🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#SAODAT #No_2 #By_Nafisa_Malikova Дарс бўйи мағрур жилмайиб ўтирдим...Саша қоровул амакидан роса гап эшитган бўлса керак... Уйга кетаётганимда йўлимни Жасур тўсди... -Саодатт.... -нима дейсан???-дедим ёқмаётганини билдириш учун энса қотириб...…
#SAODAT
#No_3
#By_Nafisa_Malikova


Совчилар ўтирадиган хонани ёнида айвон жойлашган бўлиб уни тўғрисида дарахт бор эди...улкан тут дарахти...ёнида эса олма...кўйлак лозимда ўтирганча тут ея бошладим дарахт шохида...сўнг ёнбошда жойлашган олма дарахти шохига қўл чўздим...ям яшил барра...бирам сувли...еб еб олмани қолдиқини тўғри совчилар ўтирган хона ёнидаги айвонга мўлжаллаб отдим...шундай моҳир мерган бу қишлоқда хор бўлиб юрибди...ишимни завқ билан давом эттирардим...чой олиб кираётган опам мени ишимни кўриб ҳаводан ўпич йўллади....қиқирлаганча давом этдим...
Бир мунча вақт ўтиб айвондан чиқаётган пайти думалаб тушган совчи холаларни кўриб онам гап нимадалигини тушунди....
-Саодаттттт....
Қочдим...бундай пайти онамга кўринмаган маъқул...
Кап катта хотин отган олмангга думалаб ётса ажойиб кўринаркан...ўз ишимдан уялиш ўрнига тинмай кулардим...ким унга энди 17га кирган опамга совчи бўлсин девди...
Молларни далага ҳайдаб кетдим...акам тайинлаганди...акамга топшириб уйга қайтгунимча анча кеч бўлиб қолувди...уйимиз мактаб билан деярли ёнма ён эди...ўтиб кетаётсам ғира ширада скамейкада ўтирган ўқитувчимиз Назокат ва бир бегона эркакка кўзим тушди....дарахтлар панасида ҳеч ким кўрмайди деб ўйлашган шекилли...қизиқиш устунлик қилди....аста яқинлашдим...мушук ҳам ҳижолат писиб боришимни кўрса...манзара тиниқлашди...Назокат опа исмига мос назокат билан ўша эркакка жилмаярди...бир зум анқайиб қолдим...қаттиққўл ўқитувчимиз ҳам эркаклар ёнида ожиз қоларканку...давоми янаям жўшқинроқ тус олди...эркак уни бағрига босди...шарманда...бошқа жой қуриб қолибдими буларга...шу пайт кимдир ортимдан келиб кўзимни қўллари билан тўсди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25👏1
#SAROB_JILVASI


#No_3
#By_Nafisa_Malikova


-бугун опамни кўрмаганимга роппа-росса 1 ҳафта бўлади!
Шундоқ ҳам опамни соғиниб юрган онам мени бу гапимдан кейин маъюс тортиб кулимсиради.
-энди опанг ўзини чин уйига кетди! Аллоҳга шукур куёв Аллоҳни таниган йигит..динни ниқоб қилиб баъзилардек иккита учталаб хотин олмайди..
-тавба..эр бананмидики бўлишиб ейди!-дедим лаб буриб.
Онам кулди.
-сен гапириб туғилгансан!
-ростида..-дедим ўзимнинг гапимга кулгум келиб..баъзан ўша дамда эскилардан қолган мақол ёдга келмагани учун шу гапларни гапиргандирман деб ўйлайман ёки ёшлик қилиб.."Бировни устидан кулмагин зинҳор..."

