🧕 Muslimalar kundaligi
1.62K subscribers
3.65K photos
3.54K videos
4 files
6.85K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ака, - деди у кеч бўлганда Жалолиддинга яқинлашиб,- сизда алоҳида гапим бор эди.

- Яхши,- деди Жалолиддин укасининг ўзи билан ҳоли гаплашмоқчи эканлигини фаҳмлаб,- юр уйнинг орқасига ўтамиз.

- Ака,- деди Жамолиддин уйнинг орқасига ўтишгач ботинмайгина,- ҳозир сизга бир нарса айтаман, фақат оғир бўлишга сўз берасиз.Хўпми?

- Гапир!- Жалолиддиннинг асаби таранглашди.

- Ака, аввал сўз беринг.
- Хўп, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни идора қилишга сўз бераман. Йўқса отамнинг ўғли эмасман. Қани энди гапир.

- Ака, сиздан яширадиган сирим йўқ. Мен анчадан буён кўчамизнинг бошидаги Облоқул аканинг қизи синфдошим Ҳуррият билан гаплашиб юраман. Албатта тўғри маънода, ҳеч қандай чегарадан чиқмаган ҳолатда. Суҳбатимиз ҳам асосан телефон орқали кечади. Хуллас, мени яхшими, ёмонми бир одатим бор. Мен Ҳуррият билан ўртамизда бўлган суҳбатни телефонимга ёзиб олардим. Кейинроқ эшитиб юриш учун.

Гапнинг қисқаси телефонимда ким билан гаплашсам ўзи автомат ёзиб оладиган функцияси ёқилиб қолган экан.

Жалолиддин укаси ҳозир ўзига муҳим маълумотни етказмоқчилигини билиб уни гапини бўлмай диққат билан тинглай бошлади.

- Ўша янгам оламдан ўтишларидан аввалги кечада дўстингиз Шоаҳмад аканинг аёли Маъвохон янга кеч бўлганда менга қўнғироқ қилганди. Янгамда иши борлигини айтиб чақириб беришини сўради. Мен ҳам буни табиий ҳол деб янгамни чақирдим,- Жалолиддин шундай деб сукутга чўмди.

- Ундан кейин-чи? - бетоқатланди Жалолиддин.

- Янгам улар билан ҳолироқ гаплашиш учун мендан узр сўраб хонангизга кириб кетдилар. У ерда гаплашиб чиққач "Маъвохон ўзим яхши кўрган кўйлагимни тўйга кийишга сўраяпти, мени бергим йўқ. Илтимос, яна қўнғироқ қилса унга жавоб қайтарманг" дедилар. Мен ҳам ҳеч нарсадан шубҳа қилмай янгамга хўп дедим.
Мана бу суҳбатни эса янгам оламдан ўтганда топдим.
Жамолиддин шундай деб Зулхумор билан ўша куни Шоаҳмад ўртасида бўлиб ўтган суҳбат аудиосини ёқди:

-170-
😢9❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

 " - Сизни эшитаман,  Маъвохон!?

  - Эй менга қара,  келин!?- бу овоз Маъвохоннинг эри Шоаҳмаднинг овози эди,- ҳа битта эрга қониқмадингми интернетга эълон берибсан! Нима шунчалик бўлмай кетдими?  Озгина сабр қилсанг келарди ўша эринг! Сенга уйланган Жалолиддинни  ўзи аҳмақ!  Қанча синфдошлар минг марталаб айтгандик,  бу қиз ёлғиз қиз, ота-онасини эркаси, сенга хотинлик қилмайди деб! Мана айтганимиз келди. Сен манжалақи гулдек қишлоғимизни бутун халққа шармандаи шармисор қилдинг. Яхшилаб эшитиб ол!  Эртага изингдан ўзингга ўхшаган шилталар қишлоғимизга сени излаб кириб келса ўзим икки оёғингдан иккита отга боғлаб путингни иккига айириб ташлайман.  Мени тушундингми!?
  Менга қара, яхшиси эртагаёқ қишлоқдан чиқиб кетмасанг ўша ишни қилақоламан.  Уйингга боргин-да,  истаганингча ўзингни бозорга сол!  Сенга тарбия берган ота-онанг шу қилиқларингни кўриб бир яйрашсин!  Тушундингми,  без!? 

   - Тушундим!  Эртага эрталабданоқ бу ердан кетаман. Бўлдими,  бошқа гапингиз йўқми  ор-номусли, эркак!?

