🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️🌙 Хайрли тун,🌟 қадрдонларим!🌟

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.

✨🌺✨Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин!

✨🌺✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум
ва рахматуллохи ва баракатуҳ!!!

Сизу бизни бугунги тонгда
уйғотган, ризқимизга
барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонимиздан ҳузур➖
ҳаловат,
дастурхонимиздан
ризқ➖барака,
қалбимиздан шукронаи➖
неъмат, амалларимиздан
эзгулик, юзимиздан
табассум аримасин!
Аллоҳим фарзандсизга фарзанд неъматини, қарздорга нажот берсин.
Олисдаги яқинлармизни

мушкулини осон қилсин,
ғам➖ташвишларини
аритсин, жисмига
саломатлик, топганига
барака ато қилсин!!!

Кунингиз яхшиликларга ва шодликларга тўла бўлсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#ибрат

🌱Ҳасан Басрийдан сўрадилар:
— Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
— Туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ Таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб пайтида ҳам бир ўзим. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима наф!?

Сиз ҳамон одамларнинг гапларини ўйлаб юрибсизми!?

© Ибратдир дунё

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:

✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.

✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ.
«У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

 ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ.
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ.
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайтсам эди музлаб, совуқ еб,
Қарши олса печ ёнган хона.
Оёқ-қўлинг музлабдику, деб,
Бир бор койиб берсайдинг, она...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 Маккадаги Каъба ҳудудини қўриқловчи хавфсизлик ходимларининг вазифалари қаторига, Ҳаж пайтида зарур бўлган ибодат ва амалларини адо этаётган ота-оналарнинг кичик болаларига қараш ҳам киради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака гўдакни бағрига босганча Ҳилоланинг хонаси ёнидаги меҳмонхонага йўл олди. Ҳилола "Меҳмонлар учун шу хонага жой қилинган бўлса керак" деган хаёлда унга эргашди. Мирсаид ака хона эшиги ёнига етганда Ҳилолага юзланди : …
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

59- ҚИСМ

#орадан_тўрт_йил_ўтди

Эшик аста ғийқиллаб очилди.

Ташқаридан тушиб турган нимқоронғи чироқ нури остида кичкинтой Сулаймон товуш чиқармасликка ҳаракат қилиб аста-секин Мирсаид аканинг хонасига кириб келди. У ғира- шира хонада ўзини ухлаганга солиб , аслида эса набирасини кутиб ётган додасининг диванига яқинлашди. У ерда додасининг ухлаган ёки ухламаганини текшириш учун нафасини ютиб жимгина турган Сулаймоннинг қилиғидан яйраб ётган Мирсаид ака босиб жим ётаверди.

Сулаймон додасининг "ухлаб ётганлиги"га амин бўлгач , диванга оҳиста тирмашиб чиқди. Секин бобосининг қучоғига кирди. Ширингина қўлчалари билан унинг соқолларини аста силади . Кейин одатига кўра аста юзларидан майингина беозор ўпди . Мирсаид ака шундаям "уйғонмади". У уйқусираган бўлиб "ҳм, ҳм" деди- ю , ўзи билмагандек набирасини қучиб олди ва "уйқу"да давом этди.
Сулаймон додаси ўзини қучоғига олганидан кейин кўнгли тинчиб, ҳузурланиб ухлаб қолди.

Мирсаид ака шу куйи яна бироз ётди- ю , сўнг тумба устидаги қўл телефонини олиб , Ҳилоланинг рақамига икки марта қисқа гудок ташлаб қўйди. Бу унинг "Сулаймон мен билан , ҳавотир олма" дегани эди.

Деярли ҳар тунда шу ҳолат такрорланса- да , Мирсаид ака Ҳилолани ҳотиржам қилиб қўйишни канда қилмасди. Кўпинча Ҳилола "Ўғлим , энди додажонинг билан ухлайвер, ҳар кеча хонама- хона юравермай" деса- да Сулаймон бу гапга ҳам кўнмасди.

У онасига жавобан "Ойижон, сиз ва аммабувимсиз қандоқ ухлайман?!" дерди- ю , уларнинг "кўзлари илиниши" билан додасининг хонасига "йўрғалар" эди.
Сулаймоннинг бу қилиқларини кўрган Маҳина амма кулимсирарди :

- Муштумдек бошидан эркак-да бу Сулаймон ?! Ҳаммамизнинг кўнглимизни бирдек ололганини-чи буни ?

Мирсаид ака Сулаймоннинг шарпаси кўриниши билан дарров ўзини ухлаганга солади. Сабаби набираси уйғоқлигини билса эрталабгача савол бериб ўзи ҳам тинмайди, бобосини ҳам тинчитмайди. Бу ҳам майли , Мирсаид ака Сулаймон билан эрталабгача бўлса эрталабгача суҳбатлашаверади , бундан ўзи ҳам бир дунё завқ олади, бироқ шундан кейин набирасини тонгда боғчага уйғотиш амримаҳол.

Мана бир йилдир- ки Ҳилола яна ўқув марказига ишга тушиб кетган. Очиқроғи унинг ишга тушишини илтимос қилиб қўйишмади. Бу сафар Анорахон марказдан бутунлай кетишга мажбур бўлибди. Унинг эри чет элда қўшма корхона раҳбари бўлиб тайинлангач , аёли ҳам у билан бирга кетишга қарор қилганди.

