🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Олим ва йигит

Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
- Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤8
Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини хисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
—-Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди рохатини кўрадиганимда жонимни оласанми?
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, хийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
— Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман, — Ўлим фариштаси яна ўша жавобни берди. — Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ! — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди. Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
"Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зоеъ қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, хар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебахо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yashash aziz hissi tanda kezganda,
Umr ko'pi kechib, armon dilni ezganda,
Hatto o'zni hasta, zaif sezganda,
Og'ir, benaf o'ydan yurak bezganda
Seni kuylayman, hayot!

Har sahfang o'qilgich yangi bir kitob,
O'tmishmi, ertami tug'ilar har bob —
Yashash va yozishga qilganda xitob,
Sukut hijolatin yengmoq azmida
Seni kuylayman, hayot!

Har fasl bir ajib tarovat to'ksa,
To'kin kuz hosili shoxlarni buksa,
Yangi rizq-yomg'ir, qor tog'larga cho'ksa,
Bahor gulin ko'zga surtmoq azmida
Seni kuylayman, hayot!

Sening o'zing shirin va tansiq tuhfa,
Har umr baxt shonin yo'g'urar supra,
Yo'g'urmoq ming taxlit va ming bir turfa;
Bu maktabni qayta o'tmoq azmida
Seni kuylayman, hayot!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Kunlik zaruriy duolar” kitobidan

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Koʻpchilikka sevimli nashid tarjimasi bilan 🤩

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#ТАНЛАНГАН

Хуллас Гулнур қизнинг амалиёти поёнига етгунча сенга,- Раимов жиддий қиёфада Фарруҳга тикилди ,- бириктирамиз. Ростини айтсам Содиқжонга бундай таклиф билан мурожаат қила олмайман. Сабаби маълум . Унинг амалиётчи қизларга аллергияси бор.

Содиқжон Эркин Раимовнинг сўзларига жавобан енгил кулимсираш билан кифояланган бўлса-да , аммо ич-ичидан зил кетди. Бироқ эътироз билдиришга энди кеч эди.

* * *

Гулнур уйга қайтганда онасини ҳовлидаги стол ёнида сабзи артиб ўтирганига кўзи тушди .

- Ассалому алайкум , Ойижон ! - дея салом берган Гулнур Сожидага яқинлашиб уни беозор қучиб оҳиста ўпар экан ,- нима ҳаракат ?

- Ваалейкум ассалом, асал қизим . Нима ҳаракат бўларди ?! Ошга уннаяптувдим. Бугун амалиётга чиққанингни биринчи куни. Шунга сен келгунча бир сюрпиз қилиб ош дамлай дегандим. Уни пишириб улгураман дея чамалагандим ҳам . Аммо сен барвақт келиб қолдинг. Ўйловдим-ки ...

- Ойижон , бугун амалиётнинг биринчи куни бўлгани учун шунақа эрта жавоб беришди,- Гулнур онаси артган сабзидан биттасини олиб "карт" этиб тишлаб, иштаҳа билан чайнай бошлади,- аммо оз ишлаган бўлсам ҳам ёмон ишламадим. Кун бўйи қааанча ҳужжатларни тартибга келтирганимни тасаввур ҳам қила олмайсиз.

- Роса чарчабсанда унда ?! Сен кийимларингни алиштириб бироз чўзилгин , унгача мен ошни дамлаб оламан ,- деди Сожида ўзи артган охирги сабзини тоғорачага солар экан , Гулнурни беозоргина койиган бўлди , - ҳой қиз , майдалаб чайна , йўқса ошқозонингга ботади.

- Ойижон , сира чарчаганим йўқ. Мен ҳозир зумда кийимларини алиштириб чиқиб сизга қарашиб юбораман,- деди Гулнур ва сал аввал ўзи билан олиб келиб стол устига қўйган халтага ишора қилди,- янги чиққан карам , памидор , бодринг ва кўкатлар олиб келгандим. Сиз яхши кўрган салатни қилиб бераман.

- Яхши унда ,- жилмайди Сожида, - она - бола бир чақчақлашар эканмизда ...

