🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
98-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ҳар ой тўлаб бормасак, йиғилиб катта пулга айланиб кетаверади. Қанақа қилиб тўлаймиз кейин. Гулҳаё, «контракт» учун тўлаган пулимизни ўқимайман, десам қайтариб беришмайди, а? - Зилола йиғлагудек бўлиб гапирарди.
- Ўқимайман, деган гапни хаёлингдан чиқариб ташла. Амаллаймиз...
- Қандай қилиб? - Зилола шу қадар тушкун эдики, бир томчи ёш кўзларидан думалаб юзига оқиб тушди ҳам. - Уйдагилар бу қилиб юрган ишимни эшитса борми? Тамом бўламан, Гулҳаё.
Гулҳаё ўйга толиб қолди. Чиндан ҳам бу йўлдан чиқишни имкони борми?

* * *

- Мен имтиҳон қилишларини билмагандим, - ўртоқлари ўртасида туриб олиб, кўзлари чақнаб гапирарди Умид. - Шунчаки кўрсатиб берсам керак, дегандим. Қарасам, беш-олтита ўқитувчи чиқди. Ҳаммалари ҳам савол беришди, ҳамма тўп тепиш, югуриш, турникка тортилиш бўйича имтиҳон қила бошлашди. Баҳолашди...
- Йўғ-е, бўлмаса «Жамоамга оламан», деб гапирмасам ҳам бўларкан-ку! - ҳафсаласи пир бўлди Суннатнинг.
- Нима фарқи бор? - ғурур билан деди Умид. - Имтиҳондан зўр ўтдим ва мени футбол мактабга қабул қилишди!
- Ў-ў-ў, - бақириб юборди, Шаҳбоз. - Зўр бўлибди, табриклайман, ўртоқ!
- Табриклайман! - қучоқлаб олди Муҳаммадали ҳам.
Умид дўстлари билан қувончини бўлишиб уйга келди. Шикдан кириши билан онаси қаердалигини билиш учун хоналарга қараб чиқа бошлади. Чунки опалари ўқишдилигини, онаси ёлғизлигини биларди.
Матлуба ошхонада эди. Эшикнинг очилганини эшитганди. Оёқ товушини сезиб, бўйнини чўзиб, нурсиз кўзларини эшикка тикканча, бутун вужуди билан қулоққа айланиб ўтирарди. Умид онасининг ҳолини кўриб раҳми келди. Юраги эзилди.
- Ким? Ким келди? - ўнг қулоғини эшик томонга қаратиб, қошларини чимирди Матлуба. - Дадаси сизми?
- Менман ойи, - Умид келиб Матлубани қучди. -Ассалому алайкум.
- Умиджон! Волайкум, - онанинг чеҳраси ёришди. - Эрта қайтибсанми?
- Суюнчи беринг, мени футбол мактабига қабул қилишди. Терма жамоаникига. Энди ёшлар терма жамоасида ўйнашим мумкин.
- Қанақасига? - ҳайрон бўлди Матлуба. - Мактабинг-чи?
- Имтиҳондан ўтдим. Кейин қабул қилишди, - ҳамма гапни айтиб ўтирмади Умид. - Мактабимдан ҳужжатларимни олиб боришим керак экан. Шунга... дадамга айтишим керак...
- Келса айтамиз, - деди Матлуба хурсанд бўлиб. - Омадингни берсин, ўғлим.
- Лекин айтгим келмаяпти, - алам билан деди Умид. - Сизнинг шу ҳолда ўтиришингизни кўрсам, дадамнинг юзига ҳам қарагим келмайди.
- Унақа дема! Даданг...
- Дадамнинг яна иккита ўғли бор! Уларни мендан афзал кўради! - қичқириб юборди Умид. - Ё ёлғонми, ойи? Ўша болалар дадамнинг боласи-ку!
Матлуба нима деярини билмай, танг аҳволда қолди.
Бечора Матлуба гарчи кўзлари ўғлининг ҳолатини кўрмаётган, эрининг қилмишларида Умид уни айбламаётган бўлса ҳам бошини хам қилиб олган эди. Нурсиз, кўр кўзларини ҳам ўғлининг юзига қаратишга уялаётганди.
- Ойи, нега индамайсиз? Биласиз-ку, сиз! Мен дадамнинг ёлғиз ўғли эмасман!
Матлуба сониялар ичида даҳшат қуршовида қолди.
«Чиндан ҳам ўша болалар Аббоснинг ўғли бўлса-чи? Балки шунинг учун Аббос бирданига оиласидан совугандир? Йў-ў-ўқ, Аббос яқинда ўзгариб қолмади. У анчадан буён оиласини пулдан қисар, Матлуба пул талаб қилса, қопиб берарди...»
Демак, ўша хотинни топиб олганига анча йиллар бўлган. Матлуба эса ҳеч нарсани билмай ахмоқ бўлиб юраверган. Матлубанинг ғазаби келди. Агар ҳозир Аббос шу ерда бўлса, жанжаллашиб кетиши аниқ. Шундай бўлса-да, ўғлини отасига қарши қайрашни истамади. Аниқ бир нарсани билмаса-да, ёлғонлади:
- Дадангнинг ўғли фақат сенсан, болам. Унақа деб ғар нарсани ўйлаб, ўзингни қийнама. Ҳамма ҳам адашади. Даданг ҳам бир адашган, мана ўзига келди, ҳар куни уйда, бизни ташлаб қўйгани йўқ.