Ҳилола ишга тушгач, Сулаймонга уйда бир йилча аммабувиси - Маҳина амма ва бобоси Мирсаид ака қараб туришди. Кичик Сулаймон жуда иқтидорли чиқиб қолди. Унинг анча - мунча саволларига жавоб тополмай қолган Мирсаид аканинг ўзи ахири набирасини суриштира - суриштира махсус шуғуллантириладиган иқтидорли болалар боғчасига берди. Энди Мирсаид ака ҳам ўзини қайтадан ишга киргандек ҳис қилар эди. У эрталаб машинасида набирасини боғчага олиб борар , кечки пайт яна қайтиб олиб келар , орада боғчада тез- тез ўтказиладиган ота- оналар мажлисида , тадбирларида қатнашар эди. У ҳатто Сулаймоннинг туғилган кунида Акромжон қилган қўнғироғининг сабабчиси бўлган дўсти билан кўришга вақт орттира олмаётган эди.
Ўша куни кечга яқин Акромжон Россиядан қайта қўнғироқ қилган, Ҳилоланинг фарзандли бўлганини эшитгач, Мирсаид акага "Мендан суюнчи" дея яна бир хушхабарни етказган эди. У Мирсаид акага ўқиши сабаб Москвадан Қрим шаҳрига боришга тўғри келганини ва у ерда отасининг болаликдаги қадрдон дўсти Айдер акани кўриб қолгани хабарини етказган эди. Айдер ака Қримнинг энг хушманзара жойларидан бирида ўзига қарашли мўъжазгина меҳмонхона очган ва уни ўзи юритар экан.
Акромжон сафар чоғида ўша ерга жойлашган , меҳмонхонанинг дам олиш саҳнида тасодифан Айдер ака билан танишиб қолган эди. Аниқроғи Айдер аканинг ўзи Акромжоннинг кўринишидан ўзбек деб гумон қилиб суҳбат илинжида йўқлаб келган эди. Суҳбат асносида гапдан гап чиқиб , Мирсаид ака Айдер аканинг таниши , таниши бўлганда ҳам энг қадрли ва қимматли болаликдаги дўсти эканлиги аниқланади . "Ер - думалоқ" деганлари шу бўлса керак- да.

/170
👍21
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Айдер аканинг болалиги Тошкентда ўтган , у Мирсаид ака билан бир синфда ўқиган, ота- оналарининг ҳам қуюққина салом- аликлари бор эди . Мактабни тугатгач Айдер аканинг тоғалари жиянларини Қримга чақириб олган эдилар . Орадан бир неча йил ўтиб , собиқ иттифоқ парчаланиб кетгач ўртадаги муносабатлар ҳам узилиб кетганди .

Акромжон хабар етказган кундан эътиборан Мирсаид ака дўсти билан қўнғироқлашиб турар , орадан бир йил ўтганда эса Айдер аканинг ўзи Тошкентга - болалиги ўтган жойларга сайр-у саёҳат қилиб келиб - кетган, баҳонада дўстининг уйида бир хафта зиёд меҳмон бўлиб кетган эди.

- Энди навбат сеники , дўстим,- деган эди кетар чоғида Айдер ака хайрлашиш олдидан,- сизларни ўз юртимда Маҳина опам , келининг ва набиранг билан кутаман. Қара лекин, бормасанг ҳисобмас. Мабодо бормасанг илло- билло сени дўстим демайман. Зуб даю !

Мана шу воқеага ҳам салкам икки йил бўляпти , аммо Мирсаид ака ҳали- ҳануз Қримга боролгани йўқ. Айниқса кичкинтой Сулаймоннинг боғчаси билан боғлиқ юмушларни ўзининг зиммасига олганидан буён сайр- у саёҳатни ўйлаш у ёқда турсин , хаттои умид ҳам қилаётгани йўқ эди. Аслини олганда Мирсаид ака ўзининг бу таҳлит ҳаёт тарзидан рози эди. У бир маромига туша бошлаган сокин кунларидан ҳаловат туя бошлаган эди.

Акромжоннинг Россиядан қайтиб келиб иш бошлаганига икки ярим йилча бўлиб қолган эди. У ўз ота ҳовлисида умргузаронлик қилар , аммо ҳар куни ишга кетиш олдидан ва қайтиш вақтида Мирсаид ака ва хонадон аҳлларидан хабар олишни канда қилмас эди. У айниқса кичкина Сулаймон билан яхши чиқишиб қолган эди. Кечга томон Акромжоннинг бу ерда керагидан кўпроқ қолиб кетишига ҳам айнан шу Сулаймон сабабчи бўлар эди . Акромжон билан Сулаймон унинг хонасида анча вақтгача гоҳи бирга ўйин ўйнашар , гоҳи Акромжон унга эртак китоб ўқиб берар , шу тариқа акасининг ўзига ҳудди бир томчи сувдек ўхшаш бўлиб ортида қолган ягона ёдгори билан вақтни қандай ўтганини билмай қолар эди.

Акромжон икки ой аввал анча йиллардан буён орзулаб юрган фаолиятини амалга ошира олган эди.

У Мирсаид аканинг руҳсати билан унинг ҳамда ўзининг қўл остидаги ўн олти нафар дўконларни сотувга қўйиб , улардан тушган ва қўлларида йиғилган дастмоя эвазига шаҳар марказида кўркам супермаркетни ишга туширганди.
Кейинги кунларда Акромжоннинг анчайин банд бўлиб қолганлигининг сабаби ҳам ана шунда эди.

Ҳилола ҳам магистратурани муваффақиятли якунлаб олган ва эндиликда ўқув марказида ҳар куни дарс берар эди. Бу вақтга келиб марказнинг овозаси анча узоқларга кетган , ундаги ўқувчилар сони нафақат мактабнинг ўзидан , балки қўшни узоқ-яқин мактаблардан келувчи ўқувчилар сабаб бир неча баробарга ортиб кетган эди. Бунёдбек Аҳмедов асосий иш жойида раҳбарлик лавозимига тайинланиб кетгач , унинг ўрнига марказ директори қилиб Дилноза сайланган эди. Мавлуда опа соғлиғидаги бир қатор ўзгаришлар сабаб ишдан бўшашга мажбур бўлганди.

Шу зайлда ҳаёт бир оқимда текис ва аммо шиддат билан ўтаётган эди...

Барчаси Маҳина амманинг ўзи тенги дугоналари билан бир ойга тоғли ҳудудлардан биридаги дам олиш масканига кетишидан бошланди.

# 171
👍11❤2
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Оила аъзолари Маҳина аммани санаторияга кузатиб қўйишгач, орадан бир - икки кун ўтмаёқ хонадоннинг уларсиз нечоғлик ҳувиллаб қолганини сезишди.
Ҳилола ишдан уйга эрта қайта олмаслигини ҳисобга олиб кечки таомларни тушликдан тайёрлаб қўйишга ҳаракат қила бошлади.
Маҳина амма кетганининг учинчи куни Ҳилоланинг юмушлари кўпайиб , югур - югурлардан яна қўли бўшамай қолганини кўрган Мирсаид аканинг унга раҳми келди . У:

- Қизим , сен бугун кечки овқатга ҳаракат қилмай қўя қол. Ўзим набирам иккимиз бир нарсаларни ижод қилармиз, -деганча келинини ишга кузатиб юборди.

