🧕 Muslimalar kundaligi
1.66K subscribers
3.61K photos
3.51K videos
4 files
6.8K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соч оқаришини тўхтатиш усули

Яқинларга ҳам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: Бонууууууус! 97-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Ярим соат ўтгач, Маҳмуд акани шифохонага олиб келишди. Аюб отасининг ёнида бир қадам ҳам жилмай, ҳамширалар ва шифокорларга ёрдам берарди. Унинг кўзларида фақатгина битта сўроқ: “ким?“ савол…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


98-қисм


Жамила эса ўғлини ўйлаб ороми йўқ. Мақсуд яхши тарбия бергани билан унинг қонида жиноятчини қони оқади. Икки марта қамалиб ҳам хулқи тузалмаган собиқ эри, охирги марта мол мулк учун ўз отасини ўлдириб қамалиб кетган. Унга умрбод қамоқ жазоси беришган.
Жамила ўғлини қанчалик асрамасин барибир отасига тортди. Бу уйда жимгина юргани билан қилар ишни қилиб юрган экан.
Жамила ўзи шаҳарга излаб келай деса Мақсуддан ҳайиқади. Хуршид эса онам бор деб изламайди ҳам.

***

Айюб ва Баҳром иккиси бирга коридорда кутиб ўтиришар, аммо бир бирини танимасди. Айюб жуда асабий ҳолатда бўлиб, Ҳуснорага тинимсиз телефон қиларди.
- Қаерда экан бу қиз. Телефони ҳам ўчган
Айюбни борган сари ҳавотир чулғаб олганди
- Сизни қаердадир кўрганман. Мободо Ҳуснорани акаси эмасмисиз?
Баҳромни ўзи гап бошлади
- Ҳа шундай, нимага сўраяпсиз?
- Ҳуснора шу ерда. Нимадандир қўрққан экан. Мазаси қочди.
Айюб ўрнидан отилиб туриб кетди.
- Қани у?

Баҳром унга ҳайрон қаради. Ўгай синглиси учун шунча ҳовлиқадими?
- Мана бу хонада.
Айюб ўша хонага тезлик билан кирди. Қизни кўрса ҳам ҳавотири босилмади.
- Унга нима бўлди?
- Қаттиқ қўрққан ёки ҳаяжонланган дейишяпти.
- Оббо шу етмай турувди. Унга мумкинмас асабийлашиш. Шифокор қаерда?
Айюб шифокорни чақиришга кетди. Баҳром эса пйлар гирдобида қолди. Демак у билмаган қандайдир сир бор.
Зум ўтмай врач билан кириб келган Айюб унга гапира кетди.
- Унга узоқ вақт мумкин бўлмаган галлютсиногенлар тоифасига кирувчи қанақадир дори беришган. Узоқ вақт даволанишдан кейинги ҳолати бу. Бир йилдан бери рисоладагидек яшай бошлаганди.
- Мен биринчи ёрдамни кўрсатдим. Яхшиси уни ўзини даволаган докторга кўрсатинг.
- Хўп, қачон уйғонади?
- Бир соатларда турса керак.
Шифокор чиқиб кетгач Айюб Соҳибни рақамини терди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
❤13😢3
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

