🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
– Ур-р-эй! Энди бизникида яшайсизми?
– Ҳа, шундай.
Қайнонасини кўриб: “Энди бутун куним қош-қовоққа қараш билан ўтаркан-да”, деб энсаси қотиб ўтирган келиннинг бу гапдан сўнг тамом мазаси қочди.
– Бор, бир рўмол олиб кел, бошим еб бораяпти, – дарҳол рўмолни пешонасига танғиб олди. – Вой, бошим!
Онаси буйруғи билан болалар дастурхон тузашди.
Ўғил эса кўрпачада ёнбошлаб, қўйнига кирган қизчасини эркалади. Буни кўриб, хотини қаҳрланди:
– Ҳей, менга қаранг, иш кийим билан чўзилиб олманг, туринг, ишингизга боринг.
Ўғил хотинига ҳеч нарса демай, қизини эркалай-эркалай қўзғалди.
Кампир ҳайфи келиб ўй сурди: “Ай-й, одамзод-а! Бунча тор бўлмасанг. Шу кампир туғилиб ўстирган ўғилнинг соясида бойбичча бўлиб юрибсан. Неча йилда онаси тугун кўтариб келса, бирдан иситмалаб қоласан”.
Келин бош оғриғи бир ҳафта тинмади. Мақтанишдан жағи тинмасди, камгап бўлиб қолди ва ниҳоят ёрилди:
– Уйда бирон гап бўлдими?
– Йўқ! Уларнинг қўли юпқароқ, боши кўп, бу ўғилларда ҳам ҳақим бор, бир кенжаникига ёпишиб ётавермай девдим-да.
– Кенжада бир сиз эмас, ҳаммамизнинг ҳақимиз бор. У яшаётган уйга биз ҳам шерикмиз, – неча кундан бери ичида буруқсаб ётган ўт ниҳоят оғзидан чиқиб кетди.
Кампир надомат билан бош чайқади:
– У уйга бировинг бир ғишт қўйганинг йўқ. У уйни чолим билан мен қурганман. Уйимни кимга беришни ўзим ҳал қиламан.
Шу билан қайнона-келин ўртасида бўлиб турган узуқ-юлуқ сўзлашувлар бутунлай барҳам топди.
Эртаси куни кечқурун ўғлига деди:
– Мени укангникига олиб бориб қўй!
– Содиқникигами?
Кампир аччиғи келиб ғудранди:
– Олимникига.
Ўғил ҳам, келин ҳам жилла қурса кўнгил учун “Нега? Бизникида тураверсангиз бўлади-ку” демади, деёлмади.
Кампир Олимжон уйида бир ой яшади. Эру хотин кун бўйи ишда, кампир эса невараларини қўриди. Аввалига эру хотин роса хурсанд бўлди: “Энди боғча ҳам, эшик-дарвозага қулф ҳам керак эмас”. Аммо кейин-кейин ўғли баъзан жеркиб ташлайдиган одат чиқарди. Охири кампир кўнглидагини айтиб солди:
– Ҳа, ўғилбой, тўшагим сасидими дейман? Овозинг баланд-баланд чиқяпти. Агар шундай бўлса, айт, кетаверай!..
Олимжон кўнглидаги аён бўлиб қолгандай хижолат тортиб кулди:
– Сизга биров кетинг деяптими? Онам деб баъзан-баъзан эркалик қилсак айбми?
Бир ой деганда учинчи ўғил келиб, олиб кетди. Кампир ўзича “Ўғлим мени соғинибди-да” деб ўйлади. Олимжон қўнғироқ қилиб “Момойни олиб кет, бизникида зерикиб қолди” деганини, Одил “Хўп ака, бизникида ҳам уч-тўрт кун турсин” деса, “Сеникида ҳам бир ой туради, мана мен бир ой қараб бердим”, деганини кейинроқ келинидан эшитди.
– Бўлмаса, мен борай. Ўғлим уч-тўрт кун турсин деган бўлса, келганимга ҳафтадан ошиб кетди, – деди кампир астойдил тараддудланиб.
– Қўйинг-э, – деди келин ёлғондакам хижолат тортиб. – Сиз келиб уйимиз тўлиб қолди. Қайноғаларим ҳам ҳеч келишмас эди, сизнинг баҳонангизда...
Аммо кунлар ўтган сайин кампир сабабли қора берадиган меҳмонларга зўр-базўр дастурхон ёзилиб, тил учи мулозамат кўрсатиладиган бўлиб қолди.
Бир кун кампирни кўргани кенжаси қадам ранжида қилди. Ишдан ҳориб қайтаётир шекилли, ранги ўчиб, лаблари қотиброқ турарди. Келин ичкарида дам олаётганини билса ҳам чақиртирди. Келин юзини ҳам ювмай минг малол билан туриб келиб, қайниси билан шунчаки сўрашди-да, кампирга хўмрайиб қаради.
– Ҳа, нима дейсиз?
– Чой-пой қил.
Келин индамай хонадан чиқиб кетди. Анчадан кейин дастурхон ёзилди, арзон-гаров қанд-қурслар қўйилди. Икки пиёла билан бир чойнак чой пайдо бўлди.
– Овқат йўқми? – сўради кампир оғриниб.
– Қолмаган, – келиннинг қоши чимирилди.
– Овқат нима керак, – деди Содиқ хижолат тортиб.
Ёлғон гапни меҳмон ҳам сезган эди. Боя кампир ошхонага кириб, очиқ қолган қозон оғзини ёпмоқчи бўлганда тагида овқат борлигини ўз кўзи билан кўрган эди. “Ҳали катта ўғли мактабдан қайтгани йўқ. Овқатни шунга олиб қўйган. Бергиси келмаса, музлаткич тўла тухум, қовуриб қўйса, дунёси тугаб қолмайди-ку”.
👍13
​​Кампир оғир хўрсинди.
– Онажон, уйга юринг, – деди Содиқ жавдираб. – Болалар жуда соғинишган.
– Хўп, болам, – кампир кўзларини юмган кўйи бош ирғади.
– Тараддудингизни кўринг, ҳозир олиб кетай!
– Сен боравер, болам, аканг келсин, машинаси билан элтиб қўяди.
Кечқурун Одилбек олдида она ўзини тутиб тура олмади:
– Ўғлим, бу ерда ҳам иззатимиз битди шекилли.
– Тинчликми?
– Бугун уканг келган эди, хотининг иккита тухумга арзитмади!..
– Сиз айтдингизу қовуриб бермадими?
– Э-э! Айтишим шартми? Кўриб турибди-ку, ишдан очқаб келаяпти.
Одилбек жаҳли чиқиб сайради:
​​– Э-э, она, шунингизни тўқ куни борми? Сизнинг кўнглингизни деб ҳамиша қарашиб келаман. Лекин тўймайди, доим оч. Бир умр шуни ғамини едингиз, нафақангизни шунга берасиз, уйида яшаб, чўрилигини қиласиз. Энди, ҳеч бўлмаса меникида яшаётганда шуни ўйламанг. Лапашанглиги учун биз айбдорми? Ҳадеб хафа бўласиз? Яна нима қилай? Уйимнинг тўридан жой бериб қўйибман, еб-ичиб ўтирибсиз.
– Уйингнинг тўри ўзингга насиб қилсин, болам, – кампирнинг ранги оқариб кетди. – Майли, ҳозир ишдан чарчаб қайтгансан чоғи, лекин эртага эрталаб ола кетасан.
– Э-э, она!..
Кампир шу оқшом тугувли турган тугунини қайта тугди. Самандарникига боришни истамади. Бир ота-она ўн ўғилни боқади, ўн ўғил бир ота-онани боқолмайди деганлари шумикин? Эсиз, беш ўғил туққан, беш ўғилни ўқитган бойбичча-я, “Кўнглингизда нима гап бор?” деган меҳрга йўғрилган саволни эшитмаганига неча-неча йиллар бўлиб кетди-я. Эсиз, аллоҳ ундан бир қиз фарзандни аяган экан-а. Ўғиллар ҳам ўз кунига ўлмасин, қиз ич куйлак бўларди-да. Ай, дунё-я!..
Кенжа ўғил уйда экан. Одилбек машинаси дарвозага рўпара бўлиши билан югуриб пешвоз чиқди. Ўзича хижолат чекиб, бир қўли билан онасининг тирсагидан олди, бири билан тугунини кўтарди. Қадрдон, саришта хонага киргач, кечадан буён кампирнинг юрагини сиқимлаб турган нарса ғойиб бўлди ва юмшоқ каравот сари юрди.
– Кечирасан болам, бир оз чўзилай.
– Майли, бемалол.
– Ай, болам-а! – Кампир кўзларини юмиб олди, шу ётишида ўйлаяптими, ухлаяптими англаш қийин эди. Анчадан сўнг ҳорғин пичирлади. – Майли, шунисигаям шукур.
Кампир бошқа гапирмади. Кечки овқатга ҳам турмади.
Содиқ акаларига бир-бир қўнғироқ қилди.
– Онамизнинг тоби йўқ, ҳеч нарса емаяптилар!
– Кеча Одилникида соппа-соғ ўтирган эди-ку.
– Одилнинг хотини бир нарса дегандир-да.
Ҳар қайсиси ҳар нарсани рўкач қилди. Бири ишдан чарчаб келган, бирининг меҳмони бор, яна бири чойхонага чиқиши керак экан... Ҳаммаси эртага эрталаб ишга кетишда бир йўла хабарлашиб ўтишини айтди.
Тонгга яқин кампир узилди. Дунё бирдан ҳувуллаб қолгандай бўлди.
Аввал оқшом бир оғиз гап билан етиб келган ёлғиз сингил фарёди оламни тутди.
– Беш ўғилли бойбиччам,
Суюнганим опам-ов,
Тополмайин бир дардкаш,
Куюнганим опам-ов.
Шундай кунда юрагим
Тилинди-ку, опам-ов,
Бир қизингни йўқлиги,
Билинди-ку, опам-ов...
Салдан кейин бойбичча ётган хонада беш ўғил баравар “Онам-эй!..” – дея ув торта бошлади...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11😢5
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_30 #Нафиса_Маликова Айтилган кун келди....шахзодам келмаганига қараганда ҳамон уни топа олмаган...ўзимни бор кучимни тўпладим...мен боришим зарур...билдирмай саройдан чиқиб кетдим...ўрмонга етишга анча бор эди...отдан тушдим...уёғига…
#Қора_Қақнус #Но_31
#Нафиса_Маликова