Аммо , фалокат оёқ остида деганлари рост экан.

Мирсаид ака Ҳилолага берган ваъдасига кўра кечки таомга ош дамламоқчи бўлди. У Сулаймонни боғчадан олиб келадиган вақт бўлгунча гўшт, пиёз- сабзини яхшилаб қовуриб, ошнинг зирвагини тайёр қилиб , милтиллатиб қайнатиб қўйди. Ҳилола яхши кўргани учун ошга беҳи солишни ҳам унутмади. Зирвакнинг устидан бир кафт зирани қўлида яхшилаб эзиб солди- ю , сўнгра кўнгли тўлиб аср намозини ўқиш учун ичкарига йўл олди. Мирсаид ака намозни ўқиб бўлган ҳам эди- ки , эшикни қўнғироғи жиринглай бошлади.

- Акооов , ҳов акооов..

- Ҳозииир, чиқаяпман- деди Мирсаид ака ҳовлига овоз берганча. Бироқ қўнғироқ овози тўхтовсиз жиринглайвергач , Мирсаид ака "Ким бўлди экан- а , бу бесабр инсон" деганча ташқарига шошилди.
Мирсаид ака шошганидан оёғи зинага солинган гиламчанинг попилтириғига илашиб қолганини сезмасдан тезлаб юришда давом этди ва шу сабаб зинадан отилиб тушди.
Йиқилиш асносида у тиззасининг кўзидан "қарс" этган овозни эшитди- ю , кучли оғриқдан кўнгли озиб ҳушини йўқотди.
Мирсаид ака шу алфозда қанча вақт ётганини билмади. У сал аввал ўзини чақирган инсон кимлигини ҳам билолмай қолганди Бир пайт телефонининг жиринглаган товуши уни ўзига келтирди. У йиқилганида сал нарига отилиб тушган телефонига қўл чўзди.

Қўнғироқ қилгувчи Акромжон экан.

-Алло , - деди Мирсаид ака тармоққа улангангач инграмасликка ҳаракат қилиб аранг нафасини тўплаганча.

- Ассалому алайкум , ота,- деди Акромжон энтикиб ,- кечга қовурилган балиқ буюртириб қўйгандим. Овқатга уннаманглар деб қўнғироқ қилаётгандим .

- Болам , қаердасан ? Уйга келмасанг бўлмайди . Мен ... Мен ...

- Отажон , нима гап , тинчликми ? - Акромжоннинг ҳавотирли овози эшитилди

- Мен йиқилиб тушдим . Оёғим лат еди шекилли ... Ўрнимдан туролмаяпман...

- Ҳозир етиб бораман...

Акромжон ўн дақиқаларга қолмай етиб келди. У Мирсаид аканинг муздек бетон устида қолиб кетганини , боз устига ўнг оёғи дарангоз бўлиб шишиб кетганини кўриб , аламдан дод деб юборишига бир баҳя қолди.

Акромжон дарровда Мирсаид аканинг қўлтиғига кирди , уни авайлаганча машинасига олиб бориб ўтказди.

Бу пайтга келиб атрофни куйинди иси тутиб кетганди. Акромжон савол назари билан Мирсаид акага қаради :

- Нимадир куйяптими , ота ?!

Мирсаид ака чуқур уҳ тортди :

- Ўғлим, ош бошлагандим. Чамамда куйиб кетди- ёв.

Акромжон чаққонлик билан ошхонага йўл олди. Ҳақиқатдан ҳам паловнинг зирваги куйиб таги ярим эн куйиндига айланиб бўлганди.

Акромжон Мирсаид акани шифохонага олиб борар экан, йўл - йўлакай Сулаймонни боғчасидан олиб чиқди.

Тез шошилинч тиббий ёрдам марказида Мирсаид акани зудлик билан қабул қилишди. Шифокорлар унинг тиззасининг кўзидаги терини ништар билан чуқурроқ кесиб ярим ҳовучча чиқадиган қоп- қора қонни оқизиб юборишгач , Мирсаид ака анча енгил тортди . Шундан сўнг Мирсаид акани рентгенга буюришди. Натижа тезда маълум бўлди. Унинг тиззасининг кўзидаги суяги синган экан.

Акромжон Мирсаид аканинг оёғини гипслатиб уйга олиб келгунига қадар қоронғи тушиб қолган эди.

Дарвоза ҳамон қулфлолиғ, Ҳилола ҳали ишдан қайтмаган эди...

#давоми_бор /172

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
TA'SIRI BOR

- Yetimning oldida Ota-onangiz borligini aytib maqtanmang, uning oldida bolangizni maqtamang, erkalamang, o'pmang.

- Bemorga sog'ligingiz yaxshi, barcha a'zolaringiz a'lo darajada ishlayotganini aytmang.

- Turmushga chiqmagan odamning oldida “Xotinim dazmol qildi”, “U ovqat pishirdi” kabi gaplarni aytmang.

- Turmushi kechikayotgan qizning oldida "Erim uni juda qadrlaydi. Kecha bozordan falon atir sotib olishdi" kabi gaplarni aytmang.

- Ko'p yillardan beri turmush qurgan, lekin hali farzandli bo'lmagan odamning oldida "katta o'g'limning maktabiga yig'ilishga bordim", "qizimga ko'ylak olib keldim" kabi gaplarni aytmang.

- Anchadan beri turmush qurgan, hali turmushga chiqmagan ayolning oldida "Otam o'g'limning maktabiga yig'ilishga bordi" yoki "Kecha bolalarni u o'ynagan bog'ga olib ketdik" kabi gaplarni aytmang. . bolalar.

- Ishsiz odamning oldida "kecha hayz ko'rdim. Yarimi naqd, yarmi plastik" degan gaplarni aytmang.

- Moliyaviy imkoniyati cheklangan odamning oldida "Yakshanba kuni bozorga bordik. Bozorni o'zim ko'tardik" kabi gaplarni aytmang.

