NeoJadid
1.94K subscribers
110 photos
29 videos
15 files
241 links
Dunyoga o'zbekona nazar.

Aloqa: @NeojadidBot
Download Telegram
Forwarded from Jamshid Muslimov
Конституция нимага керак?

Конституция миллатнинг бирлашувига ёрдам беради. Аммо бошқа халқлар конституциясиз бирлашверган...
Конституция қонунлар пойдеворидир. Аммо конституциясиз қонунлар тизими мавжуд бўлган давлатлар бўлган ва бор.
Конституция мамлакатнинг бошқарув ва маъмурий худуд тизимларини белгилайди, аммо бу Конституциянинг асосий мазвзуси эмас.

КОНСТИТУЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ДАВЛАТ ЗЎРАВОНЛИГИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ.

Конституциянинг асосий мазмуни давлат раҳбар(лар)и қуюшқондан чиқиб кетиб, хоҳ якка шахсга, хоҳ бирон жамоага, хоҳ бутун халққа зулм ўтказишидан тўсиб турувчи механизмни таъминлашдир.

Давлат раҳбариятига кирмаган киши Конституцияни буза олмайди, чунки оддий фуқарода бундай имкониятининг ўзи йўқ, унда ҳокимият йўқ! Оддий фуқаролар жинояти содир этганларида фақат айрим қонунларни (жиноий, солиқ, фуқаролик ва ҳоказо) буза олади. Конституцион тузумга қарши чиқиш авваламбор ҳукумат тарафидан содир этилиши мумкин ва шу иши учун улар махсус жавобгарликка тортилади.

Конституция раҳбариятни тийиб турмаса у ноқис конституция. Конституция раҳбариятни тийиб туриши амалда бўлмаса бу Конституция умуман амалда эмас. Конституциянинг мағзи шу. Конституция деб шу нарса назарда тутилади.

Республикачиликнинг Конституцияга ёндашуви шундай.
Hukmron sekulyar elita ham ahiyri jadid merosiga o'z da'vosini oshkor qildi.

“Prezident boshqarayotgan Yangi O‘zbekiston jadidlar istaganidek, dunyoviy huquqiy davlat va fuqarolik jamiyatini qurish, sifatli ta’lim tizimini yaratish, so‘z erkinligi, ochiqlikni ta’minlash yo‘lidan dadil bormoqda”, deydi Saida Mirziyoyeva.

Jadidlar, "Armon" kabi targ'ibot filmlari va top amaldorlarning nutqlaridan xulosa qilsak, bu Imperatorning (bo'lsin u xoh Tsar, Gensek yoki RF prezidenti) sodiq tabaasi bo'lmish yevropalashgan (ruslashgan) sekulyar o'zbeklar qatlamidir.

Demak, o'zining jadidlarning g'oyaviy merosxo'ri ekanligiga da'vo qilayotgan hukmron elitamizning fikricha, zamonaviy o'zbek jamiyatining najoti:
a) yevropalashishda (bu ruskiy mir tarkibida yoki unga yaqin bo'lish deb tushuniladi),
b) sekulyarlashishda (buni dinga qarshi kurash deb bilishadi)
c) markazlashgan davlat apparatida (sekulyar ma'rifatparvarlar diktaturasida).

Lekin...Jadidchilik, aslida, "birinchi o'zbek romani, lotin alifbosi, davlatchilik" kabi barcha shulxani olib tashlab, mohiyatiga qarasak, jamiyatni yemirayotgan tanazzul va anomiyaga (normasizlik, ahloqsizlikka) chek qo'yishga bel bog'lagan harakatdir.

Yevropalashish, sekulyarlashish, "go'yoki ma'rifatparvarlar" diktaturasi shu tanazzul va anomiyaga chek qo'ydimi, qo'ymoqdami? Balkim, aksincha, turg'unlik va anomiyaning asosiy drayverlaridan biriga aylangandir?