Аёл бу гапни айтишга айтди-ю, ўтган тун Аббоснинг жуда кеч келгани, бунинг устига ўрнига чўзилиши билан Матлубанинг димоғига урилган аёллар атирининг ифори қайта урилгандек бўлди. Кўкси тирналди.
👍24
99-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Рашк бутун вужудини ёқиб, хўрлиги келди. Ўзини жуда ожиз сезди: хунук, қаримсиқ, кераксиз ва кўр аёл...
Шу ўйлар билан туни билан ухлай олмаганди. Бувисининг «Қайтадан эрингнинг кўнглини олишга урин», деганини эслаб жўртага уйқусираган киши бўлиб Аббосни қучди ҳам. Аббос кўкраги устида турган аёлининг қўлини секингина ёнига тушириб, терс қараб ётиб олди. Бундан шўрлик аёл ўкраб юборай деди. Ўзини ухлаганга солиб ётгани фош бўлмаслиги учун индамади. Аммо йиғисини ютмоқ ва аламини босмоқ учун пастки лабларини шу қадар қаттиқ тишладики, тонгда уйғонганида ҳатто лабларининг оғриётганини ҳис қилди. Ким билсин, кўкариб ҳам кетгандир?
- Ойи, бўлмаса дадамга қўнғироқ қилиб бераман, ўзингиз айтинг, - Матлубанинг хаёлини Умид бўлиб юборди. - Эски мактабимга бориб ҳужжатларимни олсин.
- Қил, қил, айтаман, - деди Матлуба шошиб.
Умид дадасига қўнғироқ қилиб, телефонни ойисининг қулоғига тутди.
- Ало? - деди Матлуба шошиб. Ҳали узун гудок кетарди. - Ие, ҳали жавоб бермайди-ку...
- Ало? - деди шу заҳоти Аббос.
- Ало, дадаси яхшимисиз? Умид дарсдан келувди. Телефон қилинг, деди. Суюнчи беринг. Қайсидир футбол мактабнинг имтиҳонидан ўтибди. Кейин ўша футбол мактаби ўғлингизни қабул қилибди.
- Ие, зўр бўпти-ку! - Аббос чиндан хурсанд бўлиб кетди: - Умид эрталаб индамаганди-ку! Ўзига бер-чи?
Умид дадаси билан очилиб гаплашмади. Матлуба буни кўрмаса-да, боласининг овозидан сезди. Лекин Аббоснинг чиндан қувонганини билди. Бу аёлнинг қалбида умидни учқунлатгандек бўлди.
«Демак, Аббоснинг ҳалиям оиласига, болаларига меҳри бор, буткул совиб кетмаган. Бувимнинг айтганини қилиб қайтаришга уринсам бўларкан...»
Матлуба бувиси билан бўлган суҳбатни эслади:
«Ҳа, кўр ҳолингда ҳам! - дея ўзига қараб юришини тайинлаганди бувиси. -Сен кўрмаяпсан, аммо атрофингдагилар сени кўряпти. Эринг кўряпти, мен кўряпман. Қараганда баҳри дили очиладиган бўлиб ўтир. Атир сепиб ол...
Матлуба қиқир-қиқир кулганди ўшанда. Кампир бундан таажжубга тушди. Неварасига тикилиб турди-да, сўради:
- Нима кулгили гап айтдим?
- Буви сиз ўша аёлни кўрмагансиз-да! Кўрсангиз, чиранма, деган бўлардингиз...
- Чиранишинг шарт эмас, озгина ҳаракат қилсанг бўлди. Аслида у аёлдан устун томонларинг жуда кўп. Буни фақат сен ўзинг билмайсан... Агар ҳозир айтсам, ўзинг ҳам ҳайрон қоласан...
Матлуба бирдан сергак тортди, ғазаби ҳам келди:
- Қанақа устун томоним бўлиши мумкин? Ундан қариман, ундан хунукман, бунинг устига кўрман!
- Булар устун томонларинг олдида арзимас нарсалар... – кампир бу гапларни шу қадар ишонч билан айтдики, Матлуба анчадан буён хазинасини йўқотиб юриб, дарагини эшитгани қароқчи сингари дадилланди...»
Балки бувисининг гаплари тўғридир? Бувиси унинг устун томонларини санаганда асло парво қилмаганди. Энди ўйласа, ҳақиқатни айтгандек туюлаяпти.
- Энг аввало, сен, болаларинг унинг оиласисан ва буни ҳамма билади. Бу – биринчи устун томонинг! - дея қатъи гапирганди ўшанда бувиси. - Бизнинг ҳалқимиз одамларнинг гапига қараб яшайди. «Одамлар нима дейди?» деган саволни доим ўзига бериб туради. Эринг ҳам худди шундай. Сизни оила сифатида ҳамманинг билиши – куёв ҳамманинг фикри билан ҳисоблашишга мажбур дегани. Иккинчи энг кучли устун томонинг – тўртта боланг бор! Болалар эса ҳар қандай оила боғлаб турган ришта! Бу риштани ҳеч қачон бир одам ё эр, ё хотин уза олмайди. Учинчи устун томонинг – эрингнинг қариндошлари сени билади, сени тан олади ва яхши кўради!
👍19❤5👏2🥰1
100-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

