🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

78-қисм

-Дадажон...
Дадамни қучиб йиғлаб юбордим.
-Йиғлама онам. У сени кўз ёшингга арзимайди.
-Нималар деганмарини эшитдизми?
-Ҳа, мен ҳаммасини ҳал қилдим. Домлаларинг ҳақиқатни билади.
-Энди уларни кўзига қандай қарайман? Мени бемехр деб ўйлашади.
-Ҳаммаси жойида қизим. Улар ҳеч нимани ўйлашмайди. Сени ўтмишингни қисқача айтиб бердим. Хавотир олма.

***
-Сумбула буни қара.
Янгиликларда Сарвара ҳақида ёзилган бўлиб вахшийларча ўлдириб кетилган экан. Унинг бўлакланган жасадини ахлат уюмлари орасидан дайди итлар ковлаб олишган.
-Бу... Сарани ёзишганми?
-Ҳа шундай. Қара анча вақтдан бери изланаётган Сарвара Ғуломова дейишибди.
Насиба олиб келган хабаридан хамон ўзини босолмасди. Гуруҳдаги курсдошларни барчаси янгиликларни кўришга киришиб кетишди.
-Ҳомиладор эдику?
-Бу ҳақида ёзишмаптику.
-Эеэе бунақалар боласини олдирибам ташайверади.
Адҳам бепарвогина қўл силтади.
-Лекин эрига ачиндим, шунчалар кўр бўладими одам деган?
-Ииии пастини ўқимапсизларда, қаранглар: -« Ҳозирда асосий гумондор марҳума Ғуломовани эри Ҳалилов Ш ҳисобланади. Аммо далиллар ўз исботини топмаган» кузатишда давом этамиз.
-Ана кўр деганинг бунақа шилталигини билиб ўлдириб юборганда.
-Эеэ йўқ Сарани эри ўзи латта бўлса ўлдириш қўлидан келармиди?
Русланни охирги гапи асабимни бузиб юборди.
-Сенгаям боққан бало бордир. Ўзингга ўхшагани учраса билмай юраверасан.
Рйслан жавоб қайтармоқчи бўлганди, Адҳам оғзини ёпди.
-Ўртоқ қиз болага тенг бўлмайдилар.
Шундан сўнг Руслан телини титишга киришиб кетди.
Мен эса Сарани ўлимини ҳазм қилолмасдим. Нега бундай бўлди? Шунчалар осонми ўлиш дея. Лекин аянчли ўлим топган. Қотиллик экани ҳам кўриниб турибди.
***
-Салом гўзал қиз.
Ортимдан келган овоз сабаб чўчиб тушдим
-Наҳотки қўрқитган бўлсам?
-Ҳа шунақа.
-Бир қошиқ қонимдан ўтинг. Вақт топиб олдизга келолмадим.
-Ҳечқиси йўқ.
-Лекин бу мовий кўзларни кўрмай туролмас эканман.
Ботир менга жуда яқин келди. Мен эса бир қадам ортга тисарилдим.
-Қўрқманг еб қўймайман. Қорним тўқ. Бўлмаса... Ўзим билардим.
У менга кўзини қисиб кулиб қўйди.
-Масофа сақласак дегандим.
-Оббо буни иложи йўқ. Чунки сиз аллақачон менга тегишли бўлиб бўлгансиз.
У безбетларча янада яқин келди. Тисарилмoқчи бўлганимда икала қўлимдан ҳам ушлади.

