🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 13-қисм Мен туман марказига йўл олдим. Сайр қилиш ҳамда бир иккита китоблар олиш мақсадида йўлга чиқдим. Аксига олгандек такси ярим йўлда бузилиб қолди. Анча кутдик тузалай демасди. Худди кутиб тургандек Азаматни машинаси ўтиб қолди.…
Тилсим

14-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сурункали хамр ичувчи ҳам, сеҳрга ишонувчи ҳам ва қариндошлик алоқасини узувчи ҳам жаннатга кирмайди».

Ибн Ҳиббон ривоят қилган.


Азамат сени у илондан қутқариш керак экан. Эртага бувим билан маслаҳатлашаман.

Бувимга бор гапни айтиб бердим.

-Қизим Азаматни дуолар ўқишга кўндириш керак.

-У мен билан гаплашишни хоҳламайди.

-Йўлини топ. Агар айтганларингга ишонаётган бўлсанг сен тўғри йўлдасан. Умуман жим тургандан кўра бир уриниб кўр.


Тунда яна ҳужумга учраганимдан сўнг Фатҳияни уйига бордим. Бу сафар дарвозани очганида ҳолатини кўриб қайт қилгим келиб кетди. Сочлари қачон таралгани номаълум, кийими эса увадаси чиққан мато эди.


-Нега келдинг?

Фатҳия мижоз қабул қилувчи дарвозасидан менга нафрат билан боқди.
-Менга амалларингни қилишни бас қил .


Фатҳия баланд овозда қаҳ қаҳ уриб кулиб юборди.


-Сенга энди ҳеч нима қилмайман. Эринг келиб олиб кетади. Қайтмас бўлиб кет омин.


-Бекорларни айтибсан.


Уни туртиб уйига кирдим. Орқа тарафдан кирганим учун энди уйни яққол кўра бошладим. Мен илк бор келган дарвоза томонда бинойидек икки хонали уй бор шекилли, аммо бу орқа тарафга қараб қурилган бинолар лойсувоқ қилинган. Томи ҳам шифер эмас, уй ёнида каттакон тут дарахти бўлиб мевалари шундоқ ер билан битта бўлгани пастдаги доғлардан бемалол билинарди. Супалар ҳам супурилмаган, ҳас ҳашак тушиб ётар, ўчоқ боши турли ашқол дашқоллардан тўлган эди. Мени томоша қилаётганимни Фатҳия негадир мамнун кузатарди. Тандирхонани олдида эшиги йўқ омборхона бўлиб уни пасти ертўла экан, ертўла оғзи ўргимчак тўрлари билан ўралганди. У ерга қараб сесканиб кетдим, ҳудди ўша жойдан мени кимдир кузатиб тургандек туйилди.


-Азамат сени икки дунёда ҳам қабул қилмайди. Ундан умидингни уз.

-Сен эсингни еганмисан? Мен уни яхши кўрмайман. Ҳатто у менга қизиқ ҳам эмас, нега бу гапга ёпишиб олдинг?


-Мен ахмоқ эмасман. Менга эртак ўқима. Самандар ҳам ўзингга айтди-ку, Азамат олдин сени севган мени учратиб эса мени севди, умрининг охиригача.

-Менга буни аҳамияти йўқ. Мен шундоғам Азаматдан ҳеч нарса кутмайман. Сендан илтимос мени тинч қўй. Бу ерга ҳар хил инс-жинслар билан олишишга келмадим.


-Нимага келганингни биламан. Қайтиб келмайсан деб умид қиламан.


Бу ивирсиган уйдан тезроқ кетишни кўнглим тусаб қолди. Тезликда у ерни тарк этдим. Уйга боргунча терлаб кетдим. Ҳаво етишмасди.

Оёқларимда жон қолмади. Эшикдан зўрға кирдиму қуладим. Қолгани эсимда йўқ. Кейин эслаганларим эса бувимни узоқдан исмимни айтиб чақирганлари-ю, яна бўғилиб кетаётганим бўлди. Икки кун жуда қийналдим, бувим,бобом сураларни оъқиб турдилар. Шундагина енгиллаша,енгилаша анча ўзимга келиб қолдим.


