🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Kotlet.

Kerakli masalliqlar:

• 300-350 gr farsh
• 1 ta kartoshka
• 1ta piyoz
• 1ta qizil bolgarskiy
• 3-4 qoshiq non talqoni
• 1ta tuxum
• ta'bga ko'ra tuz va ziravorlar
• 100 gr margarin



Tayyorlanishi:

Kartoshka, piyoz ,balgarskiylarimizni go'sh maydalagichdan chiqarib olamiz.
So’ng qiyma, non talqoni va ziravorlar solib aralashtiramiz.
Videoda ko'rsatilgandek bo'laklarga bo'lib kotlet ko'rinishida yasab olamiz.
Yasab olgan kotletlarimizni listga terib, ustini videoda ko'rsatilgandek chuqurcha qilib olamiz.
Duxovkada 220° da 15 daqiqa pishirib olamiz.
So'ng ustiga margarin bo'lakchalarida qo'yib, yana duxovkada 220 gradusda 25 daqiqa davomida pishirib olamiz.

Tayyor boʻldi.
Yoqimli ishtaha ☺️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Йод эритмаси ҳар бир хонадоннинг дори қутисида топилади.

ЙОДЛИ СЕТКАНИНГ СИЗ БИЛМАГАН МЎЪЖИЗАЛАРИ:

🔅 Йод эритмаси ҳар бир хонадоннинг дори қутисида топилади. Бу восита асосан теридаги кичик жароҳатларни зарарсизлантиришда ишлатилади. Айрим ҳолларда уйда бошқа дори-дармонлар бўлмаганда бир қатор нохушликларда йоддан унумли фойдаланиш мумкин. Қуйида йоднинг аксарият одамларга номаълум шифобахш хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.

🔻 Йодли сетканинг фойдаси

Терига йодли катаклар чизишнинг асосий самараси, у биринчидан, тери орқали кириб бориб, қон айланиш тизими ёрдамида танага тақсимланади. Шу тариқа микробларга қирон келтиради. Сетка кўринишида терига чизилган ўзига хос нақш микроблар орасидаги ўзаро боғлиқликни издан чиқаради, натижада инфекциялар оммавий тарзда нобуд бўлади ва касаллик ривожланишига чек қўйилади.

🔹 Бундан ташқари, йодли сетка суртилган соҳада капилляр қон томирлари кенгаяди ва қон айланиши яхшиланиб, моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўсатади. Йод қон оқишини фаоллаштиради ва яллиғланиш авж олаётган жойда қон туриб қолишига йўл қўймайди.

☑️ Терига чизилган йодли сетка аъзоларни қамраб олувчи юқори нафас йўллари хасталикларида, бронхит, ларингит, трахеит, ангинада, шикастланиш, пай чўзилиши, мушак, бўғим ва пай яллиғланишида, ҳатто артрит, артроз ва радикулитда ҳам самарали ёрдам беради.

🔴 Худди шу таъсирлари туфайли йодли сетка суртилган соҳада қариш жараёни секилашади. Тери таранглашади, касалликлар эса йуқолади. Бу мўжизавий ретсептнинг нархи 3000 сўм туради.

🔅 Каналимизга обуна бўлганингиз учун раҳмат. Бизнинг мақсадимиз сизнинг саломатлигингиз ҳақида қайғуриш.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤2🔥1
Имтиҳон тугади. Натижани кўргани кетяпти

Бир кунлик имтиҳон (ўқишга кириш) учун қанча тайёргарлик кўряпсиз-у, ё абадий роҳат ёки абадий азоб учун қандай тайёргарлик кўряпсиз?

Тавба қилинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢10👍4
Forwarded from Post Bot
✅️ Аптекада 2450 сумга сотиладиган бу препаратни шу хусусиятини фақатгина ёши катта ва тажрибали фармацевтлар билади
Биз биламизки бу препарат сизнинг аптечкангизда хам бор.

🦟 Чивин чаққанда қичишишни бартараф қилиш учун оилавий доим шундан фойдаланмиз

Натижаси эса 2 дақиқада билинади.

❗️ Билиб олинг
👍5
ТЕШИК КАМЗУЛ

Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.

Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,

Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.

Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул

Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.

Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.

Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».

Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!

Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.

Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.

Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.

Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.

Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.

Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.

Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.

Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.

"Шош, —дердилар, — яқинда
Муҳтож одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир одам олмайди.

Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.

Қарашиб қол, Шоислом,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига".

Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизингиз борми.
Демак ҳечқачон ўзизни ёлғиз ҳис қилмайсиз

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1🥰1
Forwarded from Asmo's blog
Sen tamom tugadi deysan.
Bir qarasang Alloh unmagan yeridan chechaklantiradi ko’nglingni.

Tugadi degan yeringda yangidan yashashni boshlaydi barcha umidlaring. Go’zal narsalar ularni kutmagan vaqtingda keladi.

Qorong’ulik seni qo’rqitmasin. Inson yuragiga har doim umid ekishi lozim. Yo’qsa bu dunyo yashaladigan dunyo bo’lmay qoladi.

Eng umidsiz oningda ham qalbingda shu kalima bo’lsin “Alloh buyukdir...”
👍9
Кечиринг...

Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!

Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.

Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 72-қисм -Қўйсангизчи. -Рост. Мен кўп қизлар билан гаплашганман. Яширмайман. Уларни ўзи қўнғироқ қилишади. Ҳатто уйларига ҳам таклиф қилишади. Оббо бу нимаси энди, мен хотинбозга тегяпманми? -Борганмисиз? -Билардим…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

