This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жигарларим, меҳрингизга зор кунларим бўлмасин...
Жигарларни борида қадрига етинг ва тез-тез кўришиб, сухбаилашиб туринглар..
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатимни асра Аллоҳим...
Дийдоримга муштоғим онам,
Боғимдаги гул райҳоним онам.
Меҳри тафти қайноғим онам,
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Ўтар умри фарзанд дардида,
Ўғил қизин сақлар бағрида.
Дардларингдан этиб нарида,
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Йўлим кутар олисга кетсам,
Қувонади маррага етсам.
Истагим бор ризолар этсам,
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Дуо қилиб сира тинмаган,
Нолимоқни асло билмаган.
Дардларини хеч билдирмаган
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Дийдоримга муштоғим онам,
Боғимдаги гул райҳоним онам.
Меҳри тафти қайноғим онам,
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Ўтар умри фарзанд дардида,
Ўғил қизин сақлар бағрида.
Дардларингдан этиб нарида,
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Йўлим кутар олисга кетсам,
Қувонади маррага етсам.
Истагим бор ризолар этсам,
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Дуо қилиб сира тинмаган,
Нолимоқни асло билмаган.
Дардларини хеч билдирмаган
Жаннатимни асра Аллоҳим...!
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🔥1
Аёл тил тишлади...
Ёзнинг куни бўлгани учун тонг эрта отарди. Ғира-шира қоронғулик тарқаб, кун ёриша бошлади. Улар биринчи АЁҚШга етиб келишолмади. Сал нарида машинанинг мотори ўчди. У ёғига яна анча йўл босиш керак эди. Эркак яна сўкинди. “Энди нима қилсам экан? Бориб бирортасига илтимос қилиб кўрсинми? Худди тиланчидек тиланадими? Пулинг бўлмаса нима қиласан йўлга чиқиб демайдими? Эҳ, ақли қисқа хотин. Товуқмия, деганича борда буларни...” деб ўйлади. Аммо қўл қовуштириб ўтиришнинг ҳам иложи йўқ. “Худо, Ўзингга таваккал”, деб машинадан тушди.
- Дадаси, мен ҳам... деб гап бошлаган аёлнинг гапи оғзида қолди.
- Сен машинада ўтир. Шунча нарсани биров илиб кетмасин. Ўзим бориб гаплашиб келаман, деб жеркиб берди.
Чорасизлик инсонни нималарга мажбур қилмайди. Зўр-базўр қадам ташлаб ёқилғи қуйиш шахобчасига томон юра бошлади. Оёқларига худди оғир тош боғлаб олгандек қадам ташларди. Тавба, бировдан нарса сўраш бунчалар қийин бўлмаса... Ишқилиб, инсофли одамлар бўлсинда. Тушунадиган кишилар бўлса нур устига нур бўларди... Ўз хаёллари билан АЁҚШ ёнига етиб келган эркак атрофга олазарак боқди. Машиналар қатнови кам. Ёқилғи қуядиган мосламалар ёнида ҳеч ким йўқ. “Касса” деб ёзиб қўйилган томонга юрди. Кичикроқ ойнаванд тешикдан ичкарига мўралади.
- Ассалому алайкум, келинг ака, деди ичкаридан бир йигит жилмайиб.
- Ваалайкум ассалом, ҳалиги... ўнғайсизланиб гапиришга чоғланди. Бошлиғинглар йўқми? Ишим бор эди.
- Мен ўзим бошлиқман, тинчликми? сўради йигит ажабланиб.
- Бир дақиқага бу ёқққа чиқа оласизми? ўша оҳангда айтилди гап. Йигит чиқунга қадар эркакни тер босди. Ўзини ҳудди нарса тиланаётган гадой ҳолида кўрди. Ярим аср яшаб, ҳеч бундай ноқулай аҳволга тушмаганди.
- Нима гапингиз бор, ака? деб сўради йигит.
- Узр, ука, сизни безовта қилдим. Сиздан бир ўтинчим бор эди. Ёнимизда икки минг сўм пул қолибди, холос. Афсуски, бензин тугаб машинам ҳув анави ерда ўчиб қолди. Йўқ демасангиз, қарзга ёқилғи қуйиб бероласизми, деб сўрамоқчийдим... шу гапни айтгунча эркак қаро терга ботиб кетди.
- Ака, пулини бермасангиз ҳам майли. Ана, сизга ўн литр бензин қуйиб бераман, деди йигит самимий жилмайиб.
- Менга керакмас, пулини албатта, бугун кечгача етказаман, шошиб гапирди эркак. АЁҚШ бошлиғининг унга ачиниб қарашидан кўнгли оғриди.
- Ака, биласизми, кеча укам боласини Тошкентга олиб кетаётган экан. Боласи оғир аҳволда эди. Йўлда машинасининг бензини тугаб қолибди. Вазиятни тушунтириш учун қўл кўтариб тўхтатган машина ҳайдовчиларининг бирортаси бензин бермабди. Шу пайт нариги йўлда келаётган бир яхши одам тўхтаб, унга бензин қуйиб берибди. Шу сабаб билан жиянимнинг жони омон қолибди. Укам: Агар ўша киши ёрдам бермаганида, боламдан айрилиб қолардим, деди. Шу боис бугун ким биринчи келса ўн литр бензинни текинга бераман, деб ният қилгандим. Бахтимга сиз йўлиқдингиз, деганча йигит қўлини ҳамсуҳбатининг елкасига қўйди.
- Мен мингдан минг розиман, олаверинг.
- Укангизнинг машинаси кўк рангли Нексиямиди? сўради эркак.
- Ҳа.
- Э биродар, Яратганнинг марҳаматини қаранг. Сен бирни берсанг, сенга ўнни бераман, дегани рост экан. Укангизга мен бензин қуйиб бергандим, деганча у қувончдан ёшланган кўзларини артиб қўйди.
Саида Қорабоева.

👍13👏2🔥1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
13-ҚИСМ
Аниснинг телеграмм манзилига уланди ва тез - тез ёза бошлади.
- Айтинг-чи? Сиз ҳақиқатдан ҳам ўзингизга "Кимман ман ?" дея савол беришингиз ростми? Ёки бу оддий радиоэфир учунми ? Икки кун аввал "Буларнинг бари шунчаки ижод" деган эдингиз ... Аммо ана шу "шунчаки"га қандай қилиб бу қадар нолани жойлай оласиз ...
