🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отага қиз бола меҳрибон бўлар
Бир кулса, жилмайиб ғубориз олар
Оҳ тортса отани ҳар кўйга солар
Қизи бор оталар Жаннатий бўлар!

Шамолдан қизғониб катта қиласиз
Ер-у кўкка ишонмай асраб, суясиз
Турмушга берар чоғ йиғлаб тўясиз,
Қизи бор оталар Жаннатий бўлар!

Дадажон десангиз берар борини,
Сизга бағишлаган йўғу борини
Юксакларда тутинг ота орини
Дуосин олган қиз Жаннатий бўлар!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

🌷
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Бир одам дала ҳовлисида ўтирганда оёқлари билан ҳайвон гўнгидан тўпча қилаётган қўнғизга кўзи тушди. Унинг оёқларидаги гўнгни кўриб хаёлидан бирров шундай фикр ўтади: ҳамма нарсани мукаммал ва гўзал яратган Аллоҳ шу қўнғизни гўнг титиш учун яратганми!?

Вақтлар ўтиб ўша одам оғир дардга чалинади. Медицина унга шифо тополмайди. Ниҳоят, бир куни катта бир табиб унга гўнг титадиган қўнгизнинг оёқларига илашган нарсалардан 40 кун ейишини буюради. У ростдан ҳам шифо топиб кетади.

Қаҳрамонимиз бир кун кемага ўтириб сафарга чиқибди. Ногаҳон, денгизда қаттиқ тўфон кўтарилибди. Ҳамма саросимага тушган фақат у бир четда хотиржам ўтирармиш. Унга ҳозир ҳалок бўлиши мумкинлигини айтишса, шундай жавоб берибди: Яратганнинг ишига бир марта аралашиб, 40 кун гўнг еганман. Мен Аллоҳнинг ишларига бошқа аралашмайман. У барчасини яхши билади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 84-қисм -Қизим бирор нима де? Эрига илий бошлаганда совиган кўнгли билан нима десин қиз бечора? Илк оқшомда аёвсиз пичоқланган қиз нима десин? Эридан эътибор кўрмаган дил нима десин? -Акамга қарши чиқмайман. Агар чиндан у қамоқда…
#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

85-қисм

- Ўғли билса нима бўлади?
-Билмасдан бошқа иложи ҳам йўқ.

💦💦💦

Салоҳни кайфияти йўқ. Ўзини қўярга жой тополмайди.
-Ишингизга бироз масъулиятли бўлсангиз бўлмайдими?
Бор аламини Робиядан оляпти.
-Бу нима деганингиз?
-Икки мартадан ёзибсиз. Даромад максимум, камомад ҳам шунча.
Салоҳ ҳужжатларни Робияни олдига ташлади .
-Кечиринг
-Тез тўғирланг .
Салоҳ асабийлашганча эшикдан чиқиб кетди. Хушнуд билан ҳам тузук гаплашмади. Гўё Хушнуд севгани бўла туриб бу қиз билан ҳам бирга юргандек туйилаверарди унга. Шу ҳолатда кунни кайфиятсиз ўтказди. Энг ёмони иш тугаб Робия кулганча Хушнудни машинасига ўтирди. Иккови узоқ суҳбат қурганча машинада кетишди.
-Минг лаънат. Менга нима?
Аммо уддасидан чиқолмади. Қизнинг маюс кўзлари ҳаёлини тарк этмасди. Чаённи ортидан ҳайдади. Хушнудга сездирмасдан кузатди. Аксига Хушнуд ва Робия маркетдан бирга бозорлик қилиб чиқишди. Қизни қўлида эса мандариндан ясалган букет бўлиб у жуда ҳам ҳурсанд эди.
-Сендан буни кутмагандим . Бири қафасда, бири запасдами?
Салоҳ асабий ҳолатда уларни ортидан юрди. Машина ҳам тўғри Хушнудни уйига келиб тўхтагач, иккови бирга ҳаридларни олиб уйга кириб кетишди.
-Аблаҳ.
Салоҳ машина рулини уриб сўкинди.

💦💦💦

Эртаси куни туш вақтида Салоҳ ўзини жиловлаб Робияни олдига борди.
-Мен билан овқатланишга борасизми?
-Ҳалиги Хушнуд...
-Демак унга хўп менга йўқ шундайми?
-Нега бундай деяпсиз?
-Сени ишга чақирган кунимга минг лаънат. Қаерданам ҳаётимда пайдо бўлдинг? Ҳамма нарсани оёғини осмондан қилдинг.
Салоҳ бақирарди. Робияни қўрқувдан ранги оқарди.
-Мени нима бало қилдинг билмадим. Жодулаб қўйгансан. Аммо ўзинг Хушнуд билан билганингни қилиб юрибсан. Юз борми сенда? Ёки дунё фоҳишаларга тўлиб кетдими?
Робия йиғлаб юборди.

