлар
•🌼Дуода энг гўзал ширин
🌺каломлар.
•🌼Илоҳо уйингиз нурларга
🌺тўлсин,
•🌼ЖУМА айёмингиз муборак
🌺бўлсин!

Aзизларим жуманинг ҳайру барокати сизга бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bismillah...

Judayam kuchli tozalab yo’llarni ochadi har qanday qiyin holatdan chiqishga kuchli yordam beradi, aniq chegara va sanog’i yo’q qancha ko’p aytilsa shuncha foyda


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
❗️Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади!

Мен сизларга шу жойларга бориб,
Жума намозларини ўқишликни сўрайман амийн.

🕌Жума айёмингиз муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ALLOHning muborak ismlarini o’rganamiz!
Yaqinlaringizga ham ilining

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Жуфтим❤️
🌼Балким мен мукаммал
🤩Аёл бўла олмасдирман,
🌼Аммо ҳар қандай
🤩вазиятларда
🌼Яхши ёмон синовли
🤩кунларда
🌼Доим ёнингизда бўламан.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 ona mehri

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Зулхумор қўшни қишлоққа етиб келганда соат кундузги иккиларни қоралаб қолганди.
"Болам роса йиғлаб қолди шекилли,- ўйлади Зулхумор юраги бежо урганча,- кўкрагим ҳам тош қотиб азоб беришга ўтди "
Зулхумор маршрутли дамасдан тушиб ўз қишлоқлари томон йўлга ошиқди.
Ана уйларига яқин қолди . Зулхумор уйга етиб олиши билан боласини бағрига босади-ю, бутун дунёни унутиб унга кўкрак тутади. У она деган номга мушарраф бўлгандан буён илк бор ўғлидан маълум муддатга ажрашиши эди. "Болам,- деди ўзининг ҳам қорни очганидан қадамлари чалишиб кета бошлаган Зулхумор,- бераҳм онангни кечир. Менсиз аҳволинг нима кечди экан-а, тойчоғим? Мен бунчалар қолиб кетаман деб ўйламагандим. Бувинг ҳам обдон таъзирларини еб ўтиргандирлар? "
Зулхумор шундай ўйлар исканжасида қиялик йўлда оёғи остидаги чуқурчани кўрмай қолди.

- Гуурссс!

Зулхумор аввалига нима бўлганини фаҳмлай олмай қолди.

Кўп ўтмай ўнг қўли ва оёғида кучли оғриқни ҳис қилди. У бир амаллаб ўрнидан турди-ю, юришга ҳаракат қилди, бироқ оёғи безиллаб қадам бостиргани қўймади. Яхшики, хонадонига яқин қолгани.
Зулхумор чап оёғига гавдасини ташлаганча оқсоқланиб бир амаллаб уйларига етиб олди.
Борса боласи бешикда пишиллаб ухлаб ётган экан. "Ҳайрият"- енгил нафас олди Зулхумор ва шундагина жони кўзига кўринди.
Қайнонаси эса Зулхуморнинг аҳволига куйиб кетди:
- Кўзингга қараб юрсанг бўлмасмиди, болам,- деди у куйинганча Зулхуморнинг оёғини қўли билан оҳиста силаб,- яхшики оёғинг билан қўлинг синмабди. Эти узилибди, аммо бунисининг оғриғи қайтага сингандан, чиққандан кучли бўлади. Майли ҳечқиси йўқ энди босиб-босиб шўрпаҳта боғласак, тез орада кўрмагандек бўлиб кетасан.
Кел бешикни ёнига чўзил. Бирпас нафасингни ростлаб ол. Болангдан кўнглинг тўқ бўлсин. Яқинда ухлади. Қорниям тўқ. Жамила қўшниникидан эчки сути олиб чиқиб пишириб қайнаган сув қўшиб ичириб қўйди.

- Раҳмат, ойи,- ўғлининг ёнига беҳол чўзилди Зулхумор, - яхшиям борсизлар.
Шу кўйи Зулхумор ётиб қолди. Қайнонаси билиб айтган экан. Қўл-оёғининг оғриғи кечга бориб кучайиб кетди. Бир томондан қўл-оёғи оғриқ берса, иккинчи томондан ич оғриғи азоб берарди.

-59-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋 Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Зулхумор қўшни қишлоққа етиб келганда соат кундузги иккиларни қоралаб қолганди. "Болам роса йиғлаб қолди шекилли,- ўйлади Зулхумор юраги бежо урганча,- кўкрагим…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Яхшиям бахтига қайинсинглиси Жамила бор экан. Зулхумор ётиб қолганда барча ишларни тиндириб турди.
Эртаси куни Зулхумор боласи ухлаганда бекорчиликда телефонини қўлга олиб тармоққа уланди.
У кеча поликлиникада танишган аёл-Санобар улаб берган гуруҳларни кўздан кечирар экан, "Оёқ-қўлим лат еб, поликлиникага бориш ҳам ўлда-жўлда қолиб кетадиган бўлди,- дея ўйлади,- балки кеча УТТ текширувидан олган хулосани ва лаборатория таҳлилларини шу гуруҳдаги шифокорларга кўрсатиб бирор маслаҳат оларман. Лабораториянинг рақами бор, таҳлил натижалари чиққан бўлса илтимос қилсам шаҳсий профилимга ташлаб беришар"
Зулхумор шу хаёллар билан Санобар мақтаган "Ҳаёт шаъми" гуруҳига кўз ташлади.
Гуруҳда мулоқат авжида эди. Кимдир дардини айтган, кимдир шифокорлардан аввал унга маслаҳат берган, яна биров бошқа муаммоларига тўхталган эди. Ёзишмаларнинг кўпи шифокорларга раҳматномалардан иборат экан.
-Ассалому алайкум, - деб ёзди Зулхумор илк бора гуруҳга,- саломатмисизлар?

