This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннати бўлсин!
Рамазони шариф юртимизга барака, ҳар бир хонадонга шоду хуррамлик, янги ютуқ ва омадлар олиб келсин!
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍4❤3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
❄️Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
❄️Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❄️Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
❄️Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🔥1
Бир кунлик хаётимизнинг закоти!
• Бомдод 4 ракат;
• Пешин 10 ракат;
• Аср 4 ракат;
• Шом 5 ракат;
• Хуфтон 9 ракат
• жами: 32 ракат.
• Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
• Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.
• Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!

👍6❤1🔥1
Аёл киши Рамазонда:
- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, эрига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор оиласига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!
Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.
Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим ривояти)
Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

👍6🥰1🤗1
Мулк (ҳикоя)
Саришта хона. Ота ва ўғил чиройли қилиб ясатилган дастурхон атрофида чой ичиб ўтиришибди. Хонага аста йўталиб келин кириб келди. Сал аввал дамлаб келган чойни совиб қолмаганлигини текшириш учун кафти билан чойнакни ушлаб кўра бошлади .
- Чой энди маромига келди, ўтиринг ўзингиз ҳам ичиб олинг.
Қайнотанинг гапидан келин секин стулга ўтирди. Гапиринг дегандек эрига имо қилди. Аёлнинг эри бироз тараддудланиб қолди. Гапни нимадан бошлашни билмай каловланди. Каловланганча хам борда. Ахир отанинг салобати унча - мунча одамни довдиратиб қўяди. Қаттиққўл, бир сўзлилигини устига анчагина захар ҳам .Икки йил бўлди . Розия буви оламдан ўтганидан сўнг анча тундлашиб қолган. Ўзи бўладими, салкам 50 йиллик ёстиқдошидан ажралиш. Бу айтишгагина осон . Шундан бери бўш вақтлари уззукун хонасида қамалиб , китоб ўқиганлари ўқиган.
- Ота , эртага набирангиз Робия келади биласиз, - гапини бошлади ўғил. Ота бу янгилик эмас деган маънода ўтирган ўрнида бир қўзғалиб олди.
- Мана тўй ўтганига ҳам 2 хафта бўлди . Эртага таомилга кўра йўқлаб келишмоқчи эканлар. - довдираб давом этди ўғил, - кўпчилик бўлиб борамиз , тахминан ўттиз киши атрофида -деб айттириб юборишибди.
- Гапни чўзма, индаллосини айт, нима дардинг бор?- отани овози зардали эшитилди.
- Йўқ , хамма нарса етарли- бадтар чайналди ўғил.
- Отажон,-деди гапга қўшилмаса бўлмаслигини сезган келин - шу десангиз эртага набирангиз келганда, сизлар билан кўришганида , таомилга кўра бирор бир совға беришингиз керак -да , шунга манови зиракни сиз тақиб қўйсангиз. Келин халатини чўнтагидан бежирим идишга жойланган тилла зиракни чиқариб столни устига қўйди. Ўртага жимлик чўкди. Отанинг авзойидан бу гаплар унга ёқмаганини билиш қийин эмасди...
Келин секин чойни янгилаш баҳонасида чойнакни олиб хонадан сирғалиб чиқди. Бир оз ўтиб кирганида хонада ҳеч ким йўқ, қўйган зиракли қутича қандай қўйилган бўлса , шундоқлигича столни устида турарди. Келин аста хўрсинди ва қутичани қайта чўнтагига солиб яна ташқарига йўналди...
Эртаси куни ... Зиёфат авжида. Мехмонларнинг мамнунлиги улар жойлашган хонадан келаётган овоздан билиниб турарди.
Ниҳоят бир гуруҳ янги оила аъзолари етовида Робияни "юз кўрди" қилиш учун ҳовли сахнига олиб чиқишди.
Ўғил бошчилигидаги оила аъзолари отани чақиришга ботина олмай секин Робияни қарши ола бошлашди. Ўғил отасининг хонасига умид билан тикилар экан ,салом бериб яқинлашган қизига пешвоз чиқа бошлади.