Давоми бор...
👍15❤2
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

86-қисм


-Ёлғон.
-Уни машинасида юрганинг ҳам ёлғонми? Қўл ушлашиб юрганингчи?
Салоҳ Робияни қўлини қаттиқ сиқиб гапирди.
-Қўйворинг. Сиз хато ўйлаяпсиз.
-Менга тушунтир, сени деб жинни бўлиб қолаяпман. Рашк қилавериб томим кетиб қолади. Аммо сенга фарқи йўқ. Чунки кўнглингни ҳушлаб юрибсан.
Робия силтанганча Салоҳни қўлидан чиқиб, шошиб чиқиб кетди. Ҳатто сумкасини ҳам олишни унутди. Салоҳ эса стулни тепиб юборди.
-Нималар қиляпман ўзи?
Робия эса акаси ҳали вақтимас дегани учун айтолмади. Йиғлаб кетар экан такси тўхтатди. Такси деб ўйлагани уни пойлаб юрган Ғулом бўлиб чиқишини Робия қаердан билсин?
Бошқа йўлларга бурилганини Робия йиғлаётгани учун пайқамади ҳатто. Кейин эскироқ уй ёнига тўхташганда кеч бўлганди.
-Қаерга келдик?
-Сени сўнгги манзилингга.
Ғулом хунук тиржайди. Робия қочмоқчи эди аммо улгурмади. Ғулом қизни оғзини ёпганча судраб бўёғи ўчган дарвозадан олиб кирди. Робия қаршилик қилар, аммо Ғуломни девдай гавдасига бас кела олмасди.
-Овозинг чиқса қўйдек бўғизлаб ташлайман,- Ғулом эскироқ уйга киритиб қизни итариб юборди. Телефонини қўлга олиб Сафо акага сим қоқди.
-Қушча қафасда. Буюринг.
-Ўзингга ҳавола қилдим. Иси чиқмаса бас.
Ғулом бу гапдан сарғайган тишларини кўрсатиб тиржайди.

💦💦💦

Хушнуд синглисини олишга келиб тополмади. Сумкаси стулда турарди, телефони ҳам компутерни ёнида қолган.
-Робияааа. Робия.
Цехни айланиб чиқди, аммо Робия ҳеч қаерда йўқ.
-Салоҳ бугун Робияни кўрганмидингми?
Салоҳ ноутбукда ишлаб ўтирар, Хушнудни сўкиб юбормай деб ўзини босиб турарди.
-Ишлаб ўтирганди.
-Камераларни ёқ. Уни излайлик.
-Нимага бунча ҳовлиқасан? – Салоҳни ғаши келди.
-У ҳатто сумкасини олмаган. Телефони ҳам турибди.
Камера ёзувлари Робияни цехдан чиқиб кетгани, қатнов йўлига ўтганича кўрсатарди.
-Манави машина, нега рақами йўқ?
Хушнуд машинага диққат қилди. Робия унга ўтирди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

34- ҚИСМ

Эшик очилиб остонада Содиқжон кўринди :

- Дада , Гулнур ошни дамладик.
Сизларни Додам чақиряптилар. "Суҳбатни тушликдан сўнг давом эттиришади" дедилар улар .

- Биз тугатдик ,- деди Азиз Алиев ўғлига қайрилиб , - ҳозир чиқамиз.

- Имкони бўлса сизни шу кабинетда бир , икки бор суратга тушириб олсам дегандим,- сўради Гулнур Азиз Алиевга илтимос аломатлари зуҳур бўлган нигоҳларини қадаб .

- Майли ,- деди Алиев ортиқча мулозамат қилиб вақтни йўқотишни истамади шекилли дарровда кўнақолди ,- сиз нима десангиз шу, қизим.

- Мен унда ошга қарай . Гулнур тезлашарсиз паловхонтўрамиз ланж бўлиб қолмасин а ? - Содиқжон шундай дея остонадан изига қайтди.

Гулнур Содиқжоннинг ортида "Хўп бўлади" деди-ю , чаққонлик билан ўрнидан туриб Азиз Алиевни уч , тўрт хил фонда суратга тушириб олди.

Азиз Алиев ва Гулнур ишларини битириб ҳовлига чиқишди . Улар ҳовлида қўлларини чайиб Дода ва Бувининг хонасига киришлари билан ортларидан изма- из косаларга чиройли қилиб сузилган ош кириб келди.

- Ассалому алайкум, бобожон, яхши бориб келдингизми ? -Гулнур Али Додага қайта салом берди . Бу нарса қарияни жуда ҳушнуд қилиб юборди :

- Ваалейкум ассалом. Албатта болам, яхши бориб келдим. Аммо лекин бугун уйга шошилдим. Эҳсон ошиниям берилиб емадим , сабаби уйда набирам пиширган ош учун дам сақладим.
Қани олинглар , совимасин.

Содиқжон дамлаган ошдан бир қошиқ олиб татиб кўрган Гулнур унинг пазандалигига зумда тан берди .

- Ол қизим , катта - катта е ,- Гулнурни ошдан олишга қистади Рисолат буви,- Содиқжон болам ошга жуда уста. Унга бу қобилият мендан ўтган.

- Ёппирай,- дарровда эътирозга шошилди Али Дода ,- ўрни келди дегунча ўзингни бир мақтамасанг бўлмайди а, пари ?

- Ҳа энди боламни пазандалигини айтиб мақтанай дегандим, қарасам яна ўзимни мақтаб қўйибман , Додаси . Сиз ҳам одамни хижолат қилиб дарровда айбимни очманг-да.

- Хўп, пари . Сен айтмасанг ҳам Гулнур қизим кимнинг қайдайлигини яхши ажрата оладиган қиз кўриняпти. Менга фақат таомни кам - кам ейиши ёқмаяпти-да.

- Бобожон , еяпман. Ош ҳақиқатда жуда мазали чиқибди , - Гулнур шундай деб бошини эгди,- сизларни ҳам овора қилиб қўйдим . Барчангизга раҳмат .

- Раҳматга на ҳожат қизим ? Сенинг баҳонангда биз ҳам бир яйрадик,- деди Али Дода кулимсираганча ,- қалай Азизжондан кўзлаб келган ўзингни ишларинг битдими ?

- Ҳаа бобожон битди. Мен улардан ўзимни қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдим . Энди бафуржа қоғозга туширсам бўлди.

- Ундай бўлса жуда соз . Ишинг битган бўлса овқатдан кейин сенга бир боғимни кўрсатарканман унда.

- Ҳо Додаси , энди мақтаниш гали сизники экан- да ?

