🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#Ҳаётий ҳикоя
БИР ЖУФТ КАЛИШ...

Бугун шаҳарчамиздаги масжид олдидан ўтаётсам 13 ёшлар чамасидаги йигитчага кўзим тушди...

Қоқ пешин... Қуёш нуридан бир кўзини қисиб, тер кўйилаётган ориққина жуссасига футболчиларнинг кийимини кийиб олган бола сояга ўтмайди...
Менку зарурат туфайли дорихонага келдим... Учи?!

Масжид томонга бесаранжом қараб қўяётган болакайнинг қўлида халтаси ҳам бор... Дорихонадан чиқиб ҳам уни кузатиб турганимни кўрган йигитча чопиб олдимга келди...

--- Холажон,~мурожаат қилди у уялибгина ерга тикилиб,~сиздан бир нарсани илтимос қилсам бўладими?!
Танимаса ҳам кўзларимга қараб жавдираб турган болага "майли" дейишим билан қўлидаги халтага ишора килди:

--- Илтимос, мана шу халтадаги калишларни масжидга бериб чиқайлик...
--- Нега?! Кимники улар?!
Болакай ерга қаради:
--- Ҳеч кимники... Улар яп~янги. Ўзим мошина ювиб, ишлаб топган пулимга сотиб олдим...
Намозхонларга керак бўлиб қолар...

Бир пас жим бўлиб, сўнг давом этди.
---Бобомлар оғир касал... Юраётганларида шу масжидда ҳар куни келиб намоз ўқирдилар... Тунов куни менга болаликларида рўй берган бир воқеани айтиб бердилар...

--- Айтишларича, оилалари ночор бўлган... Урушдан кейинги йиллар бўлгани сабабли қорниларини амаллаб тўйдиришаркану, қишда ҳам ҳаминқадар, жуда юпун кийинишар экан...

Ўша йили Рамазон қиш ойларидан бирига тўғри келибди... Болалар "одамлар туршак, қоқилар билан дўппимизни тўлдириб
беришадику",-деб мактабдан чиқибоқ оч қоринга Рамазон қўшиғини бошлаб қолишар экан. Бир куни нима бўлибдию бобомнинг оёғидаги бир пой брезент батинкаси ҳов анави сойда оқиб кетибди...
Бобом роса йиғлабди... Ахир, оёғида бўлмаса мактабга қўйишмас эканда... Икки кун мактабга бора олмабди... Яхши ўқиб, синфда ҳамма фанлардан пешқадам бўлгани учун ҳам уйда зерикибди... У вақтлар китоблар уйга берилмас экан... Учинчи кун онасидан қочиб бир пой батинка билан мактабга жўнабди...

Шу масжид олдидан ўтиб кетаётса пойгакда ўн бешт жуфт калишлар турганмиш... Бечора бобом ёшлик қилиб у ёқ , бу ёққа мўлтириб бир жуфт калишни олиб қочиб қолибди... Уни дарҳол оёғига илиб, синфхонага кирибди...У вақтлар ўқувчилар қирқ бешинчи размер этикда келса ҳам биров эътибор бермас экан...

Қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам опа~ака, хола~тоға баъзан эса ота~онанинг эски~тускисида келавераркан. Шу сабаб бобомнинг оёғида калоплаб турган қуйма калишга биров қараб ҳам қўймабди... Бобом ота~онасига:
---"Калишни шаҳарга кетиб қолган Содиқ малим берди"деб қутулибди~ю, виждон азобидан қутула олмабди. У ҳар куни мактабга қатнар, қайтишда эса масжид эшиги олдида калишини ўғирлатган одамнинг дараги чиқиб қолармикин деб пойлар экан...

