🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
— Қайси Нодирни айтяпсиз? 4-курсда ўқийдиган Нодир акамними?
Бу гапи баттар ўтиб тушди. Демак, у ҳам анчадан буён мен билан уришмоқчи бўлиб юрган.
— Менга қара, манжалақи, Нодирни ўз ҳолига қўй! Уни сенга бериб қўядиган аҳмоқ йўқ! — дедим таҳдидли овозда.
— Ким кимга кераклигини мен эмас, Нодир акам ҳал қилади.
— Ўчир овозингни!
Ўзим билмаган ҳолда Сайёранинг юзига тарсаки туширдим. У ҳам жим турмади, жавоб қайтарди.
Сочларига ёпишдим. Шоиранинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамасдан унинг юз-кўзига чанг солдим. Иккимиз ҳам ақл-ҳушимиздан айрилгандик. Институт дарвозасининг ёнида бир-бири билан юлишаётган қизларни томоша қилиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Бир пайт ёнимда Нодирнинг овози эшитилди:
— Гулмира! Бас қил! Бу нима қилганинг? Сайёра…
Унинг овозидан кейин иккимиз икки томонга ажралдик. Иккаламизнинг ҳам сочларимиз тўзғиб кетган. Атрофимизга томошаталаб талабалар йиғилиб бўлишганди.
— Ҳали бу ҳолваси! — деб бақирдим йиғламсираб турган Сайёрага қараб. — Агар уни ўз ҳолига қўймасанг, кунингни кўрсатаман!
— Кўрамиз, ким кимнинг кунини кўрсатаркан. Ойисига шу қилган ишингни айтсам борми? — деди Сайёра ҳам бўш келишни истамай.
Яна унга ташланмоқчи бўлгандим Нодир қўлимдан ушлаб, ўзига қаратиб:
— Ўзингни бос! — деди нафрат билан.
Ғазабим қўзиди. Нодирга қараб: «Тфу ҳамманга!» деганча югуриб кетдим. Аммо у ортимдан келмади. То такси тўхтатиб, машинага ўтиргунимча ҳам унинг ортимдан келишини кутгандим. Йўқ, у Сайёра билан қолди!
Уйга келдиму, ўзимни диванга отдим. Оғзимга ёстиқни босганча кўз ёшига эрк бердим. Шу пайт қўл телефоним жиринглади. Биламан, Нодир телефон қиляпти. Лекин шу тобда на унинг овозини эшитгим, на ўзини кўргим келарди.
Тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлимга олиб ўчирдим-да, дуч келган томонга улоқтирдим. Телефон тўғри бориб тошойнага урилди-ю, кўзгу чил-чил бўлди. Худди менинг кўнглим каби… Ичкаридаги шовқинни эшитган онам хонамга югуриб кирди.
— Гулмира, нима бўлди, қизим? — ойнанинг синганини кўриб ранги оқаринқиради. — Бу нима қилганинг? Болам, сенга нима бўлди?
Мен эса ўзимни тутиб туролмасдим.
— Ойи, менинг яшагим келмаяпти. Ўлгим келяпти, ойи… — йиғлаганча ўзимни онамнинг бағрига отдим. — Бўлди, тўйдим. Менга ҳеч кимнинг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ… Тўйдим…
Онам эса ҳамон ҳайратда турарди. Эркатой қизининг
навбатдаги «ҳунари» уни батамом эсанкиратиб қўйганди-да:
— Ким хафа қилди? Гапир, ичингдагини тўкиб сол, болам.
Ҳолатим онамни баттар ваҳимага соларди. Охири ойим бечора чидолмади ва юзимга тарсаки туширди. Бехосдан сепилган муздек сув эса ақл-ҳушимни ўзига қайтарди.
— Энди гапир, ким сени хафа қилди? — сўради ойим мулойимлик билан.
Индамадим. Ойим қисталанг қилавергач, чорасиз ёрилдим.
— Ойи, севган инсоним мени алдаб юрган экан. Бугун билдим. Кўз олдимда у…
Гапимни охиригача етказолмадим. Телефон жиринглаб қолди. Онам тинимсиз жиринглаётган телефонни қўлига олиб:
— Бу ўшами? — деб сўради.
Индамай юзимни ўгирдим.
— Мени йўқ деб айтинг.
Онам телефонда Нодир билан гаплашиб, сўнг:
— Сени сўраяпти, гаплашмасам бўлмайди, деяпти. Балки, гаплашиб оларсан, — деди меҳр билан.
— Алло, Гулмира, ҳар доимги жойга кел. Мен шу ердаман, келмасанг ўзим уйингга бораман.
Алоқа узилди. Онамга тикилдим. Ойим сочларимни силаркан:
— Қизим, ҳамманинг гапига кирмасдан, унинг ўзидан бориб сўра. Агар сени яхши кўрмаса, телефон қилиб ялинмасди. Бора қол… Ҳаммаси аниқ бўлгандан кейин бир тўхтамга келамиз.
Онам муҳаббатни қадрлайдиган аёл эди. Шу боис мени тушунди. Аммо негадир юрагимни ваҳима босарди. Худди бирор кўнгилсизлик содир бўладигандек кўнглим ғашланарди. Балки, бугунги воқеалар учун юрагим безовта бўлаётгандир, деб ўйладим.
Айтилган жойга келганимда Нодир асабий тарзда у ёқдан-бу ёққа бориб келарди.
— Нима дейсиз? — дея алам билан унинг юзига қарадим. — Қилар ишни қилиб, энди устимдан кулиш учун чақирдингизми?
— Уйдагиларим сен ҳақингда билишмайди. Улар мени сен уришган ўша қизга — Сайёрага уйлантиришмоқчи!........
👍12😢4
​​Ҳаммасидан ўтиб тушган гап шу бўлди! Йиғлаб юбордим. Ичимдан нимадир узилди. Бир кўнглим кетмоқчи ҳам бўлди, аммо дилимда борини тўкиб, айтиб, аламдан чиқиб, кейин кетишим керак эди.
— Хўп, майли… Сиз ўша қизга уйланишингизни айтгани чақирдингизми? Шу гапни бемалол айтишга уялмадингиз ҳам-а? Лекин билиб қўйинг, сиз менга насиб қилмадингизми, унга ҳам буюрмайсиз? Мен қўлимдан келганини қиламан. Майли, мени ёмон кўринг, нафратланинг. Бошқа қизга уйлансангиз, майли, аммо ўша қизга эмас!
Нодир эса менга кулимсираб қараб турарди. Унинг бу ҳолатидан «Қўлингдан нима келарди?» деган маънони тушундим.
​​— Билиб қўйинг, мен ўзимни-ўзим ўлдираман. Айбни эса сизга тўнкайман. Кейин, кейин сизни…
— Бўлди қил-э!
— Мен билан бунақа ҳазиллашманг, — дедим, ниҳоят.
У индамади, фақат кулимсирарди. Бир муддат иккимиз ҳам жим бўлиб қолдик.
— Тўғрисини айтинг, Сайёра сизни яхши кўради, а? — сўрадим юрак ютиб.
— Бўлиши мумкин, — деди Нодир яна кулимсираб. — Лекин мен уни эмас, жинни қиз — Гулмирани яхши кўраман. Ким нима деса ишонаверма. Бизнинг севгимизни кўролмайдиганлар ҳам бор. Тўғри, Сайёра ёмон қиз эмас. Онам ҳам уни яхши билади. Лекин агар сен шунақа жанжаллар қилаверсанг ва бу онамнинг қулоғига етиб борса…
Мен индамадим. Бугун жиннилик қилганимни ўзим ҳам биламан. Аммо энди пушаймондан нима наф?
— Бугун мен Сирдарёга кетяпман. Эртагамас, индинга учрашамиз. Яна тўполон қилиб юрмагин-а, — деди Нодир ёлғондан пўписа қилиб.
Унинг кетишини эшитиб яна юрагим ғашланди. Атрофга қоронғилик тушиб бўлганди… Қоронғида йўл юриш… Очиғи, мен унинг кетишини истамагандим.
— Эртага кетарсиз. Бугун бормай қўя қолинг, — дедим Нодирга кетишини истамаётганимни билдириш учун.
— Ие, унда ойим Сайёрани келин қилади. Тезроқ бормасам бўлмайди.
Нодир шунақанги беғубор кулдики… Табассумига мафтун бўлиб, унга тикилиб қолдим.
— Ҳозир айни вақти. Уйдагиларга айтишим шарт! Менга сен кераксан ва буни ҳамма билиши керак! Тўғрисини айтайми, ёнингдан ҳечам кетгим келмаяпти. Тонггача ҳам ухламай гаплашиб ўтиришни хоҳлардим, — деди аллақандай сўниқ оҳангда.
Мен эса кулдим.
— Асалнинг ҳам ози ширин. Майли, мен кетдим. Яхши бориб келинг. Машинани секинроқ ҳайданг!
Нодир билан хайрлашиб, машинанинг ортидан тикилиб қолдим. Лекин, барибир, юрагимнинг безовталиги босилай демасди. Негадир туни билан ухлай олмадим.
Ҳар хил бўлмағур тушлар. Хаёлимга Нодир келади. Бир қарасам Сайёра билан юлишаётган бўламан. Қандай ухлаб қолганимни билмайман. Тонгда ёнимда ўтирган онамни кўриб ҳайрон бўлдим. Соатга қарадим. Кеч ухлаганим учунми, уйғонишим ҳам қийин бўлган кўринади. Лекин доим уришиб уйғотадиган ойим менга мунгли тикилиб ўтирарди.
— Ҳа, ойи, тинчликми? — дедим онамнинг бу ҳолатини кўриб.
— Қизим, — дея онам мени бағрига босди ва узоқ сукут сақлаб турди.
— Нима бўлди, гапирсангиз-чи? — дедим чидолмай.
Онамнинг кўзларидан икки томчи ёш сирғалиб тушди.
— Қизим, Шоира телефон қилди. Нодир…
— Нима Нодир… Гапиринг, нима қилди унга?
— У автоҳалокатга учрабди. Катта тезликда кетаётган юк машинасига урилиб кетибди…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17😢10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баҳор салати🥗

