Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, етимнинг молини еяётган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, акасидан қолган мулкни унинг фарзандларига бермай, уларни авраб, ўз молига қўшиб олган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, кўчаларда улфатлари билан турли анвойи таомларни еб, уйига, оиласига шўрва, қаттиқ нон едираётган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, хотинини кунора дўппослаб, майиб қилиб, кучини ожизага ишлатаётган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, хотинининг кўнглига қараб, айтган нарсасини олиб бериб, ота-онаси ҳаёт бўлса-да, уларни жеркиб, олдиларида маҳмадоналик қилиб, уларни рози қилиш кераклигини унутиб юборган! Ўлимга тайёрмисан?!
Ҳой, маҳаллада кам таъминланган оилаларга, вояга етмаган болаларга бериладиган пулларни турли найранглар билан бермаётган, берса ҳам маълум қисмини олиб қолиб бераётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, беморларга аталган пулларни ўзлаштираётган каслар! Ўлимга тайёргарлигинг қандай?!
Ҳой, Сардобада талофат кўрганларга уй қуриш, таъмирлаш ва бошқа жойлардаги қурилишларга берилган пулларни жиғилдонига ураётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, коронавирусни бартараф қилишга тақдим этилган маблағларни ўзига олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, турли ҳудудларда ишчиларнинг маошларига берилган иш ҳақларини ишчиларга бермай, ўзаро бўлишиб олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, университет, институт, академия ва ҳоказо ўқув юртларига киритиб қўйиш учун абитуриентлардан пора олаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, ўқишга кириш учун пора бераётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, халқни шилиш, пулини олиш учун турли бачкана жарима қонунлари ишлаб чиқаётган депутатлар, айрим қонуншунослар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, ўзбек қизларини хорижга олиб бориб пуллаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, йигитларни хорижга олиб бориб, паспортларини олиб қўйиб, ўзларини сотиб юбориб, одам савдосига қўл ураётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, халқнинг эҳтиёжи тушиб турган дориларни қиммат нархда сотаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, қўшнисига озор бераётганлар, кун бермаётганлар, уйига балкон қуриб олиб, ўша ердан қўшнининг аёли, келини, қизларига бақрайиб қараётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, бозорга борган диндошини алдаб, маҳсулотнинг айби борини, сифати ёмонини, муддати ўтганини сотаётганлар! Ўлимга тайёрмисанлар?!
Ҳой, фарзандларининг тарбиясига эътибор бериш ўрнига уларга ахлоқсизликда ибрат бўлаётганлар! Ўлимга тайёрмисан?!
Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Ўлимдан сўнг барчамиз Аллоҳ таолонинг ҳузурида бу дунёда қилиб юрган ишларимизга жавоб берамиз.
Аллоҳ таоло золимларга инсоф берсин! Мазлумлардан узр сўраб, охиратни ўйлаб, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган бўлишимизни насиб этсин!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

👍17🔥1
Армон....
Кичиклигимда ота-онам утиб кетишган. Акам менга хам ота, хам она урнида эди. Кийналиб-кийналиб мени одам килган, узлари укимаган булсада, мени укитган. Ота-онам уканга гамхурлик кил деб у кишига васият килганлари учун огир мехнат килиб булсада мени хеч нимага зориктирмай катта килдилар. 28 ёшида уйландилар. Икки фарзандлик хам булишди. Акам мени жуда яхши курардилар. Гохида янгам хазиллашиб: "Акангиз мендан хам купрок сизни яхши куради", дерди. Нима топсалар менга илинарди. Мени уйлантириш ниятлари бор эди. Хаммаси уша кунлардан бошланди. Даставвал анча тоблари кочиб бир-неча кун ишга чикмадилар. Кейин бир кун хушидан кетдилар.