Va zamonamiz jadidlarining maslagi, masalan, jamiyatda din bilan murosa yo'lini qidirish, demarkazlashgan boshqaruv shaklini targ'ib etish, qudratli amaldorlarga xizmat qiluvchi byurokratlar sinfiga emas, erkin insonlar hamjamiyatiga urg'u berish bo'lishi kerakdir?
Aksar masalalarda dup-durust ziyoli bo'lmish Eltuz va boshqa o'zbek liberallari Islom va musulmonlarga kelganda "tormoz" bo'lib qolishini anglash uchun:

1) Траектории постсоветских либералов, или Расизм как высшая стадия антикоммунизма
2) Gaza: Why do Liberals Support Genocide? With Hasan Spiker
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jadidlik va G‘arb haqida | Jamshid Muslimov | 18.04.2023

@Neojadids
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nima uchun Neojadid? | Jamshid Muslimov | 18.04.2023

@Neojadids
Neo-qadimchi va "yevropacha liberallarimiz"ga yomon xabar bor...

Shu kunlarda Toshkentda bo'lib turgan Adeeb Khalid bilan gaplashdik. O'zbek olimlari jadidchilik harakati yoki uning alohida namoyondalari haqida Adeeb Khaliddan ko'proq faktlar bilsa kerak, lekin jadidlarni umumjahon kontekstga qo'yib o'rganishda unga yetadigani yo'q.
Xullas, olimning aytishicha, jadidlarni Islomsiz tasavvur qilib bo'lmaydi. Ya'ni, jadidlar, aslida, kengroq musulmon olamining bir bo‘lagi edi va musulmon olamidagi bifurkatsiyaning maxsuli edi.
Demak, jadidlarni ateist deb takfir qil(ayot)gan (neo-)qadimchilar adashmoqda. Jadidlarni proto sekulyar yevropallashgan millatchi yoki kommunist sifatida ko'rishni istayotgan hukmron elitamiz va sekulyar qatlamimiz ham adashmoqda.

Jadidlar avvalambor va asosan o'zbek musulmon ziyolilari bo'lgan.
Shunchaki, jadidchilik harakati olamni tasavvur etishning yangi usullarini yaratdi. Ummat o‘zining alohida tarix va hududiga vobasta millat sifatida qaytadan tasavvur qilindi. Jadidlar bunday qarashni mohiyatan islomiy nuqtayi nazar deb bildilar, bu esa islomga zamonaviy tamaddun va millat g‘oyasi butunlay mos keladi degan butkul yangicha, zamonaviy talqin edi.

Fikrimcha, jadidlarga aynan zamonaviy musulmon ziyolilari sifatida yondashish hozirda jamiyatda bo'layotgan kelajak haqidagi baxs-munozarada qandaydir uchinchi, muqobil istiqbollarni ochishi mumkin.
🚨Adib Xolid bilan suhbat: JADIDLAR - Kecha va Bugun [tarjimasiz]

Kecha Adib Xolid bilan jadidlik tarixchi, uning buguni va kelajagi haqida suxbatlashdik.

Savollarni men va Sardor Salim berdik. Savollarim o‘zbekchada, javoblar va mulohazalar ingliz tilida bo‘ldi. Tarjimani men tez qilib tugata olmayman. Kim g‘oyalarimiz va loyihalarimizga yordam ko‘rsatmoqchi bo‘lsa, ingliz tilidan o‘girib berishlari mumkin. Juda qiziq mulohazalar bo‘ldi, tarjima qiluvchi nafaqat boshqalarga yordami tegadi, balki chuqur g‘oyalarni o‘zlashtirib olishga imkoni bo‘ladi.

Tajima tugagach yutubga qayta yuklaymiz. #neojadid
@neojadids

https://youtu.be/WDDJMfWEd2o
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” vs Сизнингча?..

“Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг асосчиси ва Жадидчилик ҳаракатининг давомчисидир”.

Ушбу иддао O’zbekiston-24 телеканалидаги “Менимча” кўрсатувининг 17 декабрь куни эфирга узатилган охирги сонида янгради.

Кўрсатув аввал-бошдан президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига бағишланган, аммо тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, сўнгги пайтларда президент фаолиятидан кўра унинг шахсига кўпроқ урғу берилмоқда.