Давоми бор...
👍36❤1🔥1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

79-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Кутилмаганда юзимга яқин келиб йўноғимдан бўса олди. Бутун баданим жимирлаб ҳарактдан қолдим. Амно тезда ундан ўзимни тортиб қўлларимни қўлидан озод қилдим.
-Жинни бўўлдингизми?
Атрофга алангладим, атрофда ҳеч ким кўриммас, биз ёшлар боғи олдида ёлғиз эдик. У мени ҳаракатимдан кулиб юборди.
-Битта бўсага шунчами? Яхшиям юзидан...
-Бас, уятсиз.
Ортимга қарамай кета бошладим. Аммо у дарров етиб олди.
-Мен чет элда кўп юрдим. Сизни тушунолмадим, битта ўпганча бунча аразлаш ғалатимасми?
Гапиришни истамай юришда давом этдим.
-Сумбула нега жимсиз?
-Бетарбиялик қилдингиз .
-Ҳайратдаман, наҳот айбим шунчалик катта бўлса? Одатда қизлар хурсанд бўларди.
Уни гапига ёвқараш қилдим. У эса яна кулди.
-Борган сари сизга қизиқишим ортиб боряпти. Ҳаттоки эрга тегмаган қизлар билан ҳам муҳаббат тарихимиз бўлган. Улар ҳеч иккиланмай қўлимдан ушлашар, машинада эса ҳатто қўлларинга эрк беришимга ҳам қаршилик қилишмасди.
-Буни менга нима қизиғи бор?
-Сизга яширмасдан ҳаммасини айтгим келади. Ишонинг қайси қизга илинтириш мақсадида қармоқ ташласам, у албатта менга рақамини берар, рад этолмасди. Муносабатимиз кўпга бормасди. Мен шу давр мобайнида уларни яхшилаб қўлдан ўтказардим.
-Бунчалар...
-Даваом этинг. Нега тўзтаб қолдингиз?
Пасткаш демоқчи эдим. Аммо ҳаддимдан ошяпман дея индамадим.
-Йўқ шарт эмас. Шу ерда хайрлашсак, у ёғига ёлғиз кетаман.
-Бирортаси кутяптими?
Уни берган саволи асабимни бузди.
-Мени ўзингиз билан адаштирманг.
Хайрни ҳам насия қилиб индамай тез-тез юрганча ундан узоқлашдим. Ортимдан кузатдими, ёки кетдими бу менга қоронғу. Биз юрган кўчани бошида эса кутилмаганда қаршимдан Эркин чиқди.
-Сени кўраман деб кутмагандим.
Индамай ўтиб кетмоқчи эдим қўймади.
-Ҳамон фикрингдан қайтмадингми?
-Мен тўғри айтибманми?
Ортимдан Ботирни овози эшитилди. У мени ёлғиз кетаман деганимга энди Эркин билан учрашмоқчи экан деб ўйлади.
-Ботир кўринмай кетдинг?
У Эркинга парво ҳам қилмай мени ёнимга келди. Кўзлари эса жавоб талаб қилиб жидфий боқар, айни дамда совуқ ҳам эди.
-Шунинг учун ёлғиз келдингми?
Титраб кетдим, энди бу туҳмат ҳам бор эдими?
-Йўқ... Сиз... Нўтўғри тушундингиз.
-Мен тўғри тушундим. Демак Эркинни танийсан?
-Ҳа. Бирга ишлаганмиз.
Ўзинни қўлга олишга ҳаракат қилдим. У илк бора мени сенлади.
-Сумбулада нима ишинг бор?
Ҳар ҳолда Эркин Ботирни авзойи бузилганини пайқамай қолмади.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍45❤4🔥2🤗2
Reaksiyalar soni 100 dan oshsa yana bitta qism joyliman ❤️
❤106👍14👏9😭8
-Мен бу ерга иш билан келганман.
-Шунда мени хотинимга гапиришинг шартмиди?
-Ботир ўзингни босиб ол. Муомалангни қара, ҳалиям ёш боласан.
-Ўв менга қара.
Уларни жанжали мени қўрқита бошлади. Мен сабаб муаммо чиқишини хоҳламасдим. Лекин Ботирдан ранжиганим сабаб уларни олдидан узоқлашиб кетдим. Менга қизиқ эмас эди урушадими, бошқами. Ҳозирда тинчлик истаётгандим. Афсус бу ҳам амалга ошмади. Эркин билан нима ҳақида гаплашган билмайман, билганим у ўн дақиқага қолмай менга етиб олди.
-Эркин билан яқин танишмисан?
У мени сенсираб гапира бошлаганди.
-Қўпол муносабатга лойиқ нима иш қилдим.
-Мен қўполлик қилганимни эслолмайман.
-Унда нега сенсираяпсиз?
-Бир кун барибир сенсирайман, ҳозирдан кўниктирмасам кейин бунданам олир ботса керак.
Юрган йўлимиз ҳеч камаяй демасди. Сабаби эса мен умуман бошқа кўчага ўтиб қолганим экан.
-Сиз чегарадан чиқдингиз.
-Қандай чегара.
Мени ўпганини унга қандай айтишни билмаётгандим.
-Ҳалиги...
-Ўпганимми?
У баланд овозда кулиб юборди. Унга қараб мен ҳайрон бўлдим, феъли тез ўзгарар экан. Баҳор ҳавосига ўхшайди. Боя жахлдан қизариб турган йигит, ҳозирда кулиб турибди. Аммо саволини жавобсиз қолдирдим.
-Ойим мени билгани учун ҳам никоҳ ўқитишимни талаб қилди. Лекин мени бунчалик тезликда никоҳ ўқитади деб ўйламаган эканлар. Ҳатто уйга борганимда койиб бердилар. Оилангиздан бунга салбий фикр кутгандилар, аммо бундай бўлмади.
-Улар ҳамма ҳуқуқни ўзимга беришган. Мен эса сизларга розилик берилгани сабаб ҳам рад этганим йўқ.
-Ҳўш энди айтингчи, никоҳимдаги аёлимни ўпсам нима қипти?
Ботир қаршимда туриб қолди. Мен яна довдирадим, ва уни айланиб ўтиб юра бошладим.
-Сиз ёки жуда соддасиз, ё бўлмаса мени назарга илмаяпсиз.
-Иккови ҳам эмас.
-Унда нега қочасиз?
-Сиз бўлганингизда мени ўрнимда нима қилардингиз?
-Роса кулгули гап бўлди, мен умуман аёл кишини ўрнида бўлишни тасаввур қилиб кўрмаганман.
-Ҳмм.
Биз яна юра бошладик, уйимизга таҳминан ўттиз дақиқалик йўл қолганди.
-Сумбула.
У бу сафар ўта жиддий гапирди.
-Мен жуда сабрли эмасман. Сиз ҳам оилавий ҳаётни кўргансиз. Ўқишингиз тугашига ҳеч қанча қолмади. Тўйни тезлаштирамиз.
Бу гапни сира ҳам кутмагандим. Ботир билан яшаш...
-Менга вақт керак.
-Бизда бу керагидан ортиқ бўлади.
-Сиз мени барибир тушунмайсиз.
-Агар мен сизга... Ҳуллас мен билан ҳаётингизни давом эттиришни истамасангиз айтишингиз мумкин. Ҳалиям кеч эмас.
Бу гал уни овозидан ранжиганини сезиш қийин эмасди.
-Мен у маънода айтмадим.