- Ваалайкум ассалом,- дарҳол Зулхуморнинг саломига алик қайтарилди,- мана шу гуруҳдаги шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан албатта саломатмиз. Менинг исмим Ҳатира. Ёшим эллик олтида. Менимча сиз ёш бўлсангиз керак?

-60-
👍5❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Зулхумор асл ёшини тармоқда ёзишга чўчиди. Шу билан аёлнинг саволини жавобсиз қолдиргиси келмади.
-Ҳа,-деб ёзди у,- қизингиз тенггиман.
- Вой болажоним-ей, -дарровда жавоб ёзилди гуруҳда,- бу гуруҳда кўриниш берганингизга қараганда сизни қандайдир дард безовта қиляпти шекилли. Тортинмай ёзиб қўяверинг, бу ерда ҳаммамиз аёллармиз. Ундан кейин бу гуруҳ сиздек шифо истаб юрган аёлларга кўмак учун очилган. Бу беш кунлик дунёда одамдан яхшилик қолади, қизим.

- Раҳмат, онажон,- аёлга нисбатан меҳри ийди Зулхуморнинг, - мени ҳам шу гуруҳга ҳудди сизга ўхшаган бир меҳрибон аёл қўшди.

- Бу гуруҳ олий тоифали шифокор, генеколог Мавлуда Рўзиева томонидан очилган. Улар аёл-қизларда учрайдиган турли жинсий касалликлар бўйича маслаҳат бериб борадилар.Кўп ҳолларда ўз клиникада ҳам даволайдилар,- батафсил тушунтириш берди Ҳатира опа,- сиз гуруҳимиз админи "Админ хоним" нинг шахсий профилига кириб ўзингизда бўлаётган барча ўзгаришларни ёзиб маълумот олишингиз мумкин.
Шу пайт суҳбатга "Админ хоним" профилининг ўзи қўшилди.
- Ассалому алайкум, Зулхумор Қодирова! Гуруҳимизга хуш келибсиз. Сизга ёрдамимиз тегса ўзимизни бахтиёр ҳис қилардик.
Зулхумор ўзига бўлган эътибордан тўлқинланиб кетди. У ғинший бошлаган ўғлини бешигини тебратиб ухлатгач ёзишга тутинди.

-61-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШАНБА ТОНГИ МУБОРАК!!

🌺Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌺 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌺Ризқингиз кенг, ҳар бир босган
қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

🌙Аллоҳни паноҳида бўлинг🤲

💐Шанба кунингиз хайрли
ўтсин, азизлар!!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ваалайкум ассалом, ассалому алайкум, админ хоним! Узр исмингизни билмаганим учун шундай мурожаат қилмоқдаман. Бу гуруҳга бир яхши инсоннинг тавсияси билан уландим. Бундан мақсад ўзимда кузатилаётган баъзи ўзгаришлар бўйича маслаҳат олмоқчи эдим.

Кўп ўтмай Админ хонимдан жавоб келди:

- Илтимос, шахсий профилимга ўтиб мурожаат қилсангиз.

Зулхумор кўп ўйлаб ўтирмай "Админ хоним" нинг шахсий профилига ўтди:

- Ассалому алайкум.

- Ваалайкум ассалом, менимча сиз аёлларда учрайдиган касалликлар ҳақида маълумот олмоқчисиз, шундайми?

- Ҳудди шундай!

- Сизга олий тоифали шифокор, гинеколог Мавлуда Рўзиева консультация берадилар. Консультация нарҳи ***минг сўм.
Агарда шу нарҳ сизни қониқтирса ***-карта рақамига тўлов қиласиз ва тўлов чеки нусҳасини шу профилга юборасиз.
Шунингдек, қуйидаги анкета саволларига тўлиқ жавоб ёзасиз.

Зулхумор админ хонимга "Ҳўп бўлади" дея жавоб ёзди ва қизиққанча анкета саволларини ўқий бошлади.