... Робия отаси ва онаси , акаси ва синглиси билан кўришди . Нигоҳлари билан бобосини ахтара бошлади . Бу орада отаси ва акаси уни бўйнига тилла занжир , қулоғига тилла зирак ( кечаги) ва бармоғига тилла узук тақиш билан андармон бўлиб туришганида , отанинг "Болам" деган салобатли овози эшитилди. Робия ялт этиб отага юзланди. Бир оз тараддудланди ва "бобожон" деб отанинг ёнига аста бошини эгиб бора бошлади . Ота набирасини бошини қўллари билан аста кўтарди, пешонасидан ўпди ва секин салобатли овози билан гапира бошлади:
- Болам, борган жойингда туп қўйиб , палак ёзгин. Берган тарбиямиз билан доимо бизларни юзларимизни ёруғ қилгин. Болам мен ҳам сенга бир совға бермоқчи эдим.
Ҳамма таажуубда отага қаради. Ота ўзининг хонасига қараб ишора қилди .
- Олиб чиқ, Нодир.
Эшикда отанинг набираси Нодир кўринди. Қўлида каттагина қути. Унинг оғирлиги Нодирнинг қадам ташлашидан билиниб турарди. Нодир қутини олиб келди ва уларга яқин турган столни устига қўйди. Ота секин бориб қутини очди. Атрофдагилар бир қалқиб кетгандек бўлдилар. Қутида... Тартиб билан жойланган Қуръони Карим ва шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратларининг " Ҳадис ва ҳаёт " китобларининг тўпламлари турарди.
- Болам , мен сенга ушбу китобларни чин дилдан илиндим. Ўйлайманки,....- ота сўзини тугатолмади. Бағрига отилган набираси , унинг кўзларидан дувиллаб тўкилган ёшлар бунга моънелик қилди.
Отаси..., Онаси..., Ака, синглиси билан кўришиб ҳам йиғламаганди Робия. Шунча тилла тақинчоқлар билан сийлашганида кўнгли бузилмаганди уни.

👍13👏3🔥1
Бобоси ... Бобоси йиғлатди уни..
Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан. Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан...
Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди:
- Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар...
Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Баъзан кўз ёшлар сендан сўрамай келар экан. Шунчаки бунга сабаб кўнгил ... Кўнгил эса ўзи истаган , ўзига муносиб деб билган нарса ва ҳодисалар олдида кўз ёш тўктиришдан уялмас экан...
Анчадан бери бунақа кайфиятим кўтарилмаган эди. Ўзим гувоҳи бўлган ушбу ҳикояни қоғозга тушура туриб , охирига қуйидаги сўзларни ёзиб қўйгим келди:
- Эҳ , одамлар... Яхши одамлар. Бунчалар ҳам яхшисизлар...
Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3🔥1🥰1
#ҳикоя
Хазонрезги
ЭРКАК
Ҳар сафаргидек эрта саҳардан дўконларга юк тарқатиш ҳаракатидамиз. Навбатдаги дўкон файзли бир махалланинг тўрида жойлашган эди. Унга етиш учун энг охирги кўчага бурилдик. Кўз олдимизда намоён бўлган манзара ақлимизни бироз шошилтирди. Икки юз метрлар атрофидаги кўчанинг ҳар икки тарафи ҳаррир оппоқ мато ва гуллар билан шунақа чиройли безатилган эди-ки...
Беихтиёр кўнглимга ижтимоий тармоқлардаги лавҳалар кела бошлади. Эътироз ҳам. "Ҳозир ҳаж ибодати мавсуми эмас-ку? Ёки умра сафарига борган ота-онага кўрсатилаётган фарзандлар эҳтиромимикан бу? "
Дўконга етгунча кўнгилнинг минг бир кўчасига кириб чиқдик.
Дўкон эгаси Равшан эса барча саволларимизга жавобни берди қўйди.
- Бу безаклар кимнингдир умра сафарига борганлиги учунмас. Кўчанинг бошидаги Толиб аканинг аёли яна қиз фарзанд кўрибди. Буниси билан қизлари еттита бўлди. Шунга АЁЛИМ ЎКСИМАСИН деб кечадан бери ҳаракат...
Томоғимни нимадир ачиштира бошлади.
Юрагимга яна ўша нимадир тиқилган ва нуқул "ЭРКАК", "ЭРКАК" дея такрорларди...

👍11🔥1🥰1💔1🤗1
Бир кишини танирдим. Ўтмиши нотекис эди...
Кунлардан бир кун у одам ўзгарди, буткул ўзгарди. Хунук феълларини ташлади. Кўпчилик хайрон қолди. Мен хам лол эдим. Барча у хақда “Шу-я, нахот шу одам-а?” дерди.