Рисолат бувининг сўзларидан даврада кулги кўтарилди.

Дастурхонга фотиҳа ўқилгач , Азиз ака даврадагилардан узр сўраб яна стадион қурилишидан хабар олиш учун йўл олди.

Гулнур бу сафар Ирода опанинг ҳай- ҳайлашига қарамай дастурхон атрофидаги идишларни йиғиштириш ва ҳовли бурчагидаги очиқ ошхонани саришталашга қарашиб юборди. Ирода опа қизнинг ҳатти - ҳаракатидаги беғуборликни кўриб кўз қири билан ҳайратланиб уни кузатарди.

- Ирода опа , - деди Гулнур ошхонадаги ҳар бир идишни ўз ўрнига қўяр экан ,- оилангиз ажойиб оила экан. Сизлар билан танишганимдан ҳурсандман.

Ирода опа унга қараб ширин жилмайди :

- Қизим , биз ҳам сиз билан танишганимиздан жуда мамнунмиз. Сиз келиб уйимиз ҳудди қизимиз келгандек файзга тўлди.
Қизим энди боғга чиқмасак бўлмайди , тағин Додам "аразлаб" қолмасинлар.

Ирода опа Гулнурни орқа ҳовлидаги боғга бошлаб борганда Али Дода ва Рисолат бувилар меҳмонни аллақачон боғдаги тўқима стол - стулда кутиб ўтиришар эди.
Гулнур ҳовли билан боғни ажратиб турган девордаги бир табақали эшикдан қадам босган ҳамоно саккиз сотихча келадиган боғнинг тароватига маҳлиё бўлиб қолди.
Али Дода боғни кўрсатишга ошиққанча бор экан- да ўзиям.

/105
👍12❤2
#ТАНЛАНГАН

Гулнурнинг дастлаб кўзи тушгани боғ деворини ёнлатиб қатор экилган тим қора- қизғиш , пушти , сариқ рангдаги гилослар бўлди.

- Келдингми , болам ? - Гулнурни кўриши билан ўрнидан чаққон қўзғалди Али Дода,- юр сени ўзимнинг боғимда бир айлантирай.

Гулнур ўнг қўлини кўксига босганча Додага эргашар экан Рисолат бувига юзланди :

- Бувижон , юринг сизам.

- Сизлар бемалол айланиб келинглар. Мен бирпас тоза ҳавода ўтираман,- деди Рисолат буви

- Бувингни боди қўзғаган қизим. Шунга уни эҳтиётлаб турибмиз,- кампири ўзини эшитмаётганига ишончи ҳосил қилгач паст овозда изоҳ берган бўлди Али Дода,- боғга чиққанини ўзиям зўр янгилик бўлди бугун. Аммо сен ҳавотир олма , Азизжон онасини энг яхши дохтирга қаратяпти. Ҳадемай чопқиллаб кетади. Ўзи айтгандек "Тили билан тенг айланадиган" бўлади кейин,- Али Дода Гулнурни айнан гилослар саф тортган қаторга бошлади , - бу гилосларимни қара, зўрми ? Ол шохидан узиб, татиб кўр-чи ? Гашти бошқача бўлади. Бу ерда-чи болам, боғнинг ярмини гир айлантириб саккиз хил гилос турини эканман. Буниси "Баҳор" . Буниси "Ревершон" , мана бу эса "Дрогана жёлтая" деб номланади . Бу эса республикамиздаги энг харидоргир нав - "Буқа юраги". Ол қизим, шундоққина томоша қилмай узиб егин. Хўўўп... Нариги тарафда қолган навлар экилган.

Гулнур навбатдаги дарахтнинг устида челакга симдан илмоқ ясаб шохга илганча гилос тераётган Содиқжонни энди пайқади :

- Ҳорманг ,- деди у йигитга пастдан қараб ,- ёрдам керакмасми ?

- Йўқ раҳмат. Қолаверса ҳали боғимизни кўриб бўлмадингиз. Уни айланиб бўлгунингизгача челагим ҳам тўлиб қолади.
Гулнур Содиқжонга "Майли бўлмаса" деганча гилос оралаб чаққон одимлаётган Али Доданинг ортидан боғ этагига тушиб борди .

- Воой тут ҳам бор эканми ? - сўради Гулнур кўзлари ёниб.

- Бу шотут. Биласан-а , бироз нордонроқ, бироқ жуда фойдали. Асосан дориликка ишлатамиз Балх тутимиз пишиб тугади. Бунисини эса бемалол есанг бўлади . Номи "Япон" тут.
Гулнур узунлиги икки бўғим бармоқдек келадиган бироз ингичкароқ тутдан олиб татиб кўрди :

- Мазаси ажойиб экан. Шираси унча ўткир эмас , таъбга ҳам урмайди.

- Қонни кўпайтириб , иммунитетни оширишини айтмайсанми ? - Дода қўли билан тут дарахтининг ёнидаги бутага ишора қилди ,- мана бу бута қорағат . Уни смородина десам яхшироқ танисанг керак. Буниси малина, ёнидагиси ер тут .
Ариқ қаторида анжир , беҳи , кечки олхўри. Ундан кейинги қаторда олмалар. Сал тепага чиқсак жоноқи олмага маза кириб ётибди.

- Бобожон , ростини айтсам сизнинг миришкорлигингизга тан бердим. Ишонинг рост. Жуда қойил қолдим. Боғингизда йўқ мевани ўзи йўқ экан-а ?

- Бу ерда бир мева пишиб тугаса , ортидан иккинчиси пишиб тайёр туради. Мен атай шунинг ҳисобини олиб дараҳт экканман.
Кираверишда эътибор берган бўлсанг тўрт қатор қулупнай эгатчалари бор . Улар ҳам тўрт хил навда. Олдинма- кетин пишади. Ҳозир "кечаги"га маза кирган.