Эринг сендан воз кечиши осон бўлиши учун қариндошлари сени ёмон кўриши керак. Шунда «Йўқотсангиз, йўқотинг шу хотинни», дейишлари мумкин. Сенда эса аксинча! Қариндошлари сенга ён босади, куёв уларга қарши чиқа олмайди. Тўртинчи устун томонинг – у сени севган! «Ёшликда қўйган кўнгил ажралмас бало бўлур», дейди халқимиз. У сени қачондир севган. Қалбининг туб-тубида ўша ҳисларининг излари бор. Сен ўша ҳисларни уйғотишинг керак! Кундошинг минг ёш бўлсин, минг гўзал бўлсин ҳаммаси вақтинча! Гўзаллик ҳам, ёшлик ҳам ўтади-кетади... Сенинг оиланг эса ўтиб кетадиган нарса эмас. Хуллас, болам, санасам сени таслим қиладиган эмас, сенга куч берадиган сабаблар кўп. Фақат сен биларни ҳис қилмаяпсан, билмаяпсан, билишни истамаяпсан, ҳаракат қилмаяпсан. Ўша дугонанг билан гаплаш, ҳалиям кеч эмас, эрингни ўзингга қайта боғлашга кириш...
Матлуба хаёл билан бўлиб ўғлини унутганини пайқаб қолди. Бирдан сергакланиб, атрофга қулоқ тутди.
- Умид, кетиб қолдингми, ўғлим? Қанисан?
- Картошка арчияпман, ойи. Қовураман, иккимиз еймиз, - Умиднинг овози эшитилди.
- Опанг музлатгичга овқат қўйиб кетди. Тушликка боя овқат қилганди. Музлатгични кўр. Эслатмаганимни қара, - ичини урди Матлуба.
- Музлатгични кўрдим. Ҳа, мана усти ёпиқ идишга солган экан, очиб кўрмабман, - деди Умид.
- Нима деди, даданг? Сўрамабман ҳам.
- Айтдим-ку, ойи. Ўзингиз негадир индамадингиз. Ҳайрон бўлдим, - кулди Умид.
- Хаёлга берилиб кетибман-да. Эшитмадим.
- Ҳозир бораман, бирга ўтамиз. Бугуноқ олиб борамиз, деди.
- Вой, ҳозир борамиз, дедими?
- Ҳа.
Шу пайт эшикнинг очилгани эшитилди. Сал ўтмай Аббоснинг қувноқ овози янгради:
- Ўғлим ўзимнинг! Билдирмай бир нималар қилиб юрасан-а? Кетдикми? Хурсанд бўлганимдан учиб келдим, ўзиям.
- Мен тўртта картошка арчигунимча етиб келибсиз, - ҳайратини яширмади Умид ҳам.
- Машинага бензин олаётгандим-да, узоқдамасдим. Кетдикми? - шошилди Аббос.
- Ҳали тушлик қилмадим, - Умиднинг иккиланиб айтгани Матлуба ҳам сезилди.
- Еб ол, бўлмаса. Нима овқат экан? Менам ейман, олиб кел, - Аббос ҳам иштаҳа билан ўғлининг ёнига ўтирди.
Матлуба жимгина уларни тинглаб ўтирарди. Умид ўзини тортиб турган бўлса-да, Аббоснинг сўзларидан, ўзини тутишидан ўғлига нисбатан муносабати асло ўзгармаганини сезиш қийин эмас. Бу Матлубанинг умидини янада алангалатди.
- Биз кетдик, онаси. Зериксанг ҳам бир ўзинг ўтирасан энди, - деди Аббос кетишаётганида.
Бу Матлубани янада руҳлантириб юборди:
- Нигорага телефон қилиб бериб кетсаларингиз, зерикмай гаплашиб ўтирардим.
- Қани телефонинг? Териб бериб кетамиз... - деди Аббос ва ўзи Нигорага қўнғироқ қилиб, телефонни Матлубанинг қўлига тутқазди. - Бўпти биз кетдик. Эшикни қулфлаб кетамиз.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ  ТУН,  АЗИЗЛАР!

Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз имкон ва неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барчамизни ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Ассалому алейкум!

Жонингиз омонми?
Саломатми танангиз?
Аста секинлик билан куз ҳам ўз муддатини ўтаяпти...
Ҳа кетяпти...
Ҳаётингиз қадрини билмоқчи бўлсангиз тўкилаётган баргларга боқинг...
Ҳаётингизга ёруғлик етишмаса қуёшга қаранг...
Ҳар нарсада бир хайр бор!

Хайрли тонг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ
ТОНГ! 📿


🕋📿Аллоҳим ҳаммамизни қалбимиздаги соф ниятларимизга етказсин..
Синов имтихонларидан офият ила ўтказсин...

🕌🤲🏻Ўзига ҳамду санолар, Пайғамбаримиз с.а.в.га дуруду саловатлар бўлсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌾 Агар одамларни ҳайратда қолдирсангиз, билинг, улар Аллоҳ сизда кўрсатган гўзалликни кўраётганлар. Аллоҳ сизнинг ёмон жиҳатларингизни беркитганидан хабарлари йўқ. Аллоҳга шукр қилинг! Фахрланиб кибрга кетманг!