Бир кун у “ёрилди”, сабабин айтди:
— Йўл четида турган қарияни олиб кетдим, раҳмим келди. Манзилга етгач пул бермоқчи бўлди, олмадим. Қўлларини дуога очиб, Омин, келинларингиз аёлингизга, куёвларингиз ўзингизга ўхшаган бўлсин, раҳмат ўғлим, деди-да, тушиб кетди. Мен бундай дуо эшитмагандим. Қарғишдек туюлди, вужудим титраб кетди, шу кундан ич-этим едим. Наҳот, куёвларим менга ўхшайди дедим. Ўзимнинг ким эканлигим ҳис қилиб, ўзимдан хазар қилдим. Шу-шу, “ишларим”ни ташладим. Олдимдан бирор гуноҳ иш чиқса, фарзандларимга яхшиликни раво кўрдим.
Муҳтарам мухлис, Сизнинг ҳам куёвларингиз, келинларингиз ўзингизга ўхшасин! Қани бир “Омийн!” денг-чи!

👍7❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𝐎'𝐫𝐧𝐢 𝐭𝐨'𝐥𝐦𝐚𝐲𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐢𝐧𝐬𝐨𝐧𝐥𝐚𝐫𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢
𝐚𝐬𝐥𝐨 𝐲𝐨'𝐪𝐨𝐭𝐦𝐚𝐧𝐠.
𝐊𝐞𝐲𝐢𝐧 𝐨'𝐬𝐡𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐪𝐨𝐥𝐝𝐢𝐫𝐠𝐚𝐧 𝐛𝐨'𝐬𝐡𝐥𝐢𝐪𝐧𝐢
𝐡𝐞𝐜𝐡𝐤𝐢𝐦 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐭𝐨'𝐥𝐝𝐢𝐫𝐚 𝐨𝐥𝐦𝐚𝐲𝐬𝐢𝐳..🪽
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
𝐚𝐬𝐥𝐨 𝐲𝐨'𝐪𝐨𝐭𝐦𝐚𝐧𝐠.
𝐊𝐞𝐲𝐢𝐧 𝐨'𝐬𝐡𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐪𝐨𝐥𝐝𝐢𝐫𝐠𝐚𝐧 𝐛𝐨'𝐬𝐡𝐥𝐢𝐪𝐧𝐢
𝐡𝐞𝐜𝐡𝐤𝐢𝐦 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧 𝐭𝐨'𝐥𝐝𝐢𝐫𝐚 𝐨𝐥𝐦𝐚𝐲𝐬𝐢𝐳..🪽
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bormi shunday aka - ukangiz?
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fotiha surasi bilan davolaning
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #НОТАНИШ (давоми) -31- қисм - Нима у , чет элликми ?! - Йўқ, англашимча у ўзимиздан . - Шундай де. Демак , ўзимизники ўзагимизни еяётган экан- да. Бўпти , кўрамиз. Аммо юрагим ёмонам ёнди-да, уни кимлигига қизиқиб ... * * * - Хуллас…
#НОТАНИШ
-32-
- Ҳа , шундай демайсизми. Майли олган уйлари яхши кунларига насиб этсин илоҳим.
- Айтганинг келсин, болам. Юр она- бола бир чой ичайлик...
* * *
Сожида бугунги кечки юмушларни тезроқ битиришга ошиқар эди . Кечки соат тўққизлардаги Азиз Алиев билан бўладиган онлайн суҳбати бугун ўзгача эканлигини кўнгли сезиб турарди.
Роппа - роса кечки соат тўққизда Сожида - Жулия тармоққа уланди . Суҳбатдоши уни анча олдин кутиб турганлиги маълум бўлди . Унинг рақамига олдиндан тайёрлаб қўйилган смс ҳабар дарҳол келиб тушди.
- Салом, Жулия . Ишлар жойидами ? Сизнинг таҳлилингиз учун очилмаган яна бир жиноят иши.