Кўрсатув муаллифи Хайрулла Нуриддинов томошабинларга марҳум Ислом Каримов давридан яхши таниш.

У халқ орасида “жаннатдан хабарлар” деб ном берилган давлат телеканалининг юзига айланганди.

Аммо ҳозирда унинг Каримов бошқаруви ҳақидаги фикри ўзгарган.

Нуриддиновга кўра, Мирзиёевга Каримовдан “жуда оғир ва чигал муаммолар мерос қолган”.

Хайрулла Нуриддинов Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг МТРК раиси ўринбосарлигидан бўшатилган, аммо орадан кўп ўтмай яна айни лавозимга қайтган эди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Forwarded from Jamshid Muslimov
Театр ҳақида 1

Жадидчилар ва қадимчилар ўртасидаги театр масаласи бўйича диний контекстда ким ҳақ эди деган саволни қайта-қайта оляпман.

Саволнинг фиқҳий хулосасини бу мақолада бермайман, фақат муаммонинг чуқурроқ илдизларга қаратиш орқали ундан фойдаланаман.

Жадидлар 20-асрдаги мусулмон фикрий ҳаракатининг ажралмас қисмидир. Бу ҳаракат умматни колониал истибдоддан қутқариш мақсадига йўналтирилган эди. Ривожланган Ғарб босимидан қолоқ Шарқни қутқариш учун халқни нима аҳволга тушиб қолганини ўзига англатиш бу уни уйғотиш дегани. Англаш нафақат аҳволнинг аянчли эканини, балки унинг туб сабабларини билиш орқали бўларди. Инсонни бошқа инсон хорлаётгани сабаби деб, ўша золимнинг ўзи бошқа каттароқ золимнинг қули эканини тушунтириш, ва мана шу катта золим аслида одамларнинг миясидаги сингиб кетган, чин исломий ва инсоний ғоялардан узоқлашиб кетган фикр қолиплари эканини кўрсатиш ва буни тез фурсатда амалга ошириш жадидлар учун долзарб вазифа эди.

Шунда жадидлар оммавий онгни уйғотиб юбориш учун шок восита ўлароқ театрни танлашди. Мақсад мусулмонлар ҳуррияти ва тараққиёти бўлиб, восита ижтиҳодий эди. Беҳбудий театрни шунчаки масхарабоз томошахона эмас балки «ибратхона» деб атайди. Ибратланиш эса ўзига ташқаридан қараб, одатларни тафтиш қилиш, ижтимоий муҳосаба ва муроқаба қилишни англатади. Бу мусулмон фикрий анъанасига хос ёндашув.

Қадимчилар (ва кўряпмизки бугунги қадимчилар) бундай ижтиҳодни рад этишади. Яна қайтараман бу мақолада ўша ижтиҳоднинг усулий (услул-фиқҳ) тўғрилиги ёки хатолиги ҳақида эмас. Келинг, қадимчиларни шу масалада ҳақ эди, дейлик. Қўйилган мумаммога (мустабид империя ва маҳаллий зодагонлар истибдодидан мусулмон онгини уйғотиш) бошқа қандай ечим таклиф қилишган эди? Эслатаман, оммавий уйғониш учун тез ва самарали восита бўлиши шарт эди. Аҳволнинг ёмонлиги омманинг айнан мана шу архаик, хурофий тушга ғарқ бўлиб кетганидан эдику? Ёки бундай муаммо йўқмиди? Бу ҳақда ўйлаб кўришни тавсия қиламан. Ва ҳозирги қадимчиликка ён босадиган ватандошларимиздан бу саволларга жавобларини эшитиб кўриш қизиқ бўлар эди.

