This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум...🌸
🌤 Хайрли тонг! Пайшанба тонгги муборак бўлсин...🌞
🌼 Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!
🌺 Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,
🌹 Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!
🌸 Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲
💐Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍8
Луқма
-Aзиз Одилович аварияга учраган беморни олиб келишди. Aҳволи оғир, жуда кўп қон йўқотган, тезроқ операцияга олмасак, беморни йўқотишимиз мумкин - дея навбатчи ҳамшира шошиб гапирганча.
- Бўлдие, саннама, бунча ваҳима қиласан, қон йўқотган бўлса барибир ўладида. Ундан кўра яқинларини чақир -керишганча буйруқ берди.
Ҳамшира ичида "очофат" дедию чиқиб кетди.
-Шавкатчик ўғлим, тез ишхонамга кел, овқат олиб кетасан.
Доктор гўшакни қўйишга улгурмади. Aфтидан бемор отаси бўлса керак, ҳонага мунғйибгина кириб келди.
-Aссалому алайкум доктор болам, чақиртирган экансан. Илтимос ўғлимга ёрдам бергин, уни асраб қолгин- зорланди қария.
- Aлбатта ота, ҳаракат қиламан, қўлимдан келганини қиламан. Операция қиламиз, лекин отам жуда узоқ давом этадиёв. Мен келинизга айтаман бирор овқат олиб келса кучли бўлиб, ишни бошлайман.
-Доктор, мен олиб келаман нима ҳоҳласанг, фақат боламни қутқарсанг бўлди- йиғлаганча отахон.
-Ҳўп ота қўймадизда, сиз келгунча мен ўғлингизни кўрикдан ўтказиб, керакли дориларни ёзиб тураман. Фақат ҳаялламанг отам, ҳар дақиқа ғанимат.
Отахон ёшига ярашмаган чаққонлик билан югурганча чиқиб кетди. Aзиз Одилович номига беморни кўрган бўлди. Отахон ҳаялламади. У олиб келган нарсаларни олдида, қўлига бир талай дорилар ёзилган қоғозни тутқазди. Навбатчи ҳамширага дорихона сотувчиси Диляни чақиришни буюриб ҳонасига кетди.
Aзиз Одилович ҳонасига кириб отахон олиб келган кабобдан бироз тотинди. Ичида "катта лаққа илинди қармоққа" дея кулиб қўйди. Отахон олиб келган дориларни Диля билан савдолашаётган маҳал яна ҳовлиққанча ҳамшира кириб келди.
-Aзиз Одилович яна авария бемор сизни- ҳамшира гапини тугатолмади.
- Кўрмаяпсанми, муҳим иш билан бандман, йўқол.
Ҳамшира "ҳалиги" деганча чиқиб кетди.
Орадан ярим соат вақт ўтмай ҳонага ҳотини Дилбар кириб келди. Ранги бир аҳволда тинмай "Шавкат" дерди.
- Эсини еган ҳотин нима ваҳима Шавкат қани.
- Aвария бўлибди, ярим соат аввал шу ерга олиб келишибди. Қани ўғлим, яхшими- телбага ўхшаб бақирарди Дилбар.
Aзиз Одилович "Aааа" дедию, қўлидаги пуллар сочилиб кетди.
© Иродахон Қосимова