- Магрупов Шаҳбоз. Тўққиз ёшда . Яшаш манзили : - ***
Магрупов Шаҳбоз 2014 йил 18- июнда кундузги соат тўққиз - ўн иккилар атрофида ўз уйидан номаълум сабабларга кўра ғойиб бўлган. Ота- онаси фермер хўжалигида деҳқончилик билан шуғулланишади. Аниқланишича, фарзандлари изсиз йўқолишида ҳеч кимдан гумондор эмаслар, бирор - бир шахс билан жанжаллашиб қолмаганлар. Шаҳбоз уларнинг кенжа фарзандлари. Ундан ташқари оилада икки қиз- опалари ва яна бир ўғил- акаси бор . Воқеа содир бўлган кунда уйда Шаҳбоздан бошқа фарзандлар ота- оналари билан далага - ишлагани кетганлар.
Магрупов Шаҳбоз олти йилдан буён қидирувда. Шу вақтга қадар тергов ишлари бирор самара бермаган. Тергов ҳаракати ...
Сожиданинг ҳабарни давомини ўқишга қуввати етмади. Сожида хабар билан кетма- кетликда келган қидирувдаги бола - Шаҳбознинг расмига қаради ва расм юзасига ўнг кафтини босди ...
- Жулия , нимага жимсиз , нега ёзмаяпсиз? Нима жиноят анча йил аввал содир бўлганлиги учун маълумот ололмаяпсизми ?
-...
- Жулия, тинчликми , жавоб ёзинг ... Мен хавотир олаяпман. Анча фурсат ўтди , аммо жимсиз . Нега ?! Нима сабабдан ?!
- ... Мен йиғлаяпман , дўст . Одамлар нима учун бунчалар вахший ... Айтинг ... Нима учун улар ...
Азиз бу сафар ўзини боса олмай қолди . У ҳам Жулияни ҳолатини ҳис қила бошлаган эди :
- Сизни нима бунчалар хафа қилди , дўстим ( Азиз илк бор Жулияни шундай , ҳудди у каби атаган эди , шу сонияларда у бу "нотаниш" ўзи учун жуда қадрли инсонга , ҳаётининг бир бўлагига айланиб қолганлигини тушуниб етди),- у оғир хўрсинди ва ёзишда давом этди,- агар бу иш тафсилоти сизни қийнаб қўйган, кўнглингизга озор етказган бўлса , унда майли уни ўрганмай қўяқолинг ...
Азизга бир зумда жавоб қайтди :
- Мен ярим соатларда қайтаман...
Жулия (дўст) тармоқдан узилди .
Азиз оғир ўйга чўмган эди. Нима учун ўзини доим совуққон ва ҳотиржам тутадиган Жулия бугун ... Ахири аёллик инстинкти ўзини фош қилди- я . Жиноят иши ёш болага алоқадорлиги учун асаблари чидаш бермадимикан ?! Жулия ҳам онамикан ?! Шунинг учун бу иш қаршисида кўнгли бузилиб кетдимикан ?!
Азиз анча хаёл суриб қолганди. Бир вақт ўз рақамига Жулиядан хабар келганини кўриб хушёр тортди . Жулия қандай тез тармоққа уланган бўлса , яна шундай тарзда виртуал оламдан чиқиб кетди .
" Эээ , дўстнинг кайфияти жуда чатоқ ,- ўйлади Азиз унинг ўзини бу тарзда тутишини қандай бахолашни билмай , - авваллари ҳеч қачон ўзини бу алфозда тутмаган эди. Барига сабаб бугун тақдим этганим , очилмаган жиноят иши эканлиги аниқ." Шундагина Азиз Жулиянинг ёзганига эътиборини қаратди . Жулия анчагина маълумот келтирган экан . Азиз уларни ҳафсала билан ўқишга киришди :

👍19❤3
#НОТАНИШ
-33-
- Магрупов Шаҳбоз. Бу бола ўша куни оламдан ўтган. Фақат кундуз куни эмас. Тунги соат 23 лар атрофида. Болани ўз ... яқинлари ўлдирган. Сабаб Шаҳбоз ўша куни беихтиёр икки разил кимсанинг ифлос қилмишига гувоҳ бўлиб қолган. Шаҳзод ўз уйидан қўшни хонадонга чиққан ва у ерда икки нопокнинг жирканч аҳволда кўриб қолган. Қўшни ҳонадон бобо ва бувисининг уйлари бўлиши керак . Уй ичидаги деворда кичиккина чиқиш эшиги бор. Мен жонсарак аҳволда безрайиб турган эркак ва аёлни кўряпман. Аммо улар никоҳли маҳрам эмаслар. Булар бошқа - бошқа инсонларнинг жуфтлари . Улар, Шаҳбоз ўзларининг энг ифлос гуноҳлардан бири, зиноларига гувоҳ бўлиб қолганларини кўргач , шармандагарчиликларини беркитиш учун болани уриб сулайтиришади. Уни қўл - оёқларини ва оғзини скотч билан маҳкамлаб, уйдаги сандиққа қулфлаб яшириб қўйишади. Устидан эса кўрпа- ёстиқлар тахланади. Болани у ердан излаш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди . Кўпчилик болани кўчанинг нариги бетида пишқириб оқаётган катта анҳорга тушиб кетган бўлса керак деган гумонга боришади. Шу сабабли бор эътибор ўша томонга қаратилган. Шаҳзодни уйда ўлимга маҳкум қилган амаки эса энг жонбозлик билан "ўз жигари"ни излайди.