Шифохонага обордик. Доктор кузимга бокиб, ташвишли нигохда биттагина суз айтди: рак... Мен умримда бундан дахшатли сузни эшитган эмасман. Бутун вужудим музлаб кетди. Бир неча кун узимга келолмадим. Акам бу хакда янганг билмасин деди. Докторлар умид жуда кам, деярли давоси йук дейишди, 99 фоизга. Бир фоиз умид бор экан-у деб Худога шукр килдим. Докторлар агар операция килиниб илик кучириб утказилса, уни саклаб колиш мумкин дейишди... Янгам билиб колиб, йиглади. Жиянларим хали ёш. Улар биз каби отасиз усмаслигини Аллохдан сурардим. Акам уларга керак эди. Суяк кучириб утказишса факат меники унга мос келиши мумкин.
Ягона муаммо бу операция туфайли менинг хаётимга хавф тугилиши мумкинлигида эди. Мен хали ёшман. Уйланмаганман. Акам учун шундай килишим керак эди. Доктордан бу хакда акамга айтмаслигини сурадим.. Операция куни якинлашарди. Лекин хотиржам эдим. Ахир жондан ортик жигарим- акамни саклаб колишим мумкин эди. Акамга донор топилганини айтишди. Бироз севиндилар. Охирги ойда акам анча кийналди. Айникса болаларини курганида бошкача эзиларди. Билдирмасада мендан бекитолмайди. Бир вактлар мени оч колмасин, кийими бут булсин деб елиб-югурганида, касал булиб колганимда кечаси билан бошимда бедор утириб чикканларида нигохида шу куркув бор эди. "Акажон, сиз хали яшайсиз! "Мен борманку". Нихоят уша тонг отди. Иншоллох, бу тонг акамга янги хаёт ато этади.
Мен... насиб килган булса яшайман! Шифохонага келсам доктор акамни палатаси ёнида уйчан турарди. Саломлашдим, операцияга тайёрлигимни айтдим. У: "Энди операциянинг фойдаси йук" деди. -Акангиз оламдан утди, бандалик ука, бардам булинг... Совук тер чикиб кетди танамдан. Утириб колдим. Доктор акамни кечаги бир кунлик дорисини ичмаганлигини, ярим тунда жони узилганини айтди, кулимга когоз тутказди. Йиглаб юбордим. Бор овозим билан йигладим. Кузимда ёш билан акамнинг сунгги ёзувларини укидим: "Укагинам, сендан розиман. Тугаб булган одам учун хаётингни хавф остига куйишнинг кераги йук. Янганг ва жиянларинг сенга омонат.
Худо ёр булсин!" Акам билган экан.. Эх, акажон! Сизга бир мартагина гамхурлик килмокчийдим. Сизни канчалик яхши куришимни исботламокчийдим. Каранг акажон, барибир сиз мени купрок яхши кураркансиз....
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍11❤3🔥3😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ramazonda shu patirdan tayyorlab ko’ring♥️
1 yarim piola iliq suv (katta piolada)
Yarim piola eritilgan mol yog’i
Yarim piola eritilgan 80%li margarin
1qoshiq tuz
2 choy qoshiq droja
1 choy qoshiq shakar
1 dona tuhum oqi ,sarig’i non ustiga
Un o’rtacha yumshoqdan sal qattiqroq hamir bo’lguncha (tahminan 300 gr atrofida)
Non Ustiga kunjut
Qizigan duhovkaga 170* da 35 minut atrofida pishadi.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1 yarim piola iliq suv (katta piolada)
Yarim piola eritilgan mol yog’i
Yarim piola eritilgan 80%li margarin
1qoshiq tuz
2 choy qoshiq droja
1 choy qoshiq shakar
1 dona tuhum oqi ,sarig’i non ustiga
Un o’rtacha yumshoqdan sal qattiqroq hamir bo’lguncha (tahminan 300 gr atrofida)
Non Ustiga kunjut
Qizigan duhovkaga 170* da 35 minut atrofida pishadi.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥3❤1👍1
Дардингизни дард ҳисоблайдиган инсонни севинг...