Гулнур кийимларини алиштириб чиққач Сожида гапни айлантириб ўтирмади :

- Гулнур , болам . Анзират опоқинг яна қўнғироқ қилдилар . Айтишларича Шаҳризодага совчилар келиб қўймаяпганмиш. Опоқингни обдон жонидан ўтган шекилли бу сафар бетини сидириб дангалига "Ё қизимни келин қилиб тушириб кетинг , ё жавобимизни беринг" деди .

Гулнур ойисининг куюнчаклик билан гапирган сўзларига енгил хўрсинди:

- Нима муаммо ?! Тўй қиламан десангиз пулга зориққан жойингиз бўлмаса ?! Бу ёқда Азиз билан Шаҳризода бир- бирларига кўнгил қўйишган бўлишса ?! Яна камига икки оиланинг катталари уларнинг турмуш қуришларига қарши бўлмаса . Ойижон , сизга аввалам айтганман , ҳозирам айтаман : тўйни бошлайверинг !

Сожиданинг оппоқ юзи бирданига унниқиб кетди :

- Сен-чи ?! Сени нима қиламан ?! Одамларга нима дейман ? Азизнинг бошини икки қилсам элнинг оғзига элак тутиб бўларканми ?

#давоми_бор / 10

Муаллиф: Хазонрезги
👍12❤1
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

4- ҚИСМ

- Ойижооон ?!

- Нима Ойижон ?! Нима Ойижон?!

- Одамларнинг гаплари асабингиз бузилишига арзимайди . Қолаверса одамлар гапирмасин деб ким тўғри келса шунга тегиб кетавермайман- у ?!- ҳуноб бўлди Гулнур

- Қизим , унутма. Биз ўзбеклармиз . Бири билан бирининг иши бўлмаган ғарб одамлари эмас. Истайсанми , йўқми , сен турмушга чиқмагунингча бу гаплар тўхтамайди. Гапирганлар орасида сени бахтли кўришни истайдиганлар ҳам анча. Улар гапирса куйганидан гапиради. Умуман олганда қиз боланинг бозори бир қайнайди. Бозоринг ўтдими , чекингга тушадиган инсон ҳам шунга яраша бўлади. Ўзи кўнглингга қарамасдан йигирмани ҳатлатмай сени эрга бериб юборсак бўларкан. Ўшанда раҳматлик даданг "Сожида , қўй онаси , кўнгил иши қийин . Бу дунёда ҳамма ўзи суйган овқатни ичиши керак" деб ёнингга тушгандилар. Сен суйган овқат эса шу давргача ҳали-ҳануз пишгани йўқ. Яна бироз шу таҳлит юрсанг ёшинг ўттизни қоралайди. Билмадим унда нима бўлади ?!

- Ойижооон... Айтинг-чи ... Мана сиз... дадамларни севиб , севилиб турмуш қургансиз - а ? Агар ўшанда умр йўлингизда дадам учрамаганларида ёшим ўтяпти деб кимга бўлса ҳам тегиб кетаверган бўлармидингиз?

- Қизим ...

- Менга ҳам ана шундай инсон учрамаяптида , Ойижон. Қолган умримни ишониб топширадиган , ёнида бахтни ҳис қиладиган, ҳаётимни бирор дақиқасини усиз тасаввур қилишни истамайдиган ...

Бу қандай туйғу эканлигини укамга қараб билгандекман. Азиз ва Шаҳризодаларнинг қанчалик қалбан яқинлигини кўриб ,ҳис қилиб турибман. Шу сабаб уларнинг тўйларини қилаверинг деяпган эдим.

- Мен укангни уйлантирсам , бу сенга яна бир минус бўлади қизим. Нега тушунмайсан ? Одамлар "Куёвнинг эр олмаган опаси бор экан!" деб ноғора чалишдан тойишмайди. Бирортаси "Ҳой бахтни ясаб олиш қизнинг қўлидамиди- ки , биз уни маломат қилсак?!" дейишмайди.

- Ана кўрдингиз?! Ўзингиз ҳам тан олиб турибсиз- ку , ўз бахтимни ясаб олиш менинг қўлимда эмаслигини,- ҳўрсинди Гулнур ,- аммо ... Майли ...

- Нима майли ?!

