platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зарарли APK файл ўрнатилганда қандай чоралар кўриш керак?

Телефонга шубҳали APK-файл ўрнатдингизми? Бу оддий илова эмас, балки кибержиноятчиларга шахсий маълумотларингизни қўлга киритиш ва пулларингизни ўғирлаш учун имконият яратадиган зарарли дастурдир.

Бундай вазиятда биринчи навбатда нима қилиш керак? Нега интернетни дарҳол ўчириш лозим? Агар картадан пул ечиб олинган бўлса, уни қайтаришнинг имкони борми?

SQB долзарб мавзуни кўтариб, киберхавфсизлик соҳаси мутахассислари билан суҳбат ташкил этди. Суҳбатда зарарли дастурлардан ҳимояланиш, фирибгарликка дуч келганда тезкор ҳаракат қилиш ва ўғирланган маблағларни сақлаб қолиш чоралари ҳақида сўз борди.

Тўлиқ суҳбат

@platformauzb
Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Холиков Баҳодир Аликулович лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

@platformauzb
platforma.uz
Эркинжон Турдимов бугун ўтказган йиғилишда бир қатор университет ректорларини лавозимидан озод этгани айтилмоқда. @platformauzb
Манбага кўра, ишдан бўшатилиши кутилаётган ректорлар ҳукуматнинг 51 та топшириғини бажармаган ҳамда йил давомида 124 кунлаб самарасиз хизмат сафарларида бўлишган.

@platformauzb
Тошкентда иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади

Тошкентда 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади.

Пойтахт ҳокими қарорига мувофиқ дастлаб ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларга, шунингдек, кўп квартирали турар жой биноларига иссиқлик бериш йўлга қўйилади. Иситиш тизимига улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.

Иситиш учун тўлов иссиқлик амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади.

@platformauzb
platforma.uz
Тошкентда иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади Тошкентда 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади. Пойтахт ҳокими қарорига мувофиқ дастлаб ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларга, шунингдек, кўп квартирали…
9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво кескин совийди

Айрим ҳудудларда ҳарорат −7 даражагача тушади. Кўплаб ҳудудларда ёмғир, шимолий ва тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда.

@platformauzb