🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Биласанми, қизим ?!

Мен ҳақиқатдан ҳам сен айтгандек Аллоҳнинг суюкли бандасиман.

Кўпинча ўйлайман...

Ёдингдами , болам?! Мен сени келин қилишни сираям истамаган эдим. Бироқ менинг эмас, Аллоҳимнинг айтгани бўлди . У эса бандасига нима яхши , нима ёмон эканлигини ўзи билади. Менга сени келин қилиб берди... Ўшандаёқ Аллоҳим барисининг ҳисоби олиб бўлган экан... Агар сен бўлмаганингда билмадим мен бу ҳаёт синовларига қандоқ дош берган бўлардим ?! Сен туфайли...

- Додажон ... Ундай деманг... Мен эмас, балки сиз ҳаётимнинг умид чироғисиз, - Ҳилола шундай деб кулимсиради,- энди эса отланишингиз керак. Ҳозир адажоним сизни олиб кетишга келадилар.

- Нима учун , - ажабланди Мирсаид ака, - тинчликми ? Қаерга?

-Тинчлик , додажон, тинчлик. Адажонимга университетдан Зоминдаги энг яхши санаторияга йўлланма беришибди. Улар сизни ҳам ўзлари билан ҳамроҳ қилиб бирга олиб кетмоқчилар. Адажоним "Қудам ҳам анчадан буён ҳеч қаерга чиққанганлари йўқ , икковимиз бир ҳаво алиштириб келамиз . Баҳонада оёқлариниям кўрсатамиз" дедилар.

- Ииие , бу ёғи қандоқ бўлди? Ахир мен ҳеч нарсага тайёргарлик кўрган бўлмасам,- бўшашиб сўради Мирсаид ака.

- Мен борман-ку, додажон. Сизга керакли кийим- кечакларингизни аллақачон тахт қилиб қўйганман. Адажоним "Ош- овқат, мева- чева керакмас , йўл тўла кафе, йўл тўла чойхона" дедилар.

Сиз ҳозир устки кийим- бошингизни алиштирсангиз бўлди. Мен ҳозир ... - Ҳилола шундай деб ташқарига йўл олди ва йўл - йўлакай изоҳ бера кетди ,- мен ва набирангиздан ҳавотир олманг. Сиз қайтгунча ойижонимлар билан яшаб турамиз.

Ҳилола ташқарида тугунларини қўлтиқлаган Зокир ака ва Васила келинойига дуч келди. Васила келинойининг чап қовоғи шишиб , кўкариб кетибди.
Ҳилола уларни кўрмагандек шаҳдам қадамлар билан ҳовлининг нариги тарафига ўтиб кетди. Эр - хотин чиқиб кетгач, кўп ўтмай дарвоза ортидан аввал машина сигнали , сўнгра Асрор аканинг ўктам овози эшитилди.

- Ҳилола- ю ?! Мен келдим ! Қудам тайёрмилар ?!

Ҳилола адасининг истиқболига югуриб чиқди. У Асрор ака билан кўришиб оҳиста маълумот берди.

- Биз тайёрмиз , Адажон. Фақат додажон устки кийимларини кийсалар бўлгани .

- Қани кийимлари , менга кўрсат-чи?!

Асрор ака шаҳдам қадамлар билан ичкарига йўл олди.

Икки қуда Ҳилолани Қаъни махалласи -қизлик уйига ташлаб йўлга равона бўлдилар.

Кеч бўлганда Ҳилоланинг телефони жиринглади. Ҳилола телефонни қўлига олиб экрандаги "Мулла акам" деган ёзувга кўзи тушиб , Акромжоннинг нима мақсадда қўнғироқ қилаётганини англагандек бўлди. Акромжоннинг илгарилари Мирсаид аканинг рақамига туша олмаган кезларда бир- икки қўнғироқ қилганини айтмаса , Ҳилолага деярли қўнғироқ қилмаган эди .

- Алло , келинойи , ассалому алайкум. Безовта қилмадимми ?! - тармоқдан Акромжоннинг меҳрибон ва ширали овози эшитилди.

- Ассалому алайкум, муллака ,- саломга салом билан жавоб қайтарди Ҳилола ?! ,- йўқ безовта қилмадингиз.

- Отам , кичкинтойимиз , ўзингиз яхшимисиз ?

- Раҳмат, барчамиз яхшимиз ,- Ҳилола одоб юзасидан Акромжондан ҳол - аҳвол сўрашга мажбур бўлди ,- ўзингиз яхшимисиз ?!

- Раҳмат , Аллоҳга шукр,- деди Акромжон ва гапини минг истиҳола билан чайналиб давом эттирди ,- келинойи, Зокир акаларнинг жавобини бериб юборибсизми ?

Ҳилола оғир ютинди :

- Узр, шундоқ бўлиб қолди .

- Мумкин бўлса сабабини айта оласизми , келинойи ?!

- Улар ... Улар юрагимга пичоқ уришди ...

- Юрагингизга ?! Тушунтириброқ айтинг , илтимос...

- Муллака, менинг бошимга осмонни ағдариб юборишса балки чидарман, аммо додажоннинг кўзларидан бир томчи ёш юмаласа чидай олмайман.

Додажон - менинг юрагимлар!

Уларни хафа қилишга ҳеч қайси инсонннинг ҳаққи йўқ ...Эшитяпсизми ?! Ким бўлишидан қатъий назар ...

Акромжон анча пайт жим бўлиб қолди. Сўнг бир ютиниб тилга кирди :

- Тўғри қилибсиз... Отамнинг кўнгилларига озор беришга ҳақиқатдан ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ...