-62-
😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Анкета саволлари қуйидаги сўзлар билан бошланган эди:

Ассалому алайкум ҳурматли, мижоз! Сиздан қуйида берилган саволларга тўлиқ ва рўйи-рост жавоб беришингизни сўраймиз. Айрим саволлар сизга бошқача туюлиши мумкин, бироқ шуни яхши билинг-ки, улар бежизга берилмаган. Бу саволларга жавоб олиш орқали сизга тўғри ташхис қўйишга ва касалингизни самарали даволашга мушарраф бўламиз дея умид қиламиз.
Барчасига тайёр бўлсангиз бошладик:

1. Исмингиз, отангизни исми, фамилиянгиз.
2.Ёшингиз.
3.Турар манзилингиз.
4.Иш жойингиз
5. Эрингизнинг исми, отасини исми, фамилияси, ёши, турар манзили, иш жойи.
6.Қачон турмуш қургансиз? Фарзандларингиз борми?(Бор бўлса неча нафар, ёшлари нечада?)
7.Юқумли касалликлар билан оғриганмисиз? Эрингизчи? Оғриган бўлсангиз қайси юқумли касалликлар билан оғригансиз? Қачон?
8.Айни вақтда нима безовта қиляпти?

Зулхумор анкета саволларини ўқир экан, кўнглида "Бу саволларга ярим кундан ошиқ жавоб ёзсам керак" деган хаёл кечди. Кўп ўтмай "Бунча саволга жавоб ёзсам, ўзим ҳам ўзимга ташҳис қўйиб, даволаб ҳам ташлай оламанов " дея ўйлади.
Анкетанинг охирида "Расмингиз ва паспорт маълумотларингиз" деган саволни кўрган Зулхумор ҳайрон бўлди: "Бу нимага керак экан?"
Зулхуморнинг кўнглида туғилган саволни сезгандек бу саволдан кейин унга қавс ичида изоҳ берилибди. Ушбу маълумотлар сизнинг электрон тиббий картотекангизни шакллантириш ҳамда сизда кузатилаётган касалликни даврлаш учун керак бўлади.
Кўнгли тўлган Зулхумор бироз тин олди-ю, эътиборини жамлаб анкета саволларига жавоб ёзишга киришди.

-63-
❤4😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

🍂

Йигитлар Хонзоданинг саволига миқ этиб жавоб қайтаришмади. Бунга сайин Хонзода баттар қуюшқондан чиқа бошлади:
- Нега жавоб бермаяпсизлар? Ё лунжингизда қурт шимаяпсизларми? Гапдан олинглар-ей, чақ-чақлашиб кетайлик. Ким айтади сизларни битта қизга кучи етган тўртта сўқимдек эркак деб!?

- Сенгаям жим кетишни маслаҳат бераман,- деди ҳайдовчининг ёнидаги олд ўриндиқда ўтирган йигит, - бўлмаса...

- Бўлмаса нима!? Оғзимни скотчлайсанми? Вуууй, қўрқиб кетдим. Илтимооос, ундай қилма!?- йигитни мазаҳ қилишда давом этди Хонзода,- гапирмасам ўлиб қоламан. Ана ундан кейин битта қизга тўртта эркак жўнатган бошлиғингга нима дейсанлар!? Э айтганча, паспортларингга жинсларинг нима деб ёзилган? Шунчаки қизиқ-да?
-Шунчалик қизиқми? - олд ўриндиқдаги йигитнинг овозидан асаби бузилгани сезилди,- унда...

- Унда-бундани иста-май-ма-а-а-н,- йигитни сўзини бўлди Хонзода,- нима қизиқиб ҳам бўлмайдими? Афтларингга қарасам соқол чиққан экан, шунга эркак бўлсаларинг керак деб ўйлаяпман. Аммо ортимдан қувлаб юрганларингга қараганда чў та шубҳалида бу масала?
- Жуда тили узун қиз экансан, билиб қўй, тил узунлиги бошга бало!
- Йўғ-ей!? Яхши айтдинг эслаб қоламан, - зўраки бурнини тортди Хонзода,- аслида бошида тилим калта эди. Кейин шунақа уз-у-у-у-н бўлиб кетди. Ҳай майли, сенлар билан гаплашиш қизиқмас экан. Малол келмаса машина ойнасини озроқ очиб қўйларинг, сасиб кетди. Қўрқмаларинг, бақирмайман. Ундан кейин-чи битта маслаҳат: келаси сафар қиз овлашга чиқсаларинг кондиционери ишлайдиган машина миниб чиқларинг. Озгина чўмилиб олсаларинг ҳам зарар қилмасди,- Хонзода чуқур, чуқур нафас олиб ҳавони искади,- ўзи қайси бирингдан шиптир ҳиди келяпти?
- Ўчир овозингни!? Ҳаддингни бил! - деди Хонзодани ёнида ўтирган йигит,- йўқса ўзимга жавоб бермайман!

- Вой-в-ў-ў-ў! -лабини чуччайтирди Хонзода, - нега сенга тегиб кетяпти!? Шиптир деб сени айтганим йўғ-у-у-у!?

Ундан кейинчи, азизим, ўзингга жавоб беришинг керак. Сабабини айтайми? Сабаби шефларинг мени соғ-омон етказиб боришни тайинлаган. Қани бошимдан бир тола сочим тўкилсин-чи, сенларнин нима қиларкан?

-64-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЗИЗЛАРИМ 🌺

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌺 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

🌿🌺ШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Istagan yo’llarni ochuvchi usul #bismillah

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2