🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
ЗАКОТ  ФАЗИЛАТИ.

Пешона тери билан топган жамғармасидан закот
берган деҳқон бир дўсти билан ҳаж сафарига отланди.. Деҳқон закотни адо қилгандан сўнг қолган пулларини белбоққа ўраб белига маҳкам қилиб
боғлаб олдида йўлга равона бўлдилар.
Бир неча кун йўл юриб Мадинага яқин қолганда бир карвонсаройга тўхтадилар. Пешин намозини ўқишга ният қилдилар. Таҳорат олиш учун чиқиб турган булоқ сувларидан бирини ёнига бориб ўтирган деҳқон бироз ҳордиқ олди ва таҳорат қилиб намоз ўқиди. Дўсти билан Мадина томон йўл олар экан, бироқ белидаги пуллардан боғлаган белбоғини таҳорат олган булоқ ёнида унутиб қолдирганини билди. "Қайтсаммикан?" ўйлади деҳқон. Орадан анча-мунча вақт ўтди.  Аллақачон кимдир топиб олиб
кетган бўлса керак. Одам гавжум жой бўлса... эҳ, майли, аммо бир умр йиққан бойлигим эди-я" ўйларди хаёлида.
Деҳқон дўсти билан ҳаж ибодатини чиройли тарзда адо этдилар. Сўнгра яна ўша йўл орқали ортга қайтдилар. Пулини унутиб қолдирган карвонсаройга намоз ўқиш учун тўхтадилар. Деҳқон ўша пулини унутиб қолдирган булоқ бўйига ошиқди негадир. Аммо у булоқ бўйига ҳеч
ким ўтмаётганидан таажжубланди. Деҳқон ўша булоқ томон юрган эди, одамлар уни тўхтатиб деди: "У булоқ бўйига борма, у жойда катта бир илон
бор. Яхшиси, бошқа булоқлардан бирида таҳорат олавер". Деҳқоннинг қизиқиши ортди ва деди: "Йўқ, мен ўтиб кўрай-чи, қанақа илон экан".
Деҳқон булоқ бўйига ўтиб не кўз билан кўрсинки, белбоғига ўралган пуллари турар эди. Деҳқон хурсанд бўлиб пулларини олиб, йиғилган  одамларга бор гапни айтиб берди. Шунда одамлар орасидан бир уламо деди:
"Эй мусулмонлар... Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни сўзларини эсланглар. "Кимки топган молидан Аллоҳ учун закот берса, Аллоҳ унинг молини ўғри ва ҳар хил талафотдан асрагувчидир" деганлар. Ушбу биродаримиз ҳам закотни ўз вақтида Аллоҳ йўлида берганлиги учун бу белбоғидаги пулни Аллоҳ одамлар кўзига илон шаклида кўрсатган ва, натижада, ушбу омонатни ўз эгаси келгунча сақлаган".

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЗЛАРНИ ЎҚИТСАНГИЗ...

Бир зал тўла эркак кириб келган аёлнинг чиройи, бойлиги, насаби ё лавозими учун ўрнидан тургани йўқ. У малика ҳам, дунё гўзали ҳам эмасди.

У биринчи Нобель олган аёл эди. У полоний ва радийни кашф қилди. Унинг эри, қизи ва куёви ҳам Нобель мукофоти лауреатлари бўлди.

Бир зал эркак аёлдаги илм, тажриба, жасорат учун оёққа қалқди ва бош эгди.

Ўрнингиздан туринг, мадам Мария Кюри ташриф буюрдилар!

Тасаввур қилинг, сизнинг қизингиз ҳам шу даражада. Сиз эса уни кузатиб турибсиз...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2👏1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмали песочный пирог🥧🍏Видеога лике босинг❤️ ва якинларингизга юбориб куйинг✈️
2 ст ун
200 гр маргарин
2 ошкошик шакар
1 чимдим туз
1 чимдим ванилин
1 чойкошик разрыхлитель
2 ошкошик каймок
0,5 ст кефир
Начинка:
4 та олма
3 ошкошик шакар
1 чойкошик корица
устига тухум сурамиз
180 градусда 40 минут давомида пишиб чикади

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
“Қора кунга” эмас, “ёруғ кунларга”

📜 Баъзида қўлимизда эҳтиёжимиздан ортиқ пулимиз бўлса пала-партиш, орқа-кетига қарамай сарфлаб юборамиз. Тажрибали кишилар бундай қилишмас экан. Улар пулларини уч қисмга бўлиб, бир қисмини ўзларига, яна бир қисмини “ёруғ кунлар” учун олиб қўйишар экан. Ҳа “қора кунга” эмас, “ёруғ кунларга”!