Ярми кутубхонага айлантирилган масжидга замондан қўрқа ~писа беркиниб келадиган номозхонларнинг бирортасидан сас~садо чиқмасмиш... Шу ерни супуриб сидириб турадиган Қодир тоғагина кичкина даричадан бошини чиқариб ҳар куни болани олма чой билан сийларкан... Бир куни бобом ёрилибди...
Ўғирлик ҳақида эшитган Қодир ота бўлса:
--- "Билмайман, калишини ўғирлатган кимса бўлса энг биринчи мен хабардор бўлардим... Мактабингга боравер... Дараги чиқса хабар бераман"-деб қилмишидан қулоғигача қизариб кетган ўғрини жўнатиб юборибди...
Бобом шундан сўнг масжидга қатнамай , Қодир ота хабарини берар дея ўқишини давом эттирибди...
Қиш чилласи ўтиб, ҳамал амаллаб қолганида эса эрталаб аллакимнинг жанозасига кетган дадаси янги гап топиб келибди...

Масжид қоровули Қодир ота қазо қилганмиш:
--- "Тавба,~хўрсинибди отаси:
--- Қодир ота туппа~тузук одам эди... Охирги пайтлар айниб қолган экан... Касал бўлишига ўзи сабабчи... Айтишларича, изғирин қиш кунлари ялангоёқ оёғига , увада латта~путталарни ўраб масжид атрофларида қор курар экан...

Биров кўрмасин деб азонда иш бошларкан... Узоқдан кузатган одамлар қуёндек сакраб йўлакларни очаётган қоровулга раҳмлари келаркан... Бировку ўзидан орттириб беролмайди... Ялангоёқлик сабабини сўрашса
👍18
-- "Ана калишим ҳам, этигим ҳам бор...Қизиб кетаётганимдан ечиб ташладим"-деб ғалати иржайиб ишини қилавераркан...
Бечоранинг оёқларини совуқ олиб, қорасон танасига ёйилиб ўлибди... Оёғи кўмирдек қорайиб кетибди
раҳматликнинг...

Отасининг гапларидан бобом ҳушидан айрилай дебди...
Наҳотки, наҳотки ўғирланган мана шу калишлар эгаси совуқ кунлари уни олма чой билан сийлаб турган ўша Қодир ота бўлса?!
Нега у бирон марта уни урушмади...
Ўғрисан деб ёқасидан олиш ўрнига, тинчлантириб уйига жўнатди?!

Бечора, шунинг учун кундузлари масжиддаги кичик ҳужрасидан чиқмай ўтирар эканда...

--- Бобом ҳар қанча пушаймон бўлмасин энди жуда кечлигини англабди... Мактабни тугатиб, катта шаҳарда ўқибди... Ҳар йили Рамазонда қаерда бўлмасин шу масжид остонасига 15~20 жуфт калиш ташлаб кетарканлар...

Аммо ҳеч кимга ҳеч нарса айта олмабди... Бу воқеани эшитгач кеча қўшни акаларга қўшилиб мошина ювдим... Бир кунлик иш ҳаққимга эса манави калишларни сотиб олдим...
Холажон илтимос, мен билан бирга юринг...Масжидга кириб бобомнинг бошидан ўтганларни бирортасига айтиб берайлик. Зора бобом тузалиб, яна оёққа туриб кетсалар...
Боланинг илтимосини бажардим... Қодир ота каби масжид покизалигига жавобгар одамни топиб йигитчанинг ҳикоясидан яна бир карра мутаъсир бўлдим...

Қодир ота ҳаққига дуо қилдик... Бир марта ўғрилик қилиб, бир умр азобланган инсонга эса шафоатлар тилаб Яратганга муножат айладик...
Дуода бўлинг азизлар

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8👍7❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#кундошлар 96-қисм Муаллиф: Наргиза Усанбоева - Вой, қишлоқликка ўхшамайсиз-ку! Менга қаранг, меникига юра қолинг. Иккита ўғлим бор, кичкина. Мактабдан қайтганида қараб ўтирсангиз бўлди, пулингиз ҳам керакмас. - Ростдан пул олмайсизми? – сўради қиз.…
#кундошлар

97-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Ҳа, фақат Мансурнинг ўзи кетиши аниқ бўлганида йиғлаганди-да.
- Ҳали ёшда. Орқа-олдини ўйламай иш қилади, - уҳ тортди Саломат холанинг эри ҳам.
Улар ўйга толиб қолишди.