- Ойижон ... Одамларнинг гап- сўзлари ҳам , менинг ўжарлигим ҳам сизнинг бир дақиқалик асабингизни бузишингизга арзимайди. Сиз Анзират опоқимга "Бир , бир ярим ой ичида Шаҳризодани келин қилиб тушириб оламан" деб жавоб бериб юборинг.

Тўхтанг !- Гулнур Онасининг қарши жавобга шайлана бошлаганини кўриб сўзларини тугатиб олишга шошилди ,- эътирозга оғиз жуфтламанг , мени эшитинг. Илтимос...Шу давр мобайнида менга оғиз солганлардан кимдир сизга маъқул бўлса , мен ҳам турмушга чиқишга розиман. Фақат шу бир ой амалиётим ўтсин ...

Гулнур Сожиданинг елкасидан қучди :

- Майлими , Ойижон ?!

Сожида аста бош силкиди :

- Майли, болам , маъқул...

* * *

Эртаси куни эрталаб идорада Гулнурни учратган Содиқжон уни дафъатан танимади.

- Гулнур ?! - деди у кўзларини катта - катта очганча ,- э қойил ! Зўрға танидим сизни.

Гулнур бошига кийиб олган соябони катта ҳаворанг шляпани олиб юзини енгил елпиди. У бугун узун сочларини жингалак қилиб ёйиб елкасига ташлаган серпирпирак уқали кўйлак ва қора рангли қайиқ туфли кийиб, ўзгача таманно билан турланиб олган эди. Кечаги пардозсиз ҳам гўзал чеҳра , бугун қуюқ қилиб тобига келтирилган пардоз натижасида бутунлай бошқа, таниб бўлмас кўринишга келган эди.

- Ҳаа , озгина ҳаракат қилган бўлдим ,- ўзидаги ўзгаришдан ийманганча жавоб қайтарди Гулнур ва дарров гапни бурди ,- қолганлар кўринишмайди ?! Ўртоқ майор менга шерик бермоқчи эдилар ?!

- Ҳозир шу масалани ҳал қилиб бераман.

Хонадошларимиз эса ҳадемай келиб қолишади.

Содиқжон Гулнурга шундай деди- ю , аммо кўнглидан "Эссизгина . Эркин акага ортиқча бир нарсалар деб қўймаганимда бугун бу қиз саҳналаштирмоқчи бўлган спектаклда бош ролни ўйнаган бўлармидим ?!" дея ўйлади.

Кўп ўтмай хонада бутунлай бошқа имиджда Фарруҳ кўриниш берди.

У бошига панамкасини қўнқайтириб қўндириб, қора кўзойнак таққан,

/11
👍5❤1
#ТАНЛАНГАН

эгнига алламбало олачипор кўйлак илган , шим ўрнида қирқ ямоқ бўлгулик , иплари титилиб, йиртиқлари сон-сонсиз , ранги унниқиб кетган жинси шим ,оёғида пайпоғи кўринмаётган енгил кросовка кийиб олганди .

- Ё тавба ! Тушимми, ўнгим ?! - Содиқжон ҳайратини яширишга ҳаракат ҳам қилиб ўтирмади ,- менга қара, Фарруҳ? Нима бало бугун ёнғоқнинг тагидаги ухладингми, укам ? - у Фарруҳга яқинлашиб бошмалдоқ қалинлигида тақиб олган йўғон занжирини қўлига илиб тортиб кўрди , - бу "матаҳ"ни кийинишингдаги уйғунликка нима алоқаси бор ?! Умуман олганда тинчликми ?! Нималар бўляпти бу ерда ?! Гулнур- ку , майли . У бугун роль ўйнаши кераклигини биламан. Аммо сен ...

Фарруҳ кўксини ғоз кериб Гулнурни ёнига келиб мақтанганнамо турар экан , Содиқжонга тушунтириш берган бўлди :

- Шу десангиз , Ока , кеча Эркин акам бу кишимни амалиётда менга бириктириб берганлари ёдингиздадир. Бу бир. Иккинчидан , бугун опамга ёрдам бериши керак бўлган қўшни бўлимдаги ходим ярим кечаси янги меҳмончали бўлибди. Шунга ишдан жавоб олибди. Айнан шу сабаб туфайли Гулнур опамни қишлоққа ўзим олиб боришдан бошқа "иложим қолмади". Ўз ақлим билан уларни "йигитлари" ролини ўйнашим кераклигини фаҳмлаб , ипподромчи жиянимдан "модний - адасининг эркаси" имиджини яратиб беришни сўрадим. Қалееей , чўткийми ?