- Ҳовлидаги гуллар ҳам сизнинг ижодингизми ? У ердаги гуллар ҳам ўз йўлига-ю , райҳонлар ҳам хиллаб экилган экан.

- У келин-қизим Иродахоннинг ижоди,- Али Дода шундай дея шинғил мевалари муаттар ҳид таратиб ётган олмага яқинлашди,- мана сенга айтган жаноқи олмам. Бунинг ҳам таъмини бир кўр-чи ? Бу олмани пари бувинг яхши кўргани учун атай қидириб топиб экканман.

Шу вақт уларнинг ёнида челакдаги гилосни кўтарганча Содиқжон пайдо бўлди :

- Додажон, минг бор узр. Бизни идорага чақиришяпти. Энди руҳсат бермасангиз бўлмайди.

Али Дода Содиқжонга ярим ўгирилганча жавоб қайтарди :

- Шундай де ? Майли ўғлим. Биз ҳам боғни деярли айланиб бўлдик.
Энди ишингизга ҳам қайтақолинглар. Ҳар ҳолда давлатни иши. Бурч, жавобгарлик деган тушунча бор.

* * *

Кетар олди Али Дода Содиқжонни четга тортди :

- Саватчалардаги меваларнинг бири ишхонангдагиларга. Иккинчиси Гулнур қизимга. Ҳозир қўлига берсак ҳижолат бўлмасин. Ҳали ўзинг берарсан.

- Хўп бўлади , Дода

Содиқжон билан Гулнурни кузатишгач , Рисолат буви Ирода келинига қош учирганча гап ташлади:

/106
👍14❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н 🌙✨

✨🌸
Осмонда юлдузлар нур сочган онда,
✨🌸 Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон,
✨🌸 У қандай уй экан деб сўраганда,
✨🌸 У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон.

✨🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАРИМ🥰
🌙ШИРИН ТУШЛАР ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН! 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Японларнинг фикрича сочингизни узунлиги, деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. 
Сочингиз узунлигини танланг ва сочингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.
 
Сочингиз узунлигини танланг👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🍀Ассалому алейкум
Хайрли тонг
Оллохим
🥺 тонгизни Нурафшон
Кунглизни хотиржам Чехрахингизни нурли
Юзингизни таббасуми
❤Безаб турсин.!!
🌸Бахт омад Мувоффокият,
Мехр мухабат Хамиша хамрохингиз Булсин..!!!
🌹☀️

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
⚡️ ТИЗЗАЛАРИНГИЗ ОҒРИЙДИМИ?

✅ Артрит, остеохондроз, подагра, бурсит ва бошқа бўғим касалликларига қарши самарали формула!


Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇

http://dexpress24.tilda.ws/snake/11
http://dexpress24.tilda.ws/snake/11
👍2
Ҳаётда “ўчириш” деб аталувчи тўрт босқич бор. Бу фақат ўзингизга боғлиқ — бошқаларга эмас.
1-босқич: 55 ёшда — иш берувчи сизни “ўчиради”.
Қанча муваффақиятли ва кучли бўлманг, охир-оқибат сиз оддий инсонга айланасиз. Илгариги ишингиз ва у орқали ҳосил бўлган устунлик ҳиссига уринмаслик керак. Эгойингизни бўшатинг, акс ҳолда руҳий мувозанатни йўқотишингиз мумкин.
2-босқич: 65 ёшда — жамият сизни аста-секин “ўчиради”.
Илгариги дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан муносабат сўниб бораверади, янги иш ўринларида сизни кам одам танийди. “Илгари мен директор эдим, раҳбар эдим…” деманг. Янги авлод сизни билмайди — бу табиий жараён ва уни юракка олманг.
3-босқич: 75 ёшда — оила сизни аста-секин “унутади”.
Фарзандларингиз ва набираларингиз кўп бўлса ҳам, Фарзандлар гоҳ-гоҳида ташриф буюрса, бу уларнинг муҳаббати ифодасидир. Улар тез-тез келмаслиги учун уларни айбламанг — уларнинг ҳам ҳаётида кураш ва масъулиятлар бор.
4-босқич: 85 ёшда — вақт сизни “ўчириш”ни истайди.
Сизнинг кўп танишларингиз энди ҳаёт эмас. Бу босқичда қайғуга чўмманг — бу ҳаётнинг қонуни ва бундан ҳеч ким қоча олмайди.
Шу сабабли — Ҳаётингизни куч ва соғлиғингиз борида гўзал яшанг!
Мол-мулкингизни ўз хоҳишингизга сарфланг. Қаерга хоҳласангиз саёҳат қилинг. Ҳар кимга хоҳлаганингизча ёрдам беринг. Хоҳлаган ичимликдан тортинг. Кулинг, ўйнанг, яхши кўрган ишингиз билан машғул бўлинг!
Эсда тутинг: Сизни ҳеч қачон “ўчирмайдиган” ягона гуруҳ — бу сиз билан йиллар давомидаги самимий дўстларингиздир.
Шунинг учун: эски ва ҳақиқий дўстларингиз билан кўпроқ мулоқот қилинг, уларни ҳеч қачон унутманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kunjutli pechenka🍪

Kerakli masaliqlar:

200 gr kunjut
100 gr margarin
1 ta tuxum
100 gr shakar
150 gr un
1 choy qoshiq razrexlitel

Tayyorlanishi:

Kunjutni qovurib olamiz.
Idishga xona xaroritidagi sariyog’, tuxum, shakar va kunjut solib aralashtirib olamiz.
Un, razrexlitel solib xamir qoramiz.
Dumaloq shakl berib , listga teramiz.
180 gradusda 15-20 daqiqa davomida pishirib olamiz.
Tayyor bo’ldi .
Yoqimli ishtaxa 😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#ТАНЛАНГАН

- Иродахон, жуда хаёлпаришон кўринасиз ? Ё сиз ҳам мен ўйлаган нарсалар ҳақда ўйлаяпсизми ?

