#Силаи_раҳм

Мискинга таом бериш…

Мискинга таом бериш Исломда кенг тарғиб қилинган ишлардан биридир. Бу хайрли амал ҳақида Қуръони Каримда кўплаб оятлар келган бўлиб, ушбу бобда улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз.

Аллоҳ таоло Инсон сурасида хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатлари баёнида айтади:
«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

Аброрлар ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида улар орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи учун етарли еб-ичадиган таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🕊7
Доктор Айман Сувайд ҳазратларининг навбатдаги амалий машғулотлари бўлиб ўтди

2026 йил 1 октябрь куни шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ иштирокида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди. Машғулот давомида бир қатор устоз тингловчилар қироат қилиб, ўз тиловатлари борасида шайх Айман Сувайд ҳазратларининг мулоҳазаларини тингладилар.

Ҳар бир тингловчи Қуръони каримнинг «Фотиҳа» сураси ҳамда «Бақара» сурасидан ярим саҳифадан ўқиб бердилар. Шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ ҳар бир тиловат қилган тингловчи билан якка тартибда мулоқот қилиб, ўз мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, шайх Айман Сувайд ҳазратлари «Фотиҳа» сурасини шарҳлаб, ҳақни таниб, уни қабул қилмаслик, кўр-кўрони бировларга эргашишнинг хатари ҳақида сўзлаб берди.

Машғулот давомид, «Бақара» сурасининг 203-оятидаги Минога оид айрим фиқҳий масалалар, 207-оятдаги «شَرِى، يَشْرِي» феълининг ўзига хос хусусияти, 223-оятдаги мафъул биҳ (тўлдирувчи)нинг зикр қилинмаганининг грамматик таҳлили ҳамда 235-оятдаги маййитга бўлган эҳтиромнинг гўзал намунасини батафсил ёритиб берди.

Шу билан бирга, тажвид илмига оид қоидалар ҳақида ҳам муҳим маълумотларни улашди. Жумладан, «Бақара» сурасининг 219-оятини шарҳлаш асносида, ҳар оятнинг сўнгида вақф қилиш ёки кейинги оят билан улаб ўқиш масаласини мазкур суранинг 219-220-оятлари, «Зуҳо» сурасининг 1-3-оятлари ва «Соффат» сурасининг 137-138-оятлари мисолида кенг ёритиб берилди.

Устоз шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ ҳалқум ҳарфларини шарҳлар экан, уларни нотўғри талаффуз қилиш ноқулай вазиятларга сабаб бўлишини ҳаётий тажрибалари асосида тушунтириб берди.

Машғулот сўнгида тингловчилар ва устозларни юртимизда кенг нишонланаётган «1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрами билан қутлаб, Қуръон ходими учун муҳим бўлган ахлоқий фазилатларни баён қилди.

Маълумот учун бугунги амалий машғулотда «Бақара» сурасининг 185-оятидан 237-оятигача ўқилди.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66🔥10🤩6🥰4😢2
80. Moida surasi (Kirish) | "Tafsiri Hilol" kitobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari

Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil

#tafsir

🌐  YouTube

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41
#Жаннат_райҳонлари

Китоб ва салтанат

Синфбоши сифатида синфингда кутубхона ташкил қилганингни эшитиб жуда хурсанд бўлдим, болам.

Аммо мени биласан-ку, бошлаган ҳар бир ишингни сабаби ва мақсадини билгим келади. Нима бўлса ҳам уни кўпчиликка эргашиб қилдингми ёки бирон сабаб бўлибми? Мени ўшаниси қизиқтиради.

Айтишингча, китоб ўқиган болалар оғир-босиқ, мулоҳазали экан. Уришмас экан, қўполлик қилмас экан, сўкинмас экан. Ҳамма ғалва, тўполоннинг бошида китоб ўқимайдиганлар турибди экан. Тўғри фаҳмлабсан. Китоб билан ошно бўлган боладан ҳеч қачон ёмонлик чиқмаган. Бекорга Румий ҳазратлари: «Китобдан яхши дўст йўқ», демаганлар.