🌺🌺🌺🌺🌺

-опа болангизга ўзингиз қаранг!
Орадан бир йил ўтиб бола қилган опам тезда иккинчисига ҳам ҳомиладор бўлиб қолганди.
-худди бола кўрмагандек бунча тез туғяпсиз?-дедим опамни боласини кўтариб.Опам кулди.
-ғирт беъманисанда! Аллоҳим берганида..
-бераркан деб туғаверарканда..-дедим боласига кулиб ўйнатарканман.Опам менга бошдан оёқ қараб қўйди.
-борган сари гўзаллашиб кетябсанми?
-энди сездингизми?-дедим кулиб.
-анови айлтсми битунмиди? Шунга қатнамай эрга тегсанг бўлмайдими?
-оббо! Опа сиз ҳам бошламанг..маҳаллада 20 ёш қизлар туриб онам мени қари қизга чиқариб қўйди!
Опам берилиб кулади..ҳомиладорлиги сабаб анча тўлишган лекин шу ҳам ўзига жуда ярашганди.
-Солиҳа..мана бу витаминларни ичиб юр қизим кетма-кет туғиш ўйинчоқ эмас..туғаётган аёл жонини икки дунё талашади!
Опам қорнини ушлаб қўяди.
-ойи буниси нима экана? Россаям тезроқ туғилиб тезроқ тили чиқишини истаяпман..
-мен кимга гапиряпман дориларни қолдирмай ич!
Биламан опам дорилар ичишни ёқтирмайди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-кейинги вақт кўп оғрияпти Солиҳа..докторга борсакчи?-деди Манучеҳр хотинига куйиниб.Солиҳа норози боқди.
-йўғэ..бу иккинчисику тўлғоқлар ҳам эрта бошланса керакда!
Манучеҳр хотинига меҳр билан боқди.
-ҳеч нарса емай ҳам қўйдинг..сендан хавотирдаман..
-Манучеҳр ака..агар менга бир гап бўлса..
Солиҳа жилмайиб кулди.
-бошқасига уйланиб олманг!
Манучеҳрни қошлари чимирилди.
-бу қанақа гап бўлди?Ўғлимизга ҳали кўп укачалар олиб келасан..
Солиҳа ўзини гапидан ўзи юраги орқага тортиб кетди.."Нафасимни шамол учирсин..болаларим ҳеч қачон етим қолмайди"
👍23😢9❤1
#AGYOR #No_3
#Nafisa_Malikova

Эртаси куни дугонам Чарос билан кутубхонага борсам ёнимдаги бўш жойга кимдир келиб ўтирди.....эътибор бермай китобимга термулдим...
-китобдан бош кўтариб биз тарафга ҳам қарайсизми???
Таниш овоздан эсанкираб қолдим...оббо шу етмай турувди...ахир бугун узун ва кенг кўйлагимни кийиб чиққандимку...хатто бўянмабман ҳам...
-қўрқманг...мен Беҳрузман...-бу сафар овоз яқинимдан эшитилганига юрагим дукурлаб кетди...охиста қарадим...яқинимда хушбичим Беҳруз менга жилмайиб турарди...қўлида эса китоб...айнан мен яхши кўрганим.. қизиқ у ҳам эртак ўқирмикан...
-Ассалому алейкум....-дедим иложи борича секин гапириб...
-яхшимисиз???-деди янада мен томон сурилиб...ҳеч бўлмаса атир сепмабман..уни атири эса бутун атрофга тараляпти...
-раҳмат яхшииии....-дедим кўйлагимни тўғирлаб...у мен ўқиётган китобга қаради...
-Лайли ва Мажнуннн...-деди ёқимли табассум билан...тавба мени лабим ҳам бунчалик чиройли рангда эмас...бу йигитга нимам ёқди экан....
-ҳааа....шу асарни яхши кўраман....-дедим..ҳаётда бундай севги борлигига ишонмайман....балки бордир..аммо мен билан бўлмаса керак....
-менга бундай бадиий тўқимлар ёқмайди...-деди қўлини орқамдаги столга қўяркан....шу пайт дугонам келиб бизга қараб анқайиб қолди....
-бу дугонам Чароссс...-дедим сукунатни бузиб....Чарос Беҳрузга ғалати қараб қўйди....шу пайт Беҳрузни телефони жиринглади ва ўрнидан туриб кетди....

-бу ким???-деди Чарос уни ортидан қараб....
-ўша...учрашувдаги....
-ҳммм....жуда чиройли...ҳаддан ташқари мулозаматтт....-деди ўйланиб....
-илтимос сен ҳам бошламааа...-дедим китобни ёпиб.....


-Ало....Навбаҳор...яна сенми???
-......
-бир муддат тел қилмай турр...
-........
-сабабини борганимда айтаман....хўп жоним...-дея Беҳруз телефонни ўчирди....
-хотинларни ҳаммаси бир гўррр...-дея ўзига ярашган костюмини тоғрилади...
👍25🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_2 #By_Nafisa_Malikova Элнур асабий сигаретини тутатди... -Раъно қанийди ўғил десанг...билмайсанда жўраларим ёнида қанчалик изза бўлаётганимни! Шундоқ ҳам охирги пайтлар кўп чекяпти...ароққа ҳам дардларимни унутай деб боғланиб…
#Taqdir_bitiklari