🍀Жонингиз ёнганида ёлғон кўз ёш тўкканни эмас, сиз севинганда қувонган, хафа бўлсангиз эзилган, қисқаси дардингизни ўз дарди деб билган инсонни севинг... Курашсангиз ҳам улар учун курашинг... Чарчасангиз ҳам уларни деб чарчанг...
Ундай инсонлар йўқку, деманг.. Аслида бор, ҳа, ишонинг, чиндан севган гўзал қалблар мавжуд. Ухласангиз, тепангизда сизни бергани учун Аллоҳга шукр айтгувчи, нима бўлса ҳам ёнингизда қоладиган инсонлар бор...
Сиз йўқ деб ўйлайсиз,
бироқ улар бор...

👍7❤1🔥1👏1
Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
— Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга:
— Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
— Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
— Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
— Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар...
Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
— Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр) ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
— Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
— Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.
Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш ўртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
— Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлғиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
— Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртоғим (эрим) , - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.

👍8❤1🔥1
❤2👍2🔥1
❤1👍1🔥1
Эрталаб оч қоринга майизли сув ичиш организм учун жуда фойдали
⠀
• Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
• Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
• Калий ва Б витамини манбаи
• Анемияга ёрдам беради
• Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
• Терини тозалайди
⠀
✅ Тайёрлаш
Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқа туриб олинг
⠀
✅ ФОЙДАЛАНИШ
30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⠀
• Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
• Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
• Калий ва Б витамини манбаи
• Анемияга ёрдам беради
• Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
• Терини тозалайди
⠀
✅ Тайёрлаш
Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқа туриб олинг
⠀
✅ ФОЙДАЛАНИШ
30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
12 - ҚИСМ
эътирофини шу бир оғиз сўзда кўрган бўлди.
- Арзийсиз , Комила қиз ,- деди у хўрсинганча .
Анис бугун жуда чарчаган эди. Унинг чарчатган асосий нарса эса юрагини эзиб турган турфа ўйлар ғалаёни эди.
У радиостудияни тарк этаётган вақтда елкасини босиб турган туйғулар жанги оёқ олиши учун ҳам монелик қилаётгандек эди.
* * *
Мадина бугун мактабга борганда ўқитувчилар хонаси бошқа кунлардагига нисбатан гавжумроқ эди.
Саккиз нафар устозлар мактаб директорининг сўзларига жим қулоқ солиб туришар , афтидан Учқун Шавкатович уларга муҳим алланарсани тушунтирар эди.
Мадина хонадагиларга бош ирғаб салом берди- ю кираверишдаги стулга омонатгина чўкди . У ҳам ҳамма қатори Учқун Шавкатовичнинг оғзига термулди.
- Ҳақиқатдан , рост гапни гапираяпман, бу реал ҳаётда бўлган воқеа ,- дея сўзини давом эттирди директор ,- устоз ўқувчиларга таълим билан бирга тарбияни ҳам бирга бериб боради . Тарбия таълимнинг ажралмас қисми ахир . Бекорга улар ёнма-ён таълим- тарбия деб ёзилмайди.
Энди сизлар учун бошлаган ҳикоямни охирлатиб қўяй . Жамоамизга кейинги вақтда ёш ўқитувчилар кўп ишга қабул қилинди. Хуллас , ўша гап ! Ҳеч қачон , таъкидлайман ҳеч қачон ҳеч бир ўқувчининг қалби билан ўйнашманг, ножўя сўзлар билан кўнглини синдирманг ! Келажакда сендан яхши одам чиқмайди , деманг !
Қарияларимиз айтганларидек сен ҳам , сиз ҳам бир оғиздан чиқади . Гапимнинг моҳиятига эътибор беришингизни сўрар эдим.
Менинг бир курсдошим айтиб берган воқеани гапириб бераётувдим- а сизларга . Уларнинг мактабида бир тарих ўқитувчиси бўлган экан . Ўша ўқитувчи бир ўқувчини яхши ўқимагани учун доим камситар экан . "Бугун кетишда сендан бозордаги аравакашдан бошқа ҳеч ким чиқмайди" дер экан ҳар икки гапининг бирида.
