platforma.uz
42.4K subscribers
7.19K photos
3.22K videos
255 files
7.5K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
⚡️1 ноябрдан соат 18:00 дан кейин реклама қўнғироқлари ва SMS хабарлар тақиқланади

Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини юбориш бўйича янги чекловлар кучга киради. Президентнинг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ–265-сон қарорига кўра, соат 18:00 дан эрталаб 09:00 гача мобил алоқа орқали реклама қўнғироқлари қилиш ва хабарномалар тарқатиш тақиқланади.

Шунингдек, компаниялар фуқароларга товар ва хизматларни реклама қилувчи SMS хабарларни фақат уларнинг ёзма ёки электрон розилиги билан юбориши мумкин.

Реклама қўнғироқлари ва SMS юбориш хизматини кўрсатувчи компаниялар ўз ахборот тизимларини шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиши шарт.

Бундан ташқари, мобил операторлар абонент талабига кўра ўзлари тарқатадиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини тўлиқ ёки қисман блоклаши лозим. Мазкур талабларни бузиш реклама ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади.

@platformauzb
Иккинчи "Аҳмадбой" ҳақида Бош прокуратура ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти. Ўзбекистон одамларни қайта-қайта "кийдириб кетиш" мумкин бўлган энг қулай мамлакатга айланган. Бир фирибгар пайдо бўлса, унинг атрофида ҳамма —артисту блогерлар жипслашиб, унга кўмакчи бўлади.

Нега шундай биласизми? Чунки, қонунлари, суд, прокуратура тизими адолатли ишламаган юртда оддий одамлар жабр кўраверади. Қашқадарёдаги "болта" воқеаси содир бўлиши замирида ҳам аслида шундай мантиқ ётибди...

@platformauzb
Бугундан газнинг базавий меъёри 5 баробар оширилди

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли учун базавий меъёр оширилади.

Белгиланган тартибга кўра:
➖ Ноябрь — февраль: ҳар ой 500 куб метргача;
➖ Март — октябрь: ҳар ой 100 куб метргача.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса совуқ мавсум узоқроқ давом этишини инобатга олиб, октябрь — февраль ойларида ҳам базавий меъёр 500 куб метр этиб белгиланган.

@platformauzb
platforma.uz
Video
Тасодифни қаранг!

«Imarat Development» раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди

Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида офиси жойлашган «Imarat Development» масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) фаолияти юзасидан бир неча фуқаро томонидан ишончсизлик билдирилиб, жамият раҳбариятига нисбатан қонуний чора кўриш сўралган.  Мазкур мурожаатлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув давомида қуйидагилар аниқланган.

«Imarat Development» МЧЖ томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жой бинолари Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудида жойлашган. Ушбу турар жойлар Тошкент вилояти ҳудудида қурилаётгани сабабли айрим фуқаролар норозилик билдириб, хонадонлар учун амалга оширган тўловларини қайтаришни сўраб, МЧЖ раҳбариятига мурожаат қилишган, бироқ тўловлар қайтарилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик»), 192 прим.11-моддаси («Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ҳамда прокуратура томонидан назоратга олинган. Тергов натижаларига кўра, қонуний  қарор қабул қилиниши таъминланади.

Тошкент шаҳар ИИББ

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаевнинг айтишича, Imarat Development таъсисчилари Тошкент шаҳар ИИББда ушлаб турилибди.

@platformauzb
Йўлларда мобиль радарлар борлиги олдиндан огоҳлантирилмаслиги мумкин

Ҳукуматнинг 2025 йил 15 майдаги қарорига кўра, ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда «Радар» йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланар эди.

Энди ушбу талаб фақат стационар радарларгагина қўлланилади. Ҳукуматнинг 29 октябрдаги қарори билан мобиль радарлар борлиги мажбурий огоҳлантирилиши ҳақидаги талаб олиб ташланган.

@platformauzb
Ўзбекистонда аҳоли янгиликларни олишда Telegram каналларини телевидениедан кўра кўпроқ танламоқда.

Медиа истеъмоли бўйича миллий тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 51,6 фоизи янгиликларни Telegram каналларидан, 44,6 фоизи телевидение, 41,6 фоизи ижтимоий тармоқлар, 31,3 фоизи YouTube ва видеоблоглар, 30 фоизи интернет нашрлари ва янгилик сайтларидан олади.

Радио ва босма нашрлардан фойдаланиш кўрсаткичи эса мос равишда 7,2 ва 5,2 фоизни ташкил этган.

@platformauzb
Марат Ҳамдамов қамоққа олинган

«Imarat Development» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилган ва ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган — Kun.uz

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй харидида алданиб қолмаслик учун муҳим тавсиялар

Янги хонадон танлаётганда харидор одатда унинг майдони, нархи ва тўлов шартларига қизиқади. Аслида эса сотув офисига боришдан мақсад фақат уй танлаш эмас, унинг ҳужжатлари билан ҳам танишиш бўлиши керак.

Харидор қурилишга оид рухсатномаларни сўрашга, лойиҳанинг тасдиқлангани ва экспертизадан ўтганини аниқлашга ҳақли. Агар тақдим этилган ҳужжатлар шубҳа уйғотса, сотиб олмаган маъқул.

Қолаверса, nazorat.shq.uz сайтида қурувчининг фаолиятига оид маълумотлар ҳам мавжуд.

Видеода сотув офисига борганда нималарни аниқлаш ва қандай ҳужжатларни талаб қилиш лозимлиги кўрсатилган.

