Беҳруз уйга боргач, овқатланиб хонасига чиқди. Уни хаёлидан Музроб бобонинг айтганлари ҳеч кетмасди. Сизга қарасам виждоним қийналади, куйиб кетаман, дедиларми? Лекин нимага айнан менга қарата бу сўзларни айтдилар. Раҳмим келяпти деганида-ку, тушунса бўларди, лекин нима учун виждон ҳақида гапирдилар экан. Бу билан нима демоқчи бўлдилар, нимани назарда тутгандилар бу гапларни гапираётганда хайронман. Сабабини сўрасам гапни бошқа томонга буриб юбордилар. Демак, мен билмайдиган нимадир бор. Лекин нима бўлиши мумкин? Беҳруз узоқ шу хаёллар билан ўйчан ўтирди. Кейин ўйлайвериб боши ғувиллаб кетди. Энди буни нима аҳамияти бор... барибир У энди йўқ-ку... нима яширишган бўлса ҳам энди Гулноз ҳеч қачон қайтмайди... Беҳруз шу ўйлар билан ухлаб қолди.
Беҳруз эртаси куни ишларини тугатиб, энди кетмоқчи бўлиб турганда, уни бошлиқлар хонасига чақиришди.
- Ассаломалекум, Ботир Раҳимович, мумкинми? -деди Беҳруз хонага киргач.
- Албатта, кираверинг, Беҳруз, марҳамат ўтиринг.
- Раҳмат-деб кўрсатилган жойига ўтирди.
- Ишлар яхшими? Ҳаммаси жойидами?
- Ҳа, яхши. Ҳаммаси жойида. Чақиртирган экансиз?
- Бир масалада сиз билан гаплашиб олмоқчийдим.
- Эшитаман?
- Беҳруз, сизни анчадан бери биламан, жуда бошқарувчан, ақлли, масъулиятли ходимсиз. Шунинг учун бу вазифани сиздан бошқасига ишонолмайман.
- Тинчликми ўзи, Ботир Раҳимович?
- Тинчлик, тинчлик. Хабарингиз бор, яқинда бир йирик хусусий компания билан узоқ муддатли шартномани имзоладик.
- Ҳа, албатта хабарим бор.
- Хуллас, улар биздан бир йилга маркетинг-менежмент бошқарувини профессионал даражада тушуниб, иш олиб борадиган ходимни сўрашяпти. Мен уларга сизни тавсия қилдим. Бу ерда ишларимиз яхши, қолаверса, қўл остингиздаги ходимларингиз бу ерни эплаб туришади. Сиз ҳозир уларга кўпроқ кераксиз. Биз ишончли ҳамкор
бўлганимиз учун биздан илтимос қилишяпти. Бир йил ўша ерда маркетинг-менежмент бўлимини бошқарасиз, ишларни йўлга қўясиз, ҳам иш ўргатасиз. Нима дейсиз, Беҳруз, бу менимча ёмон имконият эмас. Маошни эса икки барабор кўп оласиз.
- Очиғи сал кутилмаган таклиф бўлди.
- Менимча, бу яхши имконият, ҳам яна тажриба орттирасиз. Қолаверса улар хориж давлатлари билан ҳам иш олиб боришади, сиз эса тилни биласиз, айнан уларга зарур ходимсиз. Мен ҳам бошида сиздек ишчан ва лаёқатли ходимимни бир йилга беришни истамадим, лекин ўйлаб кўрсам бу ҳаммага ҳар томонлама яхши бўлади. Бу компаниямиз келажаги учун ҳам жуда керак. Ҳамкорларимизни бизга ишонч билдиришаётгани эса бу яхши. Қолаверса бу ерга ҳафтада бир марта келиб, ишларни бошқариб турасиз, бу ер ҳам назоратингиз остида бўлади. У ерда сиз хоҳлагандек шароитни яратиб беришади. Ўз хонангиз, ёрдамчингиз бўлади албатта. Яхшилаб ўйлаб кўринг, бироқ бизни кўп куттирманг.
- Хўп бўлади, мен яхшилаб ўйлаб кўрай.
- Яхши, унда сизга руҳсат, борақолинг.
- Ишончингиз учун катта раҳмат! Яхши қолинг,-дея хонадан чиқди Беҳруз.
Кейин ҳар доимгидек гул олиб, қабристон томон йўл олди. Йўлда кетиб борар экан, раҳбарининг гапларини ўйлади. Ёмон таклиф эмасди, ҳар томонлама келажаги, юксалиши, карьераси учун ажойиб таклиф, ажойиб имконият эди. Лекин Беҳруз табиатан янгиликларни қабул қилиши қийин эди. Ҳар қандай янгиликни жуда секинлик ва қийинчилик билан қабул қилар, кўникиши қийин бўларди.
Ўзгаришларни эса деярли ёқтирмасди. Энди яхшилаб ўйлаб кўриши керак. У машинасини четга олиб, қабристонга кирди.
- Яхшимисан, гулим? Яхши ётибсанми? Узр, бугун сал куттириб қўйдим сени? Бошлиғимни ёнида сал ушланиб қолдим. Биласанми, менга бир йилга бошқа бир хусусий компаниянинг маркетинг-менежмент бўлимини бошқариб, ишни йўлга қўйиб беришимни сўрашяпти. Катта бир лойиҳа устида иш бошлаганмиз, шунинг учун ҳамкорларга мени номзодимни тавсия қилишибди. Хорижий давлатлар билан ҳам иш олиб борилади, умуман олганда бу жуда зўр имконият. Лекин мени биласан-ку, бунақа нарсаларни тез қабул қилиб кетолмайман. Яхшилаб ўйлаб кўришим керак. Агар ҳозир сен ёнимда бўлганингда, мени бунга албатта кўндирган бўлардинг. Бироз ўйлаб олай, кейин бир гап бўлар. Ҳая, ишдан гапириб сениям бошингни қотириб юбордим, кечир.