Давоми бор...
👍33🥰1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

81-қисм

-Мен эса шундай тушундим.
Ботирда ҳам кўнгил борлигини мен унутиб қўйган эканман. Мени кўнглимни олишга интилиб келибдию, унга нисбатан ҳеч қандай ҳаракат қилмапман. Ўзимдан хафа бўлиб кетдим. Мендан ранжигани учун сукутда кетиб борардик.
-Оёқларим оғриб кетди.
-Ҳеч қанча йўл эмаску.
-Мен доим машинада юриб ўрганман. Ортингдан келиб юришга қизиқиб кетибман. Энди машинагача бориш ёқмайди.
-Унда нима қиласиз?
-Такси чақириб машинамгача бораман.
Бу сафар уни гапига мен кулдим. Ботир эса менга тикилиб қолди.
-Юзимга бирор нима бўлибдими?
-Илк бора самимий кулганизни кўрдим.
Дарров жиддийлашдим.
-Етиб келдим.
-Билдим. Афсус хайрлашамиз. Сиз эртагача ўйланг.
-Нимани?
-Мен билан қолиш қолмасликни. Сизни мажбурлашдан йироқман.
Ботир шу гапни айтганча такси тўхтатиш учун йплнинариги томонига ўтиб кетди. Мен эса юраги да тушиниксиз ўйлар билан дарвозамизни очиб кирдим. Ҳамма ишда уйда ҳеч ким йўқ . Кийимимни алмаштириб курсига ўтирганча ўйга толдим. Фарида опа менга ёмонликни раво кўрмайдилар. Шаҳло опа ҳам уларни мақтадилар. Мен Ботирни рад этсам дадамга ҳам бу бошқача туйилади. Қудаларни олдида ҳам ким деган одам бўламиз. Қолаверса никоҳ ўқилган. Ортга йўл йўқ.