   - Ҳа ор-номусим бор!  Ор-номусим бўлгани учун ҳам сендакаларни учратганда шунчаки қараб туролмайман! 

  - Ҳа билдим,  мендакаларни қаерда учратишни ҳам яхши биласиз сиз,  қишлоқнинг фаҳри!  Саломат бўлинг! 

- Падарингга лаънат сени!  - у тарафдан Шоаҳмаднинг қўпол сўкингани эшитилди,- фоҳиша!"

- Аблаҳ!

Жамолиддин акасини юзини қоронғида кўрмаса ҳам унинг ғазаби қайнаб кетганини ҳис қилиб турарди

- Ака, ўзингизни босинг!

- Мен у ифлосга кўрсатиб қўяман, бировни аёлини ўзича муҳокама қилишни, унга ҳукм чиқариб шарт қўйишни! Бу Зулхумор дунёдан ўтган куни намунча меҳрибончилик қилиб қолди десам гап буёқда экан-да? Мен лақма ўзимча кўнглим бузилиб "Чин дўст бошингга мана шунақа иш тушганда билинади" деб юрибман. Вой ифлос-ей!? Мен ўзимга ўзим Зулхуморнинг қотилларини албатта топаман деб сўз бергандим. Мана улардан энг биринчиси- кўзимнинг ёғини еб қанотимда юрган мараз! Мен ҳозир у билан эркакчасига гаплашиб қўяман. Отнинг думига боғлаб путидан айириш қанақа бўлишини амалда бир кўрсатай!- Жалолиддин шундай деб кўчага ўқдек отилди

- Ака...- тун зулматини ёриб Жалолиддиннинг ортидан укаси эргашди.
  

-171-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ

ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ! ❄🕊❄

🌼🐎 Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!

❄️🌼 Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,

❄️🌼 Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!

❄️🌼Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲

❄️🌼Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰2
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ramazon 🌙♥️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2🔥2
Forwarded from 15.00 2pm help
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇
Forwarded from 15.00 2pm help
➕ ҚОТИЛ ОНА 😱😱

Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса... Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. У эса....😳😰😱😡😡


👉 ДАВОМИНИ ТУЛИК УКИШ ✅

😭Давоми кўзингизга ёш келтиради. Юраги бўшлар ўқимасин❗️
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)


Жалолиддин йўлда таққа тўҳтади:
-Ҳозирги аудиоёзувни телефонимга ташлаб бер.

Жамолиддин итоаткорлик билан акасининг айтганини бажарди.

Жалолиддин ёзув телефонига тушиши билан уни очиб бироз эшитиб текшириб кўрди-да, йўлида давом этди.

У тез орада Шоаҳмаднинг эшигини тагида ҳозир бўлди.

- Ака, - деди ҳаллослаб етиб келган Жамолиддин, - илтимос бир нарсаларни бошламанг.

- Сен ҳов анави панада тур,- укасини қўли билан нари итарди Жалолиддин, сўнг уни ҳотиржам қилиш учун қўшиб қўйди,- ҳавотир олма, икки оғиз кўнглимдаги гапни айтаман-у қайтаман.

Жамолиддин акасига эътироз билдирмай муътеларча нари кетди.

- Шоаҳмад! Ҳов Шоаҳмад!- қўли билан оғайнисининг дарвозасини муштлади Жалолиддин,- уйдамисан!?

- Ҳозииир!?- ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди,-ким у?

- Мен Жалолиддинман! Шоаҳмад уйдами?- овоз берди Жалолиддин

- Ассалому алайкум. Ҳа уйдалар. Кираверинг.

- Ваалайкум ассалом, келин. Илтимос чақириб юборинг, зарил ишим бор эди. Шошиб тургандим.

Кўп ўтмай эшик ёнида Шоаҳмад кўринди.

- Жалол оғайни, бу нима бегоналардек остонада туриш? - деди у илдам келиб Жалолиддинга қўл узатаркан,- қани уйга кирамиз. Нон-чой дегандек.

- Узр "дўстим" , ҳақиқатдан шошиб тургандим,- деди Жалолиддин Шоаҳмадни қўлтиқлаб дарвозадан бошлаб чиқар экан,- эртадан Тошкентга кетяпман. Шунга маслаҳатли иш бор эди.

- Хўп оғайни, қулоғим сенда. Мендан нима ёрдам?