Аммо театр мавзуси бу билан ёпилмайди. Бошқа муҳим савол бор. Агар Театр ўша вақтда жадидлар учун оммавий онгни уйғотиш воситаси бўлса, бугунги кунда неожадидлик ҳаракати учун айнан нималар шундай восита бўла олади? Ва олдиндан айтаман, муаммога оддийгина янги воситаларни таклиф қилиш билан жавоб бериш осон эмас, чунки унинг остида бошқа бир мураккаблик борки, уни таҳлил қилмасак бўлмайди. Кейинги мақола шу ҳақда.
Forwarded from Jamshid Muslimov
Театр ҳақида 2

Агар Театр эски вақтда жадидлар учун оммавий онгни уйғотиш воситаси бўлса, бугунги оммавий онгни чин тараққиёт учун уйғотиш нималар шундай восита бўла олади?

Бу ҳақда ўйлаб юрган эдим, Тилланисонинг шеъриятнинг ҳозирги замондаги намоён бўлиши ҳақидаги мақоласида жавоб топгандек бўлдим. Илгариги даврларда шеърият маданияти одамлар орасида кенг ва чуқур ёйилган эди, ҳозир эса бу фақат тор доираларга хос машғулот бўлиб қолган.

20-аср бошларида олинган фото суврталарга қарасангиз, ота боболаримиз эскича кийинган, соддагина одамлардек кўринади. Бозор, кўча, уйлар нураб кетган лой, сомон, ёғоч оламини кўрамиз... Кўзимизга бу муҳит қандайдир қолоқ, жўн, ғуборли кўринади. Буни хозирги замон тилида айтганда «архаик» манзара. Лекин ўша вақтнинг архаиклиги ўзига хос мураккаб, кўп қиррали, кўп қатламли ва ўта жимжимадор эдики, бобо ва бувиларингиз ўзаро йиғинларида ўтириб қолганингизда, аслида жўн онгли одам деб ўзингизни хис қилишингиз муқаррар бўларди. Эски вақт одамларимиз шуури мумтоз назм, эпик достонлар, нозик санъат ифодаси оламида ўзини сувдаги балиқдек тута олар эди. Бу олам ичида бўлиш ташқи моддий «қолоқ»лик қобиғи остида бўлган. Лекин мана шундай ичга ғарқ бўлиш реалликдан узилиб қолишга олиб келди, осонлик билан истиқлолини йўқотди ва узоқ муддат колониал чоризмнинг ўйинчоғига айланиб қолди.

Жадидлар ўз давридаги нозик таъбларни реалликка қаратиш воситасини Театрда топишди. «Ижтимоий дидга тарсаки» ўлароқ карахтликдан чиқарувчи бир нарса керак эди...

Тарих ғилдираги ҳамма ёқни алғов далғов қилиб юбориб, жадидликнинг миллий ҳуррият ғоясини таъқибга олган совет типидаги модерн ўлкамизга бостириб кирди. Янги жимжимадорлик, серқирралик, кўпқатламлик ташқи оламга кўчиб ўтди. Замонавий одам «поэтикани» бинолар, саноат машиналари, техник жиҳозлар, кийинишлар рўпарасида кўра бошлади ва ички мумтоз олам ўрнига марксизмнинг ўзига хос талқин қолиплари солиб қўйилди.

Советча марксизм реалликда ғалати намоён бўла бошлагач, одамларда ўта зиддиятли «советизм» тафаккури пайдо бўлди. Советнинг охирги давридан бошлаб хозиргача одамларда кўпроқ циник, ғайри-маънавий, псевдо-реаллик тафаккури шаклланди. Бу тафаккур қадим қадим замонлардан бери шаклланиб келган анъаналар ва мумтозликдан чўрт узилган. Қандайдир эски анъаналар қолдиқлари хали ҳам бордек, аммо улар ички оламга эмас балки реалликка чамбарчас боғланган. Тилланисо айтганидек, «Поэтика ички оламдан ташқи оламга, яъни реалликка кўчиб ўтди» ва шунинг учун ҳам назмга оммавий эҳтиёж сўниб бўлган.

Замонавий омма одамларнининг тафаккурини Пелевин лўнда ибораси билан ифодалаш мумкин: “Glamour and Discourse ”. «Гламур» истъмолчиликка берилган одамнинг хашамат ҳақидаги ўй-ю ҳаваслари (ва бундан унинг барча психологик комплекслари) бўлса, «Дискурс» худди шу ташқи Гламурни ғоялар, гаплар, матн ва имо ишораларда намоён қилишдир.