Ирода юраётган жойида тўхтаб қайнонасига илинж билан термулди :

- Ҳаа Ойижон . Худди ўша нарсани ўйлаяпман ...

- Хўўш ? - Рисолат буви ўктамлик билан келинига боқди ,- ундан кейин-чи ?

- Оббоооо ! Бунча чўзилар экан а бу аёл зоти дегани ?! - Али Дода эшикни юзига ёпа туриб гапни шарт кесди :

- Ундан кейинга нима бор, пари ? Бўлди тайёргарликни бошланглар ҳадемай совчиликка борасизлар.

- Додаси , хеч нарсани суриштирмай дабдурустдан шундоқ кетилаверармикан совчиликка ? - бирдан бўшашди Рисолат буви,- ахир ...

- Нимани суриштириш керак сенга яна ? Яна қанақа ахир ?- хуноби ошди Доданинг,- қизни кўрдингми ? Кўрдинг! Ҳусни ҳам биб- бинойи . Гаплашдинг . Гап- сўзи расо . Ёмон одамларнинг фарзанди эмаслиги юз- кўзидан кўриниб турибди-ку? Нима керак сенга тағин? Шундоқ набира келининг бўладиган бўлса жон Худо десанг- чи ?

Рисолат буви ҳовли саҳнидаги креслога чўкаркан , елпинганча эрига жавоб қайтарди :

- Додаси , шундоғам жон Худо дейишга розиман . Мен бошқа нарсани назарда тутаётгандим. Шундоқ дилбар қизнинг боши очиқ бўлмаса- чи ? Боши очиқ бўлса нимага шу вақтгача турмушга ...

- Ҳооов яхшилик ёқмаган банда ? Бу қизнинг боши очиқ. Мен буни аниқ биламан. Агар унинг боши очиқ бўлмаганда ё бошқа бирор айби бўлганда Эркинжон бизникига юбормасди. Бундоқ танангга ўйлаб кўр ўзинг ҳам . Бир ойга амалиётга келган қизни "Бор мақола ёзиб кел!" деб жўнатишдан нима фойда Эркинжонга ? Агар ўша журналми , газитгами мақола керак бўлса ўзини ходимини юбормасмиди ? - Али Дода шундай деб жуфтининг ёнидаги ўриндиққа ўтирар экан қизишганча гапида давом эта кетди ,- майли шундай ҳам бўлақолсин дейлик . Мақолани ўзлари ёзиб беришлари шарт бўлсин ҳам дейлик . Уни амалиётчи қизга ишонишгани қизиқмасми ?
Мана мени айтди дейсан . Бу ерда косанинг тагида ним коса бор. Иннанкейин қиз бола деса лабига учуқ тошадиган Содиқжонингни аҳволини бир кўрдингми ? Ўпкасидан ой кўриниб қолибди-ю бола пақирнинг.

Али Дода бир аёли , бир келинига қараб илжайди :

- Умуман олганда келининг борми деса "Бор" дегудек қиз экан- а ? Боя Азизжон нима дейди денглар : "Дада Ойимлар шу қизнинг кординаталарини яхшилиб билиб қўйсинлар" эмиш. Хуллас у ҳам Эркинжоннинг шаъмасини тушунган кўринади.

- Тўғрисини айтсам , менга ҳам қиз жуда маъқул бўлди. Содиқжонга ҳам узукка кўз қўйгандек муносиб .

Али Дода Рисолат парининг сўзларидан кўнгли тўлиб Ирода опага юзланди :

- Қизим , сизга-чи , сизга қиз ёқдими ?

- Албатта ёқди , Додажон.

- Бўпти унда . Шу келаётган якшанбага ҳозирлигингларни кўраверинглар. Қайнона - келин бир совчиликка бориб келасизлар.

- Вой дарровданми ? - қайнона- келин бирдан жонсарак бўлиб қолишди .

- Биринчидан яхши ишни кечиктириб бўлмайди. Иккинчидан жуда дарров ҳам эмас , орада яна тўрт кун бор...

* * *

- Гулнур , - деди Содиқжон катта йўлга тушишгач , - Тоиржоннинг йўлдан урган фирибгарлар ушланибди. Тадбир натижасида оз эмас , кўп эмас нақд ўн икки киши қўлга олинибди.

- Йигитчага зарар етмабдими ? - ҳавотирланганча сўради Гулнур.

- Йўқ барчаси жойида. Аммо роса шов- шув бўладиган воқеа бўлди-да.

- Бола соғ бўлса яхши ,- деди Гулнур паришон ҳолатда ва кутилмаганда Содиқжонга бошқа мазмундаги саволни берди :

- Содиқ ака , нима учун сизларникига кетаётганимизни мендан яширдингиз ?

#давоми_бор /107

Муаллиф: Хазонрезги
👍9❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

35- ҚИСМ

Содиқжон Гулнурга қараб узрли жилмайди:

- Билмасам ,- деди у елка қисиб , - балки сюрприз бўлсин дегандирман. Балки бизникига боришингизни аввалдан билсангиз ўзингизни ҳотиржам ҳис қилмассиз деб ўйлагандирман. Хуллас бир дунё туйғуларга асир тушганча шу қарорга келган бўлсам керак.