#давоми_бор /178

Муаллиф : Хазонрезги
👍32❤3👌2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Биласанми, қизим ?! Мен ҳақиқатдан ҳам сен айтгандек Аллоҳнинг суюкли бандасиман. Кўпинча ўйлайман... Ёдингдами , болам?! Мен сени келин қилишни сираям истамаган эдим. Бироқ менинг эмас, Аллоҳимнинг айтгани бўлди . У…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

62- ҚИСМ

Мирсаид ака Асрор ака билан санаторийдан икки хафталарда қайтиб келишди.Ҳилола тахмин қилганидек, Мирсаид ака оёғининг гипсини олдирган, энди ўзини эҳтиёт қилиш мақсадида ҳассага таяниб аста юра бошлаган эди.

Бу орада Маҳина амма ҳам сафардан келган ва ўз уйида яшаб турган эди.

Рўзғор бошининг қайтиши оила аъзоларини яна ўз уйларида жамул-жам қилди.

Мирсаид аканинг ташрифи муносабати билан ҳовли бир зумда файзга тўлди- қўйди. Уларникига узоқ - яқиндан қариндош- уруғлар оқиб кела бошлашди.

Шу куни Акромжон ўз қўллари билан кабоб пиширди. Мирсаид аканинг жигар-у ҳамда қудалари алламаҳалгача дастурхон устида суҳбатни қизитишди.

Зокир ва Василалар ҳақида ҳеч ким эсламади , тўғрироғи эслашни ҳоҳлашмади.

Ҳаёт бир маромига тушгандек эди гўё...

Инсонлар кўнглига ҳаловат бахш этганча, соҳир табиат гўзал хазонрезгини интиқиб кутилган меҳмон сифатида муҳаббат ила оғушига олди.

Ўқув марказида барча ишлар режа асосида кетаётган эди. Бунёдбек Аҳмедов янги лавозимига кўника олмаётган эдими ё бўлмаса пешона тери сингган маскан- ўқув марказидан кўнгил узиши қийин бўлган шекилли, кейинги икки ой ичида бу ерга уч бора келиб-кетди.
Бунёдбек учун марказдагилар бири опа , бири ака , бири сингил, яна бирлари ука қаторида азиз бўлиб қолганликлари сабаб ҳар қайсилари билан алоҳида - алоҳида кабинетма- кабинет юриб сўрашиб ўтарди.
Унинг биринчи бор келиши Мирсаид ака саноторияда бўлган вақтига тўғри келганди. Ўшанда Бунёдбек Аҳмедов одамгарчилик юзасидан Ҳилола билан йўли бир бўлганлиги туфайли Сулаймонни боғчадан олиб, сўнг она- болани Катта Қаънидаги уйларига ташлаб қўйганди.

Ҳилоланинг ёдида... Ўша куни ҳамиша жиддий юрадиган Бунёдбек нима учундир ҳам Ҳилола билан ёзилиб гаплашганди.

- Бунёдбек ака , сиз адашмасам Жиззахликсиз-а?! Тошкентда қачондан буён яшайсиз? - деб сўраганди ўшанда Ҳилола.

Бунёдбек йўлдан кўзини узмай ним табассум билан жавоб берганди :

- Абитурентлик вақтимдан буён. Ўқишга имтиҳон топширишга келдим- у, шу бўйи Тошкентдаман. Аввал бакалаврият , сўнгра магистратура , ундан кейин кафедрада ўқитувчилик. Орада ўқув марказидаги ишлар.

Айтганча , мени у ерга ўзимизнинг Дилнозанинг акаси чақиртирган эди. Бизлар курсдош бўлганмиз.

- Мен ўқувчилардан сизнинг ҳотирангиз жуда зўрлигини эшитиб ҳайрон бўлганман. Сиз дарс ўтаётиб фикр билдирсангиз ёки цитата келтирсангиз фалон адабиёт , писмадон рақамли саҳифа деб айтиб ўтаркансиз. Битта савол сўрасам майлими ?! Фақат ростини айтсангиз ?! ... Илтимос ...

- Майли сўранг , - деди Бунёдбек

- Айтингчи , сиз бу саҳифа рақамларини, умуман олганда барча фактларни "Кези келса исбот тариқасида ишлатаман" деб атайдан ёд оласизми ёки буларнинг бари беиҳтиёр шунчаки ҳотирангизга қуйилиб қоладими ?!

- Иккинчиси ...

- Шундай бўлса ҳақиқатдан таслимман . Аммо бу қадар зўр натижага эришишнинг ўзи бўлмаган бўлса керак ?!

- Эээ буни тарихи узун. Бир куни айтиб бераман.

- Устоз, иложи бўлса ҳозир эшитсам дегандим . Тажрибангизни мен ҳам ўз фаолиятимда қўллаган бўлардим- да. Ўғлимни боғчадан олишимга ҳали бироз вақт бор.

- Майли унда , айтиб берганим бўлсин,- Бунёдбек Аҳмедов ўзининг кобальт машинасини йўл четига олиб тўхтатди ва ҳикоясини бошлади, - бу воқеага анча йиллар бўлди.

У кезлари олтинчи синфда ўқирдим. Ўшанда баҳор эди. Эрталаб сахарги тўртларда қўйларимни боқишга олиб кетаман. Соат тўққизларда уларни қорнини тўйдириб уйга қайтаман. Кейин ювиниб , тараниб чой ичишга ўтираман. Чойдан кейин дарс қилиш ва дам олиб олишимга ҳам етарлича вақт ортиб қоларди.

Хуллас шундай кунларнинг бирида қўйларимни қайтариб олиб келаётганимда улар бир фермернинг буғдойзорига кириб кетиб қолди.

Фермер авзойи бузуқ одам эди. У менинг ялиниб - ёлборишимга қарамади. "Қўйларингни битта- битталаб сўяман!' дея кўнглимни тоза вайрон қилди. Унга ёлвораман, йўлга қарайман . Йўлга қарайман , фермер амакига ёлвораман.

/179
👍9
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Уйидагилар "Бунёдбек бунчалик ҳаялламасди" деб ҳавотир олиб изимдан келиб қолишар деб умид қиламан.

Қаёқда дейсиз ?!