🌾 Бахтли бўлишни истасангиз, ўтмиш хотираларини эсалайверманг! Сизга ғамхўр бўлмаганга суянманг. Ҳеч ким айрилиқ сабаб ўлиб қолмаган. Аллоҳ унутиш неъматини берганига шукр қилинг!

🌾 Ўзгалардан афзал бўлиш учун чиранманг. Лекин, ўзингизнинг олдинги ҳолатингиздан кўра яхшироқ бўлишга жидду - жаҳд қилинг!

🌾 Ижобий фикр юритадиган (оптимист)ларга дўст тутунинг. Улар ақл, тафаккур ва услубингизга ўз таъсирларини ўтказадилар. Ўзингиз сезмаган ҳолда сиз ҳам оптимистга айланасиз.

🌾 Табассум сизга нон олиб бермайди. Лекин сизга қалбларни бўйсундиради.
Қилган оддий табассумимизга ҳам, охиратда ажр берадиган Роббининг бандаси бўлиш қандай яхши!

Умму Абдуллоҳ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺Сизларга дунёдаги энг гўзал тилакларни тилагим келди:


Тилайман мўминлик ибодатини,
Жаннати инсонлар хуш одатини.
Қуръондек ҳаловат, иймондек ҳузур,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман Умардек мард феъли одил,
Ҳам Абу Бакрдек бир дўсти оқил.
Муҳаммад кўнглидек покиза кўнгил,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман бахт қасрин учқур отларин
Бухорий тафаккур, хаёлотларин.
Ҳам солиҳ фарзандлар камолотларин
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман юрт узра тинчлик зиёсин,
Салмоннинг тақвосин, Усмон ҳаёсин
Аталган сенга деб она дуосин,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

Тилайман тоғларнинг маҳобатини,
Зулфиқор тутган мард салобатини.
Дилдаги пок ният ижобатини,
Ҳам икки дунёнинг саодатини.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Аёл зоти турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бошқа бирор эркак қариндоши нафақасида бўлиши маълум. У оила қуриши билан эрнинг нафақасига ўтади. Бас, оиласи бузулиб эридан ажраган аёлга ким қарайди? Уни нафақа билан таъминлаган киши савоб оладими? Агар савоб оладиган бўлса, қандай ишнинг савоғини олади? Бу каби саволарга жавоб ушбу бобда келади.

Суроқа ибн Жаъшам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалам:

«Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ нарсанинг далолатини берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди.

«Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган аёл зотига икром кўрсатмоғинг», дедилар».

Шарҳ: қизми, сингилми турмуши бўлмай, оиласи бузилиб, қайтиб келган бўлса-ю, унга сендан бошқа касб қилиб садақасини ёки нафақасини қиладиган бўлмаган аёл зотини икром қилсанг, жаннатга кирасан. Қайтиб келган дегани турмуши бўлмай эридан қайтиб келган маъносини билдиради.

Одатда турмуши бузулиб эриникидан қайтган қиз ёки сингил ёхуд қай бир аёл зоти уйида яхши кутиб олинмайди. Иложи борича уни қайтаришга, ўша ерда туравергани яхшийди деган маънода, кимдир етишмовчиликдан кимдир одамларнинг гап сўзидан, яна кимдир бошқа ҳолатларни мулоҳаза қилиб қайтиб келган қизлар, келинлар, опа сингилларни ҳолати бироз тангликка дучор бўлиб қолади.

Аммо, Аллоҳнинг иродаси экан ана шунақа бўлибди, унга бир касб қилиб, икром қилиб турган одам энг улуғ садақа ишларидан бирини қилган бўлар экан. Бу Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалламнинг ҳадислари, айтган гаплари, тавсиялари экан.

Турмуши бузулиб ота уйига қайтиб келган аёл зотини нафақа билан таъминлаш энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ амал ҳисобланишни ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16🥰2
РАЗОЛАТ

Эри бошқа жувонга илакишиб кетиб қолгач, бу аёл қайнона-қайнотаси, қайноға-қайинопалари билан бир ҳовлида яшайверди, ичидан ўтганини билдирмасдан, уларга астойдил хизмат қилаверди.
Кунларнинг бирида худди келишиб олишгандай уйдагиларнинг ҳаммаси қайгадир жўнаб қолишди, фақат кечаси мамнун қиёфада кириб келишди. Ахийри тасодифан, уларнинг гап-сўзларидан уйдагилар эрининг янги хотинидан фарзанд кўргани шарафига ўтказган бешик тўйга боришганини, ўша ерда роса хурсанчилик қилишганини билиб қолгач, жизғанаги чиқиб кетган аёл беихтиёр ёзғирди:
– Мен уларнинг калиши устидан ҳатлаб ўтмабман! Улар бўлса бемалол менинг устимдан ҳатлаб ўтиб, кундошимнинг тўйига боришибди. Кеча улар у ерда бўлишган, бугун бўлса бу ерда...
Қани иймон!?


Абдуқаюм Йўлдош

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢5🔥2
Goʻzal xulq belgilari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Forwarded from Post Bot
😍 "Yuzing buncha tiniq?", "Buncha chiroyli boʻlib ketding, nima qilding?!", "Sochlaringga judayam havasim kelyapti!" – kabi komplimentlar ostida qolishni istaysizmi? Unda diqqat qiling!

