This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИГАРЛАРИМ
Нонин ярмин, менга бериб
ўтганларим,
Соғиниб, хўп интиқ бўлиб,
кутганларим,
Ташвишимга, елкасини,
тутганларим
Ака-ука, опа-сингил, жигарларим.
Аллоҳ сиздек жигарларни,
берган шукур,
Опам-даркаш, акам- қалқон,
укам- ғурур,
Меҳрингиздан бошим кўкда,
юргум мағрур
Ака-ука, опа- сингил, жигарларим.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Нонин ярмин, менга бериб
ўтганларим,
Соғиниб, хўп интиқ бўлиб,
кутганларим,
Ташвишимга, елкасини,
тутганларим
Ака-ука, опа-сингил, жигарларим.
Аллоҳ сиздек жигарларни,
берган шукур,
Опам-даркаш, акам- қалқон,
укам- ғурур,
Меҳрингиздан бошим кўкда,
юргум мағрур
Ака-ука, опа- сингил, жигарларим.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #НОТАНИШ (давоми) -49- - Ойииии, мен бу қизга уйланишни истамайман. Менга бошқа - ўзини Мухлиса деб таништиргани ёқди . Буниси эса умуман тўғри келмайди... - Сен ўзингча нималар деяпсан ?! Қанақа Мухлиса , мана шу қиз Мухлисани ўзи-ку…
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-49-
- Ойииии, мен бу қизга уйланишни истамайман. Менга бошқа - ўзини Мухлиса деб таништиргани ёқди . Буниси эса умуман тўғри келмайди...
- Сен ўзингча нималар деяпсан ?! Қанақа Мухлиса , мана шу қиз Мухлисани ўзи-ку ? Тушунмадим, бошим ачиб кетди болам .
- Ойи бугун учрашувга иккита қиз келди. Бири ўзини Мухлиса деб таништирди, буниси эса Ирода. Менга ўзини Мухлиса деб таништиргани ёқди . Аммо ўзим ҳам ҳеч нарсага тушунмай қолдим. Бу қиз , келинойимни тиши оғрияпти , шунинг учун учрашувга Мухлисага мен шерик бўлиб келдим деди. Ўзини Ирода деб таништирди...
- Тавба қилдим , бу нимаси ... Ҳозир холангга қўнғироқ қилай-чи ?! Нима бу қизларга биз ўйинчоқ бўлиб қолдик-ми ?! Шуми мақтаган қизи?! Энди бераман десаям келин қилмайман. Ҳалитдан бунақа қилиқ кўрсатса...
Онаси ҳоласига боғланди- ю , устма - уст таъна тошларини ота кетди...
Холаси ҳам ҳайрон. У ҳам бирпастда "келин" тарафда "тревого" кўтариб юборди .
Охири ҳаммаси аён бўлди . Қизлар ролларини алмашиб ижро қилишибди, аммо бунда ҳақиқий Ироданинг айби йўқ экан.
- Э , бўлди . Нуқта . Айби борми , йўқми, менга барибир . Бўлмайдиган ишнинг бошидан бўлмагани маъқул . Майли, қўшнимиз Замира келинойинг ҳам бир қиз бор деятувдилар. Бир суриштирай-чи .
- Ойииии...
Онаси Азизга қараб ҳайрон қолди. У жуда ўйчан кўринди.
- Нима дейсан , болам?!
- Шууу, Иродага совчиликка борсангиз ... У
- Болам ...
- У менга ёқди. Аслида у қиз умуман роль ўйнагани йўқ ...
Азизнинг онаси зумда бўшашди. Касби тақозосига кўра одамлар билан ишлайвериб , уларга ва вазиятларга баҳо беришга уста бўлиб кетган ўғлига ишонди.
Она кўп ўйланиб ўтирмади . Дарров телефонни қўлига олди . Унинг нияти синглисидан Ирода ҳақида маълумотларни олмоқчи эди ...
Бир ҳафтадан кейин Азиз ва Иродаларнинг "патири синдирилди". Эртаси куни Азиз Ирода билан навбатдаги учрашувга кетар экан, ҳар куни хаёлида айланаётган дўстнинг ёзувини яна хотирлади . "Пешонасида ҳоли бор қиз - тақдирингиз ..."
* * *
Шеф Скарлеттнинг изига туша олмай ҳуноби чиқар эди . У Шоилёсни "Битта аёлни топа олмайдиган қанақа лапашанг йигит чиқдинг" деб уришгани- уришган эди .