🍃

Матлубанинг кўзига ҳеч нарса кўринмас, хавотирдан дунёга сиғмай кетаётганди. “Она кўнгли - душман” деб бежизга айтилмаган экан. Матлубанинг хаёлига негадир фақат ёмон нарсалар келяпти. Юрагини ваҳм босиб, халоватини йўқотган. Ўзини қўярга жой топа олмайди. Хаёлида Гулюзни ҳали ёмон одамларга ўғирлатса, ҳали йўлда автоҳалокатга учратади, ҳали сувга чўктирса, ҳали куёви билан қочтириб юборади. Ишқилиб, миясига сира яхши ўй келаётгани йўқ. Йиғлайверганидан бошига оғриқ кирди.
- Ўзи мазангиз йўқ, йиғламанг ойи, - Умид атрофида парвона.
- Дори ичиб олинг, - Гулранг ҳам меҳрибонлик қилади.
Аммо дилига таскин берадиган сира бирор хабар йўқ.
- Ички ишларга хабар бераман. Шу пайтгача уйга келган бўлиши керак эди. Ёш бола эмас-ку, уйни топа олмайдиган, - тоқати тугади Аббоснинг ҳам.
- Берсангиз беринг, - деди Матлуба.
Шу билан Аббос Ички ишлар бўлимига хабар бергани кетди.

🍃

Севара уйига Гулюз билан кириб келганида қош қорайиб қолганди. Икки ўғли югуриб чиқиб, уларни кутиб олди.
- Бу Гулюз опаларинг. Энди сизларга қараб ўтиради, - ўғилларига таништирди Севара Гулюзни.
Сўнг иккиси уйга киришди.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
❤21👍9👏1
#кундошлар

98-қисм

❤️ҚАДРДОН ДУГГИЙЛАР УЧУН!❤️

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Севара бирдан овқат тадоригини кўришга киришиб кетди. Гулюз ҳам унга ёрдам бериш учун ошхонага ўтди.
- Опа, эрингиз қаерда ишлайди? Кеч келадими?
- Ўғилларимнинг отаси билан ажрашиб кетганман, - ҳеч нарсани яшириб ўтирмади Севара. - Кейин бир киши билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, турмуш қурдик. Фақат у киши ҳали биринчи оиласи билан ажрашиб улгурмади. Хотини инжиқроқ. “Қизларимни узатиб олай”, деб орқага суряпти, ажрашишни. Иккита қизни узатди. Учинчисини ҳам узатса, буткул ажрашади. Ўзи ҳозир ҳам хотини билан яшамайди. Одамларнинг кўзига эр-хотин-да!
- Келса, мени ҳайдаб юбормадими?
- Йўқ, ўғилларимга қарайди, дейман-да. Хавотир олманг, ҳар куни келмайди. Ажрашиб олса, кейин бемалол яшаймиз-да.
- Бахтли бўлинг, - деди Гулюз.
- Ўзингиз-чи? Ўқишга кирдингизми?
- Йўқ, мени турмуш ўртоғим Америкага кетди. Мени олиб кетолмади. Олиб кетгунча шаҳарда яшаб турай дедим.
- Яхши. Майли, меникида тураверинг. Ишламоқчимисиз?
- Йўқ. Уйдагилар қадримга етишмайди, менинг. Сал қадримни билишсин. Кейин кетаман.
- Кегунингизча меникида тура туринг-чи?
Севара ва Гулюз бир-бири билан сирлашганча овқат тайёрлашди.

