NeoJadid
1.94K subscribers
110 photos
29 videos
15 files
241 links
Dunyoga o'zbekona nazar.

Aloqa: @NeojadidBot
Download Telegram
O'g'rini qaroqchilar talayotgani haqida Ozodlik surishtiruvi chiqibdi.
Forwarded from Jamshid Muslimov
Собитқадамлик йўли
(туркумнинг ишчи номи)

Кириш

Бўлаётган ишларга нисбатан қалби тирик инсонда норозилик туйғуси пайдо бўлиши табиий. Бу туйғу «нима қилиш керак?», «қандай яшаш керак?» деган саволга турткилаб қўяди.

Бир тарафдан адолатсизликка қарши курашга журъат уйғонса, бошқа тарафдан унинг ортидан келадиган мусибатлар қўрқитади. Киши иштиёқ ва хавфсираш босими остида қолиб кетади. Қўрқув нафақат ҳаракат билан келадиган оғриқларга нисбатан, балки қимматга тушадиган хато содир этиш эҳтимолидан чиқади. Киши «эҳ, менга нима?» деб бефарқликни танлаб олгиси келадию, аммо виждон фарёдини буткул ўчира олмайди

Ўзини ҳалокатга солмай кураш йўллари борми? Зўравон монстрга қарши унга тенг келмай қаршилик кўрсатиш мумкинми? Қуллик, худбинлик, бефарқлик, онгсизлик муҳит ичида муносиб инсон бўлиб қолиш имкони борми? Зулмга, адолатсизликка шерик бўлиб қолишдан қандай сақланиш мумкин? Мавжуд кичик имкониятларидан қандай унумли фойдаланиб, эзгуликка ҳиссани қўшиш йўриқларини қандай топиш мумкин? Мана шу саволларнинг ҳаммаси “қандай қилиб ҳур ва виждонан яшаш мумкин?” саволига жамланади. Ҳурлик, эркинлик ва шу билан бирган виждонан яшашни Принциплар бўйича яшаш дейилади.

Юқоридаги саволларга аниқ жавоблар муайян онг шаклига эга бўлган одамларга келади. Жавоблар ички мушоҳада натижаси бўлмай, ташқаридан келган тақдирда ҳам уни қабул қилиш учун ё табиатан бунга тайёр бўлиши ё ўзини бунга тайёрлаган бўлиши керак. Бевосита одатий муҳитнинг таъсирида шаклланган ўйлаш қолиплари кимнидир боши берк кўчага олиб кирса, бошқаларни жарликка етаклайди.

Тарихий шахсларнинг ҳаёт йўлларини ўрганиб, улардан руҳланса бўлади. Уларнинг ҳаётий тажрибалари ва тавсияларидан жўяли натижага эришиш учун уларнинг тафаккур АППАРАТларини қисман бўлсада ўзлаштириш керак. Ўзлаштириш эса олдин билиш, сўнг машқ қилиб синаш билан шаклланади. Мавзуимизга алоқадор шахсларнинг тоифасига қуйидагилар киради деб ўйлайман: Л. Толстой, Ганди, Ю.Эвола, М. Асад, Малколм Х, М. Л. Кинг, Н. Мандела, А. Сахаров, А. Шариатий, Э. Саид, Н. Чомский, В. Ҳавел, Я. Варуфакис ва бошқалар.

Туркумни энг зиддиятли ва ўзининг радикал муҳофазакорлиги билан ажралиб турадиган италян мутафаккир барон Юлиус Эволага мурожаат қилишдан бошлаб, унинг «Йўлбарсни миниб» номли асаридан фойдаланаман. Кейинги мақолани кутинг.

