🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
🌿 Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йўлда дом остидаги пайнетга пул тўлашга тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. "Нима гап?" десам, "Дада анавини қаранг" деди.
Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.

Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3та нос пакети, 2 пачка донали сигарет. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
"Хўш нима қилибди?" десам, олти яшар ўғлим "Ўғли йўқми уни, нега бу аҳволда? Қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу хотинга берайлик" деб машинам ручнойини олдидаги бир сиқим пулимни кўрсатди.

Ниҳоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг ҳаммасини ўша аёлга обориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб қолди. "Нима учун?" деган саволига, мен кулиб "Шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим.
Аёл йиғлаб юборди, "Илоҳо, ўша одамнинг умри кунига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллоҳ мукофотласин" дея дуо килаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг.

Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "Дада зўр иш қилдиг-а" деса, мен жавоб бермай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, ичимда "Шундай фарзанд берган Аллоҳга беадад шукр" деб айтаётган эдим"...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍4
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

37-қисм


-Бу ердан узоқда бўлишни истайман. Ҳамма нарса уни эслатади. Мен эса уни эслашнида хоҳламайман.
-Сен қочяпсан. Бу ечим эмас.
-Буни қизиғи йўқ.
-Сен шундай ўйлайсан.
-Нигора аслида кетишимни сабаби бошқа. Мени ҳеч ким топа олмасин. Ман опамни ҳам излаб келишини билиб турибман. Уни ҳам кўргим йўқ .
-Бизчи?
-Икковингни ҳам умр йўлларингни боғловчи инсонинг тайин. Аммо мен билан бундай эмас. Сенда сингил бор. Санобарда оила. Менда сиздан бўлак ким қолди?

💦💦💦💦

Шомил ака кўп уринишлар оқибатида ўғлини руҳий ҳаста деб ҳужжатлаштиришга эришди.
-Уни маҳсус касалхонада, қатъий режим остида ушлаймиз.
Адвокат берган далиллар, шифокор кўрсатмалари Шахбозни соғлом эканлигини рад этди. Бу эса уни қамоқдан сақлаб қолишнинг ягона йўли бўлиб ҳизмат қилди. Аслини олганда ўша кундан бери Шахбознинг ахволи танг. Шахбоз ҳеч кимга гапирмайди.
-Майли гапирмасин. Ҳозир бу жуда керакли ҳолат.
Шомил ака танишлари ёрдамида топган адвокатга тайинлади.
-Аммо шифокорни ҳам зўрини топибсиз.
-Укам пул нималарни ҳал қилмайди дейсиз.
Шомил ака ҳориж купюрасидан бир сиқимини олиб адвокатни чўнтагига солди.
-Қолганини ҳам гаплашамиз.

💦💦💦

Санобар тинимсиз иш излаётган Робияга қараб ичида уни қандай олиб қолишни ўйларди.
-Робия ўйлаб кўрарсан?
-Ўйлаб бўлдим. Мени ортиқ қийнама.
Робиянинг кетишига сабаблар жуда кўпайиб борар, бунга яна қўшимча неча кундан бери ортидан қолмаётган йигит эди.
-Анави юзи хафабашара сени ортингдан келяптими ҳар куни?
Нигора деразадан қараб сигарета чекиб турган йигитни кўрсатди. Робия ўрнидан туриб ташқарига қаради. Бир ҳафтадан бери тинимсиз ортидан эргашадиган йигит бу.
-Ҳа.
-Ким бу?
-Танимайман.
Робия яна телефонга шўнғиди. Ҳақиқатдан танимасди, аммо соядек эргашишдан қўймайди бу йигит .
-Робиш анави келинчак учун Шахбоз неча йилга қамалса а?
-Қайдам. Аммо унга бу ҳам кам. Ҳамон эсласам бу воқеани ҳазм қилолмаяпман.
-Робия бир фалокатинг ариди. Сен тегсанг сениям эговлаб ўтарди. Ёки умринг калтак остида ўтарди.
-Билмадим. Қўй Нигора бу гаплардан гаплашмайлик.
Робия ўзига маъқул иш топди шекилли.
-Мана энагалик бор экан. Маоши ҳам зўр.
Робия эълонни ўқий бошлади..
“Хуллас, Эълон!
Энага керак.
Ёши 18 – 22 ёшгача.
Турар жой, бутун бошли ховли,
Ойлиги яхши, овқатни ўзи тайёрлайди, масаллиқлар уй эгасининг бўйнида.
Дам олиш кунлари ўзига боғлиқ, қачон зарурий ишларни қилиб бўлса дам олаверади.
Бола инжиқ, шўх, тўполончи эмас, овқат танламайди, ширин бўлса бўлди.
Болага билмаганини ўргатса, араб тилини биладигон энага бўлса нур устига аъло нур. Кийимларини озода қилиб тайёрлаб қўйиш талаб қилинади.