- Оғайни, - Шоаҳмаднинг елкасига қўл ташлади Жалолиддин, - айтдим-ку бир маслаҳатли иш бор эди. Шунга ўзингга учраб қўяқолдим.

- Қанақа иш,-сергак тортди Шоаҳмад

-172-
👍10❤1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Шу десанг айтсамми, айтмасамми...Тағин кўнглингга оғир ботмасмикан? Ҳар ҳолда бу ёғи эркакчилик.

- Жалол, мени биласан-а? Ҳақиқатга тикка бораман. Сен ҳеч нарсани юз-ҳотирини қилмай бемалол гапиравер

- Вей шу мардлигингга борман-да, Шоаҳмад. Майли айтсам айтақолай. Шу десанг аёлинг, яъни келинни айтаман-да, интернетга бир ёмон хабар тарқатворибди. Ҳалигиндақа хабар-да. Сизларга пуллик жинсий
хизмат кўрсатаман деб ўзини шармандали расминиям жойлабди.

- Нима? Мени аёлимни айтяпсанми ? - Жалолиддинни ёқасига ёпишди Шоаҳмад,- ўв нималар деяпсан сен? Уни бошида мен эри борман!
- Ўзингни бос, оғайни, мен ҳали аёлингга қўнғироқ қилиб дағдаға қилганим йўқ! Эрталабгача қишлоқни бўшатиб қўй демадим. Отни думига боғлаб тилка-пора қиламан деганим йўқ. Шу тарафим билан сенга ўхшамайман.

- Ҳаммасини билибсан-да, - бўшашди Шоаҳмад,- аммо ўша расмниям, эълонниям ўз кўзим билан кўрганман.
- Ва оёғингни қўлингга олиб, ўпкангни қўлтиқлаб Зулхуморга қўнғироқ қилишга югургансан. Шўрликни рақамига тушолмагандан кейин укамни телефони орқали аёлимга боғлангансан. Вақтнинг ярим тунга яқинлашиб қолгани ҳам сени аҳдингдан қайтаролмаган. Сен ана шунақа адолатпарварсан. Ўзи туҳматга учраб бутун жони жаҳони дунёга сиғмай турган гўр ёқасида турган боёқиш аёлимни бир йўла қабрга тиққан сенсан! Яна маъсумагинам оламдан ўтганда заб берилиб чоп-чоп қилганингга тан бердим.

- Жалол!

- Эй ўчир! Сенгаям гап борми? Эртаси куни Россиядан қайтишимни била туриб ўзингча аёлимни сўроқ қилгансан. Нима мен ўлганмидим!? Бир кун сабр қилсанг асаканг кетармиди? Қайтишимни бир кун кутсанг эт-бетинг камайиб қолармиди? Ундан кейин энг асосий савол: Сенинг қўлингга Зулхумор номидан берилган соҳта эълон ва сурат қаердан тушиб қолди? Ўзинг ана шу б...қни емасанг бу гаплардан қандай хабардор бўлдинг? Қани мени ишонтирадиган битта жавоб бера оласанми?

-173-
😢8👍4❤3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Мани ҳозир устингдан ички ишларга ариза беришдан битта нарса тўҳтатиб турибди. У ҳам бўлса марҳума аёлимнинг пок хотираси. Мен Зулхуморимнинг ортидан туҳматга асосланган миш-мишлар тарқалишини асло истамайман,- Жалолиддин шундай деб оғир ҳўрсинди,- сени эса бу қилмишларинг учун ҳеч қачон кечирмайман. Шу бугундан бошлаб дўстлигимиз тугади.
Алвидо, илойим йўлларимиз қайта кесишмасин...

Жалолиддин ортига бурилиб оғир қадамлар билан кета бошлади.

- Жалолиддин... Дўстим, мени кечир,- унинг ортидан зорланди Шоаҳмад,- жон дўстим орани очиқ қилма.

Жалолиддин ортига ўгирилмай қўл силтади:

- Сени Аллоҳга солдим...

🍂

Эрталаб ишга отланган Хонзода ширин уйқуда ухлаб ётган Шабнамнинг уйқудан уйғотишга кўзи қиймади.
У бир варақ қоғозга "Шабнам, мен ишга кетдим. Кеч қайтаман. Сен бемалол дамингни олгин. Ошхонадаги музлаткичда қорин тўйдириш учун у, бу егуликлар бор. Тортинмай еявер" деб ёзиб қиз ётган хонанинг эшигига қистирди-ю, ўзи овоз чиқармай у ерни тарк этди.