Уни ютқазган пулларининг алами анча босилиб қолган , чўғнинг устига кул тортилиб қола бошлаган бўлса-да , юрагида туғилган бошқа нияти тинчлик бермай қўйганди. У Скарлеттга эгалик қилишни орзу қиларди. Шеф Скарлет кабилар юзлаб , минглаб инсонларнинг ўринини боса олишини , ўзи кабиларга то ҳаётининг охирига қадар ҳузур ва ҳаловатни таъминлай билишини комил ишонч билан ҳис қилар эди... У Скарлеттни қўлга тушириш учун яна тўрт маротаба ўйин ўтказди. Аммо Скарлетт сомонга тушган игнадек дом- дараксиз кетган эди ...

👍13
#НОТАНИШ
-50-
* * *
Диёрбекнинг янги хонадонидаги таъмир ишлари битиб қолди. Битмай ҳам кўрсин- чи ?! Ахир ҳар куни усталарнинг қошидан кетмай қолган бўлса. Аммо унинг "дарди" бошқа эканлигини нафақат усталар , балки Вазира опа ҳам тушуниб қолган эди. У Диёрбекдаги ўзгаришнигина эмас, балки Сожидадаги ўзгаришни ҳам кўриб , қандай қарорга келишни билмай икки ўт орасида қолган эди. Вазира опа Сожидани саккиз ёшидан боққан эди, унинг барча одатларини беш қўлдек биларди. Кейинги кунларда қизгинанинг юрагида муҳаббат аталмиш ғунча ўз гулбаргларини ёза бошлаганини биринчилардан бўлиб англаган эди . Охири Вазира опа вазиятдан чиқишнинг бир иложини топди. У бир вақтлар бирга ишлаган ҳамкасби Шоирадан Диёрбек ҳақида суриштириб беришини илтимос қилди . Шоира бундай ишларнинг жонини киргазарди . У бир зумда тадбиркорлик билан шуғулланадиган ўғлидан шу масалани ечиб беришини сўрайди. Тадбиркор ўз номи билан тадбир кор-да . Кўп ўтмай барча кутилган маълумотни онасининг қўлига олиб келиб беради. Шоира ҳам фурсатни бой бермай дугонасидан суюнчи олиш илинжида йўлга тушади.
Вазира опа Шоира келтирган маълумотларни кўздан кечиргунча ёқасини бир эмас, бир неча бор тишласа- да , аммо Диёрбекнинг ўзидан кўнгли тўлади ...
* * *
Сожида анча ўзгариб қолганди. У энди кўнглига кўпроқ ихтиёрини берган эди. Аммо барибир дўст билан алоқани узмаганди . У келишилган вақтда дўстга ёрдам қўлини чўзар , бошқа пайтда эса ҳар иккиси ўз оламида бахтнинг кўчасида сармаст сайр қилишга интилишар эди. Азиз унга тақдиридаги дўст томонидан таърифланган қизни учратганлигини айтар, ҳаётнинг бу тарафида ўз бахт қўрғонини тиклай бошлаган Сожида ҳам унинг учун баравар ҳурсанд бўларди.
* * *
Ҳар бир нарсани мушоҳада торозида обдон ўлчаб кўрган Вазира опа охири Диёрбекнинг туйғуларига қарши эмаслигини билдиргиси келди . У кўп ўйлаб ўтирмай синалган усулдан фойдаланиб қўяқолди .
Диёрбекнинг навбатдаги ташрифида Вазира опа "учун" илиниб олиб чиққан бир челак шафтолини олар экан, уни ўтиришга таклиф қилди . Диёрбекнинг мақсади ҳам шу эди ўзи, шунинг учун номига ҳам йўқ демасдан кўрсатилган жойга аста чўка қолди .
- Вой болам-ей, заб чиқибсиз- да . Аммо яна мева кўтариб келиб бизни ҳижолат қилганингиз ёмон- да . Майли танингиз соғ бўлсин. Не умидлар билан қураётган уйингизда яхши тўйлар бўлсин , илоҳим. Ҳаммамизни тўйга етказсин-а, болам . Айтганча , биз ҳам Сожидагинани эгасига топширишни ўйлаб турибмиз. Шу чоққача қизимни қўлини кўпчилик сўраб келди. Аммо тақдир деган нарса бор. Вақт - соат деган одил ҳаъкам бор .