Кўзгуга қараганда эса дахшатга тушдим. Лабларим олдида жуда кўплаб учуқлар тошиб чиққанди. Бувимнинг айтишича жин ўйнаётган жойга оёқ қўйганман, ёки уларга озор берганимга шунақа бўлибман. Бунақа давом этиб бўлмасди. Яна китоблар ёрдамга келди. Мен бувимдан Фатҳияни уйига борганимни яширдим.


Агар банда Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб юрса, жинлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Аммо одам боласи гумроҳ бўлиб, ўзи шайтоннинг малайи бўлиб олса, ўзидан кўрсин.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида айтади:

«Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно» (42-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло Иблисга хитоб қилиб, «Менинг мухлис бандаларимга сенинг ҳукминг ҳам, гапинг ҳам ўтмайди. Зийнатлашинг ҳам, йўлдан оздиришинг ҳам таъсир этмайди. Сенинг бу нарсаларинг фақат сенга эргашган, йўлдан адашган гумроҳларгагина ўтади ва таъсир қилади», демоқда.

Шайтон васваса қилишдан бошқага ярамайди. Ўша пайтда банда сергак бўлиб, ўзини ўнглаб олса, унинг васвасасидан қутулиб қолади. Аммо банданинг ўзи шайтоннинг васвасасига учса, унинг малайига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:
👍18❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 13-қисм Мен туман марказига йўл олдим. Сайр қилиш ҳамда бир иккита китоблар олиш мақсадида йўлга чиқдим. Аксига олгандек такси ярим йўлда бузилиб қолди. Анча кутдик тузалай демасди. Худди кутиб тургандек Азаматни машинаси ўтиб қолди.…
«Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар. Ва у(шайтон)ларнинг биродарлари йўлдан оздиришда уларга мадад берарлар, сўнгра сустлик қилмаслар» (200-202-оятлар).

Ислом_уз


Мен ўша куни дуо тугул таҳоратли ҳолда ҳам эмасдим. Мен Фатҳияга бас кела оларман деб ўйлагандим. Афсус ҳозирча ожизлик қилдим. Лекин мен уни албатта фош қиламан. Фатҳияни уйидан келганимдан бери ортимдан бир шарпа юргандек бўлади. Баъзан қўрқаман ҳам. Аммо жинлардан қўрқса уларни таъсири кучайишини билганим учун уларни ўзимдан ожиз санаб,қўрқмайман дея ўзимни ишонтира бошладим. Бу албатта иш берди.
Шу қадар кўп дуоларни ёдладимки мен ўзимни кучли сезардим. Бир куни қизимни қишлоқ врачлик пунктига олиб борсам Азамат ҳам ўша ерда экан. Мени кўриб сўраша кетди. Унга билдирмай ортидан "чор қул " ни ўқий бошладим. У Хабибани текшириш билан оввора эди бу пайтда. Ўша куни анча сухбатлашдик. Азамат неча йиллардан бери боши оғришини аммо шифокорга бормаслигини айтди.


-Нега,кўринсанг бўладию?


-Уйга борсам бир зумда тўхтайди. Менимча хотинимни кўргим келса керак.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН ✨

✨🌹Ҳаётда ҳамма яхши нарсалар учун курашиш керак. Бахт учун, Севги учун, Жаннат учун, АЛЛОҲ розилиги учун Охиригача...

🌙✨Хайрли тун, азизлар..

✨🌹 Тундан сокинлик, тонгдан
озиқ - барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

✨🌙 Аллоҳга  омонатсиз..!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹 Ассалому-алайкум азизлар. Соғ-омонмисиз?🍃🌹

🌸☘Хонадонингизга тинчлик,
🌸☘рузгорингизга барака,
🌸☘ишларингизга омад,
🌸☘чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.