🍃

Бу тун Матлуба учун жуда узун бўлди. Узун, қайғуга ва бадбин хаёлларга лиммо-лим. Ухлашга минг ҳаракат қилмасин, киприклари илинмади. Ёмон хаёллар миясини тарк этмади. Худди у сингари Саломат хола ҳам бедор. Икки қуда туни билан бир-биридан “келдими-келмадими?” дея сўраб чиқишди.


Давоми бор

👍 бу – КЕЧКИ БОНУС! Босиб ўтинг!
👍30😢1
#кундошлар

99-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Матлубажон, ҳеч нарсани ўйлама, озгина мизғиб ол, - дейди Саломат хола.
- Холажон, сизам ухланг. Эрталаб топилади, Худо хоҳласа, - далда берган бўлади Матлуба ҳам.
- Агар эсон-омон уйга келса, “Майли, ойингникига туриб кела қол”, демоқчиман. Мансур йўқ, барибир зерикада-да.
- Майли, сиз айтгандек озроқ туриб кета қолсин. Менга ҳам “Уйга бораман”, деганида қўймагандим.
- Менга айтмабсанда, Матлу. Сизларни соғинган бўлган-да...
- Хола, биласиз мазам йўқ эди-ку. Эътибор қила олмадим. Шунгаям у хафа бўлган, - баттар сиқилиб йиғлай бошлади Матлуба.
- Ўзингни айблама. Келсин, гаплашамиз.
- Илоҳим келсин, юрагимни зулмат қоплаб олган, - кўз ёшларини артди Матлуба. – Тонг ёришганидан Ички ишларга сўрагани бораман деб ўтирибман. Дадамиз ариза ташлаб келганди.
- Менам бораман.
Икки қуда келишиб олди.

🍃

- Тахминий борадиган жойларини билмайсанми? – сўради Муҳаммадали.
- Бугун бирорта подкаст қила олмаймизми? – сўради Суннатила.
- Хафа бўлманглар. Сизлар билан маслаҳатлашгани келдим. Ҳозир кўнглимга ҳеч нарса сиғмайди.
- Ўзи кузатувчиларимиз зерикиб қолишди, - хавотир билан гапирди Муҳаммадали. - Жуда кам нарса беряпмиз. Майли, энг биринчи опанг топилсин.
- Умид, ўзимиз билган ҳамма канал эгаларидан илтимос қилайлик, опангни расмини берайлик. Эълон беришсин, - Суннатилла хаёлига келган фикрни айтди.
- Менам шуни ўйлаб тургандим. Бирор фойдаси бўлармикан? – Умид ўртоқларига қаради.
- Бўлади, - деди Суннатилла. - Кўрганлар хабар беради-да.

Давоми бор

🔥 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
🔥18👍9👏1
#кундошлар

100-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Бўлди, бўлмаса битта эълон тайёрлайлик, кейин ҳамма каналларга тарқатамиз.
Йигитлар дарҳол ишга киришишди.

🍃

Севара тонг қоронғисида бозорга чиқиб кетди. Гулюз ўрин-жойларни йиғди, болаларга чой тайёрлади, мактабга юборди. Кейин ўзи уй йиғиштирди. Ҳамма жойни тозалаб, тартибга солгач, телефонини олиб ёқди.
- Ўҳ-ў-ў, роса телефон бўлибди-ку. Мени роса излашяпти шекилли, - хурсанд бўлди Гулюз.
Кейин аста телеграмга кирди. Янгиликлар бериб борувчи каналга кириб, ўзи ҳақидаги эълонни кўриб қолди.
- Вой ўлмасам, интернетга ҳам чиқиб кетибман-ку... – аввалига қўрқиб кетди Гулюз. Кейин бирдан тўнини тескари кийди: - Яхши бўлибди. Ана, Гулюз бўлмаса нима бўлишини бир кўришсин. Бир қидиришсин, қадримни билишсин!
Гулюз ўзини қидиришаётгани ҳақидаги хабарга яна бир карра кўз югуртирди. Чуқур хўсинаркан, деди:
- Ойим роса сиқилаётгандир? Ойимга қўнғироқ қилсаммикан? У-ф-ф, ичим бошқача бўлиб қолди.
У Матлубанинг рақамига тикилиб, иккиланиб қолди.