99-қисм

- Алло Соҳиб қаердасан?
-
- Ҳуснорани мазаси бўлмабди. Сабабини билмайман. Аввалги ҳолатига тушиб қолишидан қўрқяпман. Қачон ёнингга борсам бўлади?
-
- Ҳа майли, эрталаб ўтаман. Тўй дейсанми? У ҳам бўлади. Шунча кутдим яна бироз кутсам зарар қилмайди.
Баҳромни қони қайнади. У Ҳуснорани айтаётганини аниқ, тиниқ эшитди. Кейин Айюб Баҳромга қаради.
- Сиз кимсиз, сўрашни унутганимни қаранг?
Баҳром эса фурсатни қўлдан бой берармиди? Ахир уни хотини ҳақида гап кетяпти.
- Мана шу қизни ҳам қонуний, ҳам шаърий эри бўламан.
Айюбни юзидан ранг қочди. Бунақа гапни сира кутмаганди.
- Тушунмадим? кайта такрорлади.
— Тушунмадим? — дея такрорлади у. — Сиз... ким бўласиз?
— Сиз эшитган одамман, — деди Баҳром совуққонлик билан. — Мен Ҳусноранинг эриман. Бу сизга нега бунча ғалати туюляпти?
Айюб бирдан ўзини йўқотиб қўйгандек, бирпас жим турди-да, кейин зарда билан кулди.
— Ҳазилингиз жуда... Бачкана, — деди у тишлари орасидан. — Лекин ҳозир ҳазил қиладиган вақт эмас. Сизга бу ерда нима бор, нима йўқ, билмайман. Лекин аниқ биламанки, Ҳуснорани атрофида эри тугул бошқа биров ҳам бўлмаганди.
Баҳромнинг кўзларида ўт чақнади. У ўрнидан туриб, Айюбга яқинлашди.
— Мен сизга ҳазил қилаётганим йўқ! — овози бўғилиб чиқди. — Қонуний никоҳ қоғози ҳам бор, шаърий никоҳ ўқилганига ҳам анча бўлди. Сиз кимсиз ўзи?! Нимага унинг ёнида юрибсиз?! Сиз ким бўласиз унга?! Шунчаки ўгай акаси.
Айюб Баҳромнинг кўзларига тик қараб турди. Ундаги ғазабни кўриб йигитни ёлғон гапирмаётганига амин бўлди
— Мен унинг акасиман, — деди Айюб овозини бир оз пасайтириб. — Ҳуснора менинг ўгай синглим. Оиламиздаги энг кичиги. Сиз ўзингизни унинг эри деяётган бўлсангиз, нега шу пайтгача унинг ҳаётидан хабарингиз йўқ? Нима сабабдан бир неча ой унга руҳиятини бузадиган дори беришганини, у эндигина оёққа туриб, нормал ҳаётга қайтганини билмайсиз?
Баҳром муштларини тугиб олди. Демак, унинг турмуш ўртоғи ҳақида умуман нотаниш бир одам ундан кўра кўпроқ нарсани билар экан. Унинг виждон азоби янада кучайди.
— Бу ҳақда менга ҳеч ким айтмаган, — деди Баҳром зўрға. — Унинг ўзи ҳам. Биз... ажрашмаганмиз. Орада бир икки тушунмовчилик бўлиб ўтган. Лекин никоҳимиз ҳали бекор қилинмаган. Мен уни топиб, қайтадан бирга бўлиш учун келгандим. Аммо...
Айюб эндигина вазиятнинг нақадар чигаллигини тушуна бошлади. Қаршисида турган бу одам ҳақиқатан ҳам Ҳусноранинг ҳаётидаги энг муҳим ва оғриқли нуқтага алоқадор бўлиши мумкин.


Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨

🌤 Хайрли тонг, азизлар!

Баъзан инсон бахтни узоқдан қидиради. Аслида эса бахт — ҳар куни кўзимизни очаётганимиз, яқинларимиз соғ-саломатлиги ва яна бир кунни яхши амаллар билан ўтказиш имконияти берилганидадир. 🤍

🌿 Янги кун — янги имконият.
Кечаги хатоларни тўғрилаш, кимнидир хурсанд қилиш ва Аллоҳга янада яқинлашиш учун берилган навбатдаги фурсатдир.

🤲 Аллоҳим!
Бугунги кунимизни хайрли амалларга бой қил, қалбимизга хотиржамлик, ризқимизга барака ва ишларимизга осонлик бер. Биздан рози бўладиган амалларни қилишни насиб эт.

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДУО ҚИЛСА!

Кам бўлмайсан икки дунё,
Ризқинг келар мисли дарё,
Сендан рози бўлар Худо,
Қўлин очиб дуо қилса,
Отанг ҳамда онажонинг!