PS. Туркумни номлашга қийналдим. Таклифлар қутиси очиқ.
Forwarded from Jamshid Muslimov
Юлиус Эволадан собитқадамлик қоидалари

("Собитқадамлик қоидалари" туркумининг биринчи мақоласи)

i. Кириш
ii. "Йўлбарсни миниш" қоидалари

1. Танҳоликка ҳижрат
2. Зулмга ёрдам бермаслик
3. Абадий қадриятлар билан боғланиш
4. Ўзликни тафтиш қилиш
5. Таҳликага ўзини солиш
6. Ўз тақдирини севиш
7. Меҳнатга ғарқ бўлиш
8. Аполитейя – сиёсий масофа
9. Интеллектуал огоҳлик
10. Ўлимни ҳамрох тутиш

iii. Якун

i. Кириш

Тасаввур қилинг: йўлбарс билан бир жойда бўлиб қолдингиз. Қочсангиз, етиб олади. Жойингизда тек турсангиз, истаган вақтида сизни тилка пора қилади. Йиртқич билан келишмоқчи бўлсангиз, онгсиз махлуқ келишув нималигини билмайди. Фақат биргина йўли қолади: ўзингизни қўлга олиш, қўрқув ҳукмронлигидан чиқиб, йўлбарсни назоратда ушлаб туришга уриниш. «Йўлбарсни эгарлаб миниш» деган масал қадимги шарқда ички ва ташқи душманга нисбатан қўлланиладиган стратегияни англатган.

Радикал традиционалист (Ўтмишнинг барча туб таълимотларини жамловчи Анъаналар издоши, универсал қадимчи), Италиялик мутафаккир, рассом, ёзувчи барон Юлиус Эвола (1898-1974) «йўлбарс» тимсолини ҳозирги замоннинг барча шакл ва кўринишларига қўллайди. У замонавийлик, модернни жарликка қараб кетаётган жараён деб билади. Традиционалистлар таълимотига кўра инсоният юксалиш босқичларидан ўтиб, чўққисидан заволи томон ҳаракатда бўлиш қонунияти мавжуд, ва биз ҳозир айнан завол даврида яшамоқдамиз. Заволнинг номлари турлича: деградация, регресс, дегенарация, инволюция, заиф авлод қолдириш ва ҳоказолар. «Кундан кунга кун бадтар» деган ибора бизга эскидан таниш. Либерализм, коммунизм, социализм, демократизм, гуманизм, анархизм, фашизм, национализм, нигилизм, феминизм, постмодернизм – буларнинг ҳаммаси инсониятнинг таназзулидир деган фикрни илгари суради муаллиф ўзининг «Йўлбарсни биниб» асарида (1961). Ўтмишнинг юксак қадриятларини инкор қилгани сабабли фан, маданият, сиёсат, спорт – ҳаммаси дегенаратив ҳисобланади. Шунингдек Эвола динлар ҳақида замонавийликка таслим бўлиб ўзларининг асл муқаддасотларидан узоқалишиб қолган, асл китобларини аллақачон англамайдиган ҳолатган тушган дейди, буни динга даъвогарларнинг ҳаёт ва фикрий тарзидан кўриш мумкин. Замонавий фалсафаларнинг баъзилари довдирган инсоннинг онгини янада довдиратса, бошқалари эса қадим ўтмишнинг шарқу-ғарб таълимотларига жуда паст даражадаги тақлиди холос. Ҳар бир инсон мана шу замонавий ҳолат ичида кун кечиради. Ҳар ким яшаб турган замоннинг бир қисми бўлишга ва унинг ўйин қоидаларига бўйсўнишга маҳкумдек.