- Ҳар нима бўлганда ҳам сизга раҳмат,- деди Гулнур Содиқжонни ортиқча ҳижолатга қўйгиси келмасдан,- ростини айтсам бугунги кун учун сиз ва оилангиз аъзоларидан жудаям миннатдорман. Жуда таассуротларга бой ва унутилмас кун бўлди . Мен бобонгиз , бувингиз , ота- онангиз мисолларида ҳар бир дақиқасини беҳудага сарфламайдиган , ўша дақиқалардан бир ҳикмат , ибрат излайдиган, шу билан бирга ҳаётларини маънога тўлдириб гўзал умр кечирадиган инсонларни кўрдим. Зулфия аммабувим айтганларидек "Бундай инсонлардан минг айланиб ўргилсанг , садағаси кетсанг арзийди". Дадангиз билан бўлган суҳбатдан бир олам таассурот олдим. Бобонгиз ва бувингизни- ю таърифларига тил ожиз. Айниқса уларнинг оила тутимларига беш кетдим. Ойижонингиз эса жудаям дилбар , кўнгли тоза аёл эканлар .

- Мени ҳам мақтанг. Мен ҳам қолиб кетмай ,- қизнинг сўзларидан Содиқжоннинг дили ёришиб кетганди , шу сабаб у одатига ҳилоф ҳазиллашди :

- Битта нарсага ҳайрон қолдим. Шундай ажойиб инсонлар орасида нега сиз бунақа чиққансиз ? - Гулнур ҳам айни вақтда йигитнинг мақсадини тушуниб ҳазилга ҳазил билан жавоб қайтаргиси келди.

- Қанақа ? - қизнинг мақсадини тушунолмай ҳайрон бўлганча сўради Содиқжон

- Рўдапороқми- ей ? Қовушимсиз десаммикан ? - Гулнурнинг камон қошлари пешонаси сиртига тугун бўлиб тугилди .

- Вой, вой , вой ? Нима деганингиз бу ?! Иеее... Ҳали мен сизга ...- Содиқжон сўз тополмай чайналиб тўхтаб қолди ...

- Ҳазил, Содиқ ака , ҳааазиил . Тавба битта ҳазилчалик ҳолингиз бор экан- у а? Узр. Сизни ҳам бироз қийнаб қўйдим шекилли

- Гулнур . Тўғриси сизни бундай ҳазилларингизни кўрмаганман-да. Шунга бироз довдираб қолдим,- енгил тортган бўлди Содиқжон,- ана идорамизга ҳам етиб келдик.

- Содиқ ака, - деди Гулнур машина тўхтагач ундан тушишга шошилмай ,- сизни ошга таклиф қилгандим- ку бизникига , энди бир ўзингизни эмас , бутун оилангизни таклиф қиламиз бизникига . Амалиёт тугашига ҳам оз вақт қолди. Менинг ҳам сафарим "қарий" бошлади. Шунга бир кунни тайин қилсангиз , оила аъзоларингизни жон дилимиз билан кутиб олардик. Майлими ? Шунга нима дейсиз ?

- Аввало таклиф учун раҳмат. Жуда мамнун бўлдим. Фақат битта нарса мени хафа қилди. Сиз ҳудди- ки , амалиёт даврингиз тугагач мен билан қайта кўришмайдигандек, ҳисобни тўғрилашга шошилгандек бўляпсиз. Мени кечиринг- у биз ўзбеклар меҳмонлар учун "Бир кун қайтаради" деб дастурхон соладиган халқ эмасмиз. Сиз бўлса ...

- Содиқ ака , сиз мени нотўғри тушундингиз . Мен оила аъзоларингизни бугунги ҳисобни бирга- бир қилиш учун таклиф қилмагандим.
Ростини айтсам Ойижоним бу ҳаётда жуда кўп яқинларини йўқотганлар. Улар энг аввал ўз оналаридан , сўнгра она ўрнида оналик қилган муштипар аёлдан , ундан сўнг яна шундай жон қадар суюк Вазира бувим ва Зулфия аммабувимдан ажралганлар . Сўнг эса дадамлардан. Биласизми бу йўқотишлар инсонни вақтидан аввал улғайтириб... , мунғайтириб қўяр экан. Мен балки айнан шунинг учун сизникиларни уйимизга таклиф қилаётган бўлсам керак. Яъни Ойижонимни кўзларида қувонч кўришни истаганим учун. Сабаби сизнинг бувижонингизни онам учун жуда қадрли инсон бўлган Зулфия аммабувижонимга ўхшатдим.

Содиқ ака , ҳудбинлик қилган бўлсам узр. Чамамда мени нотўғри тушундингиз,- Гулнур шундай дея машинадан тушишга интилди .

- Гулнур, тўхтанг ! - Содиқ қиз томонга талпинди ,- Гулнур ... Мен сизни ҳақиқатда нотўғри тушунибман. Минг бор узр . Сизни хафа қилиб кўйганим учун мени кечиринг,- йигит шундай деб узрли жилмайди ,- кечирган бўлсангиз "Таклифингиз ўз ўрнида қоладими ?!" деб сўраган бўлардим .

- Албатта ,- кулимсиради Гулнур, - сиз кечирим сўрайдиган иш қилмадингиз . Бироз тушунмовчилик бўлди халос . Таклифим эса албатта ўз ўрнида қолади.

/108
👍7❤2
#ТАНЛАНГАН

Энди шошилмасак бўлмайди. Юрақолинг , бизни кутиб қолишди.