Бир подшоҳнинг ikki ўғли бор экан. Улардан бирининг тахт вориси бўлишини жуда‑жуда хоҳлар экан. Лекин қайсиниси муносиброқ? Шоҳнинг роса боши қотибди. Шунда калласига бир режа келибди. Икковига ҳам бир хилда бойлик бериб, боринглар, бошқа‑бошқа тарафларга бориб дунё кезинглар, аммо фалон йилда қайтиб келинглар, деб тайинлабди. Ўша фалон йил ҳам ўтибди. Шоҳ куч‑қувватдан кетиб, тўридан гўри яқин бўлиб қолибди. Шунда бир ўғли сафардан қайтибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🔥7🤩1
#Уламолар

Садриддин қори Муҳиддин қори ўғли

Садриддин қори 1909 йили шаҳарнинг «Чуқуркўча» даҳаси «Ҳақиқат» маҳалласи (ҳозирги «Мисгар» кўчаси)даги зиёли хонадондан дунёга келди. Отаси Муҳиддин (1874-1956) қори «Олмурут» мадрасасининг мударриси бўлган. Бобоси Абдусолиҳбой, калон бобоси эса Юнусбой ҳожидир. Бу икки зот маърифатли инсонларни ўзига дўст тутган, ибодатгўй кишилар бўлиб, савдо-сотиқ билан шуғулланган.

Интилувчан, дунёқараши кенг, илмга ташна Садриддин қори илк таълим дебочасини қиблагоҳидан олади. Сўнгра, «Чорсу» мавзеси «Самарқанд» кўчасидаги қорихонада машҳур мударрис, ҳофизи Қуръон Абдуғафур қори домладан таҳсил олиб, ўспиринлик чоғидаёқ ҳофизи Каломуллоҳ бўлиб етишади. Кейинчалик, таҳсилни устознинг ўғиллари Ҳомидхон махдум домлада давом эттириб, Қуръони Каримнинг такрорини мустаҳкамлайди. Рамазон ойи яқинлашгач, раҳнамоларининг дуойи фотиҳаларини олиб, «Махдум эшон» масжидида илк хатми Қуръонга имомликка ўта бошлайди. Ўша кунги хатмидан сўнг масжид имом-хатиби: «Бу ёшда Каломуллоҳни ёд олиб, меҳробга ўтиш, кутилмаган воқеа. Бу қори боламизга кўз тегмасин, Аллоҳ илмини зиёда қилсин», дея дуо қилади. Шундан сўнг ёшгина Садриддин қори намат кигизга ўтқазилиб, хонақоҳ ичида айлантирилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍56🔥9🐳2🤩1
Live stream started
Live stream finished (35 minutes)
Япониялик олим шайх Аҳмад Наоки Маэнонинг эътирофи

Аввал хабар қилганимиздек, япониялик уламо шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимизга ташриф буюрган эди. Шайх Аҳмад Маэно юртига қайтгач ўзи фаолият олиб бораётган масжидида жума маърузасини қилди. Жума суҳбатида юртимизга қилган зиёрати, унутилмас таассуротлари ва халқимизнинг гўзал анъаналарини эътироф қилиб, сафари давомида уни ҳайратга солган воқеаларни сўзлаб берди. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз:

«Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади:

«Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлийингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир» (13-оят).

Бу жуда машҳур оят, кўпчилигимиз уни ёддан биламиз.

Бу оят маданиятлараро мулоқот, динлараро суҳбат ва ҳар хил миллатга мансуб инсонлар билан алоқа ўрнатиш нақадар муҳим эканини баён қилади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍107🔥16👏9😢3🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Albatta, amallar niyatlarga bog‘liqdir

«Amallar niyatga bog'liqdir» kitobi 3-son


📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahullohning qalamiga mansub «Amallar niyatga bog'liqdir» kitobi suxandon lafzida

🎙Matnni islom.uz portali suxandoni Qamariddin Bekmuhammad o‘qigan.

🌐 https://youtu.be/VFMIHBXRjg8

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79😍11🐳3🤩2
#Кун_дуоси

Никоҳ тузилгандан кейин эр-хотинга айтиладиган зикрлар

السُّنَّةُ: أَنْ يُقَالَ لَهُ: (بَارَكَ اللهُ لَكَ)، أَوْ (بَارَكَ عَلَيْكَ، وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي خَيْرٍ).
وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُقَالَ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنَ الزَّوْجَينِ: (بَارَكَ اللهُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْكُمَا فِي صَاحِبِهِ، وَجَمَعَ بَيْنَكُمَا فِي خَيْرٍ).