Ҳабарнинг шу ерида озгина узилиш бўлган ва Жулия ўз фикрини ёзмасликдан бошқа илож тополмай қолган экан:
- Дўст , ер ҳам бу каби ифлосларни кўтариб юришдан... ( сўз топа олмаяпман ) оғринса ( бу жуда юмшоқ айтилди ) керак- а? Нима дейсиз ?!
Азиз ҳам воқеа моҳиятидан , ҳозирги ўқиганларининг таъсиридан чиқмаган ҳолда унга хаёлан жавоб берди :
- Нима ҳам дердим , мен ҳам ҳудди шу фикрдаман... Қани энди шундайларни...
Азиз чуқур уф тортди ва матнни давомини ўқишга тутинди :
- Кун бўйи Шаҳбозни излаганлар кечаси унинг ота - онасини юпатиш учун уларникига тўпланганларида , воқеа иштирокчиси хонадоннинг келини (Шаҳбознинг онасининг овсини) эшик тагида пойлоқчиликда туради , унинг жазман хуштори эса, болани аввалдан тайёрлаб қуйилган қандайдир янги қурилаётган бинонинг ичига олиб кириб ерга кўмади ва устидан тош тўкиб цемент билан шиббалаб ташлайди. Бу бизнинг тилда "стяжка" дейилади . Ушбу иш ҳар куни давомли бажарилаётганлиги учун у - шиббаланган ер ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди.
Энг ёмони нима , айтайми?
Бола кўмилаётганда ҳали тирик бўлган ... (Юрагим ёниб кетаяпти, дўст)
- Дўст , бола кўмилган бинонинг тўғрисида икки айрили дарахт бор. Тўғрисида ... Болани жасадини дераза ўрнатилган жойдан бир ярим метр ичкаридаги узоқликдан қидиринг.
У ерда ўхшаш бино , хоналар кўп қурилган. Вақт кетказмаслигингиз учун ёрдам тариқасида ёздим. Жиноятни қай тариқа фош қилиш стратегиясини ўйлаш эса сизга қолди.
Омад , дўст !
Ўша икки ифлосни топганингизда эса ... мени номимдан ҳам башарасига яхшилаб туфланг . Узр , ўзимни бошқаришим жуда қийин бўляпти . Мен умрим давомида бунчалик эзилмаган эдим...
Дўст , сиз мендан яна ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

👍15❤1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-34-
- Дўст , сиз мендан яна ниманидир сўрашни кўнглингизга туккан эдингиз- а ?
Бугун ўз тамойилларимдан бир оз чекланиш қилмоқчиман. Мен бу дунё нақадар омонат эканлиги ҳақида ўйлаяпман ҳамда қўлдан яхшилик қилиш имкони туғилса дарҳол бундан фойдаланиб қолиш керак деган хулосага келиб турибман. Марҳамат , иккинчи саволингизни беришингиз мумкин.
Ишнинг бундай тус олиши Азизнинг етти ухлаб , бир тушига кирмаган эди . У шошиб қолди , лекин барибир имкониятдан фойдаланиб қолишга интилди :
- Жулия , Скарлетт... Бу исм сизга танишми ?! У ҳақида билишни жуда ҳоҳлардим. У билан танишиш, учрашишни ҳам. Скарлетт ҳақида менга маълумот бера оласизми ?!..
Жулиянинг сукути узоқ чўзилди.