Бу саволни сиздан сўраганимнинг бир сабаби бор. Мен сиздек шеър ўқий олмайман . Сўзларимда сиз каби нолалар ҳам бўй кўрсатмайди . Бироқ улар ҳамиша юрагимда .
Дод солгани-солган ...
Инграгани-инграган...
Кўз ёш тўккани-тўккан...
Сиз ҳар қанча беркитманг , мен ўзингиз учун жуда қадрли бўлган яқин инсонингиздан ажралганингизни биламан.
Кеча эфир орқали "Ота , онам орангизда борлар" дедингиз .
Шунга кўра айта оламан-ки , сиз маҳбубангиздан айрилган бўлсангиз керак- а ...
Инсон кимларнидир ўз ҳаётини бахш қилар даражада суяр экан, баногоҳ ундан айрилганда, гўё-ки ўз ҳаётидан ажралиб қолгандек бўлади.
Овозингиздаги сотқин дард шундан дарак ... Топдимми ?
"Ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беришингиз шарт эмас.
Мен шунчаки кўнглимни бўшатиш учун ёздим . Худди-ки сиз...кўнгил бўшатиш учун "Бедор туйғулар"га ошно бўлган каби...
Ана шунақа гаплар, ҳурматли Анис Ўктам ...
Комила ярангизни янгилаган бўлса узр. Нима қилсин у ҳам ... Ахир сизнинг ўзингиз унинг дардига билиб билмай ҳанжар даҳл қилиб қўйдингиз ...
Майли. Дилингизда шубҳа қолмасин ... Шунча вақтингизни олганим ҳисобига бир сирни айтиб кетаман. Гарчи бу ҳақда сўрамасангиз, қизиқмасангиз ҳам.
Ким билсин...
Балки бу кечмиш сиз учун қизиқдир ...
Майли , нима бўлганда ҳам айтаман, сабаби буни ўзим ҳам истаяпман. Нега дейсизми ? Сизнинг "Кўнгил" номли касбингизда балки қизиқдир деб ўйлаётгандирман ...
Кўп гапириб юбордим- а ...
Тўғрироғи кўп ёзиб юбордим...
Энди эса икки оғиз шунча ёзганларимнинг асл моҳияти ҳақида.
Сиз кўнгил одамисиз ... Ва ... Сезгандирсиз- кии , мени айнан шу кўнглим мажруҳ қилиб қўйганини.
Айтишади- ку "Кўнглингга кимни киргизсангиз , имтиҳонинг ўшадир" деб ...
Мен орзулари осмон қиз эдим... Бахт кўшкининг дарвозаси ҳам қўл чўзсам етгулик манзилда эди.
Аммо ...
Ҳаётнинг биз юрмаган йўллари беҳисоб экан ... Қадам босишни истамаган , бироқ босишга мажбур бўлган кўчалари кўп экан ...
Ва ...
Кимдир билан ажралишга мажбур бўларканмиз . Кўрганлар бизни камчилиги йўқ, беармон инсон деб ўйлар экан- у , лекин сиз айтгандек "Кўнгил жасадида жулдур кийим ман " дея бўзлаётганимизни ким ҳам билар эди ?
Аммо ... Айрилиқнинг армонли тиканлари қалбимизга санчилиб озор бергани берган.
"Вақт - даво!" деган гапга нима дейсиз ?! Мен учун бу тескари теорема. Бу иборалар мудом аксига ишлайди. Демоқчиман-ки,... Вақт ҳеч ҳам даво эмас. Бу шунчаки қуруқ сўзлар . Ким билсин . Бировлар учун унинг даволиги рост бўлса бордир, аммо менингдек кўнгил кишилари учун эмас.
Узр , Анис ака... Вақтингизни олдим.
Энди мен кетай ...
Ўйлайман- ки , умид қиламан- ки , бошингизни қайтиб қотирмайман.
Хайр ...
Мадина охирги сўзига нуқта қўйди ва тармоқдан чиқиб кетмоқчи бўлганида Анисдан шошилинч тарзда хабар келди :
- Кетманг ...
Мадина Анис ўзинининг ёзганларини зумда ўқиб чиққанига ҳайрон бўлди. У Аниснинг "Кетманг" деган сўровини кўриб зумда бўшашди :
- Нимага ?
Нима учун кетмаслигим керак ?
- Хар бир қалбнинг ўз хикояси бор. Жумладан менинг ҳам. Аммо сиз ва менинг ҳикояларимиз ўхшаш экан. Шу сабаб кетманг деяпман. Мумкин бўлса албатта. Кейинги кунларда сизнинг ёзишмаларингиз таъсирида мен ҳам яшашга куч, ҳаётнинг ўзидан эса маъно топгандекман.
Комила...
Дилдаги гавҳар мисол ўрни беқиёс бўлган инсондан айрилиб қолиш , сўнгра келажак ҳаётини усиз давом эттириш учун унча- мунча инсон куч топа олмайди.
Сиз ... ва мен ... шундай тақдирга раво кўрилибмизми , демак бунинг албатта бир ҳикмати бор. Зеро Аллоҳ ҳеч бир тирик жонни тоатидан ортиқ синамас...
- Анис ака ... Айтинг-чи , сизнинг тоатингиз неча йилдан буён ана шундай синовда?
/38

👍20🔥1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Ўйлашимча бунга анча йиллар бўлган . Яъни ундан ... Ўша қиздан ажралганинигизга қанча вақт бўлди ?
- Бари куни кеча бўлгандагидек ... Мен худди уйга отланаман- у , у сочларини қирқ кокил ўриб мени кутиб турган каби. Аммо борсам уни учратиш ўрнига карнай- сурнай садоларига дуч келадигандекман. Балки шунинг учун ҳам уйга - қишлоғимга боришдан безиб қолгандекман.
Анис томоғига бир нарса тиқилгандек ёза олмай қолди ...
- Мен ҳам худди сиз каби...-Мадина шундай деб кўнглидаги дардларини айтиб юборай деди- ю , аммо аранг ўзини ушлаб қолди.
Анис эса ёзишда давом этар эди:
- Комила , дардларимни сизга дастурхон қилиб юбордимми . Аслида бундай одатим йўқ эди ...