Тупроқ олсанг олтин бўлар,
Ишинг доим ўнгдан келар,
Балолар ҳам четлаб ўтар,
Қўлин очиб дуо қилса,
Отанг ҳамда онажонинг!

Мавҳ этолмас душманларинг,
Кўтарилгай ташвишларинг,
Қайтаргайдир фарзандларинг,
Қўлин очиб дуо қилса,
Отанг ҳамда онажонинг!

Қирғин келса қириқ йиллаб,
Ўтар ажал сени четлаб,
Парвардигор турар қўллаб,
Қўлин очиб дуо қилса,
Отанг ҳамда онажонинг!

Бўлар умринг барокатли,
Фарзандларинг итоатли,
Оиланг тинч ҳаловатли,
Қўлин очиб дуо қилса,
Отанг ҳамда онажонинг!

Элда азиз бўлгайдирсан,
Ҳизматингдан топгайдирсан,
Жаннатларга киргайдирсан,
Қўлин очиб дуо қилса,
Отанг ҳамда онажонинг!

✍Лутфуллоҳ Хўжаев.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

100-қисм

Бу муаммонинг ечими фақат Маҳмуд акада эди. У ҳаммасини яхши билади. Аммо Айюб ҳозир аросатда қолди. Эндигина етдим деганда, унинг нақадар узоқ, балки қўл етмас жойида эканини тасаввур қилиб ҳам кўрмаганди.
Айюб отасидан хабар олиш учун чиқди. Врач эндигина Маҳмуд акани олдидан чиққан экан.
- Дадам аҳволлари қандай?
- Яхши, пичоқ чуқур кирмаган. Керакли аъзоларга зарар етмабди. Фақат жароҳат жойини тикиб қўйдик. Энди уч кун боғловга қатнасалар вазиятга қараб ипини оламиз.
- Рахмат сизга.
Айюб шифокорни чўнтагига бир боғлам пул солдида Маҳмуд акани ёнига кирди.
- Дада тузукмисиз?
- Яхшиман болам. Сениям қўрқитиб юбордимми?
- Муҳими қаттиқ шикастланмадингиз. Ким эди у уйга кирган?
- Хуршид экан.
- Ким бўлади у Хуршид деганингиз?
- Ҳуснорага дори берган йигит. Яъни ўгай акаси. Буни қара бечора қиз ўгай акаларини томондан яхши кўрилибди.
Маҳмуд ака куламан деганди жароҳати азоб берди.
- Дада, Ҳуснорани ўтмиши қандай бўлган? Уни тўйи бўлганми?
Маҳмуд ака жимиб қолди. Бу ҳақида Айюбга айтганми, йўқми эслолмади.
- Ҳа бўлган. Аммо тўй куни шу дорилар сабаб Ҳуснора нима қилишини билмай қолиб даврада томоша кўрсатган. Дори таъсирида бўлган барчаси, лекин ўзинг биласан у эслолмайди.
- Дада...
Айюб хўрсиниб қўйди.
- Нима бўлди? Ҳуснора қаерда экан? Уйга келдими?
- У ҳам шифохонада. Энг қизиғи уни ўша куёв олиб келган. Мен уни эриман деб даъво қиляпти.
- Нима?!
Маҳмуд акани ҳайратдан оғзи очилди.
- Буқандай бўлган билмадим. Аммо Ҳуснора қаттиқ қўрққан дейишяпти. Соҳиб ёнимга олиб кел деди.
- Уни кўришим керак.
Маҳмуд ака ўрнидан турмоқчи эди Айюб қўймади
- Ўзим олиб келаман уйғонсин. Сиз жойиздан қимирламанг. Чоки очилиб кетмасин жароҳатни.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤11👍3🔥2
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

