platforma.uz
41.8K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Ёш ижодкорлар учун Марказий Осиёда ягона бўлган янги майдон яратилди

Иқтидорли ёшларимиз энди ўз устида ишлаш ва халқаро миқёсга чиқиш учун катта майдонга эга бўлишди! Саида Мирзиёеванинг саъй-ҳаракатлари натижасида Тошкентда замонавий кўргазма заллари, таълим майдонлари, кутубхона ва тадқиқот ҳудудларини ўзида жамлаган «CCА Tashkent» маркази ишга тушди.

Бу жой шунчаки кўргазмалар ўтказиладиган бино эмас. Саида Мирзиёева таъкидлаганидек:
«Маданият узоқдан томоша қилинадиган ҳашаматли обида эмас. У мулоқот ва изланишлар орқали доимо янгиланиб борадиган жонли жараёндир.»


Айнан ёш авлоднинг ривожланиши, эркин фикр алмашиши ва жаҳон санъати билан интеграцияси учун қилинаётган бу меҳнат ёшларимизга янги марраларни забт этишда кучли туртки бўлади.

@platformauzb
❗️Контракт учун тўланган маблағларга даромад солиғи солинмайди

Таълим учун тўлов қилинганида солиқ имтиёзидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:

➖ ўзингиз учун;
➖ фарзандларингиз учун;
➖ 26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз учун.


Агар контракт тўлови иш жойингиз орқали иш ҳақингиздан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди.

Агар контрактни ўзингиз электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган бўлсангиз, йил якуни бўйича декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиш мумкин.

Солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредитини ва унинг фоизларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади.

@platformauzb
Ўзбекистонга 7 та вилоят ва 70 та туман етарли

Карл Маркс давлатни сиёсий паразит деб атаб, унинг катталашиши салбий оқибатларга олиб келишини айтган эди. Давлат бошқарув органларининг ўзини қисқартириш керак. Шунда коррупцион омилларни қисқартирган бўламиз. Давлат аппаратини ҳам вертикалига, ҳам горизонталига қисқартириш лозим.

Бугун Ўзбекистон ҳукумати таркибида ҳам умуман кераксиз, ваколатлари хусусий секторга берилиши мумкин бўлган ёки тугатилиши ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган вазирликлар етарлича. Масалан, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестисия, саноат ва савдо вазирлиги – булар умуман керак эмас. Ҳатто халқ таълими, олий таълим, соғлиқни сақлаш кабиларни бирлаштириб, ижтимоий ишлар вазирлиги қилиш мумкин. Вазирликларнинг кўп бўлиши фақат халақит беради. Лицензия олиш, сертификатлар каби ҳар хил талаблар жамиятга, хусусий тадбиркорликка, рақобатга халал беради.

Биринчидан, бундан вазирликлар мавжудлиги бюджетдан катта пул талаб қилади. Иккинчидан, давлат харажатлари ва ўз ваколатлари билан коррупцияга омил бўлиб хизмат қилади. Мана шу вазирликларни қисқартириш вертикал жиҳатдан ҳукуматни қисқартириш бўлади.

Горизонтал жиҳатдан эса Ўзбекистонга 14 та маъмурий бирлик, 200 дан ортиқ туман-шаҳарлар керакми ўзи? Рақамлашган замонда нега керак шунчаси, Ўзбекистонга 70 та туман етиб ортади. 7 та маъмурий бирликка туширса ҳам бўлади. Агар шундай қисқарса, ҳокимларнинг аппаратлари йўқолиши натижасида биринчи навбатда бюджет пули тежалиб, солиқ юки камаяди. Иккинчидан эса коррупцион омилга зарба берган бўламиз. Вазирлик, қўмита, агентликларни ҳам уч баробарга қисқартириб, 12 тага тушириш мумкин, масалан. Бу орқали ҳам худди шундай бюджет пули тежалади.

Исломбек Ниёзметов
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор


@platformauzb
"Участковой"ларга ҳам ЙРХнинг айрим ваколатлари берилмоқда

Президент қарорига кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлариасосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:
 
🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
 
🔹 аҳоли билан бевоситаяқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
 
🔹 бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
 
Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
 
Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
 
🔹 кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;
 
🔹 йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;
 
🔹 туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.

@platformauzb
Самарқандда тарихий учрашув: Хитой ва Марказий Осиё партиялари нимани келишяпти?

Хитой коммунистик партиясининг Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий мулоқоти тарихда биринчи марта Хитойдан ташқарида - Самарқандда ўтказилди.

Хитой бизнинг энг катта савдо ҳамкоримиз. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси аллақачон 17,2 миллиард долларга етган.

Асосий мақсад - юқори даражадаги сиёсий келишувларни одамларнинг кундалик ҳаётида сезиладиган аниқ ижтимоий ва иқтисодий натижаларга айлантириш.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон 9 сентябрда нишонланадиган мустақилликнинг 35 йиллигига тайёргарлик кўриляпти.

@platformauzb
Расман!

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
Садуллаев Самандар Асадович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари эди.

***

Бобожонов Пўлат Раззоқович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари эди.

@platformauzb