Вазира опа Диёрбекнинг олайиб кетаётган кўзларига, пир- пир уча бошлаган ёноқларига қараб ўқ нишонга тегаётганлигини сезди . Ичида "Ҳаҳ , болам-а, қара нима ишларни қилиб ўтирганимни , нима қилай шундай қилмасам бўлмаса?!" деб ўйлади- ю , аммо сир бой бермай гапини давом эттирди:
- Мана бир неча ойдан буён Аммаси орага тушиб , икки оёғини бир этикка тиқиб олган. У "Сожидани қайнисинглимнинг ўғлига узатинг, ҳарна синашта одамлар , яна қизимиз кўз олдимизда бўларди " - деб ҳеч қўймаяпти-да.
Вазира опа Диёрбекнинг қони қочаётган юзига қараб "бугунга етар" деб ўйлади , у мавзуни якунлаш мақсадида охирги сўзларни айтиб қолишга шошилди:
- Вой ўлмасам , болам , бир чиқиб қолганингизда бошингизни ачитиб нималарни гапириб ўтиришимни қаранг. Узр , "қаричиликнинг биринчи белгиси - сергаплик" дейишади- ку, мен эса керагидан сергапман , - деди Вазира опа узрли жилмайганча

👍21👏2
#НОТАНИШ
-51-
- Нега ундай дейсиз, онажон. Мен ҳам болангизман- ку. Сўзларингизни бажонидил эшитаман . Мана баҳонада қизингизни узатиш ҳаракатида эканлигингизни билиб олдим .
Ҳа- я ўзи кўринмади , бугун ?!
- Уйда болам , Сожида уйда. Дадасининг кутубхонасига кирса бўлди, бутун оламдан узилади . Бу хонадондаги энг севимли ери ўша жой. Кириб кетдими, тамом то чақириб бормагунингизча чиқмайди. Буни қаранг , гап билан бўлиб сизга бир пиёла иссиқ чой тутмабман-ку , мен ҳозир ...
" Росса чой ичадиган қилдингиз-да ўзиям " хаёлан жавоб қайтарди Диёрбек, аммо сир бой бермади :
- Йўғей , онажон , чой шарт эмас . Ўзи ҳозир овқатланиб бўлгандик . Сизни ёнингизга "дийдор ширин"га чиққан эдим . Диёрбекнинг негадир овози титради , сўзларини давомини ярим овозда гапирди:
- Сизни кўрсам, онамларни кўргандек бўламан , онажон... Мен она меҳрига қониб яшамаганман . Шунинг учун бетакаллуфлик билан хонадонингизга бостириб келаверишимнинг сабабиям шу...
Вазира опа йигитга қараб унинг ёлғон гапирмаётганлигини сезди , ўзи ҳам ўғли Сардорни жуда соғинганлиги учун Диёрбекнинг аҳволини яхши тушунди:
- Болам, уйимизнинг тўри сизники , сиз ҳам ўзимни боламсиз . Айтишадику: "оналарнинг бегонаси бўлмайди" деб . Катта куёвим , ўғлим , сиз- ҳаммангизни бирдек яхши кўраман... Аллоҳ насиб қилса , тўйингизнинг тўрида ўзим шох ташлаб ўйнаб бераман
-Иншааллоҳ , онажон , иншааллоҳ . Ўша кунларга етказсин...
- Айтимку , бу қиз "китобхонасига кириб кетса йўқ бўлиб кетади" деб , мен ҳозир Сожидани чақирай , боя бир нарсалар пишираётувди , чой - пой қўйсин...
- Уни овора қилмай қўяқолинг , онажон , бошқа сафар . Кўряпсизку мен уйингизга тез- тез чиқиб турибман. Яна чиқаман ( "Тез орада " деб қўшимча қилди кўнглида Диёрбек. )
Диёрбек Вазира опа билан хайрлашиб ўз хонадонига қайтгач , у ҳам Сожида каби энг ҳилват хонага шошилди. Диёрбек салкам икки ойдан бери Сожида билан учрашиб юрган бўлса- да , бирор марта аҳлоқ доирасидан чиқмаган , қизга "Мен сизни яхши кўраман " дейишга ҳам юраги дов бермаган эди . Диёрбек айни дақиқаларда Вазира опанинг сўзларига кўра Сожидадан ҳудди бугун- эрта ажралиб қолаётгандек талвасага тушганди .
Диёрбек ҳаяжонда керакли рақамни аранг топди . У нима сўзлар дейиши кераклигини ўйлай туриб рақамларни терар экан, ўзини ҳеч боса олмасди.