73-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Улар дуога қўл очиб узоқ дуо қилдилар. Биз хайрлашиб машинага чиқдик. Ботир онасига қўнғироқ қилди
-Оналарнинг гўзали, меҳрибоним тилагингиз ўғлингиз томонидан бажарилди. Ҳа келинизни олиб келиб ўзимга ҳалол қилиб кетяпман. Энди асал ойига шу тахлит кетворсам ҳам бўлар?
Уни гапи омаси қолиб мени титратди.
-Ҳазиллашдим ойи, манов қиз ҳозир тушиб қочиб кетгулик аҳволда турибди. Эсон омон уйига олиб борай кейин уйга ўтаман.
-Рангингиз оқариб кетди, менга бунақа оппоқлар унчаям ёқмайди, ҳудди қони йўқдек.
-Сизга гап топиб бўлмайди.
-Бўлиши мумкин, кўпни кўрган одамман. Эеэ ҳазил дарров жахлиз чиқмасин.
У шунақа гаплари билан мени асабларимни таранг қилганича уйга олиб бориб қўйди. Бизни деразадан Роҳила опа кузатиб турган эканлар. Кирганимдан саволга тутдилар.
-Йигит анча кўркамгина экан, ҳудди актёрларга ўхшайди.
-Мен тузук қарай олмадим. Доим тикилиб турибди.
-Чиройли жуфтлик бўласиз. Илоҳим бахтингизам ўзингиздек чиройли бўлсин.
-Ойи биз никоҳ ўқитдик.
-Дарровми?
-Ҳа ойиси бемалол юрасиз шунда дебди.
-Яхши ўйлабди, ҳар ҳолда кўришишинг бор, барибир ёлғиз қоласизлар.
-Қайдам. Ойи мен ҳам севиб еттинчи осмонларга учгим келяпти. Аммо қалбим қотиб қолган, мен ҳам кимнидир сева олармиканман?
-Севасан қизлм, ҳали ҳаётингга шундай муҳаббат кириб келсинки, ҳар куни бахтлилигингдан бу туш эмасми деб ўзингни чимиллаб қўясан, аммо ўнгинг бўлади. Муҳаббатинг билан бир умр бахтли яшайсан.
Ойим пешонамдан ўпдилар.
-Сен бахтларга лойиқсан.
***
Олийгоҳдаям унашилганимни яширмадим.
-Рост айтяпсанми Сумбула?
Насиба доимгидек ҳаммани ўзига қаратди.
-Эеэе курсдошлар яқинда Сумбулани тўйи экан, ҳаммамиз борамиз. Қани гапирчи ким у? Қаерлик?
-Исми Ботир. Шу ерлик, қолганини айтсам барибир танимайсанку.
-Эеэҳ аттанг кеч қопман. Сумбула шошибсизда ўзим уйланардим сизга.
Гуруҳимиз масхарабози Тохир гапга қўшилди.
-Эеэ сен уйлангунча Сумбула қари қиз бўларди. Тўғри қипсиз курсдош, тўйга айтмай қолдирманг яна.
-Айтаман барчангизни.
Домла келиб гапимиз чала қолди. Дарсдан кейинги мавзу Сарвара бўлди
-Эшитдингларми Сара қочиб кетган экан?
-Ҳа нимасини айтасан, ўзи юришиданам маълум эдику уни қандайлиги.
-Эссиз Русланчик зерикади энди.
Йигитлар маза қилиб Сарани устидан кулишарди.
-Рустик менга видеосини ташаб берган, эри қаёққа қараган ҳайронман, битта латтаде.
Йигитларни бири олиб бири қўйиб Шердорни устидан малзава ағдаришарди. Ростдан шу бўйи Сара изсиз кетди. Уни кўп жойдан излашди топишолмади
-Сумбула Сара билан яқин эдинглар, нимага бирдан ораларинг бузилди?
-Билмадим, у мени назарига илмади.
-Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган.

Давоми бор...
👍31💔1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

74-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Сенга ҳасад қилган, қара сен қандай чиройлисан, у эса улама киприк, татуаж қошдаям ўзгармаган.
-Бу гап ҳақиқатдан йироқ.
-Рост, сенга ҳасад қилмаса шу ишларни қилармиди?
-Аммо яхши оила эди барибир.
-Ношукрликда бу. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас эканда. Тўғри юрса бахтли бўлиб кетарди . Яна улар тўрт йил севишганмиш.
-Домла келди.
Шу билан суҳбатимиз узилди.

***
-Даданг никоҳни тезлаштиришганига бироз хафа бўлдилар.
-Ойи биласизку мени хўп деб кетаверадиган феълим бор. Нима ҳам дея олардим?
-Бари яхшиликка, қўявер. Буҳун аёл қуда телефон қилудилар. Сени ўлчамларингни сўрадилар.
-Ҳм.
-Айтишларича кийимларни четдан буюртма қилдириб олиб келтираман , келиним кўзимни қувнатиб юрсин дедилар.
-Ойи гап нарсада эмас. Кийим кечак бахт беролмайди.
-Сени хурсанд қилай деб айтудим бу гапларни.
-Мен шундоғам хурсандман, дадам олдимиздалар.
-Ҳа айтганча дадангни яна бир яхши жойга таклиф қилишибди.
-Бунча зўр. Жудаям хурсандман.
-Қизим кўзинг кулмаяпти. Қачон бу кўзларинг бахтдан порлар экан?
-Биз кутган кунлар ҳали олдинда.
Кечга яқин дадам қўлларида бир дунё бозорлик қилиб кириб келдилар. Оиламиз бир мунча яхши яшай бошлади. Укамларимни юзига кулгу қайтган, онам ҳам энди аввалгидек уйқудан қолиб бир нималар пиширмасдилар. Уйимизни қўрғони ҳаммасини ўз измига тушириб қўйдилар. Дадам иложи борича мени тўйим ҳақидаги гапдан қочардилар. У киши ҳам қўрқиб қолган бўлсалар керак мени ҳаётим борасида. Ойинни айтишларича қачон улгурибдила билмайман, аммо дадам Ботир билан очиқчасига гаплашиб олибдилар. Мени жуда қўрқоқлигимни, ишонувчанлигим ва тезда таъсирланиб қолишимни ҳаммасини ётиғи билан тушунтирибдилар. Агар шу айтганларини қабул қила олса мени унга ишонишларини, йўқса бу турмушни бошламай тугатиш кераклигини айтибдилар. Ботир дадамга менга ишонинг деб сўз берибди. Менгача етиб келган гаплар шулар эди.
-Сумбула онанг...
-Онамга нима бўлди?
-Сурайё.
-Дада, илтимос бу ҳақида эслатманг.
-Тўйингдан олдин бориб келамизми деб ўйлаяпман.
-Йўўўўқ, ҳеч қачон дада.
Бирдан жазавам қўзиди.
-Мен у ерга қайтиб бормайман. Улар... Улар мени ўлдиришган. Ҳаётимни энг яхши даврини зулматда ўтказишимга сабаб бўлишган. Мени онам Роҳила опа. Бошқача бўлиши мумкинмас.
-Кечир қизим. Сени вақтида асролмадим.
-Дада бу ҳақида гаплашмайлик.
Дадам жим бўлиб қолдилар. Бу мавзу уларни ҳам оғриқли нуқтаси эди. Буни юз кўзларидан аниқ билиб олганман.