👍24
Гулим, сен у ерда ҳурлар билан бўлсанг керак-а? Шу ҳақида бир ўқигандим. Бу дунёдан бокира бўлиб кетган қизлар у дунёда ҳурга айланишаркан. Унда сен янаям очилиб кетган бўлсанг керага? Сени жудаям кўргим келяпти, соғиндим.... йиғламайман дейман-у, кўзларимга ёш келаверса нима қилай айт? Худди мазмунини йўқотиб қўйган бир нотавонга ўхшайман. Ҳеч нарсада бир мазмун йўқдек, ишонасанми? Майли, сениям юрагингни эзмай. Айт-чи, сизлардаям ёмғир, қор борми? Ҳозир ҳаво бироз салқин. Ҳадемай қиш келади. Сизлардаям совуқ бўладими, гулим? Хавотир оляпман... совуққина ерда ётибсан... мен эса... Гулим, айт-чи у ерда ҳур йигитлар ҳам борми? Уйланмасдан жони узилган йигитлар ҳам ҳур ҳисобланишадими? Нега сўраяпсиз дейсанми? Биласан-ку рашким ёмон, улар сенга гап отишмаяптими ишқилиб? Кулма, мен сендан жиддий сўраяпман.
- Болам,-деди унга яқин келиб Музроб бобо.
-Ассалому-алайкум, бобо, яхшимисиз?-ўрнидан туриб сўрашди Беҳруз.
- Воалайкум-ассалом, ўзингиз яхшимисиз?
- Раҳмат, чарчаб қолмадингизми?
- Бугун кайфиятингиз яхши, куляпсиз.
- Ҳалиги унга бугунги кунимни қандай ўтганини айтиб бераётгандим.
- Болам, биламан бу менинг ишим эмас, лекин яна қанча шундай юрмоқчисиз? Ахир бир йилдан ошди, ҳалиям аҳволингиз шу. Ҳар куни келасиз, худди девоналардек қабр билан гаплашиб ўтирасиз. Сизни кўриб жоним ачийди, юрагим куяди...
- Жиннига ўхшаб демоқчимисиз, бобо,-деди Беҳруз жудаям синиқ оҳангда ердан нигоҳларини узмай.
- Йўқ, ундай деганим йўқ. Лекин сиз шундай давом этсангиз, бир кун эсдан оғишингиз ҳам ҳеч гап эмас, Беҳруз. Нега қабул қилолмаяпсиз буни, нега кўниколмаяпсиз? Ахир у энди сизнинг ҳаётингизда йўқ, сиз давом этишингиз керак, оила қуриб, фарзандли бўлишингиз керак. Бу таҳлит яшолмайсиз ахир.
- Бобо...
- Шошманг, эшитинг. Йигит кишисиз, оғирроқ бўлинг, ўзингизни қўлга олинг, етар энди. Бу ҳолатингизни суйган инсонингиз ҳам қабул қилмаган бўларди. У сизни бу аҳволда кўришни истамаган бўларди. Эртага у дунёда унинг кўзларига қандай қарайсиз? Уйланинг, фарзандли бўлинг. Инсон ўзидан фарзанд қолдириши керак, ёлғизлик фақат Аллоҳга ярашади, ўғлим. Эртага ортингиздан сизнинг хаққингизга дуо қиладиган солиҳ фарзандларни тарбиялаб, камолга етқазсангиз, суйганингиз ҳам сиздан рози бўлади. Бир ривоятни эшитганмисиз? Бир куни ҳазрат Навоийдан сўрашибди: “Тақсир сиз уйланмадингиз, бутун умр ўзингизни илмга бағишладингиз, ибодатга бағишладингиз. Бизнингча, сиз жаннатнинг энг тўрида бўлсангиз керак?” Шунда ҳазрат Навоий: “Йўқ, мен жаннатнинг энг сўнгги пойларида бўламан. Чунки менинг ортимда хаққимга дуо қилгувчи фарзандларим йўқ” деб жавоб берган эканлар.
- Менинг гулим жаннатга ҳур бўлиб кетди, майли мен эртага жаннатнинг энг сўнгги пойгакларида бўлсам ҳам розиман. Фақат гулим жаннат тўрларида бўлса бўлди мен учун.
- Нега тушунгингиз келмайди ахир, у йўқ, йўқ! Тақдир сизларни боғламаган экан. Тақдирга тан беринг, буни қабул қилинг, ҳар куни бу ерга келиб, қабр билан девоналардек гаплашиб ўтиришни бас қилинг энди! -деб Музроб бобонинг кўзларидан ёш думалади, овози ҳам титраб чиқди.
- Бобо, сизга нима бўлди? Яхшимисиз?
Уни ҳеч бу аҳволда кўрмаган Беҳруз гангиб қолди.
- Эҳ, болам...кошкийди яхши бўлолсам... кошкийди... Сизга қараб кундан-кунга эзилиб кетяпман. Эй, Аллоҳ ўзинг кечир, мендек иложсиз қолган бандангни кечир. Сиз ҳам кечиринг, болам, кечиринг,-деб секин кета бошлади бобо.
- Бобо, шошманг,-деб унга етиб олди Беҳруз. –Нега кечирим сўраяпсиз? Нега охирги пайтларда бунақа гапларни гапирадиган бўлиб қолдингиз? Мен билмайдиган бирор гап борми?
- Агар шу аҳволда юришингизни билганимда эди... икки дунё бир бўлса ҳам асло бунга рози бўлмасдим, асло!

👍15👏1
- Сўзларингизни тушунмаяпман?
- Айтолмайман, болам, айтолмайман! Ёнингизда гуноҳкорман, кечиринг.
- Бобо, тинчланинг, сизга нималар бўляпти?-уни ўриндиққа ўтқазди Беҳруз.
- Кечиринг, мени кечиринг....
- Нима учун кечирим сўраяпсиз ахир?-тоқатсизланди Беҳруз.
- Аллоҳ гувоҳлигида сўз берганман, болам, айтолмайман. Илтимос мени қийнаманг.
- Мендан нимани бунчалик яширяпсиз? Ёлвораман айтинг?