🌹Кунингиз барокатли ўтсин азизлар!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Forwarded from Post Bot
••• Интиқом алангаси ёхуд чигалликлар марказида •••

Жуда шўх қиз эдим. Болалик пайтимдан
ҳеч кимни гапига қулоқ солмасдим. Яхши
тарафга ўзгаришим ҳақида, бошқа қизларга
ўхшаб ақлли бўлишни, катталарни гапига қулоқ
солишни ҳеч ҳам ҳаёлимга келтирмасдим.
Ўзгараман деб ..тўғрироғи бегона инсон
ҳаётимни тубдан ўзгартиради деб сира
ўйламаганман. Лекин шундай бўлди. Айнан «У»
ҳаётимни буткул изидан чиқариб ташлади.
Ўшанда энди ўн тўққиз ёшга тўлгандим. Туғулган
кунимни нишонлаш учун дўстларим билан
кафега борадиган бўлдик.
Кечки пайт соат 19 : 00 да кафега келдим.
Барча дўстларим йиғилиб бўлган экан. Мен ҳам
уларга қўшилдим. Зиёфат жуда ажойиб бўлаётган эди. Бирдан негадир нафасим
қисишни бошлади. Ташқарига чиқиб тоза
ҳаводан нафас олдим. Ҳаво яхши, куз ҳавоси.
Ажойиб... Ҳаёл суриб юраверганимдан кафедан
анча узоқлашиб кетибман. Соатга қарасам 22 : 30
. Тезда ортимга қайтиб юришни бошлаган
пайтим қаердандир ўқ овози эшитилди.
Аллақаердан кимдир югуриб ўтди. Шунда ҳам
жойимда қимирламасдан туравердим. Яна бир
марта ўқ овозини эшитганимдан сўнг секин овоз
келган томон одимладим. Етиб бормасимдан
олдин кимдир қўлимдан қаттиқ тортган заҳоти
яна битта ўқ отилди. Энг ажабланарлиси ўқ
менга қарата отилгани эди. Шунда анави
қўлимдан тортган телба энди қўли билан
оғзимни ёпди...
👍5
​​🐪 Туя ажойиб жонзот

Аллоҳ таоло айтади: «Улар назар солмасмилар туянинг қандай яратилганига…”, Ғошия сураси, 17-оят.

Ундаги ҳам чучук, ҳам шўр сув ичиш қобилияти:

Туянинг буйраги шўр сувдаги ортиқча тузни фильтрлаб, ичишга яроқли қилади. Кейин ортиқча туз эса сийдик орқали чиқарилади. (Яъни, туя денгиз сувини ҳам ича олади. Чунки унинг буйраги сувдаги тузни ажратиб олиш хусусиятига эга)

Тиканли буталарни ўзига зарар етказмасдан ейиш:

Туянинг сўлаги, тупуклари қалин ва тиканларни юмшатишга ёрдам берадиган махсус хусусиятларга эга. Бундан ташқари, унинг лаблари ва оғзининг ички тузилиши қаттиқ ва бардошли бўлиб, тиканли ўсимликларни осонгина чайнаш имконини беради. (Туянинг оғзи шундай мустаҳкам қилиб яратилганки, ҳар қандай тиканли ўсимликларни истеъмол қилиб кетаверади).

Икки қаватли ҳимоя кўз қовоқлари:

Туялар икки қаватли кўз қовоқларига эга - бири ингичка ва шаффоф, иккинчиси қалин ва гўштли. Қум бўронлари пайтида туя кўриш қобилиятини сақлаб қолган ҳолда, кўзига қум тушмаслиги учун шаффоф кўз қовоқларини юмади. Унинг узун ва қалин киприклари ҳам кўзларини чанг ва қумдан ҳимоя қилади.