☝️Бизда ”қора кунга олиб қўйиш” деган нотўғри тушунча шаклланиб қолган. Агар биз “жамғармамиз ёруғ кунларга буюрсин” дея яхши ният қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло ҳам ўша пулларни ниятимизга яраша яхши кунларга ишлатишимизни насиб қилар экан.

©️ “Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ” китобидан
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️ Mashaalloh, shunday erlar koʻpaysin

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ibrat vaqti

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч қачон худога солдим деб қарғаманг, ҳатто душманимиз бўлса ҳам! Жабри бегуноҳ гўдакларга тегади.

Реал воқеа асосида олинган

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
156-ҚИСМ Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА - Дадаси ҳар доим янги йилда уйга Қорбобо бўлиб келарди. Ўтган йили ўғилларим кутди. Бу йил ҳам кутишса керак. Шуни ўйлаб сиқиляпман, - деди Севара байрам арафасида. Кейин бу гапни Аббосга айтганини унутиб ҳам юборди.…
157-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гулҳаёнинг ҳам беихтиёр кўзлари ёшланди. Қадамини секинлатиб, югуриш йўлагидан нарига қўйилган ўриндиққа ўтирди.
- Йиғлама, дугон, - деди олди у зўрға.
- Ўзинг нега йиғлаяпсан? - деди Зилола ҳиққиллаб...
- Мен айбдорман, - ҳиққиллади Гулҳаё ҳам.
Икки дугона йиғлаб-йиғлаб дардлашганча кўнгилларини бўшатди. Зўрға хайрлашгач, Гулҳаё кўз ёшларини артишга киришди. Энди ўрнидан тураётганди, рўпарадан келаётган Юсуф амакига кўзи тушди.
Тонгги машғулотни ҳар куни узлуксиз олиб борадиганлар бир-бири билан кўришавериб, танишиб, қадрдон ҳам бўлиб кетаркан. Гулҳаё ва доим мулойим боқувчи Юсуф амаки ҳам ана шундай қадрдонлардан.
- Ассалому алайкум! – отахон Гулҳаёдан аввал салом беришга улгурди. - Қизим тинчликми? Нега кўзларинг қизарди? Нега йиғладинг?
- Ассалому алайкум, - деди Гулҳаё аҳволидан уялиб. Кейин Юсуф амакидан ҳеч нарсани яшириб бўлмаслигини билгани учун Зилола билан боғлиқ ҳамма воқеани айтиб берди.
- Ҳа, яхши бўлмабди, - деди отахон бошини сарак-сарак қилганча. – Лекин мен сенга ёрдам беришим мумкин. Ломбарддан зиракларингни ҳам олиб бераман, ўша қизнинг шартнома пулини ҳам тўлайман. Фақат... бир шартим бор...
Гулҳаё бобоси тенги чолнинг унга қандай шарт қўйиши мумкинлигини идрок қила олмади. Ҳар қалай “Менга турмушга чиқ”, демас... Аммо у кўп бора эшитган, қари чолларнинг неварси тенги қизларга уйланганини... Шу хаёл таъсирида чўчидими, қиз беихтиёр отахондан бир қадам ўзини ортга тортди.
- Шарт деганимга қўрқиб кетдингми? – соқолини силаб кулди Юсуф амаки.
- Йўғ-а, - деди Гулҳаё бобонинг фикрларини уққандек гапирганидан уялиб. – Шунчаки қанақа шарт экан, деб...
- Аввал ломбардга борайлик. Қарзларингни узиб, кейин дугонангнинг ўқишини тиклаймиз. Шарт ҳақида ўйлама. Қийин шарт эмас. Мен ихтиёрингдан ташқари бўлган нарсани сўрамайман, - чол Гулҳаёни қўлтиқлаб, йўлак бошига томон юра бошлади.
Отахоннинг индамай қўлтиқлаб олгани Гулҳаёни баттар чўчитди. “Нияти яхши эмас, бу чолнинг”, деди ўзига ўзи ичида. Нималарнидир баҳона қилиб ундан қочиб кетишни истади. Лекин кат-катта одамга бир нимани баҳона қилиб ҳам бўлмаскан.
- Ломбард кечроқ очилади. Кейин... – Гулҳаё барибир ундан йироқлашишни истади. – Мен дарсга боришим керак.
- Ҳеч нарсани ўйлама. Рибо жуда ёмон гуноҳ. Ломбард дегани бу – рибо, судхўрлик. Ҳозир энг биринчи шундан қутулишимиз керак, - чол уни қўйиб юборишни истамаётгандек эди. – Мана, соат ҳам етти ярим бўлибди. Мен сени ҳозир уйларингга ташлаб, саккиз яримларда яна эшикларинг тагига келаман. Унгача ювиниб, нонушта қилиб, чиқиб турасан. Ломбардга бориб ҳамма қарзларингни узамиз, кейин ўқишингга борамиз. Сабабини тушунтирсак, дугонангнинг ўқишини тикласанг, домланг ҳам индамайди, дарс қолдирганинг учун. Ўзим тушунтираман, домлангга. Уқдингми, болам. Юр, тезлашайлик...
Юсуф амаки айтганини қилди. Гулҳаёни машинасига ўтқазиб, уйлари ёнида қолдириб кетди. Бир соатларда келишини айтди.
- Ана энди энг катта тузоққа тушдинг! – деди Гулҳаё ўзига ўзи тўнғиллаб. – Ёмғирдан қутулиб, дўлда тутилиш дейдилар буни. Ҳамма моддий қарзлардан қутиламан ва маънавий қарамликка ўтаман. Чолнинг ихтиёрига! Астағфуриллоҳ!
👍18
158-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