Азиз саволи унга малол келганлигини фаҳмлади. Анчадан кейин Жулиядан келган хабар Азизнинг гумонини тасдиқлади:
- Дўст, нима ҳаётингизда мендан ҳам бошқа инсонга жой ажратмоқчимисиз ?! Биласизми , мен жуда қизғанчиқман. Саволингиз ... Тан олиб айтаман, саволингиз юрагимни тилкалади. Ўша Скарлеттнинг мендан ортиқ бўлишига , "дўст"нинг ҳаётига киришига асло ҳаққи йўқ. Нима учунлигини биласизми ?!
Билмайсиз ?! Аммо мен барини биламан. Скарлеттнинг мен каби ўзгача қобилиятли шахс эканлигини. Ана шунақа гаплар. Сиз мендан Скарлеттни топиб беришимни кутманг.
Бўпти мен кетдим. Соғ бўлинг !
Хабарни ўқиган Азиз бир вақтнинг ўзида икки хил ҳолатга тушиб қолди. У Скарлетт ҳақидаги маълумотни биладиган ( Азиз бунга умуман шубҳа қилмасди) инсондан ўзи излаган маълумотни ололмаганига бир куйинса , Жулия уни қизғанганлигига , дўстининг ҳаётида жуда катта ўрин эгаллашига беҳад қувонар эди. Азиз бу икки ҳиснинг айнан иккинчиси , ўзининг дўст- Жулия учун қадрли эканлиги тарозининг оғир палласини босаётганлигини англади ва кўнглида қониқиш ҳисси уйғонди. Азиз шу ҳислар оғушида кўзи илинганини сезмай қолди.
* * *
Шефга ўзи интизор кутган Скарлетт ҳақидаги олиб келинган турли маълумотлар мушоҳада чиғириғидан ўтмай бир- бир ярим йўлда тушиб қола бошлади. Шотирлар охирги ўттиз йиллик маълумотлар базасини кўтаришган , аммо улар орасида биронта пичоққа илинадигани топилмаган эди .
Сал бошқачароқ туйилган икки маълумот ҳам шефнинг асабини эговлашдан бошқага ярамади.
Уларнинг бирида ҳудди шундай Скарлетт исмидаги ноёб қобилиятли аёл Россиянинг Кострома шаҳрида яшаб ўтганлиги, ғоятда кучли иқтидор соҳибаси бўлганлиги ҳақида сўз борарди, аммо у аёл ўтган аср охирларида оламдан ўтганлиги ҳақида тўлиқ тасдиқланган маълумот бор эди.
Иккинчи аёлнинг исми, ё айтиш жоиз бўлса тахаллуси Скарлетт эмас , балки Охара бўлганлиги , у аёл Грузияда бундан ўттиз йиллар аввал бедарак кетганлиги қайд қилинганди .
- Шеф , унинг тахаллуси Охара бўлса , асл исми Гюльнар экан .
Шеф маълумот келтирган йигитга заҳарханда кулимсиради :
- Гулнор де.
- Йўқ , шеф айнан Гюльнар ...
- Хўш , ўша айтган Гюльнаринг нима каромат кўрсатган экан .

👍16
#НОТАНИШ
- 35-
- У ҳам жуда кўп ишларга қодир экан. Воқеа-ҳодисаларни аввалдан айтиб берар, йўқолганларни топар , ҳар хил пул тикиб ўйналадиган ставкали ўйинларда ютуқни киши билмас тинчитиб кетаркан ...
- Ўттиз йил аввал бедарак кетган бўлса ... Хўп ҳозир тирик ҳам дейлик... Ҳозир айнан шу ердан мени йўлимдан ҳам чиққан ҳам у бўлсин . Битта гап- да . Вақт деган бир .... Уффф... Нимайди?! Хуллас , вақт деган бир олий ҳакам бор . Ўша айтаётган ҳурилиқоинг йўқолган вақтда қирқ беш ёшларда бўлган экан. Энди манави қовоқ калланг билан бир ўйлаб кўрсанг . Шу кунларда саксонларга яқинлашиб қолган аёл Шоилёснинг дастурини бузиб , шунча пулни ухлатиб кетишга қодирми ? У қодир бўлса , жинни қўйни калласини еган сендек тўнка ҳам, мени қўл остимда ишлашга қодир бўлсанг керак- ов .
