🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨💕Хайрли Тонг...☕️💕💗✨
Азизларим!
Сизларга Бахтли ва
Қувончли кун
Тилаймиз!

Душанба тонги муборак бўлсин!
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
🫶✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

- Эээ уларни қўявер. Гап ишқибозчилик ҳақида эмас, кўз тегиши ҳақида эди. Мана ўзинг ҳақингда гапирсак.

- Менга нима қилибди? - лаб-лунжи осилди Йигиталининг, илтимос ака бошламанг.

- Ҳеч нарсани бошлаётганим йўқ,- оёғини бамайлиҳотир чордона қилиб йиғиштириб ўтириб олди Бургутали,- мен сенга кўз теккани ҳақида гапиряпман. Аниқроғи бир ўзинг эмас, Хонзода икковларингга. Тўйларинг бўлишига озгинагина вақт қолганди-я? Яқин атрофдаги қишлоқ йигитларининг ҳавас билан ҳасадлари келмагани қолмаганди сенга? Хонзода ҳар тарафлама ҳавас қилса арзугулик қиз эди. Сен-чи? Сениям қанчадан қанча қизлар пинҳона севгани аниқ. Ана шуларнинг доди тутди икковингизни!? Ойдек бахтингизга кўз тегди! Мен сенга айтсам йўқ деган кишидаям тариқча бўлар экан ўша назар деганлари. Ўшанда Хонзода фалокатга учрамаганда ҳозир мен билан бу ерларда улоқиб юрмасдинг!? Олий маълумотли бўла туриб устачилик қилмасдинг!? Кимсан Мадумар қассобнинг эрка куёви бўлиб гўштни катта- катта чайнаб ўтирган бўлардинг ҳозир.
-Қўйинг ака, шу гаплардан фойда борми шу пайтда? Ўзи Хонзодани энди унутаман деганимда ёдимга солаверманг.

- Юрагим ачийдида нима қилай?- Бургутали шундай деб укасига жиддий тикилди,- менга қара, ўша воқеадан кейин қиз билан учрашмадингми?

- Йўқ, учрашмадим,- бош чайқади Йигитали

- Вей, қанақа совуққон боласан эй!? Қиз билан учрашиб нима бўлди, нима қўйди деб қизиқмадингми ҳам?
- Бу нимага керак? - энсаси қотди Йигиталининг, - сўраганим билан бирор нарса ўзгариб қолармиди? Тўғри, бўлиб ўтган ишларда Хонзода юз фоиз айбсиз эди, бироқ шу билан бирга унга уйлана олмаслигим кундек равшан эди. Уни хотин қилган тақдиримда ҳам, бу ёғи ўзбекчилик, унга қўшилиб мен ҳам айбсиз айбдор бўлармидим. Қолаверса дадам билан ойим шу ишга кўнармидилар? Ҳеч қачон кўнмасдилар.Хонзода минг ўзига тўқ хонадоннинг қизи бўлгани билан халқ, махалла-кўйнинг назарида номусини йўқотган қиз ва бу энг асосийси!

-10-
❤5🔥2😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

- Ҳеч ақлимга сиғмайди-да,- деди Бургутали чуқур ҳўрсиниб,- бечора қизни бу аҳволга солиш кимга керак экан? Нимага керак экан? Бу тўғрида бирор бир шубҳа- гумон ҳам қилинмади-а?

- Йўқ!- бош чайқади Йигитали,- ҳеч ким ҳеч нарса демади. Хонзода битта- яримтага оғир ботадиган бирорта гап айтган десам, унақа қиз эмасди.

- Ҳозир нима ишлар қиляпти Хонзода?

- Билмадим, ака? Ўша воқеадан бир хафта аввал кўргандим Хонзодани, шу бўйи қайтиб кўрмадим.

- Ҳа юргандирда у, бу ерда ризқини териб,-деди Бургутали бошини қашиб,- ишқилиб бетим очилди деб "анавиндақа" қизларга қўшилиб кетмаган бўлсин-да ишқилиб?

- Қўйинг, ака, - қўл силтади Йигитали,- бизга нима фарқи бор энди? Ортидан гапириб гуноҳини олиб нима қиламиз буёғига?

- Тўғри айтасан, - деди Бургутали қўли билан ҳовлига ишора қилиб,- бугун манави жойларни йиғиштириб, саранжомлаб олсак, эртага шаҳарга тушамиз . Карим аканинг ҳовлисидаям озроқ юмушлар бор эмиш. Ўшаларни битириб бир йўла хизмат ҳаққимизни ҳам тўлиқ оламиз. Қани тур, ишдан қолмайлик.