Дўстлар ! Бу дунёни қайтар дунё деб қўйибдилар . Орадан вақт ўтиб ҳали ўқитувчининг бошига мушкил иш тушибди . Хуллас , у бўлибди , бу бўлибди ҳалиги ўқитувчининг ўзи бозорда арава тортишга мажбур бўлибди. Авваламбор , ҳалол меҳнат қилувчи ҳеч бир кимсани ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аллоҳнинг наздида ким улуғлигини қай биримиз ҳам билар эдик ? Аравакашми , даллолми , қассобни , ўқитувчими ?
Бир куни ўша арава тортиб юрган устознинг ёнига бир пўрим кийинган бойвачча қилган бозорликларини ташиб бериш учун чақирибди. Ҳизматни астойдил бажарган аравакашга ёнидан бир даста пул чиқариб берган бойвачча ўзининг ҳашаматли машинасига ўтираётиб кўзидан қора кўзойнагини олибди:
- Ҳорманг , устоз ,- дебди у,- нима учун бозорда аравакашлик қиляпсиз ?
У ошиқча бир оғиз сўз демай устозига саломатлик тилаб жўнаб кетибди.
Бу ўша устози мунтазам "Сендан бозордаги аравакаш ҳам чиқмайди" дея таҳқирлаб келган ўша ўқувчи экан ....
Шунақа гаплар . Сизларга айтмоқчи бўлганларим шулар эди. Дарсларимиз бошланадиган вақт хам бўлиб қолибди. Ҳамма дарсга ...
Биринчи соат еттинчи синфда эди. Мадина ўқувчилардан уй вазифасини сўраб бўлиб , янги мавзуни #БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
энди тушунтира бошлай деган вақтда синф хонасининг эшиги нохосдан тақиллаб қолди. Сўнг у аста очилиб ичкарига ўрта ёшлардан каттароқ эркак бош суқди ҳамда салобатли овозда сўради :
- Беш минут вақтингизни олсам бўладими , устоз ?!
Мадина ҳайрон бўлганча нима деб жавоб қайтаришни билмай турганда ҳалиги эркакнинг ёнида илмий бўлим мудири Садоқат опа кўринди:
- Узр , Мадинахон . Дарсингизни бўлдик . Бу киши...
Садоқат опа шундай деб ҳалиги эркакка юзланган эди , у чапдастлик билан жавобга шошилди :
- Мен шу синфдаги Самандар Тожиддиновнинг дадаси бўламан. Касбим узоқ йўлларга юк ташиш . Бугун дам олиш куним эди. Шунга ўғлимнинг ўқиши ва интизомидан бир хабар олиб кетай деган жойим эди.
Ҳозиргача тўртта фандан дарс берадиган устозлари билан гаплашдим . Барчалари ...,- эркак томоқ қириб олди-да биринчи партада ўтирган ўғлига қаттиқ тикилди , - барчалари Самандарнинг ўқишидан норози эканлар. Улар ўғлимни хаёлпаришон , дангаса бола дейишди. Дарсларини ўз вақтида қилмас эмиш. Шунга сиздан ҳам бир сўрай
/ 35

👍17❤2
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
деган эдим. Ҳурматли устоз , марҳамат ўғлим Самандар тўғрисидаги барча фикрларингизни рўйи- рост , яширмай айтсангиз . Ҳеч нарсанинг юз - хотирини қилиб ўтирманг .
Мадина ёрдам сўрагандек Садоқат опага термулди. Садоқат опа эса унга "гапираверинг" дегандек им қоқди.
Мадина сўзлашга оғиз жуфтлай туриб нима учундир Самандарга нигоҳ ташлади. Шунда ўспириннинг юзидаги ўз ҳукмини кутаётган маҳбусларда бўладиган каби ифодани кўриб бирдан бўшашди. Самандарнинг отасидан қўрқиши юз - кўзидан аён бўлиб турар эди . Ҳолбуки, отанинг қаттиққўл эканлиги важоҳатидан ҳам кундек равшан эди.