- Ҳаа , чўткий ! Бувим айтганларидек "Полиздаги қўриқчи" нинг ўзи бўлибсан , қолибсан ...- энсаси қотганини яширмади Содиқжон.

- Э Ока , жаа унчаликмасдир. Шу кўринишга келгунча қанча ҳаракат қилдим ахир,- Фарруҳ шундай деб Гулнурни тирсагидан тутди ,- энди бизга руҳсат. Кун ёйилиб қизиб кетмасидан Гулнур опам билан бир айланиб келайлик .

Фарруҳ билан Гулнур хонани тарк этиб кетишгач , Содиқжон анча вақтгача муҳим бир нарсасини йўқотгандек гарангсираб турди-да , сўнгра компьютерни ёқиб ўзига келган топшириқларни текшириб кўра бошлади.

* * *

Гулнур билан Фарруҳ Юлдузнинг жасади топилган қишлоққа кун ёйилмай етиб келишди .

Улар ишни нимадан бошлашни билмай қишлоқ гузарида кўчанинг шундоқ бетида тўртта столга дастурхон солиб қўйганча, бир четида пирожки пишириб сотаётган қўлбола "кафе"га қўнишди.

- Опа , бунақа кийим кийганлар пирожкини менсирмикан ? Кейфси , лаваш, пицца деган таомларга муносибмасмиканмиз бу димоғимиз билан ... - Фарруҳ шундай деб афсусланганнамо лабини бурди ,- лекин ростини айтсам мен мана шунақа иссиққина пирожкиларга ошиқман. Дадам бунақа қиймали пирожкиларни "бедана кабоб" дея улуғлайдилар. Шу топда ўнтасини аччиққина соусга ботириб еб олишга йўқ демасдим.

Гулнур йигитнинг кўнглида кири йўқлигини кўриб яхши кўриб кетди:

.- Фарруҳ акааа ! - деди у ноз билан "ака" сўзига алохида урғу бериб , бир вақтлар Ўткир Ҳошимов ўзининг "Дунёнинг ишлари" қиссасида бир она номидан "Нима комиссиянгни қорни очмайдими ? Нима улар нон емайдими?"деб ёзганлари ёдимда. Так что сиз билан мендака "пўрим" кийинганларнинг ҳам қорни очади. Оч қоринга эса йўқ ердан кейфси қидириб ўтирилмайди. "Уйқу жой танламас, муҳаббат- чирой" деганларидек , оч қорин ҳам овқат танламаса керак.
Ҳа айтганча ,- Гулнур шўх кулимсиради ,- қаердан биласиз балки менинг бошим пирожкига қоронғи бўлган бўлса- чи ?

- Тўғри шундай бўлишиям мумкин-у , кетдик унда ?! - деди Фарруҳ кўзлари чақнаб ,- асосий мақсаддан чалғимаган ҳолда олға !

Фарруҳ билан Гулнур мажнунтол новдалари эркаланиб тебраниб турган жойга яқин столни танлашди. Улар "Ҳизмат?!" дея ўзларига яқин келган дўмбоққина аёлга салом беришиб мақсадга ўтишди :

- Марҳамат қилиб бизга ўнта йўқ ўн бешта пирожки беринг , иссиққинасидан .

- Жооон , бунча кўп пирожкини кўрсам егим келмай қоладииии,- сузилиб эркаланган бўлди Гулнур.

- Кўзинг тўйсин деяпманда , асаликам . Ўзинг йўл бўйи аччиққина нимадир бўлсайди деяптувдинг- ку. Бир маза қилгин,- Фарруҳ шундай деб аёлга ўгирилди , - илтимос ёғ шиммаганларидан олиб келинг. Тез кўнгилга урмасин деяпман-да.