Эски вақтлар одамлар мумтоз олам тушида бўлишса, хозиргилар «реаллик» деб кўрилган гламур тушига кириб қолган. Бу бир уйқудан уйғониб, бошқасига тушишдан бошқаси эмас. Бунга истеъмолчи-гламур кино, гламур ҳаёт тарзи, гламур «интеллектуаллик», гламур «санъат», гламур гурунгларида ва хатто гламур «диндорлик»да кўриш мумкин.

Ташқи жимжимадорликларга ғарқ бўлган оммавий онгни энди «Театр» билан уйғотиб бўладими? Театр нозик дидларга таъсирли бўлган ва бўлади, аммо бу дағаллашиб кетган таъб, ҳисларга нима таъсир ўтказиши мумкин?

Биринчи мақоламизда қадимчилик тарафдорларига берилган саволни энди ҳаммага бераман. Тафаккурни уйғотиш учун қандай маданий ечимларни таклиф қилган бўлардингиз?
Jamoatchiligimiz rus siyosatidagi Jirinovskiy yoki Prilepin kabi masxarabozlarga doimo munosib javob berib keladi. Afsus, real xavf boshqa joydan kelmoqda va bu haqida bong urish vaqti keldi.

O'zbekistonda rus neo-koloniyalizmi rus xarbiylari Kievni olganidan keyin bo'shlanmaydi. O'zbekistonni Rossiyaga tobe qilish siyosati allaqachon boshlangan, va Kievdan farqli o'laroq, o'zbek millati deyarli jangsiz taslim bo'lgan.

Markaziy Osiyoga SVR (Служба Внешней Разведки) emas, eng qudratli spetslujba FSB kuratorlik qiladi. FSB'da post-sovet, hususan Markaziy Osiyo elitasi bilan ishlaydigan alohida, o'ta muhim boshqarma mavjud. Rasmiy nomi "Служба оперативной информации и международных связей", norasmiysi "5-xizmat". Bu boshqarma post-sovet mamlakatlaridagi rusparast kuchlarni qo'llab-quvvatlash orqali ushbu davlatlarni Rossyaning ta'sir doirasida saqlab qolish uchun ma'sul.
Toshkentni qayta zabt etishda rus xarbiylari emas, aynan FSB kuratorlik qilayotgan "beshinchi kolonna" asosiy rol o'ynamoqda. Bular asosan kimlar:

- O'zbekcha ism, rus pasportiga ega oligarxlar iqtisodiyotni, ayniqsa neft va gaz sohasini Rossiyaga qaram qilib bermoqda;
- Ba'zi yuqori lavozimdagi amaldorlar va kuch ishlatar tizimidagi Dzerjinskiy kadrlari milliy suverenitetni mustahkamlovchi islohotlarni tatbiq etish o'rniga rus buyurtmasini "otrabotka" qilmoqda.
- "rus dunyosi" g'oyasini targ'ib etayotgan, dunyoni rus ko'zoynagi orqali ko'rishga bizni odatlantirayotgan OAV va madaniy elita, ta'lim sohasidagi mutasaddilar. "Русский мир– это агрессивная внешнеполитическая доктрина, направленная на «собирание» Россией территорий в пределах бывшего Советского Союза, населенных русскоязычным населением".
- Hatto o'zbek "ko'chasi" rus mafiyasining kichik ukasiga aylanib bo'lgan. Rus mafiyasini esa FSB nazorat qiladi.
-
O'zbekistonni hech kim bosib olmaydi, ortiqcha dahmaza kimga kerak. Lekin rasman mustaqil, de-fakto Rossiyaning protektorati bo'lmish Buxoro amirligidan farqimiz deyarli qolmayapti.
... Бозорнинг ўртасида аравамиз тўхтаб қолди. Мен манзилга етиб келдик, деб ўйлабман. Юкларимни олиб тушмоқчи эдим, у. — Ҳали келганимизча йўқ,— деди.
— Бўлмаса нега тўхтаб турибмиз?—дедим.
— Рўпарамиздан ҳам арава келяпти,— деди аравакаш. Фойтундан тушдик.
Икки-учта арава ва фойтун биз билан юзма-юз бўлиб тўхтаб қолди. Йўл тор, ўтиш жуда мушкул эди.
— Нима қиламиз?
— Бир томоннинг аравалари йўлнинг пича кенгроқ жойигача тисарилиб боришлари керак.
Мен: Кенг йўл қайси томонда?
Аравакаш: Ҳар иккала томонда ҳам бор.
Мен: Биз билан юзма-юз бўлганлар нега орқага юрмайдилар?
Аравакаш: Ор қиладилар.
Мен: Бўлмаса сизлар орқага юрингиз.
Аравакаш: Нима, бизда орият йўқми?
Мен: Сизларда ҳам, уларда ҳам орият бор. Лекин, биз нима қилайлик?
Аравакаш: Бир оз ўтириб туринг.
Бу пайт ғала-ғовур бошланиб кетди... Ниҳоят, одамлар ўртага кириб «паҳлавон»ларни ажратдилар. Енгилган томон араваларини орқага ҳайдаб, йўлни бўшатди.