Нимагадир шунча кеч қолсам ҳам ўша куни менинг ортимдан ҳеч ким келмади.

Ахири соат ўн бирларда фермерни тош кўнгли юмшаб мени уйга қўйиб юборди.

Қўйларимни ҳайдаб келяпман- у , аламимга чидолмай бор овозда баралла йиғлайман.

Уйимизга яқинлашганда кўчада мени кутиб турган отамга кўзим тушди.

У мени хун бўлиб йиғлаётганимни кўриб овутганча гап нимадалигини сўради. Мен бўлган воқеани қисқача айтган бўлдим- у , яна йиғига зўр бердим:

- Мен дарс қилишга улгура олмадим . Тадбир учун ёдлайдиган шеърим бор эди, - дедим ҳайрон боқиб турган отамга хўнграганча .

Отам уйга кириб чойимни ичиб олишимни буюрдилар. Ўзлари қўйларни қамаш учун оғилхонага ҳайдаб кетдилар.

Мен чойни ичар- ичмас йиғлайвердим. Кейин отам қайси шеъри ёдлашимни сўрадилар- у, қўлимга китобни тутиб томга чиқариб юбордилар:

- Шеърни бор овозинг билан бақириб ўқи ! - дедилар улар пастда туриб .

Мен йиғлаб , бақириб шеърни уч марта ўқидим. Тўртинчи марта ўқиганимда эса уни тўлиқ ёд олиб бўлганлигимни фаҳмлаб қолдим.

Сўнг томдан тушдим- у , отамга шеърни ёдлаб бўлганлигимни айтиб, мактабга чопдим.

Биринчи соат адабиёт дарси эди. Ўқитувчимизга салом бериб , партага ўтирмасдан "Шеърни ёдлаб берсам майлими?" деб сўрадим . Улардан руҳсат тегиши билан шеърни шариллаб ёддан ўқиб бердим. Ўша шеър йигирма олти куплетдан иборат бўлиб , Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг "Ўзбегим" қасидаси эди.

Шундан буён , ниманидир ёд олишни истасам , буни чин дилдан ҳоҳлаган ҳолда уч маротаба ўқийман ва у ҳотирамга шу тариқа муҳрланиб қолади. Негалигини эса билмайман. Ўзимча ўшанда қаттиқ йиғлаганим ва болаларча изтироб чекканимдан руҳимда қандайдир ҳотира билан боғлиқ бўлган туйнук очилган бўлса керак деб ўйлайман.

Бунга бошқача таъриф ҳам бериш мумкин. Бу қобилият менга Аллоҳ томонидан берилган мукофот.
Бор гап шу.

Бунёдбек Аҳмедов сўзларини тугатгач , Ҳилола қўшимча қилди:

- Жуда ажойиб . Қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Демак, шу ҳотирангиз туфайли ҳам тарихчи бўлган экансиз-да ?!

- Бир тарафдан шундай. Энг асосийси эса тарих ўқитувчимиз шу фанга қизиқишни уйғота олганлар . Улар ҳар битта мавзуни шу қадар завқ билан тушунтирар эдилар- ки, ўзимизни худди ўша тарихий даврларда юргандек ҳис қилардик.

-Ҳаа , - жилмайди Ҳилола ,- мен эса физикага дадам сабабли меҳр қўйганман. Ёшлигимда адамлар физик бўлганликлари учун "Мен бу фанни ҳаммадан яхши ўқишим керак" деб ўйлаганман. Бора- бора физикага ҳақиқатдан ҳам бошқача меҳр қўйганимни англаганман. Менимча бу қондан ўтган бўлса керак.

- Мен учун физика жуда жиддий фан ,- деди Бунёдбек Аҳмедов, - яна қандайдир салобатли ҳам. Бу фан билан ҳаётини боғлаган инсонлар эса кўзимга негадир сервиқор ва ҳурматга сазовор бўлиб кўринишади. Аммо мени кечиринг- у ,аёл кишини бу фан билан тиллашганига кўпинча ҳайрон қоламан, сабаби мен учун бу фанни ўқитиш , ўргатиш анчайин мушкул иш бўлиб туюлади. Шунга бўлса керак физик аёлларни жудаям матонатли аёллар деб қабул қиламан. Шунингдек кимёгар аёлларни ҳам. Билмадим бу фикрим нечоғлик тўғри . Мен сиздаги жиддийликни кўпинча шунга боғлайман. Аммо айтиб қўяй . Бу менинг шахсий фикрим.

- Йўғей , жуда унчалик эмасдир ,- кулимсиради Ҳилола,- масалан мен учун физика у қадар қийин фан эмас. Ким билсин балки бу физикага меҳр қўйганим, қизиққаним , мунтазам шу фан билан шуғулланганим учундир, - Ҳилола шундай деб соатига қаради ,- ана шунақа гаплар , устоз. Энди боғчага борсак ҳам бўлаверади.

Шу воқеага ҳам бир ой бўлибди. Ҳилола ўшандан кейин Бунёдбек Аҳмедовни ўқув марказида икки марта учратган бўлса- да ,икковлари бош ирғаб салом- алик қилишдан нарига ўтишмади.

/180
👍11
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Аммо бугун ...

Дилноза Ҳилоладан бугунги машғулотда ўқувчиларидан тест олиши кераклиги ҳақида суриштириб билиб олди-да , уни ҳузурига чақиртирди.

- Сингилжон , ўқувчиларга тест топшириқларини беринг- да хонамга келинг. Гап бор. Болаларга яқинда ишга олган магистр йигитимиз Рустам қараб туради.

Ҳилола Дилнозани айтганини қилиб унинг хонасига келганда , дугона-раҳбарининг бу суҳбатга анча тайёргарлик кўрганини ҳис қилиб ажабланди.

Дилноза термосга сутли қаҳва дамлаган , стол устида эса иккита ликобчада қошиқчаси билан шокаладли пирожний ейишлари учун маҳтал бўлиб кутиб турарди.