- Ҳеч қиси йўқ , аслида мен сиздан кечирим сўрашим керак.
Вақтингизни олдим , асабингизни ҳам буздим ...
- Ундай деманг. Сиз билан гаплашиб юрагим бўшади. Раҳмат , боризга шукр ...
- Хайр , Анис ака ...
- Эртагача , Комила ...
- Эртагача ?! Мен билан эртага ҳам суҳбатлашишни ҳоҳлашингизга имонингиз комилми ?
- Албатта ...
- Ундай бўлса эртагача ...
- Соғ бўлинг ...
- Сиз ҳам ...
* * *
Мадина мактабга келганида 11- синф ўқувчилари уни гир айланиб кутиб олишди :
- Устоз , устоз, битта савол бор эди , илтимос жавобини топишиб юборинг ? !
- Саволингиз қайси фандан ?- сўради Мадина қизиқсинганча ...
- Аслида уни она тили устозимиз бердилар , аммо бу савол айнан фанларига тегишли эмас. Улар умумий дунёқарашимизни ўстириш мақсадида бердилар бу саволни.
- Қандай савол экан ? - Мадинанинг ҳам қизиқиши янада ортди.
Нодир синфдошларини четга суриб жумбоқли саволни Мадинага айта бошлади :
- Хуллас , бир устоз бўлган экан. Унинг қўлидан юзлаб шогирдлар етишиб чиққан экан . Бир куни ўша устанинг бир шогирди унинг кўнглини синдирганча измидан чиқиб ўзига яна бошқа устоз излаб кетибди. Орадан бир йил ўтгач ортига қайтибди ва устозига иддао қилибди :
- Устоз . Устоздан ўтмаган шогирд шогирд эмас. Мен илмда шунчалик юқори натижаларга эришдим- ки , сиздан ҳар тарафлама ўтиб кетдим деб бемалол айта оламан. Ишонмайсизми ? Унда синаб кўринг- чи ? Келинг, сиз бир шартли савол тайёрланг. Қани кўрамиз устунлик ким тарафида эканлигини ?
Шунда устоз узоқ ўйланмабди ва шогирдига ўз...
#давоми_бор /39
Муаллиф: Хазонрезги

👍18❤1🔥1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
14 - ҚИСМ
шартини айтибди.
- Ҳозир , - дебди у шогирдига қўлидаги болтасини сермаб,- икковимиз манабу қоронғу хонага навбатма- навбат кирамиз ва шу болта билан кундага икки марта урамиз . Кимнинг болтани икки марта ургандаги изи ҳам бир изда чиқса ўша ғолиб чиқади . Келишдикми ?
Шогирд рози бўлибди. Дастлаб хонага шогирд кирибди. Ичкаридан икки марта "Тақ", "Тақ" деган товуш эшитилибди.
Шогирд чиққандан кейин кундани олиб чиқиб қарашса унинг болта излари салгина фарқ билан изма- из тушган эмиш .
Шогирд илжайибди:
- Бундан ортиқ натижа бўлмайди. Агар сиз менинг натижамдан ҳам зўр натижа кўрсатсангиз , тан берганим бўлсин.
Устоз унга жавобан индамабди. Ичкарига кириб кетибди. Зум ўтмай у ердан болтанинг икки маротаба кундага зарб билан солингани эшитилибди.
Устоз ташқарига чиққанида , ён-атрофдаги гувоҳлар хонага кириб кундани олиб чиқишибди.
Улар не кўз билан кўришса- кии ...
Кундада устоз икки зарб билан битта , ҳа , ҳа айнан битта из қолдирган экан .
Шунда шогирд ўзини устозини оёқлари остига отибди.
- Устоз , мени кечиринг ... Устоз ҳамиша , ҳамма вақт устоз бўлиб қолар экан . Илтимос менга бу синоатнинг сабабини тушунтиринг. Қандай қилиб қоронғида икки зарб билан битта из ҳосил қила олдингиз ?
Шунда устоз :
-Устоз шогирдларига юз хил усулни ўргатади. Бироқ юз биринчи усулни нодон, хиёнаткор шогирдлардан ҳимоя сифатида уларга ўргатмасдан ўзида олиб қолади ,- дебди.
Нодир ривоятни айтиб бўлгач , Мадинага юзланди:
- Мадина опа , илтимос шу жумбоқни ечишга қарашиб юборинг . Ўша устоз қандай қилиб кундада битта из ҳосил қилган ? Жавобини биласизми ?
Мадина ўқувчиларга қараб жилмайди :
- Жавобини-ку , биламан, аммо уни сизларга айтсам ҳалолликдан бўлмайди- да. Уни ўзингиз ўйлаб , изланиб топишингиз керак. Келинг яхшиси худди шунга ўхшаган ҳикояни жавоби билан айтаман. Шунда биринчи саволнинг жавобини топиш унча қийин бўлмай қолади. Хўп , эшитинг бўлмаса .
Бир куни бир нечта улфатлар йиғилишиб сергўшт палов пиширишибди. Ош сузилиб дастурхонга келтирилганда бирдан чироқ ўчиб қолибди. Шунда даврабоши бўлган эркак қолганларга шундай дебди:
- Ҳадемай чироқ ёнади. Унгача лаганни устидаги гўштни еб қўймаслигингиз учун қўлларингиз банд бўлсин . Бунинг учун барчангиз ҳар иккала қўлингиз билан чапак чалиб туришингиз керак . Ҳар бир улфат ёнидаги шеригининг чапагига қулоқ солиб турсин.
Қисқаси даврадагиларнинг барчаси бехато чапак чалишга тушиб кетишибди. Кўп ўтмай чироқ ҳам ёнибди. Аммо улфатлар не кўз билан кўришсин- ки, лагандаги ошнинг устида гўшт дегандан асар ҳам йўқ эмиш.
Нега дейсизми ? - Мадина ўқувчиларга айёрона кулимсиради ,- негаки улфатлардан бири чап қўли билан юзига шапалоқ уриб чапак овозини чиқарган , ўзи эса ўнг қўлида ошдаги гўштни паққос туширган экан.
Ўқувчилар баралла кулиб юборишди. Мадина уларга ҳайриҳоҳ нигоҳ ташлаб ўқитувчилар хонасига йўл олди.
