🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
#SAODAT

#No_41
#By_Nafisa_Malikova


Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Румий ҳазратлари.



-Саодат кийимларингни тайёрла...-деб қолди онам бирдан...
-мактабимчи???
-рухсат олиб келдим директордан...


Қозоғистонга ҳар ёзги таътилда борардим...Дилбар опамга қарашгани...бечора тиним билмай далада меҳнат қиларди...
Ҳозир эса онам билан совчиликка кетаётгандик...Зарбуви холам доим кулиб турардилар..табиатан жуда юмшоқ кўринсада нимасидир сирли...
Етиб боргунимизча кеч тушиб кетди....
Дилбар опам очиқ юз билан кутиб олди...фақат поччам онамни ўша воқеадан кейин хушламай қўйганди...
-ойи Очил келганда ҳайрон бўлувдим...ростан Насибани олиб берасизми???-деди опам озғин қўллари билан чой қайтараркан...
-сенам бошлама..ўзи мановилар еди...-деди онам менга ишора қилиб чой хўпларкан...қарасам опамни қорни анча чиқиб қопти..
-опа...-дедим жилмайиб...опам нигоҳим қаратилган жойга қараб ширин жилмайди...
-яна жиянчали бўласан яқинда!!!
-ановинг сал ўзини йиғиб олдими??-деди онам поччам чиқиб кетган пайт...опамни кўзлари пирпиради...азалдан дийдиё қиладиган феъли йўқ...кейинчалик айтганди қанчалар қийналганини...аммо ўша давр қизларининг сабри темирданда қаттиқ эди...
Эртаси куни биргалашиб анча нарса пиширдик...поччамни онаси вафот этган бўлиб опаси бор эди...нари бери қариндошларни йиғиб йўлга тушдик...
Семизгина Зарбуви холам жилмайиб қайнсингиллари билан бизни кутиб олди...
Ичкарига кирмай ҳовлини айлана бошладим...
Насиба опани ухлаб ётганини тасодифан эшитиб қолдим...товба кўнглига уйқу сиққанини...кейин уйғотишди шекилли бир пайт домбоққина бўлиб чиқиб келди...икки юзи қип қизил....уни акам билан тасаввур этиб ичим ачиди...
-хуш келибсиз қиз бола...-деди уялиб...у пайтлари қайнсингилларни ҳеч ким исми билан атамасди...
-хуш кўрдик...ширин уйқунгизни бузмадикми???-дедим яна тилимни тия олмай...
-йўғэ нега...кўзим илинибдида...-деди мийиғида жилмайиб...негадир менга Насиба опа ёқмади...
Овқатлангач қарасам уйдагилар ҳали бери турмайди...адирларни айлангим келди...
-ўзим айлантириб келаман...-деди бўлажак янгам атрофимда айланиб...
Улкан адирликларда тоза тоғ ҳавоси кезиб юрарди...бирам ҳузурбахш...
-акангиз мен ҳақимда нима деди???
Насиба опа мақсадга кўчди охири...
-биласизми...акам қишлоқдаги энг келишган йигит...диди ҳам нозик...сизни ёқтирибдики уйланмоқчилар...
Зора шу гапдан кейин ўзига сал қараса...Насиба опа акамни хаёл қилиб табассум қилди...
-у ерлар қанақа ерлар???-дедим улкан адирлик бағрида ўрнатилган тўсиқларга қараб...
-ҳа...у жой давлат одамларига тегишли...-деди Насиба опа сочларини ортга ташлаб....қизиқиш устунлик қилиб яқинлашдим...чиройли отлар чопиб юрарди...демак бой одамни уйи...

-шунчалик қизиқ эканми???
Бегона овоздан чўчиб кетдим...
Қаршимда отда чехраси иссиқ кўринган бир йигит турарди...
-Ассалому алейкум...безовта қилган бўлсак узр!!!-дедим хонимлардек...назаримда у мени танирди...ёки шундай ҳис қилдим...
-янгимисиз???-деди йигит бошдан оёқ қараб қўяркан...
-меҳмонга келган...бўлажак қариндошим...-деди Насиба опа қўлимни тутиб кетдик дея...
Кўрмасам ҳам ортимдан тикилиб қолган кўзларни ҳис этдим...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤3
#Agyor
#No_41
Мистер Жек