- Олдинига бу ҳол ўтиб кетар дедим, кўниколмаяпти дедим. Бир-икки ойда ўзига келиб, оила қуриб кетарсиз деб умид қилдим. Лекин сиз бир йил бўлса ҳамки, ҳамон ундан кўнгил узолмаяпсиз. Сизни бундай кўриб эса менинг юрагим куйиб кул бўлади, болам,-дея кўзларидан ёш оқди бобонинг.
- Яхши бобо, яхши. Фақат тинчланинг, ўзингизни босинг. Майли сўрамайман, фақат илтимос, тинчланинг. Нима бўлган бўлса ҳам энди У қайтмайди, шунинг учун аҳамияти йўқ буларнинг. Сиз куйинманг, сув олиб келайми, ичасизми?
- Илтимос хонамдан бир пиёла сув келтирсангиз.
- Албатта, ҳозир олиб келаман, мен ҳозир,-дея бобонинг хонаси томон юриб кетди Беҳруз.
У чолга нималар бўлаётганини тушунолмасди. Ахир уни ҳеч бу аҳволда кўрмаганди Беҳруз. Олдин ҳам кўп бора уйланинг, оила қуринг, фарзандли бўлинг дерди, лекин охирги 2-3 сафардан бери мутлақо ўзгариб қолган. Нима гап ўтганки, уни виждон азоби бунчалар қийнаяпти, бот-бот кечирим сўраяпти. Беҳруз ҳар қанча ўйласа ҳам ўйига етолмасди.
Шу пайт қабристонга кириб келган Ҳаётхон опа Музроб бобони ўриндиқда ўтирганини кўриб унинг ёнига келиб салом берди.
- Ассалому-алайкум, ота, яхшимисиз?
- Сиз?! Воалайкум-ассалом, яхшимисиз? Келинг ўтиринг дея ёнидан жой кўрсатди бобо.
- Ота яхшимисиз? Тузукмисиз, кўринишингиз бир аҳвол?-деди унинг ёнига ўтириб.
- Эҳ..... қизим, мана бир йилдирки, мени виждон азоби куйдиряпти. Сизни топай десам манзилингизни ҳам, телефонингизни ҳам билмайман. Ўзингиз ҳам ўшандан бери бошқа келмадингиз.
- Кечиринг, ота, биз ҳам яқинда қайтдик Тошкентга. Ўзимиз билан бўлиб сиздан ҳам хабар ололмадик. Илтимос бизни кечиринг.
- Хато қилдик, жоним қизим, хато қилдик.
- Ота, тинчликми ўзи? Нега ундай деяпсиз, нега кўринишингиз бу аҳвол, нима бўлди ўзи?
- Билмайсиз, болам, билмайсиз. Мен агар олдин шундай бўлишини билганимда ҳеч қачон ёлғонингизга аралашмаган бўлардим, ҳеч қачон. Беҳруз...
- Беҳруз?-деди ажабланган ҳолда бобонинг гапини бўлди Ҳаётхон опа. –Унга нима бўлди?
- Сиз ўшанда Беҳрузни бу ерга олиб келиб, бегона қабрни қизимнинг қабри деб кўрсатган кунингиздан бошлаб Беҳруз ҳар куни шу қабрга келади, қўлида албатта бир дона қизил атиргул бўлади. Бир кун ҳам буни канда қилмайди. Ҳар куни шу ерга келади, қабр билан худди қизингизни ўзи билан гаплашиб ўтиргандай гаплашади. Йиғлайди, кулади, эзилади. Буни кузатиш, уни қанчалар азобанаётганини кўриш буни қандай қийин эканлигини биласизми, тасаввур ҳам қилолмайсиз. Ўтиб кетар деб ишонган ёлғонимга бугун ўзим ишонмаяпман.
- Ота, нималар деяпсиз?-кўзларига ёш қуйилди Ҳаётхон опанинг. –Нима у ҳалиям уйланмадими?!
- У ҳалиям қизингиздан кўнгил узмаган, уйланмади. Ҳар куни шу ерга келади, гулни қабрга қўйиб, у билан соатлаб гаплашиб қолиб кетади бу ерда. Кетинг, деганимдан сўнггина зўрға кетади гоҳида. Ёмғирда ҳам, қорда ҳам қабридан кетмайди. Уни бу ишлари девоналикдан бошқа нарса эмас. Унга қараб мени виждоним қийналади.
- Э Худойим, ҳали бу кунлар ҳам бормиди... Қизим бечора уни бахтли бўлишини истаб шундай қилганди, бир марта куяди лекин бора-бора бунга кўникади, ҳар ҳолда бутун умр куйиб яшамайди деб шундай қилишга мажбур бўлгандик. У барибир Беҳрузга турмушга чиқмасди, чиқолмасди. Ахир вазиятдан хабарингиз бор, Беҳрузга буни айтганимизда у ҳеч қачон қизимни ташлаб бошқаси билан ҳаёт боғламасди, чунки мард йигит. Қизим эса уни тўлиқ бахтли яшашини истаб, шундай қилишга мажбур қилди бизни. Кечиринг, ота, сизни ҳам кўп азобга қўйдик, илтимос кечиринг. Қизимни пешонаси шундай экан, нима қилолардик...
- Барибир эртами-кечми у буни билади, унга ҳақиқатни айтиш керак. Мен ортиқ уни бу аҳволига индамай қараб туролмайман, қизим.
- Қандай ҳақиқат, бобо?-деди Беҳруз чолнинг охирги гапини эшитиб қолиб.

👍22❤1
- Беҳруз, ўғлим яхшимисиз?-деди Ҳаётхон опа уни кўриб алланечук бўлиб кетди.
- Ассалому-алайкум, онажон яхшимисиз? Кўришмаганимизга анча бўлди.
- Қачондан бери бу ердасиз?
- Бобога сув олиб келаётгандим, беиҳтиёр қандайдир ҳақиқат ҳақидаги гапингиз қулоғимга чалинди. –Бобо, мана ичиб олинг,-дея қўлидаги сувни Музроб бобога тутди Беҳруз.
- Раҳмат, болам.
- Онажон, яхшимисиз, яхши ўтирибсизларми?