Телефон бир зумда йўқлагувчига уланди :
- Эшитаман , Бек ака... Ассалому алайкум ...
Диёрбек бир зумда ҳовуридан тушди. Биргина овоз уни ердан осмонга учириб юборгандек эди . У Сожида ҳудди ёнида тургандек , ўзининг кўзларига тикилаётгандек довдиради .
- Алло , Бек ака , ўзингизмисиз ?! Нимага жимсиз ...
- Ўзимман , Сожида, ўзим ... Мен...
- Нима сиз ?! ,- қизнинг овозида шўхлик куйлари садо бераётгандек эди , гўё
- Мен , сиз билан учрашишим керак , зудлик билан... Бу жуда муҳим ... Акс ҳолда ...
- Бек ака , мен ваҳимага солиб қўйдингиз , нима гап ўзи ? Тинчликми ?!
- Тинчликмас...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

👍12
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-52-
- Одамни қўрқитманг , Бек ака...
- Сожида, сизга муҳим гапим бор . Ҳозироқ , шу топда ...
- Айтаверинг , Бек ака , эшитаяпман
- Йўқ , мен сизни ... Сизни кўриб туриб айтишим керак. Илтимос , бирор жойда учрашайлик..
- Бугун якшанба- ку , Бек ака. Мен уйдан ... Нима деб чиқаман . Аямга нима дейман ?!
- Бир йўлини топинг...
- Бўлмайди , Бек ака. Очиғи шу вақтгача уларни алдамаганман. Бундан кейин ҳам ...
Келинг , бундай қиламиз.
Бизникига чиқинг. Мен сиз учун соҳангизга тегишли уч- тўрт китоб топиб қўйдим . Булар қадимий иншоотлар қандай қурилганлиги , қайси ҳом- ашёдан фойдаланганликлари ҳақидаги зўр китоблар . Сизга ёқади деб умид қиламан. Баҳонада кутубхонамиз билан танишиб оласиз.
- Сожида , мен сизларникига сал аввал чиққан эдим . Онажон билан анча гаплашдик. Ҳозир сизларникидан қайтиб чиқиб ўзингизга қўнғироқ қилаяпман .
- Вооой , билмаганимни қаранг , бизникига чиқдим , денг...
- Ҳааа... Ўтган куни кузги оқ шафтолини яхши кўраман дегандингиз - ку ?! Мен шафтоли олиб чиққандим ...
- Менгами ?! ...
- Сизга.... ва онажонга...
- Бек ака , бундақада эркалатворасизку мени ?! Яхши кўраман десам , шафтоли олиб келибсиз ... Бир гап айтайми ?!
- Айтинг, Сожида ...
- Мен кўп нарсани яхши кўраман ...
Диёрбек беихтиёр :
- Мени- чи ?,- деб сўраб юборганини ўзи билмай қолди. Сўзларидан ўзи уялиб кетганидан кафтларидан тер чиқиб кетди .
Аммо Сожида саволни нотўғри тушунган кўринади қувноқ овозда зум ўтмай жавоб қайтарди :
- Айтмайман ...
Диёрбек довдираб қолди . Нима қилишни билмай ўтирган ўрнида серрайиб қотиб қолди. У Сожиданинг бу жавобини рад этиш деб тушунганди .
Аммо Сожиданинг :
- Уйимизга чиқасизми , Бек ака ?! ,- деган овози ҳушини ўзига келтирди .
- Но... Ноқулай бўлмасмикин ?!.
- Келаверинг , келишингизга иккита сабаб бор- ку, биринчиси китоблар , иккинчиси - менга нимадир демоқчилигингиз ...
Очиғи , нима гаплигига қизиқиб кетаяпман. Аммо қўрқманг , фалон нарсани яхши кўраман деб айтмайман ,- " у тараф" дан қизнинг беғубор кулгуси эшитилди .
" Шайтон қиз" . Мен ахир айнан шунинг учун чиқмоқчиман-ку.
Диёрбек шаҳд билан эшикка йўл олди .
* * *
Сожида уни кўча дарвозаси олдида кутиб турган экан .
Кулимсираб ичкарига таклиф қилди. Ҳовлида Вазира опага дуч келган Диёрбек ўзини ноқулай вазиятга тушиб қолгандек , лавлагиси чиқиб кетди. Аммо Вазира опанинг ўзи Диёрбекни бу мушкулдан ўзи қутилтирди :
- Мен нима дегандим сизга , болам?! Сожидани чақирайлик десам , безовта қилманг дедингиз . Ана ўзингиз безовта бўлдингиз энди. Майли , китоб баҳона қизгинамга теккан энг катта мерос - китобхонасини кўриб оласиз . Юринг , болам .