***
Ботир кун ора қўнғироқ қила бошлади. Ҳар гал телефон қилганида мени гапиришга мажбур қиларди. Ўзим билмаган ҳолда уни саволларига жавоб берардим.

Давоми бор...
👍28❤1🔥1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

75-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Онам кимни танлашни биладиларда. Сиз ҳудди ўзга сайёрадан тушгандексиз.
-Нега?
-Шоколад ёқмаса, музқаймоқни жиниз суймаса, тортга яқин йўламасангиз. Жуда қизиқ...
-Балки ёшлигимда бу нарсалардан йироқ юрганим учун шундайдир.
-Наҳотки?
-Ҳа шундай, мени ҳеч бир куним йўқ эдики калтакланмаган.
-Онангизни ҳеч соғинганмисиз?
-Йўқ. Мен учун ўлган у инсон. Агар зарра оналик мехри бўлса мени бир бора бўлсада қучарди. Ҳатто биласизми... Тўй куни...

Бўғзимга аччиқ йиғи тиқилди.
-Айтолмаяпман.
-Ичиздаги айтиб енгиллашасиз. Бу оғриқ сизни қийнаб келади. Рости тўй куни деганиз менга оғир ботса ҳам билишни хоҳлайман.
Чуқур нафас олиб давом этдим.
-Онам мени қучиб дуо қилмади. Мен ҳудди етимлардек , ҳеч кимга кераксиздек узатилдим. Ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Уларнинг нияти мендан қутилиш бўлган.
-Йиғлаяпсизми?
-Йўқ.
-Алдолмадингиз. Сиз ёлғонни эплолмайсиз.
Ҳақиқатдан йиғлай бошлагандим. Ўтмиш менинг энг оғриқли нуқтам.
-Ҳиссиётга берилдим. Совуққонроқ бўлишим керак. Шунда қийналмайман.
-Сизда ҳали қалб бор. Уни ўлдиришмаган. Агар ишончингизни неча минг марталаб парчалаб ташлашса қалбингиз тошдан қаттиқ бўлади.
-Балки...
-Бугун кўришайлик.
-Ишга бораман. Лекин дадам рози бўлмаяптилар. Ҳеч бўлмаса шу ой якунлансин дедим.
-Тўғри қилибдилар. Жуда кечда ишлаб нима керак? Менам бу ҳақида айтмоқчи эдим, ҳалитдан сизни чўчитиб қўймай дедим.
-Бир ҳафтаям қолмади. Кейин ишим билан хайрлашаман. Балки бошқа иш топарман.
-Шарт эмас. Мен ўзим ёрдам бераман сизга. Ишлашни ҳаёлиздан чиқариб ташланг.
Ботир имкон қадар кўнглимга тегмай гапирарди. Илк учрашувдаги йигитдан кескин фарқ қиларди. Аммо кўнглимда нимадир ундан шубҳаланишга ундарди. Ҳаётимни у билан қандай давом эттираман деган ҳадик бор эди менда.
***
Шаҳло опа билан бозорда тасодифан кўришиб қолдик.
-Табриклайман синглим, сиз учун хурсандман.
-Рахмат опа. Фарида опа яхшимилар?
-Бирнави, укамни дардида адо бўлмасалар бўлди. Шердор телбадек бўлиб қолган. Ҳеч ким билан очилиб гаплашмайди. Ишдан бош кўтармайди, дўстларигаку қўшилмай қўйди. Эркин билан ора-орада гаплашмаса ўз қобиғига ўралиб қолди .
-Вақти келиб ҳаммаси ўз измига тушади.
-Онам Эркинни сизда кўнгли борлигини билмаган эканлар. Ботир учун эмас, Эркин учун совчи бўлардим дедилар. Икковиям яхши йигит, бахтини берса бўлди деяптилар.
-Сара топилмадими?
-Йўқ ҳали. Топилмай кетсин, ўшани кўрмайлик ҳам куймайлик ҳам. Укам сал ўзига келсин бошини иккита қиламиз, зора шунда эсидан чиқар.

Давоми бор...
👍22
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

76-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Шердор ака бахтли бўлишга лойиқ инсон.
-Илоҳим ҳамнаси тезроқ яхши бўлсин. Қайнонангиз ҳам жуда яхши аёл. Онамни ёшликдан қадрдонлари, бежизга онам бормадилар совчиликка. Сизни ҳам ўз қизларидек кўрадилар. Бахтли бўлсин ши қиз деб кўп айтадилар.
-Фарида опа очиқкўнгил аёллар.