👩‍⚕ Dermotokosmetolog Nozima Axunovaning mijozlari:
— Soch toʻkilishi;
— Yuzdagi har qanday muammolar:
• xusnbuzar;
• dogʻ;
• ajin;
• chandiqlarni bir umrga xalos boʻlganlar!

✓ Bundan tashqari:
— Yuz parvarishi;
— Foydali maslahatlar;
— Kosmetikalar haqida eng kerakli bilimlarni bepul oʻrganishingiz mumkin!


Shoshiling 👇
👍2
Forwarded from 3k 24 soatda 17.00
✍️𝐁𝐎𝐆'𝐂𝐇𝐀𝐆𝐀  𝐊𝐈𝐘𝐃𝐈𝐑𝐈𝐒𝐇𝐆𝐀  𝐙𝐎"𝐑  𝐊𝐈𝐘𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑

🌸𝐒𝐇𝐔 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐃𝐀

🌸𝐀𝐒𝐎𝐒𝐈𝐘𝐒𝐈  𝐎𝐏𝐓𝐎𝐌

🌸𝐒𝐈𝐅𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐇𝐄𝐂𝐇𝐊𝐈𝐌𝐃𝐀 𝐘𝐎𝐎𝐐 𝐌𝐎𝐃𝐄𝐋𝐋𝐀𝐑

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy

Homiy: ✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️
Detskiy adyollar 35.000 ✅📣
https://t.me/+S26RDP3Vi_Y4MjAy

1️⃣3️⃣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
101-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Матлуба эса ўғли ва эри чиқиб кетгунича Нигорадан ҳол-аҳвол сўраб турди. Кейин дарҳол мақсадга кўчди:
- Нигор, Аббос ва ўғлим чиқиб кетди. Вақтингни олмай, ниятимни айтавераман энди. Мен Аббоснинг қайта севиб қолишини истайман! Менга ёрдам берасанми? Нима десанг, ҳамма айтганингни қиламан!
- Ўзингмисан? - қулоқларига ишонмади Нигора. - Наҳот, Матлуба ўзига келди.
- Ёрдам берасанми?
- Бераман! Айтганимни қилсанг, бўлди.
- Қиламан! Эрини бериб қўядиган аҳмоқ йўқ! Жанг бошланди! - деди бошини мағрур тутиб Матлуба.

* * *

- Қараб тўймаяпман, сизга, - рўпарасига ўтириб олган Зоир Севарадан кўз узмасди.
- Пул қарз бериб турганингиз, менга бунақа гапларни айтишингиз мумкин дегани эмас! Айтдим-ку, эртага бераман пулингизни. Бугун келишингизни билсам, олиб келган бўлардим, - осилган кийимларини текислаб қўяркан, ўзини қўярга жой тополмай гапирди Севара.
- Мен пул берганимдан кейин айтяпманми, шу гапларни? Неча кундан буён «Бирга яшайлик», деб юрибман шекилли. Ўзингизга ўхшамаяпсиз.
- Зоир, кетинг илтимос. Бу ердаги ҳамма эримни танийди. Етказишади ҳамма гапни. Иккинчи марта ҳам оиламни бузмоқчимисиз? - Севара ич-ичидан унинг кетмаслигини истаса-да, у билан алоқани узишга мажбур.
Аббос ҳар ҳолда никоҳли эри. Яна ўша куни кечаси бўлсаям ижара уй учун пул олиб келди. Хабар олиб туришини айтди. «Ҳадемай ижара балосиданам қутиламиз», деди. Уйли бўлиб қолса ёмон бўлмасди. Агар Зоирнинг бунақа қилиб юрганини билса, борми? Севара учун ҳозир Зоирдан кўра Аббос ишончлироқ. Шунинг учун Зоирга рўйхушлик бермагани маъқул.
- Суриштирдим, эрга тегмагансиз. Шунчаки, менинг ажрашиб келиб уйланишимни истаяпсиз, тўғрими? - деди Зоир. - Кечга бирор жойга бориб ўтирайлик, ҳаммасини гаплашиб оламиз.
- Ҳеч қаерга боролмайман. Айтдим-ку, эрим бор. Атрофдагилар қараяпти. Илтимос, кетинг, - Севара Зоирга яқинроқ келди. Ҳафтанинг ўртаси бўлгани учун ҳаридор ҳам кам. Уларнинг суҳбатини бузадиган бирор сабаб йўқ эди. Аёл эса атрофдаги дўкон эгаларининг унга қараб қўяётганини сезар, бундан янаям ўзини йўқотаётганди. - Мени гап-сўзга қўйманг.
- Кетаман, қаерда учрашишимизни айтинг.
- Учрашганимиздан фойда йўқ. Кимдан сўрагансиз билмадим, аммо мен эрга тегдим. Тинч қўйинг мени. Эртага пулни қаерга олиб боришимни айтсангиз бўлди.
👍21
102-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