Тана ҳароратини назорат қилиш қобилияти:

Туя ўз эҳтиёжларига қараб тана ҳароратини тартибга солиши, керак бўлганда ошириши ёки камайтириши мумкин. (Туя бир ҳафтагача емай, 34 кунгача сув ичмасдан юриши мумкин. Сув бор жойни 50-60 километр узоқликдан ҳис этади)

Шунингдек, туянинг ўркачи ёғларни сақлаб турувчи захира омбори ҳисобланади. Шунингдек, унинг ўркачи танасининг бошқа аъзоларини ўта иссиқ ҳавода ҳам салқин ҳолда қолишига хизмат қилувчи муҳим аъзо ҳисобланади.

"Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди", Мўминун сураси, 14-оят.
👍11🥰6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Halol muhabbat — duo bilan boshlanadi.
Yurak bilan asraladi,
Sabr bilan saqlanadi.
Va jannatda yakun topadi...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Бир йигит масжид имоми олидага келдида деди:
— Мен бошқа масжидга келмайман.
— Не сабаб?
— Мен масжидга келиб биров хақида ёмон гапирган одамларни кўрдим. Намоз ўқиб туриб гуноҳ қилган одамларни кўрдим. Аёлларни беҳурмат қилган, орқасидан ғийбат қилганларни ҳам кўрдим, бу мен кўрган бир неча воқеалар холос...
— Яхши, фақат кетишдан аввал мени бир илтимосимни бажар: сув тўла финжон ол ва масжид бўйлаб 3 марта айлан, фақат финжондаги сувнинг бир томчиси хам ерга тушмасин. Шундан сўнг, агар келгин келмаса, майли масжидга келма.

Йигит, бундан онсон иш йўқ деб ўйлади! У худди имом сўрагандак мусжид бўйлаб 3 марта айланди. Имом ундан сўради:
— Сен сув билан айланган чоғинг, бир киши бошқа биродари хақида ёмон гапирганини эшитдинг ёки кўрдингми?
— Сабабини билдингми?
— Йўқ.
— Сен финжондаги сувни тўкиб юбормаслик учун, бутун вужудинг билан эътиборни унга қаратдинг. Шу сабаб атрофингдаги кераксиз сухбатларга, керакмас ахборотларга эътибор бермадинг. Ҳаётимиз ҳам худди шундай. Қачонки бизнинг эътиборимиз фақат яратганга қаратилса, ибодатларимизни уни ҳис қилиб адо этсак, бировларнинг хатоларини кўришга вақтимиз қолмайди. Энди, хоҳласанг масжидга кел, агар буни хоҳламасанг ихтиёр ўзингда!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
🧕 Muslimalar kundaligi
Тилсим 14-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сурункали хамр ичувчи ҳам, сеҳрга ишонувчи ҳам ва қариндошлик алоқасини узувчи ҳам жаннатга кирмайди». Ибн Ҳиббон ривоят қилган.…
#Тилсим

15қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Ахмоқ, хотини уни жодулаб олганига фаҳми етмайди. Қани эди ҳаммасини аслича кўрсата олганимда. Афсус, Азаматни кўзига ўша "хурлиқо"си кўринса керак.


Эртасига эса куним расво бўлди. Эшикдан эрим кириб келиб ўтирса бўладими. Қизим унга сира ҳам бормади. Бегоналик қилди. Тавба дейман, Самандар билан Азаматга индамай борадиган қиз, ўз отасидан ёцираб ўтирса. Бола қалби билан кимни қандайлигини яхши билса керакда.

Амаким билан бобомга мени олиб кетишини билдирган эримга ўша ерни ўзида жавобни айтдим.


-Мен қароримни айтганман. Бу ерга келиб оввора бўлибсиз.


-Қизим балки яхшилаб ўйлаб кўрарсан.


-Бобо, мен бу одамни турқини ҳам кўришни хоҳламайман. Бунақа одамга темир хотин керак. Кўп гапириб юбордим. Эшик очиқ қорасини ҳам кўриш ниятим йўқ.