Parcha Fitratning "Hind Sayyohining qissasi"dan.
NeoJadid
Adib Xolid bilan suxbat o‘zbek tiliga o‘girildi https://youtu.be/-pt9_fU3ehU @neojadids
00:00:01 Salomlashuv va kirish so‘zlari
00:01:00 Jadidlarning umumiy siymosini qanday tasavvur qilasiz?
00:04:00 Jadidlik tarixi yakunlanganmi? Agar “ha” bo‘lsa, bu qachon sodir bo‘ldi? Yakunlanmagan bo‘lsa, aynan u nimada davom etyapti?
00:07:05 Bugungi kunga kelajakdagi tarixchi nazari bilan qarash. Jadidizm atrofida bo‘layotgan jarayonlar, anjumanlar va bahslarni jadidchilikning davom etib kelayotgan tarix kontekstida ko‘rish kerakmi yoki bularni o‘tmish borasidagi spekulyatsiyalar o‘laroq ko‘rish kerakmi?
00:11:30 Hozirgi jadidchilik borasida bahslar. Davlat jadidchilikka murojaatidan qanday maqsadni ko‘zlayapti?
00:21:00 Jadidchilik mavzusiga jiddiy kirishmoqchi bo‘lgan tarixchilarga tavsiyalar.
00:26:05 Jadidchilarning raqiblari bo‘lmish bolsheviklarning murakkab, ziddiyatli qarashlari va yondashuvlari hamda ularning o‘zgarishi haqida yetarlicha ma’lumotli bo‘lish haqida
00:38:05 Kelajak tarixchisi neojadidlikni o‘rganmoqchi bo‘lsa, nimalarga e’tibor berishi kerak bo‘ladi?
00:57:30 O‘zbek sekulyar davlatchiligining negizi jadidchilikda degan fikrga munosabat. Sekulyar arab davlatlari bilan qiyosiy taxlil.
01:02:20 Ayrim o‘zbek tarixchilarning giper-tanqidchilik yondashuviga munosabat
01:08:05 Jadidlarni musulmon namoyandalari desak, ularning ichida Islomdan voz kechgan jadidlar masalasi qanday? Ularni jadidlikdan chiqib ketdi deymizmi? Fitrat misoli.
01:10:20 Jadidlarni umumiy poydevori Islom bo‘lib qolaverishi haqida mulohazalar va misollar.
01:15:40 Yakun
Jadidshunos olim Zaynobiddin Abdurashidov Turkiston jadidlarining eng yirigi boʻlmish Fitrat faoliyatini chuqur o'rgangan. Qurultoy podkastida Zaynobiddin aka Fitratning biz bilgan va bilmagan yo‘li va g‘oyalari haqida gapirib beribdi. Hususan, (garchi bu ahamiyatsiz bo'lsa-da) Fitratning ateist ekanligi haqidagi iddaolar rad etilgan.
Shavkat Mirziyoyev kechagi yig'ilishda Ikkinchi jahon urushini "Улуғ Ватан Уруши" debdi. Aqli bor inson bunday fikrlash tarzidan O'zbekistonning ichki va tashqi siyosatida nimalar kutayotgani borasida ko'p xulosalar chiqarishi mumkin.