Гулҳаё шу хаёллар ичида ювиниб чиқди. Нонушта ҳам таътимади. Имиллаб кийина бошлади.
- Гулҳаё сен ҳалиям уйдамисан? Дарсга кеч қолмайсанми? Шу пайт чиқиб кетган бўлардинг? – деди онаси хавотир билан.
- Опам янги дизайн, янги фасонлар устида бош қотириб, дарсга кеч қолаётганини ҳам сезмаяпти, - бир бўлак қовурилган тухумни оғзига соларкан, деди Умид. – Цех кенгайди, мижоз кўпайди, опам нафас олмай ишлайди энди.
- Гулюз билан Гулранг ҳам опангга ёрдам беришни ўйласа бўларди, - деди онаси.
- Биз ҳозир ўқишга киришни ўйлашимиз керак, - чой симирганча деди Гулюз.
- Айтганча, ҳозир сизларга тегиниб бўлмайдиган давр, - онаси шундай деётганида Гулҳаё унинг юзларидан ўпиб хайрлашди. – Кетдингми, Гулҳаё?
- Кетдим, ойи. Кечроқ қайтсам керак. Умид айтганидек буюртмам кўп.
- Кўзларим кўрса эди, ёрдам берардим ишингга.
- Сиз ўз ишингизга боринг. Сиз тикувчи эмас, психологсиз! – Гулҳаё шундай дея уйдан чиқди.
Зиналардан битта-битта қадам босиб туша бошлаганида телефони жиринглади: “Юсуф амаки”!
- Тавба, - деди ўзига ўзи у. – Амаки билан қачон рақам алмашиб улгурган эканман-а?
Шундай дея телефонига жавоб берди.
- Қизим, мен эшикларинг тагида кутиб турибман.
Чиндан ҳам Юсуф амаки қоп-қора ласеттисида Гулҳаёни кутиб турарди. Гулҳаё машинага ўтираркан, ўзини-ўзи овутди:
- “Қизим”, “болам”, деб гапиряпти-ку, ёмон нияти йўқдир?
- Ўн миллионча пул олиб чиқдим. Қарзларингни ёпишга, дугонангнинг ўқишини тиклашга ва шартнома пулига етар... – деди амаки йўлдан кўзини узмай.
“Ўн миллион... Бирданига мен учун шунча пул олиб чиқибди. Демак... аниқ қўлимни сўрайди...”
Гулҳаё чолдан нафратлана бошлади. Қовоғи осилиб, кайфияти тушиб кетди.
- Нега кайфиятинг йўқ, болам? Дарсга кеч қоляпман, деб сиқилаяпсан, шекилли? Сиқилма. Ломбарддан чиқиб, тўғри домлангнинг олдига кирамиз. “Нб” қўймайди. Соқолимни ҳурмати, илтимосимни олади, - деди Юсуф амаки Гулҳаёга пешанасидаги кўзгу ортидан синчковлик билан тикилиб.
Гулҳаё унинг нигоҳларидан баттар ғашланди. Истамайгина ломбардни манзилини айтиб турди. Юсуф амаки ҳеч бир иккиланишларсиз, ёнидан пул чиқариб, қизларнинг қарзини узди ва зиракларни қайтариб олди. Гулҳаёнинг қувонганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди:
- Бу зирак Зилолага отасидан ёдгорлик эди, раҳмат амаки!
Агар қизнинг кўнглида иккиланиш ва турли ёқимсиз гумонлар бўлмаганида ким билсин чолни қучиб ҳам олармиди?
👍18
159-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА


- Ўқишларингни ҳам ҳал қилайлик, кейин дугонангни чақирасан, зирагини берамиз, - деди амаки Гулҳаёнинг қувонганидан мамнун бўлиб.
Ўн беш дақиқа ўтар-ўтмас улар деканатда эди. Декан амакини очиқ чеҳралик билан кутиб олди. Ниятини эшитганида эса алқаб кетди:
- Барака топинг, амаки. Шу қиз ўқий олмаётганидан менинг ҳам кўнглим ҳижил эди. Бу йилги шартнома пули тўланган. Ўқиб тур, кейинги йил бир гап бўлар десам, келмай қўя қолди.
- Ҳа-а-а, бу йилги шартнома пули тўланганми? Мен тўлай, деб пул кўтариб келибман. Унда, келаси йилги шартнома пулини тўлаб қўямиз. Кейингиларига Аллоҳ жонимизни олмаса, бир гап бўлар...
- Ие, кейинги йилини ҳам тўлаб кетасизми?
- Пул олиб келганман, ният қилиб. Қайтариб кетмайман-ку!
- Умрингиз узоқ бўлсин, амаки. Бечора қиз роса қувонадиган бўлди. Менам ёрдам қилишни истадим, аммо қўлим калталик қилди, - деди декан ҳам хурсанд бўлиб.
- Илми толибларни қўллаш энг катта савобли ишлардан, - деди Юсуф амаки Гулҳаёга қараб. – Буларнинг талабалигини билардим. Ёрдамга муҳтожлигини билгач, Аллоҳнинг менга марҳамати бу деб дарҳол йўлга чиқдим. Бугун Гулҳаё билан қиладиган ишимиз кўп. Дугонасининг шартнома пулини тўлаймиз, ўқишини тиклаймиз шунга бугунча дарсдан озод қилиб туринг.
- Албатта. Мен бугун дарс ўтадиган ҳамма домлаларга айтаман, - деди декан ва Гулҳаёга қаради: - Зилола ўзи кўп дарс қолдиргани йўқ. Ҳали ўқишини ҳам расмий ҳужжат билан ёпмадик. Келиб ўқишини давом эттираверса бўлади. Айтиб қўярсан, эртадан келсин.
- Хўп, - ич-ичидан севинди Гулҳаё.
Кейин амаки иккаласи Зилоланинг кейинги йил учун шартнома пулини тўлаш ниятида йўлга тушишди. Гулҳаё амакига шартингизни айтинг, демоқчи бўлди, лекин юраги бетламади.