👍13😢4❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bulochkani shu usulda tugsez nachinkasi oqib ketmidi!
150 gr margarin
200 gr sut
80 gr shakar
1 ta tuxum
0’5 ch,q shakar
2 osh, q drojji
600,700 gr un
Ustiga:tuxum sarig’i, sut
Nachinka: xoxishga qarab
160’ qizigan duxovkada o’rta olovda 40,45 daqiqa pishiramiz!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
150 gr margarin
200 gr sut
80 gr shakar
1 ta tuxum
0’5 ch,q shakar
2 osh, q drojji
600,700 gr un
Ustiga:tuxum sarig’i, sut
Nachinka: xoxishga qarab
160’ qizigan duxovkada o’rta olovda 40,45 daqiqa pishiramiz!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Yangi asar oʻqishga tayyormisiz?❤️
🔥22👍10❤5👏3🥰1
#КУНДОШЛАР
МУАЛЛИФ: НАРГИЗА УСАНБОЕВА
Ёқимли мутолаа!
Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!
"КУНДОШЛАР"
Қисса
1-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА
Кўпқаватли уйларнинг бирида эр-хотин уришарди. Одатий жуфтликларнинг жанжали дерсиз? Йўқ, буларники бироз бошқачароқ. Эр-хотин фарзандларининг қулоғидан йироқ дебми, ё вазият туфайлими, ётоқхонада ғижиллашишарди. Каравот устига сочилган кийимларнинг деярли ҳаммаси эркакларники. Шкафдаги титилган кийимлар ҳам худди шундай. Жаҳл отига минган эр - Аббос қўлида сумка билан эшик ёнида гўё тоғни талқон қилгани кетаётгандек мағрур ва кеккайган ҳолда турарди. Унинг қисиқроқ кўзлари ғазабдан янаям юмилган, турк сериалларидаги эркакларники каби салгина ўсган мўйлов ва соқоли узунчоқ юзини янаям қаримсиқ кўрсатар, сочи ва қалин қошларига бироз оқ оралаганди. У бизга ва хотини Матлубага номаълум, ўзига эса кундай равшан бўлган жойга кетмоқчи. Матлуба унинг қўлидаги сумкага маҳкам ёпишиб олган. Сумка пастга осилиб тургани учунми ёки Матлуба азбаройи эрига ялинаётганиданми тиззалаб олган. Кўзлари ёшли. Унинг бўялган бўлса-да, бироз оқаргани сезилиб турган сочлари тўзғиган, бепардоз юзи гарчи у энди қирқдан ошган бўлса-да, элликка яқинлашиб қолган аёлдек кўринар, бир қараганда на қоши, на кўзлари жалб қиладиган кўримсизгина жувон эди.
- Дадаси, кетманг. Ундай қилманг, эшитган одамлар нима дейди? Болаларингиз нима қилади? – Матлуба анчадан буён кўз ёш тўкканидан бурини “шўрқ” эткизиб тортиб олди. - Майли, мени ўйламанг, болаларни ўйланг... Шарманда қилманг, бизни.
- Шунча сабр қилдим. Чидадим. Ажрашамиз дедим-ку! – тишланиб жавоб берди Аббос. - Бўлди, тугади ҳаммаси...
Матлуба сумкани қўймасдан, осилиб олганча эзилиб йиғлади. Жуфти қаршисида тиз чўккандек турарди у.
- Нега? Нима учун? Айбим нима? Айбим сизни ўйлаганим, болаларингизни ўйлаганим, уйим-жойим деб куйиб ёнганимми?
Аббос аёлига нафрат билан қаради. Сумкани силтаб тортиб олиб, икки қадам эшик томон юрди. Матлуба қўрқиб кетдими, сумкага баттар йиғлаб ёпишди:
- Дадаси, дадаси... Илтимо-о-ос, жо-о-он дадаси-и-и, унақа қилманг. Мен болаларингизга нима дейман? Адо бўлади, улар... Гулҳаёга совчи келиб турибди, эшитган қулоққа ёмооон! Эсингизни йиғинг, дадаси...
Аббос уҳ тортди. Алам билан ютинди. Матлубага дунёдаги энг жирканч нарсага қарагандек юзини буриштириб қаради:
- Яшолмайман сен билан, кўргани кўзим йўқ!
Давоми пастда