- Ўзингиз яхшимисиз? Рости сизни бу ерда кўраман деб ўйламагандим,-деди Ҳаётхон опа ранглари оқариб.
- Мен ҳар куни келаман бу ерга...
- Уйланмадингизми?
- Йўқ ҳали.
- Лекин....
- Биламан, бу ишим яхши эмас, униям қийнаб юбордим. Кечиринг онажон. Қўлимдан келмаяпти. Дарвоқе, қачон қайтдингиз Тошкентга? 3-4 марта уйга ўтгандим, эшик қулф экан, қўшниларингиз сизларни Америкага кетишди дейишганди. Қайтибсизларда?
- Уйга ўтганмидингиз?
- Ҳа, бир хабар олай, ҳол сўрай дегандим. Онажон, рангингиз синиққан, тинчликми? Сизларга нима бўляпти ўзи? Боя қандай ҳақиқат ҳақида гаплашётган эдингиз?
- Бобо, нимани мендан яширишга уриняпсизлар ўзи? Мен билмаган нима бор?
- Болам, мени кечиринг, олдингизда гуноҳкорман. Қўлингиздан келса кечирарсиз. Лекин мен буни сизга айтолмайман, чунки бу менинг сирим эмас, бунга хаққим йўқ.
- Онажон, унда сиз айтинг илтимос. У қандай сирки, мени билишимни бунчалик истамаяпсизлар?
- Беҳруз, ўғлим, илтимос бизни қийнаманг. Нима бўлган бўлса бўлиб ўтди ҳаммаси, энди бу гаплардан фойда йўқ. Илтимос сиздан бу ерга бошқа келманг, ўзингизни ҳам, қизимни ҳам қийнаманг.
- Лекин, онажон....
- Шунча қийналганингиз етар. Ҳозир эса бобо билан мени ёлғиз қолдирсангиз илтимос.
- Хўп, яхши. Яхши қолинглар,-дея бир аҳволда у ердан узоқлашди Беҳруз.
- Нега ундай қилдингиз, қизим-деди Музроб бобо Беҳруз кетгач. –Ахир уни яна қанча қийнамоқчисизлар?
- Ота, сиз ҳам тушунинг, агар у ҳозир қизимни тириклигини билса, қай аҳволга тушишини ўйлашгаям қўрқаман ҳатто. Унга ёмон таъсир қилса-чи?
- Айнан шундан қўрқаманда, жоним қизим. Буни эшитиб эсдан оғиб қолмасмикин, жаҳл устида бир балони бошламасмикин деб қаттиқ хавотирдаман.
- Узр, ота, бизни кечиринг, сизни ҳам шу ёлғонга аралаштириб қўйдик. Оғримаган бошингизни оғритдик. Кечиринг, ота, кечиринг. Ҳеч кимнинг бошига иложсизлик, чорасизлик кунини солмасин экан, бизга қолса шундай қилармидик, ота?
- Сизни тушунаман, қизим, лекин сиз қанча яширсангиз ҳам Беҳруз барибир бир куни бундан хабар топади. Қизингиз бир умр Амери када яшамайди-ку?
- Қизим эртага Тошкентга қайтяпти. Менинг энди буёғига бошим қотиб қолди. Вазиятни бундай тус олишини умуман кутмагандик. Беҳрузни аллақачон уйланиб кетган деб юрардик, балки ҳадемай болали бўлар деб ўйлардик. Лекин ҳозир вазиятни кўриб нима қилишга гангиб қолдим. Энди буёғи нима бўлади, ахир унга қандай қилиб айтамиз?
- Қизим, барибир айтиш керак. У ҳам бировнинг боласи, унинг ота-онаси ҳам куйинишяпти. Уларга ҳам осон тутманг.
- Лекин вазиятни биласиз, барибир улар ҳеч қачон бирга бўлишолмайди. Қизим бунга кўнмайди икки дунёда ҳам. Беҳруз Гулнозани тириклигини билса, кейин ундан умуман кечмайди.
Шу пайт бу гапларни тасодифан эшитиб қолган Беҳрузнинг қўлидаги овқат ерга тушиб идиш чил-чил синди.
- Беҳруз?! Кетмаганмидингиз?!-деди Ҳаётхон опа ўрнидан туриб.
- Болам қачондан бери бу ердасиз?-деди Музроб бобо ҳам.
- Кетаётгандим... лекин эшик яқинида холам овқатни бобонгизга олиб боринг, мен шошиб тургандим деб бериб юборгандилар,-деди жонсиз аҳволда.
- Гапларимизни эшитдингизми?-базўр сўради Ҳаётхон опа.
- Мен янглиш эшитдима? Гулноз ўлган... тирик бўлиши мумкин эмас а? Тўғрими? Мен нотўғри эшитдим шундайми?
- Беҳруз, ўглим, биз ҳалиги...-дея нима дейишни билолмай қолди Ҳаётхон опа.
- У ўлган а? Айтинг, бобо, қабрни ўз қўлларингиз билан қазигансиз-ку, у ерда Гулноз, гулим ётибди а?-кўзларидан ёш оқиб тушди Беҳрузнинг.
- Болам, кечиринг... кечиролсангиз кечиринг мени.
- Йўқ! Ишонмайман!-деди
Беҳруз баландроқ овозда титраб.
–Ёлғон гапиряпсизлар, мен ақлдан озяпман шекилли. Ҳа, ҳа мен эсдан оғяпман-деб ерга ўтириб қолди Беҳруз.
@muslima_ayollar_blogi

👍33😢8
Унинг шу туришининг ўзи БУЮКЛИК эмасми???