✅Керакли масаллиқлар
Бедана тухум 8 дона
Салат барги
200 гр колбаса
2-3 ош қ майонез
Помидор 2 та ( манда черри 8 дона)
Бодирин 1 та
Сир 80 гр
Кукуруз консерва 2-3 ош қ
Ёқимли иштаҳа
😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
- Заҳро, менга турмушга чиқинг, ишонтириб айтаман бундан афсусланмайсиз!

Оббо, ўлдирди буям, қўлимни сўрашга топган пайтини қара, ишқилиб ичкаридаги “Отелло”га ўзинг сабр бер Худойим,- деб ичидан ўтказди Заҳро Асадовна.

- Ё тавба, нима бу жонидан тўйганми! Турмуш қуриш таклифини ҳам шунақа беўхшов қилиб сўрайдими?! На романтика, на меҳр ва на эҳтирос бор бу таклифда! Қани, эшитайликчи, жавоби қандай бўларкан, ўйлади Беҳруз.

- Заҳро, нега индамайсиз?

- Зиёд, олдин ҳам бир неча бор айтганман сизга, мендан умидвор бўлманг, мен сизни ҳамкасб сифатида, яқин бир таниш сифатида ҳурмат қиламан холос. Бундан ортиғини кутманг!

- Лекин мен сизни севаман!

- Мен севмайман!

- Ҳечқиси йўқ, кейинчалик севиб қоласиз, унгача эса менинг севгим сизга ҳам етади. Илтимос рад этманг, олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Жавобига шошилманг, ҳозирча яхшилаб ўйлаб кўринг. Бу ҳақида яна гаплашамиз,- дея хонадан чиқиб кетди.

Кейин Беҳруз хонадан чиқиб келди.

- Очиғи гапларини эшитиб, уни бўғиб қўйгим келди! Лекин сизнинг шаънингиз тургани учун ўзимни босдим. Чунки сизнинг шаънингиз туйғуларимдан ҳам устун туради мен учун.

- Э Худойиме, қачон шунақа машмашалар тугаркина! Жуда чарчадим… жудаям чарчадим…

Беҳруз аёлни илк бор бундай тушкун ҳолатини кўрганди, дили эзилди шунинг учун унинг кайфиятини кўтаргиси келди, кулгуларини кўришни истади.

- Биласизми, жуда ғалати вазиятга тушиб қолдик а? Аниқроғи кулгили. Худди жиноят устида қўлга тушиб қолмаслик учун ичкари хонага беркиниб ўтирганимни қаранг. Яхшиям шкаф кичкина экан мен сиғмас эканман, бўлмаса шкафни ичига кириб олардим.

- Шкафга?-ҳайрат билан сўради Заҳро Асадовна.

- Ҳа шкафга, ахир олдин фақат шкафга беркинишган-ку! Эр ҳам келиб хотинидан шубҳа қилса биринчи бўлиб шкафни қараган, шунга мен ҳам агар сиғганимда шкафга беркиниб олардим,-кулди Беҳруз.

Заҳрога шу гап наъша қилибми мазза қилиб кулди. Унинг табассумига маҳлиё боқаркан Беҳруз айнан шуни истаганди, яъни аёлнинг дардли нигоҳлари қувонч билан порлашини хоҳлаганди.

- Ўлдирасизда одамни шунақа гаплар билан,-деди Заҳро куларкан.

- Сизга кулиш жудаям ярашади, чунки сиз жуда чиройли куласиз,-деди Беҳруз меҳр билан.

-…

- Майли, мен энди хонамга борай, яхши ишланг,-деб Беҳруз эшикни ёнига борганида Заҳро Асадовна:

- Беҳруз-деди.

Беҳруз ортга қаради.

- Раҳмат…

- Нонушта учунми?-табассум қилди Беҳруз.

- Ҳаммаси учун…

- Ўзингизни эҳтиёт қилинг,-деб чиқиб кетди.

Яхшиям йўлакда ҳеч ким йўқ эди, секин хонасига кириб олди. Орадан кўп вақт ўтмасдан хонага Зиёд Абдуллаевич кириб келди.