Шу сўзларни айтиб уйга кириб кетдим. Албатта уларни олдидан қизимни ҳам олишни унутмадим. Кейин бобом эримга нима деган менга қоронғу,ҳар холда индамай кетди. Бувим эса хато қилдинг деб мени койидилар.

Ўша кеча яна бўғиб чиққан шарпа дастидан ухлолмай чиқдим. Сураларни айтиб бироз тинчланаман. Бу ҳам вақтинча, яна давом этаверади.


Бу ерда юравериб зерикканимдан мактабга котиба бўлиб ишга киришга қарор қилдим. Бувимга айтгандим бу фикримни маъқулламадилар.

-Бизда аёллар ишлаши унча яхши қабул қилинмайди.


-Буви биласизми, ана эскича фикрларингиз учун қишлоқ ибтидоий замонда қолиб кетган. Гулоладан эшитдим мактабда компютерни яхши билувчи ходим йўқ экан. Бекор юрмай борсангчи деди. Ўзи эрини бир амаллаб кўндириб сиртқини тугатган экан, меҳнатдан дарс беряпман деди.

-Гулола бор бўлса ишлаб кўр. Яна ўзинг биласан. Ҳали бобонг нима дейди.

-Бобомни рози қиласиз энди. Мениям жамиятга фойдам тегсин. Компютерни жуда зўр биламан.

Бувимга ишонаман, шу кўнгли бўшликлари сабаб онам ўқиб ишлаб юрибдилар. Менам ўша аёлни қизиман. Уйда ўтириш менга эмас. Шундай қилиб мактабга ишга борадиган бўлдим. Ҳужжат ишлари кўп, тартибга солувчи одам бўлмаганига ва бу ерда жуда кўп бора чироқ ўчганига ишлаш қийинчилик туғдирарди. Энг ёмони эса алоқа яхши эмаслигидан, интернетдан бирор нарса изласам кун бўйи вақтим кетарди. Азамат бир мунча унут бўлай деганди. Ўзимам ишга жуда берилиб кетибман шекилли асосий режам ҳам унутила ёзибди. Кечда юрмасликни сабабларидан бири ҳам шомдан кейин жинларни зарари кучаяркан, инсонлар ёлғиз юрмасликлари керак экан. Мен айнан ўша куни интернет бироз тезлашганига мактабда кечгача ишимни битириб олай дея қолиб кетдим.

Давоми бор
👍16
#Тилсим

16-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Тармоқлар аро юриб Фатҳияни мени очган фоли хато чиққани эсимга келиб яна маълумот излай бошладим. Бу ерларда ҳам алоқа яхшиланади шекилли мана ҳар ҳолда "Э" эмас "Ҳ" белгисида тармоқ ишлаб турибди.


Излаганларим бирин кетин чиқа бошлади.


Уламолардан Имом Бағавий: “Фолбин – турли ишларнинг сабабларини билишини, йўқолган нарсанинг қаерда турганини, ўғирланган нарсани ким ўғирлагани каби нарсаларни билишини даъво қилувчи шахсдир”, – дейдилар. Ваҳоланки, тақдирни билиш ва келажакда бўладиган ишларни ёки уларни ўзгартириш фақатгина Аллоҳнинг қўлида бўлиб, ҳеч бир зот Аллоҳнинг ёзган тақдирини ўзгартиришга қодир эмас. Келажакни ҳам, инсонлар тақдирини ҳам фақат Аллоҳ таоло билиши, ғайб сирларидан ҳеч ким, фаришталар, жинлар, ҳатто дўстларини (валийларни) ҳам хабардор этмагани ҳақида Қуръони каримда кўп бора такрорланган:Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси, 65-оят).“Ғайб (яширин иш ва нарсалар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Анъом сураси, 59-оят).

Бу ёзилганларни ўқиб анча нарсага тушиниб олдим. Жинлар билан битим тузган Фатҳия чин дунёсини ёндираётганини билсами, ўзига дўзахдан жойни нақд қилиб қўйганига ақли етсами?