👍19❤3😢3
2-ҚИСМ
- Майли, кўринмайман кўзингизга. Уйдалигингизда ошхонада ўтираман, кечаси сиз ухлаганингиздан кейин ётоқхонага кираман, - шўрлик аёл эрини олиб қолиш учун ҳамма нарсага тайёрдек эди. - Майли... менга қараманг, мен билан ишингиз бўлмасин. Фақат... болаларингизнинг кўз ўнгида бўлиб туринг.
* * *
Жанжал бўлаётган ётоқхонани биттагина девор ажратиб турган кичикроқ хонада Умид ўтирарди. Умид уларнинг уч қиздан сўнг тилаб олган ёлғиз ўғли. Шу чоққача унинг айтгани-айтган, дегани-деган бўлганини хонасига қўйилган ҳашамдор каравот, стол-стул, ингичка экранли компьютер ва мусиқани баландроқ чиқариб берадиган ялтироқ колонкалардан ҳам билса бўларди. Умид каравотида ўтирар, чўзинчоқ юзи ва отасиники каби қалин қошларининг ҳолатидан жаҳлдами, хомушми, паришонми билиш қийин. Мушт бўлиб тугилган қўллари ва аниқ эшитилиб турган онасининг овозидангина унинг ғазабда эканлигини англаш мумкин. Матлуба ҳар қандай юракни ўртаб юборадиган овозда йиғламсираб гапирарди:
- Кундузи майли уникида яшанг, майли нималарнидир болаларингизга баҳона қилиб, ўшаникида қолсангиз ҳам майли. Фақат... қизларингиз билмасин, уларни узатиб олайлик. Бўй етиб қолди, ахир...
Умид алам билан ютинди, пишқириб нафас олди.
* * *
Аббос Матлубанинг сўзларидан сўнг жим қолди. Матлубанинг ҳам мажолсиз қўллари сумканинг тутқичига озодлик берди. Аммо ўзи ўша тиззалаган ҳолатда қилт этмай ўтирарди. Аббос яна унга нафрат билан қаради. Эрининг нигоҳини сезган Матлуба ёшли кўзларини унга тикди:
- Қизларингизни узатиб олайлик, кейин майли...
- Нима? Қизларингни узатиб бўлгунингча мен билан яшанг демоқчимисан? – Аббоснинг капалаги учди.
- Бошқа чорамиз, йўқ дадаси. Агар ҳозир сиз кетсангиз, ажрашсак, қизларингизни ҳеч ким сўрамайди. “Ота-онасининг аҳволи бу бўлса, қизлари қанақа бўларди”, дейди. Битта ўша манжалақи... ни.. деб... Қизларингизни бахтсиз қилмоқчимисиз? Илтимос, қизларингиз учун рози бўлинг...
Матлубанинг “манжалақи” деган гапидан Аббос титраб кетди. Бурун катаклари йириклашди. Жаҳли отига миниб эшик томон юра бошлади. Матлуба энди унинг оёқларига ёпишди.
- Шошманг, шошманг дадаси... Бўлмаса...
Аббос тўхтади. Матлуба ўрнидан туриб, жаҳл билан кўз ёшини артаркан, эрига тик боқди:
- Болаларингизга ҳаммасини ўзингиз айтиб кетинг. Мендан сўрашса, айтолмайман!

👍12😢5👏1
3-ҚИСМ
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Аббос анқайиб унга қараб қолди. Матлуба оғир ютинди.
- Нима? Калланг жойидами, сенинг? Мен нима дейман, болаларга?
- Мен нима дей? Қилғилиқни қилаётган сиз-ку! “Отангизнинг салкам сизлар тенги ўйнаши бор, у билан яшамаса, ўлиб қолади. Кетди, энди биз бир кунимизни кўрамиз. Сизлар ҳам энди отангизнинг касрига қолиб қари қиз бўлиб ўтириб қоласиз ёки хотини ўлган қари эркаклар сўратади”, дейми?
- Оғзингга қараб гапир! – деди Аббос қўрқиб кетганидан.
- Нима деб ўйловдингиз? Нима дейишим керак? Агар ҳозир кетсангиз, сизни деб қизларингиз бахтсиз бўлиши тайин. Ҳеч ким сўраб келмайди. Ё хотини ўлган сўрайди, ё иккинчи хотинликка сўрашади. Бор гап бу.
Аббос аёлининг гапларидан ўйга толди. Матлуба бундан жонланди.
- Дадаси, майли болаларингиз ҳаққи, менга уч йил муҳлат беринг. Уч йилда уларни узатаман, кейин қаёққа кетсангиз кетаверинг.
Аббоснинг кўзлари катта-катта бўлади. Аёлининг юзига гапига тушунмагандек гарангсиб қаради.
- Нима? Уч йил? – деди кейин довдираган ҳолда. - Сен билан яна уч йил яшашимни сўраяпсанми?
- Майли, дадаси, майли. Бир йил... Бир йил сабр қилинг. Бир йил одамлар кўзида бахтли оила бўлиб яшаб турайлик, шу бир йил ичида мен учта қизингизни ҳам узатаман. Илтимос, дадаси, қизларингиз ҳаққи!
Аббос жаҳлдан пишқиргудек бўлиб, Матлубага яқин келди. Кўрсатгич бармоғини аёли бурни тагига олиб келиб ниқтади:
- Бир йил, эсингда бўлсин, бир йил дединг!
- Хўп, эсимда туради... Бир йилдан кейин кетасиз... – ҳиққилаб жавоб берди Матлуба ҳам.
Аббос қўлидаги сумкани каравотга нафрат билан ирғитди ва жаҳл билан эшикни тепиб очиб, чиқиб кетди.
Матлуба бўридан қутулган қуёндек дир-дир титрар, тиззалари устидаги бармоқлари эса кекса кампирнинг хаста бармоқларидек қалтирарди. У ҳолсиз оёқларини чўзди. Қотиб қолган тиззаларини силаркан, яна унсиз йиғлади. Ўзига ўзи гапирди.
- Нималар қилиб қўйдим? Нималар қилдим? Бир йилда уч қизимни қандай узатаман?
* * *
Кўпқаватли уйлар олдида терли русумдаги машиналар тартибсиз турарди. Ўзи яшайдиган подъезддан югургудек чиққан Аббос машиналарга кўз югуртирди. Чўнтагига қўл суқди. Чўнтаги бўш. Атрофга яна аланглайди. Машиналар орасида битта бўш жой бор. Унинг машинаси йўқ. Аббос уҳ тортганча, телефонини қўлига олди.
* * *
Катта шаҳарнинг кўчалари тирбанд ва серқатнов. Мана шу тиқилинч кўчаларнинг бирида оппоқ спарк русумли машина ҳам кетиб борарди. Автоуловни Аббоснинг энг кичкина қизи – Гулранг бошқариб кетяпти.