- Келинг, Ҳилола ,- уни қуюқ мулозамат билан кутиб олди Дилноза ,- келақолинг ...

- Тинчликми , Дилноза опа ? - ҳайратланиб сўради Ҳилола ,- бугун байрамми ?!

- Қаранг- да ?!

Нима фақат байрам бўлса қаҳва ичамизми ?! Қолаверса , жуда ҳашаматли дастурхон тузаганим ҳам йўқ- ку ?!

- Қизиқ туюлди- да , дарс пайти мени чақирганингиз , -сўзларига изоҳ берган бўлди Ҳилола,- бунинг устига ширинлик , қаҳва ...

- Нима арзимабмизми ?! - атайдан лабини бурди Дилноза, - бундан ҳам кўпроғига арзиймиз аслида. Жаҳлим чиқса ишдан кейин шартта ресторанга кетворишимиз ҳам мумкин.

- Ҳай- ҳай, бу жаҳлингиздан тушинг, опажон, - кўзлари кулди Ҳилоланинг , - умуман олганда ресторан таклифи ҳам ёмон эмас. Якшанбаларга ташкиллаштирсангиз ишхонадаги аёллар йиғилишиб бир борар эдик.

- Майли , уям бўлиб қолар ,- қўл силкиди Дилноза , сўнгра қаҳвадан қуйиб узатди, - ширинликдан ҳам олинг.

- Дилноза опа, бир гап айтайми ,- деди Ҳилола қаҳва хўпларкан унга синчков назар ташлаб ,- нимадир кўнглингизни ҳижил қиляптими ёки ... Хуллас менга нимадир дегингиз келаётганга ўхшаб туюлди- да , опажон. Агар тўғри гумон қилган бўлсам , қулоғим сизда опажон.

Дилноза чуқур хўрсинди.

- Тўғри гумон қилибсиз , Ҳилола . Жуда тўғри гумон қилгансиз. Аммо гап мен ҳақда эмас.

- Тушунмадим ? - кўзлари катта - катта очилди Ҳилоланинг , - гап сиз ҳақда бўлмаса у ҳолда ким ёки нима ҳақда ?!

- Ҳилола , сиз аввал бир саволимга жавоб берсангиз,- Дилноза борган сари жиддийлаша борарди ,- мана сиз билан таниганимизга салкам беш йил бўлди. Ўйлайман-ки, бу муддат бир- биримизга ҳаддимиз сиғиб бирор саволни сўрай олишимиз учун етарли бўлса керак ?! Нима дейсиз ?

- Албатта , - деди Ҳилоланинг хаёлига иш юзасидан ҳар хил
ўйлар келиб ,- нима гапингиз бўлса , бемалол сўрайверинг , опажон ?! Қўлимдан келганча жавоб беришга ҳаракат қиламан.

- Демак, сўзларимни кўнглингизга оғир олмайсиз ?! - Дилноза Ҳилолага синчковлик билан тикилди.

Ҳилола бу саволга қандай жавоб қайтаришни билмай бироз жим қолди :

- Опа ...Сиз шундай оҳангда гапираяпсиз- ки , мен ҳалитдан "Қаерда айб иш қилдим экан ?!" дея ўйлай бошладим. Агар фанни ўқитиш жараёнида бирор ...

Дилноза Ҳилоланинг сўзини шарт кесди:

- Йўқ , бу сиз ўйлаган нарса эмас ?!

- Унда нима ахир ?! Опа юрагим ёрилиб кетади ҳозир ...

- Майли. Мен бу ерга сиздан бир нарсани сўрашга чақиргандим ,- Дилноза Ҳилоланинг ўзига индамай тикилиб турганини кўриб ўзини қизиқтирган саволни бериб юборди ,- айтинг- чи , қачонгача шундай юрмоқчисиз ?! Яъни қайта турмуш қурмасдан ?!

#давоми_бор / 181

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38
#Oppoq_kelin_koylaklar🤍🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Ота-онаси тириклар бир
фикрлаб қўйишар:

«ОЛМАСАНГИЗ, ЙИРТИБ
ЮБОРАМАН!»

Менинг наздимда, солиҳ ўғил отасининг машинасидан яхшироқ машина минмайди ва онасининг телефонидан қимматроқ телефон тутмайди…
Ҳеч бўлмаса, ота-онасиники билан бир хил бўлсин.
Айримларга шу каби насиҳатларни қилсам, «Отам кўнмайдилар-да, онам қиммат телефон ишлатишни билмайдилар-да (ва ҳоказолар)», дея баҳона қилишади. Камина эса секингина ўша машҳур цитатани эслатиб қўяман: «Улар олмайдиган …… бўлса, сен беришни эплолмайдиган молсан!»
Қачонлардир эшитганим битта мисолча: Мен узоқдан таниган бир миллионер ўзбек йигити бева онасига ҳар ой 100$ бериб турар экан. (1998- йиллар 100$ яхшигина маблағ эди.) Бошланишида боласини аяйдиган ўзбек она пулни ҳечам олмаган. «Болам, мен пулни нимаям қилардим, еганим олдимда, емаганим орқамда, Сизлардан розиман.. Аллоҳ ҳам рози бўлсин. Мени ҳеч нарсага зориқтириб қўйганларинг йўқ», - дея пулни олмайди. Шунда ўғил: «Олмайсизми, онажон? Агар олмасангиз ҳозироқ йиртиб юбораман!» - дейди. Шунча катта маблағни йиртиб юборишига ишонмаган она: «Қўй болам, набираларимга менинг номимдан бирор нарса олиб берарсан, мени хижолат қилма», - дейди. Ўғил онанинг кўз ўнгида пулни шартта иккига бўлиб юборади. Шу-шу бўлади-ю, онахон ҳар ой 100$ни дарров оладиган бўладилар. Ўғил тушмагур гоҳ-гоҳида онага ҳазил қилиб қўярмиш: «Олмасангиз йиртиб юбораман!»

