#Уламолар

Довуд Антокий табобат ва ақлий илмлар билимдони

Тўлиқ исми ва таваллуди

Довуд ибн Умар Антокий Ҳаким Зарир ҳижрий 950 йили Ҳалаб шаҳри яқинида, ҳозирги Туркия ҳудудида жойлашган Антокия шаҳрида таваллуд топган (баъзи манбаларда Суриянинг Идлиб шаҳрида туғилган, Антокияда улғайган деб ёзилган).

Довуд ибн Умар «Моҳир», «Фарид» (ўз бобида ягона), «Ҳозиқ табиб», «Мукаммал олим», «Аллома табиб», «Кўзи ожиз доричи», «Замонасининг Буқроти» ва «Ўз асрининг мўъжизаси» лақабларини олган.

Синов

Довуд Антокий ҳам кўзи ожиз туғилган.

Илм йўли

Довуд Антокий тиб илмини ўз даврининг мусулмон табибларидан ҳам, ғайримусулмон юнон табибларидан ҳам ўрганган. Илм излаб, Шом, Дамашқ, Онадўли, Қоҳира ва бошқа турли диёрларга сафар қилган. Ёшлик чоғиданоқ беморларга аниқ ташхис қўйиши, уларни муваффақиятли даволаши билан машҳур бўлган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70🐳5⚡4😢2🕊1😍1
#Саҳобалар_ҳаёти

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг илмлари

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган «Мен илмнинг шаҳриман, Али унинг эшигидир», дедилар» деган ҳадиси шариф ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг илмлари қай даражада эканини яққол кўрсатиб турибди.

Бу ҳадиси шариф воқеъликда қандай тасдиқланганини бир оз бўлса ҳам кўриб чиқайлик.

Ибн Саъд Саъид ибн Мусаййибдан ривоят қилади:

«Саҳобалардан Алидан бошқаси «Қани, мендан сўранглар», демас эдилар».

Масруқ розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Умар, Али, Ибн Масъуд ва Абдуллоҳ розияллоҳу анҳум илмнинг интиҳосига етган эдилар».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🔥14😍6🥰4
#Силаи_раҳм

Мискинга таом бериш...


Мискинга таом бериш Исломда кенг тарғиб қилинган ишлардан биридир. Бу хайрли амал ҳақида Қуръони Каримда кўплаб оятлар келган бўлиб, ушбу бобда улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз.

Аллоҳ таоло Инсон сурасида хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатлари баёнида айтади:

«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

Аброрлар ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида улар орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи учун етарли еб-ичадиган таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69
Ўзбекистон делегацияси Ғазни, Майдон-Вардак, Балх вилоятлари раҳбарлари билан учрашди

Кобул шаҳрида бўлиб ўтган "Имом Бурҳониддин Марғиноний илмий меросининг замонавий исломшуносликдаги ўрни ва мавқеи" мавзусида халқаро конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда илмий-маданий муассасалари раҳбарлари билан ҳам муҳим учрашувлар ўтказди.
Жумладан, Ғазни, Майдон-Вардак, Балх вилоятлари раҳбарлари ҳамда Афғонистон Фанлар академияси бош директори билан расмий мулоқотларда ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувлар якунида дўстлик рамзи сифатида ўзаро эсдалик совғалари алмашилди.
Шунингдек, мезбонлар томонидан Афғонистон Фанлар академияси кутубхонаси, Этнография музейи, Абу Райҳон Беруний, Санои Ғазни, Маҳмуд Ғазнавий, қадимий миноралар, тарихий обидалар ҳамда Мозори Шариф шаҳридаги ҳазрати Али мақбарасига зиёратлар ташкил этилди. Имом Бухорий мадрасаси қурилиши билан танишилди.

Шу билан Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга сафари якунига етди.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍64🐳4🔥2😍1
#Ислом_адабиёти

«Ўткан кунлар»ни ўқиб...

Аёлнинг эрига муомаласи қандай бўлиши керак?

«Ўткан кунлар» романи эр ва аёлнинг ўзаро муҳаббати қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам яхшигина дарс бера олади. Буни китобдаги бир нукта орқали ўрганиб кўрамиз.

Романда Ҳомид Отабек номидан Кумушга талоқ хати юборган жойини эсланг. Кампир хатни олиб келишидан олдин Кумуш эрини кутаётган бўлади. Эрини кутиб олиш учун қора атлас кийиб олади...

Энди хотирингизга Кумуш ота-онаси билан Тошкентга келган кунини олиб келинг. Ўшанда ҳам Кумуш қора атласда эди...