@platformauzb
Forwarded from Ibrat Farzandlari
🏆 IBRAT JAMOAVIY LIGASI —SOVRIN JAMG‘ARMASI 100 MLN SOʻM!

Ingliz tilidan Ibrat Jamoaviy Ligasi boshlanmoqda!

Jamoangiz bilan bir hafta davomida til oʻrganib, katta pul mukofotini qoʻlga kiriting. 💰
Ishtirok etish shartlari juda oddiy:

1️⃣ Ibrat Academy ilovasini yuklab oling.
2️⃣ Ilovada oʻz jamoangizni tuzing yoki mavjud jamoalardan biriga qo‘shiling.
3️⃣ Bir hafta davomida ingliz tilini o‘rganib, XP ballarini to‘plang.


Eng faol jamoa quyidagi mukofotlarni yutib olishi mumkin!

JAMOA SOVRINLARI:

🥇
1-o‘rin — 30 000 000 so‘m
🥈
2-o‘rin — 15 000 000 so‘m
🥉
3-o‘rin — 5 000 000 so‘m


Va bu hali hammasi emas!

Pul mukofotlari TOP-100 talikdagi jamoalar uchun ham mavjud!

🗓 Liga boshlanish vaqti: 4-noyabr, soat 19:00.

🚀 Hoziroq Ibrat Academy ilovasiga kiring va Ligaga ro‘yxatdan o‘ting!

@ibratfarzandlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ 2027 йилдан одамларни чет элга ишга юбориш вазифаси хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилади

Юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир киши учун агентликка 1,5 млн сўмдан рағбат пули тўланади.

Ёшларни касб ва тилга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми бепул ижарага берилади. Чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертларга ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади, ўқув жараёни учун зарур ускуна ва жиҳозлар божхона божидан озод қилинади.

@platformauzb
ДХХ юқори мартабали мулозимларига оид жиноят иши судга оширилди

Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган ДХХ раисининг ўринбосари Ғайратилла Ёзиевга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига юборилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида Хизматнинг бир қатор юқори мартабали мулозимлари коррупциявий жиноятларда айбланмоқда.

@platformauzb
Терговчи пора олаётганда ушланди
 
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратуранинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси Жиноят Кодексининг 167–моддаси билан қўзатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бериш эвазига пора олганликда гумон қилиниб ушланди.

@platformauzb
Аҳоли учун пропан 15 ноябрдан 5 000 сўм қилиб белгиланди

Имзоланган ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 15 ноябрдан:

аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 5 000 сўм;

“LPG-Trade” МЧЖ томонидан аҳолига суюлтирилган газни етказиб бериш хизмати учун чекланган нарх ҳар бир килограмм учун қўшилган қиймат солиғи билан 1 300 сўм этиб белгиланади.

Бугун биржада аҳоли учун пропан савдоси алоҳидалаштирган секторда ўтказилган, хўжалик сектори учун савдоларда пропан нархлари сезиларли қимматлаган.

@platformauzb
Газлашмаган ҳудуд аҳолиси учун электр энергияси меъёри оширилди

Ҳукумат қарори билан, 2026 йил 1 ноябрдан иситиш мавсумида газлашмаган ҳамда газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр 200 кВт.соатдан 350 кВт.соатгача оширилган.

Бу билан боғлиқ амалдаги тарифларга ўзгартиришлар киритилган.

Иситиш даври ўзгармаган.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Президент китоби 1,5 млрд ӯқувчиси бор бозорга чиқди
 
30 октябрда Пекинда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида” китоби хитой тилида тақдим этилди. Бу воқеани бир неча йилдан бери давом этаётган жараённинг бир қисми сифатида кўриш керак.
 
Бу жараённинг Ўзбекистондаги томонига қарайлик. Си Цзиньпиннинг камбағалликни қисқартиришга бағишланган “Қашшоқликдан халос бўлиш” китоби 2023 йилда ўзбек тилида чиқди ва унга Президент Мирзиёевнинг ўзи сўзбоши ёзди.
 
2025 йил августида Тошкентда унинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги китоби тақдим этилди. Шу йил июнда эса бу асарларни нашр этган “Ўзбекистон” нашриёти Пекин халқаро китоб кўргазмасида Хитойнинг махсус китоб мукофотини олди.
 
Энди Хитой ҳам худди шундай қадам қўйди: ўзбек Президентининг нутқлари Хитой Компартиясининг энг биринчи нашриёти — “Жэньмин”да чиқди.
 
Тақдимотга фахрий меҳмон сифатида Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, ШҲТ ва “Марказий Осиё — Хитой” формати котибиятлари вакиллариям келган. Китоб дипломатияси энди икки томонлама муносабатлар доирасидан чиқиб, кўп томонлама майдонгаям кўчяпти.
 
Бундан учта хулоса чиқариш мумкин.
Биринчиси. Икки давлат бир-бирининг тажрибасини давлат раҳбарининг ўз матнлари орқали ўрганишга ўтди. Бу ҳамкорликнинг энг юқори босқичларидан бири.
 
Иккинчиси. Китобларнинг мавзулариям бир-бирига яқин: камбағалликни қисқартириш, давлат бошқаруви, инсон манфаати. Демак, икки томон бир хил саволларга жавоб излаяпти.
 
Учинчиси. Китоб — энг узоқ яшайдиган дипломатик восита. Учрашувлар ўтади, китоб эса кутубхонада қолади ва ўн йиллаб ўқилади.
 
Кейинги қадам — бу китобларнинг икки мамлакат университетларида ўрганилиши.
 
Шунда китоб дипломатияси экспертлар доирасидан чиқиб, янги авлодга етиб боради.

@platformauzb