Ичкарида эса у яна бир қизғин бахснинг устидан чиқди.
- Рост , қариялар бир ишни билишмаса қилишмаган ,- дея фикрини маъқуллар эди Рихсихон ,- чувалчанг ҳақиқатдан ҳам шифобахш жонивор .
- Кел қизим , - деди Мадинанинг саломига алик олар экан Фаҳриддин ака , -келақол , сен ҳам мунозарамиздан бебаҳра қолма. Кун тартибидаги асосий масала - чувалчанг . Бу ҳақда бирор маълумот борми сенда?
- Жудаа унчалик кўп маълумот йўқ- ку , аммо қўшнимизнинг сариқ касал бўлган болаларига уни майдалаб тўғраб устидан сув қуйиб , ўша сувни ичирганларини кўрганман . Ичидаги иссиғини олади дейишганди ўшанда .
- Кўрдизми , домла ? Бу бор гап . Табиатдаги бирор нарса беҳикмат яратилмаган. Ўша чувалчангнинг сувини-чи синган-чиққанларда ҳам ичиришар экан. Суяк зирқирашига фойдаси катта эмиш- деди Шоҳиста ҳам гурунгдан четда қолмай.
- Мен сизларга ҳозир бир воқеани айтиб бераман , - деди Фахриддин ака ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олиб ,- аммо лекин бу бўлган воқеа. Шоҳистанинг синган- чиққан деган гапидан сўнг эсимга тушди- да. Хуллас буни менга қайнонам айтиб бергандилар . Бир куни нимадир
/ 40

👍32🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми, аслида ҳеч бир мўъжизага эҳтиёжимиз йўқ. Асл эҳтиёж - мўъжиза ўзимиз эканлигимизни тушуниш ва англашдир. Уни узоқдан изламанг Қадрдон. Хайрли тун!
📤 Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
📤 Энг қадрли инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
💐 Хайрли тонг! 💐
Кунингиз барокатли бўлсин!
🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💐 Хайрли тонг! 💐
Кунингиз барокатли бўлсин!
🤲 Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СЕШАНБА тонги муборак бўлсин!
Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!
😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸

🌿 Sizga og‘riq berayotgan narsalarni Allohdan hadyalar, deb qabul qiling... Yodingizda tuting, albatta, Alloh sizni yaxshi ko‘radi. Shu sababli gunohlardan sizni poklash va O‘ziga yaqinlashtirish maqsadida imtihon qilyapti. Bas, Alhamdulillah, deb ayting...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
Forwarded from Surayyo Soliyeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"
Kanalga oʻtish uchun pastdagi havolani bosing👇
https://t.me/+iwE0RqdfP8VmMWRi
https://t.me/+iwE0RqdfP8VmMWRi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲ ТАОЛО СИЗНИ
СЕВИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ
•"Яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 195- оят
•"Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят
•"Ва (албатта, Аллоҳ) ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" "Бақара" сураси, 222- оят
•"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" " Оли имрон" сураси, 76 - оят
•"Албатта, Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 146 - оят
•"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта, (Аллоҳ) Ўзига таваккал қилувчиларни севади" "Оли имрон" сураси, 159 - оят
•"Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севади"
"Моида" сураси, 42- оят
Тафаккур қилинг!

👍5🥰2❤1🔥1
ОТМАГАН ТОНГ.
(Таъсирли ҳикоя)
Шифокорнинг гапи самимий ва бениҳоя қатъий эди:
– Хорижга олиб бориш керак. Эҳтимол, у ерда ҳам давоси йўқдир, ҳарҳолда маълум муддат умрини узайтириши мумкин. Мен сизни кўнглингизни кўтаришим, яхши бўлади, дейишим ва умид бор, деб айтишим ҳам мумкин эди, бироқ, ўзингиз ростини сўрадингиз…
У каридорга чиқиб деразадан ташқарига қаради. Қизи ўриндиқда оёғини осилтириб турар, сал нарида бир аёл боласига ниманидир берилиб тушинтиряпти, бола гоҳ дарахтларга, гоҳ қизчага қараб қўяди. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, мана кўрасан, бу дўхтирларингни гапи чикора, мени сени дунёдаги энг бахтли қизга айтлантираман, деб эркак ташқарига йўналди. Қизини бағрига босиб дарвоза томон юрди.
Балониям билмайсан, нега ўқидинг, виждонинг борми ўзи, хориж эмиш… Нима ўзимизда даволаш қўлингдан келмайдими? Нега ахир? Шунча одам яшаб юрган дунёда нега энди бу дард келиб-келиб жажжи қизимга учраркан, нималигини айтолмадинг-ку, яна дўхтир эмиш…
Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Бу касалликнинг номи ҳали тиббиётда аниқланмаган, миллиёндан биттагаям учрармиш, топган гапини қара, миллиёнтадан битта.