101-қисм

***

Баҳром аллақачон Айюбни Ҳуснорага бефарқ эмаслигини тушуниб бўлганди. Бу ерда қандайдир гап бор. У аниқлаши керак. Қандай дори ҳақида гап кетяпти у билмасдан ҳеч қаерга кетмайди.
Соатни тунги 2 ни кўрсатар аммо Баҳром Ҳуснорани ёнидан кетмай ўтирарди. Ҳар замонда Айюбни кирганини ҳисобга олмаса қизга тикилиб ухлаган туйғулари бош кўтармоқда эди.
Ҳуснора қимирлади, аста кўзини очди. Қаршисида Баҳромни кўриб аввалига довдираб қолди. Кейин кўзларида дахшат акс этди.
- Сиииз...
- Ҳуснора яхшимисан?
Баҳром мехр билан сўради.
- Аввал ўлдириб, ўлган одамга яхшимисан дейиш учун қанчалик разил бўлиш керак одам?
Баҳром қизга жуда яқин борди.
- Нега ўлдирар эканман. Сен билан никоҳимиз бор. Сен менга тегишлисан. Ўзинг ҳам мени севасанку.
- Севган одам ожизлигимдан фойдаланмасди. Кетинг сизни кўргим келмаяпти.
- Афсус, энди доим кўришга мажбурсан. Сени қўйиб юборадиган аҳмоқ йўқ.
Ҳуснора терс қараб олди. Уни бу аразидан Баҳром кулиб юборди. Ҳуснора эса ичидан ўтганни ўзи билади. У ҳамон Баҳромни қилган ишини қабул қилолмаяпти. Оёғи тортмай чиққанини ўйлаб кетмасам бўларкан деб ўзини койиб ўтирибди.
- Мен ... Уйга кетишим керак.
- Даданг ҳам шу ерда.
- Нима?!
Ҳуснора ўрнидан сакраб турганча кўз ёшини артди.
- Тинчлан. Мен уларга ҳеч нарсани гапирмадим. Сени қўрққан дедим ҳолос. Яхшиси дўконга чиққандим дейсанми, бирор баҳона топ.
Ҳуснора довдираб қолди. Баҳромни гапида жон бор. Аммо у барибир ҳозир абгор аҳволда.
- Мен ... Мен уларни кўзига энди қандай қарайман?
Яна Ҳуснора йиғлай бошлади. Баҳром уни оҳиста қучди.
- Гўзалим, ҳаммаси жойида бўлади. Сен ҳавотир олма.
- Қилар ишни қилиб қўйиб ҳавотир олма дейсиз а?
Баҳром қизни қучиб турган вақтида Айюб эшикни очиб кирди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤6🔥4💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба
30- Сентабр, 2026
19- Рабиус сони, 1448


Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бориб бахтга тўлиб келаман,
Бахтлилардан бўлиб келаман,
Дунё мендан бироз нари тур,
Мен онамни кўриб келаман!!!

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥1 октябрь – Ўқитувчи
ва мураббийлар куни! 💐

АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР!

Сизларни бугунги байрам билан муборакбод этамиз!

Ватанимизнинг миллионлаб болаларининг қалбига илм-фан зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар қилиб тарбиялаётган, заҳматли ва олийжаноб касб соҳиблари - азиз устоз ва мураббийларга миннатдорчилик билдирамиз.

Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг фойдалари ҳақида

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🕋🍃

🌹Айтмоқ  истаб  сизга  гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

🌹Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак.
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.

🌹Сочларига  оқ тушган Онам.
Отам  учун сўрайман тилак.
Акам укам Опа сингиллар.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.


Реаксия босиб яқинларингизга ҳам юборишни унутманг!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
#Ҳикмат

“Бисмиллаҳ” шайтонни тўсувчи қўрғондир.