🍃

Аббос икки кун Гулюзни қидириш билан овора бўлди. Ички ишлар ходимлари уни қаерда аёл киши билан боғлиқ воқеалар бўлса чақираверишди.
- Шаҳар шифохонасига келинг, автоҳалокат туфайли вафот этган қизни олиб келишдик. Кўринг, сизнинг қизингиз эмасмикан? – деган гапни биринчи марта эшитганида Аббоснинг жони оёғидан чиқиб кетгандек бўлди.
Дир-дир титраб борди шифохонага. Хайрият, автоҳалокатда ўлган қиз Гулюз бўлиб чиқмади.
Икки соатлар ўтиб яна қўнғироқ қилишди.
- Анҳордан топилган жасадни ҳам кўриб кета оласизми?

Давоми бор

❤️ бу – Бонус! Босиб ўтинг!
❤36👍13😢1
Ҳаётга Умид Билан Қараш: Сизнинг Ички Кучингиз


Ҳаёт – бу мураккаб, аммо гўзал бир саёҳат. Ҳар биримизнинг йўлимиз турли хил, лекин ҳаммамизни бирлаштирадиган бир ҳақиқат бор: ҳаётнинг ҳар бир куни бизга янги имконият ва янги сабоқ беради.

Ҳар Бир Тонг – Янги Бошланиш


Ҳар тонгда қуёш чиқади ва янги кун бошланади. Бу оддий табиат ҳодисаси, лекин унда чуқур маъно бор. Ҳар бир янги тонг сизга кечаги кунни ортда қолдириб, янгидан бошлаш имкониятини беради. Ўтмишингизни қанчалик оғир бўлмасин, бугун сиз учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Қандай қилиб янги кунни қувонч билан бошлаш мумкин? Оддий: ўзингизга кичик, аммо эришилиши мумкин бўлган мақсадлар қўйинг. Ҳар бир муваффақият сизнинг ишончингизни мустаҳкамлайди ва руҳингизни кўтаради.

Орзуларингизга Қанот Қўшинг


Орзулар – бу ҳаётнинг моҳияти. Улар бизни ҳаракатга ундайди, мақсад сари етаклайди. Лекин орзуларингизга қанот қўшиш учун фақат уларни тасаввур қилиш эмас, балки ҳаракат қилиш ҳам керак.

Ўз орзуларингизни амалга ошириш йўлида кичик қадам ташлашдан қўрқманг. Ҳатто энг катта муваффақиятлар ҳам биринчи кичик қадамлардан бошланади. Муҳими, ҳаракатни тўхтатмаслик ва ўз орзуларингизга ишонган ҳолда олдинга интилишдир.

Сизнинг Ҳаётингиз – Сизнинг Масъулиятингиз


Ҳаётда баъзан қийин кунлар бўлади. Аммо эсингизда бўлсин: ҳеч ким сизнинг бахтингиз ва муваффақиятингиз учун жавобгар эмас. Бу фақат сизнинг қўлингизда.

Ҳар қандай қийинчиликни синов деб қабул қилинг. Ўзингиздан: "Бу вазиятдан қандай сабоқ олсам бўлади?" деб сўранг. Сабабларга қараб эмас, ечимларга интилиб яшанг.

Муҳаббат ва Меҳр – Ҳаётнинг Асоси


Ҳаётда энг катта бойлик бу севги ва меҳрдир. Яқинларингизни қадрланг, улар билан вақт ўтказинг ва ўз муҳаббатингизни улашишда сахий бўлинг. Меҳр ва севги фақат бошқаларга эмас, балки ўз қалбингизга ҳам тинчлик олиб келади.