- Бугун! Бугун учрашамиз! - икки оёғини бир этикка тиқиб олганди Зоир.
- Майли, айтинг, қаерга, соат неччида борай?
- Ижара уйингизнинг манзилини беринг. Ўзим бориб олиб кетаман, сизни, - Севара Зоирнинг бу гапидан билдики, уй манзилини билиб қолмоқчи.
- Боролмайсиз, эрим бор. Қаерга боришимни айтинг.
У қилди, бу қилди Зоир охири Севара билан учрашиши аниқ бўлгачгина ўрнидан қўзғалди.
Севара эса буткул тинчини йўқотди.
«Энди нима бўлади? Зоир унча-мунчага ён берадиганга ўхшамаяпти. Яхшиси, уйга бориб пулини олиб, кейин кафега бораман. Пулини берсам, тилим қисиқ жойим бўлмайди, қутуламан кейин...» - ўзича ўйлади у. Шу хаёлда молини йиққач, тўғри Сардор машина ювадиган йўл томон юрди. Бу йўл Рита холанинг уйидан унча узоқ эмас. Сардорниям Рита холанинг ёнига қўйиб, уйига бориб Зоирнинг пулини олади ва кафега ўтади. Шу ниятда йўлга чиқди ва Сардор юваётган машинага кўзи тушиб қотиб қолди:
- Аббос ака... Вой шўрим...
Севара бир қадам ҳам ташлай олмай қолди. Икки кўзи Сардор ва машинада эди.
- Боролмайман. Аббос ака шу ерда экан. Кафега боролмайман. Бугун аниқ қўлга тушаман. Зоир тинмай қўнғироқ қилади. Аббос ака, «Ким?» деб сўрайди. Тамом бўлдим. Тамом бўлдинг, Севара...
Севара Аббоснинг машинаси томон боришни ҳам, ортига қайтишни ҳам билмай қолди. Агар ҳозир Аббоснинг кўзига кўринса, Зоирнинг ёнига бора олмаслиги аниқ. У зудлик билан қарор қабул қилишга иккиланаётган, ҳар бир ўйлагани хатодек туюлаётган эди. Аббосдан айрилиш ҳам, Зоирдан айрилиш ҳам уни етишмовчилик ва камхаржлик балосига гирифтор қиладигандек, ҳар иккаласи билан қолишнинг эса имкони йўқ. Севара шундай бемаъни ва бетийиқ хаёллари билан банд чоғида, Сардорнинг кўзи унга тушди.
- Ойи, ойи, мен бу ердаман!
- Ҳаммаси расво бўлди! Зоир «ухлади!» - ўзига ўзи минғирлаб ўғли томон одимлади жувон.
- Ассалому алайкум, - қувноқлик билан уни қаршилади ўғли.
-Ассалому алайкум, - чақноқ кўзларини қизиқиш билан тикди унинг ёнидаги Гулранг.
- Волайкум! - таажжубга тушди Севара. Бир Гулрангга, бир машинага қаради. Атрофга аланглаб, Аббосни қидирди. Яна кўзларига ишонмай, машинанинг рақамига қаради.
«Аниқ Аббос аканинг машинаси-ку!»
- Кимнинг машинасини ювяпсан? - билмаганга олиб сўради ўғлидан.
- Гулранг опамники. Мана ўзи ҳам ёрдам беряпти, - меҳр билан Гулрангга қаради Сардор.
Севара бироз енгил тортгандек бўлди.
- Машина сизникими? Мен эркак кишиники бўлса, эгаси қани, деб аланглабман, - гап олиш учун сўради Севара.
- Дадамники. Менга ҳам ҳайдашни ўргатган. Ора-сира миниб тураман. «Энди сиз яхшироқ машина олиб, буни менга беринг», деяпман... - жилмайди Гулранг. - «Хўп», деди. Яқинда бу «қалдирғоч» меники бўлади.
«Демак, Аббос аканинг қизи экансан-да! - ўйлади ўзича Севара. - Бошқа машина олмоқчи бўлишига қараганда, пули кўп. Аввал менга уй олиб беради, унгача шу машинасини миниб туради. Сенга йўл бўлсин, қизалоқ!»
- Сардор, мен бир дугонам билан учрашишим керак эди. Шунга уканг билан Рита холаникида ўтириб турасанми, деб ёнингга келгандим, - ўғлига юзланди Севара.
- Машинани ювишни энди бошладик, ойи. Сиз бораверинг, мен машинани ювиб бўлгач, Рита холаникига бориб, укамга қараб ўтираман, - Сардор онасига гапириш асносида сал наридан бурилиб кетаётган тоғасига Маликни кўриб қолди. Беихтиёр бақирди: - Тоға, тоғ-а-а!
👍18😭1
103-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Малик Гулранг билан гаплашиш илинжида келаётганди. Машинасини кўриб кўзлари ёниб кетди. Яқин келганида эса улар ёнида турган Севарани кўриб, иккиланди. Икки-уч йилдирки, улар опаси билан гаплашишмайди. Отаси таъқиқлаган. Аслида Малик ҳам ўта ориятли бўлгани сабаб, эл орасида барчасининг бошини эгган опасини кўришни истамасди. Ана шу нафрат сабаб у қайтиб кетаётганди. Илкис янграган Сардорнинг ҳитоби уни шошириб қўйди.
Севара эса Маликни кўриб хайкалдек қотди. Бўғзига нимадир тиқилди, ўпкаси тўлди.
- Малик... - тилидан чиққан бу сўзни ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмади.