* * *

"Тоиржоннинг иши" кўп куттирмай терговга узатилди. Йигитча билан боғлиқ иш ўз изидан яна бир қатор айнан шу қолипдаги жиноятларнинг очилишига сабаб бўлди .
Уларнинг орасидаги икки нафар ўспириннинг ўз жонига қасд қилиши бўйича очилган ишнинг таг-замини ҳам айнан ана шу "онлайн тадбиркорлар"нинг фаолиятига бориб тақалганлиги бу ишда туб бурилиш ясади.
Ўзларига "Сарҳадсиз сарҳадлар" дея ном қўйиб олган бу бузғунчилар ўлжа сифатида айнан ўтиш ёшидаги ўсмирларни нишонга олишар , бу ёшдаги йигит- қизларнинг таъсирчанлиги , ишонувчанлиги, хаёлпарастлиги уларнинг бойлигига бойлик қўшиш йўлидаги энг асосий қурол бўлиб ҳизмат қилар экан.

"Тоиржон иши" дея шартли ном олган жиноят иши бўлимдагилар томонидан фош қилинганидан сўнг , жамоадошлар бироз енгил тин олгандек бўлдилар. Бироқ бу узоққа чўзилмади.

Шанба куни майор Эркин Раимов Гулнурни ўз ҳузурига алоҳида таклиф қилди :

- Қизим ... - Раимов шундай деганча бирмунча сукутга чўмди. Гулнур ҳам Эркин ака ўз сўзларини давом эттиришини сабр билан кута бошлади.

- Қизим... - дея иккинчи бор такрорлади Эркин Раимов,- биласанми мен сендан бир масалада илтимос қилмоқчиман. Бунга сабаб амалиётга келган даврингдан бошлаб сени озми - кўпми таниганим ҳамда нималарга қодирлигинг тўғрисида бир хулосага келганим бўлди. Хуллас гап бундай.
Бизга қуйидаги мазмунда бир сигнал келиб тушган... Шу кунларда кўпгина бозор расталарида ҳамда дўконларда усталик билан қалбакилаштирилган озиқ- овқат маҳсулотлари савдо айланмаси вужудга келганлиги сир эмас. Давлатимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш тенденциясининг қўллаб- қувватланишга бўлган эътибор кучайгани сабаб , вазиятдан фойдаланган айрим "шолилар орасидан курмаклар" ҳам сув ичган ҳолда айрим нафс бандалари ўз жиғилдонларини мойлаш пайидан бўлаётганлари сир эмас.
Ёдингда бўлса янги йил кириб келиши арафасида ўзимизда ишлаб чиқарилган нархи ҳақиқийсидан анча паст бўлган ичимликни кучли газлаштириш ва соҳта ёрлиқ ёпиштириш орқали бир неча баробар фойда кўриш илинжида бўлганлар қўлга олинганда қанча шов- шув бўлган эди. Ўшанда бир неча инсон айбдор деб топилди , аммо энг асосийси , яъни "Ғоя муаллифи" жазодан четда қолганди.

Ичимлик воқеасидан кейин маргарин , ширин сузма , картошкадан қилинган чипслар ( ҳар ҳолда номи шундай номланиши аниқлигидан хабаримиз бор) сув бетига қалқиб чиққанда ҳам айнан уларни соҳталаштириб берилаётган инсон тим- тирис, изсиз йўқолганди.

Қизим... Биз бугун яна бир сигнал- хабар олдик. Унга кўра бир гуруҳ фирибгарлар дўкон пештахталарида муддати ўтишига саноқли - бир неча кун қолган шоколадларни арзонлаштирилган нархларда харид қилиб олиб кетишмоқда экан. Маълумотларга кўра улар нафақат сақланиш муддати ўтаёзган балки бутунлай ўтиб бўлган маҳсулотларни ҳам йиғиштириб олиб олганлари ҳақида хабарлар ҳам бор.
Биз узоқ уринишлардан сўнг ана шундай тўдаларнинг бирини изига тушишга муваффақ бўлдик.
Натижада ўша гуруҳнинг тўрида "миришкор ихтирочи" Мурад Оспан деганлари турганлигидан хабардор бўлдик. Айтишларича Мурад Оспан жуда иқтидорли инсон экан. Қизим , сен бу соҳада кўпчиликни танийсан . Мабода ҳозирги инсон хақида эшитган жойинг бордир ?

Гулнур ўйланганча жавоб қайтарди :

- Мурад Оспан ... Мурад Оспан... Йўқ мен бу исмни аввал сира эшитган эмасман...

#давоми_бор /109

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Qisqa | Replay Team

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
ТАВБА НАМОЗИ

​Банда гуноҳ иш қилиб қӯйганда биринчи навбатда нималар қилиши керак?

Бундай ҳолатда унга икки нарса қилиниши керак бӯлади.
Биринчи қилинадиган иш шуки, қалбда қаттиқ пушаймонлик ҳисси бӯлишлиги ва ӯша гуноҳни қайтиб қилмасликка қатъий азму қарор қилиш.
Иккинчи қилинадиган иш эса, гуноҳни ювиб юбориши учун дарҳол икки ракъат тавба намозини ӯқиб, истиғфор айтиш ва шу каби турли хил яхши амалларни қилиш. Валлоҳу аълам