* * *

Матлуба болаларини ўқишга юборгач, ўзи ҳам кийинди. Яхшиямки, кийимларини Гулюз тўғирлаб қўйиб кетади. Бўлмаса чаппа-чуппа кийиб чиқармиди йўлга. Кўзи жуда яхши ўтмайди, қўли билан пайпасласа ҳам билади, барибир ўзига ишонмайди. Тескари кийиб қўйганидан қизларига тайинлагани яхши. Гулюз тайёрлаб кетган кийимларини осонгина кийиб, секин йўлга тушди. Зинадан оёқларини авайлаб қўйиб тушаётганида телефони жиринглаб қолди. Амаллаб сумкасидан олди ва кўзи олдига яқин олиб келиб, яшил белгини топишга уришди. Тикилавериб кўзи оғриб кетди. Ўчди охири телефон ҳам.
- Ҳали телефонга жавоб берадиган даражага етмабман, - деди ўзига ўзи. Шу пайт телефон қайта жиринглади. Матлуба тикилиб туриб, ғира-шира кўринаётган яшил белги устидан бармоғини юрғизди. – Ало?
- Ало? – деди нариги томондан аёл киши. – Мен Севараман. Эрингизнинг хотини...
Матлубанинг бутун аъзойи баданини қалтироқ тутди.
👍17❤2😢2
160-ҚИСМ

Муаллиф: Наргиза УСАНБОЕВА

- Сиз мени ҳазиллашяпти, деб ўйладингиз шекилли, аввалги сафар, - деди жувон таҳдидли овозда. – Мен ўтган сафар огоҳлантиргандим. Мен ҳазиллашмадим. Менам эрингизнинг хотиниман. Мени ҳам таъминлаб туриши керак. Агар Аббос акани яна менга қарши қайрасангиз, бугуноқ ўша видеони тарқатаман. Эшитдингизми?
- Мен қайраганим йўқ. Мен ҳеч нарса демаяпман, - беихтиёр деди қўрқиб кетганидан Матлуба.
- Қўйсангиз-чи? Терговчи билан қўрқитгансиз! Тинч қўйинг, Аббос акани, эшитдингизми? Энди ҳеч нарсага қараб ўтирмайман. Видеони биринчи бўлиб, Аббос акага кўрсатаман! “Ўғри хотинингизни қаранг”, дейман. Тушундингизми? Кейин... Аббос акани телефонидан қариндошларингизни рақамини олиб, ҳаммасига юбораман. Шундаям ўйлаб кўрмасангиз, интернетга қўйиб юбораман!
Матлуба дир-дир титрар, бир оғиз ҳам гапира олмасди. Алоқани узай деса, кўзи ҳам яхши кўрмайди. Яхшики, жувоннинг ўзи алоқани узди. Ғазаби келганидан ўзи алам билан босиб қўйди шекилли.
- Худога шукр... – Матлуба тинмай қалтираётган оёқларини босишга қўрққанидан зинага оҳистагина ўтириб олди. – Овозинг ўчгур, ўчирди-я, охири.
У қанча ўтирганини билмайди. Подъездга қўшниси кириб қолмаса, яна қанча ўтирарди, ўзи ҳам билмайди.
- Матлуба опа? Яхшимисиз? Уйингизга чиқариб қўяйми? – деди қўшниси.
- Зарифа сизмисиз? Йўқ, уйга чиқмайман. Дугонамнинг олдига бораётгандим.
- Такси чақириб берайми, унда?
- Майли, - деди Матлуба. Кейин ўзини оқлаб ҳам қўйди: - Бошим айлангандай бўлди, шунга ўтириб олгандим. Бўлмаса, ўзим тушиб-чиқаётгандим.
- Юринг, чиқариб юбораман таксига, - қўлидан етаклади Зарифа.
Матлуба Нигоранинг психологлар маслаҳати марказига қандай келганини ўзи ҳам билмай қолди. Ҳеч нарсага қарамай тўғри Нигоранинг олдига кирди.
- Матлуба, яхшимисан? Мижозим бор. Сениям мижозинг кутиб ўтирибди, хонангда. Кеч қолдинг... – деди Нигора хавотир билан.
- Беш дақиқа... беш дақиқа майлими, сен билан гаплашиб олсам...
- Мен чиқиб тура қолай, - Нигоранинг мижози уни дарҳол тушуниб чиқиб кетди.
- Нима бўлди? – унинг қўлидан ушлаб стулга ўтқазди Нигора.
- Анув... анув яна қўнғироқ қилди. Видеони Аббосга юборармиш, қариндошларимга ҳам... Жоним чиқиб кетди.
- Сен нима дединг?
- Ҳеч нима. Ҳеч нима деёлмадим. Қўрққанимдан қалтираб қолдим. Гапиролмай қолдим.
- Нияти нима экан? – ҳайрон бўлди Нигора.
- Аббос мени ҳам таъминлаши керак, дейди. Менга қарши қайраманг, дейди.
- Сен қайрадингми?
- Йўқ, Аббос менга қулоқ солармиди?
- Демак, у Аббоснинг жонига тегибди-да. Таъминламай қўйган, тўғрими? Бундан хурсанд бўл, дугон.
- Йўқ, жонига тегмаган. Шунчаки, Аббос цехни кетгайтиряпти, бор топгани шунга кетяпти. Бизни ҳам чеклаб ташлаган пулдан. Менимча, бу у мегажинга ёқмаяпти. Нима қилай, дугон? Энди ўзим Аббосни, топганини қўш-қўллаб ўша бузуққа бераман шекилли...
- Ҳайронман... – чиндан ҳам лол эди Нигора. – Бу бирдан ўйлаб, ечим топадиган нарса эмас. Ўйлаб кўрайлик. Сенам зиқ бўлаверма. Мижозлар кутиб қолди. Хонангга бор. Бир йўлини қиламиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ!!!✨