- Ака, ростдан ҳам Карим ака тилла буюмлар ишлаб чиқариш корхонасининг раҳбарими? - қизиқиб сўради Йигитали

- Билмасам,- елкасини қисди акаси, - кўрмаяпсанми бу одамнинг итининг туваги тилладан бўлиб ётибди-ку? Балки ҳақиқатдан ҳам тилла буюмлар савдоси билан шуғулланар, балки бошқа нарсалар ҳам бордир. Бизга нима, пулимизни берса бўлди-да.

- Рост айтасиз, ака, бизга пулимизни берса бўлди. Қолгани билан нима ишимиз бор?

-11-
😭8❤7
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

🍂

Эртаси куни Карим Муродовнинг шаҳардаги ҳовлисига келган ака-укалар бу ернинг кўркам ва саришталигини кўриб янада завқлари келди.

Бошқа йигитларнинг иш ҳақи ва жавобини бериб юборган устабоши Бургутали ва Йигиталига навбатдаги вазифасини тушунтирди:
- Ҳовлидаги япасқи тошлардан учбурчакнусҳа териб чиройли ландшафт кўринишида тошли ариқ ясайсизлар. Ундан оқаётган сув живир-живир қилиб одамни чарчоғини олиши керак. Тўрт метр нарида ариқнинг устига жимжимадор панжарали ярим айлана кўринишида кўприк ясайсизлар. Кўприкдан ўтганда эса икки девор кесишган бурчакда навбатдаги тошдан шаршара ясайсизлар. Умуман олганда иш қийин эмас. Фақат уни бажаришда унча-бунча дид керак холос. Сизларни тоғда бажарган ишларингизни кўриб бу иш қўлингиздан келади деб ўйладим. Ҳизмат ҳаққидан ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади. Буюртмани уй эгаларининг кўнглидагидек қилиб бажарсангиз сизларни ҳам керагидан ортиқ сийлашади. Вазифангиз тушунарли бўлса ишга киришаверинг. Менга эса руҳсат.
Ака-ука ҳовли этагидаги ўзларига ажратилган хонага кириб буюмларини жойлашгач , ташқарига чиқиб ишга киришдилар. Улар бир соатча ишлаганларида ўрта ёшлардаги уй хизматчиси овқатланиб олиш учун очиқ ошхонага чақириб келди.

Йигитали билан Бургутали қўлларини чайиб хизматчи аёл чорлаган жойга келганларида у ерда тебранма курсида тасбеҳ ўгириб ўтирган саксон ёшлардаги кекса аёлга дуч келдилар.

- Ассалому алайкум, - бирин- кетин аёлга салом бердилар Бургутали билан Йигитали

- Ваалайкум ассалом, - очиқ чеҳра билан жавоб қайтарди аёл,- ҳорманглар, болаларим, чарчамаяпсизларми?

-12-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨ХАЙРЛИ ТУН✨🌙

🌹✨Ҳаётнинг хар бир лахзасида, хар бир сониясида яхшиликни, бахтни кўра олинг - бу бахтли, омадли бўлишнинг энг осон йўлидир.

🌹✨ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН🤲🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​СЕШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

❄️Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
❄️Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲

КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭1
​​✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💕Ассалому алайкум! Вароҳматуллоҳу ва баракатуҳ!

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

🍃Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

-Чарчаш йўқ, онахон,- дея муомала қилди Бургутали кифтини келтириб,- ҳовлингиз бирам файзли экан, одам ишлаган сари дам олгандек бўляпти.

- Ўғлим ана шунақа гўзал манзаралар ошуфтаси,- деди аёл кулимсираб, - ҳаа айтганча мени исмим Бибисора. Сизларнинг исмингиз?

- Мени исмим, Бургутали. Бу эса укам Йигитали,- ўзларини таништирди Бургутали

- Исмларингиз бирам чиройли экан, ўзингиз ҳам истараликкина йигитлар экансизлар,- ака-укага синчковлик билан тикилиб қолди Бибисора она,- қани дастурхонга қаранглар. Олишиб ўтиринглар
- Раҳмат, онажон, - миннатдорчилик билдирди Бургутали дид билан безатилган тўкин дастурхонга ишора қилиб ҳушомад қилишни ўзига жоиз деб билди,- бирам қўли очиқ инсонлар экансиз. Таомларингиз ҳам бири-биридан мазали. Ўзингиз ҳам келинг.
- Сизлар бемалол, беҳижолат овқатланиб олаверинглар. Мен яқинда дори ичгандим. Яна икки соатдан кейин ул-бул нарса еб оламан. Бу дейман уйланганмисизлар? -Бибисора она бирдан суҳбат мавзусини бурди.

- Мен уйланганман, - илжайди Бургутали,- бир ўғил, бир қизим бор. Укам эса ҳали бўйдоқ. Яхши жойдан қиз чиқса насиб қилса уйлантирамиз.

- Шундай денг,- Бибисора она Йигиталига бошдан оёқ диққат билан тикилди,- бу боламнинг касблари устачиликми?