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

87-қисм


-Нега бунча хавотир оляпсан?
Хушнуд эътибор қилмади. Телефонини олиб қаергадир қўнғироқ қилди.
-780 камера ёзувини диққат билан эшитинг. Синглим уни қўлида бўлишини тахмин қиляпман. Тепа каллигидан унга ўхшатдим. Йўлдаги камераларни очиб менга маълумот беришингизни кутаман.
-Нима дединг ҳозир?
-Буни кейин гаплашамиз.
Хушнуд жавоб бермоқчи эмасди.
-Гапиииир, нима дединг? Синглим дедингми?
-Ҳа синглим. Робия мени синглим бўлади.
-Нимааа?!
Хушнуд жавоб бермай тез юриб кетди. Уни фикри ҳаёли синглисида эди. Аммо Салоҳ ҳам ортда қолмади. Хушнуд тенгги кетаверди.
-Менам сен билан.
Хушнуд телефонни олиб яна гапирди.
-Кутишдан фойда йўқ. Операцияни бошлаймиз.
-Хушнуд, нималар деяпсан?
Аммо Хушнуд яна жавоб бермади. Тезликда кўрилган камера ёзувлари ва локацияларни улашиш баробарида Робияни олиб кетган машинани топишди.
-Паспортида жпс бор. Паспорти ёнида бўлса керак. Охирги локациядан ўн беш дақиқалик йўл кўрсатяпти.
-Менга манзилни юборинг.
-Юдбордик.
Хушнуд машинани тез ҳайдарди. Салоҳ эса ҳеч нарсага тушунмасди. Бир соат деганда манзилга етиб боришди. Ичкарига секин қадам ташлаб киришар экан Ғулом ўчоқда овқат қилиш билан банд бўлиб, қўшиқ ҳиргойи қиларди.
-Карвон, келар ўша карвон.
Карвооон...
Орқасига тиралган қуролдан юраги шув этди.
-Ғаниев Ғулом энди қочишни иложи йўқ. Бу гал бизни тўрга сен илашдинг.
Ғулом ортига қаради.
-Сеэен, сени бу қадар ақлли деб ўйламаган эканман.
-Ҳаммани ўзингга ўхшатма.
Хушнуд чўнтагидан кишан олиб Ғуломни қўлини орқага қайирганча кишан тақди. Кейин телефонидан хабар юборди.
-Жиноятчи мени қўлимда. Манзил ўша сиз юборган.
-Биз йўлдамиз, ҳозир етиб борамиз.
Салоҳ ҳаммасини тушуниб етганди. Унинг иш бошқарувчиси ички ишлар ходими экан.
-Салоҳ ичкарини қара, бу қочиб кетмасин.
Салоҳ ичкарига кирди. Бир бурчакда қўллари печкага боғлангсн оғзи скочланган Робия беҳол турарди.
-Робияааа.
Салоҳ жон ҳолатда қизни қўлларини ечишга тушди. Кейин оғзидаги скочни олди.

Давоми бор...
👍14❤2
#ОЖИЗА

88-қисм


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Робия ҳолдан тойган, қўрқув ҳам уни стрессга туширганди. Ҳаётида ҳамма нарса бир вақтда юз берганди.
-Робия, менга жавоб бер...
Аммо қиз бир нуқтадан кўз узмасди.
-Робия мени қўрқитма, Робиш бирор нима де.
Афсус яна жавоб бўлмади. Салоҳ Робияни кўтариб ташқарига олиб чиқди. Хушнуд дарҳол уларни олдига югуриб келди. Бу вақтда милиция ходимлари аллақачон келиб бўлишганди.
-Менга берақол.
Хушнуд Робияга қўл чўзди.
-Машинага олиб бораман.
Бир зумда ҳамма ерни титпитини чиқаришди. Кулбадан қора дори ҳам топилди.

💦💦💦

Робия краватда ётар, уни олдидан онаси бир зум ҳам кетмасди. Шифокорлар қаттиқ стресс дея уни ҳолатини баҳолашди.
-Мия ўзига дам берган. Бундай ҳолатда узоқ уйқу одатий ҳол.
-Қачон кўзини очади.
-Асаблари бўшашиши билан ўз ҳолатига қайтади.
Хушнуд ҳам синглисидан хабар олиб турибди. Бу ёқда ҳам ишлар қизғин. Сафо акани Ғулом сотиб қўйди. Ўн беш йиллик жиноятлар ҳаммаси фош бўла бошланди. Бежизга Хушнуд Салоҳни олдига «хизматни ўташ» га юборилмаганди
Ҳаммаси режа бўйича бўлиб пухта амалга оширилди.
Судда бари кўриб чиқилди. Ғулом, Сожидани Сафо акани буйруғи билан ўлдирганини ҳам тан олди. Буни исботлашга далил, қўшнининг қарама қарши турган мини камераси бўлиб чиқди. Хушнуднинг отасига қилинган таҳдидлардан бошланган жиноят иши, бола ўғирлаш, катта миқдорда пулларни ўзлаштириш, қора дорини килограммлаб яшириб қўйиш, ҳаттоки дўстларини оғзини ёпиш учун ҳам қилган таҳдидлари, жиноятлар очилиб кела бошланди. Салоҳ шокда қолганди. У онасини отаси томонидан ўлдирлишини ҳазм қилолмасди.
-Сафо Воҳидов бундан аввал ҳам аёлига суиқасд уюштирган бўлиб, бир неча тан жароҳатлари етказган. Буни унинг дугонаси тасдиқлайди.
Холниса опа чиқиб гапириб берди.
-Дугонам эрининг барча сирини билиб қолган. Ҳаттоки Хуршид деган одамни катта пул олиб берилиши таҳдид қилингани, қизини ўғирлаб доимий тазийқ ўтказиб келинганини билиб қолган. Охирги вақтлар эрига қарши чиққан дугонамни эри хиёнатда айблади. Неча марталаб калтаклади. Неча марта ўлимдан қолди дугонам. Сафони қилмишларига яраша жазолашингизни талаб қиламан. Сожида доим қўрқув остида ўғлидан узоқда яшади.

Барча далиллар Сафо Воҳидовга қарши эди. Унинг ноқонуний пул топиш нуқталари ҳам аниқланди. Робияни ўғирлаш яна ишини оғирлаштирди. Суд ҳукми билан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Охирги сўз берилганда Сафо яна бечора ота ролига кирди.
-Ўғлим ишонма. Булар ёлғон гапиряпти.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤1
Аллоҳ барчамизни яхшилик илинадиган яхшиларга ҳамроҳ қилсин!

Хайрли тун, қадрдон...
Тунингиз осуда ўтсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4