- Салом, яхшимисиз?-деб ичкарига кирди.

- Хайрли тонг,-деди Беҳруз ўтиришга ишора қилиб.

- Сиз қачон хонада пайдо бўла қолдингиз? Сал олдин қараганимда хонада эмасдингиз, ҳеч қаерда кўринмадингиз?

- Бу ерга мени сўроқ қилгани кирмагандирсиз ҳар қалай?

- Йўқ, албатта. Лекин бир гапни айтгани кирдим. Заҳродан узоқроқ юринг, акс ҳолда

- Акс ҳолда нима?

- Акс ҳолда шундай қиламанки, унинг ёнига яқинлашишни ўзинг истамайсан, агар заррача ғуруринг бўлса албатта.

- Йўқ, мени ғурурим йўқ, ҳаммага ғурур берилаётганида битта менга етмай қолган. Хўш энди нима бўлади?

- Менга қара, Заҳро меники, у фақат меники бўлади билиб қўй!

- Худога шукурки, демократик жамиятда яшаймиз, Зиёд Абдуллаевич! Ҳар кимга танлаш ҳуқуқи берилган, наҳотки билмасангиз? Заҳро кимни танласа, ўшаники бўлади.

- Уни Заҳро деяпсанми?!

- Нима бўпти? Заҳро деб аташ сизга мумкин-у менга мумкинмасми?

- Сен ҳаддингни унутиб қўйган кўринасан шекилли?

- Биринчидан, менга ҳаддимни билдириб қўйиш сизгамас! Иккинчидан, мени шахсий ишларимга аралашишга компаниядаги лавозимингиз ҳам ҳуқуқ беролмайди! Учинчидан, бошқа гапингиз бўлмаса, мен ишлашим керак!

- Жуда зўрсан-ку а?!

- Борим шу! Ҳа, агар ёқмаётган бўлса Заҳро Асадовнани хоналарини яхши биласиз, бемалол арз қилишингиз мумкин.

- Жуда соз, демак мен билан ўчакишкинг келиб қолди шундайми? Бундан ҳали афсусланасан!-деб Зиёд Абдуллаевич хонадан шахд билан чиқиб кетди.


- Ярамас! Заҳро меники деган гапинг учун бўғиб ўлдириб қўймаганимга шукур қил!-деди Беҳруз у кетгач.
👍32
Мажлис пайти бошланиб, ҳамма ичкарида йиғилгач, Заҳро Асадовна бўлим бошлиқларига Малайзияга хизмат юзасидан қилинган қисқа ташриф тафсилотлари ҳақида баёнот берди. Ҳаммаси режадагидек ўтгани ва тез кунларда махсус вакиллар у ерда ишни бошлашлари ҳақида хабар берди. Беҳруз аёлдан меҳрли нигоҳларини узмасди, унга тикилиб ўтирарди. Заҳро ҳам буни сезиб турарди ва Беҳруз томонга бир-бир қараб қўярди. Зиёд Абдуллаевич эса Беҳруз аёлга тикилиб ўтиргани учун ғазабдан базўр ўзини босиб турарди.

Гулноз ҳам кейинги ҳафта махсус вакиллар билан ишини Малайзияда давом эттириши маълум қилинди. Буни Заҳро Асадовнадан Гулнознинг шахсан ўзи сўраганди. Заҳро Асадовна ҳам нима учун узоқда ишлагиси келаётганини ичидан тушуниб, Гулнознинг илтимосини эътирозсиз қабул қилди.

Мажлис ҳам тугади, ҳамма ўз хонаси томон тарқалди. Туш пайти яқинлашиб, Беҳруз овқатланиш учун таомхонага тушди. Қараса, Заҳро Асадовна энди столга ўтирган экан, ёнида ҳеч ким йўқ эди. Беҳруз ҳам тезда таом олиб унинг ёнига борди:

- Ёқимли иштаҳа, Заҳро Асадовна, ўтирсам майлими?-деди.

- Йўқ десам, ўтирмайсизми?-ним табассум билан сўради аёл.

- Бугун хирапашшалар кўринмайдими атрофингизда,-деди Беҳруз ўтиргач.

- Кўзингиз учаётган бўлса, ана кириб келди,-деди кўзи билан имо қиларкан.

- Мен қарамай қўяқолай, барибир ҳозир ёнингизга келади, ўшанда кўриб “юзлари ёришса” сюрприз бўлади.

- Қаердан оласиза шунақа гапларни,-кулди Заҳро.

Зиёд Абдуллаевич ҳам таом олиб уларнинг ёнига келди, Беҳрузни кўриб қошлари чимирилди.

- Ўрнингизни алмаштириб қўйдингизми дейман, Беҳруз Шуҳратович,-деди ўтираркан.

- Узр, бу ерга Зиёд Абдуллаевичнинг шахсий жойи деб ёзиб қўйилмаган экан. Сизгаям ёқимли иштаҳа,-деди Беҳруз.

Бу гап Зиёд Абдуллаевичга умуман ёқмади ва атайин унинг асабига тегиш учун Заҳрога қараб:

- Заҳро, ҳар доимгидек жуда гўзалсиз, сизга бу ранг янаям ярашибди. Ўзи умуман сизга ҳамма нарса ярашади, чунки жуда бетакрорсиз! Шунинг учун ҳам сизни яхши кўраманда!-деди.

Бу гапни умуман кутмаган Заҳро бир Беҳрузга қараб қўйди ва Зиёдга қараб:

- Зиёд Абдуллаевич, бу қанақаси? Биз ресторанда эмас, ишдамиз, буни унутманг.

- Нима бўпти, ахир сизга бўлган муносабатимни бутун компания билади-ку, Беҳруз Шуҳратович ҳам буни албатта эшитган. Шундаймасми?-деб Беҳрузга қаради.

- Умуман олганда мен заррачалик қиймати ҳам, аҳамияти ҳам бўлмаган миш-мишларга эътибор бермайман! Сизнинг кимгадир бўлган муносабатингизни эса менга мутлақо қизиғи йўқ!

Бу гапни кутмаган Зиёд Абдуллаевич базўр ўзини босди ва:

- Нега энди миш-миш бўларкан? Бу келажакда ҳақиқатга айланадиган гаплар. Биз албатта турмуш қурамиз шундаймасми, Заҳро?-деб аёлга юзланди.

- Зиёд, бас қилинг! Нима сиз муносабатингизни изҳор қилгани ўтирдингизми ёки кимгадир кўз-кўз қилгани айтяпсизми буларни?

- Албатта Заҳро, узр сиз ҳақсиз. Бу ўртамиздаги шахсий гаплар, уни ҳар кимнинг ёнида айтишим яхшимас. Чин дилдан узр сўрайман. Буларни алоҳида қолганимизда гаплашамиз.

Бу гап Беҳрузнинг жон-жонидан ўтиб кетди ва:

- Сизларга ёқимли иштаҳа,-деб ўрнидан турди.

- Ие, Беҳруз Шуҳратович, ҳали ҳеч нарса емадингиз-ку, қаёққа турдингиз? Яхши ўтиргандик?-деди Зиёд Абдуллаевич киноя қилиб.

- Тўйдим, раҳмат! Яхши ўтиринглар,-деб чиқиб кетди.

Заҳро унинг ортидан қараб қолди, унга жони ачиди. Зиёднинг гаплари унга оғир таъсир қилганини сезиб турарди. Беҳруз бинодан чиқиб машинасига ўтирди. Газ бериб машинани хайдаб кетди. Таомхона пастки қаватда жойлашгани сабаб ойнадан машиналар ва кўчага чиқиш эшиги кўриниб турарди. Заҳро унинг машинага ўтириб тезликда чиқиб кетганини кўрди.

- Зиёд, яна бир марта ҳаддингиздан ошсангиз, сиз билан қаттиқ хафалашамиз,
-деб аёл ҳам чиқиб кетди.

Хонасига кириб, креслога ўтирди. Кўзларини юмиб ўйлади. Қаерга кетди экан, тезликда чиқиб кетди ишқилиб бир фалокат бўлмасин деди ичида.
Беҳруз тўғри қабристонга, Музроб бобонинг ёнига борди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍46
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🤲🕋Рузаи Рамазон ойларида ёрдам килиб юборайлик. Тулик сумма йигилишига 4000$ колди. Шу пуллар йигилиши билан Хиндистонга операция килдиргани кетишади. Болани соглиги куп кута олмайди.

Suratda Toshkentlik Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon. 2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan. Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan❕

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj.

Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi
Operaciyaga yig"ildi 16000💲

Karta raqami:
Uzkart: 8600 3329 9440 2091
Humo kart: 9860 0201 1341 1159
Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.


Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.
Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.
👍8
• Saharlik uchun shirin uyqusidan kechib, uygʻonganlarga Allohning salomi boʻlsin!
• Tutgan roʻzalarining ajrini yozib, farishtalar adogʻiga yetolmasin!
• Roʻzalari vujudlariga darmon, qalblariga halovat, oxiratlariga zeb boʻlsin!
• Alloh sabr bersin, kuch-quvvat bersin! Amin🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1👏1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Рамазон ойининг яна бир тонгини қарши олдик, Алҳамдулиллаҳ!

Аллоҳ рўзаю-ибодатларимизни қабул қилсин!
Қалбларимизга хотиржамлик, яқинларимизга соғлик, хонадонимизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз кун ато этсин. Кун давомида ажру савоблари кўп амаллар хамроҳимиз бўлсин! Амин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Antiqa taom (13 kishilik 💣retsept)

🔴Kerakli masalliqlar

8 ta tuxum
400 gr farsh
2 ta piyoz
1 ta kartoshka
Tuz, murch
Saryogʻ

🟠Idishga tuxumlarimizni chaqib, yarim choʻmich oʻsimlik yogʻi va tabga koʻra tuz solib aralashtirib olamiz. Qizigan tovada birma bir quymoqlarimizni pishirib olamiz.

🟢Qiyma ustiga mayda toʻgʻralgan piyoz, qirgʻichdan chiqarilgan kartoshka tabga koʻra tuz, murch solib mushtlab olamiz.

Quymoqlarimiz orasiga hohishga koʻra labne, ketchup yoki moyonez surtib qiyma bilan videoda koʻrsatilgandek oʻrab olamiz.
Duxovka listiga joylab bir boʻlakdan saryogʻ qoʻyib 170 gradusda 40 daqiqa davomida pishirib olamiz.
Hohishga koʻra bezatib darsturxonga tortamiz.
Judayam mazali boʻladi albatta tayyorlab koʻring❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💁‍♀Бугун сизга шу гапларни хеч ким айтмаган бўлса, тингланг:

👍Сиз ажойибсиз!
❤️Сиз севимлисиз!
😄Сиз кераксиз!
✊Сиз ўйлаганингиздан хам кучлисиз!
👏Сиз уддалайсиз!
🙋‍♀Хаммаси яхши бўлади!
⚡Хеч қачон чекинманг.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

21-қисм

- Ассалому алайкум, бобо, хорманг,-деди қабристонга киргач, бобонинг ёнига яқинлашаркан.

-Ие, Беҳруз, болам, қайси шамоллар учирди? Келинг, марҳамат,-деди бобо уни ўтиришга ундаб.

Беҳруз Музроб бобонинг ёнига ўтиргач.

- Сизнинг шамолингизда, бобо! Соғиндим, бир суҳбатингизни олай дедим.

- Борингизга шукур, болам! Хўш, ишларингиз яхшими? Хонадонлар тинчми, ҳамма саломатми?

- Шукур, бобо ҳаммаси жойида, ҳамма саломат. Ўзингиз тузукмисиз, холам яхшимилар?

- Худога шукур, биз ҳам юрибмиз. Қалбингизда нима гаплар?

- Қалбимда исён, бобо… шунчалар бетиним тўфон ғалаён қиляптики, дунёларга сиғмаяпман…

- Нима бўлди, тинчликми?

- Кеча ота-онамга Заҳро ҳақида айтдим. Табиийки бу ҳақида эшитишлари билан қизишиб кетишди.

- Буни қабул қилишлари қийин бўлади, лекин кўп куйинманг, албатта рози бўлишади ўғлим. Чунки фарзанд бир куйинса, ота-она ўн куйинади. Уларни ҳам тушунишга уриниб кўринг, уларга ҳам осон тутманг.

- Бобо, ахир мен ахлоқи бузуқ аёлга уйланаман деётганим йўқ-ку, нега буни қабул қилиш шунчалар қийин бўлади? Заҳро ҳеч кимга ўхшамайди, у жуда ахлоқли, тарбияли, қалби гўзал аёл, бобо. Улар бу ҳақида эшитишни ҳам исташмаяпти ҳатто. Ахир олдин оила қурганлиги унинг бахтини таъқиқлай олмайди-ку ёки мен ёши катта аёлни севиб қолганим гуноҳми? Ахир “Севги ёш танламайди” деган гаплар шунчаки йўлига айтилмаган-ку?

- Тўғри айтяпсиз, болам. Лекин бугунги кунга келиб ўзидан катта аёлга уйланиб таралла бедод қилиб юрадиган, аёлнинг мансаби ёки давлатига учадиган пасткашлар кўпайиб кетган.

- Замонавий тилда “Алфонсо”лар демоқчисизда.

- Шундай, лекин бу гапни сизга мутлақо алоқаси йўқлигини мен жуда яхши биламан. Сиз чин маънода унга ошиқ бўлганингизни ҳам, қалбингиздаги ҳиссиётларни самимий эканлигини ҳам яхши биламан. Лекин бундай самимий ва соф муҳаббатни учратиш бугунги кунда “Анқони уруғини излаш”дай бир гап. Шу сабаб сизнинг муносабатингизни кўпчилик тўғри қабул қилмаслиги ҳам турган гап.

- Лекин бобо, беш қўл баробар эмас-ку? Ҳар ким кўнглидан келиб чиқиб баҳо беради. Қолаверса, мен учун атрофдагиларнинг гапи ҳам, фикри ҳам аҳамиятсиз! Ахир мен гуноҳ қилмаяпман, шунчаки севдим холос. Уни севгим билан доим асрашни, ҳамиша бахтли қилишни истайман. Ахир унинг ҳам бахтли ҳаёт кечиришга хаққи бор.