***
Дадам айтганларини қилдилар. Мени ишдан бўшатиб олдилар. Икки жойда ишлай бошлаганлари сабаб мени ишлашимга ҳожат қолмади. Уйдан фақат ўқишга бориб келиш учунгина чиқардим. Эркинни яна бир маротаба кўрдим.
-Яхшимисан?
У олийгоҳимиз яқинига келиб кутиб ўтирарди.
-Ассалому алайкум. Рахмат яхши, ўзингизчи? Маркетдагилар яхшими?
-Яхши. Ҳамон фикринг ўзгармадими?
-Мен ўша куни жавобимни айтдим сизга.
-Ботир сен ўйлаган инсон эмас.
-Мен қанақа инсонни ўйлабман?
-Илтимос бу қарорингдан қайт. Майли менга турмушга чиқма, аммо Ботир билан ҳаётингни боғлама. У сени бахтли қилолмайди.
-Сиз худомисиз? Қаердан биласиз вазтли қилолмаслигини?
-Мен уни яхшигина суриштирдим. Дугоналари анчагина кўп.
-Хотинбоз демоқчимисиз?
-Ҳа.
-У айтди бу ҳақида менга. Сиз буни ташвишини қилмай қўяқолинг.
-Сумбула...
Уни овози дардли эди.
-Аллоҳ бахтингни берсин. Аммо бирор муаммо чиқса огоҳлантирганим эсингда бўлсин.
Эркин кетди. Лекин кета туриб кўнглимга шубҳа гумон уруғини қадаб кетди. Балки Эркин айтганчалик эмасдир. Ботир гап сўзларидан тарбияли экани кўриниб турибди. Менга нисбатан ҳам қўпол муомалада бўлгани йўқ. Нима бўлган тақдирдаям барчасини тақдир измига топширдим.
***
-Сумбула сени ташқарида кутишяпти.
Дарс вақтида мени ким сўраб келди экан деб ташқарига чиқдим. Атрофни қараб бирор кимни учратмадим.
-Мен бу ердаман.
Овоздан юрагим алланечук бўлиб кетди. Оёқ қўлимдан мадор қоча бошлади аранг ортга ўгирилдим.
-Сиз...
Мен она деб айта олмадим. Кўз олдимга урманг деб ялинганларим кела бошлади.
«Онажон мен қилмадим» «Онажон урманг илтимос» « Она овқат беринг қорним оч»
Бу рўйхат узоқ давом этади. Кўзимдан икки томчи ёш юмалади.
-Саломни ҳам унутдингми?
Эс-ҳушимни йиғиб, ўзимни дадил тутганча салом бердим.
-Онам бор деб эсламайсан?
-Онам? Мени онам бор эдими? Мен адашмасам ўн етти ёшимгача етим эдим. Аммо ҳозир онам бор. Исми Роҳила.
-Ўз онангдан тоняпсанми?
-Мен учун ўлгансиз, жонимга қасд қилган куним ўлгансиз. Сиз туфайли аламдан ўзимни сувга отганимда ўлгансиз. Ўзимдан бир баробар катта одамга мажбуран сотганизда ўлгансиз. Мен бошқаларни онасига қараб она мехрига зор бўлганимда ўлгансиз. Нега келдиз?
Охирги сўзим жаранглаб чиқди

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤29👍20😭4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸  ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
СЕШАНБА  тонги муборак бўлсин!

Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
📝Катта Келиннинг макри

Ha, nima gap? Yanami?
Shohista asta boshini egdi:
— Nima qilay, dadasi, axir og'izlariga yoqqan taomni pishirib beryapman, ammo  loaqal bir ho'plam suvidan ham ichmadi…
Fozil ovqatini nari surib qo'ydi-da, Shohistadan:
— Balki, ko'ngillariga og'irroq botadigan ish qilgandirsan? — deb so'radi.
— Yo'q, hali choyxonaga chiqqandi, biroz xonani tartibga keltirmoqchi bo'lib…
— Xo'sh-sh?..
Shohista erining vajohatidan qo'rqib nariroq o'tirib oldi.
— Haligi sandiq… sandiqni nari surmoqchi edim…
— Xomkallamisan? — Fozil xotiniga o'shqira ketdi. — Nima qilganing bu? Senga necha marotaba aytaman, otamning xonasiga kirganingda hech narsaga tega ko'rma, deb?
— Axir xona bir umr shu ahvolda yotmaydi-ku?!
— Senga nima? Yotaversin, qachon dadam o'zlari ruxsat bersa kirasan. Uqdingmi?
Shohista yerga qaradi. Fozil o'rnidan turib, otasining xonasiga oshiqdi. Ostonada biroz taraddudlanib turdi-da, asta eshikni qoqdi.
— Ota, mumkinmi?
Erining ichkariga kirib ketganini ko'rgan Shohista yengil tortdi. Ishqilib, qaynotasi Shohistaning, aslida, nima qilganini Fozilga aytib qo'ymasin-da… Naq oldiga solib haydab yuboradi bo'lmasa… Hammasiga ovsini aybdor. Shu ovsini bo'lmaganida bu ishga qo'l urmagan bo'lardi…
Jahon ota beva qolganiga uncha ko'p bo'lganicha yo'q. Xotini Kabirani juda yaxshi ko'rardi. Ikkisi yoshligidan bir-biriga ko'ngil qo'yib, turmush qurishgandi. Kabira juda xushchaqchaq, oqila ayol edi. Oradan yillar o'tib, o'g'illari Qodir, so'ngra Fozil dunyoga keldi. Hovli bolalarning yig'isi-yu, kulgisi bilan to'ldi. Ketma-ket tug'ilgan farzandlarini yeru ko'kka ishonmay katta qilishdi. O'qitishdi, uyli-joyli qilishdi. Hovliga ikkala kelinga yetadigan qilib katta imorat ham solishdi. Ammo Qodir sal bo'shroq chiqdimi yoki xotinining o'tkirligi uchunmi, xullas, Kabira xola bilan Nafisa chiqisha olmay qoldi. Hali undan, hali bundan arazlab qolaveradigan kelinini Kabira xola «Hoy, suv ham loyqalanib tinadi axir. Nafisaxon, og'irroq bo'ling, Qodir o'g'limdan nima yomonlik ko'ryapsiz?» deb ko'p marta insofga chaqirdi. Ammo kelin qaynona-qaynota bilan birga yashashni istamadi. Oxiri, quda tomon olib qo'ygan ikki xonali kvartiraga chiqib ketishdi. Hayhotdek hovlida bir-biriga suyanib Jahon ota bilan Kabira xola qoldi. Fozil hali yosh edi. Nafisa ora-sira hovliga kelib qaynonasiga yordamlashgan bo'lar, ammo ular kelinining kelishidan kelmasligini ko'proq istashardi.
Fozil kollejni tugatib institutga kirdi. Birinchi kursni bitirar-bitirmas uni uylantirish harakatini boshlab yuborishdi. Katta kelinidan og'zi kuygan Kabira xola axtara-axtara oxiri Shohistaga sovchilikka borganida, yuragi «jiz» etdi. Kelinoyisining tugamaydigan mojarolaridan hadiksiragan Fozil avvaliga ikkilandi, ammo onasining gapini qaytarolmay uchrashuvga chiqdi. Mayin jilmayib, yerga qarab turgan Shohistaga zimdan qarab, «Ilohim kelinoyimga o'xshamagan bo'lsin-da», deb beixtiyor pichirladi. Bu gapni Shohista ham eshitdi. Eshitdi-yu, birdan ikkisi ham kulib yuborishdi. Shundan keyin to'y bo'ldi. Ikki yosh baxtli edi.
Kabira xola kichkina kelinini iloji boricha Nafisadan uzoqroq tutishga harakat qilardi. Nafisa unga biror gap aytib, uy-joyidan, eridan sovitmasin deb joni halak edi. Ammo «gaplashish» bahona Nafisa bu uyga tez-tez keladigan bo'lib qolgan, hovli boshqa birovning qo'lida qolishini o'ylab ichidan zil ketardi.
Shohista epli bo'lgani uchun hovlini yashnatib yuborgandi.
— Ha, esiz-a, esiz… — Nafisa boshini sarak-sarak qilib hovliga kirarkan, gapimni birov eshitib qolmadimikin, deya yon-atrofiga qaradi. Xayriyatki, atrofda hech kim yo'q ekan. Shohista oshxonada yelib-yugurib nimadir qilayotgandi. Qaynonasi ko'rinmadi. Nafisa oyoq uchida asta yurib, ovsinining nima qilayotganini kuzatib turdi.
— Hormang, ovsinjon!
Shohista cho'chib tushdi.
— Voy, opa-ey, shu odatingiz qolmadi-qolmadi-da… Nuqul meni qo'rqitasiz! — yoqasiga tuf-tuflagan Shohista oshxonadan chiqdi.
— E-e, hushyorroq bo'ling, deyman-da, zero, hushyor bo'lsangiz, hech kim sizni xafa qila olmaydi… Ha, mana meni aytdi, deysiz…
Ikki ovsin ayvonda u yoq-bu
👍18
yoqdan gaplashib o'tirishardi.
— Ovsin, ka-atta hovlida qiynalmayapsizmi? Bu deyman, yordamchi kerakmasmi, masalan, menga o'xshagan?
Ovsinining o'smoqchilab gapirishidan Shohista biroz cho'chidi. Chunki o'tgan safar kelib: «Oyijonimga Nafisa opam to'rdagi uyga ko'chib kela qolsin», deb ayting… Axir ikki ovsin maza qilib yashardik, ro'zg'or ishlarida bolalarim ham dastyor bo'lib qolishgan, yordamlashadi», degan gapini aytganida, qaynotasining jahli chiqib: «Kelin, bu gapni bir aytdingiz, boshqa gapirmang, bu kattalarning ishi, Nafisadan sal uzoqroq yuring, bu sizga aytadigan birinchi va oxirgi gapim», deya ovqatini ham yemasdan turib ketgandi o'shanda.
Shundan keyin Shohista ovsini bilan telefonda ham, uyga kelganida ham kamroq gaplashadigan bo'ldi. Buni Nafisa sezib tursa-da, chekinishni aslo istamasdi. «Bu uyda mening ham haqim bor, bilib qo'ysin. Qorni do'ppayib turibdi. O'g'il ko'rsa, qaynota-qaynonam uyni tag-tugi bilan unga topshiradi. O'shanda yoshlik qilib bu hovlini tashlab chiqib ketmasam bo'larkan», deb o'ylardi…
Ikki ovsinning ayvonda chaqchaqlashib o'tirishganini ko'rgan Fozil:
— O'h-ho', kelinoyi, biz tomonlarga qaysi shamol uchirdi? — deb so'radi.
— Ha, sizning shamolingiz-da ukajon! Ovsinimni tashlab qaerlarda yuribsiz? Katta hovlida dardi tutib qolsa, nima bo'ladi? — o'zini astoydil kuyunchak qilib ko'rsatdi Nafisa.
— Shu yerdamiz. Qo'shninikida bugun ehson edi. Shunga chiqib ketgandik…
Fozilning ketidan birin-ketin qaynonasi bilan qaynotasining kelishayotganini ko'rgan Nafisa o'rnidan turib salom berdi. Jahon ota alik olib, xonasiga kirib ketdi. Kabira xola esa kelinini yelkasidan olib ko'rishdi.