Аёл сизга ЁҚМАГАН алфозда ҳам қозонингизни жазиллатиб, чироғингизни ёқиб юраверади. Xомиладор ҳолатида ҳам ўшандай тиними йўқ. Ичидаги боласи унинг ўпка ва ЖИГАРИГА ЧИРМОВИҚДАЙ ЁПИШИБ, бағридаги бор мағзини шимиб турса ҳам (бекорга “ОҒИР ОЁҚ” демайдилар), оёқлари шишиб, уйкусизликка дучор бўлиб, бели узилай деса ҳам ётиб олмайди, рўзғорнинг, оиласиниг хизматини қилаверади! Сизнингча, ХУРМАТ унга бўлмай, кимга бўлсин?! “КЎЗИ ЁРИЙДИ” дейдилар ва бекорга бундай демайдилар. Фарзанд кўриш жараёнида аёл “ҚОРОНҒУ ГЎР”ни кўриб қайтар экан, "ё ҳаёт, ё мамот" дея қутқу солиб турган кўприкдан ўтар экан. Кўзи ёрир экан, аёл суякларининг ҚИРСИЛЛАБ сурилаётганини эшитиб, этларининг узилаётганини билиб туради. Бу дард фақат АЛЛОҲГА АЁН! Жони кўз косасидан чиқай деб турсада, "ЖООН ДОКТОР, нима қилсангиз ҳам боламни тирик олинг” дея ФАРЁД уради! Ўзим нима бўламан дейиш йўқ!
Айтинг-чи, ҲУРМАТ фақат унга бўлмай кимга бўлсин?!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍10👏2❤1
Аёл киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:
1. Қайсарлик;
2. Жаҳл, асаббузарлик;
3. Шубҳа-гумон;
4. Овозни баландлатиш.
Эркак киши шу тўрт нарса туфайли оиласини хонавайрон қилади:
1. Узоқлашиш;
2. Эътиборсиз бўлиш;
3. Қаттиққўл бўлиш;
4. Бахиллик қилиш.
📨 Яқин инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 «Хайрлиси» деб номланувчи бир йўл бор. Аввали қайғули каби кўринса-да, охири ҳамиша ҳузурли бўлади...
Аллоҳим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин!
Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!
💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аллоҳим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин!
Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!
💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Ассалому алайкум
Яна бир тонг муборак бўлсин,
Диллар ажиб ҳисларга
тўлсин,
Қуёш замин узра нур➖ сочиб,
Кўзларингиз қувончдан кулсин.
БИСМИЛЛАҲ деб
бошлангиз кунни,
Тан сиҳатлик берсин Худойим,
Ризқу➖рўзга тўлсин уйингиз,
Омад ҳамроҳ бўлсин илойим.
Янги кунни бермиш Яратган,
Бошим қибла томон қаратган.
Шукр айланг ўтган дамларга
Сабр айланг бирор камларга.💐
Chat guruhimizga marhamat👇
@superkelinlar
┄┅┅••═•⊰👩🍳👩🍳👩🍳⊱•═••┅┅┄
@SUPERKELINCHAK
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg

👍4🥰1
Musulmonlar idorasi 2024-yil uchun rasmiy Ramazon taqvimini e’lon qildi
Taqvimda saharlik va iftorlikning Toshkent shahri bo‘yicha vaqtlari keltirilgan.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Taqvimda saharlik va iftorlikning Toshkent shahri bo‘yicha vaqtlari keltirilgan.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤2👏1
😍 Ha yoki yoʻq? Baho bering ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео кўриндими? 😋👍🏻❤️ босинг
Тефтел таоми:
Керакли масаллиқлар:
Тефтел учун:
0,5 кг қийма
50 гр гуруч
1 та пиёз
10/12 та бедана тухум
Туз ва ҳохлаган приправа
___
Картошка 5/6 та
Ёғ 300 гр
1 ош қ Томат паста
Туз ва паприка
Ҳаммасини қизиб турган ёғда қовуриб устига аввалдан қовуриб олинган тефтелни солиб 35/40 дақиқа димланади
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Тефтел таоми:
Керакли масаллиқлар:
Тефтел учун:
0,5 кг қийма
50 гр гуруч
1 та пиёз
10/12 та бедана тухум
Туз ва ҳохлаган приправа
___
Картошка 5/6 та
Ёғ 300 гр
1 ош қ Томат паста
Туз ва паприка
Ҳаммасини қизиб турган ёғда қовуриб устига аввалдан қовуриб олинган тефтелни солиб 35/40 дақиқа димланади
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍4👏2
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
ЎМИ Фатво маркази
👇

👍6👏1
📚Ҳаётимсан!
Муаллиф: Шаҳноза Жураева
4-қисм
- Беҳруз, ўғлим-дея унга яқин бормоқчи эди Гулнозани ойиси лекин Беҳруз бунга имкон бермади.
- Яқинлашманг! Менга яқинлашманг!
- Болам-дея сўзга кирган Музроб бобога ҳам оғиз очиришга имкон бермади у.
- Гапирманг... ҳеч нарса деманг! Ҳеч ким... ҳеч ким билмаганда, кўрмаганда ҳам сиз билардингиз-ку бобо?! Суҳбатларим, кулгуларим, кўз-ёшларимни кўрардингиз-ку?! Нима учун? Нима гуноҳим учун?!
- Ўзингизни босинг, илтимос бироз тинчланинг.
- Тинчланай?! Қандай қилиб?! Қандай тинчланай ахир?! Бобо, сиз нега, қандай бунга рози бўлдингиз?!
- Беҳруз, отани айбламанг, уларнинг мутлақо айблари йўқ бунда. Ҳаммаси мен билан Гулнозни деб, иккимиз отанинг ёнига йиғлаб келаверганимиздан зўрға бунга кўнгандилар. Уларнинг айблари йўқ, уларни айбламанг илтимос, улар шундай қилишга мажбур эдилар, уларни биз мажбур қилдик. Билсам шундоқ ҳам уларни шунча пайт виждон азобида қолдирибмиз. Биз сизни аллақачон оила қуриб кетгансиз деб ўйлагандик, отани ҳам бошида шунга ишонтирганмиз,-деди йиғлаб қизни онаси.
- Болам, мен Аллоҳ гувоҳлигида ичган қасамимни бузолмасдим. Лекин буни охири яхши бўлмаслигини ҳам билардим. Мен ўзимни оқламайман, кечиринг. Бу менинг сирим эмас, бу омонат сирни эгаси сизга айтгани маъқул, мен борай. Бошқа кўришмасак... мендан рози бўлинг,-дея улардан узоқлашди Музроб бобо.