✨🌙🌹 Тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин, яхши дам олинг, ширин тушлар хамрохингиз бўлсин Азизларим

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Forwarded from 3k 24 soatda 17.00
🙋‍♀ 𝗠𝗮𝗻𝗮 𝗼'𝘀𝗵𝗮 𝘀𝗶𝘇 𝗶𝘇𝗹𝗮𝗴𝗮𝗻 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶🥳

❣️𝗣𝗿𝗼𝗳𝗲𝗹𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮 𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗶𝘇𝗹𝗮𝘆𝗮𝗽𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶⁉️

🧡𝗨𝗻𝗱𝗮𝘆  𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮 𝗯𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗾𝗼'𝘀𝗵𝗶𝗹𝗶𝗻𝗴✅

𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗟𝗔𝗥💓
𝗕𝗢𝗠𝗕𝗔 𝗥𝗔𝗔𝗠𝗟𝗔𝗥💓

💕𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹𝗴𝗮 𝗸𝗶𝗿𝗶𝗯 𝗸𝗼'𝗿𝗶𝗻𝗴 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗮𝗹𝗯𝗮𝘁𝘁𝗮 𝘆𝗼𝗾𝗮𝗱𝗶🫰

⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
https://t.me/+rApUrLmNRkkwZjcy
#13
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Бисмиллаҳ..
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .
Ибодатларини гўзал бажарган қадрлигим!!!

Хайрли тонг қалбидаги
Аллоҳга бўлган ишқи
уйқусидан кучлироқ бўлган мўмин мўминаларим.

Эрта тонгда
дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга
ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига
муяссар бўлган азизларим.

Тонгда қилинган зикр
кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Аллоҳ ибодатингизни
даргоҳида қабул қилсин.

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Лаа илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу Акбар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Forwarded from Help 4k pm
𝗥𝗔𝗦𝗣𝗥𝗢𝗗𝗔𝗝𝗔𝗚𝗔 𝗧𝗨𝗦𝗛𝗚𝗔𝗡 𝗢𝗬𝗢𝗤 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗔𝗞𝗦𝗜𝗬𝗔𝗦𝗜