- "O'zimga kiyim to'plami tayyorladim. Kiyimlar yetarli edi, lekin to'yda kiyganimni alohida oldim. Xotinimga ko'ylak, qizimga ko'ylak oldim" degan gaplarni aytmang. ko'p yillar davomida bir yoki ikkita kiyim kiygan kishi.

- "Ulfatlar bilan Yalpizga bordik. Alohida joy buyurtma qildik. O'tirish uchun ajoyib joy edi. Kolalardan biri tugashi bilan ofitsiant yangisini olib keldi. Yarimini yedik" degan gaplarni aytmang. u." chiroq."

- Havo issiq bo'lsa-da, daryo bo'yiga borib, dam olishga qurbi yetmaydigan odamlarning oldida "o'zlari kun kechira olmaydilar" kabi gaplarni aytmang.

- Uyida gaz yo'q, pechkada ovqat pishirayotgan odamning oldida "kecha gazni o'chirib qo'ydim, hisoblagichni yoqib yubordim" demang.

O'zgalarning yashash sharoitini his qilmay, o'z yashash sharoitimizga qarab fikrimizni bildiraylik. Esingizda bo'lsin, sizning hozirgi holatingiz kimdir uchun katta orzu bo'lishi mumkin. Shuni unutmaylikki, yuqoridagi so'zlar kamchilikka duchor bo'lgan odamlarga ta'sir qiladi, ular o'zlarini zaif va past his qiladilar!

Farzandlarimiz bizdan o'rnak olib ulg'ayishadi!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Baxtimizga uyga omon qayting Otalar

❗️ Egalariga yuborib quyamiz 😉

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Оила аъзолари Маҳина аммани санаторияга кузатиб қўйишгач, орадан бир - икки кун ўтмаёқ хонадоннинг уларсиз нечоғлик ҳувиллаб қолганини сезишди. Ҳилола ишдан уйга эрта қайта олмаслигини ҳисобга олиб кечки таомларни тушликдан тайёрлаб…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

60- ҚИСМ

- Ота , келинойим ҳали ишдан қайтмабдилар, - деди Акромжон ,- мен ҳозир ўзим дарвозани очаман.

- Бугун унинг ўқув марказида дарси кўп куни. Саккизларда келади ,- деди Мирсаид ака, - келинойинг айтиб кетганди . Бугунги гуруҳи мактабда ўқийдиган ўқувчилардан эмас , балки уни турли йилларда битирганлардан ташкил топган экан.

- Майли , улар келгунларича чойимиз ҳам қайнаб қолади. Айтганча , буюрган балиғим ҳам ёдимдан бутунлай чиқиб кетибди. Ҳозир қўнғироқ қиламан. Уйга келтириб беришади.

Акромжон машинасини ҳовлига олиб киргач Мирсаид аканинг ёнига кирди :

- Қани полвон, -деди у Сулаймонга ,- сен олдинга ўтиб чироқни ёқиб юборасан. Бўйинг етадими ўзи ?!

- Ҳмм,етади ,- кичкинтой Сулаймон пилдиллаб олдинга ўтди ва зинага чиқиб ҳовлининг чироғини ёқди.

- Энди уйга кирамиз .

Акромжон Мирсаид акани кичик меҳмонхонага олиб кирди ва авайлаб диванга ўтқазди

- Оғриқ йўқми , ота ? - деб сўради у Мирсаид акадан. Мирсаид ака "йўқ" деб бош чайқагач жилмайди,- мен ҳозир ҳаммасини ташкиллаштириб юбораман. Қорнингиз ҳам роса очиб кетгандир.

- Сенгаям тоза дардисар бўлдим- да , болам . Қариган чоғимда шу ҳам бормиди менга ?

Акромжон Мирсаид аканинг елкасидан қучди :

- Ундай деманг , ота. Сира ҳижолат бўлманг. Ўзингизга қолса шундай бўлсин дебмидингиз?! Қизиқ ?! Ўзи сизни ким чақирган экан- а ?

- Чақирган одамнинг овозини сув пулини йиғадиган Маткаримникига ўхшатувдим. Ўзи феъли шунақа унинг . Бир ишни бошлайди , охирига етказмайди. Бор кучи ҳиқилдоғида. Яна билмадим ўшами , йўқми ?! Йиқилиб кўнглим озиб ётганимда "Чиқмайдилар шекилли" деб кетиб қолибди-ёв..

- Майли , ўша киши бўлса эрта- индин яна келиб қолар,- Акромжон шундай дея эшик ҳатлар экан, Сулаймонга ўгирилди , - сен додажонингга қараб тур. Хўпми ?!

Сулаймон "хўп" дея бош силкиди.

Ҳилола ишдан қайтиб келганда Акромжон кечки овқат учун дастурхонни ҳозирлаб бўлган эди. Мирсаид аканинг аҳволини кўриб Ҳилоланинг кайфияти тушиб кетди.

- Додажон , эртага бориб ўз ҳисобимдан таътилга чиқиб келаман ,- деди у Мирсаид акага жовдираб қараганча ,- жонингиз роса оғриётгандир- а ?!

- Йўғей , таътилга нима бор ?! Қолаверса ишинг бир чеккага суриб қўйиладиган иш бўлса экан-ки таътил олсанг ,- Ҳилоланинг қарорига дарровда қарши чиқди Мирсаид ака , - нима мени уйда бўри ермиди ?!

- Келинойи , мен борман-ку ?! Отамга ўзим қарайман. Ишга ора- орада бир кўриниб келсам бўлди-да.

Мирсаид аканинг илтимоси билан Маҳина амма ва қолган қариндошларга унинг оёғи синганлиги хабарини айтишмади.

- Ака- укамга кейинроқ, икки хафталарда айтармиз , унгача анча яхши бўлиб қоламан,- деди Мирсаид ака,- улар бу хабарни эшитишса келаверишиб мениям , ўзлариниям безовта қилиб юборишади. Опам эса барини уйга қайтганларидан кейин билганлари дуруст. Бемалол дам олсинлар. "Ойда йилда бир бозор - униям ёмғир бузар" деганларидек опамга дардимни айтиб кайфиятларини бузмай қўяқолайлик.