Опа-ука бир зум бир-бирига тикилганча қолди. Аммо сўрашишга Севаранинг журъати етмади, Маликнинг эса ғурури йўл қўймади. У Севаранинг ёнидан жимгина ўтиб, жияни билан кўришди:
- Яхшимисан? Нега чақирдинг, тинчликми?
- Ассалому алайкум! Ўзим индамай кетаётганингизга чақирдим-да! - буғуборларча деди Сардор.
- Ва алайкум ассалом, - энди нигоҳини Гулрангга тикди Малик. - Индаб кетайми?
- Салом, - деди Гулранг ўзини бепарво туришга уриниб.
- Салом. Сизнинг машинангиз тез-тез кир бўладими, дейман? - кулди Малик.
- Ёзда чанг бўлади-да. Яна... Сардорни кўргани келаман-да! - Сардорга нигоҳ ташлаб қўйди Гулранг.
Севара ўзининг бу ерда ортиқчалигини сезди ва кета бошлади:
- Мен кетдим, Сардор. Укангга қараб ўтир. Тезроқ бор...
У яна бир бор укасига қаради. Юраги орзиқди. Қучгиси, онасини сўрагиси келди. Унинг нигоҳларини сезгандек, Малик унга қараб ҳам қўймади. Бу баттар Севаранинг хўрлигини келтирди. Аммо қалбида бир учқун пайдо бўлди. Малик Сардорга илиқ гапирди. Ҳол сўради, ҳазиллашган бўлди. Шунинг ўзи ҳам катта гап. Демак, оиласининг муносабати Севарага нисбатан юмшай бошлабди. Энди тўғри йўлдан адашмаслик керак.
«Зоир билан алоқани узаман! Аниқ бугун пулини бериб, юзкўрмас бўлиб келаман. Бўлмаса, яқинларим йўқ дегани...» - Севара учун Худо йўл кўрсатгандек бўлди гўё. Қарори қатьийлашиб, шитоб билан Рита холаникига кириб кетди.
Малик гарчи ориятни устун қўйиб, опаси билан сўрашмаган бўлса-да, қалби нотинч. Ичида нимадир ғимирлаб қолди. Опасининг ортидан сездирмай қараркан, у қимтинибгина кетаётгандек, яраси янгиланиб ўзини айблаётгандек туюлди. Ачинди, жигарига. Хўрсинганча, ариқдан наридаги дарахт тагига бориб ўтирди. Гулранг билан гаплашишни хаёлига неча бор жонлантириб келаётганди. Мана, ўша хаёллар ҳам учди-кетди. Ғойиб! Йўқ!
- Бугун тоғангнинг кайфияти йўқ. Сени уришмади ҳам, - Гулрангнинг унга тегишмоқчи бўлгани сезилди.
Малик жияни ва қизга қараб жилмайди. Иккаласининг ҳам беғубор кўзлари унга тикилган, унинг бир сўзига маҳталдек боқиб турарди. Бироқ чеҳралардаги бу самимийлик ва покизалик йигитнинг юрагидаги гидирни қува олмади. У енгилгина «уҳ» тортган бўлса-да, ичидан зил кетгандек эди.
- Машинани ювиб олгунларингча, кайфиятларингни бузмай деяпман, - малоллангандек жавоб қайтарди у.
- Йўқ, бугун бошқачасиз? Кайфиятингиз йўқ, - деди Гулранг иштиёқ билан машинасини артаркан. - Мактабда икки олганга ўхшаяпсиз. Ўзи мактабда ўқийсизми?
- Мактабни битирганимга икки йил бўлди. Ўқувчига ўхшайманми?
- Йўқ, ўхшамаганингиз учун сўрадим. Нима иш қилишингизни билиб олмоқчиман.
- Нега? - ҳайрон бўлди Малик.
- Тахминим бор битта. Менимча, сиз шу ерда машина ювасиз, - Гулранг уйларида бўлган суҳбат ёдига тушиб бидирлай бошлади. - Сардор ҳамма мижозларингизни олиб қўйяпти. Шунга кайфиятингиз йўқ. Ҳайдаб юборай десангиз, жиянингиз. Ҳайдамай десангиз, ўзингиз нонсиз қоляпсиз...
👍24
104-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Тўппа-тўғри, топдинг. Қойил! Камига сенам мана машина юваяпсан. Бир ойларда шу ердан жой олмасанг эди деб хавотирланяпман, - ҳазиллашди Малик.
- Хавотир олманг, ўқишга кираман, - деди Гулранг.
- Абитуриентман де. Қаердан йиқилдинг?
- Йиқилмадим. Энди мактабни битиряпман. Сиз қаердан йиқилгансиз?
- Нечук сизлаяпсан, мени? Сенлардинг-ку! - қаерда ўқишини айтишни истамади Малик.
- Тоғам йиқилгани йўқ, - гап қўшди Сардор.
Яхшиям Гулранг унинг гапига парво қилмади. Маликнинг саволига жавоб берди:
- Жаҳлимни чиқарганингизда сенлагандим. Ҳозир уришмаяпмиз-ку!
- Уришма! Уришмасанг яхшигина қиз экансан. Яхши қизлигингни билсам, анув куни қўнғироқ қилардим. Сардор келиш-келмаслигингни билолмади. Телефонингни олган экан. Мен эса телефон қилгани иккиландим... - Малик чиндан ҳам унга бир неча марта қўнғироқ қилмоқчи бўлди. Лекин журъат қилолмагандим.
- Қилавермабсиз-да! Сардор кутиб ўтирганидан сўраб билиб берганингиз яхши. Рақамим борми, сизда?
- Йўқ, - ёлғонлади Малик.
Унинг сўзларига ишонган Гулранг эса ўз оғзи билан рақамини айтди. Малик эса ёзиб олган киши бўлди. Ана энди, бемалол қўнғироқ қила олади.