Шундан сўнг Ботир икки кунча мени тинч қўйди. Кейин эса қўнғироқ қилиб учрашувга чақирди. Илк бора Ботир учун бироз ўзимга қараб чиқдим. Ўқишим тугаши билан у олийгоҳ остонасидан олиб кетди.
-Кўрнишингизга гап йўқ .
Уялиб ерга қарадим.
-Мен айтган гапни ўйлаб кўрдингизми?
-Ҳа.
-Ҳўш?
Ботир машина кўзгусини ортга, яъни менга бурганича савол назари билан қаради.
-Ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман.
-Айнан?
-Давом этамиз.
-Кейин афсусланмайсизми, кўнглимга қарши бордим деб? Ўшанда бунақа имкон бўлмайди.
-Йўқ,-ишонч билан айтдим.
-Унда жуда хурсандман. Энди эса табиат гўзаллигидан бахра олишга борамиз .
Ўша куни Ботир мени умримда кўрмаган гўзал жойларга олиб борди. Чиройли табиат манзаралари, ариқлардан тошиб оқувчи сувлар, ям -яшил дарахтлар... Ҳаммаси мени ўзига маҳлиё қиларди.
-Рахмат. Шундай чиройли жойларга олиб келганингиз учун.
-Тўйдан кейин ҳам кўп бора борамиз бунақа жойларга.
Ботир менга яқин келиб гапирди. Қочишга шай турганимни сезиб чаққонлик билан қўлимдан тутди.
-Фақат қўлингиздан ушлайман. Бунга рухсат берарсиз.
Иложсиз рози бўлдим.

Давоми бор...
❤34👍29🥰2
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🔥1
As solatu hoyrun minan navm...


Kunni Allohga ibodat bilan boshlaganlarga Assalomu alaykum!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
Эр-хотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинига:

— Сендан ажраламан! Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда никоҳимга оламан!- деб бақирди.

Аёл кўз ёши қилиб ота уйига кетди. Эр эса жаҳлдан тушиб, тинчлангач қилган иши, айтган гапидан пушаймонлик бўлди. Қишлоқ имомининг олдига бориб унга ҳамма гапни гапириб берган эди, имом:

— Мен бунга фатво беролмайман, бундай кунни қаердан топамиз? Сен шаҳар муфтийсига бор, у бирор ечим топар,- деди.

Эртаси куни йигит шаҳарга тушиб, муфтийга учрашди. Муфтий ҳам қишлоқ имомидан орттириб бир нарса демади.

— Унақа кунни қаердан топамиз?- деди елкасини қисиб.

Йигит муфтиятдан умидсиз алпозда чиқиб, бир дўкон ёнида узоқ ўтирди. Дўкон эгаси йигитни гапга солиб, дардини сўради. Қайғуси қалбига сиғмаган йигит дўкондорга ҳамма гапни айтиб берди. Дўкон эгаси йигитни эшитиб бўлгач, шундай деди:

— Ҳу, анави юпун кийинган, сочлари пахмоқ, афт-ангори бир аҳволдаги одамдан дардингнинг давосини сўрагин, ундан бир гап чиқади...

Йигит чиқмаган жондан умид, дея бориб фақирга қайғусини сўзлаб берди. Фақир киши ўйчан тинглаб турди-да, сўради:

— Бомдод намозини ўқидингми?

— Йўқ,- деди йигит. – Ухлаб қолибман, улгурмадим...

— Бугун ота-онангдан ҳол –аҳвол сўрадингми? Ёки уларни дуо қилдингми?

— Шаҳарга келишим керак эди, шунинг учун улар билан учрашгани вақтим бўлмади.

— Йигит ҳайрон тикилди сўровчига. Фақир киши яна сўради:

— Бугун Қуръон ўқидингми?

— Вақтим бўлмади, ўқиёлмадим - деди йигит.

Фақир киши таассуф билан бош чайқади:

— Бор, рафиқангни никоҳлаб ол. Бомдод намози ўқилмаган, ота-онадан ҳол-аҳвол сўралмаган, уларнинг ҳақига дуо қилинмаган ва Қуръон ўқилмаган кундан бахтсиз, нурсиз ва омадсиз кун бўлмайди!..