Вазира опа йўл бошлади. Диёрбек ва Сожида унга эргашдилар . Узун даҳлиздан ўтиб, энг тўрда жойлашган хона эшигини очган Вазира опа Диёрбекка мулозамат қилди :
- Марҳамат , ўғлим ...

👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨
Азизларим...
Умрингизни сўнгигача
ғамлар эшик қоқмасин!
Қайғу, хасад изласада
уйингизни топмасин!
Остонадан хатлаб ўтсин
Мехр ила Мухаббат!
Сизга доим хамрох бўлсин
Соғлик, Тинчлик, Бахт, Омад...!ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ!!

👍5
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?
🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.
❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇

✨💐🌙 РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...
Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!
🌙 РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сизга файзли сахарларни, гўзал сабрни чиройли амалларни ҳамроҳ қилсин..!!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲Мен сизларни шундай дуо қилдим меҳри дарё меҳрибонларим, қадри баланд қадрдонларим!!!
🤲Сизлар ҳам мени дуо қилинг қадрдонларим!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲Сизлар ҳам мени дуо қилинг қадрдонларим!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тикиш бичишни 0 дан бошлаб мукаммал у'рганишни хохлаганлар учун
''1 ойлик Рамазон тухфаси ''
номли курсимга бепул к'абул очилди ва сиз хам тикувчиликни у'рганишни ёки янги билимларга эга бу'лишни хоҳласангиз пастдаги ссылкани босиб каналимга у'тиб олинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🌺👉👉 @mohir_tikuvchim 👈👈🌺
🌺👉👉 @mohir_tikuvchim 👈👈🌺
Ва РАМАЗОН сузини ёзиб колдиринг

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени қўлингдан келмайди бу иш дейишса..
©Рано Муминова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
©Рано Муминова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Аёл эрининг молини, фарзандларини муҳофаза қилувчидир
Аёл киши ўзини, эрининг молини, фарзандини эри учун муҳофаза қилади. Эр ҳам ўзини, аёлининг сирини ўз жуфти ҳалоли учун муҳофаза қилади. Аёлидан кейин унга вафодор бўлиб, сирини сақлайди.
Зеро, Аллоҳ таоло: «Солиҳа аёллар ниҳоятда итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир», деган (Нисо сураси, 34-оят).
«Қизларжон» китобидан
©BintuSodiq
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Аёл киши ўзини, эрининг молини, фарзандини эри учун муҳофаза қилади. Эр ҳам ўзини, аёлининг сирини ўз жуфти ҳалоли учун муҳофаза қилади. Аёлидан кейин унга вафодор бўлиб, сирини сақлайди.
Зеро, Аллоҳ таоло: «Солиҳа аёллар ниҳоятда итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир», деган (Нисо сураси, 34-оят).
«Қизларжон» китобидан
©BintuSodiq
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ramazonda yeb-ichish qoidasi | Doctor Feruz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР
- Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! Қадр сураси 3-оят.
- Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади», деганлар. Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
- Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи ҳолини тарк қилинг! Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир: «Бас, Аллоҳга қочинглар...» Зориёт сураси, 50-оят.

👍2
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 12-куни
🗓 12-март, чоршанба
🕐Ифторлик вақти: 18:29
Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».
Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

-53-
Диёрбек Вазира опанинг ортидан хонага кириб , хонадаги китобларнинг кўплигини кўриб ҳайратдан ёқасини тишлаб қолди . У эшик ёнида турар экан тўрттала тарафи ҳам чиройли, тартиб билан таҳланган китобларга тўла эканлигини кўриб , "ҳа , Сожида бу ерга кирганда бутун оламдан узилиб қолиши бекорга эмас экан- да" деб ўйлади . Шундагина у Сожиданинг йўқ бўлиб қолганлигига аҳамият берди . Вазира опа Диёрбекни чап қўлда жойлашган узун диван креслога таклиф қилди:
- Келинг , болам , ўтиринг ...
Диёрдек Вазира опанинг таклифига сўзсиз бўйсунди. Улар ўтиргач , Вазира опа қисқача дуо қилди . Ўтирган ўрнида ёнларида турган журнал столи устидаги вазада турган гулларни қўли билан силкиди. Чўғдек қип- қизил атиргуллар орасида билинмай турган райҳон хуш бўйи билан ўзидан ҳабар берди .