Агар кимдир давр босимига рози бўлмасачи? Воқелик инжиқликларини қабул қилгиси келмасачи? Замоннинг мураккабликларини тўлиқ тушунмаса ҳам воқеликка нисбатан руҳиятида кескин қаршилик бўлсачи? Яъни у инсон «Йўлбарсга» ем бўлиб кетишни истамаётгандир? Тарих завол топаётган даврда туғилиш тақдирида битган экан, аммо бу заволнинг қули бўлишга мажбурлигини англатмайди-ку? Эҳтимол бу заволлик моддий оламгагина тегишли бўлиб, бу шароит Инсон Руҳи учун ўзини намоён қилиш, кураш майдонидир? Эволанинг фикрига кўра, абадий қадриятларни ўткинчи дунёдан жиддийлик билан устун кўрувчи инсон хос типдаги инсондир. Эвола бу типга аристократ, аслзода сифатини бермайди, чунки бу сўзлар айни замонда ўз мазмун моҳиятини йўқотиб бўлган. Хос типдаги инсон табақалар, касталар, миллатлар аралаш қуралаш бўлиб кетган омманинг ҳар қандай қатламидан пайдо бўлиши мумкин. Хосларни гўдакликдан ажратиб таниб олишнинг қадимий амалиётлари аллақачон унутилган. Бугунги кунда хосликни инсон ўзида кузатибгина кашф қилиши мумкин. Юлиус Эвола асарини айнан мана шундай навдаги инсонларнинг ҳаёт тарзини "қаҳрамонлик" деб атаб, уларга принципларга содиқ бўлган ҳолда бу замонда яшаб қолиш қоидаларини таклиф қилади.

Тўлиқ ўқиш учун
Basseynga muntazam qatnaydiganlar diqqatiga.

"Total Immersion" suzish uslubini o'rganib olsangiz, hayotingiz ancha yengillashadi. Haqiqatdan inqilobiy uslub ekan: kam harakat bilan uzoqqa suzasiz va mutlaqo charchamaysiz.

Uslub haqidagi kitob va videokurslar barcha pirat saytlarida mavjud.
Forwarded from Jamshid Muslimov
Ноам Чомскийдан собитқадамлик қоидалари
("Собитқадамлик қоидалари" туркумининг иккинчи мақоласи)

Қоидалар:
1. Хосларнинг масъулияти: ҳақни етказиш, ёлғонни фош қилиш
2. Соғлом ақлга ишониш
3. Танқидий, таҳлилий ва тизимли фикрлаш
4. Зўравонликсиз муқовамат
5. Жамоавийлик асосида ҳаракат
6. Узлуксиз мустақил таълим
7. Ватандошлик бурчи
8. Ёлланма экспертлардан огоҳ бўлиш
Илова: «Розиликни ишлаб чиқариш»– олма мисолида

Ноам Чомский, 1928 йилда Америкада туғилиб, у ерда илмий-маърифий ва сиёсий фаолият юритади. У тилшуносликда инқилоб ясаб, инсонларда тил ўрганишнинг мураккаб структурага эга туғма қобилиятлари кашф қилган. Чомский, шунингдек, Америка сиёсати ва медиасининг танқидчиси сифатида танилган. Сиёсий ёндашув нуқтаи назаридан, у кўпроқ прогрессив анархизм-синдикализмга ён босади (унинг давлат ҳокимияти ҳақида тасаввурлари “Government in the Future” / «Государство будущего» китобида баён қилинган) . Чомскийнинг фикрлари кўпчиликни ўйлашга ундайди ва уларни мавжуд тизимларни сўроқ остига олишга чорлайди.

Қоидалар:

1. Ҳақиқатни айтиш ва ёлғонни фош қилиш. Интеллектуаллар зиёлилар жамиятнинг хос имтиёзларга эга одамлардир. Уларда бошқа одамлардан кўра кўпроқ ақлий кўникмалар, қобилиятлар, оғир жисмоний меҳнатдан эркинлик, мураккаб ахборотга имконият мавжуд. Имтиёз масъулиятни тақозо қилади. Масъулиятнининг қисқа таърифи - ҳақиқатларни одамларга етказиш ва ҳукмрон тоифалар уюштираётган ёлғонларни фош қилиш. Зиёли шахс заифлар, мазлумлар, овозсизларнинг овози бўлиши керак. Шунингдек, одамлар ўз овозини мустақил етказа оладиган бўлиши учун зарурий билимлар, тасаввурлар ва услублар билан бўлишиши шарт.