Бахтни Ўзингиз Яратинг


Бахт – бу ташқи дунёда эмас, ўз ичингизда яширинган. Уни топиш учун нафақат катта ютуқлар, балки оддий нарсалардан ҳам завқ олишни ўрганинг. Қуёшнинг нури, болаларнинг кулгиси, табиатнинг гўзаллиги – буларнинг барчаси бахтнинг кичик, аммо чуқур манбаларидир.

Хулоса


Ҳаёт – бу совға. Уни шикоятлар билан эмас, имкониятлар билан тўлдиринг. Ўзингизга ишонинг, орзуларингизга интилинг ва ҳар бир кунингизни ўзингиз яратган бахт билан тўлдиринг. Чунки сизнинг ичингизда ҳаётни енгиш учун керак бўлган куч бор.

Унутманг, ҳаётнинг гўзаллиги унинг ҳар бир сониясида яширин. Уни севинг ва қадрланг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥3👏1
🌙 Аллоҳнинг раҳматига ишонч қўй!

"Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бордир." (Шарҳ сураси 6-оят)

Ҳаёт синовларига сабр қилинг, Аллоҳ ҳар бир қийинчиликдан сўнг енгиллик беради. Кечада қалбингизни Аллоҳга очинг, дуо қилинг, шукр қилинг. Зулмат ичида нурни изланг, чунки Аллоҳ сизни ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайди.

✨ Тун дуоси: "Эй Аллоҳ, менга сабр, куч ва ҳидоят ато эт."

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤5😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум Азизларим..
Мехри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим!

🍃🌸🍃Бугунги кун муборак! Сизга ва яқинларингизга АЛЛОХимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, раҳмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало АЛЛОХим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаб қоламан

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

1.
Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо ҳеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤4😢2
⚡️Тиббий янгиликлар.

🪁 Кофе умрни 1.8 йилгача узайтириши мумкинлиги тадқиқотларда маълум бўлди.

🪁 Диетадаги фруктоза бачадон ва кўкрак саратони авжланишига сабаб бўлади.

🪁 Интервал очлик - соч ўсишини 20 фоизга секинлаштиради. Шу туфайли соч муаммоси борларга тавсия этилмайди.

🪁 Хар куни 30 дақиқа пиёда юриш - қон босимини пасайтиришга сабаб бўлади. Узлуксиз бўлиши керак.

🪁 Микраволновкада ишлов берилган озуқа мушакларни заифлаштириб, остеартритни тезлаштиради.

🪁Витамин D иммун тизимини ошириши тасдиқланди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😢2😭1
Маҳзун кўнгилни ҳикояси қисқа бўлади.
Сендан:
–"Нима бўлди?" - деб сўрашади.
Сен эса:
–"Ҳеч нарса..! - дейсан. Шу билан ҳикоянг тугайди.
🥀
✍️Мавлоно Румий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир нафасимиз учун Aллохга хамд айтишимиз керак...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4👍2🥰1
#кундошлар

101-қисм

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Аббос яна боргунича минг ўлиб-минг тирилди. Ана шунда оталик масъулияти нималигини, фарзанд доғи қандай бўлишини ҳис қилгандек бўлди. Худойимга шукрлар бўлсинки, у чўккан қиз ҳам Гулюз эмаскан...
Икки кунлик қидирув ҳаммани чарчатди. Айниқса, Аббос бозордан ҳам қолди, савдодан ҳам қолди, Севаранинг ҳам ёнига бора олмади.
- Бунақада ишим янаям орқага кетади. Эртадан бозорга чиқмасам бўлмайди, - деди у Матлубага қараб.
Икки кун ичида кўзига уйқу, оғзига овқат бегона бўлган Матлуба анча чўкиб, озиб ҳам қолганди.
- Ўзингиз биласиз, - деди у кўзлари ёшга тўлиб.