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25😢5💔1
ҚУРЪОНИ КАРИМ  ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10👏1
Узоклашиб кетяпмиз

Бу дунёдан саросар,
Юриб-елиб ўтяпмиз.
Кўриниб тур, биродар,
Узоқлашиб кетаяпмиз.

Гоҳ қочгани уриниб,
Гоҳ боргани эриниб,
Яқин каби кўриниб,
Узоқлашиб кетаяпмиз.

Жигарларим опичиб,
Бирга ўсдик чопишиб,
Энди эшик ёпишиб,
Узоқлашиб кетаяпмиз.

Мен юрибман не кўйда,
Аёлим, сен не ўйда,
Яшаб туриб бир уйда,
Узоқлашиб кетаяпмиз.

Яхши кунда билгин-а,
Келмаганам кимгина,
Оғир кунда жимгина,
Узоқлашиб кетаяпмиз.

Аъзам, сўзинг ҳақиқат,
Ҳар нафасинг ғанимат,
Қайга кетсак ҳам, фақат
Узоқлашиб кетаяпмиз.

P.S.: Бир-биримизнинг ҳолимиздан хабар олиб қўяйлик!

Жигарларимизга юборамиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Forwarded from Asmo's blog
Urugʻni qayerga ekkaningni esdan chiqargan boʻlsang, xotirjam boʻlaver, yomgʻir yoqqan kuni oʻsha urugʻ boʻy koʻrsatadi...

Shunday ekan, yaxshilikni qayerda boʻlsa ham, kimga boʻlsa ham qilaver! Sen rahmat yomgʻirining qayerga va qachon yogʻishini bilmaysan.

Umrimiz qisqa, baʼzan ekkan urugʻlarimiz bizdan keyin meva berishi mumkin...
👍8❤7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муздеккина Мохито тайёрлаб ичволинг ҳаво жуда иссиқ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
82-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

-Аввалги аёлимда кўнглим бўлмаган, аслида уни кўнглимга кирита олмадим.
Ботирга ажабланиб қарадим.
-Узоқроқ қариндош эди. Аёллик сифатларини ҳеч бири йўқ, дастурхонда доғлар турганда овқат ея оласизми?
-Кўнгилни хира қилади.
-Табиий. Чала ювилган пиёла, эрталаб тановул қилинган тухумни ҳиди келиб туради чой ичаман десангиз. Мен бу гапларни уни ёмонлаш учун айтмаяпман. Сизга фақат унга ўхшамаслигингиз учун айтяпман. Онам сизни ёқтирганини сабаби эса дастурхон тузатиш бобидаги маҳоратингиз ва фаросатли эканингиз бўлган. Чунки келинидан шунақа ҳислатни кўрмаган. Ўзига тўқ хонадон бўлганмиз тўғри, аммо бу дегани бегонани ҳизматчиликка оламиз дегани эмасди. Ойим бир жойда ўтирмсй ўзлари туриб ишларни қилаверардилар. Ҳатто ҳафталаб ювилмаган кирларимни ювганларини кўрганман. Унинг кейинчалик ҳасталиги барчасига якун ясади. Ажримни мен таклиф қилмадим, қизимиз кўз олдимизда бўлсин деб уни уйидагилар олиб кетди. Лекин уч йил яшаган давримизда менинг борлигим унга билинмасди. Эрни кутиб олиш, кузатиб қўйиш, нима овқат ёқади ҳеч бири унга қизиқ эмасди. Мен ҳаммасини айтмаяпман шунчаки сабаблардан кўрсатиб ўтяпман. Бу нарсалар эса мени уйдан безишимга олиб келди. Мен уни қизиқтирмаганимдек у ҳам мени қизиқтирмасди. Ойида бўладиган эр-хотин муносабатлари, ўшандаям тер ҳиди келган бадан, ювилмаган ёғли сочлар таъбимни хира қилмай қолмади. Мен кўчадагилардан ортмай қолдим.
-Хотинингиз... У сезмадими?
-Сезиш учун авваламбор мени борлигим уни қизиқтириши керак эди. Ҳаттоки уйда тунамасам ҳам унга фарқи йўқ эди.
Сумбула ўтмишини ёдига олди. У ҳам шундай эдими? Ҳа деярли Ботир айтганларига яқин эди. Аммо уни мажбуран ўзидан каттага беришмаган. Ботир билан Ғиёсни ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.
-Билганда бирор нима дердими?
-Билди, парво қилмади. Бу эса албатта нафсониятимга тегди. Бу турмушни давом эттириб бўлмасди. Балки боламиз бўлганида чидаб юрармидим? Лекин ундай бўлмади. Шу қадар тўйдимки ахийри биз умуман гаплашмай қўйдик. Ойим ҳам бизни муносабатни сезмай қолмадилар.
-Афсусдаман.
-Нега?
-Турмушинфиз ўхшамаганидан.
-Мен эса йўқ. Чунки сизни учратдим. Шунинг учун айтгандим эркакни кўчадагиларга чопмаслиги аёлига боғлиқ деб .