— Bugun bekorchi ekanman, shunga xabar olgani kelgandim. Kechga biror tansiqroq taom qilamiz-da, deb Qodir akam bilan bolalarning ham shu yerga kelishini tayinlagandim… — Nafisa o'ng'aysizlanib gapirsa-da, Kabira xola o'g'li Qodirni ko'rgisi kelib turgandi.
— To'g'ri qilibsiz, aylanay, mayli, biror ovqatga unnanglar bo'lmasa…
— Qodir akam manti buyurgandi, ovsinjon… Endi sizni biroz qiynab qo'yaman-da…
— Yo'g'-e, unday demang, opa, birpasda tugib tashlaymiz…
Shohista shunday deya dasturxonni yig'ishtirib, oshxonaga kirib ketdi.
Nafisa ham endi turayotgan edi, Kabira xola uni to'xtatdi:
— Nafisaxon, to'xtang, bolam. Sizda ikki og'iz gapim bor…
Kabira xola kelinining ko'nglini og'ritib qo'ymaslik uchun biroz ovozini mayinlashtirdi.
— U kuni kelganingizda Shohistaga bir nimalar debsiz. Shu gapingiz bor ekan, bizga aytsangiz bo'lmasmidi? Qaynotangizning jahlini bilasiz, aylanay. Shohistani xafa qilib qo'yishiga oz qoldi. U hali yosh bo'lsa, bunaqa masalalarga aralashtirmang… O'zi ro'zg'oringizni bo'lak qilmaguningizcha hech birimizga tinchlik bermagandingiz. Endi bo'lak yashayotgan bo'lsangiz, bizdan yana nima istaysiz? Bu gaplarni o'zimiz bafurja hal qilamiz, xo'pmi?
Nafisa ichidan zil ketsa-da, «xo'p» deb nari ketdi. «Shohistani ayayapti. Men-chi? Bo'yi yetay deb turgan qizlarim bilan ikki xonada diqqinafas bo'laymi? Yo'q, baribir, kelin bo'lib tushgan uyimga ko'chib kelaman…»
Nafisa o'ziga-o'zi pichirlab oshxona tomon yo'naldi. Ikki ovsin mantini tayyorlagach, Qodir ham ikki qizini yetaklab darvozadan kirib keldi. Butun oila jam bo'lib ovqatlanishdi. Kabira xola bolalarining yoshligi haqida kelinlariga gapirib berdi.
— Qodir o'sha paytda ham bo'shroq edi, Fozil esa nuqul akasining yoniga tushib, ko'cha bolalari bilan mushtlashib kelardi, — dedi Jahon ota bolalariga faxr bilan qarab… — Ha, mana, senlar bola edilaring, endi o'zlaring bolali bo'lib o'tiribsanlar. Vaqtning o'tishni qara-ya!..
— Qo'yavering, otasi, muhimi, har ikkisining ham o'z o'rni bor, tegirmon navbati bilan aylanadi. Biz ketamiz, o'rnimizga bolalarimiz, nabiralarimiz qoladi. Hayot qonuni shunaqa… — Kabira xola cholini yupatgan bo'ldi.
Fotiha o'qilib, dasturxon yig'ilgach, hamma uy-uyiga tarqay boshladi. Jahon ota o'g'li Qodirni xonasiga chaqirdi.
— Bolam, — tomoq qirib gap boshladi ota. — Avvalo, Xudodan sening baxtingni, tani sihatingni, tinchligingni so'rayman. Ammo har ne kelsa, odamning o'zi ham bunga aybdor bo'ladi.
👍13❤1💔1
Xotining kelib, kenja kelinga nimalardir deb ketibdi. O'shanda, yodingda bo'lsa, onang ikkimiz qancha yalindik, ketmanglar, deb. Ammo xotining o'jarlik qilib, «Bo'lak qilmasangiz, ajrashaman», deb turib oldi. Qornidagi norasidani o'yladik, mayli, deb izn berdik. Endi qaytib kelamiz, deyayotgan ekansizlar… Biz onang bilan bosh ustiga, derdik. Ammo Nafisa kelinning tili o'tkir. Vaqtida bizni kalaka qilgandan battar qilgan. Mahalla, qo'ni-qo'shnilar oldida boshimiz xam bo'lgandi. Endi kenja kelin bolali bo'lsin, keyin bu haqda bafurja gaplashamiz…
Qodir otasining gaplarini bo'lmay eshitdi. So'ng o'zi ham asta gap boshladi:
— Ota, biz yashayotgan uy keliningizning qarindoshining nomida ekan. Qaynonamning aytishicha, qarindoshi nabirasini shu uyga ko'chirib kelmoqchi. Shunga…
— Bolam, bu haqda nega endi o'ylayapsan? Men bularning shunday o'yin qilishini bilgandim. Hech qanaqa nabirasini ko'chirib kelmoqchi emas. Kecha choyxonaga borganimda, qaynotang aytib qoldi. Bu kelin bilan qaynonangning nayrangi. Qodir bolam, xotining sendan ustun bo'lib, o'zicha nimalarnidir rejalashtirib yuribdi. Sen bilmagan narsalar qancha ekan, bilmadim…
Qodir yana indamadi.
— Ha, indamaysan-a… Hay mayli, bir gap bo'lar…
Oradan bir oycha vaqt o'tib, Shohistaning ko'zi yoridi. Uning o'g'liga yaxshi niyat bilan Fayzullo deb ism qo'yishdi.
Shohistaning onasi kasalxonadan chiqishiga beshik olib keldi. Qudalar kelib, hamma yig'ilgan paytda ikki vajohatli ayolning qorasi ko'rindi.
— Hoy, sanlar! — deya gap boshladi biri. — Mana bu bechorani ko'ryapsanlarmi?
— Tayyor uyi bo'la turib nega bolam ko'chada sarg'ayib yurishi kerak ekan? Ertagayoq uyni bo'shatsin! Bo'shang o'g'lingga ayt! Bo'lmasa, eshigining tagiga mashina olib borib, narsalarini uloqtiraman. Naq sharmandasini chiqaraman! Bildingmi?
Kabira xola ichkaridan otilib chiqib, shallaqi xotinning chakagini yopmoqchi bo'ldi. Ammo haligi ayol na issiqqa ko'nardi, na sovuqqa. Xotin-xalaj, qo'shnilarning oldida mulzam bo'lgan Kabira xola behush bo'lib yerga yiqilgach, talato'p boshlandi. Haligi shallaqi ayol bu holdan hayron bo'lib turgan Nafisaning onasiga bir ko'z tashlab qo'ydi-da, hovlidan chiqib ketdi.
Kabira xola shu alpozda uch kun kasalxonada yotdi, o'nglanmadi. Ayol o'limidan oldin nimalardir deb g'udrandi…
To'y azaga ulandi. Shohista tinmay ko'z yosh to'kar, Nafisa esa hech kimga qo'shila olmasdi. Ayolning yettisi o'tgandan keyin hovliga Nafisaning dadasi kirib keldi.
— Qudajon, — deb gap boshladi u. — Men… men bu harakatdan bexabar edim. Notavonlar ko'chadagi shallaqi xotinga pul berib, yollab… mana shu ishni… uy uchun…
— Nima? Nimalar deyapsiz? — Jahon ota tutaqib o'rnidan turib ketdi.  — Hozir nima dedingiz?
— Qudajon, men bexabar edim!
— Sening nimadan xabaring bo'lgan o'zi, notavon! Xotining, qizing… hammang… daf bo'l uyimdan, daf bo'l… Qadamingni bosma!!!
Jahon otaning ovozini eshitgan borki, hovliga yugurib chiqdi. Qo'shnilar bor gapdan xabar topgach, Nafisaning onasiga la'natlar o'qidi.