- Бугун амаким додажонимнинг ёнларида ухласалар , мен ойижоним билан ухлайман ,- деди кичкина Сулаймон суҳбатдан қолмай.

Акромжон шу бугундан бошлаб Мирсаид аканинг ёнида ётиб қола бошлади.


/173
👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид аканинг оёғи синганидан сўнг Акромжон уни ўзи кўнгилдагидек чиройли қилиб парваришлай бошлади. У тушликка қадар бир , тушликдан сўнг яна иккинчи бор супермаркет ишларидан хабардор бўлиб келар , қолган вақтларини Мирсаид аканинг ёнида ўтказарди.

Сулаймонни боғчага олиб бориш- келиш вазифаси ҳам ўз- ўзидан Акромжоннинг зиммасига тушган эди.

Ҳилола эса тушгача ҳаммаёқни тозалаб, тушликка овқат тайёрлар , шундан сўнг ишга кетар эди. Кечки таомни тайёрлашни ҳам Акромжон қойилмақом уддалар эди.

Шу зайлда бир хафта вақт ўтди.

Бир куни қўнғироқ қилишлари сабаб Мирсаид акани Ҳилолага тайинлаб ишга барвақт отланган Акромжон кўп фурсат ўтмай ўзи билан ёшлари ўттизлардан ошган эркак ва аёлни бошлаб келиб қолди.

- Келинойи , - дея кираверишдан меҳмонларни Ҳилолага таништирган бўлди Акромжон, - мен бизнес ишлари юзасидан Қозоғистонга бориб келмасам бўлмайдиган бўлиб қолди . Уч хафталарда қайтаман. Унгача сизга Зокир акам ва Васила келинойимгилар ёрдамлашиб туришади. Ҳавотир олманг , булар синашта одамлар. Бемалол ишонсангиз бўлади. Эшитгандирсиз , балки . Бу акам ва аёллари бизникида бир неча йилдан буён яшаб туришади. Мен йўқ вақтимда ҳам уйимни- уй , жойимни- жой қилиб ўтирган ҳам шулар, - Акромжон шундай дея Ҳилолага маслаҳатомуз сўз қотди ,- келинойи, нима дейсиз ?! Менимча, уларни кираверишдаги хонага жойлаштирсак сизга ҳам маъқул бўлар а ?

- Сиз нима десангиз шу, муллака,- Акромжоннинг таклифига эътироз билдирмади Ҳилола .

Акромжон кулимсираб бош ирғади ҳамда эр- хотинга ажратилган уйни кўрсатди-ю, ўзи ичкарига Мирсаид ака билан хайрлашгани кириб кетди.

* * *

Акромжон кетгач, Зокир ака билан Васила опа уч кунга қолмай уйдаги барча баланд-пастни ўзлаштириб олишди.
Уларнинг ҳар иккаласи Ҳилоланинг қўлини совуқ сувга ҳам уришига ҳожат қолдирмай қўйдилар. Зокир аканинг ўзи бир хафтада боғдаги ишларни саранжомлаб ташлади. У Сулаймоннинг боғчага олиб бориш ва келишни ҳам ўз зиммасига олган эди.

Васила опа ҳам эртадан - кечгача ошхонадан чиқмас, куймалангани - куймаланган эди.

Шундай бўлса-да , нима учундир Мирсаид аканинг кундан - кунга шаҳди пасайиб, ранги синиқа бошлади.

Ҳилола додажонисидаги бу ўзгаришни сабабини билолмай борган сари ҳуноби ошарди.

У калаванинг учини топа олмаётган эди.

"Ахир додажоним вақтида овқатланаётган бўлсалар , дори - дармондан камчилигилари бўлмаса , ётиш - туришлари, енгиллашиб олишидан Зокир ака бохабар бўлиб турган бўлса , унда нима учун кайфиятлари кундан- кунга сўниб бормоқда ?!"- Ҳилола бу таҳлит саволларнинг жавобини Мирсаид аканинг муқим уйда ўтириб қолганидан кўрди ва ахири иложсизликдан адаси - Асрор акага ёрилди.

Асрор ака Ҳилоладан додажонисининг бошига тушган савдони эшитиши билан дарров аёлини олиб учиб - қўниб етиб қудасиникига келди.

У йўл- йўлакай Мирсобит ака ва Мираъзамларга ҳам хабар бериб ўтибди .

Кўп ўтмай Мирсаид аканинг уйини қариндош- уруғлари босиб кетди.

"Одам тафтини одам олади" деганлари нечоғлик рост- да.

Мирсаид аканинг синиққан чеҳрасига тезда қон ҳам югура қолди. Жигарлар Мирсаид акани кўнглига оғир ботмаслик учун вақтида хабар бермагани туфайли маломат қилиб ўтиришмади.

Келган эркаклар бир хонада , аёллар эса иккинчи хонада алламаҳалгача гурунглашдилар.

Асрор ака эса одатига кўра ҳар доимгидек давранинг файзи ва кўрки бўлиб , унга гашт бериб ўтирар эди. Масрур ўтирган жигарлар ва додажонисига қарай туриб Ҳилола бу ишни , яъни қариндош- уруғга хабар беришни аввалроқ амалга оширмаганидан афсусланар эди.

Шу куни Асрор ака кетар чоғида Ҳилолани бир четга тортди ва унинг қулоғига нималарнидир шипшиди.

Адажонисининг сўзларидан кўзлари чақнаб кетган Ҳилолага эса Асрор ака кўрсатгич бармоғини лабига босиб "тшшш" дея кўзини қисди.

- Қизим , сен секин ҳаракатингни қилиб қўй, иш битиши билан додангларга сюрприз қиламиз . Нима дединг ?

- Вой адажон , жуда соз бўлар эди- да ?! - деди Ҳилола Асрор аканинг таклифидан мамнун бўлиб.

/174
👍18
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола додажонисининг кайфияти тушганлигини қариндошларининг соғинганлигига йўйганди. Бироқ қариндош- уруғлар келиб - кетишганинг эртаси куниданоқ унинг чеҳрасига ёйилган тундлик тўрини кўриб яна ҳайрон бўлди.

