platforma.uz
42.4K subscribers
7.19K photos
3.22K videos
254 files
7.5K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари диққатига!

Суд икки марта бекор қилган жарима бўйича пенсиядан пул ушлаб қолинаётгани айтилмоқда

71 ёшли Абдужалол Қодиров ўзига алоқадор эмаслигини билдирган корхона фаолияти юзасидан 28 миллион 840 минг сўм жарима белгилангани ҳақида мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, Нурафшон шаҳар суди жарима тўғрисидаги қарорни икки марта бекор қилган. Шунга қарамай, Мажбурий ижро бюроси томонидан мазкур жарима учун пенсиясидан маблағ ушлаб қолинаётганини маълум қилган.

Фуқаро жарима бўйича суд қарорлари ижроси ва пенсиясидан маблағ ушлаб қолиниши қонунийлигига аниқлик киритилишини сўрамоқда.

Ҳолат юзасидан масъул идораларнинг муносабати ҳозирча маълум эмас.

@platformauzb
⚡️Энди муаммоларга телеграм орқали юристлардан жавоб олишингиз мумкин

Иш фаолиятингизда ёки оилавий ҳаётда дуч келадиган ҳуқуқий муаммоларга энди "Юрист хизмати" малакали юристлари орқали масофадан саволларга ёзма ёки қўнғироқ орқали жавоб олишингиз мумкин!

Сизга 7 йилдан бери фаолият олиб бораётган "Юрист хизмати" юристи хизмат кўрсатади.

✅ Адвокатлик хизмати ҳам мавжуд. Барча юридик ҳужжатлар ҳам тайёрлаб берилади.

Савол юбориш учун расмий телеграм каналимизга уланиб қўйинг:
👉 @Yurist_Xizmati
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби этиб тайинланди.

Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Мирвоҳид Азимов жорий йилнинг май ойида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган эди. Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@platformauzb
2026 йилда ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларида пасайиш қайд этилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2026 йилда PM2,5 майда заррачалари концентрацияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга камайган.

Хусусан, 2025 йилда 41,2 мкг/м³ бўлган кўрсаткич жорий йилда 30,3 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу натижа саноат, транспорт, қурилиш ва кўкаламзорлаштириш йўналишларидаги чоралар билан боғлиқ.

Жумладан, 2,2 миллиондан ортиқ автомобиль экологик стикерлар билан таъминланган, 933 та қурилиш объектида чангни сув билан бостириш тизимлари ўрнатилган. «Яшил макон» ташаббуси доирасида эса 81 миллион туп дарахт экилган.

Экологик талабларни бузган корхоналарга нисбатан ҳам чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Наманганда чанг-газ чиқиндилари юқори бўлган ғишт заводи фаолияти вақтинча тўхтатилган.

@platformauzb
⚡️ Криштиану Роналду Тошкентга келиши мумкин

Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган «Пахтакор» — «Ан-Наср» учрашувида иштирок этиши мумкин.

Хабарларга кўра, Саудия Арабистони клуби вакиллари хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун «Пахтакор» раҳбарияти билан боғланган.

«Пахтакор» спорт директори Равшан Салимовнинг билдиришича, олиб борилаётган ташкилий ишлар Роналдунинг Тошкентга келиш эҳтимоли юқорилигини кўрсатмоқда.

Бироқ футболчининг Ўзбекистонга ташрифи ва ўйинда иштирок этиши ҳозирча расман тасдиқланмаган.

«Пахтакор» — «Ан-Наср» учрашуви 2026 йил 2 ноябрь, душанба куни Тошкентда бўлиб ўтади.

@platformauzb
Экостикер олмаганларга жарима қўлланилмайди

Ижтимоий тармоқларда «1 январдан бошлаб экостикер олмаган ҳайдовчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима қўлланилади» ҳамда «экостикер пуллик бўлади» мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур хабарларни тасдиқловчи қонуний асослар мавжуд эмаслигини маълум қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

@platformauzb
Бухоро вилояти раҳбариятида ўзгариш бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, келаси ҳафта Бухоро вилояти раҳбариятида кадрлар ўзгариши бўлиши мумкин экан.

Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Жалол Арашовнинг вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаляпти.