2. Соғлом ақл ҳар бир инсон ва жамоада мавжуд бўлиши мумкинлигига ишониш. Одам боласи ўзининг туғма хусусиятларига кўра ниҳоятда мураккаб қобилиятни – инсоний мулоқот, тилга эгалик қилишни ўзлаштира олади. Демак ҳар бир киши ҳар қандай ҳақиқатни очиш учун ақл юрита олади. Соғлом ақл барчада бор. Фақат ижтимоий ва сиёсий омиллар таъсирида, ҳиссиётлари билан манипуляция қилиш натижасида кишининг ақли маълум ҳақиқатларга, хатто ўзининг зарарига бўлса ҳам, ёпилиб қолади. Агар етарли даражада шароитлар тақдим қилинса, одамларнинг ҳақиқатга кўзи очилади ва хоҳ индивидуал, хоҳ жамоавий бўлсин, соғлом қарорлар чиқара олади, бу эса соғлом жамият ва давлатнинг қурилишини таъминлайди. Демак интеллектуал хослар, зиёлиларнинг вазифаси – инсонлар ақли ҳақида шундай тасаввурга эга бўлиб жамиятнинг маърифий ва сиёсий соғломлашуви устида ишлаш.

3. Танқидий назар, фактларни таҳлил қилиш, тизимли фикрлаш

Мақолани тўлиқ ўқиш
Первые впечатления от фильма "Армон" (Мечтатели) : Передайте товарищу Сталину - произошла чудовищная ошибка.)
Forwarded from Jamshid Muslimov
«Армон» ҳақида кўп ёзиб ўтирмайман. Ижтимоий тармоқдаги муносабатларга қараганда тушунадиганлар берилган муждани аниқ тушунишибти. Лекин аввалги гапимни қайтараман: большевиклар қатағони жадидлар ишини тўхтата олмаганди. Жадидларни ўлдиришга уриниш ҳозир рўй бермоқда: қайталаб отув саҳнасини намойиш қилиш, жадид сиймоларини бронзалаб, жонли ғояларини сўндириш, «катта оғалар» учун сўралмаган «политкоррект» қадоқ қоғозига кафанлаш, жадид тафаккурини таҳлил қилмай, уни жўн қолипларга солиб тақдим қилиш орқали қатл давом этмоқда.

«Улар» лойиҳасининг «Жадидларида» ҳам – «Европада 20-30-йилларда фашизм кучайиб кетгани учун совет давлати жадидлар миллатчилигидан хавотирланиб қатағонни бошлашган» деган ёлғон тасаввурни сингдиришганди. «Армон»да ҳам «лес рубят, щепки летят» дегандек репрессиялар тўйи ҳамманинг бошида эди, жадидлар ҳам шу жараёнларнинг гўёки тасодифий қурбонлари қилиб кўрсатилди. Николай пошшо Амир Олимхоннинг жадид мактабларини очишга туртки берган деган янги мифнинг туғилишининг гувоҳи ҳам бўлдик. Бу айрим мисоллар холос.

«Уларнинг» жадидлари»да ва «Армонда»ги тарихчи экспертлар қирқма интервьюлар суистеъмол бўлгани ачинарли ҳол. Ундан ҳам ачинарлиси, мутахассисларнинг премьерадан сўнг сукути. Нима ҳам қилардик, бу - «биз лойиқ бўлган «зиёли» қатлам...

Агар сизга жадидлар ишининг моҳияти, замонавий ўзбек давлатчилиги ва сиёсий миллат шаклланиши мавзуси қизиқ бўлса, Бегали Қосимовнинг «Миллий уйғониш», Мустафо Чўқай ўғлининг «1917-йил хотира парчалари («Истиқлол жаллодлари» номи билан Ўзбекистонда нашр қилинган) ва Адиб Холиднинг «Ўзбекистон таваллуди» номли тарихий асарларни ўқишни тавсия қиламан. Нажот ўқишда эди, ҳозир ҳам шундай бўлиб қолмоқда.
Boykot kabi muqovamat usullari bilan tanishgan o'zbek, nazarini G'azo bo'lgasidan o'zbek bo'lgasiga qaratarmikin?
-"Armon" filmiga ko'ra, jadidlar armoni nima?