Мадинанинг фикри зумда ўзгарди . У ҳозиргина Самандар ҳақида айтмоқчи бўлган гапларини бутунлай бошқа тарзда ифода эта бошлади:
- Ўғлингизнинг уй вазифа қилмаслиги рост. Дафтарига берилган машқ , масалаларни ёзмаслиги ҳам тўғри. Бу вазифаларни қилиш ўқувчининг зиммасидаги бевосита бурчи. Самандар эса шу вазифаларни қилмайди. Аммо бу унинг ўқимайди дегани эмас.
Тан олиб айтаман , Самандарнинг берилган мавзуни қабул қилиш ва мияда қайта ишлаб узатиш кучи ниҳоятда мақтовга сазовор. Тўғри Самандар ёзув- чизувда бироз дангасадир , аммо унинг мушоҳада қилиш қобилияти унча - мунча юқори синф ўқувчилариникидан ҳам аъло . Унга бирор бир савол берсам дарров мантиқан ўйлайди ва ҳаммадан тез жавоб топади. Айтиш мумкин-ки, ҳар битта ўқувчимизнинг ана шундай ўзи хос мақтовга арзирли қобилияти бор. Мана Салоҳиддин,- Мадина Самандарнинг партадошини қўли билан кўрсатди . Мисол учун мен мактаб бўйича Салоҳиддинчалик дафтарни чиройли юритадиган ўқувчини кўрмадим десам хато бўлмайди. Умуман олганда синфдаги йигирма тўрт нафар ўқувчининг барчасини ҳам мақтайдиган бир устунлик тарафи бор. Аммо ўқувчиларимиз бу билан ғурурланиб кетишлари керак эмас, чунки уларнинг ўзларига яраша камчиликлари ҳам йўқ эмас .
Бу камчиликлар эса вақт ўтиши билан аста- секин йўқотилиши керак , шунинг учун ҳам биз устозлар шу ердамиз . Келинг , Самандар ҳам ҳозир синфдошларининг ёнида сиз ва менга сўз берсин . "Камчиликларимни бартараф қиламан деб" . Салоҳиддин уддалай олган ишни у ҳам уддалай олади , тўғрими ?
Мадина Самандарга савол назари билан боқди. Самандар кўзлари чақнаганча "хаа" дея бош силкиди...
* * *
Бугун кечки пайт Мадина Розия билан қўшимча шуғулланмади. Бунга сабаб Асалнинг "Бутин майин туйган туним" дея Мадина ва Раҳбар аяни ўзининг туғилган кунига чақириб чиққани бўлди.
Мадина туғилган кун учун астойдил мевали торт пиширган эди. У ўзи тиккан кўйлакча ва тортни Асалларникига чиқариб юборишни ният қилган эди. Бироқ қизалоқнинг ўзи акачаси билан биргаликда Мадинани чақириб келганлиги боис , рад қилишнинг сира иложи бўлмади.
Холисхон опаларникида оддийгина, аммо жуда кўримли дастурхон тузалибди.
- Пешинда Дилёра қизим куёв билан келиб кетган эди. Куёвимиз қўшни давлатга ҳизмат сафарига боришлари керак экан , узоқ ўтиришмади,- Холисхон опа шундай дея туриб турли егуликлар билан дастурхонни тўлдириб ташлади , - олинглар бу ширинлик ва салатларни Дилёра қизим пиширибди.
- Дилёрамизнинг ўзи яхши юрибдими ? Куёв бола , набиралар ? - сўради Раҳбар ая чой хўплар экан .
- Барчалари яхши эканлар . Сизларга кўп- кўп салом айтиб кетишди.