- Биламан, тушунаман, болам. Бу олийжаноблигингизни қадрлайман ҳам. Бахтингизга етишишингиз учун ҳамиша дуо қиламан сизни.

- Раҳмат, бобо!

- Лекин сизни қийнаётган яна нимадир бор чамамда, негадир кайфиятингиз йўқ?

- Ҳаммасини сезасиза? Заҳрони ошиқлари кўплигини айтгандим сизга, лекин биттаси бор анча йилдан бери қўл остида ишлайди. Хотини билан ажрашган, битта фарзанди ҳам бор экан. У ҳам Заҳрони кетидан қолмайди соядек эргашади доим. Бугун мени ёнимда унга ҳар хил гаплар айтганига чидаб туролмадим, шунинг учун ғазабимни жиловлаш учун ёнингизга келдим.

- Уни рашк қиляпсизми?-кулди Музроб бобо.

- Нима сиз холамни ҳеч рашк қилмаганмисиз, бобо?-кулди Беҳруз ҳам.

- Албатта рашк қилганман, унинг ҳам ошиқлари кўп эди. Лекин холангиз мени танлаган. Худога шукурки бахтли ҳаёт кечирдик деб бемалол айта оламан. Мени танлаганига ҳеч қачон афсуслантирмадим.

- У ҳам мени танлармикин…

- Кўнглингизни чўктирманг. Ғазаб билан эмас ақл билан иш тутинг доим. Ғазабини жиловлай олган ва ҳамиша ақли билан қалбини муросага келтира олган инсон комилликнинг пойдеворини мустаҳкам ўрнатган бўлади.

- Раҳмат бобо, борингизга шукур! Албатта бу гапларингизни ҳамиша ёдимда сақлайман.

- Баракалла! Илоҳим ҳеч қачон кам бўлманг!

- Энди менга руҳсат берсангиз, ишга қайтай.

- Майли борақолинг, қачон бу ерга келишни истасангиз бемалол келаверинг.

- Раҳмат сизга! Холамга салом айтинг,-деб Беҳруз чол билан хайрлашди ва машинага ўтирди.
👍21❤4
Беҳруз компанияга боргач, хонасига чиқди. Лекин ҳеч нарса қилгиси келмаётганди. Ҳеч нарса ёқмаётганди. Мусиқа қўйиб, креслога бошини суянтирди ва кўзларини юмди.

Бу пайтда Заҳро Беҳруздан хавотир олаётганди, унинг қалбидан нималар ўтаётганини яхши ҳис этиб турарди. Кейин секин хонадан чиқиб йўлакка назар ташлади, йўлакда ҳеч ким йўқлигини кўргач, оҳиста
Беҳрузнинг хонасига яқинлашди.

Секин эшикни очди, қараса Беҳруз мусиқа қўйиб, кўзларини юмганча креслода суяниб ўтирарди. Ҳаммаси жойида эканлигини билгач, енгил тин олди ва секин эшикни ёпиб ўз хонасига борди. Беҳруз бироз шу кўйи ўтиргач, ўрнидан туриб тўғри аёлнинг хонасига борди ва эшикни тақиллатиб ичкарига кирди.

- Мумкинми?

- Келинг,-деди Заҳро Беҳрузнинг мулзам аҳволидан бироз ўнғайсизланиб.

- Мен сизни севаман… жонимдан ҳам ортиқ севаман… сизни кўрганимда юрагим хапқириб кетади, табассумингизни кўрганимда бутун дунёни унутаман... эрталаб кўзларимни очишим билан хаёлимга келадиган илк хаёл Сиз… то кечаси ухлаб қолгунимга қадар ҳар лаҳза хаёлимдасиз… ўтирсам ҳам, турсам ҳам, юрсам ҳам фақат сиз ҳақингизда ўйлайман, бошимда бетиним Сиз деган хаёллар чарх ураверади… ҳар томонимда сизни қиёфангизни кўраман… ҳисларимни бошқара олмаяпман… қанчалар қалбим сизга талпинишини сўз билан ифодалаб беролмайман… сизни кўрган сари кўргим, гаплашган сари овозингизни эшитгим келаверади… доим ёнингизда бўлишни истайман… сизга тўйиб-тўйиб боқишни, кулгуларингизни кўриб сархуш бўлишни истайман… атрофингизда кимдир ўралашса рашкдан эсдан оғай дейман! Айниқса Зиёдни сизга ҳар боққан нигоҳидан ҳам қизғанаман сизни… сизга хушомад қилишини ҳечам кўргим йўқ… қалбимда ҳисларим олов бўлиб мени куйдиряпти…

- Беҳруз…-деди аёл бу гаплардан кўзларига йиғилган ёшларини базўр тўхтатиб тураркан.

- Илтимос ҳеч нарса деманг… биламан ҳозир бу мумкин эмас, бу тўғри эмас дейсиз… лекин мен сизни шундай севаман… мен бошқача севолмайман… мен сизни севишдан воз кечолмайман… мен сизни севмасдан яшолмайман, сизсиз яшолмайман… менга аҳамияти йўқ бу тўғрими нотўғрими, гуноҳми, жиноятми бу мени қизиқтирмайди! Ким нима деб ўйлайди, нима гапиради, қандай кўз билан қарайди менга буни мутлақо аҳамияти йўқ! Мен сизни севишни истайман, ҳеч қандай таъқиқларсиз, чегараларсиз… сизни ҳамиша севишни, ҳисларимни доим сизга айтишни истайман… ҳамиша ёнингизда бўлишни истайман… мен сиздан ҳеч нарса сўрамайман, кутмайман ҳам, ҳатто мени севинг дея сўрамайман ҳам фақат… фақат доим ёнингизда бўлишимга, сизга бахт беришимга, сизни асрашимга, фақат сизни севишимга имкон беришингизни сўрайман холос…

- Йўқ… буни иложи йўқ… мен сизни қийналишингизни истамайман, айниқса мен сабабли азоб чекишингизни истамайман… мен ҳисларингизни, самимий туйғуларингизни ҳурмат қиламан, қадрлайман… лекин сизга сиз кутган бахтни беролмайман… мен туфайли ота-онангиз ва яқинларингизга қарши боришингизни, мени деб улар билан ўртангизда совуқчилик бўлишини асло истамайман... қолаверса кейин ҳар хил маломат гапларни деб кўча-кўйда дилингизни хира қилишларини ҳам истамайман... мен туфайли бахтсиз бўлишингизни хоҳламайман… шунинг учун мени тўғри тушунинг илтимос… сиз жуда яхши инсонсиз, Беҳруз, ҳали ўз бахтингизни албатта учратасиз…

- Бўлди ортиқ давом эттирманг гапингизни илтимос… бу менга азоб беряпти… бундай гапларни сиздан эшитгим йўқ, асло эшитгим йўқ! Ҳар шунақа гапирганингизда, шунақа доим мени ўзингиздан узоқ қилишга ҳаракат қилганингизда, мени унут, бошқасини севиб қоласан деган гаплар билан ҳар сафар кўксимдан итарганингизда мен қай аҳволга тушишимни биласизми? Қанчалар азобланишимни, қалбим қанчалар оғришини, ўртанишини биласизми?
👍27🔥1
Дунёларим кўзимга қанчалар тор, зимистон кўринишини биласизми? Қанчалар ўлиб тирилишимни биласизми? Сиз учун керак бўлса дунёларга ҳам қарши туришга тайёрман! Сизнинг бахтингиз учун истаганча маломат гапларни ҳам кўтаришга сабрим етади ишонинг… қолаверса мени бошқаларнинг фикри қизиқтирмайди…

- Беҳруз, илтимос мени ҳам ўзингизни ҳам қийнаманг… бу ҳақида гаплашмайлик…

- Демак, мени рад этяпсиз… Лекин мен барибир сизни севишда давом этавераман! Мен сизни севишдан тўхтамайман токи… токи юрагим уришдан тўхтамас экан мен сизни севишдан асло тўхтамайман! Сизни севишдан ҳеч қачон воз кечмайман!