Шу, дейди ўзига ярашмаган мўйлов қўйган, буям камдай кўзойнак тақиб олган дўхтир, бемор индамай юраверади, балки ўн йил, йигирма йил, балки уч кун, уч соат ҳам бўлиши мумкин, бироқ кутилмаганда, йиқилади-да, аввал оёқдан, сўнг тилдан қолармиш…
Шуям гап бўлдию, хотиним ҳам балодай юрувди, кейин… деб сенинг бу дунёда йўқлигингни айтсам, генитикаям бўлиши мумкин, бу сингари касалликлар суяк суриши, авлоддан авлодга ўтади, худди қанд касаллигининг бир тури-да, лекин қандга даво бор, дейди, Нисо. Бўладиганини гапир десам, хориж дейди, агар сен айтган ўша хорижингга олиб борсам, ҳеч бало кўрмагандай бўлиб кетишига кафолат берасанми, десам, мен бир воситачиман, Худо билади уёғини, дея сигарета чекди, тутуниниям ўхшовсиз чиқараркан, дод деб юборасан. Пул…
Ўша нарса йўқ-да. Тўйнинг дастурхони – бир кун, азаники – қирқ кун дерканлар. Бор йиғиб қўйганим кетди-да. Нусрат бова дўхтирлар оғзига келганини валдирайверади, сан яхшиси гулзор барпо эт, ана, шу гулзорни яхшилаб парвариш қилсанг – қизинг ундан завқ олса, кўрмагандай бўлиб кетади, дейди. Билмадим, Нисо, билмадим, одамнинг бошига ташвиш тушса хаёли ўзида бўлмас экан: ким нима деса қилаяпман. Сен ҳам йўқсан-да, бўлмаса-ку, эҳ, бағри қаттиқ дунё… Пул… Хабаринг бор эди,
Маданият уйининг директори иш ваъда қилган: хабар бераман, деганигаям ҳафталар бўлиб кетди. Ё ҳовли-жойни, мол-ҳолни сотиб, хорижга об кетсаммикин, нима дейсан, Нисо? Ахир, ўзинг биласан-ку, шу ёлғиз тирноқ учун йигирма йилдан ортиқ сабр қилмадикми… шу тирноқ учун сен бечора қанақа дашномларга чидадинг, камситишларга, хўрлашларга жимгина дош бердинг, ҳатто туғмас байтал дейишгандаям ғинг демадинг-а, жонинг ҳам тошдан экан, сен шўрликни. Мен-чи? Мени шохи синган ҳўкиз дейишдилар-а? Э, одамлар, одамлар…
Эркак жаҳд билан ерга кетмон урар, кичкина кесаклар деразага отилиб чирс-чирс овоз чиқарар, бунга сари унинг ғазаби тошарди. Талош вақтигача ерни ағдариб, омбордан сарғиш қопга солинган уруғни олиб чиқди-да, менмас устоз гулчиларнинг қўли дея, қорайиб турган ерга сепди. Бу ерни шундай гулзор қилайки, қизим, худди шу ерда дардига даво топади. Дўхтирлар оғзига келганини валдирайди-да, ҳали кўрсатиб қўяман…
Эртаси тушликка яқин қизалоқ дераза раҳигача кўтарилган осма кароватда ётиб, отаси барпо этган, сал кунда гулзорга айланадиган, айни дамда маллатоб тусдаги ағдарилган ерни томоша қилиб ётарди. Шундай гулзор қиламанки, унинг муаттар ҳиди етти иқлимга таралади, деган отасини кутиб аҳён-аҳён дарвоза томонга қараб қўяди қизалоқ. Отаси бозорга кетган: қўғирчоқ олиб келади. Тугмачасини босса юрармиш. Ҳозир ўша урф бўлган экан. Қизалоқ ақлли, қўрқмайди – ботир, майли, кеч қолсаям, қўғирчоқ олиб келади-ку.

👍15🔥1
Қизалоқ кутади, ишқилиб қоронғу тушгунча келсин-да, у-ку, қўрқмайди, лекин ухлаб қолиши мумкин-да… Кейин отаси хафа бўлади: ҳай, эси йўқ қиз, мен сенга қўғирчоқ олиб келсаму сен ухладингми, деб кўзи ёшланади. Ана, қизалоқ отасининг кўзида ёш келишидан қўрқади. Шунинг учун у ақлли қиз – йиғламайди.
Хайрият, отаси қоронғу тушмасидан келди. Вой, бунча чиройли бўлмаса бу қўғирчоқ. Бу сенга дугона, ҳамма гапингни шунга айтавер, мана, қара, бу ерида диктафони бор, лекин битта чатоғи бор экан-да, бу фақат битта гапни ёзиб қоларкан. Иложи йўқ-да, дейди сотувчи амакинг, яна беш олтита гапни ёзадиган топиб бер десам. Ҳозирги модел дейди. Майли-да, ўзингга ёққан бирор гапни айтсанг, маза қилиб эшитиб юрасан.
Орадан қирқ кундан ортиқ вақт ўтди.
Отанинг боши осмонда, қизнинг кайфияти чоғ: қорайиб ётган ерда гуллар тизза бўйи кўтариб қолди.
– Она, қизим – дейди ота, – кўраяпсанми, қандай чиройли гулзоримиз бор. Сен деразадан қараб тур, мен сен учун дунёни гулзорга айлантираман.
Қизалоқ отасининг айтганини қилади: термулади, термулаверади.
Гуллар бирин-кетин ғунча чиқарди: оқ, қизил, сарғиш яна бир қанча ранглар. Қизалоқ уларни бирам яхши кўрадики, хаёлида ўрнидан туриб ҳамма-ҳамасини бағрига босади, эркалайди, ҳатто ўпиб олади. Кейин отасининг дағал қўлини юзига босади: раҳмат отажон, дейди. Кундан-кун, ҳафтадан-ҳафта ўтиб гуллар қизалоқнинг бўйидан ҳам узун бўлиб қолди. Деразага бош ураётганда қизалоқ, бунча тез катта бўлишди, дея ҳайратланди.
Отаси яхши одам. Тонг саҳардан то кечгача гулзорда: ягана қилади, бегона ўтларни юлади, сув қуяди. Қизига қараб, қара, жон қизим, дугонамизга айтинг келсин, ўйнаймиз деяпти, дейди. Қизалоқ ич-ичида хурсанд бўлади, қиқирлаб кулади.
Бир куни кастюм-шим кийган, галустик таққан бир одам келди. Пўлатбой, гулзорга айлантирибсиз-ку, деб, битта гулни узиб кўзини юмганча ҳидлади. Ота қўлини кўксига қўйиб, бошини эгиб турди. Қизалоқнинг жаҳли чиқди.
– Иш битди, эртадан бошлаб сиз энди ишли одамсиз, – деди гулни ҳидлашда давом этиб. Кейин отасига бир нималарни тушунтирди. Унинг оғзи қимирлаганда отаси жим турар сўнг негадир кўзлари қувнаб қизи томонга мамнун қараб қўярди.
– Ана, жон қизим, мен ишли бўлдим, – деди ота бир даста гулни олиб кетган одамни кузатиб қайтиб, гулзорнинг четидаги тош ўриндиқда ўтираркан. Қизалоқ борманг, гулзор нима бўлади, демоқчи бўлдию, лекин ақлли қизлиги эсига тушиб, жилмайиб қўйди. – Мен энди менежерман. Бунинг маъносини биласанми? Йўқми? Ҳай, аттанг, ҳозир тушунтираман: иш бошқарувчи, яъни қўшиқчиларнинг концертларини ташкиллаштираман.