-сен бу ерда нима қиляпсан???-деди ҳайрат билан...
-буни жўраларингдан сўра ахмоққ...-дея сочимни тўғирладим...
-Журабеккк....-дея бақирди....уни важоҳатидан бироз ортга тисарилдим...хонага Журабек кириб келди....
-нима...-деяётиб менга кўзи тушиб дахшатдан қотиб қолди....
-кимни олиб келдиларинг????-дея бақирди Абдуллоҳ...
-кийими бир хил эканку...-Журабек бошини ушлади...
-мен кетдим...муаммойингни ўзинг ҳал қил...-дея юриб кетаётгандим қўлимни ушлаб тўхтатди...
-қаёққа ахмоқ??? Мени ҳурматим бир тийин бўладику...чорасини топаман....
-ўғлимм...-Хадиса холанинг овози эшитилди...хола ҳам ичкарига кириб менга кўзи тушиб ҳайрон қолди...ва жилмайди...
-ўғлим...бу мен ўйлаган нарсами???
Абдуллоҳ уёқдан буёққа юрарди....
-Айдинайни ёнида ким деган одам бўлдим???
-ўғлим...демак тақдиринг шу қизим экан....-деди хола жилмайиб...қўлида тилла узук бор эди...
Менга яқинлашиб тақмоқчи эди...қўлларимни узатмадим...
-кечиринг хола...буни тақа олмайман...мен жувонман...эр кўрган аёлман...мен ўғлингизга муносиб эмасман...-дедим дадил туриб...ёлғонни ёмон кўраман....
Абдуллоҳ менга ялт этиб қаради...
-ойи буни қайтариб олиб бораман...мен ахир чимилдиққа фақат ўзим севган инсон билан кирмоқчиман...кимдандир қолган сарқит билан эмассс....-деди менга жиркангандек тикилиб...унинг бу нигоҳидан вужудим музлади...аммо бу рост....ажрашган аёлни юзи қора...уни айби борми ёки йўқ...барибир ҳам пешонасида тамға бўлиб тураверарди...
-ўчир овозингни ахмоқ бола...мен дадангга текканимда биринчи эрим вафот этганди...аммо даданг бирон марта юзимга солмади...бизни урф одат ўзгармаган...ўзгармайдиям...Аллоҳим пешонангга шу қизни битган экан шу билан яшайсан....
-ойи...барибир Айдинайни олиб келаман....-дея Абдуллоҳ жахл билан чиқиб кетди....хола уни орқасидан чиқиб кетди...
-узрр....минг бора...-деди Журабек мен томонга узрли нигоҳ ташлаб тез тез юрганча чиқиб кетди.....
Нималар бўляпти ўзи??? Мен ҳам Абдуллоҳ билан яшаш ниятим йўқ...ҳозироқ кетаман....
👍37😢4🥰1
#Taqdir_bitiklari


#No_41
#By_Nafisa_Malikova


-сиз қолмайсизми?
Раъно ўзи ва қизларини уйга ташлаб яна ортига қайтаётган эрига боқди..
-онам бугун ёнимда қол деди!
Совуқ оҳангда айтилган гапдан Раънонинг ҳам кўнгли музлади бир зум...
-хўп яхши боринг!
Элнурни кузатиб уйга кирганди ҳамки олган яширин рақами жиринглай бошлади...қараса эри қилмоқда...дарров сочиқ топди..
-Омина Одина ва Ўғилойга қара буёққа кирмасин!
Омина тушунмасада бош силкиди...
Раъно сочиқ босиб гўшакни кўтарди...
-ало...
-Фаридааа...
Негадир бу оҳанг бояги совуқ оҳангга ўхшамасди...
-Ассалому алейкум!-деди Раъно ингичка овозда...
-яна ёлғончи экан деманг бугун онамни туғилган кунлари эди шунгаа...
-вой табриклайман..сиздек ўғиллари борлиги ҳам бахт!-деди кулиб...
-биласизми баъзан инсонга нимадир етишмаётгандек туюлавераркан...-деди эри хомуш овозда...
Раъно қулт этиб ютунди..
-оилангиз нотинчми?
-сезиляптими?
-ҳа...негадир овозингиз хазин...
-жуда ҳам сезгирсиз...-деди эри кайфияти кўтарилиб...
-менга айтишингиз мумкин!
-Фарида..расм масаласида жимсиз?
Раъно бир зум каловланди...
-буткул ёддан кўтарилибди...
-пул масаласида ёрдам керак бўлса...
Раъно қулай имкониятдан фойдалангиси келди аммо бирдан пул сўраса эрини ҳафсаласи пир бўлиши мумкин...
-ўзим уддалайман!
-сиз бошқачасиз..-деди эри меҳр билан...
Раъно бир зум телефонни кўкси узра босди..гўё телефонда эрини эмас ўзини алдаётгандек...
👍9❤4