Қутидорнинг оиласи ўзига тўқ эди. Буни Ҳасаналининг Ўзбек ойимга айтган гапи билан қувватлаймиз: «Марғилонлиқ қудаларингизнинг давлати олдида бизникини йўқ, деса бўладир». Яъни Кумушнинг оиласи битта кийим кийиб юрадиган эмас эди, кийимлари кўп эди. Аммо ҳар сафар битта – қора кийим кийишга ошиқишининг сабаби нима эди? Ҳа, шундай, китобда айтилганидек, Отабекнинг назарида ушбу кўйлакда Кумуш янада гўзал кўринар эди: Кумуш эрига ёқиш, уни хурсанд қилиш учун биз эслаган ҳар икки лавҳада ҳам қора атлас кийиб олган эди...

Аслида Кумуш Отабекни у ҳибсга олинганидан бошлаб то талоқ хати сохта эканлигини билгунгача бўлган даврда кутганди. Шунинг ўзи аёлнинг эрига бўлган муҳаббати, садоқати қанчалар эканини кўрсатади. Аммо Кумуш фақат шу билан кифояланмай кичик ишларда ҳам жуфти ҳалолига ёқишга ҳаракат қилар эди.

Кумушнинг ўлими унинг мана шундай сифатлари, муҳаббатининг соф ва самимийлиги учун ҳам кўпчилик китобхонларнинг қалбига умрбоқий ғам олиб кирган бўлса не ажаб?

🔗 Тўлиқ ўқиш

«Ҳилол» журналининг 80-сонидан олинди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68💯8😍6🕊2⚡1😢1🎉1
81. Moida surasi (1-3-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari

Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil

#tafsir

🌐  YouTube

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52😍4🥰1
#Кун_дуоси

Никоҳ битими тузилаётганда айтиладиган нарсалар

يُسْتَحَبُّ أَنْ يَخْطُبَ بَيْنَ يَدَيِ العَقْدِ خُطْبَةً تَشْتَمِلُ عَلَى مَا ذَكَرْنَاهُ فِي البَابِ الَّذِي قَبْلَ هَذَا، وَتَكُونُ أَطْوَلَ مِنْ تِلْكَ، وَسَوَاءٌ خَطَبَ العَاقِدُ أَوْ غَيْرُهُ، وَأَفْضَلُهَا:

Никоҳ битими тузилаётганда (ҳамд, салавот ва ташаҳҳудларни ўз ичига олувчи) хутба ўқимоқ мустаҳабдир. Бунда битим тузувчими ёки бошқасими баробардир. Қуйидаги хутбани ўқиш эса, афзалроқдир:

مَا رَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«التِّرْمِذِيِّ» وَ«النَّسَائِيِّ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» وَغَيْرِهَا بِالأَسَانِيدِ الصَّحِيحَةِ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَلَّمَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خُطْبَةَ الحَاجَةِ: «الحَمْدُ للهِ نَسْتَعِينُهُ وَنَسْتَغْفِرُهُ، وَنَعُوذُ بِهِ مِنْ شُرُورِ أَنْفُسِنَا، مَنْ يَهْدِهِ اللهُ فَلَا مُضِلَّ لَهُ، وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَا هَادِيَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، {يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا، وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيراً وَنِسَاءً، وَاتَّقُوا اللهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ، إِنَّ اللهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيباً} [النساء: 1]، {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ} [آل عمران: 102]، {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيداً * يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ، وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ، وَمَنْ يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزاً عَظِيماً} [الأحزاب: 71]، هَذَا لَفْظُ إِحْدَى رِوَايَاتِ أَبِي دَاوُودَ [د 2118، ت 1105، س 3/104، ق 1892].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ أُخْرَى - بَعْدَ قَوْلِهِ: «وَرَسُولِهِ» -: «أَرْسَلَهُ بِالْحَقِّ بَشِيراً وَنَذِيراً بَيْنَ يَدَيِ السَّاعَةِ، مَنْ يُطِعِ اللهَ وَرَسُولَهُ.. فَقَدْ رَشَدَ، وَمَنْ يَعْصِهِمَا.. فَإِنَّهُ لَا يَضُرُّ إِلَّا نَفْسَهُ، وَلَا يَضُرُّ اللهَ شَيْئاً» قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 2119].

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳожат хутбасини ўргатдилар: «Алҳамду лиллааҳ, настаъийнуҳу ва настағфируҳ, ва наъуузу биҳи мин шуруури анфусинаа. Ман яҳдиҳиллааҳу фалаа мудилла лаҳу, ва ман юдлил фалаа ҳаадия лаҳ, ва ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ва ъабдуҳу ва росуулуҳ.* Йаа айюҳан наасут тақуу роббакумуллазий холақакум мин нафсин вааҳидаҳ, ва холақо минҳаа завжаҳаа ва басса минҳумаа рижаалан касийрон ва нисаа`а, ватттақуллоҳаллазии тасаа’алууна биҳии вал арҳаам, инналлоҳа каана ъалайкум роқийба»;[1] «Йаа айюҳаллазийна ааманут-тақуллоҳа ҳаққо туқоотиҳии, ва лаа тамуутунна иллаа ва антум муслимуун»;[2] «Йаа айюҳаллазийна ааманут-тақуллоҳа ва қуулуу қовлан садийда, юслиҳ лакум аъмаалакум ва йағфир лакум зунуубакум, ва ман ютиъиллааҳа ва росуулаҳу, фақод фааза фавзан ъазийма».[3]

Маъноси: «Албатта, ҳамд Аллоҳгадир! Ундан ёрдам сўраймиз, Ундан мағфират сўраймиз. У Зотдан нафсимизнинг ёмонликларидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир».