Директорнинг айтишича, туманимизда бойлар кўп, агар қўшиқчилар билан яхши танишиб олсанг, ўша бойларнинг тўйига олиб келасан. Ҳам сенга, ҳам менга пул, кейин қўшиқчиям хурсанд, бой ҳам сендан миннатдор, дейди.
Хўп, дедим, менга кўп пул керак, қизимни даволатаман, хорижга олиб кетишим керак, дедим. Худонинг бергани шу-да, қизим, энди янада тезроқ тузалиб кетасан…
Эртаси қизалоқ жуда зерикди. Гулларга қараб ётаверди. Отаси тушликка келиб овқатлантирди-да, яна чиқиб кетди. Бу ҳол уйларига Зулпин момо келгунча давом этди.
– Сенга энагалик қилади, мен энди кеч келаман, олис қишлоқларгаям концерт беришга тўғри келаяпти, – деди отаси. Кейин шу кетганича икки ҳафта келмади.
Момо гулларни ёмон кўраркан.
Ҳар кун уч маҳал овқатини беради-да, ухлайди.
Қизалоқ беҳад зерикарди.
Аста-секин гуллар қурий бошлади.
Аввалига битта…
Иккита…
Ўнта…
Орадан саккиз ойу икки ҳафта ўтгач барча гул қуриб… хазон бўлди.
Бир тун отаси келди:
– Бўлди қизим, энди кетамиз, эрта тонг отса йўлга тушамиз.
Мана, Америкага билет олдим. Мана буларни кўраяпсанми, – деб қора сумкани кўрсатди, – ичи тўла пул. Ҳаммаси доллор…
Эртаси эрталаб ота қизининг ёнига кирганда қизалоқ ухлаб ётарди.
Унинг қошига эгилган отанинг кўзи беихтиёр гулзорга тушди ва қотиб қолди: наҳотки… Сўнг қизи қучиб ётган қўғирчоқни ҳиссиз ушлади ва ундан: Дадажон, сизни яхши кўраман, деган овоз чиқди…
Яна эртаси…
Йўқ, иккисидаям энди сира-сира эртанинг кераги йўқ эди…
тамом.
Санжар Турсунов

👍10😢3❤1🔥1
Ажойиб тенглама!
Истиғфорни қай даражада кўпайтирсанг, яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
• Истиғфор — жаннатдир.
• Истиғфор — ҳаётдир.
• Истиғфор — нур ва яхшилик аломатидир.
• Истиғфор — ризқ ва яхшиликдир.
• Истиғфор — турмуш қуриш ва зурриётдир.
• Истиғфор — табассум ва бахтдир.
• Истиғфор — қалб очилишидир.
• Истиғфор — яхшиликлар калитидир.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!

👍7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага ўлишинг билан ҳамма сени унутади. Шунинг учун ўз қадрингни доимо бил!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢4🔥1
Аллоҳим! Қалбим орзуларини кўзим билан кўришни насиб эт!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1💔1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
бўлибди-ю , уларнинг беллари чиқиб кетибди. Белларини қарсиллатиб солиб қўйган табиб амаки, уни маҳкам боғлаб қўйибди. Сўнгра раҳматли қайнона бувимга чувалчангни майдалаб тўғраб чучвара пишириб беришни сўрабди.
Қайнона бувим жудаям пазанда аёл эдилар . Улар табибни айтганини зум ўтмай муҳайё қилибдилар. Улар қизларига чувалчангли чучварани қатиқлаб , устига ошкўклар солиб иштаҳаочар қилиб тайёрлаб келибдилар. Қайнонам эса битта чучварани ёриб кўрсалар ичидаги нимталанган чувалчанглар сувга тушгандан кейин зулукдек катта-катта бўлиб оқариб ётганмиш. Уни кўриб қайнонамнинг кўнгиллари беҳузур бўлиб қаттиқ ўқчибдилар. Чиранганларидан беллари иккинчи қайта ўз жойидан чиқиб кетибди.
Фаҳриддин ака ҳикоясини тугатар - тугатмас хонани гур кулгу босди.
Мадинанинг ҳам кулавериб кўзларидан ёш чиқиб кетди...
Бугунги кунги дарслар тугаганида Розия Мадина билан уйга қайтар экан , ундан суюнчи олишга шошилди:
- Устоз , боя эрталаб синфимиз сизга берган саволнинг жавобини Маткарим тўғри топди. Устоз қоронғи хонада кундага аввал болтанинг учли , сўнгра орқа тўмтоқ тарафини урган экан . Шунда иккита овоз- у , битта из чиқарар экан.
Устоз , сиз бу жумбоқнинг жавобини билар эдингиз - а ?
Мадина Розияга "Ҳа" дея бош силкиди.
- Устоз , мен ҳам сизга ўхшашни истайман , жудаям истайман ,- деди Розия энтикиб .
- Бугун тест ечамиз ,- деди унга жавобан Мадина , - эртароқ чиқишга ҳаракат қилгин хўпми ?
- Хўп , устоз , хўп ...
* * *
Мадина иш билан овора бўлиб бугун телефонини деярли қўлига олмаган эди.
У кечки чой вақти иккинчи рақамининг телеграмм манзилига уланганида Анисдан келган бир талай хабарларни кўриб ҳайрон бўлди. Аниснинг ўзида қандай гапи борлигига қизиқиб бирин- кетин хабарларни ўқишга тутинди :
- Салом , Комила. Ҳайрли тонг ...
Бугун барвақт уйғондим. Шу сабаб бўлса керак , сизга хайрли тонг тиламакка шошилдим.
Кайфиятлар яхшими ?
Янги либослар яратиш устида ишлаяпсизми ?
Сиздан бир илтимос бор эди ?
Менга ўқишим учун яхши бир шеър керак эди. Умид ҳақида бўлса зўр бўлар эди- да.
Ёрдам бера оласизми ?
Негадир энг гўзал туйғу умид ҳақида шеър ўқигим келяпти...
Мадина кўп ўйлаб ўтирмади . У тезда шахсий файлидан ўзи севиб ўқиб юрадиган шеърни топди ва Аниснинг телеграмм манзилига жўнатиб юборди.