Давоми бор...
👍10❤4
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

38-қисм


Болакай 23 ёш”
Робия охирини ўқиб кулиб юборди. Унга бошқа қизлар жўр бўлди.
-Олааа топган ишингни қара.
-Ўзимам зўр экан дея ўқидиму, хафсалам пир бўлди.
-Ана кўрдинг ҳалитдан сенга иш топилмаяпти.
Икки дугона нима қилиб бўлса ҳам Робияни бу йўлдан қайтаришга урунишарди.

💦💦💦

Шахбоз олдига кирган отасини олдида мум тишлаб турибди. Мана бир ойдан бери шу ерда.
-Ўзингга келдингми?
-Нима истайсиз мендан?
-Менга ўғил сифатида сўз беришингни.
-Бу нима деганингиз? -Шахбоз ҳайроналик билан қаради.
-Замира ўлмаган.
Шахбозни кўзлари катта катта очилди.
-Нима? У... Тирикми?
-Ҳа тирик. Фақат комада. Сени бу ерда қаттиқ назорат билан қўриқлашяпти. Мен барчасини тўғирладим. Ўша куни кимдир сенга писихатроп дори берган, ва сен ўзингни билмаганингни. Аввал ҳам аслида руҳиятингда шикасталик борлигини ҳужжатларда тасдиқлатдим.
-Мен уни ўлдириш ниятим бўлмаган.
-Бу эртагингни менга ўқима. Бу ердан, ит азобидан чиқараман. Аммо сен Замирани бахтли қиласан.
-Дадааа.
-Басс, етарли. Агар йўқ десанг бу гал турмада чиритаман. Сени олдингда бошқа йўл йўқ. Бешта йиртқич сени пойлаб турганда бошқачасига бу лабринтдан чиқолмайсан.
-Мен.
-Агар олдингда озгина бўлса ҳам қадрим бўлса, рози бўласан. Бўлмаса майли билганингни қил.
Шахбоз ўйлаб ўтирмади.
-Мен розиман.
-Бу бошқа гап. Мен докторлар билан гаплашай. Тез орада сени бу ердан олиб чиқаман.
Шомил ака чиқиб кетди. Шахбоз ўз ҳаёллари билан қолди. Ўша куни ичмаса шунча машмаша йўқ эди. Онасига жахл қилиб ичди. Яхшиям ўлмапти. Неча кундан бери Шахбозни тушларида таъқиб қилаётганди.

💦💦💦

Шомил ака ётоқхона қаршисида турибди. Робияни айтиб юборишларини ичкарига кириб кетаётганлардан илтимос қилди. Робия ҳайрон бўлганча чиқди. Атрофга қараб ким чақирганини излади. Шомил ака қиз томон юрди.
-Робия сенмисан?
Робия Шомил акага қаради.
-Ассаламу алайкум. Ҳа мен.
-Мен Шахбозни отасиман.
Робияни ҳайрати ошди. Бу одам уни нега сўраб келди экан?
-Менда бирор юмушингиз борми?
-Бирор ерда ўтириб гаплашсак. Мен бир ота сифатида олдингга бош уриб келдим.
Робия Шомил акани ётоқхонадан берироқдаги ўриндиққа олиб борди. Шомил ака ўтирди. Робия ўриндиқни бу бошига омонатгина чўкди.
-Мен майдалашиб ўтирмайман. Гапни лўндасини айтадиган бўлсам сенга яхшигина пул таклиф қиламан. Яқинда ўғлим чиқади, уни хотини билан ҳаётини давом этишини таъминлаш мени зиммамда. Буни ўйладим. Лекин Шахбоз сендан умидини узмайди. Ўзинг яхши биласан қандай воқеалар бўлганини. Албатта бунда сени ҳам ҳиссанг йўқ эмас. Айбсиз айбдорсан. Бу ерлардан кет. Майли бошқа жойдан уй олиб бераман. Ишга жойлайман. Лекин кетмасанг ўғлим яна ўша хунарини кўрсатади. Бу гал бирор киши ўлиши мумкин.

