🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Покистонлик бир олим одам зиёратга Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭5👍2
Қайғу ва хавотирдан халос бўлиш учун 10 тавсия

©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Антиқа саҳоват...

Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? - сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.
- Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.
- Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.
- Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.
- Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.
- Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига Рамазон олди битта сигир ҳадя этса этибди-да. Саҳоват қилишнинг шундай йўлларини топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. "Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. У сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Рамазон муборак бўлсин, дўстим!"

Нуриддин Зиё

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Уч хил кўз  ёшидан
эҳтиёт бўл!

1. Онангни  кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

Уч нарса қайтиб келмайди.
1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

Дунё уч кундир.
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик,
қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом
бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда
бўлишимизни.

Сендан мўминнинг уч насибаси
бўлсин!
1. Манфаат бермадингми? Зарар
ҳам берма!
2. Хурсанд қилмадингми? Ғамга  ҳам
ботирма!
3. Мақтамадингми?  Ёмонламагин
ҳам!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!


Elyorjon domla

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Бокс қироли Мухаммад Алидан
— Шундай жазирама иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан? — деб сўрадилар.

Мухаммад Али шундай жавоб берди: — Бугунги кундаги иссиқдан кўра, анча иссиқ бўлган бир кун учун тутяпман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Қуйидаги шахсларга рўза тутмасликка рухсат берилган:

1. Касал киши. Касал кишига рўза тутмасликка рухсат этилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир” (Бақара, 185).

Киши рўза тутиш сабабли касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг секинлаши ёки бирор аъзосига талаф етишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин.

Касал киши касалидан тузалганидан сўнг Рамазон ойида тутмаган кунларининг рўзасини қазо қилиб тутиб беради.

2. Сафардаги киши. Сафардан мурод – намоз қаср ўқиладиган узоқликдаги масофани кўзлаб чиқишдир. Мусофир агар рўза тутиши машаққат бўлмаса, рўза тутгани яхши. Киши агар сафарга тонг отгандан сўнг чиқса, ўша куни оғзини очмаслиги керак.

Мусофир сафарда тутмаган кунлари рўзасини кейин тутиб беради.

3. Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Фақиҳлар ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутиш ўзи ёки боласига зарар етказишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкинлигига иттифоқ қилишган.

4. Кекса кишилар. Бунга кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кекса кампирлар киради. Бундай кишилар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки тутмаган ҳар кунлари учун фидя берадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 184). Фидя миқдори фитр садақаси миқдори билан баробардир.

5. Ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган киши. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ақли кетишига ёки баъзи сезгилари ишламай қолишига гумони ғолиб бўлса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасини қазосини ўташи лозим.

6. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар. Ҳайз ва нифосдаги аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Улар покланганларидан сўнг қазосини тутиб берадилар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!

Таҳоратсиз оғиз ёпиб бўлмайдими ?
Буни кўпчилик рўзадорлар билишмас экан. Ҳозироқ пасдаги тугмани босиб жавобини билиб олинг!👇
👍2
#НОТАНИШ
-57-