- Келдингми, Хонзода, - Асрор ака уни саломига очиқ чеҳра билан алик олиб кулимсираб кутиб олди, - ҳўш, дам олиш кунлари қандай ўтди. Очиғини айтсам бу ерда ўрнинг билинди.

- Яхши ўтди,- жилмайди Хонзода,- ростмана дам олдим. Икки кун уйқудан бош кўтармадим.

- Ииие, қўлингга нима қилди? - Асрор аканинг зийрак нигоҳи Хонзоданинг боғлолиқ қўлига тушди, - қани кўрсат-чи?

- Айтарли эеч нима қилгани йўқ, - ўзини бепарво тутишга ҳаракат қилиб Хонзода,- шунчаки бурга тепди.


-174-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌙✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

🕋Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Кунларнинг саййиди, Ҳажжул масокин бўлган Жума ҳайр ва баракага тўла бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

1️⃣1️⃣. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
Дадам тўғри қилган экан..(Бир аёл хикояси)

Ёшлик пайтимда бўйим етиб уйимизга совчилар кела бошлагач, отам 6 йил ўтса ҳамки, қўлимни сўраб келганларга рад жавобини берарди.Отам хар бир эшик қоқиб келган совчи йигит билан мехмонхонада узоғи ярим соат гаплашиб, онамга куёвни махри менга тўғри келмади, насибаси бизда эмас экан деб жавоб берардилар.Отамни бундай гапларидан қайғуга ботиб, отамга нисбатан ичимда аччиқлик пайдо бўла бошлади. Гўё қандайдир мўжиза юз бердию, отам келганларнинг бирига розилик берди. Тўйимиз бўлиб ўтди.Куёв қанча махр берганини билмадиму, хайратланарлиси...

Давоми...👇
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Ҳеч ҳам бурга тепганга ўхшамаяптида, - Асрор ака Хонзоданинг қўлини синчиклаб кўра бошлади,- қани боғловни еч-чи? Вой-бўўў? Кафтинг иккига ажраб ётибди-ю? Эҳ синглим, жонинг шунчалик савилми? Қўлинг шишиб ҳам кетибди, Худо кўрсатмасин, инфекция тушса борми?

- Ҳавотир олманг, жин ҳам урмайди,- қўл силтади Хонзода,- мен ҳозир ҳизмат кийимларимни кийиб олай.

- Бекорларни айтибсан, синглим. Бу жароҳатни тиктирмаса бўлмайди. Ўз- ўзидан битадиган ярамас бу. Камида тўртта ё бешта чок тушади. Менга қара ўзи нима қилиб бу аҳволга тушдинг?
- Ошхонани йиғиштираётгандим. Қарасам раковинадан сув кетмаяпти. Шунда тагидаги трубасини очиб ичини бирров кўраман десам... Рости нима бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим. Трубанинг раковинага бириккан оғзи қўлимни шу аҳволга солди.

- Бу жуда янги ярага ўхшамаяпти? Қўлингни шишиб кетганига қараб айтаман-да, - Хонзодага саволомуз тикилди Асрор ака

Хонзода кеча тунда Ойдин опа билан бўлган олишувни кўз олдига келтириб мийиғида кулимсиради:

- Кеча кечаси ғайратим қўзиганда бўлди-да бу иш. Асрор ака, бу дейман изқувар Пуаромисиз дейман, ҳамма нарсани миридан-сиригача
билишингиз керак а? Э сиздек мижғов эр билан яшаган келинойимга раҳмат.

- Қани олдимга туш- чи? - ёлғондан қовоғини уйди Асрор ака,- сен қизни бир адабингми бердириб қўймасамми?! Юр! Юр деяпман сенга!? Аввал қўлингни докторга кўрсатамиз, сўнг битта меҳмонни кутиб олишимиз керак.

- Иш- чи? Мен Қобил акага ҳали кўринганим йўқ.
- Юравер, Қобилга йўл- йўлакай телефон қилиб мен билан эканлигингни айтиб қўяман. Ундан кейинчи, келинойинг мен билан турмуш қурганидан сираям хафа эмас, қайтага мендек эри борлиги учун тақдиридан рози. Билдинг?

- Билдим, билдим, Асрор ака, узр сизни ўз акамдек кўриб эркалик қиламан-да...