Давоми бор...
👍14❤2💔1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

39-қисм


-Мен... Қаерга кетаман?
-Узоқроққа. Бу ердан анча олисга. Бошқа давлат демайман. Бошқа вилоятгами. Ҳуллас мени тушунгандирсан.
Робия бир муддат жим қолди. Ахир шу эмасми у кутган имконият? Шу эмасми Робияни омади чопгани.
-Мен розиман. Қаерга боришимни фарқи йўқ. Аммо дипломимни олишни тезлаштириб беринг. Диплом берадиган кунга кам қолди жуда.
-Сен бу ёғини ўйлама. Ҳаммасини ҳал қиламан. Мана бу мени ташриф қоғозим. Бирор муаммо чиқса қўнғироқ қил. Аммо бу гаплар орамизда қолсин.
-Сизни яхши тушундим.
Шомил ака кетди. Робия эса ўриндиқда ўйланиб қолди.

💦💦💦

Салоҳ отасини физиотерапияга олиб бориб келарди. Сафо акада анча ўзгариш бор.
-Дада насиб бўлса ишга чиқасиз.
Салоҳ ҳазиллашди.
-Қанийди. Шунчааа йилни ўтказиб юбордим.
-Ҳаммаси яхши бўлади ҳали.
-Онанг топилса эди...
Сафо ака хўрсинди.
-Топамиз дада. Ойим доим биз билан.
-Ўшанда унга ноҳақ туҳмат қилишган. Агар ойингга ишонганимда ҳозир олдимда бўларди.
-Дада ўтган ишга саловат. Ҳеч ким бундай бўлишини кутмаган
-Барибир, мен ўзимни айбдор деб биламан.
Чаён эшикни очиб берди. Салоҳ отасини машинага ўтирғизди.
-Бу бола ўнг қўлинг бўлиб улгурибди.
-Чарчаб қоляпти. Яна битта ўзига ўхшаган йигит излаяпман. Курсдошим бор деди. Чақирсинчи, ўзингжз имтиҳон қилиб синаб берасиз.
-Хўп босс, сиз чақир денг мен дарров олиб келаман.
-Унда эртага келсин. Барибир қолганлар сендек ишни эплай олмайди. Ёнингда юрса ўргатасан.
-Хўп бўлади.
« Чаён» лақаби шунақа бўлган бу йигитни асл исми Хушнуд эди. Гап келганда аямасдан айтгани, ёкида бирдан ҳамла қилиб қолгани учун унга шу лақабни беришган. Чаён телефонни қўлига олиб дўстининг рақамини терди.
-Алло.
-Хушнуд ўзингмисан?
-Ўзимман, қалесан ўртоқ?
-Бирнави.
-Сенга айтган ишимга таклиф қилмоқчиман.
-Ёнинггами?
-Ҳа, босс чақир деди.
-Қачон боришим керак? - Файзиддин ўйланқираб сўради. Синглиси ҳамон ўзига келмаган. Бориш бормасликка иккиланиб қолди.
-Эртага
-Кечикса нима бўлади?
-Файз бу имконият қайта бўлмайди.
-Бўпти, бораман.
Чаён телефонни ўчиргач, буюртма берган одамларидан натижаларни билиш учун алоқага чиқди.

💦💦💦

Ётоқхона, бугун Робияни сўнгги куни.
-Робия сени соғиниб қоламиз.
Санобар ундан айрилгиси келмасди.
-Кетмасам бўлмайди. Мана дипломни ҳам олдик.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤9
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН учун кўндириб олиб келганмиз. Ҳамидча мактабда адабиётдан дарс беради . Шеърларни шунақа чиройли ўқийди- ки , ҳикояларни шунақа зўр келиштириб гапириб беради- ки, у бор ерда телевизорнинг ҳам кераги йўқ. Шунга ёзги каникулда уни ҳоли- жонига…
#ТАНЛАНГАН

таксида ётоқхонага етиб олдим.

Эртаси куни анҳорнинг бу қирғоғида айнан кечаги каби ишларимизни давом эттира бошладик. Шеригим яна ўша йигит.