уйланишнинг фарқи қолмаганди . Лазиза эса эридан бир аёл нимани кўриши керак бўлса шуни кўрди , фақат муҳаббатдан ташқари ... Нимага эга бўлиши керак бўлса шунга эга бўлди , фақат кўнглидан ташқари ...
Вақт - олий ҳаъкам . Ҳамма нарсани даволайди дейишади. Аммо Шералининг фикрича бундай эмас. У йиллар давомида Баҳорни унутмади, балки янада қаттиқроқ яхши кўрди . Фарзандлари дунёга келганда ҳаётида тонгги шабада эсгандек бўлди . У энди Баҳорга бўлган севгиси тафтини ёлғиз қизи Лайлога берган эътибори орқали босмоқчи бўлди. Лайлонинг уч ёшида ҳам тили чиқмаганидан кейин эса...
Шерали қўлида мол , дунё , давлат бор бўлган ҳолда ўксик эркак, кўнгли ярим ота сифатида қолаверди . У ҳеч қачон Лазизага ҳиёнат қилмаганди , бунинг учун қўлида минг бир имкон бўлса-да, бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганди ва шунинг билан бирга, уни севиш ҳақида ҳам бирор марта хаёлининг кўчасига келтирмаган эди .
У аввалида умидлари саробга айланганидан анча кун жиғибийрон бўлди . Диёрбекка шартта дангалига " Қизимни бериб , сени куёв қилмоқчиман" демоқчи ҳам бўлди . Аммо кунлар ўтиб совиди . Аёли Лазизага раъво кўрган ранжларини қизи Лайлога раъво кўргиси келмади. "Аввало айб ўзимда, ниятимнинг бир учини Диёрбекка билдирмаган мен ўзим" дея ўзидан - ўзи ёзғирди. Кейин эса хафтанинг охирида Ориф ака ва унинг аёлини Диёрдек айтган хонадонга совчиликка жўнатди .
Тақдир - насиб . Тақдир насиб бўлиб турганда , ҳамма ишлар шунчалик тезлашиб кетар экан- ки , ўз ҳаётига тақдир чизгилар чизаётган инсонлар ҳам хайронликларидан барчасини унинг измига ҳавола қилиб қўяр эканлар ...
Кўп ўтмай Диёрбек ва Сожидаларнинг "бошлари боғланди" .
Ҳаётда "Фаришталар омини " деган ибора бор . Кўп нарсани англатади . Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак , дуолар ижобат бўлишини ...
Бир вақтлар янгалари Диёрбекнинг номидан "Шаҳарлик бойвуччани қизини топган , ўша ерда уйли - жойли бўляпти" деган гаплари ярим йилга қолмай ижобат бўлиб қолди .
Диёрбекнинг тўй куни белгиланиши билан , Шерали унинг қишлоқдошларини тўйга айттириб келди . Улар келишмаса , куч ишлатиб бўлса- да олиб келишни мўжаллаган Шерали тўйдан бир кун олдин келган "акалар" ва "янгалар"ни кўриб , "Шармандага шаҳар кенг"лигига яна бир бор тан бериб қўяқолди. Диёрбекнинг сабрини синамаслик учун "Қариндошлар" Ориф акани уйига жойлаштирилди.
Ниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди. Диёрбек билан Сожида тўйхонага ташриф буюрганларида, Сожидани келин сифатида қайнона бўлиб, Ориф аканинг аёли ва Лазизалар кутиб олишди. Тўй жуда чиройли ва файзли ўта бошлади . Тўй энг авжига чиққан пайтда даврага Диёрбекнинг ҳамкасблари таклиф қилинди . Улар Шерали ака бошчилигида Диёрбекни унутилмас онлари билан табриклаб , чин кўнгилдан бахт тиладилар . Шунда Шерали аканинг имоси билан иккита чиройли қилиб ўралган қутичани олиб келдилар. Қутичаларда Диёрбек учун тилла суви югуртирилган қимматбаҳо соат , Сожида учун тилла занжир бор эди . Шерали ака уларни олиб келин-куёв ўтирган столга яқинлашди . У аввал Диёрбекка совғасини топширди. Сўнг турган еридан озгина силжиб қўлидаги келинга аталган қутичани Сожидага узатди. Сожида бошини эгиб салом берган бўлди ва беихтиёр Шерали акага қаради .
Бирдан Шерали ака турган ерида ўқ еган одамдек қалқиб кетди . Ёнида турган шотирларидан бири уни ушлаб қолди. Шерали ака бемажол ҳолда яна бир бор келинга тикилди . Унинг кўзлари тиниб кетди. Ранги қув ўчди . Ахир ҳарир парда ортидан унга ...
#давоми_бор

Муаллиф : Хазонрезги
👍13
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-58-

Олимлар бу дунёда ҳар бир инсоннинг ўзига бир томчи сувдек ўхшайдиган яна саккиз нафар қиёфадоши борлигини аниқлаганлар. Бу тажрибаларда синалган факт . Кўпчилик давлат арбоблари ҳам айнан шундан фойдаланган ҳолда , ўз қиёфадошларининг ҳизматини самарали қўллайдилар.

Шерали шу топда Сожида сиймосида бундан йигирма йиллар аввал йўқотган бир умрлик кўнгли баҳори Баҳорни кўриб турарди. Ҳудди ўша юз , ҳудди ўша қалдирғоч қанотидек қошлар , серкиприк шаҳло кўзлар , атиргул ғунчаси янглиғ ақиқ лаблар, шаршарамисол эгасига бўй бермас сочлар...
Бари ўша ... Бари Баҳорники ... Бари йигирма йил аввал қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам шундай ...
Шерали даврадан қандай чиқиб кетганини билмади . У тўй бўлаётган рестораннинг ҳоли бир хонасини топиб беришларини сўради. Ресторан иш юритувчиси "рестораннинг алоҳида хонаси" га Шералини кузатиб қўйди . Шерали ичкарига киргач шарт эшикни ёпди, бу билан Шерали шогирдларига ўзини тинч қўйишларини билдирган бўлди . У ичкаридаги ҳашамдор узун диванга чўзилди. Ётган жойида аранг галстугини бўшатди , ёқасининг тугмаларини ечган бўлди.
Четдан қараган инсонга Шерали жуда абгор аҳволда кўринган бўларди . Унинг йигирма йиллик , устигина битган яраси тирналиб кетган , ичидан кўнглига қараб армон қонлари оқарди...