/12
👍9❤1💔1
#ТАНЛАНГАН

Ошпаз аёл "Яхши, хўп бўлади" деганича нари кетди. Фарруҳ теварак- атрофга бир бор кўз ташлади-ю , Гулнурнинг қўлларини кафтлари орасига олиб лабига яқинлаштирганча аста - шивирлади,- опа , биз ўқишда ўқиган вақтмизда бир домламиз "Ҳар бир жойдаги бўлаётган гап- сўзларнинг асосий ростгўй гувоҳлари "алкаш"лар бўлади" дердилар. Кўряпсизми , икки стол нарида ўтирганларни , анча етилиб қолишган кўринади ?!

Гулнур ҳотиржамликни йўқотмай эркаланиб жилмайди :

- Бақоев домла ҳам бизга айнан шундай дегандилар...
Фарруҳ акоов... Фақат булардан қандай гап оламиз ? - ноз билан сузилди Гулнур

- Ҳозир... Пирожки келсин . Мен бир нарсани ўйлаб қўйдим ,- кўзларини қувлик билан ўйнатди Фарруҳ.

Шу орада ошпаз аёл мўъжазгина ликобчада чиройли терилган пирожкилар ва икки пиёлада соус , яна чойнакда чой ва қўшимча иккита бандли бокални думалоқ патнисга жойлаганча олиб келди:

- Бизда чой бонус сифатида текин ,- деди у жилмайиб ликопчадаги пирожкиларни столга қўяр экан ,- бу эса буюртмангиз. Ош бўлсин. Яна нимадир керак бўлса айтарсиз.

Фарруҳ билан Гулнур унга раҳмат айтиб таомлана бошлашди .

Фарруҳнинг шоша - пишганча пуф- пуфлаб пирожки ейишини кўрган Гулнурнинг кулгиси қистади :

- Акооов , афтидан ролларимиз алишиб қолгандек кўриняпти.

Йигит узрли жилмайди:

- Қорним бирам очқаб кетганди-да. Камига иштаҳа қурмағур овқат пайтида янаям зўр келади-да.

Фарруҳ ўз ликопчасидаги пирожкилар яримлаб қолгач , қўли ва лабларини нам сочиқ билан артганча ўрнидан турди. У дадил қадамлар билан қўшни столга борди. Фарруҳ ширакайф ҳолатдаги икки эркакга алланималарни гапирганча чўнтагидан чиройли қилиб тахланган бир неча мингталикларни чиқариб столга тўкди . Гулнур кўзининг қири билан ширакайф ўтирганларнинг дарҳол ҳушёр тортганча лабларини ялаб тамшанганларини кўриб ичидан "Қўймайсан, йигит" деган фикр зумда чақмоқдек йилт этиб ёниб ўчди.
Кўп ўтмай ортига қайтган Фарруҳ стол устидаги егуликларни ошпаз хотиндан сўраб олган қоғоз пакетга шошилиб солди- ю , ҳисобни тўлагач Гулнурга боши билан ишора қилди : "Кетдик".

Ўз навбатида Гулнур ҳам ортиқча сўз демай Фарруҳга эргашди.

Фарруҳ Гулнурни етаклаганча, олдинда кетаётган ҳалиги икки кишининг орқасидан бориб учинчи кўчага кирди. Кўча бошидан тўртта уй ташлаб бешинчи пастак эшикли уйга етгач кишиларнинг бири шеригига деди :

- Бўпти Саааш ... Кечда кўришамиз,- у шундай деб Фарруҳга эшикни очиб қўли билан йўл кўрсатди ,- марҳамат қилсинлар.

Фарруҳ Гулнурнинг қўлидан етаклаганча шериги Федя деб атаган қария кўрсатган хонадонга қадам ташлади...

#давоми_бор /13

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙✨Ухлашдан олдин сизни ранжитганларни кечиринг. Аллоҳ сизни ҳам авф этади. Кечиримлилик сабаб қалбингизда ажиб бир енгилликни туясиз. Ўзингизни бундан маҳрум этманг.✨🌙✨

✨🌙Хайрли тун!
Аллоҳга омонатсизлар
Азизларим!🌙✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум.

Тонгни қандай кайфият билан қарши олсангиз, кун бўйи ўша ҳол давом этади.

Шундай экан, кайфиятингизни кўтаринг, тонгни табассум ила қарши олинг.