⚜ Бирор киши уйга киришни қасд қилса, шайтон унга эргашади. Агар ўша киши уйга кираётиб: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, деса, шайтон: “Бу уйга кириш учун менга йўл йўқ”, - деб айтади.
⚜ Агар унга овқат узатилганида: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим”, деса, шайтон: “Бу ерда мен учун овқат йўқ экан”, - деб айтади.
⚜ Агар ичимлик берилган вақтда, у: “бисмиллаҳ”, деса, шайтон: “Бу ерда менга ичимлик йўқ экан”, - деб айтади.
⚜ Агар ёнбошла ётиб, “бисмиллаҳ”, деса, шайтон: “Бу ерда мен учун ётоқ йўқ экан”, - деб айтади.
Агар уйга киришда “бисмиллаҳ”ни унутса, шайтон у билан бирга киради. Агар овқат пайтида “бисмиллаҳ”ни тарк қилса, шайтон у билан бирга овқатланади. Агар ичимлик ичишда “бисмиллаҳ”ни тарк қилса, шайтон биринчи бўлиб оғзини пиёлага қўяди.

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ясин сурасидаги илмий мўжиза


✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 101-қисм *** Баҳром аллақачон Айюбни Ҳуснорага бефарқ эмаслигини тушуниб бўлганди. Бу ерда қандайдир гап бор. У аниқлаши керак. Қандай дори ҳақида гап кетяпти у билмасдан ҳеч қаерга кетмайди. Соатни тунги 2 ни кўрсатар аммо…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

102-қисм

Айюбни кўрмай туриб эса Ҳуснора Баҳромни ўзидан итариб ташлади.
- Яқин келманг менга.
- Ҳуснора тинчликми?
Ҳуснора Айюбга қаради.
- Айюб ака.
- Бу йигит ким?
Ҳуснора жавоб беролмай каловланди. Нима дейишини билмади.
- Бу ...
- Мен кимлигимни айтганман. Жавоб беришинг шарт эмас, - Баҳром дадил гапирди.
- Айюб ака дадам қаердалар?
Ҳуснора вазиятдан чиқиш учун гапни бошқа ёққа бурди.
- Юр олиб бораман.
Ҳуснора тезда дадаси ётган хонага кирди. Уни кўриб йиғлаб юборди.
- Дадаааа, сизга нима бўлди?
Маҳмуд ака Ҳуснорани соғ омон кўриб юзига кулгу югурди.
- Яхшиман қизим. Ўзингга ҳеч нарса қилмадими?
- Мен... Яхшиман, ҳеч нарса қилмади.
Ҳуснора зўрға жавоб берди. Кейин йиғлаб юборди.
- Қизим қара мен яхшиман. Сенга нима бўлди? Мен келганда қаерда эдинг?
- Мен...
Ҳуснора Баҳромни гапини эслади.
- Дўконга чиққандим.
Маҳмуд ака ярим тундами деган гапни айтмади.
- Яхшиям уйда эмас экансан.

- Нега ундай деяпсиз дада?
Гапга Айюб аралашди.
- Дадамга уйга кириб кутиб ўтирган Хуршид пичоқ санчган.
- Нима?!
Ҳуснорани оёғида жон қолмади.
- У нега сизни пичоқлайди?
- Сенга дори берган ўша экан. Уни мақсади нима билолмадим. Мени олган жароҳатим ҳеч нарсамас, аммо сен уйда бўлганингда... Ўйлаш ҳам дахшат.
Ҳуснора ўтириб қолди. Дадасига нимадир бўлса у қандай яшайди.
- Дадажон сизга нимадир бўлса мен қандай чидардим?
- Қизим ҳаммаси жойида. Мана кўряпсанку. Аммо сени энди уйга ёлғиз юборолмайман. Айюб балки биз билан бирга яшарсан энди?
Айюб нима деярини билмай қолди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍
🔥7👍4❤2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

103-қисм

- Дада ғалатимасми?
- Нимаси ғалати?
- Яна бир муаммо бор уни ҳал қилайлик. Кейин кетамиз. Ҳозир чақираман.
Айюб шундай дея Бахромни чақириб келди.
- Дадамга кириб гапларингни тушунтир.
Баҳром ўзига ишонган ҳолда ичкарига қадам босди
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум. Танимайроқ турибман.
- Сиз билан ёлғиз гаплашсам бўладими? Ҳуснора ҳақида?
Баҳром ўйлаб ўтирмай таклиф билдирди.
- Майли.
- Лекин дада...
Айюб Баҳромга ишонмаётганди.
- Чиқинглар. Гаплашайчи.
Ҳуснорани кўзида ҳавотир аксланди. У дадам ҳаммасини билиб қолсачи деган ҳавотирда эди.