"Додажон, илгари ҳеч қачон бундай "Ичимдагини топ" қабилида ўз қобиқларига бурканиб олмасдилар . Негадир кейинги хафталарда бошқача ўзгариб қолдилар. Гап сўрасам аниқ сабабини айтмайдилар. Қизиқ , уларнинг бунчалик тушкун кайфиятга тушишларига нима сабаб бўлаётган экан?! Ё "Ўзимни фарзандим бўлганда одам ёллаб боқтириб қўймасмиди ?!" деб ўйлаб маҳзун бўлаётганмиканлар- а ?! Йўўўқ , бундай фикрлаганларида таътил оламан деганимда жон- жаҳдлари билан қаршилик қилмаган бўлардилар" - Ҳилола ўйлаб ўйининг охирига ета олмасди.

Шу таҳлит орадан бир хафтага яқин вақт ўтди.

Ваниҳоят Асрор ака айтган сюрприз тайёр бўлди. Асрор ака бу ҳақда қўнғироқ қилиб Ҳилолани огоҳлантирганда у ўқув марказида навбатдаги машғулотга тайёргарлик кўраётган эди. Ҳилола дарҳол Дилнозага учрашиб ундан бугунги дарси учун руҳсат олди. Дилноза уч соат Ҳилоланинг физика дарсидан навбатдаги чиқиш тестларини олиб турадиган бўлди .
Ҳилола дарвозахонадан оҳиста кириб келганда Мирсаид хонасидан унинг нотинч овозини эшитиб беихтиёр қадамини секинлатди.

- Зокиржооон , Зокиржон дейман. Белим ёмон қотиб кетди. Илтимос болам, келиб ўнг тарафимга сал ёнбошлатиб қўйинг. Кейин ... Кейин жудаям сувсаб кетдим...

Зокиржооон. Қаерда қолдингиз?!

Шу вақт хона эшигининг тарақлаб очилгани ва Васила келинойининг ҳунук овозда шанғиллагани эшитилди .

- Бунча бақирдингиз а ? ! Микрофон ютганмисиз нима бало ?!

- Зокиржон қани ?!

- Зокиржонингиз йўқ ! Сизнинг тинимсиз ғиншишингиздан безор бўлиб уйдан қочиб кетди Зокиржон.

- Мен ... Мен жуда сувсаб кетдим. Озроқ сув беринг , қизим.

- Уфф , яқинда ичирдим- ку, бунча устига устак сўрайверасиз сув, сув деб , тавба ичингиз қудуқми дейман?!

- Тушликда берган маставангиз бироз шўрроқ экан. Юрагимни ўртаб юборди

- Манг, ичинг. Уволингизга қолмай яна ?!

- Шу сув идишни ёнимга қўйиб кетинг. Ўзим керагида ичиб олаверардим. Сизларни ҳам ҳадеб безовта қилавермайман шунда.

- Отажооон , - кинояли овози эшитилди Васила келинойининг,- ўтган куни сувни ёнингизга қўйиб кетиб бўларим бўлди. Ўша куни бозор қайтишини ўйламай ичаверибсиз , ичаверибсиз . Зокир акам сизни тўсиб чарчадилар, мен тувак тўкиб безор бўлдим. Ҳали ёдимдан чиққани йўқ. Кеча эса кўнглимни айнитиб...

- Нима қилай энди ?! Сизларга юк бўлмай деб ортиқча овқат ҳам еётганим йўқ. Ундан кейин қараётган бўлсанглар, текинга эмасдир , болам етарлича пул бераётгандир. У қуруқ қўядиганлар тоифасидан эмас

- Овқат емаяпман ?! Емаганиз шумиди ҳали ?!
Анави артист латифасини билиб айтган экан- да : "Ўламан, ўламан дейсиз- у , тувакни тўлдиришдан бўшамайсиз"деб. Жонидан ўтган экан-да у бояқишниям.
Энди пул масаласига келсак... Ҳаа нимасини айтасиз , бир ойга икки кишига тўрт юз доллар ?! Шу пулми энди ?! Биз бу пулни ўғлингизни уйини шундоққина қўриқлаб бошқа ҳеч иш бир қилмасдан ўтириб ҳам олаётгандик.

- Шундай денг ?! Яхши сув сўрамаганим бўлсин унда . Бир пиёла сув ичириш шунча машаққат бўлса . Тўрт юз доллар пул бўлмаса . Шунинг орқасидан шунча гап болаласа. Бораверинг, хонангизга кириб дамингизни олақолинг.

Васила келинойи вайсай - вайсай кета бошлади.

- Ё тавба ? ! Одам деган ҳам шунчалик дардисар бўларканми ?! Йў-ўқ бу киши айнан худонинг қарғишига қолган одам. Лаънат олмаган бўлмаганда ўз фарзанди ўлиб куни етти ёт бегоналарга қолармиди ? ! Ўзиям эмганда онасининг кўксини қаттиқ тишлаган эканми дейман?! Тағин тил демагани икки қарич ?! Менга қарасанг пулини оляпсан- ку дейди- я ?!
Без ! Аммо шунча гапдан кейинам келинига миқ этмайди. Униям жонидан тўйдирганини яхши билади бу тирроқ чол!

Ҳилола дарвозахонада ҳозир эшитганлари таъсирида тахта бўлиб қолганди.

У барчасига тушунганди.

Барчасига ...

#давоми_бор /175

Муаллиф : Хазонрезги
👍32
Хайрли тун Қадрлигим!!!

Эркаклар тупроқдан яратилганлиги сабаб уларнинг ғами тупроқ!»
(Уй солиш, ерда сайр қилиш, деҳқончилик)

Аёллар эса эркакдан яратилгани сабаб уларнинг ғами эркак!

• Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу


🌸🌼🌺
Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Хайрли тонг!

☁️Ассаламу алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин!

🌨Сизни ва бизни соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲👇

☁️❄️☁️❄️☁️❄️☁️❄️☁️❄️☁️❄️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
✍🏻 Сиз аёлсиз гузалликда бегубор!

Ёрингизга мехрибону вафодор .
Сабр бардош каноатда хикмат бор
Аччигингиз бегингизга сездирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.

Кимга сингил кимга эса опасиз
Бола чака учун кун тун чопасиз
Жуфтингиздан балки купрок топасиз
Нафсингизни аклингиздан уздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.