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин! Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1
Ҳар тонг, уйқидан туриб, фикрла:
"Бугун менинг омадим келди,
- мен уйғондим.
Мен ҳаётман,
менда мана бу бебаҳо инсон ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман".

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1👏1
МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…

Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.

Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди. Лекин уни бошқа қабрга қўйишди. Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.

Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди. Қабр очилганда эса…

Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди. У ерда на жасад ва на бирор из бор эди. Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди. Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди. Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.

Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:

“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман. Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим. Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим. Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим. Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.

Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим. Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.

“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер. Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер. Йўқ, бунинг иложи йўқ. Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас… Мен буни жуда кеч тушундим. Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер. Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин. Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”

Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.

Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:

— Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади. Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди. Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди. Ўзи эса тавба қилиб вафот этди. Лекин бизчи? Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз. Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз. Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан. Аллоҳ раҳматига олсин.

Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди. Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.

Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор! Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.

Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:

“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)

“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”

(Имом Муслим ривояти)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1🥰1
Янги терговчи аввалига шиддат билан ишга киришди. Субутни бир ҳафтанинг ичида ҳар куни икки, уч мартадан гоҳ ярим тунгача, гоҳ эрта саҳарлаб сўроқ қилди. Буниси масалани оддий тарзда қўйди. Савол қисқа ва оддий.
Героинни кимдан қандай мақсадда олгансиз? Шерикларнигиз кимлар?
- Яна такрорлайман. Мени ушлаб бериш учун атайлаб уюштирилган туҳмат бу!
Савол такрорланаверди. Жавоб ҳам. Терговчи хуноб бўлди. Жаҳли чиқди. Субутни «онангни», деб сўкди. Субут индамади. Индаса калтаклашларини сезиб турарди. Аламини ичига ютди. Барибир калтаклашди. Оғзи-бурнини қонга белаб, совуқ яккахонага тиқишди. «Бўйнингга олмагунингча шу аҳвол», деди тажрибали терговчи.Майиб бўлмайин ўпками совуқ урмасин десанг бўйнингга ол. Шеригингни айт!
Азоб жонидан ўтди. Туни билан дийдираб, аъзойи бадани қақшаб чиқди. Нима қилиш керак? Бўйнига олсинми? Нима деб олади? Кимни «шеригим» деб ушлаб беради.Жиян»ни-ми? Нега шу топда у эсига тушди.
- Хотинимга куз тикканлар менга тухмат килишди...
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛑 Uy olish uchun amal qilish tartibi:
✅ 1) Bomdoddan keyin 41 yoki 70 marta ushbu ismlarni zikr qiling.
✅ 2) Har Juma sadaqa bering – bu barakani ochadi.
✅ 3) Har kuni 2 rakat namoz o‘qib, duoni tilga oling.
✅ 4) Kechqurun “Ya Fattah” ni 70 marta o‘qish – yopiq eshiklarni ochadi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mulk surasi🥹🍃

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
👍3❤1
Она қўшнисини чақирди. Тўрт ўғил ва бир қизига бир хил мактуб ёздирди: "Болажоним, жуда ҳам қаридим, ўрнимдан туролмайман, юролмайман. Келиб мени парвариш қилинглар, дуои жонингизни қиламан."

Биринчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, биз ҳозир Оқ денгиз соҳилидамиз, бу ерлар жуда гўзал, болаларимиз бу ердан асло қишлоққа кетмаймиз, деяпти. Айбга буюрмайсиз, болаларимиз истамаса биз келолмаймиз... "

Иккинчи ўғилдан шундай жавоб келди: "Она, бизга бекорчи гаплар билан хат ёзибсиз. Чунки хатингиз хотинимга маъқул келмади. Сиз бу йил ҳам амаллаб тураверинг, ўзингиз. Айбга буюрманг, мен хотинимни юборолмайман... "

Учинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Она, мактубингизни ҳозир хотинимга ўқиб бердим. Шу пайтда ҳам бировга хизмат қилинадими? Худо хайрингиз берсин, шу ёшимда пишган ошимга совуқ сув қуйманг. Мен хотинимни сизга жўнатолмайман!.."