Мен эса ўйлай бошладим, Ботирга мехр бера оламанми? Аввалги хотинидек ҳиссиз бўлсамчи? Йўқ бахтли бўлиш ҳаракат қилишим керак. Кимдир менга шундоққина бахтни келтириб бермайди.
-Гапларимдан ўйга толдингизми?
-Қўрқяпман.
-Нимадан?
Унга очиғини айтдим.
-Аввалги аёлингиз хатосини такрорламай деб.
-Бунинг учун эса,-Ботир қўлини юрагимга қўйди. Шу ерга мени киритишингиз керак.
Ҳаяжондан юрагим дукурлаб уриб кетди.
-Бу эса сизга.
Ботир чўнтагидан узук чиқариб қўлимга тақди.
-Энди мендан ҳеч қаерга қочиб қутулолмайсиз.
Уятдан ерга қарадим. У иягимдан ушлаб ўзига қаратди.
-Ҳаммаси яхши бўлади. Фақат бир муаммо бор.
Унга ажабланиб қарадим.

Давоми бор...
👍31❤4🥰4👏1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

83-қисм

-Ққ.. қандай муаммо?
-Қорним роса очди, бу кетишда сизни ямламай ютвораман.
Ботирни гапидан рости роса кулгим келди. Жиддий айтганига бирор гап бўлибдими деб ўйлабман.
-Қўрқдиз-а?
-Ҳа , айтилмаган жиддий гап қолганми деб ўйлабман.
-Нима ейишни хоҳлайсиз?
-Менга фарқи йўқ. Аммо бу гапингиздан кейин мен ҳам очқаганимни ҳис қилдим.
-Қани кетдик унда.
Ботир мени кулдира-кулдира тоғ ёнбағридаги тамаддихонага олиб кирди. Бу ерни таомларини ҳиди бирам иштаҳани очаркан. Илк бора Ботирдан тортинмай таом едим. Ўртадаги бегоналик пардалари бир мунча кўтарилганди.
-Оилангиз ҳақида айтиб беринг.
Ботир уйга қайтишимизда яна саволга тутди.
-Мен ҳақимда биласизку.
-Аммо қандай оилада яшашингизни эмас.
-Дадам, ойим аслида ўз туққан онам эмас, лекин туққанданда аъло кўраман. Шу сабаб ойи деб чақираман. Укам ва синглим бор.
-Бизни уйда эса дадам, ойим ва мен. Иккита акам уйланиб бошқа уйга кўчиб ўтишган. Улар ҳам яқин атрофдаги маҳаллалардан.
-Чет элда нима қилгансиз?
-Дадамни иши сабаб кўпинча чет эл билан ҳамкорликлар борасида борардик. Кейин ўша ердаги олийгоҳга мени ўқитишди. Шунинг учун бироз ўзбеклардан фарқли равишда фикрлардим. Уйлангач эса ойим қайта тарбиялади.
-Нега?
-Айтганимдек қизлардан дугоналар кўп эди. Бундан уятли ёки бошқа нарсани ўйламасдим. Ўзбекчиликка тўғри келмас экан. Энди янада ойимни қаттиққўлликлари остида юрибман.
-Сизга ҳам қийин экан.
-Ҳа жуда, яхшиям тушунадиган сиз бор. Тезроқ уйимга олиб келсам...
-Эеэ яна бошладиз.
-Бўладиган гапни бўлгани яхшида.
Мен ҳам Ботирчалик тўй бўлишини истайманми? Менимча йўқ. Бу ҳаётдан аламзада кўнгил кимнидир сева олармикан?
***
Уйга келганимда онам манти пиширишга тайёргарлик кўраётган эканлар.
-Қизим юзингга ранг кирибди. Хурсанд бўлдим.
Ойимни олдиларида ҳам уялдим.
-Яхши айландингизми?
-Жуда зўр. Мана расмгаям олдим.
Ойимга кетяпганимизни хабар қилиб смс жўнатгандим. Расмларни кўриб ойимни ҳам баҳри диллари очилди.
-Роса зўр жой экан. Кўриб кўзинг қувнайди.
-Жудаям.
-Куёв билан муносабатинг қандай?
-У мени кўнглимга йўл топишга ҳаракат қиляпти.
-Сенчи?
-Мени биласизку, ўзимни узоқроқ тортиб юрибман.
-Бироз мехр беришга ҳаракат қилчи, озгина эътибор ҳолос. Жавобини биламиз кейин.
-Хўп ойи. Мен кийимимни алмаштириб чиқaй сизга ёрдам бераман.