𝗕𝗨𝗡𝗔𝗤𝗔𝗦𝗜 𝗫𝗘𝗖𝗛 𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗕𝗢'𝗠𝗔𝗚𝗔𝗡

𝗞𝘂𝘇𝗴𝗶 𝗼𝘆𝗼𝗾 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺𝗹𝗮𝗿😱😱😱😱😱

𝗢'𝘇𝗶𝗺𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗱𝗼𝗸𝗼𝗻

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 2_𝗕𝗟𝗢𝗞 0_𝗤𝗔𝗧𝗢𝗥 707_𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡.𝗧𝗔𝗪𝗤𝗔𝗥𝗜𝗦𝗜𝗗𝗔

𝗔𝗱𝗺𝗶𝗻 @Samandar_34_02

𝗧𝗘𝗭 𝗪𝗢𝗪𝗜𝗟𝗔𝗠𝗜𝗭
https://t.me/+Tbqv6OwlrtAzYTky
https://t.me/+Tbqv6OwlrtAzYTky
https://t.me/+Tbqv6OwlrtAzYTky

𝗥𝗲𝗸𝗹𝗮𝗺𝗮𝗰𝗵𝗶 @MUSTAFO_OPTOMM
17
👍1👏1
Кувайтдаги Аҳмадийя шифохонаси доктори ҳикоя қилади:

“Чамаси 60 ёшлардаги қандли диабет хасталигига чалинган киши ҳузуримга келар эди. Ҳар гал келганида: Эй Робб! Қандли диабет хасталигини неъмат қилиб берганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин, деб айтар эди. Бир гал: "Амаки, қанд касаллиги неъмат эканини фақат сиздан эшитдим", десам, у киши: "Эй болам, қанд касали ҳақиқатда неъматдир. Унинг қуйидагича сабаблари бор", деб қуйидаги сўзларни айтди:

– Аллоҳ менга ушбу беморликни берди, аммо унда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Аксар одамлар беморликдан оғриқ тотишади.
– Аллоҳ менга ушбу касалликни муолажаси топилган даврда берди. Кўпчилик одамлар давоси ҳануз топилмаган касалликларга дучор бўлишмоқда.
– Аллоҳ менга номи ширин бўлган қанд касалини ато қилди.
– Аллоҳ менга сен каби тили ширин дўхтирни учраштирди.
– Менга шундай касаллик бердики, ҳар тўрт ойда дўхтирга учрайман, қонимни таҳлил қилдираман ва соғлигим ҳақида аниқлик киритиб оламан.
– Сабр қилиб, шукр қилишим учун Аллоҳ менга қанд касалини берди. Бу билан хато ва гуноҳларим ҳеч бир машаққатсиз мағфират қилинишига сабаб бўлади.
– Алҳамдулиллаҳ шу касаллик сабаб тунги таҳажжуд намозини ўқийман, чунки тунда икки марта ҳожатхонага бориш учун уйқумдан уйғонаман.
Бу Аллоҳнинг фазлидир. Шукр қилувчи киши ушбу муаммони неъматга айлантириб олган.

Доктор: "Қандли диабет ҳақида ижобий фикрларни ўқиганман ва бу ҳақдаги йиғинларда ҳам кўп фикрларни эшитганман. Аммо икки дақиқа мобайнида бу отахон айтганчалик каби ижобий фикрни асло эшитмагандим", деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤3
Витамин етишмаслиги организмида қандай белгилар билан намоён бўлади?

☑️ Чарчоқ ҳис қилиш Б2;
✅ Депрессия Д;
☑️ Оғир соч тўкилиши Б;
✅ Кечаси кўришнинг бузилиши А;
☑️ Анорексия Б;
✅ Кўнгил айниши, ич қотиши ва метеоризм Б12;
☑️ Бош оғриғи ва бош айланиши Б3
✅ Диарея Б9;
☑️ Уйқусизлик Б5;
✅ Қуруқ тери А-Б;

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qarsillagan NAPALEON

500 gr un
300 gr margarin yoki saryog’
1 ta tuxum
1 choy qoshiq tuz
1 osh qoshiq uksus (9-10%)
180 gr muzdek suv
Ustiga sepish uchun saxarniy pudra

Kremi:
200 gr saryog’
200 gr varyonniy malako
600-700 gr oddiy malako
Yong’oq


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

180 gradusda usti qizarib chiqquncha pishiramiz
👍4