#Мазҳабда_нажот

17 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар

Савол: Таржиҳ қилишда эътиборга олинадиган нарса – мусулмонларнинг манфаати, яъни мусулмонларга энг фойдалиси экан. Вақтлар ўтиши, ҳолатлар ўзгариши билан таржиҳ қилинган масала ҳам ўзгариши мумкинми?

🔗 Жавоб

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍49🥰13🔥2
Ислом молияси истиқболлари Дубайда муҳокама қилинади

DIFC ва S&P Global Ratings 7 октябрь куни Дубайда 16-Annual Islamic Finance Conferenceни ўтказади.

Сана: 7 октябрь 2026 йил
Манзил: The Atrium, Gate District, DIFC, Дубай
08:30–13:00
Иштирок: бепул
Асосий мавзу:
“Islamic Finance 2026–2027: Navigating Rough Waters”

Конференцияда 2026–2027 йилларда ислом молияси тармоғининг ривожланиш истиқболлари, янги имкониятлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинади.

Муҳокама қилинадиган асосий йўналишлар:
▪️ Ислом молиясининг глобал истиқболлари
▪️ GCC давлатларида капитал бозорларининг ривожланиши
▪️ Сукук молиялаштириши
▪️ Банклар ва корпоратив тармоқда молиялаштириш тенденциялари
▪️ Такофул тармоғининг истиқболи
▪️ Саудия Арабистонидаги молиявий ўзгаришлар
▪️ Марказий Осиё ва Кавказда исломий молия

Эътиборли иштирокчилар:
• Basheer Ahmad — Dubai Financial Services Authority
• Abdul Kadir Hussain — Arqaam Capital
• Ali Taufeeq — HSBC, Sukuk Financing
• Dr. Mohamed Damak — S&P Global Ratings, Head of Islamic Finance

Ўзбекистон учун муҳим жиҳатлари
Конференция дастурида Марказий Осиё ва Кавказда исломий молия алоҳида сессия сифатида белгиланган.
Бу Ўзбекистонда 2026 йилда шаклланаётган янги ислом банк-молия тизими, Шариат кенгашлари, сукук ва исломий капитал бозорини ривожлантириш нуқтаи назаридан айниқса қизиқ. Яъни, анжуманда нафақат Форс Кўрфази Кенгаши аъзо давлатлари (GCC) ёки Яқин Шарқ, балки Марказий Осиёга ҳам эътибор қаратилади.

Диққат: тадбир офлайн форматда ўтказилади ва расмий маълумотга кўра, онлайн трансляция ёки кейинги видеоязув режалаштирилмаган.

Расмий маълумот: DIFC — 16th Annual Islamic Finance Conference

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🔥4😍4💯2
#Мўминларга_эслатма

Гуноҳга чорлов пайдо бўлганда...

Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ дедилар:

«Одамлар катта иштиёқ ила: «Фалон гуноҳ кичик гуноҳми ёки каттами?» деб сўрайди. Сўрашдан мақсадлари, агар кичик гуноҳ бўлса, «қилса бўлади» деб ўйлашади, агар улкан бўлса, уни қилишга қалбларида қўрқув ва хавф сезилади.

Аммо кичик ва катта гуноҳларнинг мисоли учқун билан катта чўғ кабидир. Ҳеч қачон сиз оловнинг бир кичкина учқунини «бу бор-йўғи бир учқунку» деб сандиқда сақлаган кимсани кўрмагансиз. Ақлли инсон бундай қилмайди. Чунки сандиққа солса, у аниқ оловга айланади ва сандиқдаги бор нарсани ёндириб юборади. Эҳтимол, сандиққа қўшиб, бутун уйни ҳам ёндириб юборар.

Гуноҳнинг касофати ҳам шундай. Хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта — у учқундир. Агар сиз ўз ихтиёрингиз ила бир гуноҳ қилсангиз, эҳтимол, у бир гуноҳ сизнинг бутун ҳаётингиз бойлигини кул қилиб юборар. Шунинг учун ҳеч қачон «бу кичик гуноҳми ёки каттами?» деган ўйга тушманг. Бу масала ўйлаб ўтирадиган нарса эмас. Қилаётган ишингиз гуноҳми-гуноҳмасми, шуни ўйланг. У ишга шариат рухсат берганми-бермаганми, шуни аниқлаштиринг. Аллоҳ таоло қайтарганми-қайтармаганми, шунга қаранг. Агар Аллоҳ таоло ман этган бўлса, «Унинг ҳузурига қайси юз билан бораман?» деб ўйланг.

Қачонки инсоннинг қалбида гуноҳга чорлов пайдо бўлса, ўша пайт Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйласин ва шу орқали гуноҳни тарк қилсин».