- Укам олий маълумотли йигит, она. Бошига бир савдо тушиб, кўнглига ҳеч нарса сиғмай мени ёнимда ўзини овунтириб юрибди-да ҳозир.

- Йўғей,- Бибисора онанинг юзларида қизиқиш аломатлари сезилди, у ичкарига қараб овоз берди,- Луизахон, компотлариздан олиб келинг бундоқ.

-13-
🔥4❤2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Ичкаридан бояги хизматчи аёл чиройли графинда ёқутдек товланиб турган компотни олиб чиқиб столни устига қўйди ва ортиқча гап-сўзсиз яна келган жойига қайтиб кетди.

- Олинглар, анави кесилган мевалардан ҳам еб кўринглар,- йигитларни дастурхонга қистади Бибисора она, - тўғрисини айтсам узр, бу ёғи кексачилик, шунга айбга буюрмайсиз. Йигитали боламнинг бошларига нима савдо тушган шунга қизиқдим.

- Эҳ, онажооон, мен-ку сизга укамнинг бошига тушган савдоларни айтиб беравераман, аммо сизда уни эшитишга тоқат топилармикан?

- Топилади, ўғлим, -деди Бибисора она Бургуталининг оғзига маҳтал тикилиб, - қани айтаверинг-чи, одам тафтини одам олади. Гапиринг жон, болам.

Бургутали аёлнинг далдасидан дадиллашиб Йигитали ва Хонзода билан боғлиқ бўлган воқеани бутунлай бошқа талқинда сўзлай кетди...

Йигитали акасининг негадир воқеалар ривожини бошқача тарзда гапириб бераётганига ажабланди, бироқ унинг гапини бўлишга журъати етмади.

- Мана шунақа гаплар, онахон, - ҳикоясини якунлади Бургутали,- онам боёқиш "Бегона эмас, кўз ўнгимизда ўсган ўзимизнинг маҳаллани қизи" деб келин қилишга шошилгандилар. Бу ёқда бу қизнинг қилиғи чиқиб қолди. Бўлғуси келин шаҳарда анча чакки қадам босган экан шекилли ортидан қасд олгувчиларми билмадик, хуллас бир тўда эркаклар келиб бунақа ҳодиса бўлиб турибди-да. Шу кўйи тўй тўйда қолди, яъни қолдирилди. Тўрт тарафга гап сўз тарқалиб кетгач укам шўрлик номусига чидай олмай қишлоқни ташлаб чиқиб кетди. Отам билан онам шунча қилган ҳаражатларига куйиб чапак чалиб қолаверишди. Биз-ку майли, кетса пулимиз кетди, бироқ қизни уйидагиларнинг аҳволи бизникидан беш баттар бўлди.

-14-
🔥3❤2👍1😭1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

-Тасаввур қиляпман,- деди ўйчанлик билан Бибисора она,- неча йиллар давомида ўзи емай едириб, киймай кийдириб, ялаб юлқаб боққан қизи тўйига озгина вақт қолганда бу аҳволга тушиб турса... Қайси ота, қайси она чидайди бу ҳолатга?

- Ҳаа айтманг, - лабини буриб ҳўрсинди Бургутали,- қизнинг бояқиш онаси бу шармандаликка чидай олмай орадан кўп вақт ўтмасдан омонат жонини Яратган эгамга топширди. Айтишларича асабдан бошидаги қон томирлари ёрилиб миясига қон қуйилганмиш. Қизнинг отасининг ҳам қишлоқда бош кўтариб юргилиги қолмаганди. Аёлини ерга бергандан сўнг қишлоқдан бош олиб чиқиб кетди. Шу билан у кишининг дарагини ҳеч ким билмади.

- Қиз-чи? Унга нима бўлди?

- Ундан ҳам хабар топмадик. Ҳозир қаерда, ким билан, нима иш билан машғул- биз учун ҳаммаси мавҳум. Билганимизда нима эди, онажон, - чуқур тин олди Бургутали,- бундан бир фойда бормиди бизга. Қўлимиздан фақат ўша қиз ўз йўлини топиб олсин деб дуо қилиш келади холос.

- Ҳаа, ҳикоянгиз жуда қайғули экан,- бошини сарак-сарак қилиб чайқади Бибисора она, - ҳозир замон нозиклашиб кетди. Тавба деб гапирай-ку, назаримда яхшидан кўра ёмон кўпайиб кетгандек. Мана яқинда нариги маҳаллада бўлиб ўтган воқеа. Эшитган одам бор-ки, ёқасини тишламасдан қолмади. Астағфируллаҳ.

- Қайси воқеани айтаяпсиз, онахон? - Бургутали Бибисора онадан у назарда тутган воқеани билишга қизиқди. Акасига қўшилиб Йигитали ҳам аёлнинг оғзига интиқ тикилди.

-15-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤2😢1