Вазира опанинг юзи яшнади. Унинг чеҳрасидан "райҳонга етадигани йўқ- да ўзи " деган маъно кўриниб турарди .
Шу пайт эшик очилиб , бежирим патнисда жимжимадор чойнак ва финжонлари, яна шундай учта чинни ликопчада ширинлик билан Сожида кириб келди .
У қўлидагиларни оҳиста столга қўйиб , ўзи ҳам Вазира опанинг ёнига ўтирди . Аввал қаҳва , сўнг ликопчадаги ширинликларни бирма- бир узатди.
Вазира опа қаҳвадан бир хўплади- ю, ўзига тегишли ширинликни олиб ўрнидан турди . У Сожидага қараб :
- Шоира телефон қилиши керак эди ... Мен ҳонамда бўламан. , - деди ва Диёрбекга :
- Болам , бафуржа китобхона билан танишиб олаверинг. Бизда энг асл дурдона бадиий адабиёт намуналари ҳам бор . "Қўшнининг ҳаққи" деган сўз китобларгаям тегишли , бемалол олиб ўқишингиз мумкин ...
Вазира опа хонани тарк этгач, Сожида Диёрбекка юзланди :
- Олинг , Бек ака. Сизни бугун мен меҳмон қиламан . Ширинликни ўзим пиширдим . Пишгандан сўнг таркибига ўзгариш киритилди . Шафтолингизни танияпсизми ?!
Диёрбек ҳозир бунга аҳамият берадиган аҳволда эмасди . У Сожиданинг кўнгли учун "ҳа" деди-ю, аммо ўзинг асл мақсадини қандай очишни билмай қийналарди. Сожида Диёрбекнинг ёнида унинг кўнглидаги гапларни "ўқиб" турар, шунинг учун йигитнинг нима дейиши энди қизиқтирмасди . Барибир бўлмади . Сожида Диёрбекка ўзи ёрдамга келди :
- Менга нимадир демоқчимидингиз , Бек ака?!
"Бек ака" ... Диёрбекни ҳеч ким Сожида каби бундай чиройли чақирмаган ва чақирмас эди. Шу ҳақда ўйлагач , Диёрбекнинг бирдан ўзига бўлган ишончи ошиб кетди :
- Айтаверайми ?!
- Ҳа- да , Бек ака ... Албатта ...
- Сизга қизиқмикан ?!
- Билмасам , айтсангиз биламан- да қизиқ ё қизиқмаслигини ...
- Билмадим , сизга қанақа , аммо мен учун бу ҳаёт- мамот масаласи ...
- Тушунмадим , Бек ака . Ҳаёт - мамот масаласи ?! Очиғи ҳайрон ҳам бўлиб қолдим. Ҳаёт - ку майлику-я, аммо мамот деганингиз ... Мамот - жуда қўрқинчли сўз ... У зулмат , ўлим , ажал , йўқлик ...
- Сизсиз ...
- Нима мен ... Сизсиз деганингиз мени ўша ажал деганингизми ?!
Диёрбекнинг жиғибийрони чиқиб кетди , у жаҳд билан шартта- шартта кўнглини тўкиб - солди :
- Уффф, Сожида !!! Сизсиз деганим , умрим сизсиз зулмат дегани , сиз бўлмасангиз бу дунё менга қоронғу дегани, яна нима дей ... Сизни ... Сизни ...
Хуллас, менга турмушга чиқинг ... Мен сиздан шуни сўраш учун чиққандим ... Мен келгуси ҳаётимни сизсиз умуман тасаввур қилолмаяпман. Умримнинг сиз билан учрашган нуқтасидан бошлаб ҳаётимга нур кирди , кунларимга файз кирди .
Илтимос , Сожида менга турмушга чиқинг. Тўғри , мен сиз каби номдор инсонлар фарзанди эмасман . Пешона терим билан ҳаётимни қураяпман. Мен сизга тиллодан тоғ ваъда қилмайман , ҳа деса чет элма- чет эл олиб юраман демоқчимасман .
Сизга беришга олмос кўзли узук- у, зиракларим йўқ . Мана уйимни кўраяпсиз , у ҳам ортиқча ҳашаматсиз .
Аммо менда бутун дунё йигитларида йўқ бир нарса бор . У ҳам бўлса ҳар урганида "Сожида" дея номингизни такрорлаб турадиган шу юрагим ...