- Ўринбой кўринмайдилар,- сўради Раҳбар ая яна нимадир ёдига тушгандек Мадинага изоҳ берган бўлди ,- қўшнимизнинг иккита исмлари бор . Акром ва Ўринбой . Улар туғилганда қайнона-қайноталари ўрнимизга қоладиганимиз шу ўғлимиз деб Ўринбой деган исмни танлашган экан . Онаси эса ўғлимга урушда бедарак кетган отамни исмини қўяман деб ният қилган экан . Хуллас уларнинг туғилганлик гувоҳномасига ҳам , паспортига ҳам ҳар иккала исмлари Ўринбой- Акром деб ёзилган .
- Улар пастда, молхонада эдилар . Молларнинг емишига қараётувдилар. Ҳализамон чиқиб қоладилар,- жилмайиб жавоб берди уй бекаси эри хусусида берилган саволга жавоб қайтариб .
Мадина ва Раҳбар ая Асалнинг туғилган кунида анча қолиб кетишди.
Ҳаммадан ҳам яйраган Асал бўлди. У Мадина тикиб берган оч пушти пирпиракли кўйлагини кийиб олганча , Раҳбар ая олиб
/36

👍16🔥1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
чиққан оппоқ , юмшоқ айиқчани бағридан ҳеч қўймади.
Кеч соат тўққиз яримлардан ошганда Раҳбар ая безовталаниб қолди :
- Биз энди турайлик , хуфтон вақти кирганига ҳам
бир мунча вақт бўлиб қолибди. Намозни маҳтал қилмайлик.
Холисхон опанинг "Хуфтон намозини шу ерда ўқий қолинг" деган сўровларига Раҳбар ая қўлини кўксига қўйиб узр сўради:
- Кечирасиз- да энди, бизга руҳсат ...
Мадина унинг кўнглидаги ниятини тушуниб турарди. Раҳбар ая намозини бафуржа ўқиб олишга ва шундан сўнг ўғли билан ғойибона дийдорга шошилаётган эди.
* * *
Мадина бугун ҳам эфир вақтини кечаги кундаги каби интиқлик билан кутарди. У Аниснинг бугун нималарни ҳикоя қилишга қизиқар эди.
Радиоэфир одатдагидек ўз вақтида бошланди. Анис бугунги кун ҳикоясини эълон қилиб , ўқий бошлади...
ДИЛ ОҒРИҒИ (ҳикоя)
Қизлик уй бозор.
Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб . Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота- она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ !" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан .
Иккинчи марта яна келишди...
ва келганларига минг пушаймон ейишди.
Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли , яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ.- Гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли - тугли оилага келинликка берди .
...Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади.
Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб эркалаганда, ич - ичидан эзилади.
Набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин?...
Уччови ҳам безабон бўлса...
* * *
- Мана ҳикоямиз ҳам ўз якунига етди,- Анис оғир сўлиш олди ,-
энди бир иш қолди . Ўзимизга бир савол бера оламизми? Аллоҳим наздида киммиз ? Кимнинг ўрни қай даражада экан- а? Сизда бу саволнинг жавоби борми ?
Бу саволни ўзимизга берганимизда бошимизни тик тутиб тура оламизми ?
Мен эса бу саволни ўзимга берганимда доим ўпкам тўлиб кетаверади ...
Дунёларга сиғмай кетаман ...
Ҳааа ...
Шундай ...
Айнан шундай ...
Ким учун яхшиман, кимга ёмонман,
Баъзида буғдойман , кўпда самонман,
Саволим жавобсиз, абгор ҳамон ман?!...
Қудратинг пойида тўкилдим, жимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Ким учун малолим, ким учун юк ман,
Ким учун керагим, кимга суюкман,
Ҳукмим билолмайин бағри куюк ман,
Шубҳа дарёсида тўлганман, лимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Кимларнинг қўлида тақдир жиловим,
Кўзимга чўп суқар "дўст" номли ёвим,
Барордан келган чоғ менинг -да овим,
Биргина ўзингга - сенга таслимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Синовинг бергин-у, етказгин тоат ,
Умидворинг ўзим, йўлла шафоат,
Бўлсин жисмим адо, руҳим
саломат,
Дардга даво излар ўша ҳаким- ман...