* * *

Тўй тугагач , Диёрбекнинг қишлоқдан келган қариндошлари улар билан қўшилиб , янги уйига боришди. Боргач эса "қайданам шу ерга келдик- а?! " дея ўзларидан гина қилишди . Уларни ҳасад олови жуда қаттиқ куйдириб юборганди . Диёрбекнинг янги уйи шу даражада дид билан таъмирланган эди-ки , у ерга кирган инсоннинг қайтиб чиққиси келмасди.
Диёрбекнинг қариндош - уруғларига Шералининг кўрсатмасига кўра алоҳида мулозамат кўрсатилди. Улар бу кунни умриларининг охиригача унутмасликлари аниқ эди. Улар учун шунча эҳтиром ҳам бир бўлган эди- ю , Диёрбекнинг "жигарлар"и тарафига бир бора "Сиз ҳам одаммисиз ?! " дегандек кўнгил учун назар ташламаганлиги ҳам бир бўлган эди...

* * *

Тўй баҳона Шоилёс бир - икки кунга шефнинг эсидан чиққан эди. Фурсатдан фойдаланиб "у томонда" танишган ошнаси "Учар" лақабли Мирвалининг шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисига йўл олди . Мирвали ўзининг айтиши бўйича "офис"ида экан .
Шоилёсни очиқ чеҳра билан кутиб олди :
- Ээээ , алломаи замон , бормилар ? Ўзим ҳам айтаётган эдим- а , бугун эрта сахардан нечук кўзим учаяпти деб ?!
- Салом , замонавий Робин Гуд !
👍13
#НОТАНИШ
-59-

Мирвали Шоилёсни бағрига босди .
Шоилёс Мирвалини яхши кўрарди. Мирвали ҳам ўзи каби тақдирнинг қўлида ўйинчоқ бўлганлардан эди . У қамоқда танишганлари ичида Мирвалигагина ишонган эди . Шоилёс Мирвали ҳеч қачон очиқ айтмаган бўлса- да , қамалишига айнан Шерали - шефнинг сабабчи эканлигини ҳис қилиб турарди. Мирвали унинг қандайдир камомадларини ўз бўйнига олиб шефнинг нақд қамоқхона остонасидан қайтариб келганлигини бир учини бировларнинг оғзидан эшитгандек ҳам бўлган эди . Аммо ўзи ботиниб сўрай олмаган , Учар ҳам ҳар бир масалада очиқ бўлгани ҳолда бунисида чекланиш қилган эди .
Шоилёс шеф Учар қамоқдалигида унинг оиласини моддий жиҳатдан ҳавас қилгулик даражада таъминлаб қўйганлигини биларди.
Кейин вақти соати билан уйига қайтган Мирвалини ўзи номига очилган қассобхона , гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бир неча цехлар қаршилади.
Мирвали элликка эллик ишлайди . Эллик фоиз маҳсулотни ўз даромадидан ишлаб чиқарса , эллик фоизини қайсидир нокастанинг чўнтагидан қуритади. Маъруф ферма ҳам Мирвалининг қора рўйхатига тушганлардан эди. Орқаваротдан Маъруф ферма икки оилани ишлатиб - ишлатиб ҳақини еб кетганини эшитган Мирвали ўша ҳақни биттада ортиғи билан ундириб олганди. Албатта мазлумларнинг ҳақи баъзи ишончли баҳоналар билан тўлаб берилган бўлса- да , орада Мирвали хам ўз улишини қойиллатиб ажратишни қотирган эди . Маъруф ферма эса бошқа Мирвалининг қўлига тушганлар каби чапакларини чалиб қолаверганди.
Шоилёс мана шундай ишлари учун Мирвалини Робин Гуд деб атарди , очиғи унга ҳам дўсти томонидан шундай деб чақирилиши жуда ёқар , талтайиб оғзини танобини ёпа олмай қоларди.
Шоилёс бу ерга жимжитлик қидириб келганди . Мана бир неча ойки , ўйлаб ўйининг охирига ета олмайди, Скарлетт билан боғлиқ калаванинг учини ҳеч топа олмас эди ...