Улар чиқиб кетишгач Маҳмуд ака гап бошлади.
- Аввал стулни яқинроқ олиб келиб ўтириб олинг.
Баҳром у айтгандек қилди.
- Энди айтингчи нимани гаплашмоқчисиз?
- Мен хотинимни олиб кетмоқчиман.
- Қарангааа, хотиниз экани энди эсизга тушдими? У ўлим билан олишиб нақд жаханнамдан қайтиб келганида қаерда эдингиз?
- Мен билмагандим. Ғазабда эдим. Тўйни атай бузди, мени ёқтирмагани учун деб ҳисоблардим.
- Ҳўш, ҳамон ўшандай ўйлашда давом этинг. Сизга берадиган қизим йўқ.
- Мен уни талоғини бермаганман.
- Берасиз. Буни ҳам йўлини қиламиз. Шунча пайт уни сўрамаган одамга жимгина бериб юборадиган қизим йўқ.
- У мени танласачи?
- Аҳамиятсиз. Агар сиз керак бўлсангиз мендан воз кечади. Иккимиздан биримизни танлаши керак.
- Агар ўз қизингиз бўлганида...
Баҳром шу гапни бекор айтди. Маҳмуд акани жахли чиқди.
- У мени ўз қизим. Бошқача бўлиши мумкинмас. Уни ярим йўлда ташаб кетувчи одамга ишонолмайман. Кетишингиз мумкин.
Баҳром ноилож ўрнидан турди.
- Мен Ҳуснорани ҳеч кимга бериб қўймайман.
- Буни ўша куни қилиш керак эди. У атайин қилмаган ҳеч бир ишни. Сиз сезишингиз керак эди . Унга мунтазам дори бериб жинни бўлишига оз қолган. Яхшиям улгурдим. Энди эса хайр. Кетинг.
Баҳром чиқиб кетди. Коридорда эса Айюб ва Ҳуснора ёнма ён турар, бу Баҳромни қонини қайнатди.
- Ҳуснора уни олдида нима қиляпсан?
- Ўтирибмиз шунчаки.
- Дадангга ўзинг тушунтирарсан. Сен барибир менга тегишлисан. Сени кимгадир бериб қўймайман.
Баҳром шарт гапирдию ташқарига чиқиб кетди. У бугунги ҳақиқатларни ҳазм қилиб олиши керак.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤4🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳзун бўлманг!
Тақдир қилгувчи Зот барча нарсани ҳикматсиз қилмаслиги ва бандага нима фойдали эканлигини билгувчироқдир...

🌙 Ҳайрли тун, диндошим! Тунингиз осуда ўтсин!


❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас... умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... 

Зеро, шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик...

Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин...

Ота-онамиз,  фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!!

Шанба кунингиз   қувончли ва файзли ўтсин

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤1
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

104-қисм

Ўша куни Маҳмуд акани таклифига биноан улар Айюбни уйига боришди. Ҳар эҳтимолга қарши анави телба яна келиб қолишидан чўчиб қолишганди.
Вақтни бой бермай Айюб милицияга хабар берди. Улар Хуршидни излашни бошлашган.