Ҳозирча бу ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди чорраҳа ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиғини босганлик учун ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирмайди
 
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 октябрдаги 596 сон қарорига кўра, 1 ноябрдан бошлаб чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланиш учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди.
 
@platformauzb
❗️Сувдан қарздорларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланиши мумкин

Ўзбекистонда ичимлик ва оқова суви хизматлари учун қарздор бўлган истеъмолчиларга нисбатан янги тартиб жорий этилади.

«Ўзсувтаъминот» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Ислом Абдуллаевнинг маълум қилишича, 2027 йил 1 январдан қарз белгиланган муддатда тўланмаса, у нотариал ёки суд тартибида ундирилади.

Агар шундан кейин ҳам қарздорлик бартараф этилмаса, истеъмолчининг электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланиши мумкин.

Муҳим жиҳати: ушбу тартиб ижтимоий реестрга киритилган оилаларга нисбатан қўлланилмайди.

@platformauzb
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мулклари назорати унинг АҚШдаги компанияси таркибига ўтказилди

Рақобат қўмитаси АҚШнинг StageWise Strategies Corp. компанияси томонидан TEG SPV МЧЖнинг 100 фоиз улушини олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик берилганини маълум қилди. TEG SPV таркибига Hilton Tashkent, Wyndham Bukhara ва CAEx каби йирик бизнеслар киради.

StageWise Strategies Corp. Жаҳонгир Ортиқхўжаев назоратидаги АҚШда рўйхатдан ўтган компания ҳисобланади. У 2026 йил июнь ойида ушбу компания акцияларининг асосий қисмини сотиб олган.

TEG SPV ҳам битимга қадар Ортиқхўжаевлар оиласи назоратида бўлган.
Ортиқхўжаевлар назоратидаги Ўзбекистон компанияси улар назоратидаги АҚШ компанияси таркибига ўтказилган. Битимдан сўнг StageWise Strategies Corp. номи TEG Overseas, Inc. деб ўзгартирилди.

АҚШдаги бу компания акцияларининг 68,30 фоизи Жаҳонгир Ортиқхўжаев назоратидаги TEG, 31,14 фоизи эса унинг қизи Иродахон Абдувахитова ҳиссасига тўғри келди.

@platformauzb
Ўзбекистонда шахматга қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда

Тошкентда бешинчи бор ўтказилган мусобақа ўз якунига етди. Бу йил иштирокчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошди. Уларнинг 633 нафари аёллар ва қизлардир — дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Турнир илк бор Ўзбекистоннинг барча 14 та ҳудудида офлайн саралаш ўйинлари билан ўтказилди. Финалда эса энг кучлилар 9 тур давомида беллашди.

Энг ёш финалчи 8 ёшли Мустафо Пўлатов ва энг катта ёшли иштирокчи 63 ёшли Тоир Воҳидов 10 миллион сўмдан мукофот олди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Бизнес учун ускуналар марказлари иш бошлади

📗 Агробанк Жиззах ва Сирдарёда ўз бизнесини бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчи бўлганлар учун ускуналар марказларини очди.

Қандолат маҳсулотлари тайёрлаш, қадоқлаш, босмахона ва бошқа йўналишлар бўйича ускуналарни шу ерда кўриб, ишлашини синаб танлаш мумкин.

Қайси ускуна мос келишини аниқлашда мутахассислар ёрдам беради.

Улар режангиз, имкониятингиз ва қанча маҳсулот ишлаб чиқармоқчи эканингизга қараб тавсия беради, ускунадан фойдаланишни ҳам ўргатади.

Марказда ускуналар нархи 2 млн сўмдан бошланади. Қимматроқлари буюртма асосида Туркия ёки Хитойдан тўғридан-тўғри келтирилади.

Ускуна маъқул келса, тадбиркор учун «Лойиҳалар фабрикаси» билан биргаликда бизнес-режа ҳам ишлаб чиқилади ва уни молиялаштириш учун Агробанк кредити дарҳол расмийлаштирилади.

Етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари ҳам ташкил этилади. Кейинги техник хизмат бўйича ҳам ёрдам кўрсатилади.

Шу орқали Агробанкнинг кўмаги маҳалла ва хонадонларгача етиб бориб, одамларнинг ишлаб чиқаришни йўлга қўйишига ва оиласи учун барқарор даромад манбаи яратишига хизмат қилади.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM