🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#ТАНЛАНГАН

- Уларнинг бари қўлга олинди. Ҳозир бош бинода кўрсатма беришмоқда ,- Фарруҳ шундай деб Гулнурга асосий гапни етказишга шошилди , - опа, ваниҳоят Мурад Оспан ҳам қўлга олинди. Сизни унинг ёнига олиб кетяпман .

- Шундай дегин ? Бўлмасам бир кўрарканмиз-да ўша донғи чиққан "тадбиркор"ни ? Буни қара ? Бу ердаги ишлаб чиқаришда ранг билан боғлиқ кўзбўямачиликдан ташқари яна ўнлаб жиноятлар бор. Уларни фарқлаб фош қилиш учун бир неча кун керак бўлиши тайин. Хўп яхши , аввал ўша Мурад деганларининг суҳбатини олайлик- чи ?!

Фарруҳ Гулнурни цехлар оралаб энг тўрда жойлашган хонага олиб борди.

Гулнурнинг таъбири билан Мурад Оспан деганлари ичкарида ўзига шароитларнинг энг зўрини қилиб олган экан.

Гулнур Фарруҳ уни асосий хонага олиб киргунча бири- бири орқали ўтиладиган учта хонага назар ташлаб бунга қатъий амин бўлди .
"Тавба ,- дея ўйланди Гулнур , ташқари бир аҳвол- у , аммо бу ер гўёки янги тушган келинчакнинг уйидек безатуғлик.

Гулнур Мурад Оспан ушлаб турилган хонага кирганда Камол Исматов , Содиқжон ва яна икки кишининг шу ердалигини кўриб ҳотиржам тортди. У Содиқжонга эътибор бермасликка ҳаракат қилиб ён тарафи билан ўтирган Мурадни айланиб ўта бошлади.

- Келинг Гулнур , бу ерга ўтиринг!

Исматов Гулнурга айбланувчининг тўғрисидаги жойни кўрсатди.

Гулнур исмини эшитган Мурад Оспан шарт бошини кўтарди .

Гулнур Исматов кўрсатган ерга ўтира туриб ҳайратдан донг қотди :

- Сен ? Сен бу ерда нима қиляпсан ?!- деб сўради Гулнур титроқ овозда айбланувчидан.

- Гулнур сиз Мурадни танийсизми ? - Камол Исматов қизиққонлик билан дарҳол ўртага тушди .

- Йўқ , - деди Гулнур қўлга олинган йигитдан кўзини узмаган ҳолда ,- мен ҳеч қанақа Мурад Оспан деганларини танимайман. Аммо қаршимда ўтирган мана бу йигитни жуда яхши танийман.

- Бу йигитнинг исми - Мурад. Фамилиясими , тахаллусими хуллас ўша нарсаси - Оспан. Паспортида шундай ёзилган!

Гулнур Исматовнинг изоҳини эшита туриб қаршисидаги йигитга жиддий тикилди :

- Нега !? Нима учун бу ишларга бош қўшдинг ? Сенга нима керак эди бу ишларнинг ? Демак, дадамнинг корхонасида рўй берган ишларда ҳам сенинг қўлинг бор экан- да ? Айт Рашод ? Нима сабаб бу ҳаром хариш ишларга бош қўшиб юрибсан? Нима учун ?

Гулнур изиллаб йиғлаб юборди .

Қаршисида ўтирган йигит қизнинг кўз ёшларига чидай олмай шеърдек ўкирди :

- Барини билмоқчимисан ? Сени шулар қизиқтиряптими ? Унда бу саволни жавобини ўзингдан сўраб кўр ?
Бу ишларнинг бари сени деб бўлган ! Сен сабабчисан шу йўлга киришимга ! Сен !

#давоми_бор /117

Муаллиф: Хазонрезги
👍84😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 tada o’xshan chiqadigan olchali pirog tayyorlaymiz!😍😍😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2
#имтиҳон

ИЛК ТААССУРОТ

- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
       Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини,  бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
        Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
       Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, цитрус мевалар эсдан чиқибди.
         Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар"  Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
        Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
       - Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
       Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
    -  Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
        Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
    - Бўлди , ойим сизникидалар
      Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
      - Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл  Лайло узатган чойни оларкан.
        Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз"  баҳо олган эди ...

                                      Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh sallallohu alayhi vasallamni tushimda ko’rdim..🥹🍃

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍2🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН - Уларнинг бари қўлга олинди. Ҳозир бош бинода кўрсатма беришмоқда ,- Фарруҳ шундай деб Гулнурга асосий гапни етказишга шошилди , - опа, ваниҳоят Мурад Оспан ҳам қўлга олинди. Сизни унинг ёнига олиб кетяпман . - Шундай дегин ? Бўлмасам бир…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

39- ҚИСМ

- Рашод , илтимос гапларингни ўйлаб гапир,- бемажол шивирлади Гулнур, - мен сенга нима ёмонлик қилдим-ки, ҳаётингни бунчалар абгор қилибсан ? Ахир сен эмасмидинг кучлилар орасида энг кучли бўлган иқтидор эгаси ? Мен ҳамиша сенинг чуқур мушоҳада қобилиятингга қойил қолиб келганман. Бир курсдош сифатида эришган ютуқларингдан фаҳрланганман. Сенинг иқтидорингга Устозимиз ҳам қайта- қайта тан бериб , бу ҳақда таъкидлаб чарчамас эдилар. Менинг ҳам сендан қанча нарса ўрганганимни ўзингга ҳамиша очиқ- ойдин айтганман.
Аммо бу сўзларинг...
Ахир ...Нима учун ? Мен барчамизнинг оёғимиздан чалган инсон сен эканлигинингни умуман тасаввур ҳам қилиб кўрмаган эканман... Бирга ўқиб , бир ҳаводан нафас олиб , ёнгинамда юриб қилганмидинг бу ифлос ишларингни ? Қандоқ ... Қандоқ кўнглинг борди ? Қандоқ қўлинг борди?

- Ҳа Гулнур. Менман ўша. Тасаввур қилмаган , билмаган бўлсанг энди билиб ол.
Сен ...
Сен ўзингни оппоқ фаришта деб ўйлайсанми ? Сенинг ўзинг ҳеч нима қилмадингми ? Сен- а ? Ўзингни ақл-у заковатинг, тенгсиз чиройинг билан мени ўзингга мафтун қилган сен эмасми ? Сен эмасмидинг ёзган дил номаларимга эътибор бермай мени ўтдек куйдирган?
Сенга ёқармиканман деб нималар қилмадим? Йиллар давомида ортингдан итдек изғидим, бироқ лоақал бир кулиб қўйишингга қанчалар интизор бўлдим. Сен бўлсанг гўёки тошдан йўнилган қўғирчоқ эдинг. Менга бир бор парво қилмай отанг тавсия қилган йигит , унинг ёрдамчиси Бегзодга турмушга чиқишга рози бўлдинг - қўйдинг. Аммо ўша Бегзод деганлари ўтакетган разил ва мунофиқ йигит эди. У пул учун, ўпқон бўлиб кетган нафси учун отанг, яъни бўлажак қайнотасини сотди. Шу йўлда на ўз устози бўлган отанг ва на сени юз-ҳотир қилмади. Унга биргина сен камлик қилгандинг. У бир йўла отангни хонавайрон қилиб барига эга чиқмоқчи бўлди ва бунинг учун мендан ёрдам сўради. Ўшанда сен ҳудди ҳозиргидек бир неча олғирлар ишлаб чиқарган соҳта маҳсулотларини айбини фош қилгандинг , бу эса жуда катта шов- шув ва тарафларнинг жанжалига айланиб кетганди . Бегзод бўлса ўз нафси йўлида вақтдан унумли фойдаланмоқчи бўлди. У сени тилингни қисиқ қилиб қўйиш ва энг асосийси янада бойиб олиш учун моҳирлик билан отангга тузоқ қўйди. Сен қарши чиққан нобакорлар билан келишиб битим тузди. Мен эса ўшанда Бегзоднинг қилмишлари фош бўлсин деб барига кўнгандим. Шундай қилсам вақти келиб Бегзоднинг асл башараси очилар , шунда сен мени танларсан деб ўйлагандим. Бироқ минг афсус бари чаппасидан кетди . Отанг ўзига нисбатан қўйилган ноҳақ айбловларни кўтара олмади , тергов жараёнида вафот этди. Бегзод эса узоқ йилларга қамалди. Мен бўлсам бу пайтда мамлакатдан чиқиб кетишдан бошқа илож тополмагандим.
Аммо сени унутолмай кўп ўтмай бошқа исм билан ортга қайтишга мажбур бўлдим. Қайтиб келиб кўрдим- ки , сен янада ўзгарибсан. Янада ғурури осмон , ҳусни қўл етмас ой бўлибсан. Мен сени узоқ- узоқлардан кўп бор кузатардим. Суратларингга соатлаб термулардим ва шу билан бирга тубанлик ботқоғига янада ботавердим . Мен энди ҳаромдан ҳазар қилмайдиган , нафс бандасига айланиб бўлгандим. Мен тугаган одамман. Мени сенинг муҳаббатинг тамолила тугатди.

- Менга қара , ўв ифлос, - бирдан ўшқириб юборди Камол Исматов,- "фалон кет"га арпа уни баҳона экан! Сен аввал бошдан суллоҳ бўлгансан . Бунга муҳаббатингни пеш қилма! Чин дилдан севган одам севгилисига чоҳ қазийдими ? Унинг отаси учун шунақа разилона фитна тайёрлашга бош қўшадими ? Аммо "Мен тугаган одамман" деган гапинг тўғри. Сен хақиқатдан ҳам тугаган одамсан. Сенинг қилмишларинг туфайли қанча одамлар соғлиғидан айрилганини ҳисобини биласанми ? Ҳали буларнинг барини жавоби бор ва бу жавоб жуда оғир бўлади.

Камол Исматов шундай деб Рашоднинг икки тарафида турган йигитларга буюрди :

- Олиб чиқинг буни ! Обидийдасини энди ўзига ўхшаган камерадошларига қилади,- у шундай деб Рашодга юзланди ,- тур ўрнингдан!

Рашод Гулнурнинг кўзларига тикилганча оғир қўзғалди . Гулнур ҳам у билан бир вақтда ўрнидан турди:

/118
👍41😢1
#ТАНЛАНГАН

- Сенга жуда ачинаман , Рашод ,- оғир шивирлади Гулнур, - ахир шунча иқтидоринг бор эди. Уни тўғри йўналишга сарфлаганингда ҳозир рўпарамда энг камида фан номзоди турган бўларди. Сен эса ҳаммамизга ҳиёнат қилдинг ! Менга , Устозимизга, орзуларингга , инсонийликга... Улар ичида энг кечирилиб бўлмаси эса илмга бўлган ҳиёнатдир!
Хайр, Рашод Жамол !
Қилмишларингга жавоб оладиган вақтинг келди ...

Рашод мийиғида истеҳзо аралаш заҳарханда жилмайди. У Гулнурга аламли тикилди :

- Биласанми , Гулнур . Мен бу дунёда охирги кўрган кишим сен бўлишингни истагандим. Ота - онам бир вақтлар мендан воз кечиб меҳрибонлик уйига ташлаб кетишганда ҳам йиллар давомида уларни бир бор кўришни истамадим. Уларга бўлган нафратим чексиз эди. Сендан ҳам нафратланишга кўп бор уриндим . Аммо бунинг уддасидан сира чиқа олмадим. Ҳозир мана бу командир , - Рашод Камол Исматовга боши билан ишора қилди,- муҳаббатим чин эканлигига шубҳа билдирди. Менинг эса муҳаббатим чин ... Бунга ўзинг ҳозир гувоҳ бўласан...

Рашод шундай деб чаққонлик билан стол бурчагига қўл суқди-ю , у ерга маҳкамлаб беркитилиб қўйилган ҳанжарга ўхшаш пичоқни олиб ўз кўксига санчмоқчи бўлди . Воқеа шу қадар тез содир бўлди-ки , Рашодни олиб чиқмоқчи бўлган йигитлар ҳам сониялар ичида довдираб қолишди ...

- Ооооҳҳҳ...

Хонадагилар Гулнур қандай қилиб ўзини Рашоднинг қўлига отганию , йигит уни силтаб ташлайман деганда қўлидаги ҳанжардек учли пичоғи қизнинг кўксига қадалганини билмай қолишганди.

Хонани Содиқжоннинг телбанавор нидоси тутиб кетди :

- Гууууллл !

Гулнур йиқилаётиб Содиқжоннинг қучоғида ҳушини йўқотди.

- Йўўўқ ! Мен буни истамагандим. Гулнур, нималар қилиб қўйдинг ! - Рашоднинг ўкириги бир томондан Камол Исматов , бир томондан Фарруҳ туширган муштдан тезда ўчди. Уни икки ёнида турган йигитлар сочларидан чангаллаб судраганча оёғини ерга теккизмай хонадан олиб чиқиб кетишди ...

- Гууул, сени энди топганимда мени ташлаб кетма ... - ҳўнграб йиғлаб юборди Содиқжон атрофдагилардан истиҳола қилмай.
Гулнурнинг кўксидан сизиб чиқаётган қон йигитнинг оппоқ кўйлаги ва билакларини алвон рангга бўяй бошлаганди ...

* * *

" - Унга гапирманг , дадда ! Ёмон қиз экан . Менга "бир , икки деб санаб коптогингни тепсанг у қиррали тошга тегиб ёрилади . Бир , икки, уч деб тепсанг , сувга тушиб кетади , аммо даданг олиб беради" деди . Шуни деб коптогим сувга тушиб кетди.

Гулнур Содиққа ўқрайиб қаради .

- Унақа дема , ўғлим ,-
Азиз амаки Гулнурнинг ёнига чўккалади :
- Исмингни айтмадинг- ку асал қизим...
- Жулиииии .
Азиз амаки беихтиёр энтикди .
- Жулиииими , Гулимииии ?
- Иттинчисе .

- Борееее, - Содиқ қўлини силтаб аяси кўринган томонга югуриб кетди ...

- Санашни биларкансан- а ?! Роса ақлли қиз экансан ?! ,- давом этди Азиз амаки

- Йозишниям биламан , бу йил мактабга бояман...
- Яша қизим ...


- Ассалому алайкум ...

Азиз амаки ортига ўгирилиб ўзига салом берган аёлга қаради ва зумда кўзини четга олди , чунки Гулнурнинг онаси Сожида бениҳоя гўзал эди ...

- Ваалайкум ассалом ...

Сожида Азизга бошқача нигоҳ ташлади :

- Кечиринг , биз уйга қайтаётган эдик . Гули қизим , амакингга хайр дегин ...

Гулнур Азиз амакига :
- Ҳайр , амакижон, - деганича онасининг ёнига тушиб югуриб кетди . Шунда Азиз амаки уларга узоқдан қўл силкиб турган кўркам йигит-отаси Диёрбекка кўзи тушди . Гулнур дадаси томонга югуриб бориб унинг қучоғига отилди . Диёрбек қизчасини бағрига босиб аёлига нималардир деди .
Сожида эрининг ёнига кетар экан , нима учундир Азиз амаки томонга ўгирилди ва хайр деган каби қўл силкиди"

/119
👍39
#ТАНЛАНГАН

Гулнур касалхонага тушгандан буён ушбу тушни бир неча маротаба кўрди . Кўз ўнгида бундан тахминан йигирма йиллар аввалги воқеалар жонлангандек бўлди . "Сен жудда ёмон қиз экансан!" дея ўқрайиб такрорлаган бўлди кичкина Содиқжон...

Гулнур хаёл ичра жилмайган бўлди . Унинг ўйларини онаси Сожиданинг овози бузди :

- Қизим , тўйингни бир ойга қолмай қилиб юборамиз деб келишганимизда бу инжиқлигингни қара ? - Сожида қони қочган юзлари янада оппоқ, жингалага мойил сочлари эса бир ёстиқ бўлиб ётган Гулнурга қараб жилмайди ,- илтимос , мана бу шўрвадан ичгин. "Кўнглим тортмаяпти" деган баҳоналаринг ўтмайди.

Гулнур қуруқшаган ним пушти лаблари ёрдамида оҳиста шивирлади :

- Ойижооон ... Мени кечиринг . Яна сизни ҳавотирга солдим.

- Ундай дема , қизим... - Сожидани овози товланди,- докторларнинг айтиши бўйича жароҳатинг яхши битаётган экан. Улар "Бир мўъжиза сабаб пичоқ юракдан икки миллиметр ўнгроққа санчилибди. Қизингиздаги бор муаммо ҳозир камқонлик , қолган жараёнлар тикланиш йўлида , жиддий ҳавотирга ҳожат йўқ бари жойида" дейишди.

- Ҳа , улар ўзимга ҳам шунақа дейишди ,- беҳол шивирлади Гулнур. Бугун бу касалхонага келганимга беш кун бўлибди . Яна ўн кунларда бемалол юриб кета олармишман.

- Идорангдагилар барака топишсин . Энг катталарнинг Раимовдан тортиб анави қўнғироқ соч Фарруҳгача кунда хабар олиб туришди. Бугундан одам кириб кўришга руҳсат берилганини эшитиб "Мен кўришга кираман" дея талашишни бошлаб юборишганмиш. Содиқжон эса уларни бугун келмасликка зўрға кўндирибдилар "Бугун Додамлар билан бувижоним кўргани келишмоқда. Уларни бу кунни дуо қила- қила қанча кутишди" дебдилар Содиқжон. Ҳадемай Али Дода билан Рисолат буви , шунингдек Иродахон билан хўжайинлари ҳам келиб қолишар эканлар.

- Ойижооон ,- хабарни эшитган Гулнур безовталаниб қолди,- Ойижооон ...

- Лаббай, қизим ,- Гулнурнинг бошига энгашди Сожида опа

- Улар келишса ... Улар келишса шундай ётмай ... Кроватимнинг бошидаги рўмолимни ўратиб қўйинг...- онасига ўтинчли термулди Гулнур,- кейин ётоқнинг бош қисмини кўтариб ўтиришимга ёрдамлашиб юборсангиз.

- Хўп, қизим , хўп,- Сожида енгил ҳаракатлар билан кровать бошидаги ҳаррир рўмолни олиб қизини бошига авайлаб ўрай бошлади ,- қизим , тўғрисини айтсам Содиқжон исми жисмига мос вафодор йигит экан. Шунча кундан буён "Кетаверинг" дейишимга қарамай эшикнинг ортида мижжа қоқмай тонг орттирса дегин. Ўзи ҳам беш кун ичида неча қават терисидан шилиниб тушди . Кўзлари киртайиб қолди бояқишнинг. Гўёки дардни сен эмас у чеккан бўлди . Мен пешонангга шундай ҳамиятли, кўнгли пок, виждони тоза йигит битганидан жуда ҳурсандман...Аллоҳимга беадад шукрлар бўлсин ...

Шу пайт эшик оҳиста тақиллади :

- Кирсак мумкинми , она қизим ? - остонадан Рисолат бувининг дилбар овози эшитилди.

- Кираверинг , Рисолат онажон ,- деди Сожида Рисолат бувини қучоқ очиб кутиб оларкан.

- Ассалому алайкум , бизга ҳам мумкинми ?- сўради Али Дода остонадан ичкарига қадам босмай.

- Вой отажон , ассалому алайкум, остонада турмай кираверинг , руҳсат сўрашингиз шарт эмас,- Сожида шундай деб Али Доданинг ортидан хонага қадам қўйган Иродахонга қучоқ очди ,- яхшимисиз , сизларни ҳам безовта қилиб қўйдик- а ?

Сожида келганларга курси қўйиб берди. Али Дода узун дуо қилиб фотиҳага қўл очди :

- Кўрган кечирганинг шу бўлсин она қизим. Бундан буён фақат яхшилар ва яхшиликлар йўлдошинг бўлсин. Амийн Аллоҳу Акбар, - у шундай деб Гулнурга меҳр билан тикилди ,- қалай қизим , опо бўлиб қолдингми ?

/120
👍67😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУНГИ ЗИКРЛАРНИ УНУТМАНГ:

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллааҳ
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Аллоҳу акбар
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

Барчага хайрли тун тилаймиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍2🥰2
Тунги зикрлар
@Abdulloh_domla_rasmiy👈
Ухлашдан олдин укинг йоки эшитиб ухлaнг Ин ша Аллох фойдаси бор
"Оятал Курсий"
"Иҳлос сураси"
"Фалақ сураси"
"Нас сураси"
"Саловотлар"
"Дуолар"ёки
"Зикрлар"

🎙Мишарй Рашид
Алафасй

ХАЙРЛИ ТУН🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Х а й р л и    т о н г !

💐Ассалому алайкум

🌺Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин...

🌺Ушбу Муродбахш тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака  тилаймиз.


💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Чарчадим деманг, ҳамма ҳам чарчаган бўлиши мумкин...
Яхшиман деманг, ҳамма ҳам яхши бўлиши мумкин...
Хафаман деманг, ҳаммада ҳам ташвиш бўлиши мумкин...

Алҳамдулиллаҳ деб, бу ўткинчи дунёда охиратингиз учун яхши амаллар қилиб қолинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤2🥰2
📝Одамларни ёлғиз қолдирманг.
 (ҳикоя)

Автомобилнинг эшиги очилди-да, ожиз нур қоронғиликни тилиб ўтди, бола стакандаги чойни тўкиб юбормасликка тиришганча патнисни машина ичида ўтирган одамга узатди.
— Яшавор, Маҳмуд!—деди орқа ўриндиқда ўтирган киши.—Ҳар доимгидек иссиғидан олиб келибсан.
Бола жилмайди, бу ёқимтойгина сепкилли ўсмир эди.
— Тезроқ бу ёққа чиқа қол, бўлмаса совқотиб қоласан,— деди айнан ўша одам.
Бола машина ичига шўнғиди. Руль олдида яна бир одам ўтирарди. У ёшгина бўлиб, кўзойнак ортидан мулойим қараб турарди.
— Кечга қоласанми, деб қўрқувдик, ҳатто хавотир ола бошлагандик. Радиода болалар учун эшиттириш бошланган бўлса керак-а?
У приёмникни бураб, керакли станцияни топди: болалар хори ижросида қўшиқлар эшиттиришмоқда эди.
— Ие, буни қара-я,— дея норози оҳангда гапирди у,— эртак тамом бўлибди-ку
— Ҳечқиси йўқ,— деди орқада ўтиргани,— тўрт кундан кейин яна эшиттиришади. Ўшанда Мустафони ҳам олиб келгин.
Маҳмуднинг сепкилли юзида ўкинч ифодаданиб, лабини тишлади.
— Мустафо ухлаяпти. Мен унга ҳарчанд ухлама, десам ҳам, бари бир ухлаб қолдию
Кўзойнакли йигит кулимсиради:
— Ахир, у ҳали кичкина-да, беш ёшда ўзини тутиб туриш қийин. Сен бўлсанг, ҳар ҳолда, каттасан-да.
— Онам ҳам, Мустафо бари бир ухлаб қолади, дейдилар.— Унинг лаблари иргангандек буришди.— Кеча бўлса, Шинаси амаки, у ҳатто каравотини. булғатиб Қўйди.
Кўзойнакли киши кулиб юбормаслик учун бир неча марта йўталиб қўйди. Унинг ўртоғи эса, Маҳмуддан юзини беркитиб, жон-жаҳдила рўмолчаси билан бурнини артарди. Эркаклардан биринчиси:
— Даданг саёҳатдан қайтиб келганидан кейин, сизларни танимай қолса керак, ахир, кап-катта бўлиб қолдинглар-да,— деди.
— Айниқса, сен, Маҳмуд. Мактабга боряпсан, баҳоларинг ҳам чакки эмас. Роса севинади-да, тўғрими?
— Билмадим,— деб жавоб берди бола, бир нуқтага тикилганча,— онамнинг айтишларича, отамнинг кетганига роппа-роса етти ой бўлибди.— Бирдан у сергакланди.— Шинаси амаки, отамни танирмидингиз? Сиз-чи, Хакки амаки?
— Мен фақат расмини кўрганман,— негадир оҳис-та, чўзиб деди Хакки.— Лекин у ҳақида кўп эшитганман.
— Отам билан танишганинғизда у сизга жудаям ёқиб қолиши турган гап! Албатта дўст бўлиб оласизлар.
Эркаклар индамай бир-бирларига қараб олишди. Дунёда боланинг самимийлигидан ҳам гўзалроқ нарса бормикин? Гўё бир вақтнинг ўзида икковлари ҳам шу тўғрида ўйлаб, бу фикрни тасдиқлагандек бош ирғашди.
— Отам эрталаб азонда кетганди. У кетаётганда биз Мустафо иккаламиз ҳали ухлаб ётгандик. У ойимга бизни уйғотмагин, дебди. У бизга албатта чиройли ўйинчоқлар олиб келади. Хакки амаки, абадий йўл дегани нима?
Эркак чўчиб тушди:
— Нима ҳақда гапираётганингни тушунмадим?
— Мен абадий йўл дегани нимаси, деб сўраяпман? Тоғам ойимга доим, куёвим абадий йўлга кетган деб гапиради. Мен хонага кириб келганимда эса, у дарҳол жимиб қолади.
— А-а-а,—деди Хакки исмли киши,— бу абадий эмас, бу дегани, яъни, узоқ йўл дегани. Улар дадангнинг кетганига анча вақт бўлди дейишмоқчи, шекилли.
— Демак, агар етти ой ўтган бўлса, «жуда узоқ» дейишаркан-да, а, шундайми, Хакки амаки?
— Ҳа, ҳа,— дея шоша-пиша жавоб қилди эркак,— худди шундай. Кунлар, ойлар ўтаверади, йил фасллари ўзгараверади, мана шуларни «жуда узоқ» дейишади.
— Отам кетаётганда кунлар иссиқ эди, энди бўлса совуқ тушди. Совуқ бўлганда одамлар чой ёки салеп  ичишади. Агар ҳозир ёз бўлганда эди, биз музқаймоқ еган бўлардик, тўғрими, Шинаси амаки?
— Албатта, Маҳмуд,— дея жавоб қилди кўзойнакли йигит.
— Сизлар ёзда ҳам келасизлар-а, Шинаси амаки?
— Келамиз, абадий йўл тамом бўлмагунча келаверамиз.
— Эсинг жойидами ўзи? — дея пичирлади Хакки ўртоғини туртиб.
Мана шунда Шинаси беихтиёр бундан етти ой бурун нималар содир бўлгани ҳақида ўйлаб кетди.
Эрталаб соат ўн эди. Июннинг иссиқ кунларидан бири. Шеф унинг қўлига иккита папка тутқазди.
«Мана шу ишларни ҳафтанинг охиригача -тартибга келтириш лозим»,— деди у. Шинаси папкаларни олиб чиқишга чоғланди. «Тўхта,— деди шеф,— бу ишларни қўя турчи. Мен сенга бунданам масъулиятлироқ топшириқ топшираман. У сенинг хизматда кўтарилишингга ёрдам беради. Тўғри, бу ишни Хакки олиб боряпти.
👍24🥰2😭1
Бирга ишлайсанлар: баъзида икковларинг, баъзида галма-галдан. Фақат қош қўяман, деб кўз чиқарманглар. Нозик иш». Шеф стол тортмасини очиб, у ердан газетадан қирқиб олинган парчани олиб Шинасига узатди,
«Биламан, биламан,— дея минғиллади у, матнга кўз югуртирганча.— Бу билан нима қилиш керак?»—«Нима қиламан, деганинг, нимаси? Тушунмадингми? Бу одам хорижга қочишга муваффақ бўлган, лекин хотини икки боласи билан бу ерда қолган. Уларнинг жуфтакни ростлаб қолишларига халақит бериш керак. Буйруқ жуда қатъий. Уларни бир дақиқаям кўздан қочирманглар. Ҳар куни эрталаб сен ёки Хакки ишнинг ҳолати ҳақида хабар қилиб турасизлар. Уйни доим кузатиб туринглар. У ерда кимлар бўлади, ҳаммаси ҳақида батафсил маълум қилиб туринглар. Сизларнинг ихтиёрларингизга кулранг машина берилади. Балки, яширин ташкилот изига тушишга муваффақ бўлармиз. Асосийси — бир учини ушлаб олинса бас. Сизлар ёшсизлар, ишнинг кўзини биласизлар, курсларни тугатдинглар. Бутун ишончим сизлардан. Шундай қилиб, ишга.»
Ўшандан бери Шинаси билан Хакки шу иш билан шуғулланишади. Улар кузатишаётган уй ёғочдан ишланган кўҳна, икки қаватли бўлиб, бунақа уйлар Истамбулда сон мингта.
Уй олдидан қайроқтош ётқизилган кўча ўтади. Уйнинг қаршисида, хиёл чапроқда — яланглик бор. Уларнинг машинаси худди_ ана шу ерда туради. Ҳар куни эрталаб улар рапорт ёзишади.
«Соат 10.00 да қочоқнинг хотини Руқия уйдан чиқди. Бозорга харажат қилиш учун йўлланди. Соат 11.00 да қайтиб келди».
«Дорихонага кирди. Уйқу дориси сотиб олди».
«Уй олдидаги тошкўчада кўпинча иккита бола ўйнаб юради. Каттасининг оти Маҳмуд, кичигиники — Мустафо. Маҳмуд 2-синфда ўқийди. Мактаб муаллимининг исми Мужгон. Мазкур мактабда ўн йилдан бери ишлайди. Бугун, уй олдидан ўтиб кета туриб, тўхтаб болаларни эркалатди ҳамда балконда турган уларнинг оналари билан ҳам гаплашди. Кичик Мустафо бугун жуда кўп югургани учун иссиғи кўтарилиб кетди. Кечқурун доктор келди, кекса, оилавий врач. Дере кўчасидаги, 16-уйда туради…»
«Врач қаторасига уч кун келди. Уйга кўпгина қўни-қўшнилар ҳам чиқиб туришади. Исмлари, фамилиялари, адреслари…»
«Бугун мактабга кета туриб Маҳмуд копток ўйнади. Копток бизнинг машинамизнинг ғилдираги тагига юмалаб келди. Коптокни олиб, болага бердик. Шу баҳона у билан танишиб олдик, сақич билан меҳмон қилдик…»
«Бугун кўча иссиқ. Маҳмуд бизга муздек сув олиб келиб берди. Болалар ҳеч нимага тушунишмайди. Лекин уйдагилар, афтидан, биз ҳақимизда фаҳмлашади, шекилли…»
«Болаларнинг тоғаси тез-тез келиб туради. Кечаси соат иккигача хонада чироқёниб туради. Уйдагилар учта газета олишади. Газетанинг номлари…»
«Бугун аёл қўшниси билан кинога борди. Фильмнинг номи…»
«Маҳмуд билан Мустафо бизнинг олдимизга тез-тез келиб туришади. Болаларнинг онаси бош оғриғидан азоб чекади. Болалар, оталари пул ишлашга кетганлиги, тез орада келиши лозимлигини билишади. Улар уйларида икки шкаф китоб борлигини айтиб беришди. Айнан қандай китоблар эканлигини болалар билишмайди.»
«Оила ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш йўқ, тахминимизча, кутилмайди ҳам. Бу иш билан яна қанча шуғулланиш керак?»
Ҳисоботларнинг охири йўққа ўхшаб кўринарди.
Куз келди. Маҳмуд мактабга бора бошлади, Мустафо эса кўчада бир ўзи ўйнарди. Борган сайин кўча бўм-бўш бўла борарди. Совуқ тушиб қолди. Маҳмуд мактабдан қайтгач, ака-укалар уйда қолишарди. Кечқурун, қоронғи тушгач, Маҳмуд билан Мустафо автомобилнинг олдига радио эшитгани келишарди. Эркаклар, болалар оталарисиз ёлғиз эканликларини ҳис этишар ва кун ўтган сайин уларга кўпроқ ачиниб, беихтиёр болаларга боғланиб қолишаётганини ўзлари ҳам сезишмасди. Мудҳиш хаёлот ичра юракни орзиқтирувчи меҳр-муҳаббат ҳислари сизиб чиқарди. Ё бу уйнинг ёлғизлигими, ёки болаларнинг ҳимоясизликларими, ёки уларнинг оналарига бўлган беихтиёр ҳурматми, янада аниқроғи, буларнинг ҳаммаси биргалашиб, болаларга нисбатан дилларида севги уйғотарди. Бу ҳис шафқатсиз равишда улғайиб борар ва эндиликда буни енгишга уларнинг қудратлари етмасди.
👍19
Шинаси билан Хакки мазкур таъқибдан сиқилмоқда эдилар; кузнинг сўнгги кунлари ним ёритилган уйдан кўз узмаслик, ҳар доим уй юмушлари билан куйманиб юрадиган бағри кабоб, мунгли аёлни кўриш, ҳеч нарсанинг фарқига бормайдиган ва оналари оталарининг фуфайкасини бузиб тўқиётган янги свитерни қачон киярканмиз, деб бетоқатлик билан кутаётган болакайлардан ҳам шубҳаланиб кузатиб юриш жониларига текканди.
Нега энди улар андишасизлик билан бу оиланинг ҳаётига аралашишади? Одамларнинг ҳаётидан уларни қоралайдиган ниманидир қидириб, таъқиб қилишнинг нима ҳожати бор? Бу қилаётган ишларидан, хизматларидан, бу одамларни иснодга қолдириб қандайдир ифлосликни қидиришдан уят ҳисси қамраб олганди, ахир, беайб парвардигор деганларидек, ҳар бир тирик жонда албатта қандайдир камчилик топилади, бу табиий ҳол.
Болаларнинг шаффоф дунёсига тўқинишга, уларни сўроққа тутиш, уйда нималар бўлаётганини улардан сўраб-суриштириш, улардан таъқиб учун фойдаланишга ким ҳуқуқ берди? Болалар эса ҳеч нарсани билишмайди, уларга оталарининг қочиб кетганлиги номаълум. Улар оталарини кутишади, у ўйинчоқлар олиб келади, деб ишонишади. Оталари келгач, ҳаммаси яхши бўлиб кетади, ҳаёт бундан ҳам гўзалроқ бўлади, деб орзу қилишади.
Ҳозирча… аёл сассиз йиғлаганча кутади ва болалар учун, уй учун нимаики зарур бўлса ҳаммасини қилади: овқатлантиради, кир ювади, ямаб-ясқайди, тозалайди. Уй чинни-чироқдек топ-тоза. Тувакдаги гулларга доим сув қуйилган. Боғдаги иккита лимон дарахти сидқидилдан парваришланган. Унинг тагида болалар ўйнашади, уларнинг кийимлари ямалган. Улар эса мана шу озодалик ичидан ифлосликни шунинг учун ҳам топишлари керакки, чунки бу болаларнинг отаси уйини, мамлакатини ташлаб, ўз орзу-истагига қарши ўлароқ, ўзига фикран: «Мен мажбурман…» дея Рим жангчисига ўхшаб ватанидан марди-майдонлик қилиб йироқлашди.
Эндиликда, ёт ўлкаларга бориб қолгач, у ўз ҳаётидан мамнунмикин? Соғинмасмикин? У иккита лимон ниҳоллари, гултуваклар, сўзсиз нола чекаётган аёл ҳамда болалари ҳақида ўйламасмикин? Бу дунёда болалардан ҳам гўзалроқ нарса бормикин? Буни унутиб бўладими? Наҳотки, кураш унинг учун шуларнинг ҳаммасидан юқорироқ турса?
Маҳмуднинг овози Шинасини мазкур воқеликқа қайтарди.
— Қеч бўлиб қолди, мен бора қолай,— деди бола.
— Майли, Маҳмуд. Балки яна бир оз радио эшитар-сан? Ахир, қизиқарли эшиттириш-ку!
— У балки, ҳали дарс тайёрлаши лозимдир?—деди Хакки.
— Муаллим масалалар берганди, лекин онам ёрдам беради.
— Масалаларингни олиб келсанг, биргалашиб ечардик.
Бола уялибгина жилмайди. Унинг жилмайишида ғурур, севги, мазкур одамларга ишонч ҳамда ўзининг шундай садоқатли дўстлари борлигидан қувонч барқ уриб турарди. Ҳатто кичкина болалар ҳам бундай ҳис-туйғуга тушунишади. Мана шундай дақиқаларнинг шаффофлиги узоқ йиллар эсда сақланади. Бахтли дақиқалар худди ёрқин юлдузлар мисол инсон хотирасида софлик, дўстлик ва муҳаббатни сақлаб қолади.
Маҳмуд шамолда ёрилган қўлчаларида стаканларни ушлаганча машинадан тушди.
— Яхши ухлаб туринглар,—дейишди Хакки билан Шинаси.
— Яхши ётиб туринглар,— деди жавобан бола.
У бошқа ҳеч нарса демай, стаканларни синдириб қўймасликка тиришиб, эҳтиётла ушлаганча қоронғилик қаърида йўқолди. Бир оздан кейин унинг гавдачаси фонус тагида кўринди-ю, яна кўздан ғойиб бўлди, Кейин улар бола хира ёритилган эшикка кириб кета-ётганини кўришди.
Маҳмуд кетганидан кейин Хакки маълумот ёзишга киришди. У бланкага ёзар, қоғозни ғижимлар ва яна бошқатдан ёзишга тутинарди. Лабларини қийшайтирганча, иккинчи бланкани ҳам йиртиб ташлади-да:
—Нега энди бизга шунчалик таъсир қиляпти?— деди-ю, лекин шу заҳотиёқ айтганига пушаймон
Шинаси унинг енида ўтирганча жилмаярди. Хакки унга қаради-да, янада қовоғини уйиб олди.
— Кулгандан кўра, яхшиси, сен ёзиб қўя қолсанг бўлмайдими,— деди у.
— Эй, йўқ, бугун сенинг навбатинг,— деб жавоб қилди Шинаси.
— Сенга буларнинг ҳаммаси беҳуда иш бўлиб кўринмаяптими?—деб сўради Хакки.
👍18🥰3
Туюляпти, лекин бари бир ёзиш керак. Боз устига, бунинг ҳеч кимга зарари тегмайди.
— Ўзимизга зарари тегиши мумкин,— деди Хакки. Шинаси индамади. Хакки яна ахборот ёзишга тутинди. Эндиликда ахборот ёзиш қуруқ расмиятчиликка, фойдасиз машғулотга айланиб қолганди, лекин шунга қарамай, ахборот ёзиш унинг зиммасига тушмаган куни у ўзини бахтли ҳисобларди, У ифлос ишлар билан шуғулланаётганини унутишга ҳаракат қиларди. Лекин хизмат ўз вазифасини бажаришни тақозо этарди.
Авваллари у рапортларни қандай осонлик билан ёзиб ташларди, лекин ишнинг моҳияти фақат унга инсон тақдири аралашгач, бутунлай ўзгариб кетди. Улар инсон руҳини билмай туриб, қанчалик янглиш фикрларга боришган экан-а, инсон ҳақидаги мулоҳазалари, унинг ички дунёси, унинг маънавий ҳаёти ҳақида ўйлай бошлаганларидан кейин эса ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди. Ҳаммадан яхшиси бу ўйловчи ва ҳис қилувчи, фикрловчи ва тушунувчи одамнинг сукут сақлашидир. Одамлар ўзларини-ўзлари кучли, қатъиятли қилиб кўрсатиб, айёрлик қилишларининг нима фойдаси бор? Ёлғондакам мардликнинг кимга кераги бор!.. Унда мужассамланган барча яхши хислатларни унутадиган бўлсак, қандай қилиб ҳақиқий инсонни ўстириш мумкин? Севги ва ғамхўрликсиз ўтказилган дарахт ҳатто барг ҳам ёзмайди. Модомики, шундай экан, инсонни меҳр-муҳаббатсиз қандай қилиб улғайтириш мумкин?
Хакки рапортни ёзиб тугатди, у бўғилганидан ўзини қўярга жой топмасди. У галстугини юлиб, кўйлак ёқасини ечди. У рапорт ёзилган қоғозни Шинасига узата туриб:
— Ўқи,—деди.
Шинаси рапортга кўз югуртирди-да, кулимсиради
— Билмадим,— деди у.— Шефга бунипг ёқиши даргумон.
— Етти ойдан бери шу азоб,— дея хитоб қилди Хакки,— бас, етар! Икки кун бурун сен ҳам шу фикрда эдинг. Бизга бошқа вазифа беришсин.
— Сен бунча ҳовлиқаверма. Биз яна озгина сабр қилишимиз мумкин,— дея уни юпатишга уриниб кўрди Шинаси
— Вой худойим-ей. Нега сен ҳадеб жилпанглаяпсан? Ёки икки кун аввал нима деганингни эсингдан чиқардингми? Уялсанг бўларди!
— Хакки, мен бу ҳақда гапирмовдим.— дея зўр-базўр гапирди Шинаси.
Хакки унинг гапини бўлди:
— Шу ҳақдами, бошқами, латтачайнарликни йиғиштир.
Шинаси индамай қолди. Бир-бирини севадиган одамлар орасидаги бахслашув уларнинг дўстлигиға путур етказмайди, аксинча, уларни янада жипслаштиради.
Бир оз вақтдан кейин Хакки: «Хафа бўлдингми?» деб сўрамоқчи бўлгандек дўстига қаради. У сигарета олиб аслида чекмайдиган Шинасига узатди. У ҳам сигаретадан олиб чека бошлади.
Автомобилнинг ичи тамак» тутунига тўлиб кетганидан Хакки ойнани очиб қўйди. Кўчадан тоза ҳаво кириб, нафас олиш бирмунча енгиллашди.
Шинаси сигаретанинг ярмисигача зўрға чекди-да, ойнадан қолдиғини отиб юборди. У Хакки қолдирган  дафтарни олиб ниманидир ёзди-да, уни ўртоғига узатди. У ёзилганни ўқиб:
— Мана энди ҳаммаси жойида, — деди. У рапортни чўнтагига солиб, ўйланиб қолди. Баъзида ҳаётдаги мувозанатни сақлаб қолиш нечоғлик қийин бўлади. Агар одам фалокатга йўлиққанда дўсти ёрдамга келиб, қутқарса, кўмаклашса бир нави-я. Бунга турмушдан озмунча мисолларни келтириш мумкинми? Ҳақиқий дўстлик меҳр-муҳаббатга асосланади. Агар муҳаббат бўлмаса, меҳрибонликка ҳам кўз тутиб бўлмайди. Худди усти ялтироқ, ичи қалтироқ шарга ўхшаб, умри қисқа бўлади. Зўравонлик яхшиликка олиб бормайди, севгини ҳам куч билан тутиб қололмайсан. У аввал ҳам кўпгина болаларни биларди, лекин уларга нисбатан қалбида муҳаббат уйғонмаганди. Болаларга бўлган меҳрибонлик Хаккини аввал унга номаълум бўлган ҳақиқат билан тўқнаштиргандек бўлди. Бу шунчаки оддий ҳис-туйғу бўлмай, унда ақлнинг мушоҳадаси устунлик қилаётганди. ,Кимки, бу ҳисни дилдан туя олмаса, уни қоралаш ва айблаш мумкин, Ҳис-туйғулар учун одамга тамға босиш янги туғилган чақалоққа исм қўйишдек энг оддий иш.
Шинасининг овози уни хаёлот дунёсидан олиб чиқди.
— Уни қарагин, Хакки, болакайлар ҳали ётишмабди, ахир, соат ҳам ўн бўлиб қолди-ку.
Хакки уйга қаради-да, деразада болаларнинг — Мустафо билан Маҳмуднинг жажжигина бошчаларини кўрди.
👍20
​​Машинада ўтирган одамлар учун болалар гўзаллик тимсоли бўлиб хизмат қилишарди — улар буларга куч-қувват бахш этишарди ҳамда ҳеч қандай хавф хатарни гумонсирамай ойна олдида турган болалар ҳақида ўйлаш ва ғамхўрлик қилиш эҳтиёжини туғдиришарди. Болалар қоронғилик қаъридан автомобилни кўрмоқчи бўлишаётгани аниқ эди. Шинаси олдинги фараларни ёқди. Ана шунда машинадан эмас, унда ўтирган одамларнинг қалбидан болаларга томон нурнинг кенг тасмаси чўзилгандек бўлди. Мана шу нур биринчи қаватда ёнаётган чироқнинг шуъласи билан қўшилиб иккинчи қаватнинг деразаси олдида туриб жилмайганча қўлларини силкитаётган болаларни ёритди.
Севувчи одамлар, болалар ва катталар, ҳаётнинг сири-ю, бахт ва мангулик сизларда!
Чингиз Йўрик
Ҳикоят Маҳмудова таржимаси


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 ёшда: Менинг онам ҳаммадан яхши!

- 10 ёшда: Онажон сизни яхши кўраман!
- 15 ёшда: Она менга бақирманг
- 18 ёшда: Ўзим ҳам биламан, ақлим етади!
- 30 ёшда: Онамни энди тушундим
- 35 ёшда: Онамжонимни кўргим келяпти
- 50 ёшда: Сизни йўқотишни хоҳламайман онажон!
- 70 ёшда: Онамни яна бир марта кўриш учун боримни берар эдим!

P/s: Онангиз ҳаётлигида қадрига етиб хизматини қилинг, хурсанд қилинг. Эртага уни юзига бир марта қарашлик орзу бўлиб қолмасидан олдин!

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9🥰2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Judayam mazali tojikcha "Qurutob" taomi😋

200gr qurt
2qq suzma
2st qaynoq suv

400-500gr go'sht
70gr sariyog'
0,5st suv
Tuz, priprava

2ta pomidor
2ta bodring
1ta piyoz
Zelen, tuz

1ta qatlama non(man uyda boridan qildim)

Qurtga qaynoq suv solib ivitib qo'yamiz, so'ng maydalab suzma qo'shamiz. Go'shtni yupqa parrak to'g'rab sariyog'da qovuramiz va suv solib 30minutga dimlab qo'yamiz. Qolgani videoda korsatilgandek😊 judayam mazali albatta tayyorlab koring😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Гулнур касалхонага тушгандан буён ушбу тушни бир неча маротаба кўрди . Кўз ўнгида бундан тахминан йигирма йиллар аввалги воқеалар жонлангандек бўлди . "Сен жудда ёмон қиз экансан!" дея ўқрайиб такрорлаган бўлди кичкина Содиқжон... Гулнур…
#ТАНЛАНГАН

Гулнур Али Доданинг саволига
уялганча бош эгиб , эшитилар эшитилмас :

- Раҳмат, Аллоҳга шукр ,- дея жавоб қайтарди .

Сожида ташриф буюрувчилар билан бирма- бир сўрашган бўлди-ю , уларнинг ҳай- ҳайлашига қарамай "Мен ҳозир" деганча тумба устидаги чойнакни олиб ташқарига йўл олди.
У даҳлиздан касалхона ошхонасига шошилганча кетиб борар экан, биринчи қаватдан иккинчисига кўтарилиш зинасида Содиқжон ва у билан бирга келаётган ҳамроҳига кўзи тушди.

- Ассалому алайкум , Ойижон ,- Содиқжон қўлини кўксига қўйганча Сожидага салом берар экан сўзида давом этиб ёнидаги кишига ишора қилди
- танишинг бу киши менинг дадамлар...

Сожида Содиқжоннинг саломига алик ола туриб унинг отаси тарафга сўрашиш учун юзланди ...

У қаршисида энг содиқ дўст бўлмиш Азиз Алиевни кўриб тараддудланиб қолди :

- Асс... ассалому алайкум, Азиз ака...

Бу сўзлар Сожиданинг лабларидан беихтиёр учди. У бўлажак қудаси ўзи бир вақтлар иш юзасидан бирга ҳамкорлик қилган содиқ дўсти бўлиб чиққанидан ўзини йўқотиб қўйган эди.
"Мана нимага Содиқжонни биринчи бор кўрганимда юрагим ҳаприқиб уриб, жиз этиб кетган ?!- зумда хаёлидан ўтди Сожиданинг ,- демак у Азиз ака- Дўстнинг ўғли экан-да ? Аммо нега уни дарровда таний қолмадим ? Менимча дунёнинг бу қадар торлиги ҳақида , вақт айланиб келиб бизлар яна учрашишимиз мумкинлиги ҳақида мушоҳада қилмаган бўлсам керак. Ахир орадан қанча сувлар оқиб кетди- ку ..."

Азиз Алиевнинг аҳволи Сожиданикидан яхши эмасди. У аёлга тикилганча ўзини қўлга олишга интилди ва жилмайганча ўктам овозда деди :

- Ваалейкум ассалом , яхшимисиз Синглим... Орадан шунча йил ўтиб учрашган жойимизни қаранг. Яна ... Яна бўлажак қудалар сифатида ...

- Тушунмадим ,- деб сўради Содиқжон ҳайрон бўлганини яшира олмай ,- нима икковингиз танишмисизлар ?

- Сожида менинг қиёматли...

Азиз Алиев "Дўстим" демоқчи бўлди-ю , аммо охирги лаҳзаларда ўзини босиб қолди . Сожида ҳам ундаги бу тараддуд ва унинг сабабини тезда англаган эди. Ахир салкам йигирма беш йил аввалги бўлиб ўтган воқеаларга ким ҳам ишонарди ? Ишонган тақдирда ҳам баъзи воқеалар ўтмишда қолгани билан қадрли. Айниқса уларни биргаликда бошдан кечирганлар учун ... Сожида Азиз Алиевнинг кўнглидаги кечинмаларини дилдан ҳис қилди ҳамда дўстни қўллаш мақсадида жилмайди :

- Мен дадангизни қиёматли сингиллари бўлганман. Аммо баъзи воқеалар сабаб биз бир- биримиздан узоқлашиб кетган эдик. Мана энди ...

- Мана энди ,- Сожидани сўзларини давом эттира кетди Азиз Алиев,- сен ва Гулнур қизим сабаб яна қайтадан учрашдик.

Азиз Алиев Содиқжоннинг кўзларидаги бир дунё саволни илғаб унинг елкасига енгил шапати урди :

- Буларнинг барчаси ҳақида кейинроқ бафуржа гапириб берамиз. Ўйлайманки , бунга энди етарлича вақтимиз бор Ҳозир эса бизни кутиб қолишди , кетдикми ?

- Бу чойгамиди ? Уни мен дамлаб олиб бораман , Сизлар бораверинглар,- Содиқжон Сожиданинг қўлидаги чойнакни олиб ошхона томонга чаққон одимлаб кетди.

- Сизга катта раҳмат, Дўст... - деди Сожида уч- тўрт қадам юргач ,- барчаси учун раҳмат...

- Дўстликда раҳмат шарт эмас . Дўстликнинг олтин қоидаларидан бири шу эмасми ?- мамнун овозда жавоб қайтарди Азиз Алиев,- қолаверса сиз эмас мен сиздан жуда қарздорман . Бугундан бошлаб мени яна бир тарафдан қарздор қила бошладингиз . Буниси энди акалик қарзи. Бугундан бошлаб менинг қиёматлик синглимсиз...

- Демак , ҳаёт китобимизнинг янги саҳифаси очилибди- да ,- деди Сожида бахтиёр ,- янги саҳифага хуш келибсиз , ака !

- Барчамизга хайрли бўлсин бу саҳифа , -шундай дея туриб Азиз Алиевнинг чеҳраси гўёки ёришиб кетгандек бўлди,- қани сингилжон , мени қизимни ёнига бошланг- чи ? Мен бу кунларни қанча кутганман ахир ...

-Мен ҳам, ака ... Мен ҳам...


#тамом /121

Бошланиш санаси : 21.04.2022.
Якуний сана: 17.06.2022.

#Эътиборингиз_учун_ташаккур

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍80❤7👏5😭3🥰1