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93🔥14💯11😢6⚡1🤩1
#Кун_дуоси

Жимоъдан аввал айтиладиган зикрлар

رَوَينَا فِي «صَحِيْحَيِ: «البُخَارِيِّ» وَ«مُسْلِمٍ» عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا مِنْ طُرُقٍ كَثِيرَةٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ إذَا أَتَى أَهْلَهُ قَالَ: بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ، وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا، فَقُضِيَ بَيْنَهُمَا وَلَدٌ.. لَمْ يَضُرَّهُ» [خ 141، م 1434].
وَفِي رِوَايَةٍ لِلْبُخَارِيِّ: «لَمْ يَضُرَّهُ شَيْطَانٌ أَبَداً» [خ 5165].

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилмоқчи бўлса

بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ، وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا

«Бисмиллаҳи. Аллоҳумма жаннибнааш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтанаа», деса ва икковининг ўртасида фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга (шайтон) зарар етказа олмайди», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳ номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четлат ва шайтонни ҳам бизга ризқ қилиб берадиганингдан четда қил».

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бухорийнинг ривоятида:

«Унга шайтон ҳеч қачон зарар келтира олмайди», деб «шайтон» лафзи билан келган.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77🔥11🤩5😍5
#Тарих

Саккизинчи салиб юриши

(1270 йил)

Салибчиларнинг Яқин Шарқдаги мағлубияти

1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бироз мустаҳкамланди. Чунки бу вақтда мусулмон давлатлари мўғул-татар истилосига қарши курашишларига тўғри келган эди. Аммо 1260 йилда Миср султони Бийбарс Сурияни ўзига бўйсундирди ва аста-секин салибчилар қалъаларини забт эта бошлади: 1265 йилда у Қайсарияни забт қилди, 1268 йилда Ёфани қўлга киритди, шу йили Антокияни забт этиб, Антокия князлигига барҳам берди. Людовик IX, Сиқиллия қироли Карл Анжуйский (1264–1285) ва Арагон қироли ­­Хайме I (1213–1276) бошчилигидаги саккизинчи салиб юриши салибчи мамлакатларга кўмак кўрсатиш учун уюштирилган сўнгги уриниш бўлди. Дастлаб Тунисга, сўнг Мисрга ҳужум қилиш режалаштирилди. 1270 йилда салибчилар Тунисга келишди, бироқ ўзаро тарқалган вабо сабабли улар юришни тўхтатишга мажбур бўлишди (вафот этганлар орасида Людовик IX ҳам бор эди). Тунис султони билан тинчлик сулҳи тузилди. Унга кўра, у Сиқиллия қиролига ўлпон тўлаш ва католик руҳонийларига ўз тасарруфидаги ўлкаларда ибодатларни эркин амалга ошириш ҳуқуқини бериш мажбуриятини олди.

Мазкур муваффақиятсизлик Сурия ва Фаластиндаги салибчиларнинг инқирозини муқаррар қилиб қўйди. 1289 йилда мусулмонлар Тораблусни ишғол этиб, шу номдаги графликка барҳам беришди, 1291 йилда эса Байрут, Сидон ва Тир забт қилинди. Шу йили тамплиерлар ва иоаннитлар жон-жаҳдлари билан ҳимоя қилган Акранинг йўқотилиши христианларнинг Шарқдаги ҳукмронлигига барҳам берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🔥5🐳2🎉1
Афғонистонда Бурҳониддин Марғиноний меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Шу йилнинг 3–7 октябрь кунлари Афғонистоннинг Кобул шаҳрида «Имом Бурҳониддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков бошчилигидаги диний-маърифий соҳа вакилларидан иборат юртимиз делегацияси қатнашмоқда.

Асосий тадбирда аллома бобомиз Бурҳониддин Марғиноний умрини ислом ҳуқуқшунослиги ва фиқҳ қоидаларини пухта тизимга солишга бағишлагани алоҳида эътироф этилди. У зотнинг қаламига мансуб «Бидоят ал-мубтадий» асари, 80 жилддан ошиб тугалланмай қолган «Кифоят ал-мунтаҳий» шарҳи ҳамда 13 йил давомида сайқал бериб ёзилган шоҳ асар бўлмиш «Ал-Ҳидоя»нинг бизгача етиб келгани катта илмий ютуқ экани таъкидланди.
Шунингдек, алломанинг «Фатаво ан-Навазил», «Маносик ал-ҳаж», «Мазид фий фуруъ ал-фиқҳ» ва «Кашф ал-осор» каби ноёб манбалари асрлар оша Шарқу Ғарб мадрасаларида энг ишончли қўлланма бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.