Бир пайт анҳор бетида яна қий- чув кўтарилди. Сув бетида "Ёрдам бериииинг" деганча яна Санжар томоша кўрсатиб оқиб борар эди.

Унинг бу қилиғини кўриб асабларим ўйнаб кетди. Санжарни ва ота- онасини тағин бир бор чиройли сўзлар билан "йўқладим". Кейин шеригим икковимиз яна ишимизни давом эттирдик. Аммо ярим соатга қолмай бу ерда - ростмана қий- чув кўтарилди. Бир зумда атрофни формали ва формасиз одамлар , қутқарувчилар босиб кетди.
Ҳаммаёқда бир гап: "Синфдошлари билан айланишга чиққан бир йигитча сувга чўкибди. У қирғоқ бўйида фотоаппаратда суратга тушмоқчи бўлган экан, оёғи тойиб анҳорга тушиб кетибди"

Бу хабарни эшитиб кечаги гиналарни унутиб барибир Санжарга ачиндим. Яхшими - ёмонми тирик инсон , яна ўн гулидан бир гули очилмаган йигит оламдан ўтса ким куймайди ?
Тезда қилган ишим, яъни ўзимни сувга отмаганимдан ич- этимни ея бошладим.

Бир соатларда "Бола топилди" деган оғиздан оғизга, тилдан тилга кўчган хабарни эшитиб шеригим билан оёқни қўлга олганча югурдик.
Санжарни сувдан чиқариб юзига рўмол ёпиб қўйишган экан. Атроф тўла одам. Айниқса зудлик билан етиб кетган бояқиш Онасининг дод- фарёдига чидаб бўлмасди .
У боласининг устига ўзини отиб "Болееем" деб юзидан рўмолини юлиб олганда бирдан атрофда қиёмат бошлангандек бўлди. Йиғлаган ҳам йиғлади, йиғламаган ҳам.... Мен ҳам бор овозда дод солдим ...

Нега дейсизми , ая ?!

Нега денг!? - Ҳамид аканинг кўзлари жиққа ёшга тўлди ,- негаки бу бола Санжар эмас эди !

Бутунлай бошқа бола эди !

Мен қўл чўзсам қўлим зумда етадиган , ўзимни сувга отсам ҳали узоқ яшаши мумкин бўлган беайб бошқа бир бола...

У Санжар бўлганда ҳам куярдим ... Қаттиқ куярдим. Аммо бу бола учун адо бўлдим , ая ...

Ҳар куни тириклайин ёнаман.

Баъзан ўзимга ўзим савол бераман:

- Шунчалик ҳам гуноҳларинг кўпмиди , Ҳамид ?!

Жазоинг шу йигит бўлди!

Мен адашдим. Уни Санжар деб , Санжар сузишни билади деб адашдим. Яна бу унинг навбатдаги тамошаси деб адашдим. Кетганда эса бошқа бегуноҳ жон кетди.

Шунга нима дейсиз , ая ?

Бу тақдирми ?

Тасодифми ?

Ёки бошқа нарсами ?
Нималигини билсангиз айтинг ?!

#давоми_бор /52

Муаллиф: Хазонрезги
👍11❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

17- ҚИСМ

-Ана шунақа гаплар ,- хўрсинганча ҳикоясини якунлади Гулнур ,- мен ҳам ҳали ҳануз шу саволнинг жавобини қидирмоқдаман. Қачон ана шундай катта , оқар сувга қарасам у Ҳамид аканинг кўз ёшлари бўлиб кўринади.

- Гулнур ... Очиғи нима дейишга ҳам ҳайронман. Дунёдан шундай айбсиз айбдор бўлиб яшаб ўтиш жуда оғир бўлса керак, - деди Содиқжон ҳазин овозда.

- Энди уйга қайтайлик... - Гулнур шундай деб Содиқжонга узрли тикилди ,- мени кечиринг , бир кун ишдан дам олай деганингизда сизни ҳам кайфиятингизни буздим...

- Ҳеч қиси йўқ ,- деди Содиқжон унга ,- фақат ҳалиги кафе ёнида мени бироз кутиб турасиз. Ишим бор эди.

Гулнур "Нима ишингиз бор эди ?!" демасдан ройишлик билан "Хўп" дея бош силкиди- қўйди.