- Хрущев ва Брежнев даврини кўра олмаганликларидир.

(c) Jamshid Muslimov
Forwarded from Jamshid Muslimov
Olimjon Haydarov kabi befarq bo'lmagan odamlar deb o'zbek millati hali ham tirik turibdi.

Oilasini tashlab qo'ymaylik, apellyatsiyalariga pul yig'aylik!

8600482976391976
Universalbank
Салимжон Хайдаров (укаси).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Чўлпон Ўзбекистонга қайтмаганида отилмасди" — фаоллар "Армон" атрофида

Сўнги кунларда жадидлар ҳақида суратга олингани айтилган "Армон" фильми турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Баҳслар теграсига чиққан мазкур фильм юзасидан мутахассис ва фаолларга микрофон тутдик.

▶️ Батафсил: http://ishonch.uz/news/837

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Jamshid Muslimov
Ғалаба ва унинг омиллари

1. Ғалаба деганда баъзан шаҳарда парад қилиб ўтиш, салют отиш, таслим бўлган душманни хўрлаш каби ёш болача тасаввур келади. Ғалаба аслида нима?

Қуръонда ғалабани англатувчи номга эга бўлган иккита сура бор: «Фатҳ» ва «Наср». «Наср» ҳақида олдин ёзгандим. «Фатҳ» сураси «Албатта Биз сенга равшан фатҳни бердик» деб бошланади. Унда очиқ ойдин, шубҳасиз ғалабанинг эълони бўлиб, «Ҳудайбия» сулҳи назарда тутилган. «Ҳудайбия» сулҳи бу пайғамбар (сав) бошчилигидаги мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасидаги тинчлик келишуви бўлиб, у имзоланганда мусулмонларга мағлубият бўлиб кўринганди: Макка зиёрати кейинги йилга қолдирилиши ва Қурайшдан қочиб ўтган мусулмонларни рақиб ихтиёрига қайтариш шартлари оғир қабул қилинди. Аллоҳ эса буни ғалаба деб эълон қиляпти. Биз тарих масофасидан туриб ҳақиқатдан бу сулҳ муваффақиятли бўлганини биламиз:

Икки йил ўтиб Макка фатҳ бўлади, қабилалар тўп-тўп бўлиб динга кирадилар, буюк саркарда Холид бин Валид ва бошқа қувватли шахслар мусулмонлар сафига ўтадилар ва бошқа ижобий ўзгаришлар рўй беради. Чин ғалаба ерларни босиб олиш эмас, балки қалбларни қозонишдир, ҳақни етказиш орқали душманнинг кўзини очиб дўстга айлантириш, сиёсий ҳолатни ўз фойдасига айлантира олишдир.

2. Сурада Осмонлар ва Ер аскарлари Аллоҳники эканини айтилади, демак биз учун аскардек билинмаган мавжудотлар, хатто душман кучлари ҳам Чин Эгасининг тасарруфидадир. Жўғрофий тепалик ва пастликлардан унумли фойдалана олиши жанг санъатининг асосларидан. Шунингдек, ижтимоий, сиёсий, информацион пасту-баландликлардан фойдалана олиш ҳам қўмондонлик маҳоратига киради. Ижодий ёндашув билан исталган нарсани мақсадингизга ишлата олиш мумкин. Бунинг дарсини жанглар тарихидан топасиз, «гурилла-партизан маркетинги» деган «янги» услублар, «қуролсиз муқовама» тажрибасидан кўрасизки, дарҳақиқат Еру-осмонларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг аскарлари экан...