Анжуманда сўзга чиққанлар икки мамлакат халқларини боғлаб турувчи тарихий, илмий ва маънавий алоқаларни янада ривожлантириш, умумий меросни чуқур ўрганиш ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда давлатлар раҳбарлари саъй-ҳаракатлари туфайли икки томонлама алоқалар ривожланаётгани, хусусан, Ўзбекистон Президенти томонидан халқаро минбарларда Афғонистонда тинч, осойишта ҳаёт барқарор топиши йўлида илгари сурилаётган ташаббуслар, Балҳ вилоятида муҳташам Имом ал-Бухорий мадрасасининг барпо этилаётгани каби хайрли ишлар тилга олинди.
Тадбир доирасида Бурҳониддин Марғиноний ҳаёти ва илмий меросига бағишлаб чоп этилган янги китоб конференция иштирокчиларига тақдим қилинди.

Меҳмонлар Кобул шаҳридаги «Калимот» илмий-тадқиқот маркази, Кобул миллий музейи ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғи ва мақбарасини зиёрат қилиб, мазкур масканларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, делегация таркибида Тошкент ислом институти "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси, ЎМИ Уламолар кенгаши аъзоси Яҳё домла РАЗЗОҚОВ ҳамда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази катта илмий ходими Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев ҳам қатнашмоқда.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥11🥰5👏3🎉2⚡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hazil niqobidagi fahsh

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍150💯24🔥14⚡6👏3🕊3😍3😢1🏆1
#Ҳаж

Жумумдаги Фатҳ масжиди

Жумум — Марриз Заҳрон водийсидаги жой бўлиб, Бану Сулайм қабиласининг сув манбаи ўша жойдадир. У Мадинаи Мунаввара йўлида, Макканинг шимолида 25 км узоқликда жойлашган. Танъим масжидидан 18 км узоқликдадир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерга ҳижратнинг 6-йили рабиъул аввал ойида Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу бошчилигида отлиқ аскар юбордилар. Бир хотинга йўлиқишган эди, у отлиқларни Бану Сулаймга қарашли бир маҳаллага йўллаб қўйди. Улар бу ерда бир қанча неъмат ва асирларни қўлга киритишди.

Ҳижратнинг 8-йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу ерга тушиб, Макка фатҳ этилишидан олдин бир кеча тунаб қолдилар. Ўша куни у зот билан 10 минг нафар саҳоба бирга эди. Ҳамда Бану Сулайм қабиласидан бир қанча жамоа ҳам мазкур куни иштирок этишди. Абу Суфён шу куни мусулмон бўлди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63🕊4🔥1
#Уламолар

Довуд Антокий табобат ва ақлий илмлар билимдони

Тўлиқ исми ва таваллуди

Довуд ибн Умар Антокий Ҳаким Зарир ҳижрий 950 йили Ҳалаб шаҳри яқинида, ҳозирги Туркия ҳудудида жойлашган Антокия шаҳрида таваллуд топган (баъзи манбаларда Суриянинг Идлиб шаҳрида туғилган, Антокияда улғайган деб ёзилган).

Довуд ибн Умар «Моҳир», «Фарид» (ўз бобида ягона), «Ҳозиқ табиб», «Мукаммал олим», «Аллома табиб», «Кўзи ожиз доричи», «Замонасининг Буқроти» ва «Ўз асрининг мўъжизаси» лақабларини олган.

Синов

Довуд Антокий ҳам кўзи ожиз туғилган.

Илм йўли

Довуд Антокий тиб илмини ўз даврининг мусулмон табибларидан ҳам, ғайримусулмон юнон табибларидан ҳам ўрганган. Илм излаб, Шом, Дамашқ, Онадўли, Қоҳира ва бошқа турли диёрларга сафар қилган. Ёшлик чоғиданоқ беморларга аниқ ташхис қўйиши, уларни муваффақиятли даволаши билан машҳур бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70🐳5⚡4😢2🕊1😍1
#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг илмлари

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган «Мен илмнинг шаҳриман, Али унинг эшигидир», дедилар» деган ҳадиси шариф ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг илмлари қай даражада эканини яққол кўрсатиб турибди.

Бу ҳадиси шариф воқеъликда қандай тасдиқланганини бир оз бўлса ҳам кўриб чиқайлик.

Ибн Саъд Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади:

«Саҳобалардан Алидан бошқаси «Қани, мендан сўранглар», демас эдилар».

Масруқ розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Умар, Али, Ибн Масъуд ва Абдуллоҳ розияллоҳу анҳум илмнинг интиҳосига етган эдилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🔥14😍6🥰4
#Силаи_раҳм

Мискинга таом бериш...


Мискинга таом бериш Исломда кенг тарғиб қилинган ишлардан биридир. Бу хайрли амал ҳақида Қуръони Каримда кўплаб оятлар келган бўлиб, ушбу бобда улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз.

Аллоҳ таоло Инсон сурасида хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатлари баёнида айтади:

«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

Аброрлар ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида улар орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи учун етарли еб-ичадиган таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69