-ҳўш..у сени қаёққа чақирганди...-кўйлагини тугмаларини қадаганча сўради Дракула..
-ҳалиги..қоятошга..-дедим учи кўриниб турган тепаликка ишора қилиб...
-кетдик..мен ҳам сен билан бораман..-деди муздек қўллари билан қўлимни ушлаб...уни қўлларини дадил тутдим..қоятошга етиб келдик...у ерда Шохзамон бизга жилмайиб қараб турарди...
-бу думчани етаклаб келиш шартмас эди...-деди Дракулага қараб кулганча...бир уринишда Дракула уни ёнида пайдо бўлди...
-уни нега чақирган эдинг..-томоғига чанг солди...
-салом севгилим..-ҳаммамиз овоз келган томонга қарадик...овоз эгаси бургут кўринишидан одам қиёфасига кирди..аниқроғи мурда қиёфасига...Дракула унга дахшат билан қараб турарди...
-сеннн???
-кутмаганмидинг азизим?-жилмайди танасида чириш аломатлари бошланган бу аёл мурдасидан бироз ҳайиқдим...
Дракула бир зумда уни ёнида пайдо бўлди..
-нега келдинг???
-шунча йил кўришмадик...сен эса нега келдинг деябсан..яхшимас азизим...-деди кўзлари ёшланиб...сўнг мен томонга чириган қўлларини йўналтирди..
-ҳаммасига у сабабми???-деди алам билан...
-мен сени севмайман...ҳеч қачон севмаганман...-деди Дракула ишонч билан..
-шунақами???-деди мурда аламли жилмайиб...шу пайт оёқларим ўзимга бўйсунмай дарё тарафга юра бошлади...
-Қутлибека...-деди Дракула мен томонга юрмоқчиди..аммо бирдан бошини ушлади...
-бунчалик осонмас севгилим..мен шу қудрат учун чиройимдан воз кечдим..энди бизни ҳеч нарса айира олмайди...-деди Дракулани қучиб...
-уни..уни тўхтат..-деди Дракула оғриқдан юзлари бўғриқди...
-эвазигачи???-деди мурда кўзлари ялтираб...мен тобора дарёга тушиб борардим...Дракулани кўзлари ёшланди....
Аммо унинг нима деб жавоб қайтарганини эшита олмадим...сув мени ўз забтига олди...нафасим қайта бошлади...ҳаёлимда эса уни хавотир тўла нигоҳлари эди...
❤15👍14👏2
#Қора_Қақнус #Но_32
#Нафиса_Маликова

Хушимга келганимда ўз хонамда ётар эдим...кийимларим ҳам қуруқ...тепамда онам бошимни силаб ўтирар эди...кўзларида ёш..
-нега уни махлуқ эканлигини айтмадинг???
-кимни???
-Жаҳонгиршохни...-деди ойим лабларини тишлаб..
-нима??? Ким айтди???-дедим аччиғим чиқиб..
у...-дея хонам четида хонтаҳда ёнида кўзлари юмилганча ўтирган Шохзамонга ишора қилди...
-сиз унга ишондингизми???
-албатта қизим..у бўлмаганда чўкиб кетган бўлардинг...отанг Жахонгиршохни бу қилмишини кечирмайди...
-она..у сизга нималар деди билмайман..аммо у ишончли инсон эмас...-дедим ғазаб билан...
-майли қизим дам олишинг зарур...-дея онам хонамдан чиқиб кетди...ғазаб билан ёстиғимни Шохзамонга отдим...у ёстиқни ўзига тегмасдан ушлаб олди..
-қандай хаддинг сиғди???-бақирдим...
-тсссс...ҳаммани ёнингга тўплама...-деди жилмайиб...
-Атикени содиқ лайчаси...Дракула қани???-дедим нафрат билан тикилиб...
-маслаҳатим уни ортиқ қидирма...Атике сен ўйлагандан ҳам кучли..-деди жиддий тикилиб...
-буни сен айтаябсанми??? Ёки уми???-алам билан жилмайдим...
у мени миям узра назоратни узди...у Дракулани олиб кетди...
-йўққққ....-сапчиб ўрнимдан турдим..у бизларни айира олмайди...
Шохзамон шамолдек мени қаршимда пайдо бўлди...
-унга кучинг етмайди...-деди шивирлаб..
-ҳоҳласанг ёрдам бер..ёрдам бермасанг йўлимни тўсма илтимос..-дедим уни айланиб ўтарканман...
-келишдик унда бирга борамиз...фақат Бухорони мурдалар қўриқламоқда...уларни Атике бошқаради..кириш бироз қийин бўлади...
-қўрқсанг борма илтимос..-унинг кўзларига тикилдим..
-сен учун ҳаммасига тайёрман..нима қиласан уни???-алам билан жилмайди..
-ўзингчи??? Сен нима қиласан мени???
У жимиб қолди...
-сени севаман....
-Кўрдингми??? Севгида савол бўлмайди...фақат юрак тинмай севганингни исмини айтади ҳолос...-оғир ҳўрсиндим..уни қумсаётгандим...
-кетдик...-деди қўлини тутиб....
-кетдик...-уни бақувват қўлларида ерга осон қўндим...сизни албатта топаман шахзодам....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍50👏5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔 Insonning kimligi tashqi koʻrinishi bilan belgilanmaydi.
Muhimi, yurakni pok saqlab qolish ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Makiyajga baho bering ❤️

HA 👍
YOʻQ
👎

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз хам ишлатгансиз тан олинг😅

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌹Atirgul choyini ichish qanchalik ahamiyatli ekanligini bilasizmi?

✅Atirgul choyi C va A vitaminlariga boy bo‘lib, ular immunitet tizimini kundalik mayda kasalliklardan: charchoq, shamollash, gripp va boshqalardan himoya qilishga yordam beradi.

🔴Foydali tomonlari:
🔴Polifenol va Ye vitaminining yuqori konsentrasiyasi tufayli u antioksidantlarga boy.
🔴Tanani detoksifikasiya qilishda yordam beradi.
🔴S vitaminiga boy.
🔴Tarkibida antioksidantlar (katexin) mavjud.
🔴Menstrual (ayollardagi hayz vaqtida) og‘riqni yo‘qotadi.
🔴Ko‘ngil xotirjamligi va asablar tinchlanishi uchun javob beradi.

❔Siz atirgulli choy ichib turasizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_32 #Нафиса_Маликова Хушимга келганимда ўз хонамда ётар эдим...кийимларим ҳам қуруқ...тепамда онам бошимни силаб ўтирар эди...кўзларида ёш.. -нега уни махлуқ эканлигини айтмадинг??? -кимни??? -Жаҳонгиршохни...-деди ойим лабларини…
#Қора_Қақнус #Но_33
#Нафиса_Маликова

-Маликам...мени ҳам олиб кетинг..-ортимизидан Суюнбека югуриб чиқди...қизиқ у қаердан билди экан кетаётганимизни...
-сенга нима бор қайт...-буюрдум..
-аммо сиз кетганингизни эшитса ҳукмдорим мени соғ қўймайди..-кўзлари ёшланди..
Шохзамон бир зумда уни ёнида пайдо бўлиб уни атрофида секин айлана бошлади...
-негадир сендан мурдалар иси келмоқда..-кўзлари тўқ тусга кирди..-улар билан учрашмаганмидинг???-Суюнбекага еб қўйгудек тикилди..
Суюнбека қўрққанча йиғлай бошлади
-онт ичаман ким ҳақида айтаётганизни билмайман...
-Шохзамон илтимос уни тинч қўй..майли борақолсин..-дедим-фақат тезроқ кетайлик илтимос...
Шохзамон бир зумда бизга 2та от топиб келди..ўзи эса биз билан теппа тенг югурарди...
-Маликам қаёққа йўл олдик...-деди Суюнбека..унинг кўзларини ранги негадир бошқача...лекин у саройдан бир зум ҳам ёлғиз чиқмаганди...бемаъни хаёллар сургандан кўра Дракула ҳақида ўйлаганим афзал...
Анча йўл юрдик..Шохзамон ғойиб бўлиб қолди...отдан тушиб уни қидира бошладим..Бухорога озгина қолганди..қаёққа ғойиб бўлди бу йигит...атрофдаги ўрмонга кирдим..Суюнбека отга кўз қулоқ бўлиб турадиган бўлди..не кўз билан кўрайки Шохзамон ўрмонда адашган ўтинчини бамайлихотир қонини сўраётганди...менга кўзи тушиб тишлари ўз холига қайтди..ўтинчини қўйиб юборди..агар келиб қолмасам бечора одам ўлиб қолган бўлар экан...Шохзамон бир зумда қаршимда пайдо бўлди..оғзи қон..рўмолчамни чиқардим..
-артиб ол...бу нимаси???
У жилмайиб оғзини бамайлихотир артди..
-нима қилай Дракулага ўхшаб кўкатхўр эмасманда...аммо сенинг қонингни хиди..у кўзини юмиб тўйиб ҳавони ҳидлади..-бунга чидаш қийин...
У билан ёлғиз қолиш хатарли..
-кетдик..-дедим уни ўрмондан олиб чиқдим...
Биргаликда Бухорога етиб келдик...чиндан ҳам қаъла дарвозалари атрофлари тўла мурдалар эди...
-мен яширин йўлни биламан..-деди Шохзамон ҳотиржам..
-сиз алоҳида биз алоҳида борсакчи???-деди Суюнбека...
Шохзамонни тишлари ғичирлади..
-сенга ҳали ҳам ишонганим йўқ...
-ҳаммамиз бирга борамиз...-дедим уларни тўхтатиб..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍45❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

🌺 🌸 🎋 💐 🎋 🌸 🌺

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
💐«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»
💐
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐
Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Хайрли_тонг

🧠Эрталаб соат 6.00 - 7.00 гача бўлган муддатда узоқ муддатли хотира фаоли ишлайди ва бу пайтда қабул қилинган барча маълумотлар осонгина ўзлаштирилади.

⏰Соат 8.00 - 9.00 гача вақтда мантиқий фикрлаш фаол бўлади. Шунинг учун бу вақт ёдлаш ва таҳлил қилиш учун энг мос вақт.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_33 #Нафиса_Маликова -Маликам...мени ҳам олиб кетинг..-ортимизидан Суюнбека югуриб чиқди...қизиқ у қаердан билди экан кетаётганимизни... -сенга нима бор қайт...-буюрдум.. -аммо сиз кетганингизни эшитса ҳукмдорим мени соғ қўймайди..…
#Қора_Қақнус #Но_34
#Нафиса_Маликова

Катта ариқ ўтган жойнинг тагидан ер ости йўли ўтган экан..
-ажойиба?!-деди Шохзамон мени қўлимни тутиб олиб йўлак бўйлаб етаклаб кетаркан...
-бу ерда ҳар бир ҳонага элтадига йўл борми ёки битта???--дедим менга хос ҳонага йўл керак эди...
-йўқ битта адашмасам ҳукмдорнинг тахти турган ҳонага олиб боради..бу йўл уруш вақти қочиш учун қилинган...-деди Шохзамон..
-очиғи имиллаб юриш жонга тегди балки сени кўтариб оларман-деди жилмайиб..
-Суюнбекани кўтариб ол яхшиси-жилмайдим...унинг қовоги уйилди...
у қани ўзи???-деди хавотир билан ортга қараб...
-анча секин кетаётганди ортда қолиб кетди шекилли..-дедим хавотирланиб...Шохзамон тезда ғойиб бўлди ва бир зумда қайтиб келди..мени маҳкам опичиб яширин эшик ёнига қўйди..
-Суюнбека ҳам мурда экан..у бошқаларни бошлаб келяпти..мен уларни тўхтатиб тураман Дракулани топ...
-аммо сенга зарар етмайдими???-хавотирландим...
У жилмайганча ғойиб бўлди...тезлик билан эшини очиб ичкарига кирдим..ва яхшилаб қулфладим..тахтнинг орқа томони экан..нафас ҳам чиқаришга чўчидим..бу ерда кимдир бор...
-сен...-ортимдан таниш қўллар қучди....юрагим орзиқиб кетди...ортга ўгирилдим...
-сиз???-уни қучдим...
-бу ерга нега келдинг бу ер жуда ҳам хавфли..сен учун..-деди юзларимни силаб...
-фарқи йўқ...сизсизликдан кўра ўлим афзал менга...-дедим йиғламсираб...
-сен йўқ дунёда мен қандай яшайман кейин...-деди у маъюс боқиб сўнг лабларимдан бўса олди...
Менга энди барибир эди...ёлғизликдан кўра ўлим афзал...унинг ёнида бўлсам бўлгани...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Qoyil! 👏

Makiyajga baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤣🤣🤣 syurpriz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😁4👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_34 #Нафиса_Маликова Катта ариқ ўтган жойнинг тагидан ер ости йўли ўтган экан.. -ажойиба?!-деди Шохзамон мени қўлимни тутиб олиб йўлак бўйлаб етаклаб кетаркан... -бу ерда ҳар бир ҳонага элтадига йўл борми ёки битта???--дедим менга…
#Қора_Қақнус #Но_35
#Нафиса_Маликова

Бир биримизни қўлимизни маҳкам тутдик....Хонага Атике бошчилигидаги мурдалар бостириб келди...
-ахмоқ қиз...-деди менга хунук тиржайиб...-жонингдан умидинг бўлганда бу ерга келмасдинг..-деди қўрқинчли шивирлаб...уни ёнида Суюнбека турарди...
-унга тегма..-деди Дракула ғазаб билан...
Аммо Атике бир зумда бизни ёнимизда пайдо бўлди...
-севгилим..танла ё сен ё у...вақт кетди...-деди бир Дракулани бир мени ёнимда пайдо бўларкан...тўзғиган сочларида гўзаллик аломати қолмаган бу қонсўрар Атикени ёмон кўриб кетдим..
-Суюнбека...-жориямни чорлади...яхшилаб разм солсам Суюнбеканинг танаси ҳам чирий бошлабди..бўйнидан томирлари яққол кўриниб қолганди..Суюнбека ғалати иржайганча ёнимга келди...
-мен қоламан...уни қўйиб юбор...-деди Дракула Суюнбекани отиб юборди бурчакка қараб..
Суюнбека қўли синиб кетсада яна секин ортга қайтиб келди..унга ичим ачиди..кимга айланиб қолди..
-афсус севгилим фикримдан қайтдим..у ўлади..-деди менга суяги кўриниб қолган бармоғини тираб...
-мурдалар..у сизники..-деб бақирди мени уларнинг ўртасига итариб юбориб...
-йўқққққ..-Дракула мурдаларни уёқдан буёқа ота бошлади...
-Севгилим...тинчлан..ҳамма сарой аъёнлари қамоқда уларни мурдаларга ем қилишимни ҳоҳламасанг ҳозироқ тўхта...
-сен..-ваҳимали кўринишга кирди Дракула...-нима ҳоҳлаяпсан ўзи???-деди Атикени бўйнидан бўгиб..
-ана энди ўзингга келдинг..-деди Атике ўктам овозда..-уни ўлишини ҳоҳлайман..
Дракула уни бўйнини синдириб ташади..
Бир зумда мени ёнимда пайдо бўлди..
-кет...-деди менга хавотир билан тикилиб...аммо яна бошини ушлаб қолди...Атике унга азоб бераётганини сездим..бўйнини яна жойига қайтарганча менга қараб жилмайиб турарди...
у сени деб азоб чекяпти..-деди менга ғолибона жилмайиб..сўнг бир зумда мени ёнимда пайдо бўлди..
-наҳотки уни қутқаришни истамасанг..-деди қулоғимга шивирлаб...
-уни қўйиб юбор..мени нима қилсанг қил...-дедим бақириб..ортиқ Дракулани қийналишини томоша қилиб туролмасдим..у тобора ҳолсизланаётганди...уни ёнига бориб бармоғимни тишлаб қонини оғзига тутдим...у ўзига кела бошлади...
-кетдик...-дедим Атикега қараб...
-жасур қизалоқ...-деди қарсак чалиб...-мурдалар олиб кетинг...атрофимни мурдалар қуршаб олди...Дракула кўзини очмасдан мени ердан олиб кетишди....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤24👍22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Boladek hiqillab Yig'lab so'rayman... Baxtsiz farzandingiz Kechiring ona 😥😔


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤣 Siz qanaqa xisoblaysiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😁5