«Барокаллоҳу лака» ёки «Барока ъалайка ва жамаъа байнакумаа фий хойрин» «Аллоҳ сенга барака берсин» ёки «Сенга барака ато қилиниб, ораларингизни яхшиликда жамласин», деб айтиш суннат амалдир.

Икки жуфтнинг ҳар бирига: «Барокаллоҳу ликулли вааҳидим минкумаа фий соҳибиҳи ва жамаъа байнакумаа фий хойрин» «Аллоҳ жуфтингни баракали қилиб, ораларингизда яхшиликни жамласин», деб айтмоқ мустаҳаб амалдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67🎉22😍10🕊5💯4🔥3🤩1
#Саҳобалар_ҳаёти

Таваккул ва шукр

Имом Абу Довуд ва Ибн Асокир Яҳё ибн Мурра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:

«Али розияллоҳу анҳу кечаси масжидга чиқиб, нафл намоз ўқир эди. Биз у кишини қўриқлагани келдик. Фориғ бўлганидан сўнг олдимизга келиб:

«Нима қилиб ўтирибсизлар?» деди.

«Сизни қўриқламоқдамиз», дедик.

«Осмон аҳлидан қўриқламоқдасизларми ёки ер аҳлиданми?» деди Али. «Ер аҳлидан», дедик.

«Осмонда ҳукми чиқмагунча, ер юзида бир нарса бўлмас. Албатта, ҳар бир одамга икки фаришта вакил қилинган, улар уни қадари келгунча ҳимоя қилиб турадилар. Қачон қадари келса, қадари билан унинг орасини очиб қўядилар. Албатта, менинг устимда Аллоҳ томонидан мустаҳкам қўрғон бор. Қачон ажалим келса, у очиб қўйилади. Ҳеч ким, албатта, ўзига етган нарса зинҳор хато қилиши мумкин эмаслигига ва ундан ўтиб кетган нарса унга зинҳор етмаслигига ишонмагунича иймон ҳаловатини татимас», деди».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍72🔥26🕊9⚡5😢5🎉1
#Кун_дуоси

Келин туширди кечасида куёвнинг айтадиган зикрлари

يُسْتَحَبُّ أَنْ يُسَمِّيَ اللهَ تَعَالَى وَيَأْخُذَ بِنَاصِيَتِهَا وَيَقُولُ: (بَارَك اللهُ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِنَّا فِي صَاحِبِهِ)، وَيَقُولُ مَعَهُ:

Аёлига илк бор йўлиққанда, унинг пешона сочига қўлни қўйиб,
«Барокаллоҳу ликулли вааҳидим миннаа фий соҳибиҳи» «Аллоҳ ҳар биримизни ўз жуфтига баракали қилсин», деб айтмоғи маҳбуб амалдир. Ва бу билан бирга қуйидаги ҳадисдаги дуони ҳам қўшиб айтади:

مَا رَوَينَاهُ بِالأَسَانِيدِ الصَّحِيحَةِ فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» وَ«ابْنِ السُّنِّي» وَغَيْرِهَا عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً أَوِ اشْتَرَى خَادِماً فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَشَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ، وَإِذَا اشْتَرَى بَعِيراً.. فَلْيأْخُذْ بِذِرْوَةِ سِنَامِهِ وَلْيَقُلْ مِثْلَ ذَلِكَ» [د 2160، ق 1918، سني 600].
وَفِي رِوَايَةٍ: «ثُمَّ لْيَأْخُذْ بِنَاصِيَتِهَا، وَلْيَدْعُ بِالْبَرَكَةِ فِي الْمَرْأَةِ وَالخَادِمِ» [2160].

Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз бир аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма, иннии ас’алука хойроҳаа ва хойро маа жабалтаҳа ъалайҳи, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва мин шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳи», десин. Туя сотиб олса, унинг ўркачининг тепасидан ушлаб туриб ҳам худди шундай десин».

Бошқа ривоятда: «Сўнгра унинг пешона сочидан ушлаб, хотин ва ходим хусусида барака тилаб дуо қилсин», деб қўшимча қилган».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🕊12🔥8😍2