Содиқжон кафедан қўлида иккита ўрам билан қайтиб чиқди:

- Очиғини айтсам , у ер бу ерда бирон мазали нарса есам уйдаги қоракўзлар кўз ўнгимдан ўтишаверади. Шунга уйдагиларга ҳалиги ширинликдан илиниб олдим,- у шундай деб ўрамлардан бирини қизга узатди ,- бу сизникиларга.

Содиқжоннинг бу ишидан Гулнурнинг унга меҳри янада ортди . "Бунча ҳам кўнгли тоза йигит экан - а бу йигит ?- дея ўйлади у ,- ўйлашимча яқинлари ҳам шундай самимий инсонлар бўлишса керак"

- Раҳмат сизга ,- деди Гулнур ,- бугунги кун учун , бариси учун...

Содиқжон илтифот билан унга "Арзийсиз!" деди- ю , қизга йўл бошлади.

* * *

Бугун Азиз ишдан барвақт қайтибди.

Гулнур ҳовлига узун резина шлангда сув сепиб юрган укасини кўриб севиниб кетди :

- Тушимми , ўнгим ? Наҳотки кимсан Азиз Воисов бугун уйда бўлсалар ? Кўзларимга ишонмайман...- Гулнур кўзларини тўлдириб укасига боқди,- шу менинг кўзларимми?

- Ассалому алайкум, Опажон ! - Азиз чаққонлик билан шлангни гулларни орасига ташлаб опасини қучди,- сизни бирам соғиндим- ей , чиройлигим .

- Опам уришади деб ҳушомадни бошлама . Икки кундан буён қаерларда юрибсан ? Барибир жавобдан қочиб қутила олмайсан.

Азиз жилмайди :

- Ишда эдим, маликам, ишда ,- ишонмасангиз текшириб кўришингиз мумкин. Бу сиз учун қийин эмас- ку...

Гулнур сохта хўрсинди :

- Ҳа майли , ойижоним қанилар ? Кўринмайдилар?

Азиз кўзларини қувлик билан ўйнатди.

- Ойижоним Орзу холам билан ўтган куни сизнинг қўлингизни сўраб келишган бизнесмен йигитни уйидагилар бор- ку , ўшаларни маҳалласига "шпион"чиликка кетишди.

- Бекор қилишибди ,- ҳафсаласиз қўл силтади Гулнур ,- у йигит билан савдойимиз ҳеч қачон пишмайди. Тўғри , инсон - Буюк Яратганнинг тенгсиз ижоди. Уни ёмон деб бўлмайди . Ёмон демоқчи ҳам эмасман. Аммо у йигит бошқа олам, мен бошқа олам. Бизнинг дунёқарашларимиз бир- биридан кескин фарқ қилади.

Гулнур ўша йигитнинг онаси Сожида опадан ўзининг телефон рақамини олиб кетганини , йигит эса кечаси қўнғироқ қилиб савол устига савол беравериб асабини обдон эговлаганини Азизга айта олмади.
"Милжим,- энсаси қотиб кетди Гулнурнинг,- эркак деган бундоқ шарт- шарт кесадиган бўлса- да ! У йигит бир уй аёлнинг ичида ўсганми нима бало, оғзидан нуқул "Мен сизга айтсам" чиқади . Айтмаям , куйдирмаям ! Индамасам эрталабгача савол бериб чиқарди . Нима эмиш "Сизга қанақа ранг ёқади?!" эмиш. "Сенга нима ?!" демоқчийдим- у ўзимни базўр ушладим. Аммо шундаям "Менга совға қилмоқчи бўлган "Прадо"ингизнинг ранги қора бўлсин ! Қайси ранг ёқишини шундан билиб олаверинг" деганда жағи тинармикан десам , қаёқда ! Беш баттар авжига чиқди. Хуллас ... Бўлмаслиги аниқ масалага ойижоним бекорга овора бўлибдилар- да ..."

- Опа ...- Азиз жиддийлашиб Гулнурни елкасидан қучди,- сизни ким ҳам раъйигизга қарши ўзингиз ёқтирмаган инсонга узатарди ? Ойижоним ҳам умид қиляптилар-да. "Зора шу сафар қизимга ёқиб қолса" деб . Аммо шуни билинг- ки , танлов ҳамиша ўз қўлингизда. Сиз яна "Азизнинг бахти бойланмасин" деб кўнглингиз тиламаган инсонга розилик бериб юборманг . Мен бундай "фидокорлик"ни кўтара оладиган даражада қалбсиз инсон эмасман.
Тўғри Шаҳризода менга ёқади. Бироқ у кўзим бўлса , сиз нафасимсиз. Дунёни кўрмай яшашга балки тоқат қила оларман, аммо нафассиз...