Асрор ака таҳмин қилгандек Хонзоданинг кафтига бешта чок тушди. Унинг бўздек оқариб кетган юзига қараб Асрор аканинг юраги эзилди:

- Операцияда бир оғиз "Их" демаган синглимга мендан битта музқаймоқ,- деди у Хонзоданинг кўнглини кўтариш учун, - фақат битта шарт билан, қайтиб бунақа устачилик қилмайсан.

- Хўп ака, - деди Хонзода бинтлаб бўйнига осиб қўйилган қўлини бағрига босганча, - негадир машинангизни бошқа тарафга ҳайдаяпсизми?

- Ҳозир, анави "стоянка"дан битта кишини оламиз-у ортга қайтамиз.

Хонзода Асрор акага маъқул дегандек бош ирғади. Тез орада Асрор ака "стоянка"нинг чиқиш тарафидан ўтиб тўхтаб машинадан чаққонлик билан тушди ва йўл четида бошига бостириб кепка кийиб, елкасига рюкзак осган қорачадан келган, баланд бўйли, келишган йигит ёнида тўхтаб уни бағрига босди.

Улар бироз сўрашиб салом-алик қилиб олишгандан сўнг машинага ўтиришди.

- Ассалому алайкум,- деди орқа ўриндиқда ўтирган Хонзода

- Ваалайкум ассалом,- паст овозда алик олди йигит Хонзодага ортиқча эътибор бермай

- Таниш, Хонзода,- деди Асрор ака машинани ўт олдирар экан,- бу йигит мени дўстим Жалолиддин бўлади...


-175-
🥰10❤5👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Бу эса синглим Хонзода. Бирга ишлаймиз. Бироз қулоқсизлигини айтмаса ўзи яхши қиз.

- Танишганимдан ҳурсандман,- деди Жалолиддин ҳорғин овозда,- сени ҳам овора қилиб қўйдим-а, дўстим.

- Ие нимага унақа дейсан? - деди Асрор ака,- келганинг яхши бўлди. Сен билан талабалик йилларимизга қайтгандек бўлдим,- Асрор ака шундай деб Хонзодага изоҳ берди,- Жалолиддин бир яқин курсдош дўстим Самариддиннинг оғайниси бўлади. Самариддин сабаб бизлар ҳам қадрдонга айланганмиз. Турли институтларда ўқисак ҳам дўст бўлиб борди-келди қилганлар кўп эди орамизда. Ҳозир Самариддин чет элда. Жалолиддинни ўзим кутиб олақолдим.
- Раҳмат, оғайни, борингга шукр,- ўтирган ўрнида бир қўзғалиб қўйди Жалолиддин
- Хонзода, Жалолиддин эртадан бошлаб бизнинг таркибда ишлайди. Мен Ҳорун ака билан гаплашиб руҳсатларини олдим.
- Фатҳуллани ўрнига ишга киряптиларми?- сўради Хонзода куни кеча оилавий шароити сабаб вилоятга қайтишга мажбур бўлган ҳамкасбини эслади ва Жалолиддинга юзланди, - табриклайман, ака, ишингиз хайрли ва бардавом бўлсин. Насиб қилса бирга яхши елкадош бўлиб ишлаймиз.

Хонзоданинг сўзларидан Жалолиддин ажабланиб Асрор акага қаради. Унинг қараши маъносини тушунган Асрор ака Жалолиддин изоҳ берган бўлди:
- Хонзода биз билан қўриқлашда ишлайди. Жаҳли чиқса "ииияяя" деб унча- мунчага тушуриб қоладиган одати бор. Буёғига эҳтиёт бўлиб муомаласини қилаверасан, дўстим.

Жалолиддиннинг қорачадан келган юзига табассум ёйилди. Хонзода уни кузатар экан "Бу йигит жилмайса юзи нурли бўлиб ёришиб кетар экан" деб ўйлади.

- Асрор, менга тегмасалар биринчи бўлиб қўл кўтарадиган одатим йўқ,- деди Жалолиддин ва мавзуни бошқа тарафга бурди,- ҳозир бўлажак ишхонамизга кетаяпмизда а?

- Ҳаа, - дея жавоб қайтарди Асрор ака,- сен учун маҳсус хона ажратилган. Сени у ерга олиб бориб жойлаштираман. Бизда узоқ вилоятдан келиб ишлайдиганлар учун шундай маҳсус тураргоҳ бинойимиз бор. Бугун ресторанда тўйимиз йўқ. Шунга кечга бизникига ўтиб тошкентча палов устида талабалик вақтимизни бир эслашамиз,- Асрор ака шундай деб Хонзодага бош ирғади,- Хонзода, сен ҳам юр келинойинг билан танишиб келасан. Уям анчадан буён сен билан учрашиш орзусида.