Шефнинг ростмана жаҳли чиққан эди . У аламига чидай олмай стол устида турган кулдонни қўл қовуштириб турган барзанги йигитига отди. Кулдон учиб бориб ўз жойни топди . Манзилда адашмади. Барзангининг пешонасида кичикроқ олмадек ғурра пайдо бўлди, аммо чурқ этмади , чурқ этишга ҳаққи ҳам йўқ эди ...
Шеф режанинг иккинчи - Б қисмига ўтишни буюрди. Аммо бу режа ҳам иш бермай , уни баттар қутиртирди . Каттагина сумма тикилган навбатдаги онлайн ўйинда шефнинг хос одами ғолиб бўлди. Интизор бўлиб кутилган меҳмон ташриф буюрмади.
Ҳаммаёқ сув қуйгандек жим- жит бўлиб қолгандек эди, гўё... Аммо табиат ҳодисаларидан яхши ҳабардор инсонлар учун , бу бўлажак даҳшатли довул олдидаги огоҳлантириш эканлиги кафтдек аён эди.
* * *
Шефнинг асл исми Шерали бўлса- да ўзини "шеф" деб чақиришларини хуш кўрарди .
Қўлида қатор ишлаб чиқарувчи ва қурилиш объектлари бўлган ҳолда , ҳаётнинг зулмат кўчаларида ҳам "ризқ" териши ва буни моҳирона уддалаши, унинг ўзида ҳам "иқтидор" отлиқ салоҳиятнинг етарлича эканлигидан дарак бериб турарди. Шефга унча- мунча одам ёқмасди . Қўл остидаги ишонганларини ҳам минг чиғириқдан ўтказиб кейин ишга олар , ишончини қозонганларни эса беҳад сийлар эди . Сийланиш ҳам турли даражада бўлар , баъзилар шунчаки иши учун , баъзилар иши ва тиришқоқлиги учун , учинчи олий тоифадагилар эса бошқалардан ажралиб турадиган алоҳида ҳусусияти туфайли олий мақомга эришар эдилар . Бундайлар эса жуда камчиликни ташкил этган бўлиб , айтиш мумкин бўлса, бармоқ билангина санарли эди. Уларнинг бундай сийланишларига сабаб бўлган ҳусусиятларининг номи "садоқат" эди .
Шефнинг ана шундай "эркатойлари" дан бири Диёрбек бўлиб , бошқалар йиллаб эришган олий мақомга Диёрбек бир соатда эга бўлганди ...
* * *
- Ишласанг , тўғри ишла . Чўнтагингдан тийин санаяпганинг йўқ. Омонатга хиёнат қилган эркакни мен эркак демайман...
- Вой- бўўў , Диёр намунча ваҳима қиласан. Цемент сифатли , ҳар қорилганда бир белкурак кам тушса дунё остун - устун бўлиб кетмайди ...
- Цементдан бир белкурак ол , тошни тўртта кам ташла , сувдан уч косадан иқтисод қил ...
- Йўғей , Диёр . Сув лимитда йўқ . Шунинг учун "добро" ...
Шеф янги қурилаётган кўп қаватли иншоотнинг панасида турганча , бу икки йигитнинг суҳбатини эшитар экан , терс гапирганча шеригини инсофга чақираётган Диёр исмли йигитни кўргиси келди. У олдинга бир қадам босди- ю , нималарнидир ўйлаб яна ортига қайтди .
Кеч кирганда ёлланиб ишлаётган йигитлар дам олаётган даврага нотаниш бир киши яқинлашди.

👍16🔥1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🕋 ЭРТАГА ЖУМА...🕋🌙
Эртанги кунингиз бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар.
Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз...
ХАЙРЛИ ТУН!🌙
Аллохга омонатсиз!
Жума тонгида туриб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га саловат айтишни унутманг!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍2❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐🌟РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!✨💐🌟
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
💐 Дард кимда, қайғу кимда,
💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
💐 Шодлик қалби муслимда
💐 Жума айём муборак!
💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу имон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!
🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва
Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
✨Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!
💐 Дард кимда, қайғу кимда,
💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
💐 Шодлик қалби муслимда
💐 Жума айём муборак!
💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу имон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!
🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва
Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
✨Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 💐Рамазон ойининг илк Жумаси муборак бўлсин! 🕋 💐
🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

👍4🔥1🥰1