/53
👍16
#ТАНЛАНГАН

Гулнур томоғига тиқилган ҳаяжонни "қулт" этиб ютди- ю , Азизга ҳазил қилишда ўзига куч топа билди :

- Оббо укажоним-ей . қара Шаҳризодани сизчалик яхши кўрмайман дейсан- у , аммо сўзларинг кўнглингни фош қилиб қўяди. Буни Шаҳризодани кўзга, мени бурунга ўхшатишингдан ҳам билса бўлади.

Азиз Гулнурни янада маҳкам бағрига босди :

- Опоооо ...

- Ииии ,- Гулнур Содиқжон олиб берган пишириқни сумкасига солиб олган эди,- сумкамда "Наполеон" ширинлиги бор эдиии. Авайлаб олиб келгандим, пачағинини чиқариб юбординг-ов.

Азиз Гулнурни бағридан бўшатмади :

- Ҳеч қиси йўқ , опа. Пачағи чиқсаям еяверамиз, абжағи чиқсаям еяверамиз...

Гулнур Азизнинг бурнидан эркалаб чимчилади:

- Бўлди мени қўйиб юбор. Кийимларимни алиштириб кечки овқат ҳаракатини қилай.

- Овқат аллақачон пишган , опа. Мен бир қозон қилиб товуқ шўрва пишириб қўйдим. Ойижонимдан кеча овқат емаганингизни эшитиб ... йўл- йўлакай товуқ сотиб олақолдим.

- Тушунмадим ? - укасига синчков тикилди Гулнур, - овқат емаганимни товуқ гўштига нима алоқаси бор ?

- Опам- жоним ... Ўзингизни гўлликка солманг. Эшак гўшти билан боғлиқ воқеани менам эшитдим. Воқеага қайси кафе , қайси қассобхона алоқадорлиги аниқ- таниқ айтилмаётган бўлса ҳам уни бир қиз фош қилгани оғиздан - оғизга кўчиб юрибди.

- Йўғ-ей , шунақа эканми ? Қизиқ ...

.- Бизда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Абдуносир аканинг укаси ўша воқеага гувоҳ сифатида жалб қилинган экан. У бугун акасига бир дунё гап етказибди. Абдуносир аканинг укасини эшитишича ички ишлар ходимларидан бир қиз кафеда ўзига келтирилган сомсани шундоқ очиб , битта ҳидлабди-ю...

Азиз сўзидан тўхтаб Гулнурга тикилди :

- Опа... Эҳтиёт бўлинг . Илтимос...

- Хўп,- деди киприк қоқмай Гулнур,- бироқ нимага эҳтиёт бўлишим керак ? Умуман бу гапларнинг менга нима алоқаси бор ?

- Опа , сиз балки бутун дунёни алдай оларсиз , аммо укангизни эмас. Ўша қиз сизлигингизни биламан. Воқеани эшитганим ҳамоно юрагим " шууув" этиб кетди. Маҳсулотнинг кўриниши ва ҳиди орқали баҳо беришда сизга етадигани йўқ. Аммо бу ва бошқа қобилиятларингиз фош бўлиб қолса ... ҳаётингиз хавф остида қолади. Илтимос , опа ... Жон опажон... Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Мен сизни ҳаммадан ҳам яхши биламан . Эгаллаган шунча малакангизни бир четга суриб , бирдан Юридик Университетга кирганингизни сабабини ҳам биламан...

Гулнур хўрсинди :

- Азиз ... Ўша иш бир ёқлик бўлсин. Кейин сен нима десанг ҳам , қандай шарт қўйсанг ҳам розиман... Барига розиман. Унгача мендан ҳавотир олма. Ишни охирига етказгунга қадар истайманми, йўқми ўзимни шундоқ ҳам эҳтиёт қиламан. Эҳтиёт бўлишим шарт !

- Опа... Биламан. Йўқ десам ҳам шу ишни охирига етмагунча тинчимайсиз. Фақат менга сўз беринг . Зарур вақтда мендан нима ёрдам керак бўлса сўрайсиз. Хўпми ?

- Хўп...