👍15😢11❤2👏1💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Ҳайрли_тун
✨💫Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалларимиз ҳисоб китоб кунига аталган эканлигини доимо ёдда сақлайлик.
✨💫Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат насибадорлиги ила уйғонишни насиб қилсин...
✨💫Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин, Аллоҳга омонатсиз Қадрдон!
✨Яқинларга Улашинг.. 🌸

👍5💔1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Жума тонгингиз хайрли бўлсин!
🌸АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🌸Кўнглингизни хотиржам,
🌸Юзингизни нурли қилсин,
🌸Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
🌸Ниятлариз ижобат бўлсин!
🌸Танангизни саломатлик,
🌸Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌸Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🌸Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!
✨💐ХАЙРЛИ ТОНГ!💐✨

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷Ассалому алайкум ва
🔶раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
☑️ ДУГОНАЖОНЛАРИМ
🔶Саййидул айём
🔷Жума айёмингиз
🔶Муборак бўлсин
🔷Муҳаммад мустафо
🔶соллаллоҳу алайҳи
🔷васалламга саловатлар
🔶айтишни унутманг!

#Бисмиллаҳ
Ассаламу алайкум!!! 🍁
Ҳаёт гулшанингиздан
бахт➖омад, аҳли
хонадонингиздан
файзу➖барокатлар аримасин!!!
Кексаларимизга➖ фарзандларимизга ва
барча➖барчамизга Яратган Эгам ёмонлардан паноҳ бериб яхшиларга бардавом қилсин!
Рўзғорингизга барака,
тани жонингизга соғлик,
дардмандларни шифосини берсин, ҳар бир бандани мушкулини осон қилсин!!!
Фарзандларимиз
униб ➖ўссин, кексаларга
роҳат, бойлармиз саховатли
Қарздорга нажот
ота➖оналарга узоқ умр берсин Мусофирдаги дўстлармиз эсон омон қайтсинлар Аллоҳим ҳаммага икки дунё саодатни берсин!!!
Иймонимиз, виждонимиз,
сабримиз, яхшилигимиз,
меҳр➖оқибатимиз
бардавом бўлсин илоҳим!!!
🌸✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿

👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hazil ortidagi achchiq haqiqat..
Xulosa uchun yaqinlarga ulashib qo’ying
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Xulosa uchun yaqinlarga ulashib qo’ying
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍4👏2💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Емаса ейсан, деб қийнаб берибман,
Ўғлимга иликни чайнаб берибман,
Қизимга меҳримни яйраб берибман,
ОНАМНИ БИР МАРТА ЭСЛАМАБМАНА...
Онажонларимизни хизматларини қилиб, дуоларини олиш ҳаммамизга насиб этсин...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўғлимга иликни чайнаб берибман,
Қизимга меҳримни яйраб берибман,
ОНАМНИ БИР МАРТА ЭСЛАМАБМАНА...
Онажонларимизни хизматларини қилиб, дуоларини олиш ҳаммамизга насиб этсин...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍3❤1🔥1👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
АЁЛЛАР КЕЧАСИ ТУНДА ТУРИБ ШУ АМАЛНИ БАЖАРИНГ МУЖИЗА СОДИР БУЛАДИ‼️
Видеони кўринг ва бу ибратли ҳикояни эшитинг.
Бу амални қилмагунимча бўлган даврларни эслагим келмайди. Мана 20 йил эрим билан бирга яшаб бу ишни бирор марта қилмабман. Афсус…
Бу амалдан олдинги ҳаётимда: кунига оилавий жанжал, бойлик барака йўқ, фарзандлар тарбияси ёмон, эр-хотин ўртаси бемехр, ҳаловат йўқ, ота-онам билан ришталар узилган, танимиздан дард аримасди, умумий қилиб айтганда бахтсиз эдим.
Бу ишни бир марта қилиб ҳаётим буткул ўзгарди. Ҳозир бу амалсиз ўтадиган куним йўқ. Оиламдаги мухит мисли жаннатдан бир бўлак бўлиб қолди.
Бу амал ҳаммамизни қўлимиздан келадиган лекин кўпчилик қилмайдиган оддий амал “қиёмул лайл(тахажжуд) намозидир”.
Бу оддий ҳикоя эмас дўстлар. Бу ўзимизни орамиздаги синглимизни ҳаётида содир бўлаётган ҳақиқатлардир. Эрнинг юзида нурни кўриш бу дунёнинг жаннати ва манашундай амалларни қиладиган аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин.
Видеони кўринг қиссани эшитинг ва бу амални мўжизасини билиб олинг!
Тунда тахажжуд намозида қуйидаги дуони ўқинг.
Истаганингизча айтинг, истаганингизча сўранг. Юзингиз гўзал ва нурли бўлади. Инсонларни қалби сизга нисбатан мехрли бўлади.
“АЛЛОХУМ МАЖЬАЛ ФИ ҚОЛБИ НУРО, ВАФИ ЛИСАНИ НУРО, ВАФИ САМЬИ НУРО, ВАФИ БАСОРИ НУРО, ВАМИН ФАВҚИ НУРО, ВАМИН ТАХТИ НУРО, ВА АЪИ ЯМИНИ НУРО, ВА АЪН ШИМАЛИ НУРО, ВАМИН АМАМИ НУРО, ВАМИН ХОЛФИ НУРО, ВАЖАЛ ФИ НАФСИ НУРО, ВА АЪЗИМЛИ НУРО, ВА АЪЗЗИМЛИ НУРО, ВАЖ АЛНИ НУРО, ВАЖ АЛНИ НУРО. АЛЛОХУММА АЬТИНИ НУРО, ВАЖ АЪЛ ФИ АЪСОБИ НУРО, ВАФИ ЛАХМИ НУРО, ВАФИ ДАМИ НУРО, ВАФИ ШАБРИ НУРО, ВАФИ БАШАРИ НУРО, АЛЛОХУМ МАЖЬАЛНИ НУРОН, ФИ ҚОБРИ, ВА НУРОН ФИ ИЗОМИ, ВАЗИДНИ НУРО, ВА ЗИДНИ НУРО, ВА АЬТИНИ НУРО, ВА ХАБЛИ НУРОН АБЛА НУУУР.”
Аллоҳ насиб қилса бу дони ўқиган ҳар бир аёлни юзи нурли бўлади, ўзи барокотли бўлади.
Фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг😊
🚀Яқинларга юбориб қўямиз

👍35❤4😢3
АЖОЙИБ ТАЪРИФЛАР
1. Закот- сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.
2. Уйланиш- борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар-бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.
3. Судхўрлик- Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.
4. Барака- Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.
5. Садақа- хатоларни ўчирувчи.
6. Масжид- Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.
Абдулқодир Полвонов

👍10💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМГА 20 МИНГ...
Жудаям таъсирли видео, охиригача кўринг, яқинларга юборинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Жудаям таъсирли видео, охиригача кўринг, яқинларга юборинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
АЁЛЛАР КЕЧАСИ ТУНДА ТУРИБ ШУ АМАЛНИ БАЖАРИНГ МУЖИЗА СОДИР БУЛАДИ‼️
Бу амални қилмагунимча бўлган даврларни эслагим келмайди. Мана 20 йил эрим билан бирга яшаб бу ишни бирор марта қилмабман. Афсус…
Бу амалдан олдинги ҳаётимда: кунига оилавий жанжал, бойлик барака йўқ, фарзандлар тарбияси ёмон, эр-хотин бемехр, ҳаловат йўқ, ота-онам билан ришталар узилган, танамдан дард аримасди, умумий қилиб айтганда бахтсиз эдим.
Бу ишни бир марта қилиб ҳаётим буткул ўзгарди. Ҳозир бу амалсиз ўтадиган куним йўқ. Оиламдаги мухит мисли жаннатдан бир бўлак бўлиб қолди. Бу амал шуки…
Давомини ўқиш👇

👍11😭4❤3