Сизга айтмоқчи бўлганларим шу эди . Ҳамма гап сизда қолди .
Нима дейсиз ?!
Сожида индамади... Икки ёш анча жим қолишди . Ниҳоят Диёрбек яна сўради :
- Нима дейсиз , Сожида ?!
Сожиданинг бояги қувноқ кайфиятидан асар ҳам қолмаганди .

-54-
У ўйчанлик билан жавоб қайтарди:
- Бек ака ...
- Нима Бек ака?!
- Бек ака дейман ...
- Сожида , тушунтириб айтинг , илтимос ?! Илтимос ...
Сожида бошини шаҳд кўтарди . Унинг кўзларида Диёрбек умрида ҳеч қачон кўрмаган олов ёнарди :
- Сиздан бошқа ҳеч кимни Бек ака демайман... Ҳеч кимни ...
Диёрбек барча саволларига жавоб олганди...
У бугун Сожидаларнинг уйини иккинчи бор тарк этаётганида , қўллари бўм- бўш эди. Сожида унга бераман деган қурилишга оид китоблар икки ёшнинг эсидан аллақачон чиқиб кетганди. Диёрбекнинг қўллари бўш бўлса- да , юраги тўла эди . У ўз юрагини Сожидага топширган , ўзи эса қизнинг номи ёзилган юрак билан йўлга тушганди . Бахт манзили томон...
* * *
Тўй ҳаракатлари билан андармон Азиз Алиевнинг ишхонада ҳам ишлари кўпайиб кетди.
Машҳур санъаткор, шоу - бизнеснинг энг "юлдуз" аёли томонидан берилган ариза бир зумда кун шов- шувси бўлиб кетди . Сакина ... Ўзига Сакина тахаллусини берган бу аёл ёши анча ўтиб қолган бўлишига қарамай , "кўнгли ёш" эди . У куни кеча шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисига кетганида , пойтахтдаги уйига ўғри оралаганини, бувисидан мерос қолган ҳаддан ташқари қимматбаҳо тилла тақинчоқни ўғрилаб кетилганлиги ҳақидаги ҳабарни берган, ички ишлар ҳодимларидан эса тақинчоқни топиб бериш уларнинг вазифаси эканлигини айтиб , "марҳамат" қилиб топиб қўйишларини сўраган эди .
Унинг "Сизлар, шунинг учун пул оласизлар, пулингизни ҳалоллаб есангиз бўларди " деган иддаосини эшитган Азиз , "Ўзингиз-чи , ўзингиз нима учун ҳақ оласиз ? " деб савол ташламоқчи бўлди- ю , бари бефойдалигини англаб қўл силтаб қўяқолди .
Азиз Сакина ўғирлатган тақинчоқни нархини эшитгач, ҳайратга асир тушди , сабаби у тақинчоқни нархи деб келтирган сумма ўртача оиланинг камида ўн йиллик даромадига тенг келарди .
У санъаткорнинг уйига вазиятни ўрганиш учун борганида ҳайрати ўзи ўйлаганидан ҳам кўпроқ ошиб кетди .
"Бу уйга ўғри тушиш у ёқда турсин , устидан қуш ҳам учиб ўтолмайди- ю", ўйлайди Азиз хоналарни бирма бир кўздан кечирар экан , - "Тавба ўғри дегани ўзи ов қиладиган жойни аввал текширади, маълумот тўплайди , режа тузади , аммо бу уй ҳақида бегона одамнинг маълумот тўплай олмаслиги юз эмас, минг фоиз аниқ. Азиз икки соат айланиб, йигирма икки хонадан иборат , ҳар бир хонасида алоҳида ҳаммом ва ҳожатхона ўрнатилган бу кошонадан боши айланиб кетди . Кўпинча кирган эшигини ҳам тополмай ,бир неча бор билинтирмай чуқур уф тортиб қўйди . У Сакинадан йўқолган тақинчоқ қаерда туришини сўраганда , ҳофиза унга ҳисоб бўйича ўн иккинчи хонани кўрсатди.
Азиз у кўрсатган хонага қайтиб борар экан , ичида "Ё , Аллоҳ, ўзинг сабр бер" дея ўзига сабр тилаб олди.
Тақинчоқ сақланган хона бошқаларидан фарқ қилмасди , у ҳам худди бошқалари каби ҳашаматли ва Азизбекнинг таъбири билан айтганда "тақур - туқурлар"га тўла эди.