🍃

- Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,
Ғуссага ботса одам – муҳаббатга суянгай,
Чорасиз қотса одам – муҳаббатга суянгай,
Мен кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим,
Фақат эслаб ёнгайман, биринчи муҳаббатим, - Зоир хиргойига зўр бериб кийимларини киярди. Билмасдики, у айтаётган қўшиқнинг ҳар бир сатри Ҳилоланинг юрагига ҳанжардай бориб қадалаётганини.
- Ҳа-а-а, мунча “Биринчи муҳаббатим”лаб қолдингиз, - деди у охири.
Зоир унга олайиб қарайди. Сўнг жеркиб берди:
- Нима? Энди қўшиқ айтишга ҳам қўймайсанми? Ундан кўра, рўмолча бер.
Ҳилола ҳар доим ишини озода ва тартибли қилгани учун бирдан шкаф ғаладонидан дазмоллаб тахлаб қўйган рўмолчаларидан бирини узатди.
- Бўпти, мен кетдим, - Зоир югургилаб чиқиб кетди.
- Бугун келасизми? – ортидан сўраб қолди Ҳилола.
- Билмадим, ишга борай-чи?

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
❤26👍5
#кундошлар

102-қисм

БОНУУУС! 2

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Ҳилоланинг ичига ўт тушгандек бўлди. Яна қанча чидайди? Яна қанча эри хиёнатда давом этади. Яна қанча уни алдайди? Бунинг охири борми? Қўлида мана, ўша аёлнинг телефон рақами бор. Гаплашсинмикан? Эримни тинч қўй, деса-чи? Тинч қўймасанг, маҳаллангга бориб, шармандангни чиқараман, деса-чи? Чунки эрига гапирганидан фойда йўқ. У эркак. Кетаверади. Азалдан “Ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмайди”, дейишган. У кўзини сузаверар экан, Зоир “ипини узаверади”.
Ҳилола хўрсинганча каравотга ўтирди. Ўша куни Зоирнинг телефонидан кўриб, телефонига сақлаб олган Севаранинг рақамига бироз тикилиб қолди.

🍃

Негадир Севарадан омад юз ўгиргандек. Мактаб форма мавсуми тугади. У яна аёллар кийимига ўтди. Лекин ҳаридор йўқ ҳисоби.
- Зарина, сенда савдо бўляптими? – Севара сал наридаги дўконга қараб бақирди.
Ичкаридан сақич чайнаб Зарина чиқиб келди.
- Келган ҳамма ҳаридоримни сиз йўлда ушлаб қоляпсиз-ку! – кулди Зарина.
- Менда умуман савдо йўқ, - деди Севара.
- Э, ўлик мавсум бошланди. Одамлар ҳамма пулига мактабга кийим қилишди. Энди кунлар совуса, бир қишки кийим олишади, бўлди. Биласиз-ку.
- Шууу... – хўрсинди Севара. Кейин телефонини қўлига олди. Турли янгиликларни кўриб ўтираркан, Гулюз ҳақидаги хабар чиқиб қолди. Яна расми ҳам бор. Севара кўзлари катта-катта бўлиб ўқийди: “Қидирилмоқда... Ёш келинчак, уйидан чиқиб кетганганча қайтиб келмаган. Алоҳида белгилари...”

Давоми бор

👍 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍27👏1
#кундошлар

103-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Вой Гулюз-ееей! – Севаранинг қошлари чимирилди. – Мени бошим балога қолмасмикан? Ички ишларга хабар берсаммикан?
Севара ўйланиб қолади. Шу пайт хаёлини бўлиб, телефони жиринглади.
- Ало? – бегона аёлнинг овозини эшитиб, Севара сергакланди.
- Ало, ким бу? – деди Севара.
- Сиз Севарамисиз?
- Ҳа, Севараман. Сиз кимсиз?
- Мен Ҳилоламан. Зоирнинг хотини.
Севаранинг телефони қўлидан тушиб кетай деди.