***

Кеча тўғри ухламаган Ҳуснора бугун мудраб ўтирибди. Айюб уни Соҳибни олдига олиб боришини айтди.
- Ҳуснора тур кийин. Соҳиб кутиб турибди бизни.
- Хўп.
Ҳуснора гарчи ҳозир ҳеч нарса ёқмаса ҳам мажбур кийинди. Қизнинг аҳволи яхшимас. Бутун дунё тор кўриняпти. Ҳатто эртадан умиди йўқ, яшашдан чарчаган одамдек бўлиб қолган.
- Дада мен Ҳуснорани докторга кўрсатиб келаман. Тушдан кейин сизни боғловингизни янгилаш учун олиб бораман.
- Хўп.
Маҳмуд ака олдига крассвордни олганча бош кўтармай жавоб берди.
Айюб Ҳуснора билан машинага ўтирди. Токи Соҳибни олдига боргунча ҳам иккиси гаплашмади. Айюбда саволлар кўп, аммо қизга уларни қандай айтишни билмайди.
Мана ниҳоят улар Соҳибни ҳузурида.
- Ҳўш нима безовталик?
Ҳуснора бошини эгди. Ичидаги дардни айтолмаса.
- Менга баъзи одамлар жуда танишдек туюляпти. Кейин бироз дугонамни туғилган кунида коньяк ичгандик. Кейин нимадандир қўрқдимми, билмайман бошим қисиб оғриб, бу гал нафас етмай қолди.
Соҳиб болғачасини олганча, Ҳуснорани тизза ва тирсагига уриб кўрди. Пульсни текширди.
- Стрессли вазият. Тинчлантирувчилар ёзиб бераман.
- Хўп.
- Соҳиб қўрқинчи бирор нима йўқми?
- Кўзига нималардир кўринмаётганини ҳисобга олса ҳаммаси жойида. Ҳавотир олма.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
👍16❤1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

105-қисм

Соҳибни олдидан чиқиб тўғри уйга боришди. Ҳуснора бошим оғрияпти деб кириб ётди. Дардини бировга айтолмайди. Ким билан дардлашолмайди. Бу дунёда ёлғиз қолиб кетгандек эди.
Телефон қўнғироғи уни кўз ёшларини артиб қарашига сабаб бўлди. Экранда Баҳромнинг кулиб турган расми чиқди. Нима қилсин? Жавоб берсинми, шу тобда уни умуман кўргиси келмаяпти. Ҳатто овозини ҳам эшитишни истамайди.
Аммо Баҳром қайсарлик қилиб қайта қайта қўнғироқ қилаверди.
- Алло.
- Ҳуснора яхшимисан?
Ҳуснора жим, жавобдан қочяпти.
- Ҳуснора, нега жимсан? Нима бўлди сенга?
- Қасос олиб бўлмадизми? Яна нима истайсиз мендан?
- Севгилим бўлди, аразни бас қил.
- Нега? Айбим нима эди?
- Ҳуснора мен билмагандим. Рости бунақа ниятим йўқ эди. Ўзимни бошқаролмадим. Қандай бошқарардим, висолига интиқ бўлган инсоним ёнимда турар экан.
Ҳуснора хўрсиниб қўйди.
- Ҳуснора балки айтарсан сен нега хотирани йўқотганингни?
- Билмайман. Дори беришган дейишди. Лекин мен ичганимни эслолмайман. Фақат хонада графинда сув турарди. Қайта қайта ичгим келаверарди. Шуни биламан.
- Қачон олдимга келасан?
- Ҳеч қачон!

- Ҳуснора жахлимни чиқарма. Майли мараз де, аблах де. Фарқи йўқ. Токи сенга етмагунимча курашдан тўхтамайман
- Бир кун чарчайсиз, кейин қўл силтаб боре деб кетиб юборасиз.
- Мен сени беш ой изладим. Ўгай отанг билан кўринмадинг. Бориб сўрашга журъат қилолмадим. Ишон сени севганчалик ҳеч кимни севмаганман.
- Баҳром ака. Мен ўзимга келиб олай илтимос. Унгача безовта қилманг
- Узоқ кутмайман. Огоҳлантирдим.
- Хўп.
Ҳуснора телефонни ўчириб яна йиғлаб юборди.

***

Хуршид яшириниб юрибди. У билади унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Чунки анави одам уни кимлигини билади. Эссиз ўшанда ўлдириб қўя қолгани яхши экан. Энди у одам танигани учун муаммолар туғилиши турган гап.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤10