🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 69-қисм -Чиройли экан. -Аммо сизчалик эмас. Мен дарҳол ҳушёр тортиб ўзимни ундан анча нари олдим. -Роса қўрқоқсизда, сизни ермидим? -Мақсадга ўтайлик, нима демоқчи эдингиз? -Ҳеч нима, сизни кўргим келди. У менга…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
70-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Машина ҳозирда яшаётган эскироқ бўлсада, уйимиз олдига тўхтади.
-Шу ерда тўхтанг.
Онам шофёрга манзилга келганимизни билдилар. Дадамни эса ҳайратлари юз чандон ошган эди. Машинадан тушдик. Онам дарвозага калит солдилар.
-Кирамиз қани бисмилло.
-Роҳила мен тушунолмадим?
-Дада онам сизни чиқариш учун кўп ҳаракат қилдилар, адвокатлар, ўртадаги одамлар айбизни енгиллатиш учун анча мунча пул сўради. Кейин онамни имконлари бўлмай уйни сотдилар.
-Аёл бошинг билан мени деб қийналиб қолдинг.
-Муҳими ўтиб кетди бари, ҳали аввалгидан ҳам зўр уйимиз бўлади. Уйга кирамиз, овқатга уннайлик.
Дадам ғалати ахволда эдилар. Уйга ҳам кайфиятлари ўзгарган ҳолда кирдилар.
-Эртадан яна иш излайман. Оқланганимни билишса ишга олишар?
-Аввал яхши дам олинг, иш қoчиб кетмайди. Мен кийимларизни тайёрлайман, енгилгина душ қабул қилсангиз анча тетиклашасиз.
Ўша куни дадамни келганларини байрам қилдик. Дадам қўлбола ош қилиб бердилар бутун оила жамул-жам бўлиб маза қилдик. Янгиликлардан дадамни хабардор қилдик. Умуман олгамда ўша кеча илк бор тинч ухладим. Дадамни борликлари бизни тинчлигимизни мустаҳкамларкан.
***
Мана дадам чиққанларига ўн кун бўлди, Ботир томон бизни безовта қилмади. Бу вақтинча эканини яхши билиб турардик.
-Сумбула даданг уларни таклифини билмай қўя қолсинлар.
-Қайси?
-Сенга совчилик.
-Улар келишса кейин нима дейсиз дадамга? Рози бўлмасаларчи?
-Сени розилигингни айтсак йўқ демасалар керак.
-Балки.
Биз кутган ва кутмаган кун келишига ўн беш кун вақт кетди. Дадам иш топдим деб хурсанд келган кунлари кечга томон Фарида опа бошлиқ совчилар остонамиз хатлашди. Бу гал эркаклар ҳам бор эди. Мен албатта уларни олдига кирмадим, нима дейилган, нимани гапиришган хабарим йўқ. Икки соатча қолиб кетишди. Кетаётганда ҳам кайфиятлари аъло эди. Улар кетгач идишларни йиғиб, ювиб олиб бўлгач онам олдимга кирдилар.
-Сумбула.
Бу вақтда энди китобимни очиб ўқийман деб тургандим.
-Киринг ойи.
-Рости олдингда айбдорман, кўнглингга қарамаяпман. Рад этишинг ҳам мумкин. Икки кундан кейин яна келар эканлар. Аниқ жавобимизни айтамиз.
-Дадам нима деяптилар?
-Даданг қизимни кўнглига қарайман дедилар. У нима деса шу деб жавоб берибдилар.
Мен жим қолдим. Асли рози бўлмасдан бошқа иложим ҳам йўқ эди.
-Мен розиман. Уларни умидлантирдик, дадамни оқланишларига ёрдам бердилар, рад этсак бу фойдаланишга киради.
-Кўнгилчи?
-Никоҳ давомида бўлар. Ойи ҳаммаси яхши бўлади менга ишонинг.
Ойим чиқиб кетдилар. Мен эса иккилансам ҳам Ботир билан турмуш қуриш таклифини қабул қилдим. Уларга розилик берганимизни эртасига қизиқ воқеа содир бўлди. Эркин ўқишдан қайтишимда йўлимни пойлаб турган экан
-Салом.
-Ассалому алайкум .
-Сен билан гаплашиб олайлик.
-Мен билан гаплашадиган гапингиз бормиди?
Давоми бор...

👍32👏2💔1😭1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
71-қисм
-Ҳа бор эди.
-Менимча биз гаплашолмасак керак.
Мен йўлимда давом этмоқчи бўлганимда қўлимдан тортиб кета бошлади. Жон ҳолатда қўлимни силтаб тортиб олдим.
-Қўйворинг, умуман менга яқин йўламанг.
-Мени кечир. Ўша куни...
-Буни аҳамияти йўқ. Фойдаси ҳам.
-Анави туршакка тегиб кетаверасанми?
-Эеэ ҳа гап бу ёқда денг. Ҳа тегиб кетавераман, ўша туршак деганиз мени дадамни оқлаб ҳаловатимизни қайтариб берди.
-Сотилдингми?
Уни сўзлари жуда дардли чиқди.
-Қандай тушунсангиз.
-Сен ўзгарибсан. Аввалги қатъиятсиз қиздан асар қолмапти.
-Ҳаёт мажбур қилди.
-Ҳали имкон бор, бошидан бошлаймиз.
-Керак эмас. Агар сиз мени бирга ишлаган вақт давомида билиб олганизда қаёқдаги гапларга ишонмасдингиз. Мени ҳиноясиз қолганимда кўксимдан итармасдингиз. Менда ҳеч ким йўқ эди ёнимни оладиган. Сиздан бироз умид қилганман, ёрдам берар дея. Ғиёсдан қутқарганиз каби бундан ҳам қутқарасиз деб кутдим. Афсус биринчилардан бўлиб сиз мени кўксимдан итардингиз.
-Мен хабарларни кўриб, шубҳага бордим.
-Ва бунда давом этинг. Хайр.
-Шунчалик осон воз кечасанми?
-Қизиқ, мен сизга бирор ваъда берганманми? Ёки сиз менга кимдир бўласизми? Биз бошлиқ ва ёрдамчи эдик. Мен ишдан кетдим, тўғрироғи ҳайдадингиз. Энди орада ҳеч нарса йўқ.
Қадамимни тезлатиб югурдим. Эркин айбини тан олиб раҳмимни келтириши мумкин. Аммо бу севади дегани эмас. Тез юрганча кетиб борардим. Машина сигналини овози чўчитиб юборди. Энди сўкишга оғиз жуфтлагандим Ботир машинадан тушди
-Жуда қўрқдингизми?
-Сал қолса сўкиш билан сийлардим.
У кулганча жавоб берди.
-Майли ичизда қолмасин, айтиб олинг.
-Унутдим.
-Дарров а?
-Ҳа, мен одатда тез тушаман жахлдан.
-Бу феълимгиз менга ёқди. Қани машинага ўтиринг. Никоҳ ўқитишга борамиз.
Унга ажабланиб қарадим.
-Бунча шошилинч?
-Онам шуни истаяптилар. Мени қандайлигимни биладилар, шунга...
У гапини давомини айтмай бошини қашиди. Мен уни гапидан ёмон ҳаёлга бордим.
-А?
-Қўрқманг, номаҳрам ҳолда учрашиб юрманглар дедилар. Қани ўтиринг.
Биз машинада кетиб борардик. Мен йўлдан кўз узмасдим.
-Қизиқ, нега менга бир мартаям назар ташламадингиз?
-Қизиқ савол?
-Менга жавоби қизиқ.
-Билмадим.
Бу кетишда янаям сизга қизиқишим ортиб боради.

👍24👏2
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
72-қисм
-Қўйсангизчи.
-Рост. Мен кўп қизлар билан гаплашганман. Яширмайман. Уларни ўзи қўнғироқ қилишади. Ҳатто уйларига ҳам таклиф қилишади.
Оббо бу нимаси энди, мен хотинбозга тегяпманми?
-Борганмисиз?
-Билардим шу саволни беришизни. Алдаб нима қилдим,борганман. Йигитчиликда бўлиб туради.
-Кейинчи?
-Нима кейин?
-Уйлангач...
-Бу энди сизга боғлиқ. Сиздан безиб кўчага югурмаслигимни таъминларсиз. Дидим жуда нозик.
Уни сўзлари мени қўрқувга сола бошлади. Оилавий ҳаёт турарди олдинда. Мен эса ўтмишни қора кўланкасидан ҳамон чиқолмаяпманку,қандай янги ҳаёт бошлайман.
-Жимиб қолдингиз?
-Аслида сўзамол эмасман.
-Ҳечқиси йўқ, ўзим тарбиялаб оламан. Айтганча ёшиз нечада?
-Йигирмада.
-Жуда ёш экансиз. Кўринишизам айтиб турибдию, мен икки уч ёш катта деб ўйловдим.
-Адашибсиз.
-Ҳммм. Мен эса сал кам ўттизни уриб қўйдим. Ёшлигингиз яхши, эртага қарисам ҳам ёнимда ёшгина хотиним бўлади.
Уни гаплари мени роса уялтирарди. У эса мени бу ҳолатимни кўзгудан кузатиб кулиб қўярди.
-Тўйни катта қиламиз деяптилар ойим. Мен эса келиниздан сўрай у нима деса шу дедим.
-Бу ҳазилми?
Ботир ҳудди устимдан кулаётгандек гапирди. Жахлим чиқиб кетди.
-Албатта йўқ. Фикрингиз муҳим мен учун.
-Биринчи тўйимиз эмаску.
-Тўғри шундай, лекин эртага болаларга бу бизнинг иккинчи турмушимиз, шунга тўй қилмадик, расмга тушмадик дейишимиз керакми? Ундан кўра ҳаммасини рисоладагидек қилиб саволга ўрин қолдирмаслигимиз керак.
-Буни ўйламапман.
-Қарангда мен келажак билан фикр қиламан. Сиз эса бугунни ўйлабсиз. Мен аллақачон сизни уйимни бекаси сифатида қабул қилиб бўлдим.
-Илтимос бунақа гапирманг, менга ноқулай.
-Ўрганинг хоним, ахир ҳозир никоҳдан ўтамиз кейин меники бўласиз.
Тилим айланмай бошқа гапирмадим. Барибир Ботирга гап топиб беролмайман. Яна ўн дақиқача юргач манзилга келдик деди.
-Тушамиз қани кетдик.
Биз ичкарига кирганимизда ўрта ёшли аёл очиқ чеҳра билан кутиб олди.
-Танишинг бу амакимни қизи Холида опам бўладилар. У кишини эрлари поччам никоҳни ўқийдилар.
-Яхшимисиз?
Улар мулойимлик билан мен билан сўрашдилар. Уйга кирганимизда яна икки киши кириб келди. Холида опа чаққонлик билан менга рўмол ўраб қўйдилар.
-Булар никоҳга гувоҳлар.
Почча биздан розилик сўраб никоҳлаб қўйдилар. Эр-хотин ҳақ-ҳуқуқлари мажбуриятларини айтиб ўтдилар.
-Жиян тўйни ҳам яқин орада қиласизми?
-Ҳа албатта почча, келиниз ўқишидан таътилга чиқсин кейин тўй.
-Аллоҳ бахтингизни берсин.
Давоми бор...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍40❤3🥰2🔥1
Айтишларича, тун қоронғилиги қанчалик қуюқлашса, тонг шунчалик ёруғ отаркан...
Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...
Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Умрингиз тунларини яхшиликлар ёритсин, қадрдон...
Тонггача тун Соҳибига омонатсиз...
ХАЙРЛИ ТУН!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ✨ХАФТАНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌺Янги кун, янги имкон муборак азизларим!!!
🌺Демак янги ҳаёт бошланди! Янги ҳаётга янги орзулар билан қадам қўямиз!
🌺Ҳаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлсин!
🌺Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...
🤲 Душанба кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌺Янги кун, янги имкон муборак азизларим!!!
🌺Демак янги ҳаёт бошланди! Янги ҳаётга янги орзулар билан қадам қўямиз!
🌺Ҳаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз гўзал бўлсин!
🌺Унутманг, ҳаётингиздаги ҳар бир вазият ўй-хаёлларингиз натижасидир...
🤲 Душанба кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга_аталган 😊😊🌹🌹
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
❤️❤️❤️❤️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
тонг хайрли бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
❤️❤️❤️❤️
Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
тонг хайрли бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
ОЛМА
(Бўлган воқеа)
Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.
Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...
Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.
Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"
"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.
Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.
Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."
Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.
Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.
Зулфия Махмуд.

😢26👍8💔1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Kotlet.
Kerakli masalliqlar:
• 300-350 gr farsh
• 1 ta kartoshka
• 1ta piyoz
• 1ta qizil bolgarskiy
• 3-4 qoshiq non talqoni
• 1ta tuxum
• ta'bga ko'ra tuz va ziravorlar
• 100 gr margarin
Tayyorlanishi:
Kartoshka, piyoz ,balgarskiylarimizni go'sh maydalagichdan chiqarib olamiz.
So’ng qiyma, non talqoni va ziravorlar solib aralashtiramiz.
Videoda ko'rsatilgandek bo'laklarga bo'lib kotlet ko'rinishida yasab olamiz.
Yasab olgan kotletlarimizni listga terib, ustini videoda ko'rsatilgandek chuqurcha qilib olamiz.
Duxovkada 220° da 15 daqiqa pishirib olamiz.
So'ng ustiga margarin bo'lakchalarida qo'yib, yana duxovkada 220 gradusda 25 daqiqa davomida pishirib olamiz.
Tayyor boʻldi.
Yoqimli ishtaha ☺️

Йод эритмаси ҳар бир хонадоннинг дори қутисида топилади.
ЙОДЛИ СЕТКАНИНГ СИЗ БИЛМАГАН МЎЪЖИЗАЛАРИ:
🔅 Йод эритмаси ҳар бир хонадоннинг дори қутисида топилади. Бу восита асосан теридаги кичик жароҳатларни зарарсизлантиришда ишлатилади. Айрим ҳолларда уйда бошқа дори-дармонлар бўлмаганда бир қатор нохушликларда йоддан унумли фойдаланиш мумкин. Қуйида йоднинг аксарият одамларга номаълум шифобахш хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.
🔻 Йодли сетканинг фойдаси
Терига йодли катаклар чизишнинг асосий самараси, у биринчидан, тери орқали кириб бориб, қон айланиш тизими ёрдамида танага тақсимланади. Шу тариқа микробларга қирон келтиради. Сетка кўринишида терига чизилган ўзига хос нақш микроблар орасидаги ўзаро боғлиқликни издан чиқаради, натижада инфекциялар оммавий тарзда нобуд бўлади ва касаллик ривожланишига чек қўйилади.
🔹 Бундан ташқари, йодли сетка суртилган соҳада капилляр қон томирлари кенгаяди ва қон айланиши яхшиланиб, моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўсатади. Йод қон оқишини фаоллаштиради ва яллиғланиш авж олаётган жойда қон туриб қолишига йўл қўймайди.
☑️ Терига чизилган йодли сетка аъзоларни қамраб олувчи юқори нафас йўллари хасталикларида, бронхит, ларингит, трахеит, ангинада, шикастланиш, пай чўзилиши, мушак, бўғим ва пай яллиғланишида, ҳатто артрит, артроз ва радикулитда ҳам самарали ёрдам беради.
🔴 Худди шу таъсирлари туфайли йодли сетка суртилган соҳада қариш жараёни секилашади. Тери таранглашади, касалликлар эса йуқолади. Бу мўжизавий ретсептнинг нархи 3000 сўм туради.
🔅 Каналимизга обуна бўлганингиз учун раҳмат. Бизнинг мақсадимиз сизнинг саломатлигингиз ҳақида қайғуриш.

👍17❤2🔥1
Имтиҳон тугади. Натижани кўргани кетяпти
Бир кунлик имтиҳон (ўқишга кириш) учун қанча тайёргарлик кўряпсиз-у, ё абадий роҳат ёки абадий азоб учун қандай тайёргарлик кўряпсиз?
Тавба қилинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бир кунлик имтиҳон (ўқишга кириш) учун қанча тайёргарлик кўряпсиз-у, ё абадий роҳат ёки абадий азоб учун қандай тайёргарлик кўряпсиз?
Тавба қилинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢10👍4
Forwarded from Post Bot
✅️ Аптекада 2450 сумга сотиладиган бу препаратни шу хусусиятини фақатгина ёши катта ва тажрибали фармацевтлар билади
Биз биламизки бу препарат сизнинг аптечкангизда хам бор.
🦟 Чивин чаққанда қичишишни бартараф қилиш учун оилавий доим шундан фойдаланмиз
Натижаси эса 2 дақиқада билинади.
❗️ Билиб олинг

👍5
ТЕШИК КАМЗУЛ
Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.
Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,
Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.
Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул
Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.
Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.
Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».
Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!
Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.
Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.
Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.
Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.
Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.
Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.
Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.
Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.
"Шош, —дердилар, — яқинда
Муҳтож одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир одам олмайди.
Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.
Қарашиб қол, Шоислом,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига".
Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.
Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,
Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.
Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул
Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.
Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.
Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».
Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!
Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.
Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.
Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.
Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.
Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.
Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.
Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.
Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.
"Шош, —дердилар, — яқинда
Муҳтож одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир одам олмайди.
Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.
Қарашиб қол, Шоислом,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига".
Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизингиз борми.
Демак ҳечқачон ўзизни ёлғиз ҳис қилмайсиз
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Демак ҳечқачон ўзизни ёлғиз ҳис қилмайсиз
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1🥰1
Forwarded from Asmo's blog
Sen tamom tugadi deysan.
Bir qarasang Alloh unmagan yeridan chechaklantiradi ko’nglingni.
Tugadi degan yeringda yangidan yashashni boshlaydi barcha umidlaring. Go’zal narsalar ularni kutmagan vaqtingda keladi.
Qorong’ulik seni qo’rqitmasin. Inson yuragiga har doim umid ekishi lozim. Yo’qsa bu dunyo yashaladigan dunyo bo’lmay qoladi.
Eng umidsiz oningda ham qalbingda shu kalima bo’lsin “Alloh buyukdir...”

👍9
Кечиринг...
Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!
Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.
Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.
Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!

👍10
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 72-қисм -Қўйсангизчи. -Рост. Мен кўп қизлар билан гаплашганман. Яширмайман. Уларни ўзи қўнғироқ қилишади. Ҳатто уйларига ҳам таклиф қилишади. Оббо бу нимаси энди, мен хотинбозга тегяпманми? -Борганмисиз? -Билардим…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
73-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
Улар дуога қўл очиб узоқ дуо қилдилар. Биз хайрлашиб машинага чиқдик. Ботир онасига қўнғироқ қилди
-Оналарнинг гўзали, меҳрибоним тилагингиз ўғлингиз томонидан бажарилди. Ҳа келинизни олиб келиб ўзимга ҳалол қилиб кетяпман. Энди асал ойига шу тахлит кетворсам ҳам бўлар?
Уни гапи омаси қолиб мени титратди.
-Ҳазиллашдим ойи, манов қиз ҳозир тушиб қочиб кетгулик аҳволда турибди. Эсон омон уйига олиб борай кейин уйга ўтаман.
-Рангингиз оқариб кетди, менга бунақа оппоқлар унчаям ёқмайди, ҳудди қони йўқдек.
-Сизга гап топиб бўлмайди.
-Бўлиши мумкин, кўпни кўрган одамман. Эеэ ҳазил дарров жахлиз чиқмасин.
У шунақа гаплари билан мени асабларимни таранг қилганича уйга олиб бориб қўйди. Бизни деразадан Роҳила опа кузатиб турган эканлар. Кирганимдан саволга тутдилар.
-Йигит анча кўркамгина экан, ҳудди актёрларга ўхшайди.
-Мен тузук қарай олмадим. Доим тикилиб турибди.
-Чиройли жуфтлик бўласиз. Илоҳим бахтингизам ўзингиздек чиройли бўлсин.
-Ойи биз никоҳ ўқитдик.
-Дарровми?
-Ҳа ойиси бемалол юрасиз шунда дебди.
-Яхши ўйлабди, ҳар ҳолда кўришишинг бор, барибир ёлғиз қоласизлар.
-Қайдам. Ойи мен ҳам севиб еттинчи осмонларга учгим келяпти. Аммо қалбим қотиб қолган, мен ҳам кимнидир сева олармиканман?
-Севасан қизлм, ҳали ҳаётингга шундай муҳаббат кириб келсинки, ҳар куни бахтлилигингдан бу туш эмасми деб ўзингни чимиллаб қўясан, аммо ўнгинг бўлади. Муҳаббатинг билан бир умр бахтли яшайсан.
Ойим пешонамдан ўпдилар.
-Сен бахтларга лойиқсан.
***
Олийгоҳдаям унашилганимни яширмадим.
-Рост айтяпсанми Сумбула?
Насиба доимгидек ҳаммани ўзига қаратди.
-Эеэе курсдошлар яқинда Сумбулани тўйи экан, ҳаммамиз борамиз. Қани гапирчи ким у? Қаерлик?
-Исми Ботир. Шу ерлик, қолганини айтсам барибир танимайсанку.
-Эеэҳ аттанг кеч қопман. Сумбула шошибсизда ўзим уйланардим сизга.
Гуруҳимиз масхарабози Тохир гапга қўшилди.
-Эеэ сен уйлангунча Сумбула қари қиз бўларди. Тўғри қипсиз курсдош, тўйга айтмай қолдирманг яна.
-Айтаман барчангизни.
Домла келиб гапимиз чала қолди. Дарсдан кейинги мавзу Сарвара бўлди
-Эшитдингларми Сара қочиб кетган экан?
-Ҳа нимасини айтасан, ўзи юришиданам маълум эдику уни қандайлиги.
-Эссиз Русланчик зерикади энди.
Йигитлар маза қилиб Сарани устидан кулишарди.
-Рустик менга видеосини ташаб берган, эри қаёққа қараган ҳайронман, битта латтаде.
Йигитларни бири олиб бири қўйиб Шердорни устидан малзава ағдаришарди. Ростдан шу бўйи Сара изсиз кетди. Уни кўп жойдан излашди топишолмади
-Сумбула Сара билан яқин эдинглар, нимага бирдан ораларинг бузилди?
-Билмадим, у мени назарига илмади.
-Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган.

👍31💔1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
74-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган.
-Бу гап ҳақиқатдан йироқ.
-Рост, сенга ҳасад қилмаса шу ишларни қилармиди?
-Аммо яхши оила эди барибир.
-Ношукрликда бу. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда. Тўғри юрса бахтли бўлиб кетарди . Яна улар тўрт йил севишганмиш.
-Домла келди.
Шу билан суҳбатимиз узилди.
***
-Даданг никоҳни тезлаштиришганига бироз хафа бўлдилар.
-Ойи биласизку мени хўп деб кетаверадиган феълим бор. Нима ҳам дея олардим?
-Бари яхшиликка, қўявер. Буҳун аёл қуда телефон қилудилар. Сени ўлчамларингни сўрадилар.
-Ҳм.
-Айтишларича кийимларни четдан буюртма қилдириб олиб келтираман , келиним кўзимни қувнатиб юрсин дедилар.
-Ойи гап нарсада эмас. Кийим кечак бахт беролмайди.
-Сени хурсанд қилай деб айтудим бу гапларни.
-Мен шундоғам хурсандман, дадам олдимиздалар.
-Ҳа айтганча дадангни яна бир яхши жойга таклиф қилишибди.
-Бунча зўр. Жудаям хурсандман.
-Қизим кўзинг кулмаяпти. Қачон бу кўзларинг бахтдан порлар экан?
-Биз кутган кунлар ҳали олдинда.
Кечга яқин дадам қўлларида бир дунё бозорлик қилиб кириб келдилар. Оиламиз бир мунча яхши яшай бошлади. Укамларимни юзига кулгу қайтган, онам ҳам энди аввалгидек уйқудан қолиб бир нималар пиширмасдилар. Уйимизни қўрғони ҳаммасини ўз измига тушириб қўйдилар. Дадам иложи борича мени тўйим ҳақидаги гапдан қочардилар. У киши ҳам қўрқиб қолган бўлсалар керак мени ҳаётим борасида. Ойинни айтишларича қачон улгурибдила билмайман, аммо дадам Ботир билан очиқчасига гаплашиб олибдилар. Мени жуда қўрқоқлигимни, ишонувчанлигим ва тезда таъсирланиб қолишимни ҳаммасини ётиғи билан тушунтирибдилар. Агар шу айтганларини қабул қила олса мени унга ишонишларини, йўқса бу турмушни бошламай тугатиш кераклигини айтибдилар. Ботир дадамга менга ишонинг деб сўз берибди. Менгача етиб келган гаплар шулар эди.
-Сумбула онанг...
-Онамга нима бўлди?
-Сурайё.
-Дада, илтимос бу ҳақида эслатманг.
-Тўйингдан олдин бориб келамизми деб ўйлаяпман.
-Йўўўўқ, ҳеч қачон дада.
Бирдан жазавам қўзиди.
-Мен у ерга қайтиб бормайман. Улар... Улар мени ўлдиришган. Ҳаётимни энг яхши даврини зулматда ўтказишимга сабаб бўлишган. Мени онам Роҳила опа. Бошқача бўлиши мумкинмас.
-Кечир қизим. Сени вақтида асролмадим.
-Дада бу ҳақида гаплашмайлик.
Дадам жим бўлиб қолдилар. Бу мавзу уларни ҳам оғриқли нуқтаси эди. Буни юз кўзларидан аниқ билиб олганман.
***
Ботир кун ора қўнғироқ қила бошлади. Ҳар гал телефон қилганида мени гапиришга мажбур қиларди. Ўзим билмаган ҳолда уни саволларига жавоб берардим.

👍28❤1🔥1