3. Ғалаба ҳолати жўн бир нарса эмаслигини тушунаётгандирсиз. Шатранж тахтасида доналар жойлашувида биргина ўзгариш билан устуворлик ҳосил бўлади. Буни эса тажриба орқали ёки фикр юритган илғайди, тушунмаган одам учун эса ҳеч нарса ўзгармагандек ёки йўқотиш бўлгандек туюлаверади. Ғалаба ё мағлубиятни тушуниш учун вазиятга бугун лаҳзасининг торлигида эмас, кенгроқ ҳудудий ва узоқроқ вақт ракурсидан кўра олишни талаб қилади. Мана шунда тарихий ҳолат равшан бўлади, ғолиб ва мағлуб яққол кўринади. Жараёнлар ва ҳолатларнинг сиёсий таҳлили шунинг учун муҳим вазифа.

4. Ҳозирги замонда мусулмон умматининг заифлиги ва бирлаша олмаслигини ҳақида кўп нолиб, мағлубият сабаблари ўлароқ кўрамиз. Очиқ ойдин ғалаба эълон қилинган «Фатҳ» сурасининг матнига қарасангиз, худди ўша вазиятда ҳам беқарор иттифоқчилар, мусулмонлар тарафида заиф, танбал, хасис, қўрқоқ ва онгсиз тоифалар анчагина бўлганини кўрамиз. Улар оз бўлганида бунчалик батафсил тўхталмасди. Албатта бу эътиборталаб ҳолат аммо мутлақ ҳал қилувчи омил эмас! Шунинг учун камчилик қусурлардан бохабар бўлиш билан тўхтаб қолмаслик керак. Бу ҳам шарт шароитлар, пасту баландликларни билишнинг ичига киради.

5. Суранинг матнида кураш давомида қалб сокинлиги, имоннинг зиёдалашуви ва курашувчилар жамоасининг бир тан, бир жон бўлиб мурувват билан ҳаракат қилишига азму қарорлари неъмат қилиб таърифланади. Бу шундай неъматки, унинг ўзи ғалаба ва кейинги ғалабалар манбаидир.

6. Хулоса қилсак, равшан очиқ ойдин ғалабага қуйидагилар киради:
- эзгулик, ҳақ йўлда матонат ва ўзаро меҳр билан собит туриш
- ҳиссиётлар кўр қилишига йўл қўймаслик, қалб ва руҳият саломатлиги устида ишлаш
- халқларнинг ишончини қозониш, душманнинг дўстга айланиши, қалблар фатҳи
- барча шароитларга диққатли бўлиб, улардан имконият ва заҳира топиш, илм ва ҳикмат билан ёндашиш
- манфаатли сулҳ ва адолатли тинчликни қозониш

Яна қайтараман, булар ҳам моддий дунё, ҳам абадийлик ютуқларига элтувчи ғалаба омиллари ва ғалабанинг ўзидир. Бу Таврот, Инжил ва Қуръон билан тасдиқланган Буюк Қонуниятдир.
Morgan Housel shiddat bilan o'zgarayotgan dunyoda hech o'zgarmaydigan narsalar (qadriyatlar, g'oyalar) haqida yangi kitob yozibdi.

Kelajakka moslashish uchun o'tmishga qarang, chunki yuz ming yil avva yashagan insonga xos bo'lgan fiziologik va psixologik jarayonlar zamonamiz insoniga ham aynan ta'sir qilmoqdadir. Shuning uchun ham Housel o'zining yangi kitobini "Same as ever : a guide to what never changes" deb nomlabdi. A must read.

Housel'ning avvalgi kitobi, o'zbek tiliga Asaxiy nashriyoti tomonidan tarjima qilingan "Pul psixologiyasi" moliyaviy savodxonlik borasida yozilgan eng yaxshi kitoblardan hisoblanadi. Uni ham o'qib chiqish kerak, pul bilan munosabatingizni anglamoqchi bo'lsangiz.

Ingliz tilidagi bu ikki kitob keyingi izohda, mana bu havolada rus tiliga havaskor tarjimasi bor.
Konstitutsiyamiz “siyosiy idora ishlarimizni qanday tashkil etsak, zolim yoki noqobil hukmdorlar millatga iloji boricha kamroq zarar yetkazadi” degan savolga javob berishi shart. Kun tartibimizdagi asosiy masalalardan biri ham shu.

#neojadidchilikka_chizgilar