Абу Довуднинг бошқа ривоятида «Ва росулуҳу» сўзидан кейин: «Арсалаҳу бил ҳаққи Баширон ва назийрон, байна ядайис-сааъа, ман ютиъиллааҳа ва Росуулаҳу фа қод рошада, ва ман яъсиҳимаа фаиннаҳу лаа ядурру иллаа нафсаҳу, ва лаа ядурруллоҳа шайъа», деб айтилган.

Маъноси: У зот пайғамбарни Қиёмат олдидан башорат берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб ҳақ билан юборган. Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилса, рушд топибди. Ким уларга осий бўлса, фақат ўзига зарар беради, Аллоҳга ҳеч бир зарар бера олмас».

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ санад билан ривоят қилишди. Бу Абу Довуд ривоятлари лафзидан бири.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍35👍34🕊12🔥6⚡1🎉1
🥳 «Hilol-Nashr»: 15 йиллик байрамга марҳабо!
 
Азиз китобхонлар!

📚 Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-Nashr» нашриётининг 15 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири ўтказиляпти.

Тадбирда юртимизнинг пешқадам устозлари, зиёлилар, жамоат фаоллари билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади. Байрамда севимли муаллифларингиздан дастхат олишингиз ҳам мумкин бўлади. Меҳмонларга нашриёт томонидан эсдалик ҳадялар берилади, китоб сайли бўлиб ўтади.

🎉 Байрамимиз 10 октябрь, шанба куни Тошкент шаҳридаги «Dream Park» хиёбонида («Ғафур Ғулом» боғида) соат 14:00 да бошланади.

Барчангизни кутамиз!
 
@islomuz & @hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥104👍62😍24👏10😢6🎉6🥰3
#Жума

Жуманинг фазли ва фарзлиги

قَالَ الله تَعَالَى: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَى ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ

Аллоҳ жалла шаънуҳу:

«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир», деган («Жумуъа» сураси, 9-оят).

Шарҳ: Бу ояти карима Жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келган оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким шак келтирмайди.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْه، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمقَالَ: خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا، وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ إِلَّا فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَزَادَ أَبُو دَاوُدَ: وَفِيهِ تِيبَ عَلَيْهِ، وَفِيهِ مَاتَ، وَفِيهِ تَقُومُ السَّاعَةُ، وَمَا مِنْ دَابَّةٍ إِلَّا وَهِيَ مُسِيخَةٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ مِنْ حِينِ تُصْبِحُ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ شَفَقًا مِنَ السَّاعَةِ إِلَّا الْجِنَّ وَالْإِنْسَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 03-07 / 7030-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍85🕊15🔥8🥰2👏2😍2😱1🤩1
#Ислом

Оиладаги самимият ва меҳр-муҳаббат

رَوَينَا فِي «صَحِيحَيِ: «البُخَارِيِّ» وَ»مُسْلِمْ» عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَزَوَّجْتَ بِكْراً أَمْ ثَيِّباً»؟ قُلْتُ: «تَزَوَّجْتُ ثَيِّباً»، قَالَ: «هَلَّا تَزَوَّجْتَ بِكْراً تُلَاعِبُهَا وَتُلَاعِبُكَ» [خ 2097، م 715/55 في الرضاع، باب استحباب نكاح البكر].

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Бокирага уйландингми, жувонгами?» дедилар. «Жувонга уйландим», дедим. «Бокирага уйланмабсан-да, у сен билан, сен у билан ўйнашар эдинглар», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Изоҳ: Ҳадиснинг тўла шакли қуйидагича бўлган:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотга чиқдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етиб олдилар. Мен ўзимизнинг сув ташийдиган ҳорғин туямизда эдим. У ҳеч юрай демасди. У зот менга: «Туянгга нима бўлди?» дедилар. «Чарчади», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқада қолиб, уни «чуҳ-чуҳ»ладилар ва хаққига дуо қилдилар. Шунда у туяларнинг олдига тушиб, илдам юриб кетди. У зот менга: «Энди туянг қалай?» дедилар. «Яхши, унга сизнинг баракангиз тегди», дедим. «Уни менга сотасанми?» дедилар. Мен уялдим, бизнинг ундан бошқа сув ташийдиган туямиз йўқ эди. «Ҳа», дедим. «Уни менга сот», дедилар. Мадинага етгунимча миниш шарти билан уни у зотга сотдим.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍66🔥10🕊7😍4