Сурма куйинг чирой очсин кузингиз
Табассумла бокиб турсин юзингиз
Ширин асал новвот булсин сузингиз
Узга эрни хаёлида кездирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.

Хушёр булинг чаккон булинг хар вакти
Доим тайёр булсин нону овкати
Аёлларнинг эркак шону шавкати
Таомларни кечиктириб суздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.

Чакирганда лаббай дея бокингда
Юрагида ишк оловин ёкингда
Атрофида дарё каби окингда
Нозлар килиб умидини уздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.

Кайси эрнинг яхши булса хотини
Гузал булар зохирию ботини
Ёмон хотин жаханнамнинг утини
Ахил булинг юрагини эздирманг
Эрингизни узингиздан бездирманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни бехурмат қилган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизнинг атроф оламга бўлган хурматингиз - сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола додажонисининг кайфияти тушганлигини қариндошларининг соғинганлигига йўйганди. Бироқ қариндош- уруғлар келиб - кетишганинг эртаси куниданоқ унинг чеҳрасига ёйилган тундлик тўрини кўриб яна ҳайрон бўлди. "Додажон, илгари ҳеч…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

61- ҚИСМ


Ҳилола дарвозахонада бир мунча муддат шу аҳволда турди. Сўнгра бор кучини оёқларига тўплаб қайнотаси ётган хонага йўл олди.

Васила келинойи хона ичидан очилган эшик орқали даҳлиздан ошхона тарафга ўтиб кетган эди.

Ҳилола остонада туриб юраги ўртанганча хўрсиниб Мирсаид ака ётган диванга назар ташлади.

Мирсаид ака девор тарафга ўгирилиб ётар , унга назар ташлаган одам елкаларининг билинар - билинмас силкиниб туришидан унинг йиғлаб ётганилигини сезиши қийин эмас эди.

Ҳилола оғир қадамлар билан Мирсаид аканинг бошига келди. У аста қайнотасига эгилди ва Мирсаид аканинг елкаларидан аста тутиб ўзига қаратди.

Мирсаид аканинг кўзлари... тўла жиққа ёш эди... Алам кўз ёшлари қирғоқларидан тошиб чиройли кузалган соқолларини хўл қилиб юборган эди...

Мирсаид ака Ҳилоланинг барчасидан воқиф бўлганини қалбан ҳис қилди.

Индамади....

Индай олмади...

У кўз ёшлардан тийилишга ҳаракат қилди. Аммо ўзини қўлга олиши қийин бўлди . Ҳилоланинг қаршисида яна кўзидан ўксик ёши узилганча юзи бўйлаб юмалаб туша бошлади...

Ҳилола лабини маҳкам тишлаб аста диван қаршисига чўккалади.

Бир сўз демай диван ёнидаги тумба тортмасидан нам салфетка олди ва Мирсаид аканинг кўз ёшларини оҳиста авайлаб артди.

Сўнг қайнотасининг боши нозик қўллари билан суяб , унинг тагига яна битта ёстиқ қўйди. Сал нарида турган бандли бокалга тўлдириб илиқ сув қўйди ва Мирсаид акага тутди :

- Ичиб олинг, додажон...

Мирсаид ака аста - секин сув ича бошлади . Бокални яримига етганда тўхтади. Ҳилола уни яна сув ичишга қистади :

- Ичақолинг, додажон...

Мирсаид ака сувни охиригача ичди. Сўнг бошини ёстиққа ташлаб беҳол шивирлади :

- Ўзингга шукр.

Ҳилола Мирсаид акага меҳр аралаш дардли тикилди :

- Додажон...

Нима учун ?!

Мирсаид ака жавоб бермади . Чуқур хўрсинди .

Ҳилола саволини такрорлади :

- Додажон , саволимга жавоб бермадингиз. Бу зўрлик, бу зўрлик, бу камситилишларга чидашингизнинг сабаби нимада ?!

Мирсаид ака дардли товушда тилга кирди :

- Болам , мен кўнглингга озор бергим келмади. Сени ишдан чалғитгим , уйда ўтқизиб қўйгим келмади. Менга бундай муомала қилишаётганини билиб , асабинг бузилишини истамадим. Қолаверса , чақимчи бўлиб кўриниб қадримни ерга ургим келмади.

Мен...

Сенга дардисар бўлиб...

- Додажон !

Ундай демааанг ?!

Дардисар демаааанг ?!

Ундай дея кўрманг , жон додажооон?!

Ҳилола титраб - қақшаб йиғлай бошлади.

Мирсаид ака ҳазин овозда гапини давом эттира бошлади :

- Кўрдингми , болам? Мендан сенга етгани фақат озор-у андуҳ бўлиб қолди...
Шунинг учун ҳам ...

Ҳилола ҳийқ этиб ютинди , қўллари билан кўзёшларини артди :

- Додажон...

Айтинг-чи , мени шунчалик яхши кўрасизми ?

Юрагингиз шу қадар кенгми ?

Меҳрингиз шунча дарёми ?!

Унга бунчалик улкан муҳаббатни қандай сиғдира ололдингиз ?

Мен бунчалик фидокорлигингизга арзийманми ўзи ?!

- Ундай дема, болам,- Ҳилолага меҳр билан тикилди Мирсаид ака,- Сен булардан ҳам кўпига арзийсан.

- Вооой , Ҳилолахон, қачон келдингиз ? Бунақа пайтда уйда бўлмас эдингиз-ку ?

Ҳилола ортига ўгирилди . Остонада Васила келинойи турар эди . У Ҳилоланинг кўзидаги ғазабни кўриб тили тутилди :

- Мееен ... Меен отамдан хабар олиш учун киргандим ...

Ҳилоланинг кўз ёшлари зумда қуриди. У кесиб-кесиб , дона-дона, дадил-дадил гапира кетди:

- Қачон келдим ?! Қачон келганим сизга қизиқми ?
Хўўш...
Келганимга етарлича вақт бўлди .
Нега бундай деяётганимни айтайми ?! Мен ҳаммасини эшитдим. Сизни таниб олиш учун керакли бўлган барча гапларни.