Ёки мададкор жини унга Жаннат ваъда қилганмикан? Азамат эвазига ўзида бор иймонни сотиб юборган бу совуқ аёл. Унда аёлликдан асар ҳам йўқ. Мен эркак бўлганимда сираям уни яқинига йўламасдим. Азаматни ўйласам,қандай қилиб шу билан бир ёстиққа бош қўйган.

Ишларимни якунлаб қоровулга калитни бердим-у уйга шошдим. Ҳудди ортимдан кимдир қувиб келаётгандек эди. Яна тез юришимга бувимдан гапга қолмай дея қўрқаётганим ҳам сабаб эди. Бувим бу вақтда юришимни хушламайдилар. Мен ўзи асли табиатан қўрқоқ эмасман,аммо ҳозир кимсасиз жийдазорни олдидан ўтиб олишим керак. Юрагимга ғулғула тушди. Олдинроқ йўлга чиқсам бўларкан. Бу вақтда бу қишлоқда одам учратиш амримаҳол, камига бу жийдазор тарафда. Қадамимни тезлатгандан тезлатдим. Ишонсангиз жийдазор ҳеч тугай демайди. Югуряпман аммо йўл озаймайди. Эътибор берсам мен бир жойда турган эканман. Юрсам ҳам барибир ўша жойлар. Ақлим тиниқлаша борган сари, бутун танамни қўрқув эгаллай бошлади. Қаердадир бойўғли сайради. Итларни акиллаши. Ён атрофимда қоронғиликдан менга тикилиб турган кўзлар, қаердадир аёл кишининг баланд қаҳ қаҳаси. Ақлдан озиб қоламан ҳозир. Бу сафар жийдазор олдидан югура бошладим, қўрқувим кучайса кучайди камаймади. Охирги эслаганим каттакон жийданинг чиқиб турган томирларига ўралиб учиб кетдим. Танам ерга оғриқлар билан урилган он,мен қўрқув ва оғриқ таъсирида ҳушимни йўқотдим.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19😢7❤2
#ТЕЗКОР

⚡️
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 6- ИЮНЬ КУНИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ - САУДИЯ АРАБИСТОН

Саудия Арабистонида Зулҳижжа ойининг ҳилоли кўрилди ва бу — ҳаж кунлари бошланганини билдиради номли хабар тарқатди.

Айтишларича, Саудия Арабистонда
🟢 28-май – Зулҳижжа ойининг 1-куни
🟢 5-июнь – Арафа куни
🟢 6-июнь – Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)

🥳ЯҚИНЛАРНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ХАБАРДОР ҚИЛИНГ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Forwarded from الزهور والتواضع
KAFTDAGI CHIZIQLAR TURMUSH O'RTOG'INGIZ VA BO'LAJAK TURMUSH O'RTOG'INGIZ HAQIDA SO'ZLAYDI.

👐 Kaftlaringizni rasmdagidek qilib birlashtiring.

SIZDA, QAYSI RAQAMDAGISI HOSIL BO'LDI?


BATAFSIL👇
❤1
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради деди.

- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?

- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» деди.

Изоҳ: Инсонлар оиласи билан суҳбатда бемалол бўлади, қайси қўшнисини ёмон кўрса бемалол у ҳақида ёмон сўзларни айтиб ўтирaди. Ёш болалар эса буларни эшитиб уйида ёмон деб айтилган инсонга нисбатан ёмон тушунча шаклланади, ва у ёмонланган инсон қанча ширин гапирса ҳам совуқ муомалада бўлаверади. Чунки ёш болада мунофиқлик, икки юзлилик касали ҳали ривожланмаган бўлади.

Агар ёш бола сизга нисбатан яхши муомила қилаётганини кўрсангиз, билингки, ўша уйидаги катталар сиз ҳақингизда яхши гаплар гапиришади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Pandemiya (o'zbek film)

Yigʻlab koʻrdim 💔
Ha, biz shu kunlarni yashadik... Koʻp narsani oʻrgandik, qadriga yetdik. Har bir nafas, erkinlik neʼmat ekanligini angladik...