Беҳруз чиқиб кетди. Заҳро эса кўзларидан оқаётган ёшни артишга ҳам ҳафсала қилмасди.
Беҳруз яна хонасига кириб креслога суянди, ҳеч кимни кўришни ҳам эшитишни ҳам истамасди, шунинг учун эшикни ичкаридан қулфлаб, чироқни ўчирди.

Қулоғига мусиқа қўйиб, кўзларини юмди. Шу кўйи анча ўтирди. Иш тугашига ҳам саноқли дақиқалар қолганди, шу сабаб кўпчилик уйга кетди. Бу орада Заҳро ҳам ўтирган жойидан қимирламасди, ҳеч нарсага ҳоли йўқ эди гўё. Тинмай Беҳрузнинг ўша мулзам қиёфаси ва айтган гаплари ҳақида ўйларди. Шу орада хайдовчига ҳам жавоб бериб юборди. Зиёд хонасига кириб келганида ҳам Заҳро ҳалиям ўзига келмаганди.

- Заҳро кетмайсизми? Ахир соат еттидан ошди, ҳамма кетиб бўлган аллақачон, Собир акага ҳам жавоб бериб юборибсиз?

- Бироздан сўнг кетаман, сиз кетаверинг.

- Нима бўлди тинчликми? Кўринишингиз бир аҳвол, бирор гап бўлдими?

- Йўқ ҳеч гап бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Хўш, ўйлаб кўрдингизми?

- Нимани?

- Турмуш қуришни айтяпман.

- Ўйлаб кўрдим ва бир қатъий қарорга келдим.

- Ростданми?

- Зиёд, мен сиз билан турмуш қуролмайман. Мендан умидвор бўлманг деявериб чарчадим. Қатъий қароримдан ҳеч қачон қайтмайман! Буни биласиз, шунинг учун вазиятни чигаллаштирманг!

- Нега? Нима учун ахир? Бирор арзирли сабаб келтиринг бўлмаса?

- Яхши сизга сабаб керакми? Жуда соз! Ундай бўлса билиб қўйинг, мен бошқа одамни яхши кўраман, шунинг учун иложи йўқ нарсадан умидвор бўлиб бекорга вақтингизни ҳам, умрингизни ҳам сарфламанг.

- Ўшами? Ўша олифта сизни бошингизни айлантириб қўйдими? Шундайми?

- Зиёд, ҳаддингиздан ошманг! Мен боши айланадиган ёш қизча эмасман сизга! Қолаверса уни кимлигини билишингиз шарт эмас! Бу менинг шахсий ҳаётим!

Зиёд Абдуллаевич индамасдан чиқиб кетди. Йўлакка чиққач, ҳали шунақами деди ичида. Демак, ўша олифта бошингни айлантириб олибдида. Йўқ, гўзалим, адашасан мен сендан умидвор бўлиб юрмайман. Энди буёғига кўнглингга қараб вақтимни ҳам беҳуда кетқизмайман, агар яхши йўл билан кўнмас экансан, демак мажбурлаб ўзимники қиламан сени! Сен мени ҳали билмайсан! Сен фақат меникисан, фақат меники! Машинага бориб доим машинасида олиб юрадиган хушдан кетқизувчи дорини дастрўмолига яхшилаб сепди ва секин бир четга олиб қўйди. Заҳронинг хонасига кўтарилди.

- Тинчликми, Зиёд, нимадир демоқчимисиз? Агар муҳим бўлмаса мен кетмоқчи эдим?

- Заҳро, мени кечиринг, ҳисларимга берилиб ҳаддимдан ошдим шекилли. Майли мен қарорингизни ҳурмат қиламан. Сизни шоширмайман, ҳозирча дўстлардек танишлигимиз ҳам мени қониқтиради.

- Тўғри тушунганингиздан хурсандман.

- Барибир кетаётган экансиз, юринг сизни уйингизгача олиб бориб қўяман. Кун ҳам кеч бўлди, ҳаво ҳам совуқ.

- Йўқ овора бўлманг, мен ўзим етиб оламан.

- Эътирозлар қабул қилинмайди, ҳеч бўлмаса шунга қаршилик қилманг. Қани кетдик юрақолинг.

- Хўп яхши.

Улар бинодан чиқишлари билан ортларидан Беҳруз ҳам тушди. Беҳрузнинг уларга кўзи тушиб бироз жойида туриб қолди. Заҳро ҳам уни аллақачон кетган деб ўйлаганди. Беҳруз ҳам фақат ўзим қолган бўлсам керак деб ўйлаганди.

- Беҳруз Шуҳратович, сиз кетмаганмидингиз? Ахир хонангизни чироқлари ўчиқ эди-ку?-деди Зиёд Абдуллаевич.

- Шунақами, билмасам чироқ ўчиқлигини сезмабман,-деди Заҳро Асадовнадан нигоҳларини узмай.

Заҳро Беҳрузнинг аҳволини кўриб юраги сиқилди, уни аввал бунақа тушкун ҳолда кўрмагани учун унинг бу маҳзун аҳволига сабабчи бўлган учун ўзини койиди. Беҳруз эса уларни бирга кўриб баттар чўкди.
👍18❤2🔥1
- Майли биз борайлик бўлмаса, сизга хайрли кеч,-деб Зиёд Абдуллаевич Заҳрога йўл кўрсатди ва машинасини эшигини очди.

-Ўтиринг марҳамат.

Заҳро Беҳрузга қараб қўйди ва машинага ўтирди. Беҳруз эса турган жойидан қимир этмади. Нигоҳларини эса бир зумга ҳам аёлдан узмасди.

Зиёд машинани хайдаб кетди. Беҳруз нималар бўлаётганини англайдиган аҳволда эмасди. Бир аҳволда машинасига ўтириб, газ берди. Уйга қандай кириб борганини ҳам англайдиган аҳволда эмасди. Лекин унинг мулзам аҳволини кўрган онаси:

- Беҳруз, болам, тузукмисан? Нима бўлди тинчликми?-деб сўради.

- Ассалому-алайкум, тинчлик, ойи тинчлик.