Тўртинчи ўғилдан шундай жавоб келди:
"Айбга буюрмайсиз она, ишим кўплигидан энди хатингизни ўқияпман. Мен сизни тушундим, менинг хотинимдан бошқа чақирадиган келин тополмадингизми!? Хотинимни юборолмайман қишлоққа, ўрганолмайди!.. "

Тўрт ака-ука алоқалашиб ечим топишга киришиб, бошлари қотганди, орага келинлар тушиб ақл беришди. Ва оналарига сингил қараши мақул кўрилди.

Қўшни хатларни бир-бир ўқиб, уйига кетгач она шўрлик ҳўнграб йиғлаганча Аллоҳга омонатингни ол, Роббим дея ёлворди.

Эртаси куни хориждаги қизидан мактуб келди. Дарҳол қўшнисини чақиртириб, ўқитди: "Онажон! Акаларимдан хабар келди, кўп қайғурманг, энди бирга яшаймиз. Уч-тўрт кунда ёнингизда бўламан... "

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
#ОЖИЗА:
1-қисм


Мехрли ва раҳмдил Аллоҳ номи ила бошлайман. Аллоҳ таоло тақдирларни яратар экан бежизга уларни бир-бирига дуч қилиб қўймайди. Баъзи шундай тақдирлар борки, бу ҳаётдан нима исташини билмайди. Бир марта бериладиган бу ҳаётимизни беҳуда нарсаларга тикиб совурмайлик. Севги дея аталмиш илоҳий туйғуни , нафс истакларидан ҳоли пок ҳолда сақлайлик.

Шаҳарнинг энг олди тўйхонаси, келин- куёв ҳаммани кўзини ўзига қаратиб савлат тўкиб ўтирибди. Куёвни тунд чеҳраси ҳа деганда очилавермади.

-Шахбоз даданг гапиряпти.
-Менга ақл ўргатишни кераги йўқ.
Куёв бўлмиш онасини гапига терс жавоб қайтарди.
-Болам.
-Ойи мени тинч қўйинг.
Келинчак эса куёвни нега қовоқ солиб ўтирганига тушунмасди. Сухандон сўзга чиққанда куёвни аста гапга солди.
-Тўйдан хафамисиз?
-Ўчир,сени нима ишинг бор?
Келинчак бу муомаладан дили оғриди.
-Мен шунчаки...
-Ўчир овозингни. Ёқмаяпсан.
Замира мум тишлади. У беш аканинг ягона эрка синглиси эди. Биров уни ҳаттоки туртмаган, овозини баландлатмаган.
Шахбозни кўзлари эса Робиядан узилмасди. Робия ягона мухаббати. Робия унинг учун ҳаммадан азиз. Қизнинг кўзларидаги мунг йигитни қалбини вайрон қиляпти. Робия ҳам ора-орада куёв бўлмишга кўз қирини ташлаб қўяяпти. Ичидан нелар ўтгани ўзига аён. Шахбоз чўнтагидан телефонини олиб Робияга хабар ёзди.
«Жудаям гўзалсан»
Робия синиқ жилмайиб қўйди. Кейин бармоқлари беихтиёр жавоб ёзишга киришди.
«Келин фариштага ўхшар экан»
Шахбозни юзи буришди.
«Қаёқдаги гапларни йиғиштир».

Робия тўйхонада ўзини аранг қўлга олиб ўтирибди.
—Сиз келинга қариндошми? Ёки куёвга?
Робия саволдан чўчиб ёнидаги аёлга қаради.
—Келинга узоқроқ дугона эдим,- кўзларини келин-куёвдан узмаган кўйи жавоб қилди. Савол берувчи эса жавобдан қониқди шекилли қайта сўзламади.
Робия ял-ял ёниб турган келинга қараб ичидан қирринди ўтса, куёв ундан ҳамон кўз узмаётгани учун юраги тўлиб кетарди. Куёв унинг бутун дунёси эди, бу тўйни на куёв ҳохлади ва на Робия учун кутилган бўлди.
-Замирани дугонаси бирор нима енг, келганиздан бери фақат сув ичасиз.
-Еяпман.
Робия ердан кўз узмаган кўйи жавоб берди. Аслида бу тўйга ҳам мажбуран келиб ўтирибди. Тўйхонани ёрқин ранглар, гуллар билан безатилгани ҳозирда Робияни кўзига кўрингани йўқ. Унинг ягона айби етимлиги эди. У болалар уйида катта бўлган. Чиройда тенгсиз бўлгани билан бир «етимча » эди ҳолос. Барно опа икки дунёда ҳам бу етимчани остона ҳатлаб ичкарига йўлатмасди. Ҳозирда қизнинг бу ерда ўтирганини ҳеч ким билмайди, чунки уни Шахбоз уйидагилар билан таништирмаган