Alloh oʻtganlarni joylarini jannat, qolganlarni salomat qilsin. 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
​​🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.  БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САВОБИ УЛУҒ ҚАРЗ

Қарз — бу нафақат молиявий, балки маънавий синов ҳамдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥1
#Тилсим


17-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Кўзимни очишим жуда қийин бўлди, мен ўзимда эмасдим гўё. Аллақаерларгадир учиб юрардимми,шу аҳволимда ҳам менга ҳар хил қўрқинчи шарпалар ҳужум қиларди. Улардан қочардим,мени ушлаб олиб истаган кўйига соларди. Мени анашу дай дахшатдан юракка малҳам бўлувчи овозда қилинган қуръон тиловати ҳимоя қилиб ёруғликка олиб чиқди. Борлиқни англай бошлаганим билан мен ҳаракациз эдим. Ҳаттоки кўзим очиқ бўлса ҳам ён тарафга қарай олмай ётардим. Танамни сезмасдим.

Ясинни тиловати борган сари бутун танамга жон ато этарди. Мени кўзимни очишимни кўпчилик кутиб турган экан. Хаттоки ойим дадам етиб келишибди.


-Ана кўзини очди.

-Ўзингга шукр Роббим, ўзингга шукр.

-Хадичамни қайтариб берган Аллоҳим сенга минг минг шукрларим.

Барча хурсанд эди. Мени гапга солишга уринишарди. Кошки мен гапира олсам.

Гапираман десам тилим ухлаб қолгандек, тилимни ҳаракатга келтиролмайман. Фақат тикилиб ўтиришдан бошқа иложим йўқ. Бобом билан бирга мен бирор марта кўрмаган одам сураларни тиловат қилардилар, бирлари қўйса бирлари давом эттирардилар. Мени кўргани кўпчилик келди. Қишлоқ жойни шуниси яхшики бирор киши касал бўлса бутун қишлоқ хабар олади. Ўзида боридан овқат илинишади. Шаҳардачи? Ён қўшиниси битта домда туриб ўлганини билмайди. Қачон у сасиб кетиб ҳидига чидаб бўлмайди ўшанда хабар қилишади масъул шахсларга. Унгача ўша одам тирикми ўликми ишлари йўқ.

Самандар билан Азамат келганда тиловатни энди бошлаймиз деб туришганди. Бошлаб юборишди. Азамат жуда бесаранжом бўлиб туриб кетишга тайёр турарди. Самандар уни жим туришга имлаб тиловатга қулоқ тутарди.

Менга ўқилаётган руқия оятлари Азаматга азоб бера бошлади. Шундагина мен тушиниб етган ҳақиқат бўй кўрсатаётганига ишончим комил бўла бошлади.

Азамат охиригача ўтира олмади туриб кетди. Уч тўрт кунда ўзимга келган бўлсам ҳам,мен аввалгидек эркин ҳаракатлана олмасдим. Дадам шаҳарга олиб кетаман дедилар. Афсуски бу сўзлари кескин қаршиликка учради.


-Хадичага шифокорлар даво бўлолмайди. Унга қуръондан шифо топамиз. Ўзинг кетавер. Қизинг қолади. Ҳар кунги руқиялар муолажаларда бироз ўнглана бошлаган бўлсамда мен мустақил ҳаракатлана олмаётгандим. Яна қайта сўзлай бошлаган онимдаёқ Самандарга режамни айтдим. У ҳам кўп нарсадан хабардор экан маъқуллади.


Кўзгуга ҳали қарамагандим, оғзим бир тарафга қийшайиб қопти. Бувимни айтишича йигирма кун беҳуш ётган эканман. Мени ўлади дея умид узиб Ясин ни ўқий бошлаган эканлар.

Оғзим яна ўз ҳолига қайтишини бувимдан эшитиб ҳотиржам тортдим. Менга дам соладиган,руқия ўқувчи мулла жуда кучли ҳисобланар экан. У кўп бора жин чалганларни ўқиб тузатган экан. У мени ҳали ҳамон юролмаслигимни кўриб ўз фикрини айтди.