- Беҳруз,-дея гап бошлаганди Беҳруз шартта Ҳаётхон опанинг гапини бўлди.
- Ким? У кимнинг қабри?
- Бир қариндошимизнинг. Олдин эшитинг.
- Нега?! Нима учун бундай қилдингиз? Гулноз ёш, лекин сиз-чи? Онаси бўла туриб бундай қабиҳ ёлғонга қандай рози бўлдингиз?! Она бўла туриб қандай менга бегона кабрни кўрсатиб бунда қизим ётибди дея олдингиз?! Бунга қандай иродангиз етди?! Демак, ҳаммаси саҳналаштирилган театр эди тўғрими? Менга ўлганига бир ой бўлди дегандингиз ўшанда, кейин бу ерга олиб келиб қабрни кўрсатдингиз. Буни саҳналаштириш қийин бўлмаган сизларга албатта! Режиссор эса Гулноз!
- Қулоқ солинг, ҳозир ўзингизда эмассиз, жаҳл устида нималар деётганингизни билмаяпсиз.
- Жаҳл устида?-заҳаромуз кулди Беҳруз. -Нима дейишимни кутяпсиз? Бир йил... мана шу бир йил сиз мендан нималар ўтганини билармикинсиз?! Ҳар куни ўлиб тирилдим. Уни ўлди, тақдирга тан беринг деб бир йил ўтиб у тирик эди, биз сизга театр саҳналаштиргандик деб турсангиз, нима бахтдан осмонларга сакрашимни кутганмидингиз?!
-Сизни тушуниб турибман, лекин ўшанда чорасиз эдик, бизни шундай қилишга Гулноз мажбурлади. Сиз учун, сизни бахтли яшасин, деб шундай қилди болам бояқиш-кўзларидан дувиллаб ёш оқиб.
- Мен учун? Бахтим учун?! Офарин! Қойилман! Қандай олийжаноблик! Қаранг бахтдан сархуш одамга ўхшайманми?! Аҳволимга қаранг, хўш кўзларим қувончдан порлаб турганини кўряпсизми? Қани? Қаерда у?
- Эртага Тошкентга келади.
- Ўўў шахсан ўзим аэропортда кутиб оламан нима дейсиз?
- Уйингизга боринг илтимос, сал ўзингизга келинг, кейин ҳаммасини тушунтириб берамиз.
- Мени ўзимдан бегона қилган сизлар эмасми?
Шу пайт Ҳаётхон опанинг телефони жиринглади, босиб қўйса ҳам устма-уст қўнғироқ бўлавергач жавоб беришга мажбур бўлди.
- Алло, адаси агар жуда муҳим бўлмаса бироздан кейин гаплашайлик.
- Сюрприз онажоним!-деган овоз келди гўшакдан.
-Гулноз?!-дея Беҳрузга қаради Ҳаётхон опа. –Ахир эртага келишинг керак эди-ку?
- Шундай бўлиб қолди, ойи, нима хурсанд эмасмисиз? Тинчликми овозингиз титраяпти, туззумисиз?
- Яхшиман, мен бироздан сўнг бораман-дейишга ҳам улгурмасдан Беҳруз шартта туриб Ҳаётхон опанинг қўлидан телефонни олиб ўчирди.
- Вой, бу нима қилганингиз?
- Кетдик, Гулнозга мен ҳам сюрприз қилай! Мен ҳаммасини ўзидан эшитмоқчиман, эшитиб ҳаммасини тугатмокчиман!
-Лекин...
-Кетдик,-дея Беҳруз машинаси томон тез-тез қадамлар билан юриб кетди.
Катта тезлик билан уларнинг уйларига етиб келди, лекин машинани қандай бошқариб келганини билмасди. Ичкарига Ҳаётхон опани кутиб ҳам ўтирмасдан отилиб кирди.

👍30
- Гулноз! Гулноз!-дея бақирди кира солиб.
- Ҳой, секинроқ, қўшнилар эшитса нима дейди,-деб жони ҳалак бўлди Ҳаётхон опанинг.
- Нима гап, нималар бўляпти?-деб ичкари эшикдан чиқиб келган Дилшод аканинг кўзлари Беҳрузга тушгач, ҳаммасини тушунди.
- Гулноз қани? Қаерда у?!
- У юқорида, борингда гаплашиб олинг,-деб ичкарига киришини қўли билан имо қилди Дилшод ака.
Беҳруз отилиб ичкарига кириб кетди.
- Адаси...
- Шошма, энди сен аралашма! Охири қўркқаним бошимга тушди. Йигитнинг олдида қизингам, сен ҳам бирдек айбдорсанлар, камига мениям, бечора чолниям қўшдиларинг бунга! Шундай қилсак ҳаммага яхши бўлади дедиларинг! Мана энди кўр нима бўлганини! Қизинг игнамидики, бутун умр уни Беҳруздан яшириб этагингга яшириб юрсанг?! Энди буёғига жим тур, бақирсин, чақирсин, хуморидан чиқсин! Бундан баттаридан Худо асрасин деб дуо қил, нодон хотин.
- Худди биз атай шундай қилгандек жаҳл қилишингизни қаранг. Ахир қизим бечора ҳам Худога нима ёзган эканки, пешонаси бунчалар шўр бўлмаса,-дея ўксиб-ўксиб йиғлади Ҳаётхон опа.
Беҳруз юқорига кўтарилди, ҳамма эшикларни бир-бир очиб чиқди ва охири Гулноз турган хонани эшигини очди. Гулнозга кўзи тушди-ю бутун вужуди музлаб кетди, ранглари оқарди. Ахир бир йилдан бери ўлган деб юрган одамингизни тирик ҳолда кўриб турсангиз, яна у жонингиздан суйган инсонингиз бўлса инсон қай аҳволга тушарди, ичкарига бир қадам ташлади.
-Сиз?!-деди унга тикилиб қолган Гулноза.
Бундай бўлишини умуман кутмаганди у, шу боис унинг ҳам вужуди титраб кетди.