-176-
❤12🥰5👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Жон дердим-у, аммо менинг ҳам уйда меҳмон синглим бор. Кундузи майли, кечаси ёлғиз қолдириш ноқулай бўлади.

- Ундай бўлса меҳмонинингниям бизникига бошлаб келавер. Аёлим билан бирга гаплашиб ўтираверасизлар.

- Раҳмат, Асрор ака, келаси сафар, - миннатдорчилик билдирди Хонзода,- у билан режа қилган ишларимиз бор эди.

- Ҳай, майли, -Хонзодага ён босган бўлди Асрор ака,- ўзинг биласан. Мана етиб келдик. Хонзода, сен бу қўлинг билан машғулотларга қатнаша олмайсан. Мен Эркин акага айтиб қўяман. Сен хонангда дамингни олақол.

- Раҳмат, Асрор ака. Боризга шукр,- Хонзода ҳар икки йигитга бош ирғаб улардан узоқлашди.

- Жамолиддин, бу қизнинг эркаклар билан бир сафда ишлашини эшитиб ҳайрон бўлдингми? - Хонзоданинг ортидан ўйчан тикилиб сўз қотди Асрор ака

- Ростини айтсам, ҳа,- жавоб қайтарди Жалолиддин.

- Бу қизни ҳўжайинимиз Ҳорун аканинг шахсан ўзи ишга қабул қилган. Бундай ҳолат ресторан тарихида деярли бўлмаган. Нима сабабдан эканлигини билмадим-у, аммо у киши Хонзодани ўзига жуда яқин олади. Бу қиз жуда самимий, кўнгли тоза қиз. Яна ноҳақликка чидай олмайди, аммо тили,- Асрор ака шундай деб кулиб юборди,- нақд гармдорининг ўзи. Ҳар гапларни гапирадики, илон пўст ташлаб юборади. Балки шу тарафи билан Ҳорун аканинг кўнглидан жой олган бўлишиям мумкин. Бизга ишга келган уч ойдан буён қанчадан-қанча безори йигитларни токчага ўтказиб қўйди. Биласанми Жалолиддин, шу гап ўртамизда қолсин. Хонзода бу ерга келишдан аввал "Afsona" номли ресторанда официант бўлиб ишлаган. Ўша ресторанда Ҳорун аканинг куёви Даврон шилқимлик қилгани учун бурнига патнис билан уриб ялпайтириб ташлаган. Менимча Хонзоданинг Ҳорун ака билан яқинлашишига шу воқеа сабаб бўлган. Негаки Давроннинг бурни синганидан икки кун ўтиб Хонзода бизни ресторанда кўриниб қолдида, аммо энг зўри Даврон ўша воқеадан сўнг ўзини йиғиштириб олгани бўлди.

- Ҳорун ака-чи? - сўради Жалолиддин,- ҳалиям уйланмасдан бўйдоқ юрибдими?

-177-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KAMAYTIRING...

Kamaytiring: yemaklaringizni, taomlaringizning tuzini, choyingizning shakarini, ichayotganlaringizni, uyquni...
Kamaytiring: kiyim-kechaklaringizni, uy jihozlaringizni, kerak bo‘lsa-bo‘lmasa yig‘iladigan ashqol-dashqollaringizni va ularga sarflanayotgan vaqt va kuch-quvvat, mablag‘ni kamaytiring...
Kamaytiring: internetga, telefonda valaqlashishga, televizor ko‘rishga, behuda ko‘cha kezishga, g‘iybatlashishlarga ketayotgan vaqtingizni, sarfingizni kamaytiring...
Kamaytiring: odamlardan xafa bo‘lishni, zamondan, qismatdan yozg‘irishni, yig‘i-sig‘ilarni, miyangizga singdirib olgan «haqiqat»laringizni, beqadr bo‘layotganingizga o‘zingizni va atrofdagilarni ishontirishni kamaytiring.
Shundagina yashashga vaqt qoladi...
Fe’lingizni, ruhingizni, iymoningizni, ko‘nglingizni tarbiyalashga vaqt qoladi...
O‘zingizga vaqt qoladi...
Insondek yashash uchun vaqt qoladi...

Dilfuza Komil


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрдонларим!

Шанба тонгингиз хайрли бўлсин!

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!

Бошланган янги кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!