-Қолдирмай намозни ўқиб, авратлар беркитилса иншааллаҳ шифо топасиз. Бунақа юришда Роббим шифони ҳам кечиктирмасин.


Унинг сўзларидан уялиб кетдим. Бувим ўша кундан бошлаб менга рўмол ўратишни ният қилган эканлар.

Самандар Азаматни мажбурлаб олиб келарди. Азамат ноиложликдан ўтирарди. Самандардан эшитишимча Азамат Фатҳия билан тез тез урушиб қолишаётган экан.

Давоми бор.
👍15❤6
#Тилсим

18-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



-Қўйсангчи, Азаматни бунақа қилишига ишонмайман.

-Нега энди, билсанг агар, опагинам, Азамат авваллари уни сира ёқтирган эмас.


Самандар ойиси пишириб берган пирогни олиб мендан хабар олишга келибди. Яна амакиваччаси ҳақида гаплашиб қолгандик.


-Бир тарафдан ўйлаб қоламан, балки Азаматни чин бахти Фатҳиядир. Уни ўзгартириш керакдир.


-Хадииии жиннимисан? Ёки жин чалиб эсинг кирди чиқди бўлиб қолдими?

Самандар хафа бўладиям демай гапираверади. Шу одатини сира ташламадида. Ёшлигимизда ҳам нуқул орага бевақт суқилиб ҳақгўйлик қилганига ажратиб қўярдик, ўйинга қўшмай.

-Хафа қиляпсан.

-Мендан хафа бўлолмайсан буни яхши биламан. Айтганча Гулола келаман деганди. Бугун ё эртага келиб қолса керак.

-Яхши бўларди жуда зерикиб кетдим.

-Хадича ҳеч бир иш бежизга бўлмайди. Балки сен сабаб бўлиб Азамат жодудан ҳалос бўлар.

-Мен қайтаман тузалиб кетсам. Бу ерда юришимдан наф йўқ.


-Нега бирдан бу қарорга келдинг?

-Ўз ҳаётимни йўлга қўйишим керак. Ишга кираман. Қизимни келажагини таъминлашим керак.

-Эсингни йиғ. Бир ишни бошладингми охирига етказ. Бежизга янга сени ёмон кўриб қолмагандир.


Самандарни гапларини ўйлаб қолдим. Наҳотки у шу пайтгача Самандарга ҳеч нарса қилмаган бўлса.

Ўйлаган саволимни дарров бердим


-Саман сенгаям бирор зарар етганми ундан?


-Ишим юришмай қолади янгага қарши нимадир айтсам .

-Ҳозир нега қўрқмаяпсан ишинг юришмаслигидан?

-Мен тинимсиз дуо қиляпман. Менга охирги вақтларда зарари тегмай қолган. Азаматни чўнтагида доим бир қизни расми бўларди. Мен кўрмаганман, аммо унга соатлаб термулиб турганини эслайман.


-Аллоҳ хоҳласа аканг менсизам жодудан ҳалос бўлади. Бу ерда мени алоқам йўқ. Бу ишлар мен келишимдан олдин бўлган.


Самандар ўзини гапини маъқуллаб тураверди сўнг кетди.


Тун кираверса нотинчланавераман. Эшикдан ёки деразадан қора нимарсалар кириб келаверадигандек туйилади. Ҳозирам шомни ўқишга бувим чиқиб кетдилар. Мен эса қўрққанча ўтирибман. Қизим келинойимга анча ўрганиб қолибди. Менга эътиборам бермайди. Жиянларим уни ер-у кўкка ишонмай кўтариб юришади. Қизим ётиб қолганимга кўкракданам чиқди. Унга энди қўшимча сигир сути беришаётган экан. Сутга новвот солиб яхшилаб пишириб сўнг ичиряпмиз дейишди.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3🔥2