Ҳилола шундай деб тин олди :

- Энди гап бундай. Ҳозирги гапирадиган гапларимни юрагингизга қўрғошиндек қуйиб олинг.
Хуллас , сиз додажонимни эмас , йўқ балки мени қаттиқ ҳақорат қилдингиз.

Ҳақорат бўлгандаям шунақанги қаттиқ ҳақорат қилдингиз- ки...

Ўзи сиз кимсиз- ки , Аллоҳнинг иродасини писанд қилмайдиган ?!

/176
👍13
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Додажонга яқинларини йўқотганлари тўғрисида таъна қилишга ким ҳуқуқ берди ?!

Сиз ...

Сиз Аллоҳдан қўрқмайдиган инсон экансиз ?!

Сиздакаларни шайтон лашкарининг садоқатли аскари дейилса , бу сизга нисбатан юмшоқ айтилган сўз бўлади.

Яна ...

Яна адолатсизлик ҳам бўлади. Сабаби сиз бундан ортиғига лойиқсиз.

Сиз додажонни "Худонинг қарғишига учраган" дедингиз- а ?!

Йўқ , асло ундай эмас ... Мен додажонни Аллоҳнинг энг , энг, энг суюкли бандаси деб биламан.

Бунга аминман.

Нега дейсизми ?

Додажон бошларига шунча савдо тушса ҳам бир оғиз "оҳ!" демадилар . Ҳамиша, ҳар қандай вазиятда ҳам Аллоҳнинг иродасига бош эгдилар .
Мана ўзингиз ҳам кўряпсиз- ку , сизнинг ит феълингизга қандай сабр қилганликларини. Аслида олганда бу сўзларим итга нисбатан ҳақорат . Чунки ит - вафо ! Сиз эса яхшиликни билмайдиган- нобакорсиз !

Нобакор бўлмасангиз бир кунда беш маҳал иссиқ овқат билан сийлаган , ўрин- кўрпангизни юмшоқ пар тўшакдан тўшаб берган, хонангизнинг ўзида ташқарига чиқмай ювиниб - тараниш имконини берган инсонга нисбатан шундай муомала қилармидингиз . Тўрт юз доллар сиз учун пул эмас экан. Галдаги ишингизда бундан ортиқ шароит ва тўрт минг доллар тўлашларига тилакдошман. Аммо айтиб қўяй. Сизларни бу ерга олиб келган мулла акам сафардан қайтгач , эр- хотин икковингизга квартира совға қилмоқчи эдилар. Чунки улар сизга ўз юракларини - додажонни ишониб топширгандилар. Бу юракни меҳр ила парваришлаш эвазига сизларга миннатдорчилик билдириш ниятида эдилар. Аммо сиз тузни ичиб тузлиққа тупириб бўлдингиз.

- Ҳилолахон , сиз ... Сиз мениёл нотўғри тушундингиз. Мен ҳозир барчасини яхшилаб тушунтириб бераман ...

- Нимани тушунтирасан ? А нимани тушунтирасан?! - Ҳилола жазавага тушиб Васила келинойини сенсирай кетди,- додажонимни ҳеч киминг йўқ деб ҳақорат қилганингними ? Оғзим бор деб тилингга келганини сайрайверасанми ? Билиб қўй , бу киши мени отам . Ўз- Отам! Ойижоним ва жуфтимнинг менга омонати ! Ёлғиз ўғлимнинг бобоси !
Мен бугун додажонимнинг кўзларида ёш кўрдим. Сен туфайли . Энди яхшилаб эшит. Додажонимнинг бир томчи кўз ёшлари учун керак бўлса бутун дунёга ўт қўя оладиган даражада шижоатлиман.

Сенга сўнгги гапим !

Ўзинг ва эрингга ярим соат муҳлат : тўрва-халтангни йиғиштирларинг ва кўз ўнгимдан йўқол.

Ҳилола шундай деб сумкасидан беш юз доллар олди ва Васила келинойининг юзига отди :

- Бу пулларни қайтиб кўзимга кўринмасликларинг учун кафолат учун ол ва қури ! Вақт кетди . Бўл тез ! Мен шошиляпман.

- Ҳилолахон... Илтимос мени эшитинг!

- Менинг кимлигимни билмайсан шекилли . Ортиқча жаҳлимни чиқарсанг ҳозир милицияга қўнғироқ қилишга мажбур бўламан. Сен ва эрингни талончи деб эълон қилиб юбораман. Аслида сенлар ҳақиқатдан ҳам талончисанлар. Инсонийлик деган туйғуни талон- тарож қиласанлар.
Хуллас бу ёғига вақтимни олма.

Ҳилола шунча гап билан эшикнинг ортида Зокир аканинг қулоқ солиб турганини билмаган эди.

Зокир ака Васила келинойи Ҳилола отиб солган пулларни йиғиштириб эшикдан чиқиши билан аёлини қулочкашлаб урди. Васила келинойининг боши эшикка қаттиқ тегди. Кескин зарб туфайли бурнидан шариллаб қора қон келди:

- Ифлос ! Минг марта айтгандим сенга бир кун шу тилинг бошингни ейди деб ?! Кўнглинг жойига тушдими энди?!

- Томошангизни бориб кўчада қўйинглар ! Бугунга шунчаси етарли бўлди. Марш ! - Ҳилола уларнинг ортидан шундай деб бақирди ва кейин Мирсаид аканинг ёнига келиб бошини эгди:

- Додажон ! Қани биров сизни ғиринг деб хафа қилиб кўрсин-чи?! Сулаймон катта бўлгунча ўзим сизга жавоб бераман. Мени бўш - баёв , ожиза деманг . Керак пайтда алвасти ҳам бўла оламан. Биров сизга қарши бир гап айтсин-чи, шу тирноқларим билан юмма тимдалайман. Унга кучим етмаса тишлаб узаман.

Мирсаид ака Ҳилолага жилмайди :

- Қизим . Бир олим киши айтган экан: "Кимнинг битта қизи бўлса , оила дафтарига ўнта ўғлим бор деб ёзиб қўйсин. Гапимга жавоб бераман" деб .

Сен ҳозир ҳақиқатдан ҳам шу гапни тасдиқладинг.

/ 177
👍16