Мадина "Бедор туйғулар"нинг бугунги сони айнан шу шеър билан бошланишини ҳали билмас эди. Эшиттириш аввалида куй билан ҳамоҳанг тарзда Аниснинг ўктам овози янгради :
Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор,
Бажармаган суннат, қанча фарзим бор,
Ким ҳаққи раҳматни айтмадим бир бор,
Кимлардан қилолмай қолган арзим бор
Мукаррам ул зотдан сўровларим кўп ,
Ёлвориш , илтижом , оҳларим бисъёр .
Дилим қилган тавбам дастларида хўп,
Тан олган гуноҳим кўзгуда такрор
Ўқилмаган китоб , ошмаган орзу,
Кўзларим тикилган манзиллар қанча
Юрагим қатида зулматтус қайғу ,
Фироқда қоврилган кунларим анча...
Тарози паллада қайси амалим,
Эзгу тарафлари босармикан тош
Шукримнинг, зикримнинг, сабрим поёни,
Кипригим тиғида муаллақ бир ёш
Новдаман - орзуим осмонни бўйлаш,
Япроқман - бир куни узиламан чирт
Бандаман - мумкинми бир оғиз сўйлаш,
Мен ахир УМИДга тушганман шогирд
Ҳали Аллоҳимдан қанча қарзим бор...
Мадина Аниснинг сеҳрли овозига маҳлиё бўлиб ,тепасига келиб қолган кимсани сезмай қолганди. Бу инсон Мадина билан ...
#давоми_бор /41

👍23❤3🔥1😭1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
15- ҚИСМ
салкам икки ойдан буён бирга яшаётган бўлса-да, ҳеч қачон уни бемарид безовта қилмаган Раҳбар ая эди.
- Мадина, - деди у ҳижолатпарастлик билан,- қизим , қарагин-чи кўзимга бир нима учиб киргандек бўлди. Ҳеч чиқаролмадим. Чайиб ҳам кўрдим, аммо қадалиб кетаяпти.
Мадина "Бедор туйғулар"ни қулоқчинда тинглаётган эди. Шундай бўлса- да , Раҳбар ая олдида жиноят устида қўлга тушгандек қип- қизариб кетди . Аммо унинг бу ҳолати Аяга сезилмади. Мадина тезда ўзини босиб олди-да "Ҳозир , аяжон " деганча қўлидаги телефонининг фонарини ёқди.Шу билан бирга стол устидаги дори қутиси ичидан тоза бинт олиб Аяга яқинлашди:
- Аяжон , кўзингиз қийналиб қолибди-ку. Мана , мана ...,-Мадина аянинг кўзига кирган қора нарсани бинт ёрдамида секин чиқариб олди ,- ана бўлди.
- Нима экан , қизим ? Нуқтадек нарса жонимни кўзимга кўрсатиб қўйди- я ? Инсонни барча ерида жони жон-да .
- Нималигини билмадим , Аяжон. Кўзингизни бармоғингиз билан ишқалаганингизда эзилиб кетибди, нима бўлсаям,- Мадина шундай дея туриб кичик бинт бўлакчасини илиқ кўк чой дамламасига ботирди ва аянинг кўзларига босди,- ҳозир кўзингизнинг қовжираши қолади.
- Раҳмат қизим, умринг узун бўлсин,- деди Раҳбар ая бинтли хўл малҳамни кўзига босганча , - сени менга учраштирган Аллоҳимга минг шукр . Аллоҳим ҳам шу муштипар бандамнинг дилига малҳам бўлсин деб сенгинани қандан қаёқдан олиб келиб менга юзлаштириб қўйди- я ...
Раҳбар аянинг ўпкаси тўлди . Индамай ерга тикилди .
Мадина унинг бошқа гапларни айтолмай тили тутилганлигини сезди. Ахир она бечора ўз фарзанди устидан бировларга қандай шикоят қилсин ? ! Ҳолбуки уни кўнгил инсони қилиб тарбиялаган ҳам ўзи ...
Йўқ ... Ая ўғлидан нолимайди. Норози ҳам эмас ... У фақат куяди... Ўғлининг юрагидан чиққан , дардидан бунёд бўлган олов тафти узоқ Тошкентдан туриб ўз ота, она маконини ҳам куйдиряпти. Натижада,ҳаммадан ҳам яна ўша онанинг ўзи куймоқда...
Мадина Раҳбар аянинг ёнига бориб ўтирди . Уни оҳиста қучди.
- Аяжон... Нимадандир сиқилгандексиз ? - деди у дардга дармон бергудек овозда.
- Ҳааа , қизим ... Шундай ,- деди Раҳбар ая ҳазин овозда ,- баъзан инсонларнинг яхшилиги , меҳр- муҳаббати ҳам кўнгилга бошқача таъсир қилар экан . Мен боя қишлоғимизда жойлашган сиҳатгоҳдаги дугонам Муножатнинг ёнига боргандим. У жуда бошқача аёл-да . Гаплашиб гапларига тўймайсан . У билан суҳбатлашган инсоннинг руҳи чўмилади. Ўзини қушдек енгил ҳис қилади Шу сабаб тушлик вақтини мўъжаллаб битта товоқчага ошни босдим- у , Муножатнинг ёнига учдим.
Борсам унинг хонасида бир аёл ўтирибди. Ҳа айтганча , Мурожат сиҳатда бош ҳамшира бўлиб ишлайди. Қисқаси улар, яъни дугонам билан ўша аёл дарровда "келинг- келинг" дея мени тушлик дастурхонига таклиф қилишди.
Дугонамнинг ҳузурида ўтирган аёлнинг исми Василахон бўлиб , юқори қон босимининг безовта қилиши туфайли сиҳатгоҳга келган экан . Эллик беш ёшлардаги дуркунгина , юзларидан кўп ўқиганлиги билиниб турган бу аёл келганига уч кун тўлмай Муножат билан роса чиқишиб қолибди. Уларнинг мени ташрифим билан бўлиниб қолган суҳбатлари бироздан сўнг қайтадан жонланди. Василахон ўз ҳикояси бошлади :
- Оилада ўн нафар фарзандмиз . Саккиз қиз , икки ўғил. Ота- онамиз тарбияни яхши беришганлиги учун бўлса керак , ёки палаги тоза инсонлар тоифасидан эканмиз-ми ( Василахон "Бир мақтангим келди- да шу жойида" дея жилмайди) , гапнинг индаллоси улар оламдан ўтиб кетишганлигидан кейин ҳам аҳилчилигимиз мустаҳкамланса мустаҳкамланди- ки , аммо асти йўқолмади.