🍃

Ҳаёт қайнаётган, ёшларнинг кулгиси, шижоати ва шовқини билан тўлган университетдан чиққан Гулҳаё ва Зилола автобусга ўтирди. Ярим соатча юриб, цехга етиб келган дугоналар Гулҳаё андоза чизадиган катта, кенг стол ёнига келишди.
- Менга сенинг фасонинг ёқди. Биринчи шуни чизиб, бичсакмикан? – деди Гулҳаё.
- Йўғ-е, ўзингникини қилайлик. Мен қўрқаман, сотилмай қолса...
- Яхши ният қил. Менинг ўзимникидан кўнглим тўлмагани, хаёлим жойида эмас. Миямдан ойим ва синглим чиқмаяпти. Кеча кечаси Шаҳзод ака билан ойимни кўришга, ҳол сўрашга бордик. Ойимнинг аҳволи яхши эмас. Тезроқ яхшилаб даволатмасак бўлмайди.
- Синглингни йўқолгани ҳам ойингга катта зарба бўлди-да.
- Шуу. Уни ўйлаб ҳам сиқиламан. Хуллас, шуларни ўйлаб, каллам ишламади. Шунинг учун ўзим чизган фасондан кўнглим тўлмаяпти. Сеникидан бошлаймиз.
Гулҳаё бирдан ишга киришди. Олдиндан ўзи шкафга тахлаб қўйган қаттиқ, катта қоғоздан олиб, стол устига қўйди. Сўнг Зилола чизган кўйлакнинг андозасини чиза бошлади.


Давоми бор

🔥 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
🔥18👍10❤3👏1
#кундошлар

104-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Турли ўлчамлар учун алоҳида андаза оласанми? – қизиқсиниб сўради Зилола.
- Ҳа, ҳар бирига алоҳида андаза чизаман. Битта чизиб олсам, қолгани қийин бўлмайди.
Гулҳаё ўз ишини берилиб бажарди. Энди матоларни андазага мослаб тахлаш, кесиш, ва тикиш керак. Тикиш учун эса бирорта ишчи йўқ.
- Тикувчиларни чақиришим керак. Уларсиз ишимиз битмайди. Бугундан келишса, янаям яхши бўларди.
Гулҳаё телефонини олиб, ўзида рақами сақланган олдинги тикувчи аёлларга қўнғироқ қила бошлади. Иккита тикувчи бошқа иш топганини айтди. Биттаси бошқа жойда ишлаётгани, аммо ёқмаётгани, Гулҳаё билан ишлаш истагини билдирди. Яна иккитаси эса ишсиз экан, “борамиз”, дейишди. Битта тикувчи аёл эса фарзандли бўлгани ва ишлай олмаслигини айтди.
- Учта тикувчи бор. Ҳозирчага бўлади, менимча, - деди Гулҳаё. – Сенам тикишда ёрдамлашасан. Энди бизга битта яхши иш юритувчи керак. Унинг иши жуда муҳим... Иш юритувчини қаердан топарканман...
Гулҳаё ўйланиб қолди.

🍃

Дарсдан қайтган Гулранг тўғри онасининг ётоқхонасига мўралади. Матлуба каравотда бир нуқтага тикилганча ўтирарди.
- Ассалому алайкум, ойижон, - деди Гулранг.
Матлуба индамади, ҳатто қараб ҳам қўймади.
- Ойи? – хавотир билан деди Гулранг.
Матлубадан яна садо бўлмади.
- Ойи... – Гулранг онасининг ёнига келди. – Тушлик қилдингизми?
Матлуба ҳамон бир нуқтага тикилганча ўтирарди.
- Ойи, мени эшитяпсизми? Ойижон, - Гулранг онасининг кўзларига қарашга ҳаракат қилди.

Давоми бор

🥰 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
🥰28👍10😢2
LOFI Quran • Get Instant Relief From Mental Fatigue and Overthinking…
NOOR - Holy Quran
Uyqu uchun mayin Qurʼon

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1
Quran for Sleep | Heal with the Soothing Power of Quran | Sleep…
Sacred Quran
Uyqu uchun mayin Qurʼon

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4