Азиз "донғи кетган" хонанданинг уйида тушликкача қолиб кетди , аммо "нозанин"дан олган энергияси кечгача етди.
"Яхшиям бугун дўст билан "учрашув" бор" - ўйлади Азиз уйга қайтиб енгил тин олганча. "Бугун дўстдан бошқа нарса сўрамоқчи эди , аммо азбаройи шоу- бизнеснинг энг эрка вакиласининг рафторини бошқа кўргиси келмаганидан, режасини ўзгартиришга қарор қилди...
Азиз юборган илтимосига дўстдан келган хабарни очар экан , даставвал ҳеч нарсага тушунмади, чунки Жулия- дўст Азизга ҳеч қачон ...

👍14❤3
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-55-
бундай жавоб хабар ёзмаган эди . У ҳар доим жиддий ва чегарадан чиқмаган ҳолда ҳабар йўллар эди. Аммо бу сафар ...
Жулия қорнини ушлаб кулиб ётган сичқончанинг расмини жўнатибди. Сичқонча кулаверганидан кўзларининг икки тарафига ёш отилиб кетгани аҳволнинг нақадар масхаромуз эканлигидан дарак бериб турарди.
Жулия расмнинг тагига "Қора пиар" деб ёзиб учта ундов белгисини қўйиб қўйибди .
Азиз ҳеч нарсага тушунмади .
У Жулияга "Тушунмадим" деб ёзиб юборди- ю, тоқат билан жавобни кута бошлади .
Жавоб кўп куттирмади :
- Дўст , аслида мен ҳаммасини икки оғиз сўзда ифода қилиб бергандим. Бу ҳофиза хоним ҳаётда ҳам саҳнадаги каби роль ўйнаяпти .
Биласиз шоу- бизнес шавқатсиз бозор. Бозор қоидасига кўра ҳамма нарса янги ва сархил бўлиши керак. Бу айниқса аёлларга тегишли . Ёш ўтиши билан юзга қарилик ўз имзосини қўйгандан сўнг санъаткорнинг рейтинги у буни истайдими, йўқми ўз- ўзидан тушади . Аммо қариликни ким ҳам тан олгиси келади дейсиз ?! Айниқса юртнинг кўзида бўлган, ҳашамга буркалиб юрган аёлларни-ку айтмаса ҳам бўлади . Улар учун эътибордан қолиш ўлим билан баробар . Саноқли аёлларгина бундай йиллар силсиласига пул ва парваришнинг кучи билан дош бера оладилар. Масалан Россия примадоннаси Аллахонимни олайлик. Аммо бизнинг Сакина хонимнинг ҳаётида ҳақиқатдан ҳам ... У бозори қайтганини тан олгиси келмаганидан ўйлаб топган бу ишни .
Умуман олганда у йўқолганлигини даъво қилган тақинчоқ ясама . Уни бир кишини орага қўйиб бир бухоролик тадбиркор заргардан ясаттириб олган. Нархиям деярли ҳеч қанчамас . Тахминан беш кило гўштни пулига тушгандиров . Аммо бу матоҳини энг нуфузли тақдимотларда тақиб чиққан ва атайлаб кўз-кўзлаб суратга тушган. Нима сабаб дейсизми ?! Айнан бугунги сабаб учун-да.
Сакина хоним шу йўл билан халқнинг эътиборини тортишни ният қилган. Буни анти ёки қора пиар дейишлари сабаби шундан .
Биласизми , сиз бу ойимчани осмондан ерга тушириб қўйишингизни иккита йўли бор.
Биринчиси , у кўрсатган нархдаги тақинчоқ бошида ақли бор ҳар қандай инсон томонидан эгалик қилинганда , албатта суғурта қилинади. Бой нима учун бой бўлади деб ўйлайсиз ? Аскар ҳолларда ақлли бўлганлиги учун . Бир сўмни бели оғриб ишлаб топган одам унинг қадрига етади . Уни икки сўм қилиш чорасини кўриш эса ... тадбиркорликдир . Ҳар бир ишнинг тадбирини кўрадиган инсон эса ... Хуллас , дўст , сиз галдаги учрашувда тақинчоқ суғурта қилинганми , йўқми буни "яхшилаб" сўранг. Агар у аёл шундаям сизга чап бера олса (ооо, у буни жуда яхши уддалайди ) , унда сиз учун уни қўлга туширишнинг иккинчи вариантини тавсия қиламан ...

👍16