Давоми бор...
👍26❤1
#БИЗ_КУТГАН_КУНЛАР
84-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Ойим билан бир пасда мантини қиймасини тайёрлаб, ҳамирини ёйиб букиб ҳам ташладик. Ойим пазанда эдилар, чаққонликлари эса бу пайтда жуда ас қотарди.
-Сиздан кўп овқатларни ўрганишим керак.
-Шундоғам яхши биласан,қўлинг ширин.
-Сизчалик эмас ойи.
-Баъзан сени ўзим туққанман деб ўйлаб қоламан.
-Шундай ўйлайверинг, мени сиздан бошқа онам йўқ.
Роҳила опа кўзларидаги ёшни енглари билан артдилар.

***
Тун кириши билан ўзим Ботирга хабар ёздим
«Яхши дам олинг, бугунги кун учун рахмат».
Жавоб куттирмади.
«Ҳали ухламадингизми?»
«Энди тайёргарлик».
Бироздан кейин ундан яна хабар келди.
«Бу кунлариз ҳам ғанимат»
Эслатиш эсидан чиқмайди буни.
«Майли, ухладим энди. Ширин уйқу тилайман»
«Сизга ҳам»
Шу билан суҳбатимиз якун топди. Бир ярим йил олдин менга кимгадир хабар ёзиб жавоб кутасан дейишса ишонмасдим. Ўша дўзахдан сени қутқаришади дейишса ишонмасдим. Аммо мени қутқаришди. Бахтли ҳаёт ҳақида орзу қилганча уйқуга кетдим...
Ўқишда доимги мавзу Сара эди.
-Ҳали топилмабдими қотил?
-Э топилмасин, дунё битта бузуқидан қутилди.
-У ҳам бировни боласи унақа дема.
-Боласига тарбия берсин эди бўлмаса.
Йигитлар кўпинча шу борада баҳс юритишарди.
-Мен яқинда ишга киряпман.
Ҳаммани чалғитай деб доимгидек Қурбон ўртага қўшилди.
-Қаерга?
-Қанақадир компания, номи қийин эсимда қолмади. Ҳуллас таржимон бўлиб иш бошлайман.
-Ооо зўрку, орамиздан ўз соҳаси бўёча иш топган биринчилардан бўлибсан.
-Аммо лекин, бошлиқни кўрса ҳамма зир титраркан.
-Сенамми?
-Ҳа менам, қилаётган ишимни унутиб қўяман.
-Жим домла келди дарага ҳамманг.
Музаффаров менга олақараш қилиб қўярди. Лекин гапиришга ҳадди сиғмасди. Мен ҳам тинчгина эдим домладан қутилганимга шукр қилиб. Кунлар ўтиб борар, мен қўрққан кун яқинлашиб борарди. Унгача эса биз ҳам Ботир билан анчагина яқин бўлиб қолгандик.
-Ойим юборган кийимлар ёқдими?
-Ҳа ўзимга лойиқ экан.
-Агар маʼъқул келмаса айт, алиштирамиз.
-Йўқ ҳаммаси жойида.
-Унда яхши.
-Шахло опа кўришайлик деяётгандилар.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤56👍27👏3💔3🔥1
❤️❤️ ❤️
🥰56❤13👍10