Мен оилада еттинчи қизман. Мендан сўнг икки сингилим ва бир укам бор.
Бундан саккиз йил аввал ўша энг кенжамиз бўлган укамнинг буйрагида муаммо аниқланди . У кундан - кунга нари кета бошлади. Бормаган докторимиз , учрамаган табибимиз қолмади. Охирги чора эса буйрак кўчириш жарроҳлиги дейишди. У пайтда бундай жарроҳликлар фақат Ҳиндистонда қилинар экан. Барча жигарлар бир бўлиб укамга ўз буйрагимизни берадиган бўлдик . Бунинг учун махсус шифохонага бориб буйрагимиз укамга тушадими , йўқми - шуни текширтириш учун
/42

👍26🔥1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
обдон турли хил таҳлилларни топширдик .
Менимча ўша шифохонанинг ойлик режасиям биз топширган таҳлиллардан бажарилди десам муболаға бўлмайди. Негаки , укамга нафақат биз жигарлар , балки фарзандларимиз ҳам донорлик қилишга рағбат билдиришган эди- да . Бунинг сабаби битта эди . Ўша касал бўлган укам , исми Мансуржон, умри давомида барчага фақат ва фақат бўлса дастмояси , бўлмаса ширин сўзи билан яхшилик қилиб келган эди.
Ваниҳоят таҳлил натижалари чиқди. Укамга менинг ва мендан кейинги синглимнинг буйраги мос келди. Қариндошлар йиғилиб ўзаро маслаҳатлашиб , бир тўхтамга келишди. Укамга синглим буйрагини берадиган бўлди. Мен эса уларни ҳар иккаласини ўзим бош-қош бўлиб Ҳиндистонга олиб борадиган бўлдим. Қолган барча жигарлар ўртага борди-келди йўлкира пули , сафар ҳаражатлари ва операция учун олинадиган нархдаги пулни йиғиб беришди.
Кўп ўтмай Ҳиндистонга етиб бордик. Биласизми , авваллари донорликка ҳиндларнинг ўзлари аъзоларидан беришар экан . Кейинчалик бу нарса жуда авж олиб кетиб , ҳиндлар шунинг орқасидан кун кўришга ўтиб қолмасин деб уларга бу борада қонуний чекловлар тайинланибди . Биз борганимиздан кейин ўша клиникага яқин жойдаги меҳмонхонага жойлашдик. Меҳмонхонадан эса бир таржимон йигит ёлладик . Буйрак алиштирадиган клиникага барча таҳлил натижаларини тақдим қилиб ва операция пулини тўлаганимиздан кейин уч кун ичида укам ва синглим жарроҳлик столига олинишди.
Оҳ , опа- я ! - деди Василахон ўртаниб ,- ана ўша ерда билдим жигарларимнинг қадрини. "Ош еганда ёт яхши , тош чайнасанг қариндош" деб бежиз айтишмаган экан . Операция неча соат бўлганини ҳам фаҳмламабман . Негаки битта ўзим , бегона шаҳар ... Йиғлашга
эса Аллоҳимдан ҳаё қилдим ўшанда. Тилимда фақатгина "Ё Қодир Эгам, дард берган ўзинг , шифосини ҳам ўзинг бер! Юртимга , йўлларимизга интизор тикилган қора кўзларимиз ёнига ёруғ юз билан етказгин" дейман нуқул .
Укам билан синглим операциядан чиқишгач уларни кўришим мумкинлигини айтишди . Қалин ойна билан тўсилган хонадан уларни кузатдим. Қийин экан- эй, бирам қийин экан ... Иккита жонингга жон риштаси билан боғланган азизларинг нечталаб осма укол-у, турли аппаратларга уланганча ҳуд - беҳуд бўлиб ётишса-ю, сен бу ёқда уларга термулуб ўтирсанг .
Синглимга эртаси куниёқ жавоб беришди . Уни меҳмонхонага олиб келиб парваришлай бошладим. Унга суюқ овқат пишириб , тайинланган маҳсулотларни ётган жойига қўяман- у , устидан қулфлаб ўзим укамнинг ёнига чопаман. Шундай қилиб бир оёғим касалхонада, бир оёғим меҳмонхонада бўлиб қолди.
Синглим- ку , тез ўзига кела бошлади . Аммо укам ўтакамни ўттиз қилиб ёриб юборди.
Биласизми, инсон танасига бошқа танани қабул қилишни истамас экан. Асосий жисм четдан уланган , қўпол қилиб айтадиган бўлсак , пайванд қилинган қўшимча аъзо учун бор кучи билан қаршилик қилар экан.
Мансуржондаям ҳудди шундай бўлди. Унга қўйилган буйрак нақд ўн бир кун ишламади. Укам бояқиш аппаратда ётибди . Синглимдан кўчириб ўтказилган буйракни танаси қабул қилмайди . Мен юм- юм йиғлайман. Шифокорлар юпатади. Ўзимдан ўтганини биргина ўзим билдим , биргина Аллоҳ билди.
Укам касалхонада мўъжалдан кўп ётгани учун қўшимча пул сўрай бошлашди . Шу етарли дейишади- ю , Тошкентдан пул келиб тутқазишим билан , кейинги кун яна ҳаражат....
Ваниҳоят укамнинг танасидаги донор буйрак ўн иккинчи куни ишга тушиб кетди.
Бир ярим ой деганда уйга қайтдик . Бундан буён укам ҳар ойда дори ичиб яшайди. Дорилари Ҳиндистоннинг ўзидан келади. Шифохона ҳисоб рақамига пул ўтказамиз , эвазига дори юборишади .
Мана шунақа қилиб укамнинг ҳаётини Аллоҳнинг иродаси билан сақлаб қолдик . Ҳозир синглим ҳам яхши , укам ҳам ...
Укам шу йиллар ичида иккита қиз узатди. Учинчи қизини тўйи ўн беш кундан кейин ...
Василахон сўзларини якунлаганда қўлидаги телефонига қўнғироқ бўлиб қолди . Экранга қараган аёлнинг юзлари ёришди. Бизга бир қаради- ю , жилмайиб изоҳ берди :
- Укам ...
#давоми_бор /43
Муаллиф : Хазонрезги

👍20❤1🔥1