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Умрим карвонимга ўзим сарбонман,
Яшар маконимга якка ҳоқонман,
Бўғзим ҳатлолмаган яримта нонман,
Кўнгил жасадида жулдир кийим- ман ,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Юраги товонга тушган ҳам ўзим,
Жоним ҳовучида сарғаяр юзим,
Ёшни қарзга олмай қўйди-я кўзим,
Кўзларим йўлингда қоп-қора, тимман,
Аллоҳим, наздингда билмадим ким-ман?
Мадина ортиқ чидай олмади . У ...
#давоми_бор /37

👍19❤2👏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН⭐️
✨🌹Умр эрталарга боғланган
умидлар билан ўтиб бормоқда...
💫Вақтида биргина сўз билан
олишингиз мумкин бўлган
кўнгилни, вақт ўтгандан кейин
достон ёзсангиз ҳам
ололмайсиз...
🕊
✨Қадрдоним, яқинларингизни
қадрига етинг, уларни ардоқланг
ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш
насиб қилсин...
🌙Хайрли тун. Аллоҳимга
омонатсиз..
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨🌹Умр эрталарга боғланган
умидлар билан ўтиб бормоқда...
💫Вақтида биргина сўз билан
олишингиз мумкин бўлган
кўнгилни, вақт ўтгандан кейин
достон ёзсангиз ҳам
ололмайсиз...
🕊
✨Қадрдоним, яқинларингизни
қадрига етинг, уларни ардоқланг
ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш
насиб қилсин...
🌙Хайрли тун. Аллоҳимга
омонатсиз..
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⛅️ Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.
❄️ Аллоҳ сизга
❄️ Сўнмас иймон,
❄️ Гўзал ахлоқ,
❄️ Шукр этгувчи қалб,
❄️ Зикр этувчи тил,
❄️ Хайрли умр,
❄️ Дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин ИншаАллоҳ!🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❄️ Аллоҳ сизга
❄️ Сўнмас иймон,
❄️ Гўзал ахлоқ,
❄️ Шукр этгувчи қалб,
❄️ Зикр этувчи тил,
❄️ Хайрли умр,
❄️ Дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин ИншаАллоҳ!🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🔥1
Misrning so'nggi firavni Kleopatra
Siyosiy donoligi, hokimyatni boshqarishi bilan birga o'zining Jozibasi va shahvoniy san'ati bilan mashxur bo'lgan.
🩷 Uning bu qobilyati Qudratli Yuliy Tsezar va Mark Antoniyni qalbini zabt eta olgan
😍 Azizlar Xojangizning sevimli, yagona, go'zal Malikasi bo'lish o'zingizga bog'liq.
🩷 Qirolining Qirolichasi bo'lish har bir ayolni orzusi. Biz bu orzularni „Sirli oqshom“ nomli kursimizda ochib beramiz.
Murojaat uchun:
@UmmuMaryam90
https://t.me/magnit_ayollari

- Нега доим хурсанд юрасан?
- Ҳар бир ишим Роббим қўлида эканлигини била туриб маҳзун юришга уяламан.
Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
- Ҳар бир ишим Роббим қўлида эканлигини била туриб маҳзун юришга уяламан.
Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш садақадир.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Astagʻfirulloh va atubu ilayh 🤲😢
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢4❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ONLINE ISHGA TAKLIF QILAMAN
💚💚💚💚💚💚💚💚💚
Malumot ornida opa singillarim
🥇Azolik Tekin
🥈Ish 0 dan orgatiladi
🥉Darslarimiz mutloqo bepul
OYLIKLAR HAR OYNING 23 SANASIDA TASHAB BERILADI
DAROMAD 100💸dan 7000💸 gacha
ISH VAQTI HOHISHIZ VA SHAROITIZGA QARAB
Batafsil maʼlumot ⬇️
Tel: +998950913432
t.me/ersahangren

👍1🔥1