Давоми бор...
👍14❤1
#ОЖИЗА:

2-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Келинимиз бирам гўзалкииии.
Робияни олдидаги аёл келинни мақтай кетди. Афтидан бу аёл Робия билан ҳамсуҳбат бўлгиси келди чоғи.
—Ростдан ҳам.
—Эшитишимча куёвни аввал бир суйгани бўлган экан. Бизни Замирани кўрибдию, ошиғу шайдо бўлиб «ўламан саттор, шу қизга уйланаман» деб туриб олибди.
Робия бу сўзларни эшитар экан, ичидан зил кетди.
-Ҳм.
-Аммо лекин Замираям унча бунча қизмасда. Ҳали кўрасиз бу қиз тўйдан кейин эгизак туғади. Чунки уни авлодлари кўпчилиги эгиз.
-Худони бергани буёғи,- Робияга аёлни гаплари наштардек санчиларди.
-Тўғри.

Тўй қизигандан қизиди. Шахбоз эса Робияни кўздан қочирмасдан смс юбориб турарди.
«Гулим сени кўриб ўзимни босяпман. Бўлмаса бу ерни жанг майдонига айлантирардим»
«Буни кераги йўқ. Бир қизни бахтсиз қилиб нима қиласиз?»
Робия Замирага ҳозирдан ачина бошлаганди. Чунки у Шахбознинг беқарор феълини жуда яхши билади.
«Бир кишини бахти муҳимми сенга, сен ва мен бирга бахтли бўламиз икки киши, тарозини палласи бизда оғир бўлади»
Робия жавоб қайтармайди. Тўйда маза қилиб ўйин тушаётганларни томоша қилади. Унинг етимлиги айни чоғда жуда билинади. Талабалар ётоқхонаси унинг учун ҳаловат маскани ҳозирда. У ерда ҳеч ким уни етим деб камситмайди. Гўё ҳамма бир оиладек. Болалар уйидаги ҳаётини эса эслагиси келмайди. Бу ҳақида ҳеч кимга гапирмайди ҳам.

— Келин куёвни вальсга таклиф қиламиз.

Афсуски Шахбоз ўрнидан қимирлаб ҳам қўймади. Бир икки бора чақирилгач ҳам куёвда ўзгарош бўлмади. Буни эса Шсхбозни жуда рашкчи эканига йўйишди. Тортни ҳам ўлганни кунидан кесишди. Шу дамда Робия кетиш учун ўрнидан турди. Аммо Шахбознинг нигоҳлари қизни жойига ўтиришга унарди.
-Мен ортиқ бу азобда қололмайман. Бахтли бўлинг Шахбоз.
Робия ўзига ўзи гапирганча клатчини олиб чиқиш эшигига йўналди. Тўйхонадан анча узоқлашди. Ўзига келиб олиш учун яёв юришни маъқул кўрганди. Ҳеч қанча ўтмай унга етиб олган шарпани сезди.
-Нега кетдинг?
-Сииииз?...
Робияни тили айланмади. Куёв тўйни ташлаб уни қаршисида турарди.
-Кетма дедимку,- Шахбозни овози ўтинчли чиқди.
-Бу... Бу азоб.
-Сенсизлик азоб. Мен бунга чидолмайман.
-Илтимос қайтинг. Улар... Улар нима деб ўйлашади?
-Менга ўшаларни гапи муҳимми? Менга сен кераксан.
-Шахбоз ҳoзир ортингизга қайтмасангиз, мени ортиқ кўрмайсиз. Ҳеч қачон.
Робия дадил гапирди.
-Сен менга шуни раво кўрасанми?
-Агар ҳозир кетмасангиз ҳа. Мен ёлғиз қолмоқчиман.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29❤2
Nega aktivmassila 🫠
👍25