* * *

- Бир-икки, бир-икки, - Матлуба йигирма беш марта ўтириб турди. Тиззалари нақ қалтираб қолди.
«Энг биринчи ишинг озиш бўлсин! Кўчада ўзинг югура олмайсан. Ҳеч бўлмаса, уйда ўн беш мартадан ўтириб-туришни бошла. Ҳар куни бештадан кўпайтириб борасан. Овқат ейишни камайтир. Ҳар доимгидек, тўрт маҳал овқатлан, фақат «порция»сини камайтир. Ҳар куни бир коса овқат есанг, ўшанинг ярмини е, энди...»
Бу Нигоранинг маслаҳатлари. Матлуба бугун тонгдан унга амал қилишни бошлади. Тонгда нақ йигирма марта ўтириб-турганди. Энди бекор ўтиргандан кўра деб яна киришди. Кам нонушта қилганди, қорниям таталаб кетяпти. Дугонаси эса тушликкача оч қолса ҳам ҳеч нарса емаслигини, сув ичишини айтди. Бунгаям амал қиляпти у.
- Маслаҳатларингга тўлиқ амал қиламан! - борган сари қарори қатъилашаётганди Матлубанинг. - Даволанганларим кор қилса, ҳадемай кўзларим ҳам кўра бошлайди. Ўзи сал-сал шарпани сезяпман. Салгина кўра бошласам ҳам, ўзим биландим нима қилишни. Айтганча, бекор ўтирмай юзимни массаж қилишим керак. Гулюз!
У ошхона томонга қараб бақирди. Сал ўтмай Гулюз етиб келди:
- Ҳа, ойи.
- Дорилар турадиган жойда, бодом ёғи бор эди. Шуни менга узат. Юзимга суркаб бир массаж қилай. Қуриб кетибди, роса...
- Хўп. Овқатни пишай деди. Тушлик қилиб олсак, мен репетиторимга кетардим.
- Менга ёғни бер-да, овқатингни сузавер. Сен сузиб бўлгунча, мен юзимни массаж қилиб тураман.
- Майли, - Гулюз онасининг қўлига сўраган ёғини тутқазиб, ўзи ошхона томон кетди.
«Гулҳаё келса, менинг кўйлакларимни янгилаб бер, дейман, - ўйга толди у. - Бувим тўғри айтди. Мен курашишни истамадим. Энг осон йўлни тутдим. Яхшиям, бувимнинг келгани. Кўзимни очиб кетди...»
Матлубанинг қулоғи остида бувисининг сўзлари янграгандек бўлди:
«Сенинг курашгинг келмаган. Ожизлигинг мана шу курашишни истамаганингда! – жаҳлини зўрға босиб гапирганди бувиси. - Ожиз аёлларгина оиласини сақлаб қолиш учун курашмайдилар! Кейин жабрини ҳам ўзлари тотадилар! Мана, сенам тотаяпсан! Неча кун шифохонада ётиб жонинг азобда қолди, жабрми бу! Кўзларинг кўрмай қолди, буям жабр! Аслида ҳеч ким, ҳеч қандай муносабат кўз нурларингга арзимайди! Буни ўзинг ҳам англагандирсан?”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkentda qooor ❄️ birinchi qor muborak! ❄️☃️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪻✨ХАЙРЛИ ТУН✨🪻

Хаётда кўп хатолар қилиб - қадрли инсонларимизни йўқотамиз...

Бошкаларга ёқишга харакат қиламизу - ўз яқинларимиздан қочамиз...

Арзимаган инсонларни кўкларга кўтарамизу - ўзимизга содиқ инсонларга панд берамиз...💥💥💥💥💥

Уларга хозироқ хайрли тун тилаб узр сўранг, Чунки эртага кеч булади,

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР
. 🎊🍬🎊🍬

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Forwarded from Help 4k pm
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

🩷💋💋💋💊💊👩‍❤️‍👨💄♥️♥️
𝙔𝙊𝙍𝙄𝙉𝙂𝙄𝙕 𝙊𝙍𝙕𝙐𝙎𝙄𝘿𝘼𝙂𝙄 𝘼𝙔𝙊𝙇 𝘽𝙊'𝙇𝙄𝙉𝙂 𝘽𝙐𝙉𝘿𝘼 𝘽𝙄𝙕 𝙎𝙄𝙕𝙂𝘼 𝙔𝙊𝙍𝘿𝘼𝙈 𝘽𝙀𝙍𝘼𝙈𝙄𝙕 💋

❌ ERKAKLAR KIRISHI MUMKIN EMAS!
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻 彡
┗━━━━━━━━━━━━━━┛

Adminlar bilan hamkorlik qilamiz

🇺🇿O'zbekiston bo'ylab dostavka xizmati mavjud 🚕

Narxlar sizni albatta hursand qiladi
O'zingiz kirib guvohi bo'ling
https://t.me/+kkO4hf4T9HhiYjM6

Homiy: ARZON SHOP #17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3