* * *

Сожида келин бўлиб тушган кунининг иккинчисида эрта сахардан кўчага сув сепишга чиқди . У қизлик вақтида бунақа сахарлаб кўчага сув сепмас эди . Аммо қайнонаси бўлмаса- да , ўз махалласидан уялди . У бир йўла қарама - қарши тарафдаги ўз уйи кўчасини ҳам супирди , сув сепди . Бирданига шунча иш қилганига тезда толгандек бўлди. Юраги алланечук урди. У кўчанинг бошида ойналари қорайтирилган жип машинасида кимдир уни жуда қаттиқ кузатаётганини ҳис қилди . Аммо машинага қарамасликка тиришиб , ишини тез битиришга ҳаракат қилди . Сожида машина эгасини айнан уни пойлаб келганлигини , ундан ўзи билан боғлиқ жуда кўп талаблари борлигини ҳис қилди. Бу инсоннинг боғига яқин ойларда бир неча бор тош отганлигини ичида тан олди , аммо келгувчининг ҳозирги ташрифининг сабаби бошқа эканлигини сезиб ажабланди ...
Сожидани кузатаётган ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍15
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
-60-

Сожидани кузатаётган Шерали эди ...
Мана икки кундирки Шералининг кўзларига уйқу келмайди . Қўли бир ишга бормайди . Гоҳида раҳмоний , гоҳида шайтоний хаёлларга боради. Гоҳида бу - иккинчи "Баҳор"га эга чиққан Диёрбекни ўз қўллари билан бўғиб ўлдиргиси келади , уларни хаёлида бирга тасаввур қилса , аламдан сочларини битта- битталаб юлгиси келади. Гоҳида эса Баҳорни топиб бергани учун Диёрбекдан чексиз миннатдор бўлади. Ўзи етмаган бахтини шу икки ёшда кўрганига шукр қилгиси , қизи тенги Сожидага отадек меҳр бериб кўргиси келади , аммо ҳеч уддасидан чиқа олмади . Қайсар юрак гапига умуман қулоқ солгиси келмайди .
Шерали икки кундан бери Сожида ва Диёрбекга тегишли икки юз хил режа тузди , аммо ҳеч бири ақл талабидан ўтмади .
Бир кўнгли "Қўявер , ёшлар сенинг даврингда бахтли бўлсин , сен ҳам уларга қўшилиб уларнинг бахтидан баҳра ол, юрагингни тўлдирган аламлар , армонларни шу орқали бўшат " деса , иккинчи кўнгли "Бу дунёга ахир бир марта келгансан, ҳаммагаям иккинчи имконият берилавермайди, бу қиз бежизга тақдирингда пайдо бўлгани йўқ , бу бир илохий белги , у сеники бўлган , сеники бўлиш учун яна қайтди. Шунча йиллик тортган ранж- у аламларинг учун , мукофотингга яна қайтди , бу сафар ҳам қўлдан чиқарганингдан кўра ўлим афзал эмасми ?" дея ўз кўчаларига бошлар эди . Шерали шу топда Баҳорнинг ўлганини ёлғон дея ўйлаб Марғилонгача бориб келганлигини , қабрини топиб бориб , қабр тошидаги қизнинг расмини кўрмагунча ишонмаганлигини, ишонгандан сўнггина Лазизага уйланишга рози бўлганлигини эслади...

Табиатда баҳор ҳар фаслда такрор қайтади . Аммо баҳор инсон ҳаётида иккинчи марта қайтса ёмон экан ... Жуда ёмон экан ... Қовжираган , ерга аста секин узилиб тушаман деб тайёрланаётган баргларни кузатиб , сокинлик либосини кийганча тақдирга тан бераётган дарахтлар яна гул тақишга мажбур бўлса, бундан аянчлиси ва ёмони йўқ экан... Йўқ экан...

* * *

Сожида челак ва супургини олиб ичкарига кирди- ю , дарвозани шарт ёпиб, эшик ортида туриб қолди . У машина ўзидан деярли етмиш метрлар узоқда, ойналари қорайтирилиб ичидаги ҳайдовчиси кўринмаётган бўлса- да , шу масофадан ҳам "уни" , яъни Диёрбекнинг бошлиғи Шерали- шефни таниди . Шефни ўзи томонга нима илинж етаклаб келганлигини ҳис қилганда эса , даҳшатга тушди. Тўй куни бахтдан маст , шунингдек ғала - ғовур орасида шефга кўпда эътибор бермаган Сожида , бугун унинг ўша кундаги ҳолатларини кўнглидан кечириб ўзини қўярга жой тополмай қолганди. Сожиданинг хаёлларини Диёрбекнинг овози тўзғитиб юборди.

- Сожида , бу нима туриш ?!

Сожида бир чўчиб тушди :

- Вой , Бек ака , ўтимни ёрдингиз...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13