- Аҳволингни қарагин бу нима кўриниш?! Бирор жойинг безовта қиляптими, гапирсанг-чи одамни эзмасдан қаеринг оғрияпти?-хавотирдан куйиниб сўради онаси.

- Юрагим оғрияпти… жоним оғрияпти, ойи…

- Беҳруз, бу нима аҳвол, кўринишингдан худди бирор фалокат бўлибди деб ўйлайди одам,-деди отаси ҳам унга кўзи тушиб.

- Ойи, муздек сув беринг илтимос.

- Шу совуқдая?! Ундан кўра кел ўтир иссиқ чой қилиб бераман ҳозир, овқатинг ҳам тайёр.

- Овқатланмайман, чой ҳам керакмас, раҳмат,-деб стакан олди ва совуқ сувни тўлдириб ичди.

- Нима ичинг ёняптими, намунча?-деди отаси.

- Мен хонамга кетдим, чарчадим дам оламан.

- Беҳруз, овқат емасдан ётасанми болам?

- Егим йўқ.

- Қани буёққа ўтирчи,-деди отаси ўтиришга имо қилиб.

- Ада, фақат бугунмас, ҳозирмас илтимос. Ростданам чарчадим, кўнглимга ҳеч нарса сиғмаяпти.

- Сенга ўтир дедим. Нима кетмон чопдингми ё ер хайдадингми?

- Шунчаки чарчадим...

- Нима бўлди гапир?

- Кўнглингиздагидек иш бўлди! Ахир Заҳрога уйланаман деган гапимга тиш-тирноғингиз билан қарши эдингиз-ку, мана айнан сизлар истагандек бўлди. У бугун узил-кесил рад жавобини берди. Доим буни айтарди лекин қалбимда умид бор эди. Бугун эса ортиқ гапга ҳожат йўқ дегандай гапирди. Биласизми у нима деди? Мени деб ота-онангизга қарши боришингизни истамайман деди. Агар у ўзини ўйлаганида мен ҳақимда ўйлаб ҳам ўтирмасди. Лекин мен уни севишдан тўхтамайман, асло воз кечмайман!-деб хонасига чиқиб кетди.

- Беҳруз!-деди онаси ортидан.

- Қўй майли чақирма. Уни бироз ўз ҳолига қўяйлик. Шундоқ ҳам рад жавобини олган шекилли, кўзига ҳеч нарса кўринмаяпти.

- Ўтиб кетади, жудаям яхши бўптида рад этгани, ақлли аёл экан!

- Ўзинг вояга етқазган болангни билмайдигандек гапирасана? Ўтиб кетади деб ўзингни алдаяпсанми ё меними?

- Унда нима қил дейсиз, ўша аёлни олдига бориб боламга турмушга чиққин дейманми?-деб йиғлаб юборди Дилором опа.

- Бўлди қил, ҳали ҳеч нарса бўлаётгани йўқ-ку? Нима қиламиз, қўлимиздан нимаям келади ўғлинг фақат шу деб туриб олса?

- Келади нега келмайди?! Ё бизни десин ё ўшани!

- Ҳой, бу нима деганинг энди?!

- Розимасман… агар биздан кечиб ўшани танласа розимасман! Унақа ўғлим йўқ мени!

- Э бас қил, аҳмоқ хотин! Нимани ўйласанг гапираверасанми?! Сен нималар деяпсан ўзи ўзинг англаяпсанми? Оғзингдан чиқаётганини қулоғинг ҳам эшитсин!

- Ҳа, сизга барибирми, айтинг барибирми?! Дўст бор душман бор, ҳали қудаларимиз бор, маҳалла, қўни-қўшниларни пичинг гапларига бардошингиз етадими?! Қиз зотига қирон келгандай эр кўрган аёлга уйланадими, буни устига ўзидан саккиз ёш катта!

- Нима менга осон дейсанми?! Ошна-оғайнимни олдида менгаям ҳузур бағишламайди ҳар хил гаплар!

- Ундай бўлса эртагаёқ Беҳруз билан гаплашамиз, ё мен топган қизга уйлансин ёки мени унақа ўғлим йўқ!-деб Дилором опа кўзларида ёш билан юқорига, хонасига чиқиб кетди.

- Э Худойим, охирини хайрли қилгин ишқилиб…-дея эри ҳам юқорига чиқди.

Бу пайтда атроф қоп-қоронғи эди, Зиёд машинани четга олиб тўхтатди. Қўлига секин дори сепилган рўмолчани олди.

- Зиёд, бирон гап бўлдими? Нега тўхтадик?-сўради хайрон бўлиб Заҳро.

- Йўқ ҳаммаси жойида. Шунчаки сизга тикилиб қарагим келди, бирам гўзалсизки, шароб ичмасдан маст бўлади одам!-деди аёлга еб қўйгудек қараб.

- Бу нимаси? Бу қанақа сурбетлик бўлди?!

- Бу сурбетлик эмас, жоним… ўлдиради чиройингиз!

- Етар бас! Буёғига ўзим етиб оламан!-деб машинадан тушмоқчи эди ҳамки, Зиёд аёлни қўлидан ушлаб ўзига қаратди ва рўмолчани уни оғиз-бурнига босди.
👍21❤1
Заҳро қаршилик кўрсатишга уринган бўлсада, дори ўз таъсирини кўрсатиб, Заҳро хушини йўқотди

- Ана шундай, гўзалим, ўз ихтиёринг билан меники бўлмас экансан, мажбурлаб ўзимники қиламан! Қани энди кетдик, бизни олдинда жудаям ёқимли кечалар кутмоқда!-деб машинага газ берди.

У машинани тоғдаги дачасига қараб хайдади. Шуниси бехавотирроқ эди, ҳам одамлар йўқ, ҳам кўздан нари. Шу хаёллар билан икки соатлар чамаси у дачага етиб борди.

Аёлни ичкарига олиб кирди ва юқори қаватга олиб чиқиб ётоққа ётқизди. Оёқ кийими ва палтосини ечиб олиб қўйди. Машинадан арқон олиб келди, ичкари совуқ бўлгани учун камин ёқди. Арқон билан аёлнинг қўлларини боғлади ва стулга ўтқизиб қўйди. Кейин уни хушига келтириш учун бурнига ўткир ҳидли бир нарсани тутди. Заҳро хушига келди ва атрофга қаради. У нималар бўлаётганини ҳали тўлиқ англаб етмаганди. Бирдан миясига Зиёдни бурнига нимадир билан босиб хушдан кетқизганлиги келди.

- Уйғондингми, гўзалим?

- Қаердамиз? Менга нима қилдинг?

- Ўз хоҳишинг келмасдинг барибир бу ерга, шунинг учун ўзим олиб келдим.

- Демак, алдабсанда?! Мени алдаб, хийла ишлатиб бу ерга олиб келдинг! Мақсадинг нима ўзи?!

- Биласанми асабийлашганингда янаям ёқиб кетасан!-деб қўли билан юзларини силамоқчи эди Заҳро қаршилик қилди.

- Менга қўлингни теккизма!

- Афсуски буни иложи йўқ, жоним!

- Жоним дема менга, ярамас!

- Йўқ, бунақаси кетмайди, гўзалим, ахир ширин кечаларимиз олдидан бир-биримизга бунақа совуқ гапларни айтиш яхшимас.