Дарвоқе, яқиндагина орқаворотдан суриштирдим, ўша пул йиртонғич ўғил айни кунларда жуда бойиб кетипти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Аммо бугун ... Дилноза Ҳилоладан бугунги машғулотда ўқувчиларидан тест олиши кераклиги ҳақида суриштириб билиб олди-да , уни ҳузурига чақиртирди. - Сингилжон , ўқувчиларга тест топшириқларини беринг- да хонамга келинг. Гап бор.…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

63- ҚИСМ

Дилнозанинг саволи ва ўтли нигоҳи Ҳилолани ўз ўрнига михлаб қўйди. Ҳилола бироз индамай жим ўтирди. Сўнг қўлидаги қошиқчани ишга тушириб ликобчадаги пирожнийни тез-тез ея бошлади. Ўртада қаҳвали бокални бир кўтаришда ярмигача ичиб юборди. Сўнгра бурнини бир тортди- ю , яна ейишда давом эта кетди.

Уни кузатиб ўтирган Дилноза ич- ичидан зил кетарди. У ахири чидай олмади :

- Ҳилолаааа...

Ҳилола "ярқ" этиб Дилнозага қаради. Ҳилоланинг нигоҳларида чексиз дард , тубсиз мунг ва энг азоблиси ҳадсиз соғинч муҳрланиб улгурганди.

- Мен ... Мен умрим давомида ...- Ҳилола бокалдаги қаҳвага тикила туриб сўзлай кетди ,- кўнгил эшигини фақат бир инсон ... Сулаймон акамга очгандим... Фақат у кишидан дил изҳорини қабул қилгандим. Фақат у кишигагина қалбимнинг сарҳадларимда эркалик қилишларига руҳсат бергандим.

Ва...

Улардан кейин ...

Бу кўнгил бошқа ҳеч кимни қабул қилмайди , қила олмайди деган қарорга келганман.

Негаки ...

Негаки мен улардан айрилганимдан сўнг бир умрга мажруҳ бўлиб қолдим.

Қалби мажруҳ инсон ҳеч кимни бахтли қилолмайди. Шу сабаб яна бошқа инсон билан танишишни ҳам , уни ҳам , ўзимни ҳам бахтсиз қилгим йўқ...

Мен ёниб - ёниб , қовжираб қолган дилман.

Мен ... Мудом жароҳатидан қон сирқираб томгувчи юракман. Унинг ярасига фақат ва фақат Сулаймон акамнинг ҳотираси ором бергувчи пажмурда кўнгил ... Ўша - ўзимман...

Жуфтим ҳаёт бўлган вақтларда ҳаётим камалак рангида эди. Кулгиларимда жаранг, табассумимда қувонч, одимларимда ишонч, кўнглимда хуш ифор бор эди...

Энди- чи...

Энди ўзимда йўқ ҳисларни бошқа бировга қандай тақдим эташим мумкин ? Бу билан ўзимни ҳам, уни ҳам бахтли қила олмаслигим рост. Қолаверса , Сулаймон акамнинг ҳотираларига ҳиёнат қила олмайман...

Аллоҳга шукр...

Фарзандим бор.

Менга бундан ортиқ яна нима керак ?! Кичик Сулаймоним туфайли кемтик бахтим аста - секин тўлиб бормоқда...

Яна ...

Яна Сулаймон акам доим мен билан қалбан биргалар. Мен тирикман-ки , улар ҳам мавжудлар...

Мен нафас олаяпманми, демак улар ўлмаганлар ... Фақат сал узоқроқ сафарга кетганлар , халос ... Бу сафарнинг ҳам вақти келиб ўз ниҳояси бор. Ана ўшанда асти тугамас дийдорга эришамиз ...- Ҳилола шундай деб жилмайишга ҳаракат қилди, бироқ лаблари изтиробдан қийшайиб кетди ,- ана шунақа гаплар , опажон ...

Ҳилола сўзидан тўхтаганда Дилноза чуқур ўйга толиб қолган эди.

- Ҳилола ... Ҳилолажон... - деди Дилноза ва ниҳоят тилга кириб , - сиз дунё неъматларидан воз кечиш қарорига имзо чекиб қўйманг.

Ким ким- у , аммо айнан сиз бир олам бахтга муносиб аёлсиз. Мени кечиринг- у , ўлганнинг изидан ўлиб бўлмайди. Ҳаёт давом этар экан , биз ҳам яшашда давом этмоғимиз керак.
Бу бизнинг инсонийлик бурчимиз. Қолаверса ўғлингизга бир меҳрибон ота керак. Сиз ҳозир ўзингизни ўйлаяпсиз. Бироқ ёлғиз ўғлингизнинг бахти ҳақида қайғураётганинингиз йўқ . Ахир унинг ҳам фарзанд сифатида ота меҳридан баҳраманд бўлиб яшашга ҳаққи бор- ку ?! Ҳозирча унга билинмас , фаҳмламас , аммо вақти келиб тенгдошларини кузатиб туриб отасига эркалангиси келмасдан , бир умр армонсиз яшаб ўтади деб айта оласизми ?!
Айни дақиқада менга дарров эътироз билдиришга уринмоқчи бўлаяпсиз-а ?! "Фарзандимнинг бир эмас , икки бобоси бор , ўғлим ўзига етишмаган меҳрни улардан олаверади" дерсиз эҳтимол .
Аммо бу фикрингизни таги пучлигини, бобонинг ўрни бошқа , отанинг ўрни эса бутунлай бошқа эканлигини ўзингиз ҳам мендан яхши биласиз.

/182
👍16
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Дилноза опа ?! Умуман олганда нима учун айнан бугун мана шу мавзуни очдингиз? Ўз- ўзидан эмасдир-а , бу суҳбат ?! - Ҳилола Дилнозага савол назари билан боқди,- назаримда менга асосий гапни айта олмаётганга ўхшайсиз ?!