Беҳруз ундан кўзларини узмаган ҳолда тикилиб турарди, фақат бу нигоҳларда энди меҳр эмас кучли бир нафрат учқун сочаётганди.
- Сиз бу ерда нима қиляпсиз?! Ахир қандай билдингиз?!
- Ишонмагандим-деди Беҳруз жуда сокинлик билан. –Сени тирик дейишса ақлдан оздим шекилли, деб ўйлаб тириклигингга ишонмагандим. Лекин ҳозир сени кўриб, ўзимнинг аҳмоқлигимга ишониб кетяпман,-дея деворга суянган ҳолда ерга ўтириб қолди Беҳруз.
- Беҳруз,-дея Гулноза у томонга келмоқчи эди лекин бунга Беҳруз имкон ҳам қолдирмади.
- Яқинлашма менга! Ўша ерда тур, келма! Бир қадам ҳам ташлама!-дея Беҳруз юрагини ушлади.
- Сизга нима бўлди, сув берайми?-дея жон ҳолатда сўради Беҳрузни аҳволини кўриб қўрқиб кетган Гулноза.
- Яқинлашма дедим сенга!-дея энди бақирди Беҳруз.
- Аҳволингиз ёмон, ҳеч бўлмаса сув ичинг.
- Сув дейсанми?! Шунча пайт заҳар берганинг камми?! Энди сув тутмоқчимисан?! Бир йил заҳар ютганим камми сенга?!
- Беҳруз, сизни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ.
- Мен сен учун одаммидимки, хабарим бўлса?! Сен учун кимман ўзи?! Йўқ сен кимсан ўзи?!
- Беҳруз тинчланинг илтимос.
- Қандай тинчланай?! Қандай қилиб айт?! Нега ҳамма менга тинчлан дейди?! Бу арзимаган гапми?! Бировнинг ҳаётини зулматга айлантириш, ўйинчоқ қилиш, заҳар қилиш арзимаган гапми?!-деди бақириб, унинг овози бутун хонани тутиб турарди.
- Шошманг, тушунтириб берай ахир!
- Эндими?! Сенингча сал кеч эмасми?!
- Мен ҳаммасини сиз учун қилдим!
- Мен учун?! Қандай илтифот, қандай олийжаноблик! Нима энди раҳматлар айтиб сени бағримга босишимни кутяпсанми?!-деди Беҳруз заҳархандалик билан кулиб.
- Бунча заҳарли гаплар айтмасангиз?-деди Гулноза ундан ҳеч бундай гапларни эшитмагани учун кўнглига оғир ботиб.
- Ёқмаяптими?! Бир йилдан бери сен заҳарлаган ёлғонда яшаб ичим заҳарга тўлиб кетди! Сен-ку, фақат заҳар сўзларни эшитяпсан холос. Мен эса бу заҳарда бир йил яшадим, ҳар куни минг марталаб ўлиб-тирилдим! Ҳар куни ўша қабрга борардим, сен ёқтирган гул билан сенинг ёнингга ҳар куни бордим. Сени қабринг дея ўша қабр билан худди сен билан гаплашётгандек соатлаб гаплашдим, кулдим, йиғладим. Атрофимдагилар мени телбага чиқаришганда ҳам уларга эътибор бермадим! Сен буни нималигини биласанми?! Айт биласанми?!-деб бор овози билан бақирди Беҳруз.
- Сизнингча, мен бахтдан сархуш яшадимми?! Тирик бўла туриб ўзини ўлганга чиқариш менга ҳузурмиди?! Ёки сиздан айрилиш менга роҳатмиди?!
- Унда нимага?! Нега бундай қилдинг?!

- Сизга ҳақиқат керакми?! Шуни билмоқчимисиз? Яхши жуда соз! Унда ҳозир нафақат билиб оласиз ҳақиқатни, балки ўз кўзларингиз билан кўрасиз ҳам!-дея ҳалатини замогини жаҳл билан ечди ва майкасини кўтарди. –Мана сизга ҳақиқат, шуни кўрмоқчимидингиз мана! Қаранг, яхшилаб қаранг!-дея қичқирди Гулноз кўзларидан дувиллаб ёш оқиб.
Беҳруз бу манзарани кўриб музлаб кетди, унинг дахшатидан қўрқувга тушганидан эмас, қизга раҳми келганидан. Чунки Гулнозанинг кўкраклари йўқ эди, ўрнида эса чандиқлар, тикилган жойларнинг излари бор эди холос. Кейин Гулноза халатини тақди.
- Хўш, нега жимсиз?! Қўрқиб кетдингизми бу дахшатдан?!
- Сен нималар деяпсан ўзи?! Мени шунчалик пасткаш деб ўйлайсанми?! Шунинг учун ўзингни ўлдига чиқардингми, айт фақат шунинг учунмиди?!
- Аслида мен ростдан ҳам руҳан ўлиб бўлганман. Фақат жисмимгина тирик холос. Бу аҳволда ўзим-ўзимдан нафратланаман, ўзимни кўришга кўзим йўғу, сизга қандай ўзимни илинишим мумкин эди?! Буни нималигини биласизми ўзи?! Кўкраксиз аёл аёлми?! Аёлми?!-бақирди Гулноз.
- Сенингча севги шуми?! Севги фақат қувончли, бахтли кунларда бирга бўлишми? Мен сени шу аҳволингда ҳам қабул қилган бўлардим! Лекин сен менга ҳатто танлаш имконини ҳам бермадинг!
- Айнан шунинг учун ҳам сиз учун ўзимни ўлдига чиқаришим керак эди. Мен бир умр аёлнинг тўлиқ бахтидан мосуво бўлиб ўтишингизни, менга ачиниб яшашингизни истамайман! Эшитяпсизми истамайман!
- Ачиниб?! Сен нима деяпсн ўзи?! Қанақа ачиниш?! Севган инсон ачинмайди, қайғуради, ғамхўрлик қилади, меҳр кўрсатади. Сен шуни ачиниш дейсанми?! Демак, оила қурганимизда шу аҳволга тушганингда менга ҳеч нарса демай қочиб кетаркансанда? Сенингча бу фидокорлик шундайми?! Адашасан, хато ўйларкансан. Бахт-бу дардли кунларда ҳам севган инсонингни ёнида бўлишингдир!