#No_3
#By_Nafisa_Malikova


-Элик!
Водийлик дўсти Ихтиёр келиб қолди...Элнур қўл бериб қадрдонлардек сўрашди...
-яхшимисиз?
-Элнурбой бу бозорни энг йирик оптомчиси бўлибсиз бирга иш қилсак нима дейсиз?-деди қийиқ ўйноқи кўзларини Элнурга тикиб...инсоният шундай баъзан пул қудрати олдида ожизларча шайтоний ҳисларга берилади...Ихтиёрни ҳам ич этини ҳасад кемирарди...нега энди ҳамма Элнурдан олади шохи борми уни? Аммо юз кўзини самимий тусга киргизиб шайтон тузиб берган режаларини Элнурга айтди...
-бемалол водий бозори арзон клиентларим кўп бирга ишласак янада яхши!-деди Элнур ҳеч гапдан бехабар дўстона табассум қилиб..камига уйига кечки овқатга таклиф қилди...
-бораман Элнурбой бораман! Бу ўғиллардан нечта?-деди Элнурни кўхликкина аёлини эслаб..
-учта қиз!-деди Элнур нигоҳини олиб қочиб...Ихтиёрни юзига кулгу югурдию ўзини босди...сен ҳам юрибсанда эркакман деб кўкрагингни кериб деди ичида..ўл бу кунингдан!
-ҳа бирга ишлайверсак ҳали борди келди қиламиз!-дея Элнурни елкасига енгил қоқиб қўйди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-Доно!
Синглисини ҳовлиси битта маҳаллада бўлиб фақат кўчанинг охирида эди...дарвоза қия очиқлигига кириб бораверди...синглиси шошиб чиқди...
-ака келдингми? Бунча қолиб кетдинг?
Элнур қўлидаги сархил меваларни синглисига узатди...
-эринг қани?
Донохолни лаби бурилди..
-гапирманг шуни! Хотинимку мен уни боқаман!
-бу деворни нега буздинг?-деди Элнур синглисининг қўшни билан келишилмаган масофада бузилаётган деворига қараб...
-кенгайтираман ҳовлимни!-деди Доно акасини ичкарига бошлаб...Элнур ичкарига кириб оёқ кийимини ечаётганди бир жувон беихтиёр вой деб юборди..Элнур ялт этиб боқди...ўзига ёши ўттизга бормаган оппоқ танаси билқиллаб балиқдек турган жувон унга еб қўйгудек қараб турарди...
-Доно мен борақолай!-деди ноз билан Қундузой сочини тўғирлаб...
❤10💔5
OVCHI

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA
#No_3


Наргиза бир нечта расм жўнатди.
-нега тўлиқмас?
-ахир..уяламан!
-нимадан қўрқасан кун келиб барибир хотиним бўласанку?
-Наргиз..Наргиз,бунча қолиб кетдинг кел овқатга!
Онаси овозидан чўрчиб кетган Наргиза тезда кийина бошлади.
-мен кетдим онам чақиряпти!-дея телефонни ўчирди.Расмни тагига изоҳ келди.
-кундан кун гўзаллашиб кетяпсан!
Қиз ўзида йўқ ҳурсанд бўлиб кетди.
-сизни севаман жоним-дея ёзиб телефонини кўрпа тагига яшириб чиқди.Ошхонада макарон стол устига қўйилган ёнига пиёз тўғрабди онаси.
-уффф ойи дадам пул жўнатган бўлса бодринг-помидор есак бўлмайдими?
Онаси жилмайиб қўйди.
-уни тежашимиз керак,синглингни боғчаси ҳам борку!
Наргиза норози қиёфада макаронни ея бошлади.
-дадам қачон қайтади ойи?
-даданг яна ишлайман ҳали Наргиза ўқишга кирса,Беҳзодни уйлантирсак кўп пул кетади деябди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Наргиза юзига китобни ёпволиб телефонда ярим тунгача Шербек билан гаплашди.
-севаман де!-деди йигит буйруқ бериб.
-севаман!-деди қиз ҳаяжонланиб.
-бўпти мен ухлашим керак,онлине бўлганингни кўрмай ярим тунда!
-хўп жоним..-деди Наргиза нозланиб.Кечаси билан тўлғониб йигит ҳақида ўйлаб чиқди..Дугоналари ҳам ҳавас қилади унга.Шундай кўркам йигит фақат Наргизани севади.Қиз ҳурсанд бўлиб кўрпани қучди.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Тонгги 7га томон телефон овозидан шошиб хонасига қамалиб олди.
-ало! Ассалому алейкум ҳаётим ҳайрли тонг!
-яхшимисан!-деди йигит овози юмшаб-Наргиз..аҳволим оғир
Наргиза ҳавотир билан телефонни қулоғига босди.
-нима бўлди?
-онам касал биласан,биттаси мендан қарз олганди бермаяпти,онамни дорисига пул топа олмаяпман шунга бугун кўриша олмасак керак!
Наргиза бироз ўйланиб сўнг жилмайди.
-пул топсам кўришамизми?
-хазиллашмаяпман Наргиз-деди йигит ғамгин овозда.
-мен ҳам хазиллашмадим яқинда дадам пул жўнатган қанча керак сизга?
Йигит жонланиб кетди..
-ўзимни асалим доим қийин вазиятимда қўллайсана?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1😭1