- Жуда зийраксиз-да , Ҳилола ?! Инсоннинг кўнглида нима ғалаёнлар кечаётганини унинг яримта гапидан тушуниб оласиз , қўясиз.

Ҳилола Дилнозага индамай тикилиб тураверди.

Дилноза Ҳилоланинг маъноли қарашидан ўнғайсиз аҳволга тушди. Кўзларини четга олиб қочди.

- Шундай қилиб , менга кимнинг номидан совчи бўлаяпсиз ? Ёки кимнинг илтимоси билан ?!

Ҳилоланинг дангал берган саволидан Дилнозанинг юзларига беихтиёр қизиллик югурди.

- Тўғрисини айтсам , бу тўғрисида мендан ҳеч ким илтимос қилгани йўқ. Бироқ шунга қарамай сиз барибир ҳам ҳақсиз . Сабаби , гапнинг ўзани ҳақиқатдан ҳам ҳозирги мавзуга боғланиши бежиз эмас,- Дилноза шундай деб қўлларини қовуштирди ,- биласизми , Ҳилола?! Гап шундаки , мен аёлман. Бу дегани аёл кўнгли сезгир ҳилқат дегани. Шунингдек кўр ҳам эмасман. Кўрганларим ва сезгимга таяниб сизга бир яхши инсоннинг бефарқ эмаслигини , бироқ унинг ўзи бу тўғрида тан олиб айта олишга ҳадди сиғмаётганлигини ҳис қилиб турибман.

Ҳилоланинг қошлари чимирилди. Аммо зум ўтмай лабларига кулги тошди :

- Оббо , Дилноза опа-ей ?! Ажойибсиз- да ?! Мен бўлсам ... Айтарли ҳеч гап йўқ экан- у ... Опажон , келинг кимдир ўзини сал бошқароқ тутганига қараб вақтимизни бекорчи тахминларга сарфлаб ўтирмайлик.

- Ҳилола , кулманг. Мен бир нарсани билмасам гапирмайман,- Дилнозанинг ҳуноби ошгандек бўлди

- Қўйинг, опа. Ундан кейин сиз билан менинг умумий танишларимиз ичида менга оғиз солиши мумкин бўлган инсон йўқлигига юз фоиз аминман. Умид қиламан- ки , мени оилали эркакларга раво кўриб гапирмаётган бўлсангиз керак.

- Ҳа номзодимиз иккимизнинг умумий танишимиз эканлигини тўғри фаҳмладингиз. Аммо у киши ҳозир бу ерда ишлаймайдилар, - Дилноза шундай деб чап кўзини муғомбирона қисди ,- мен Бунёдбек Аҳмедовни назарда тутаётгандим ?! Ўйлайсиз- ки, у киши бу ерга ўз- ўзидан серқатнов бўлиб қолдими?! "Жамоани соғиндим" деган чўпчакка ишонмагандирсиз? Бунёдбек Аҳмедов жамоани соғинганининг ўзидан марказга шунчаки келиб-кетаверадиган даражадаги бекорчи инсонмас ахир.

Ҳилоланинг кўзлари катта - катта очилди:

- Опааа ?!

- Нима опа ?!

- Ахир у киши оила эмасмиди ?!

- Эди ?!

Эди !!

Шу эдигаям икки йил бўлибди. Бунёдбек аканинг аёлидан ажралишганини айтаяпман, - Дилноза шундай деб Аҳмедов тўғрисида батафсил маълумот беришга интилди ,- у киши оила аъзоларининг истагига кўра аммасининг қизига уйланган экан. Бироқ ўртада фарзанд бўлмабди. Икки йил аввал аёли "Мен бир марта ота- онамнинг истагига кўра сиз билан турмуш қурдим. Саккиз йил сиз билан улар истагани учунгина яшадим . Энди эса ўз ҳоҳишим билан сиздан ажралишимга ҳеч ким монелик қилолмайди. Сабаби мен ҳам бу дунёга бир бор келганман. Менинг ҳам ўзим истаганимча яшашга ҳаққим бўлса керак ?! дебди. Бу сўзлардан кўринади- ки, жуфтликнинг фарзанд кўришмаганига Бунёдбек ака айбдор бўлса керак.

- Ҳаа , анчайин қайғули ҳикоя экан, - хўрсинди Ҳилола, - севгисиз ҳаёт ҳаёт бўлмаса керак.

- Ҳилола. Бунёдбек Аҳмедов сиз учун энг муносиб номзод. Тўхтанг, сиз менга эътироз билдиришга , "йўқ" демоқликка шошилманг , - Дилноза дарҳол отни қамчилашга киришди , - илтимос мени эшитинг.

Қаранг- да !

- Дилноза опа , шу "қаранг-да!" деган сўзингиздан бирам ҳадиксирайман- да , - Дилнозанинг кўнглига қаттиқ тегмасликка ҳаракат қилиб деди Ҳилола ,- "қаранг-да!" дедингизми тамом , сизни ҳеч тўхтатиб бўлмайди. Кейин гап топиб бериш ҳам осон бўлмайди.

Дилноза Ҳилолага меҳр билан тикилди :

- Сингилжон , мен сизни жуда яхши кўраман. Шу сабаб тақдирингизга бефарқ эмасман. Илтимос, бир ўйлаб кўринг. Қадимгилар бекорга "Эрлик аёл - ўт ўтмас қўрғон" дейишмаган. Раҳматли турмуш ўртоғингизни жуда яхши йигитлиги хақида кўп эшитганман. Уни унута олмаслигингиз ҳақидаги сўзларингизни тўғри қабул қиламан.

/183
👍13
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Бироқ сиз ҳам битта нарсани тўғри тушунишингизни истардим. Сиз кимсасиз орол ёки дашти- биёбонда эмас , турли гап- сўзларнинг кони бўлмиш кишилик жамиятида яшаяпсиз.

Буни унутманг !

Инсон зоти табиатан ожиз яралган. Бу - минг фаришта бўлсангиз ҳам бир кун уларнинг ғийбатига нишон бўласиз деганидир. Айбингиз эса бор-йўғи ёлғиз ўтишга қарор қилганингиз бўлади.

"Бор бўлсанг- кўролмайди, йўқ бўлсанг- беролмайди" деган иборани мендан яхши билсангиз керак. Тўғри сизнинг мисолингизда аҳвол ҳозир бу даражага етмагандир. Аммо ишонинг , вақти келиб бир кун албатта етиши тайин. Негалигини айтайми ? Нега-ки марказимизга аллақачон тўғридан - тўғри ёки орқаваротдан қўлингизни сўраб келганларнинг сони кун сайин ортиб бормоқда. Катталар майли-я , хатто ўқувчиларингиз ҳам сизни турмуши бўлмаган қариндош- уруғларига тавсия қила бошлашибди. Мен бу билан уларни қораламоқчи эмасман. Уларнинг нияти соф эканлигига шубҳам йўқ, албатта.
Бироқ аҳвол шундай давом этаверса , сизга етолмаганларнинг қайсидир бири шаънингизга лой чаплаб кетиши мумкин. Сиз эса бунга муносиб эмассиз. Хўп, бу масаланинг бир томони .

Энди иккинчи томонига назар ташласак. Сиз ҳозир қайнотангизнинг даврида бемалол юрибсиз. Сизнинг пок номингизни Мирсаид аканинг обрўси ва ўзига яраша салобати сақлаб турибди. Аммо доим ҳам шундай бўлиб қолаверармикан?! Мени кечиринг- у , қайнотангизни сизга боғлаб бермаган. Вақти келиб, қачонлардир бу дунёда уларсиз қолганингизда бугунги кунда чиқарган қарорингиз учун афсус чекмасмикансиз ?!

Лекин унда кеч бўлади.

Кеч...

- Дилноза опа ... - хаёлчан кўринишда тилга кирди Ҳилола , - айтинг-чи , эрингиз, яъни поччамларни севиб турмушга чиққанмисиз ?!

Дилноза Ҳилоланинг бу саволидан ажабланди , бироқ унинг юзига соя ташлаган маҳзунликка қараб юраги ачишиб кетди ва беихтиёр :

- Ҳаа ,- дея жавоб қайтарди.

- Сиз уларни ҳалиям яхши кўрасизми ?!

- Албатта ...

- Кимдир сизга шу топда эрингдан ажраш деса , улардан айро яшашга кўнган бўлармидингиз ?!

- Ҳилола , бу нима деганингиз ?! Албатта , кўнмайман. Ахир бу кўниш мумкин бўлмаган иш-да ...- Дилноза Ҳилоланинг ниятига тушуна олмай ҳайрон бўлди .

- Опа ...

Мен ҳам шундай кўна олмаяпман-да ... Нима қилай ?! Сулаймон акамни бир лаҳза ҳам севишдан тўхтамаган бўлсам... Юрагим уларни йўқ деб қабул қилмаса... Ўз дардим ўзимга етарли бўлиб турган бир вақтда одамларнинг турли - туман муносабатларига қарши туришга куч топа олмаётган бўлсам...
Опа , мен энди йигирма беш ёшга кирдим. Синфдошларим орасида ҳали турмушга чиқмаган қизлар ҳам бор ... Бироқ мен кўпинча "Ҳаётнинг аччиқ- чучугини етарлича кўриб бўлдиммикан ?! Ёки шу ёшимда менга аталган яна қандай синовлар бор экан ?!" дея кўп ўйлайдиган бўлиб қолдим.

Нима қилсам тўғри бўларкан?!

Бошим жуда қотиб қолди...

Сулаймон акамнинг бой берганим дарди бир тараф, одамларнинг гап - сўзлари яна бир тараф...

Нима учун ўз ҳолимча яшашим мумкин эмас ?!

Аммо Бунёдбек аканинг аёлларининг шижоатига қойил қолдим. Барчага шартта ўз сўзини ўтказибди - қўйибди.

- Нима қилишингизни айтайми ? - Дилноза гапни шарт кесди ,- атрофингиздаги гап- сўзлар урчимасдан шартта эрга тегинг. Кўнглингизга қарши бориб бир кун қийналарсиз , икки кун қийналарсиз , бир ой , боринг- ки бир йил қийналарсиз. Ахири бир кун кўникасиз-да. Қолаверса, ҳаёт бари биз ўйлагандек теп- текис йўл эмас.

Ҳаёт бу - кураш...

Кураш тугаган жойда ҳаёт тугайди.

Сизнинг ҳам қисматингиз шундай ёзилган экан- да ... Сиздеклар кам эмас ...

Биламан, сизнинг бир қарорга кела олмаётганингизнинг яна бир сабаби бор. Сиз Мирсаид акани кўзингиз қиймаяпти. Аммо унутманг . У киши сизни қизим деб тан олганлар. Ахир оталар учун қизларининг бахти муҳим эмасми ?! Ундан кейин у киши сиз турмушга чиқсангиз асло ёлғизланиб қолмайдилар. Уларнинг яна битта ўғиллари бор- ку ! Акромжон уйланса ҳовлингизга яна битта келин келади ... Шу тариқа ҳаёт давом этаверади.

- Дилноза опа ... Сиз учун шунчалик осон-ми ?!

/184
👍15❤1😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Майли , Ҳилола. Бу битта суҳбат билан ҳал бўладиган масала эмас . Кўнглингизга ботадиган гап қилган бўлсам , мени маъзур тутинг. Буларни барчаси ўзимга яқин олганимдан , сизни худди ўз синглимдек кўрганимдан.

Илтимос , ҳозирги суҳбатимизни яна бир бор яхшилаб ўйлаб , мушоҳада қилиб кўринг.

Ҳилола Дилнозани хафа қилгиси келмади. Гарчи бу борада аллақачон қатъий қарорга келиб бўлган бўлса- да , опасидек азиз бўлиб қолган бу аёлнинг кўнгли учун "хўп" дея бош ирғади ...

* * *

Мирсаид аканинг тушига Сулаймон кирибди...

Ҳар доимгидек оппоқ кийимда . Ёқасиз , бироқ енг ва этаклари узун кийим экан унинг эгнидаги кийим.

- Сулаймон ...

Сулаймон отасига маъюс тикилар эмиш ...

Оҳ бу қарашлар ...

Нега кўнгилни бунча ўртар экан- а ...

Мирсаид аканинг юраги бирдан орқасига тортиб кетибди :

"Ўғлим нимадандир хафа , демак мен қайсидир ишни хато қилганман ?..."

Беихтиёр ўзини тафтиш қила бошлабди ота шўрлик...

Аммо шунча ўйласа ҳам айбини топа олмабди.

Бу ҳақда Сулаймондан сўрашга эса юраги дов бермасмиш ...

Ахири Сулаймон тилга кирибди :

- Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!

- Қизим, болам ,- дарҳол жавоб берибди Мирсаид ака

Сулаймон эса фақат битта гапни қайтарар эмиш :

- Дада , Ҳилола қизингиз эмасми ?!

...Ҳилола қизингиз эмасми ?!

....Қизингиз эмасми ?!

.... эмасми ?!

Мирсаид ака ғарқ терга ботиб уйғониб кетди.

Анча вақтгача ўзига кела олмай беҳол ётди. У ҳозиргина кўрган тушини таъбирини била олмай эзилиб кетди. Шунда унинг ёдига айнан шу тушни кейинги кунларда бир неча маротаба қайта - қайта кўрганлиги тушди.

"Сулаймон нима учун безовта ?! Нима учун Ҳилола ҳақида бот- бот таъкидламоқда ?! Ёки кимдир қизини ранжитяптимикан ?!

Ёки Ҳилоланинг тоби йўқмикан ?!

Уни аяб индамай юрганмикан ...

Нима гап экан- а ...

Мирсаид ака ўйлаб ўйининг охирига ета олмади...

Атрофга қулоқ солди. Жим-жит ... Бағрида кичкинтой Сулаймон ширингина бўлиб ухлаб ётибди.

Мирсаид ака аста ўрнидан туриб ташқарига чиқди ва таҳоратини янгилаб қайтди ...

Икки ракаат таҳажжуд намозини ўқиди. Сўнгра узоқ дуо қилди. Дуосида Аллоҳдан ўтганларга мағфират , қолганларга қалб ҳотиржамлиги тилади.

У ўрнидан туриб тумба ёнига келди. Боя набираси келинининг хонасидан кўтариб кирган китоб диққатини тортди. Ихчамгина китобни очганча аста варақлади.

Китоб шеърлар китоби экан.

Мирсаид ака лампа ёруғида кўзи тушган шеърни ўқий бошлади.

Ўқиган сари эса ...кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади...

Шеър гўёки унинг ўзи ҳақида эди...

Тақдир туҳфа қилган ғам,
Адоси йўқ сира ҳам,
Кун, тобора, мустаҳкам,
Чиқарилган ҳукм- ман?!

Қачон тугар бу кетиш,
Нола чекар дилда ишқ,
Не учун сизга етиш,
Ҳуқуқидан маҳрум- ман?!

Ким учун яшамоғим,
Наҳот чўғдан тупроғим,
Бошдан - оёқ, қароғим,
Ўз- ўзимга зулм-ман?!

Ҳилватида йиғловчи,
Юрак -бағрин тиғловчи,
Сайдманми ёки овчи,
Қай бирида муҳим- ман?!

Асирманми шайтонга,
Дастакманми нодонга
Сира олмас аланга,
Кўз ёшловчи тутун- ман?!

Кимлардир шароб тутар,
Кимлар мен деб қон ютар,
Ким эса даъво кутар,
Кимлар учун ҳаким- ман?!

Қани улашсам савоб,
Мискинни қилсам таъвоф,
Бўлсам жилға, бўлсам об,
Лек шаънимда сургун- ман?!

Доим ёрти ҳар куним,
Ярим ойли ҳар туним,
Ким тўлар экан хуним?
Қачон бўлгум бутун- ман?!

Дунё тараф, мен тараф,
Қабулим фақат алаф,
Сўнггида қолган салаф,
Энг охирги бир кун- ман?!

Кўнглим осмон шаҳрида,
Дорус Салом васлида,
Лек кимларнинг наздида,
Ўзлигимдан маҳкум- ман !?

Гуллаб - тугмаган боғим,
Илгимда ҳозир оғум,
Ўз- ўзимда сўроғим ,
Наҳот ўша мазлум - ман?!

Бор айбим итоатми,
Чораси ибодатми,.
Ажрига шафоъатми,
Балки , шунга таслим- ман?!

Қани берингиз жавоб,
Ҳолим айламанг хароб,
Мендайлар кўпми, сероб,
Чин бандами наслим - ман?!

...Қанийди била олсам,
Умид хам қила олсам,
Хаётимга нур солсам,
Бўлсам мўмин, муслим- ман!!!


#давоми_бор /185

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41❤4👏2
​​РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрингиз бой, омадли бўлишини истасангиз шу 3 қоидаги амал қилинг:

1) У билан бахслашманг
2) Унга ақл ўргатманг
3) Уни эътироф этиб мақтанг

Аёлларимизга юбориб қўямиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Хайрли
Ва
Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг! ✨

Тонгга қарата бошлаган ✨ сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин! ✨

Кўпнинг қаторида, яхшилар ардоғида, Аллоҳ таолонинг аброр бандалари саноғида бўлишлик ҳар биримизга насиб этсин деб тилак билдирамиз!!! ✨

🌺 ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ АЗИЗ ЗАМОНДОШИМ!!! ЭРТАГА ҒОЙИБОНА ДИЙДОР ҚАДАР XАЙР!!!

​​​
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2