- Сизга айтишга осон, буни нима эканлигини ҳатто тасаввурам қилолмайсиз!
- Борди-ю, оёқларимни кесиб ташлашса, сенга айтмай, ҳеч нарса демай ўзимни ўлдига чиқарсам қабул қилармидинг буни?! Агар ҳамма сенга ўхшаб иш тутса дунёда бирор жуфтлик қоладими?! Ҳамманинг ўзига яраша дарди бор, дардмандлиги бор. Агар ҳамма мен касалман, энди бу аҳволимда севган инсонимга керагим йўқ деб ўзича иш тутаверса биласанми нима бўлади? Дунёда севги, нур қолмайди. Инсон шунақа аҳмоқона ўй-хаёллари билан нафақат ўзини, балки ёнидаги яқинларини ҳам азобга қўяди!
- Унда нима қилишим керак эди? Шу аҳволга тушишимни била туриб умрингизни хазон қилишим керакмиди?!
- Сен бу билан ҳаётимни гулга тўлдирдим деб ўйлаяпсанми?! Умрим хазон бўлиш-бўлмаслигини мен хал қилардим, сенинг хаққинг йўқ эди! Мен учун қарор қилишга, мени номимдан қарор қилишга хаққинг йўқ эди! Ўзимга қўйиб беришинг керак эди, танлашга имкон беришинг керак эди!
- Бу менинг ҳаётим, уни истаганча бошқаришга хаққим бор! Бир йил сизнингча мен азоб чекмадимми?! Бошимдан нималар ўтганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?!-деди Гулноза.
- Сен ўйлашимга имкон қолдирдингми ҳеч?! Нега муносабатимизни фақат ўз фикрларинг, ўз қарорларинг билан ҳал қилиб қўяқолдинг нега?! Гапир?! Мен-чи, мен кимман ўзи?! Сен учун одамманми?!
- Мен ҳаммасини сизни бахтингиз учун қилдим! Чунки сизни севаман!
- Севаман?! Сени севгидан сўз очишга хаққинг йўқ! Сен севгини биласанми?! Гапирма! Севаман дема! Дема!-ўрнидан туриб бақирди Беҳруз. –Сен буни фидокорлик деяпсанми, сен шуни севги деяпсанми?! Севги ундай бўлмайди! Сен севгига арзимайсан! Бугун сенга бўлган севгим ўлди, тугади ҳаммаси! Сен тирилдинг, лекин севгим ўлди! Сен ҳатто нафратланишгаям нолойиқсан!
- Истаганингизча, бақиринг, чақиринг, нафратланинг! Лекин мен қароримдан афсусланмайман! Чунки бошида бу ҳақида сизга айтган тақдиримда ҳам икки дунёдаям сизга турмушга чиқмасдим!
- Барибир ўзимга қўйиб беришинг керак эди! Воз кечмайман деганимда ҳам сизга тегмайман десанг, нима обқочиб кетармидим?! Сен ундай қилмадинг, сен мени бир четга суриб ўзинг қарор қабул қилдинг!

👍23
- Бу аҳволимда қанча яшашимни билмайман. Бир йил. Беш йил, ўн йил хуллас, бу ҳақиқат!
- Ҳеч ким қанча яшашини билмайди, ҳаттоки соппа-соғ юрган одам ҳам! Сени бу ишингни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди! Энди мен учун аҳамияти йўқ қанча яшашингни! Бу мени ортиқ қизиқтирмайди, сен мени ортиқ қизиқтирмайсан! Мен учун энди йўқсан! Йўқ!-дея Беҳруз отилиб жаҳл билан чиқиб кетди.
Гулноза эса юм-юм йиғлаганича қолаверди. Беҳруз жаҳл билан машинага ўтирди, кун ҳам кеч бўлиб қолганди.
Йўлда тўхтаб дуч келган кафе-барга кириб, берменнинг ёнига бориб ўтирди.
- Менга ўткиридан қуйинг,-деди.
- Марҳамат.
Беҳруз бир кўтаришда ичиб юборди ва шу заҳоти юзи бужмайиб кетди. Қандай ичишаркин бу заҳарни, деди ўзига ўзи.
- Яна қуйинг,-дея барменга қадаҳни узатди.
Яна ва яна ичди, ичаверди. Ўзи аслида Беҳруз умуман ичмасди, ичкиликни ёқтирмасди. Лекин ҳозир кўзига шундан бошқа нарса кўринмаётганди.
Кафе-бар бўлгани учун мусиқа ҳам баланд эди, ҳамма ҳар хил сабабдан ўтирарди. Кимдир туғилган кунини нишонлаётганди, кимдир дўстлари билан ўтирарди, яна кимдир овқатланишга кирганди.
Беҳрузни эса ҳеч нарса қизиқтирмасди ҳозир, у фақат ичарди. У бир соатча ўтирди, лекин ичидаги оловнинг, нафратнинг заҳри ароқ заҳридан барибир устун келди. У қанча ичмасин барибир маст бўла олмади, қалбидаги оғриқ, алам кетмади.
Шу пайт ёнига бир қиз келиб ўтирди. Кўринишидан бу ерни “гуллатиб”, барларда анча “суяги қотган” қиз эканлигини билиш қийин эмасди.
- Шундай ажойиб жойда бир ўзингиз ичяпсизми?-деди карашма қилиб.
- Нима шерик қилишимни кутяпсизми?
- Меҳмон қилсангиз жоним билан рози бўлардим,-деб қўлини Беҳрузнинг елкасига қўйди қиз.
- Биласизми,-дея унинг қўлини ўзидан олиб ташлади Беҳруз. –Меҳмондўст эркаклар тоифасидан эмасман, хайр,-деб ҳисобни бериб чиқиб кетди.
Кўчага чиқди, салқин ҳаводан тўйиб нафас олди. Кейин машинасига ўтирди.
(Давоми бор...)

👍30❤6😢5🥰1