Шу пайт кўча эшик очилди .
Азиз ва Гулнур бир вақтнинг ўзида ялт этиб у томонга қарашди:

- Бўрими , тулкими , Ойижон ? - дея қувноқ оҳангда сўради Азиз онасига опаси иккиси салом бериб бўлишгач

Сожида йўлакдаги тўқима креслога ҳорғин чўкди:

- Иккаласиям эмас,- деди у сўник оҳангда,- хуллас хулоса шу-ки у оила бизга тўғри келмас экан. Бор гап шу.

Гулнурнинг чеҳрасига табассум ёйилди . Ичида "Қутилганим рост бўлсин" деган бўлса- да , ташига бутунлай бошқа сўз чиқди :

- Мен Орзу холажонимни кутаётган эдим.

- Орзу опамнинг набираларини бироз иситмаси чиқиб турган экан. Шунга бизникига келишгаям кўнгиллари бўлмай , узр сўраб уйларига кетдилар.

- Кичкина Асалчани тоби қочибдими ? Илойим тузалиб кетсин,- Гулнур шундай дея "Уч кунга жавоб тегди-ю , эртага бориб холамниям , набираларини ҳам кўриб келаман" дея кўнглига тугди ва Азизга юзланди ,- Азиз , илтимос чой қўйиб юбор. Дастурхон атрофида жамул- жам бўлиб мириқиб суҳбатлашайлик.

* * *

Шу куни тунда Гулнур Содиқжонни илк бор тушида кўрди.

Атроф митти гулчаларга тўлган ям- яшил сайҳонлик эмиш.
Гулнур у ерда тиззалаб ўтирганча гулчалардан гулчамбар тўқиётган эмиш.

/ 54
👍16🔥2
☀️ Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайшанба тонги муборак бўлсин!

✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!

Бугунги кунингиз ҳар кунгидан файзли ўтсин!
Бахт, омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Бугунги кунингиз омадли бўлсин!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 𝗞𝗼𝘀𝗺𝗲𝘁𝗶𝗰𝗵𝗸𝗮𝗻𝗶 𝘆𝗲𝗻𝗴𝗶𝗹𝗮𝘀𝗵 𝘃𝗼𝘅𝘁𝗶 𝗸𝗲𝗹𝗱𝗶😇😇😇😇 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝘃𝗮 𝗛𝗔𝗟𝗢𝗟 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗮𝘃𝘀𝗶𝘆𝗮 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗮𝗻✅

🌸 SADKO STORE da siz:

🛍 Barcha turdagi kosmetikalar
🛍 Ayollar uchun zarur vositalar
🛍 Ayollar va bolalar uchun kiyim-kechaklar
🛍 Tozalik mahsulotlari (antijir, gel, poroshok, kapsula)
🛍 Tugʻilgan kun uchun esda qolarli, hamyonbop sovgʻalar
🛍 Bayram bezaklari va barcha istagan narsangizni topa olasiz!

✅ Tanlash imkoni koʻp, narxlar esa siz kutmagan darajada hamyonbop
🤩
🤗🤗🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu duoni barchangiz bilasiz va juda ko'p o'qisiz 😍
"Fotiha surasi" ha aynan mana shu sura eng kuchli duolar o'rnida o'qiladi! shom nomozi va Tahajjud namozidan so'ng 7tadan 1000 martagacha o'qib so'ng duo qiling In Shaa Allah niyatizga yetasiz🤍 Shaxsan o'zim ham har bir ishimda va muhtojligimda juda ko'p marotaba qaytarib yuraman

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qaynona kim?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ВОҚЕА СУРАСИ" бу БОЙЛИК СУРАСИдир - дедилар...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Қон теккан кийимда намоз ўқиш

❓Cавол: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқибман. Икки соатдан кейин эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

Мен: “Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?” – дедим.
“Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди”, деди.
Яна мен: “Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлса-чи?” – дедим.
“Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бў􀌮лса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди”, деди (Мабсути Сарахсий). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
"Erkakning yelkasida nima bor?"
Erkakning yelkasida og‘ir yuk bor:
— Oila rizqi
— Xotinining his-tuyg‘ulari
— Farzandlarning orzulari
— Onasining duosi
— O‘zining dardi...
U ba’zida jim. U ba’zida sovuqqon.
Lekin yuragida har doim kurash bor.
Erkakni tushunish — mehrdir.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7