- Қанақа ширин кечалар?! Сен нималар деб алжираяпсан?! Қўлимни еч!

- Хўш, ечмасам нима бўлади?

- Зиёд, эсингизни йиғинг, сизни ишингиз жиноят! Одам уғирладингиз ахир! Агар ҳозир яхшиликча қўйиб юборсангиз орамиз очиқ бўлади, ҳеч қаерга арз қилмайман.

Зиёд кулди.

- Сенингча, аҳмоққа ўхшайманми? Сени бу ерга олиб келиш учун чакана овора бўлдимми?! Ўз хоҳишинг билан кўнарсан дея беш йил оғзингга қарадим!

- Сенга кутгин демаганман! Умид ҳам бермаганман ҳеч қачон!

- Сен нима қилдинг? Кечагина келган олифтага ўзингни бағишладинг!

- Нималар деяпсан, ифлос?!

- Нима мени ҳеч нарсани билмайди деб ўйлаганмидинг?! Малайзияда ишингиз икки кунда ҳал бўлганди, лекин сизлар яна бир кун ўша ерда қолгансизлар! Ҳеч нарсани билмайди деб ўйлаганмидинг?! Мен ҳаммасини суриштириб билдим! Мен ҳар босган қадамингни биламан!

- Сен кимсанки, мен сендан ниманидир яширсам ё ҳисоб берсам?! Қолган бўлсам сенга нима?! Нима сени шахсий мулкингманми ё хотинингманми?!

- Хўш, яна бир кун меҳмонхонада нима қилдинглар? Кечаси юлдуз санамагандирсизлар хойнахой?

- Сен нимага шаъма қиляпсан?

- Нима демоқчилигимни жуда яхши тушуниб турибсан! Хўш, шунча йил ҳеч кимни ўзингга яқин йўлатмадинг, лекин кеча пайдо бўлиб қолган олифта билан бутун бошли бир кунингни ўтқизгансан, унга ўзингни бағишлагансан! Қани айт нима топдинг унда?! Кўнглингни шунчалар зўр овладими?! Мазза қилдингми?! Шунча йиллик ҳуморингни бир кунда босиб қўйдими?!-бақириб қўлидаги фужерни деворга қараб отди Зиёд.

- Бас қил! Овозингни ўчир! Сен нималар деяпсан?! Мен у билан бирга бўлганим йўқ!

- Унда у билан бир кун меҳмонхонада нима қилдинг?!

- Сен ва сенга ўхшаган маразлар фақат нафсини қондириш пайида бўлади! Лекин ҳамма ҳам сенга ўхшаган ҳайвон эмас!

- Демак у Мажнун дегин, ростданам сени севишига ишонасанми?!-кулди Зиёд.

- Ҳа ишонаман! Унга бутунлай ишонаман тушундингми?! Агар у билан бир хонада бир ётоқда қолишга тўғри келиб қолса ҳам менинг ижозатимсиз менга ҳатто бармоғини учини теккизмаслигига ишонаман! Ўзидан ҳам мени устун қўйишига ишонаман! Мен истамасам ҳатто кўзларимга тик қарамаслигига ишонаман! Шунинг учун уни ҳурмат қиламан, яхши кўраман!

- Ўўў, Заҳро Асадовна! Жуда бошингизни айлантириб қўйибди-ку бу олифта! Демак, унга шунчалар ишонасан а? Қизиқ, у сени мен билан эканлигингни билгач сени севишда давом этармикин, сенга ишонармикин?

- Мен сен билан эмасман!

- Лекин мен билан бўласан, асалим! Бу ердан сени ҳеч ким олиб кетолмайди, бу ердалигимиз ҳеч кимни хаёлига келмайди! Сен энди меники бўласан!

- Ўлсам ўламанки, лекин сен иблисни ўзимга яқин йўлатмайман! Ҳеч қачон!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍49❤5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ҲАЙРЛИ ТУН🌸✨
АЗИЗЛАР!🌸✨

✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!

✨Аллохга омонатсизлар!


🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 17- КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌸АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🌸🍃

🌙•🌹•🌸 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌙•🌹•🌸 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌙•🌹•🌸 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌙•🌹•🌸 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌙•🌹•🌸 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌙•🌹•🌸 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌙•🌹•🌸 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌙•🌹•🌸 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙АЗИЗЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК! 🕋🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Аёлларнинг ичидаги гаплари:

Семириб, озиш учун минг бир усулларни қўллаб, олдингизда хижолат тортиб турганимда "Бунча семириб кетдинг-э-э-э” демасдан, “Менга қандай бўлсанг, шундай ёқасан, бўғирсоқ" деб айтинг, майлими?😊

“Хотин”, "Ў", "Эй", "Хей", "Фишт" деб чақирманг. “Эркатойим”, “кичкинтойим”, “мойчечагим”, “маликам” деб исмимни айта қолинг, майлими?😘

Касал бўлганимда "Касалдан бошинг чиқмайди" деб иддао қилманг. “Шу дориларни ичиб ол”, “Аллоҳим суйган бандаларига дард беради" “кўрмагандай бўлиб кетасан” деб гапларингиз билан тузатиб юборинг, майлими?😌

Хато қилиб қўйсам, жахлингизни чиқарсам, уриб, сўкиб сочларимдан судраманг. Яхши гаплар билан тушунтириб, "Ўзинг ақллисан-ку, онашим" денг, майлими?🥰

Менга "Сочинг узун, ақлинг калта" деманг. “Ўқи, излан, ривожлан. Олдимда олима аёл туришини хоҳлайман” дея менга бир уй китоблар олиб келиб беринг“, майлими?

Йиғласам, "Асабимини бузма увуллаб" деманг. "Йиғламагин, ягонам, ҳар бир тўккан кўз ёшинг учун Аллоҳдан сўраламан" денг, майлими?🙂

Мени Аллох учун, қарилигимда ҳам, бетоблигимда ҳам, чиройим кетганида хам севинг, майлими?...
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tutorial
✨Tez va oson sharf bog'lashning qulay uslublardan biri 🧕🏻🤍
Albatta sinab ko'ring!🕊

Yoqsa reaksiya qoldiring🫶🏻


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фенчоза Салат

🔥Керакли Масалиқллар
300гр лаҳм мол гўшт
Булғор қалампири қизил яшил сариқ (хохишга кўра)
2-3та Помидор
2-3та Бодрин
1 та боғ кашнич
1 та боғ укроп
4-5 ош.қ соя
Фунчуза 1 та почка
200гр сабзи салати
250гр Ёғ
Тайёрланиши:
Ёғни қиздирамиз гўштни ўрта оловда соя туз солиб видеода кўрсатилгандек қилиб пишириб оламиз пиёз болгарскийларни солиб приправаларни солиб яхшиллаб қовурамиз
Фунчозани устига қайнаган сув солиб 10дақиқа димлаб кўйамиз ва 10дақиқадан сўнг муздек сувдан чайиб ташлаймиз
Қовурилган массани хаммасини бирга укроп кашничлани бирга солиб яхшилаб аралаштирамиз
Безатиш хохишга кўра 😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3