Ammo Nafisa bu bilan tinchimadi. Shohistaga telefon qilaverib, holi-joniga qo'ymadi. «Otamizning uyidagi sandiqni oching, o'sha yerda uyning hujjatlari, oyimning tillalari ham bo'lishi kerak. Men janozada rosa qidirdim, topa olmadim… Topib, menga olib kelib bering, ovsinjon, bo'lmasa u uydan sizning ham qadamingizni qirqaman. Fozil bilan tinch yashashlaringga qo'ymayman…»
Nafisaning vajohatidan qo'rqqan Shohista shu bugun qaynotasining choyxonaga chiqib ketganidan foydalanib, xonadagi sandiqni ochmoqchi edi. Ko'rpachalarni tushirib endi qopqog'ini ko'targan ham ediki, Jahon ota xonaga kirib qoldi.
— Ha, kelin, nima axtaryapsiz?
— Men… oyijonimning narsalarini tugib, sandiqqa solmoqchiydim, — o'zining yolg'onidan qo'rqib ketgan Shohista qaynotasining ko'zlaridan ko'zini olib qochdi.
👍21
Ammo Jahon ota hammasini tushungandi. Demak, Nafisa buni ham zaharlashga ulguribdi… Biroq ota o'g'li kirganida, bu haqda so'z ochmadi. Uning ham oilasiga darz ketmasligini istadi. Kabiraginasining joni shu hovli uchun uvol ketdi… Nimayam qilardi. O'g'li Qodir uchun, nabiralari uchun shu uyga ko'chib kelishlariga, balki, ko'nar…
Fozil otasining ma'yuslanib qolgan ko'zlariga boqarkan, — Ota, nega bugun ovqatlanmadingiz? — deb so'radi.
— Choyxonada osh yegandim, shunga, bolam… Sen bor, boraver, men biroz dam olaman…
Jahon ota shunday deya yonboshlashga urindi.
Fozil eshikni yopib chiqib ketdi. Ammo ota uxlamadi. Qodirni o'yladi. Kabiraginasining ruhi chirqiramayaptimi? Endi nima bo'ladi? Nima qilsa to'g'ri yo'l tutgan bo'ladi?
Kechqurun vaqt allamahal bo'lganida, telefon jiringladi. Shohista telefonga qarasa, ovsini.
— Uf-f, tinchiydimi o'zi bu ayol? Hozir olaman-da, bilganingni qil, qo'lingdan hech narsa kelmaydi, deyman. Ana  keyin nima bo'lsa bo'lar!
Shohista shahd bilan telefonni oldi. Narigi tomondan ovoz keldi:
— Topdingmi? Hujjatlar, tilla taqinchoqlar topildimi? Qara, bittasiga xiyonat qilsang, boshingga itning kunini solaman. O'sha kundagi shallaqi xotinlarning beshtasini yuboraman, dabdalangni chiqarib tashlashadi, uqdingmi? Uyning hujjatlarini tayyorlab qo'y, ertaga uchrashamiz!
Shohista og'iz juftlashga ham ulgurmagan ediki, narigi tarafdan:
— Kelin, buning gaplariga parvo qilmang… Qo'lidan endi hech narsa kelmaydi, — degan ovoz eshitildi.
Nafisaning kirdikorlarini sezib yurgan Qodir bu safar uning hamma gaplarini eshitgan edi. U telefonni o'chirdi-da, xotiniga:
— Tez ko'zimdan yo'qol, suf sendek xotinga! — deb o'shqirdi.
— Sizning qo'lingizdan kelmagan narsaga men kirishdim, men bolalarimning uysiz qolishini istamayman! — bo'sh kelmadi Nafisa ham.
Qodir xotiniga biroz tikilib turdi-da, shkafdan kostyumini olib uydan chiqib ketdi…
Vaqt allamahal bo'lganida uyga kirib kelgan akasini ko'rgan Fozil hayron bo'lgancha unga tikilib turardi.
— Ha, uka, men keldim, bu safar bir umrga keldim. Kelinoying bilan ajrashaman… — dedi Qodir.
O'sha kuni Jahon ota Qodir bilan uzoq gaplashdi. U nechog'lik o'g'lini ko'ndirishga urinmasin, baribir, ajrashaman, deb turib oldi.
— Mayli, bolam, yana ertagacha o'ylab ko'r, kelin bo'sh keladiganlardan emas…
— Nima bo'lsa bo'lar, bir umr qiynalgandan ko'ra… Axir ularning kirdikorlari bo'lmaganida, hozir onam yonimizda o'tirgan bo'lardi… — deya yig'lab yubordi Qodir.
👍11😢2
​​Bor gapdan xabar topgan Nafisaga:
— Uy-joy masalasini unut, qizim, qachonki ular borishingni istashsagina uyga borasan, ungacha istasang biznikida, istasang, o'z uyingda yashab tur. Senlarning nayranglaring tufayli ko'chada hech kimga qo'shilolmay qoldim. Qodir kuyovim ham menga o'xshab qolishini istamayman, — dedi.
Otasining bu gaplaridan  keyin Nafisa o'ylanib qoldi. Chindan ham, mol-mulk uning ko'zlarini ko'r qilganini, orada xokisorgina qaynonasidan ajrab qolganini ko'z oldiga keltirdi. Bugun qilayotgan yomonliklari ertaga o'ziga qaytib, qizlarining baxtsiz bo'lib qolishidan qo'rqib ketdi. Qodir akasidan shu paytgacha yomonlik ko'rmaganini, shuncha ko'rgilikdan keyin ham xotiniga bir og'iz qattiq gapirmaganini eslab, ko'z yoshlari yuzini yuvdi. Axir o'sha uyga ne-ne orzular bilan qadam qo'ymaganmidi? Qanday qilib bu yo'lga kirdi? Uni kim shu ko'yga soldi? Tonggacha shular haqida o'ylab, bir zum ham ko'zi ilinmagan Nafisa tong otayotgani mahal «Shu bugun borib Qodir akamdan, qaynotamdan, hammasidan uzr so'rayman… Hammasi uchun kechirim so'rayman», deya ko'ngliga tugib qo'ydi.
Nonushtaga o'tirgan Jahon ota darvozadan «Bobojon, biz keldik», deb yugurib kelayotgan nabiralarini ko'rib, dastlab hayron bo'ldi. Ularning orqasidan qudalari, kelini ham ko'rindi. Fozil bir chekkada angrayib turgan Shohistaga «Dasturxonni qayta tuzat», dedi-yu o'zi Qodir akasini uyg'otishga kirib ketdi.
Jahon ota «Bular yana bir baloni boshlaydi», deb o'ylab qovog'ini solib oldi. Ammo qudasining mamnun chehrasi, kulib turgan kelinining yuziga boqib, uning ham yuzi o'zgardi.
— Quda, omonatingizni olib keldik, — gap boshladi erkak quda. — Barcha o'tganlar uchun mana men kechirim so'rayman… Endi bu yog'iga yoshlar birga bo'lishsin, mana bu qizlar kelgusida otasiz o'smasin, deyman…
Jahon ota buni avvalroq o'ylash kerak edi, demoqchi bo'ldi-yu, Kabira shu paytda, albatta, kechirgan bo'larmidi, degan fikr yuragini bir chekkasida turub qoldi.
— Men ham bolamning ajrashishini istamayman, — gap boshladi Jahon ota. — Nabiralarimning to'yini ko'rsam armonim yo'q…
Shohistaning oshxonada kuymalanayotganini ko'rgan Nafisa borib uni mahkam quchdi. So'ng:
— Meni kechiring, Shohista, hammasi uchun kechiring… Unutishingiz uchun nima qilay, ayting? — dedi.
Shohista Nafisaga avval hayron boqib turdi-da, keyin, «Men hammasini unutganman, o'sha kuniyoq…» deb javob qaytardi. Shu kuni bu xonadonda nonushta tushlikka, tushlik esa kechki ovqatga ulanib ketdi. Hech kimning ketgisi kelmas, kattakon hovli baxtiyor oilaning kulgilari bilan to'lgan edi.
Ozoda TURSUNBOYEVA