Ikkinchi Jahon Urushi "ezgulik kuchlarining yovuzlik kuchlariga qarshi jangi" emas edi. Huddi Birinchi Jahon urushida bo'lgani kabi,Yevropa imperiyalistlari IJU'da ham koloniya va "manfaatlar zonasini" talashishgan, xolos. SSSR ham imperiya bo'lgan va shu sifatda dunyoni qayta bo'lib olish jarayonida qatnashgan. Sharqiy Yevropani natsist Germaniyasi va kommunistik SSSR o'rtasida bo'lib olish haqidagi mahfiy Molotov-Ribbentrop (SSSR va Germaniya TIVlari) sulhi ham aynan shu haqida.

Karimov davrida "G'alaba bayrami"ni "Xotira va qadrlash kuni"ga, "Великая отечественная война"ни "Ikkinchi Jahon urushi"ga o'zgartirilishiga sabab ham shu edi.

Bizda qiyinchilik bilan ketayotgan ong dekolonizatsiyasi, dunyoga o'zbekona nazarni shakllantirish harakatlari 2017 yilga kelib taqataq to'xtadi. Yana Rossiya "ko'z ochib, ko'rganimizga" aylandi, Sovet davri va uning qahramonlarini ulug'lash boshlandi, Ikkinchi Jahon Urushi yana Buyuk Vatan urushiga aylandi va katyusha,paradlar bilan keng nishonlanmoqda. Muqobil tarix talqinlarini yo'q qilib, tariximizni muvofiqlashtirish, yagona (rus) andozaga keltirish harakatlari avj oldi. Aslida, bu harakatlar Putin hokimiyatga kelib, neo-imperiyal ambitsiyalar bosh ko'targan paytida boshlangan edi. Ruslar bizdan ko'ra ancha taraqqiy etgan millat, ular tarixni nazorat qilgan, kelajakni nazorat qilishini juda yaxshi biladi.

Har qanday kolonializmning asl maqsadi xalqlarning moddiy boyligi: ular nimani ishlab chiqarishini, qanday ishlab chiqarishini va qay yo’sinda taqsimlashini ustidan nazorat qilish. Bu nazorat yaqingacha harbiy istilolar va siyosiy hokimlik orqali o’rnatilar edi.

Lekin, postkolonial nazaryiotchilariga ko’ra, hokimlikning eng muhim shakli mustamalaka xalqlarning madaniyati, dunyoqarashi, o’zligini anglashning nazorat qilish orqali milliy ong ustidan hokimlik qilishdir. Iqtisodiy va siyosiy nazorat ong mustamlakasisiz hech qachon to’liq yoki samarali bo’lmaydi. Xalqlarning madaniyatini nazorat qilish ular boshqalarga nisbatan o’zligini belgilash (self-definition) vositalarini nazorat qilishdir.

Ong kolonizatsiyasi ikki yo’l bilan amalga oshiriladi:
- birinchisi tobe xalqlarning dini, tarixi, adabiyoti, sa’nati va boshqa madaniy o’ziga hosligini maqsadli yo’q qilish yoki kamida qadrsizlanshtirish bo’lsa,
- ikkinchisi kolonizatorning tilini tobe xalqqa singdirishdir.

Bu ikkisi ham katta muvaffaqiyat ila O'zbekistonda amalga oshirilayapti. Amaldorlar va ziyolilarimiz jim turishini (va ko'pgina holatlarda, yordam berayotganini) ko'rib, bizda mustaqil bo'lishga yetarli intellektual resurs mavjud emasligiga, mustaqilligimiz ham nominal, beqaror fundamentga ega ekanligiga amin bo'layapman.

Xullas, ong qul bo'lsa, qo'lga kishan ham kerak emas.