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23😢2
🧕 Muslimalar kundaligi
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР 76-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР -Шердор ака бахтли бўлишга лойиқ инсон. -Илоҳим ҳамнаси тезроқ яхши бўлсин. Қайнонангиз ҳам жуда яхши аёл. Онамни ёшликдан қадрдонлари, бежизга онам бормадилар совчиликка. Сизни ҳам ўз қизларидек кўрадилар.…
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

77-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Охирги сўзим жаранглаб чиқди.
-Менимча сен жуда ўз ҳолингда юриб тарбияни унутибсан.
-Нима? Менга ким тарбия берганки мен тарбияни унутсам? Қайтараман нега келдингиз?
-Нега бўларди, сени олиб кетгани? Сенда виждонам қолмабди, онамг касал деса ҳам бормадинг?
Онамни пинагини бузмай айтган бу сўзлари асаб толаларимни қақшатиб юборди.
-Қизиқ гап бўлдию, мени жаханнамга ташлангу, мен эса сизга қарашга борайми?
-Менга қўлингни пахса қилмай гапир, бетайин отангга тортасанда барибир.
-Ўша отамни қизиман, лекин сизни эмас. Кетинг сизни кўришга тоқатим йўқ.
-Мен билан кетасан, шунча йил азоб еб ўстирай, қаёқдаги кундошимни хизматига бериб қўяманми? Юр олдинга туш.
Буниси ошиб тушди. Шунча ситамлардан кейинам бу аёл мени ўз ҳолимга қўйиш нияти йўқ.
-Афсус, сиз билан шу ерда хайрлашамиз.
Шу гапимни айтдимда, тезликда у ерни тарк этдим. Аммо эртасига кутилмаган ҳолатни устидан чиқдим. Онам мени устимдан деканатга ёзиб берибди. Мен фарзанд бўлиб онамни қаровсиз қолдирган эканман. Касал ётса ҳам ҳолидан хабар олмапман.
-Сумбула наҳот шунчалар бемехр қиз бўлсангиз?
Деканатга чақириб гуруҳ раҳбарим, декан, ва яна иккита домла олдида мени муҳокама қилишарди.
-Биз сиздан буни кутмагандик. Бечора онаизор роса қийналибди.
Қийналганмиш, уларга айтаин эди, мен қиз эмас ўгай фарзанд асраб олганман, мехр бермаганман деб. Тўғриси онамга ўгай бўлсам керак деб ўйлардим, асли у дай бўлмаса ҳам.
-Мен...
-Нега бундай қилдингиз?
Домлаларнинг нигоҳи, менга қўйилган айблов , Ботирни ҳеч гап йўқ никоҳга олиб бориши, кўнглимдаги ғашлик ҳаммаси бир бўлди. Юрагим қисиб нафас олишим тезлашди.
-Ёлғон.
-Ўз онангиз ёлғон гапирмаса керак?
Ўз онам ўз боласини тушунмайдику, ҳали ёлғон гапириш у ёқда турсин.
-Бари сизлар ўйлагандек эмас.
-Аёлни кийимларини кўрдингизми? Ўзи кир ювишга қийналса керак? Қўллари қадоқ бўлган. Сизда озгина бўлсаям мехр йўқми? Уят, сиздек аълочи қизга уят.
Уят, уят миямда бу сўз айлана бошлади. Столни қаттиқроқ ушладим. Аммо ўхшамади. Қулаш арафасида айтган ягона сўзим «Дадажон» бўлди. Ҳамшира хонасида кўзимни очдим. Аммо ҳамон нафас етишмасди.
-Қанча вақтдан бери бу ердаман?
Дафтарга нимадир ёзиб ўтирган ҳамширадан сўрадим.
-Ярим соатдан ўтди. Дадангиз келганлар, домлалар билан гаплашяптилар. Сумбула биласизми бу ҳодиса биринчиси эмас. Балки яхшироқ даволаниш керакдир.
-Йўқ бу касаллик эмас, қаттиқ асабийлашсам шунақа бўлади.
-Невропотолог кўриги керакдир.
-Қайдам... Бошқа вақт яхши юраман. Асабийлашдимки нафас қиса бошлайди.
-Тезроқ соғайиб кетинг .
Шу пайт дадам кириб келдилар.
-Қизим яхшимисан?

Давоми бор...
👍34❤1🔥1