platforma.uz
41.9K subscribers
7.22K photos
3.23K videos
255 files
7.52K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Forwarded from platformauzb_live
Фильтрсиз ишлаган совун цехи атмосферага зарарли ташламалар чиқарган

Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги «Порлоқ» МФЙда жойлашган «H.S.» хусусий корхонаси фаолиятида жиддий экологик қоидабузарликлар аниқланди.

Маҳаллий аҳоли ишлаб чиқариш цехидан бадбўй ҳид тарқалаётгани юзасидан мурожаат қилганидан сўнг Экология полицияси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилди. Натижада корхонада чанг-газ тутувчи замонавий фильтр ўрнатилмагани маълум бўлди.

Лаборатория таҳлилларида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламаларнинг кимёвий кўрсаткичлари меъёрдан юқори экани аниқланди. Корхонада экологик экспертизанинг ижобий хулосаси ҳам бўлмаган.

Қоидабузарликлар сабабли ишлаб чиқариш фаолияти камчиликлар тўлиқ бартараф этилгунга қадар тўхтатилди. Аввалроқ Тошкентда ҳам экологик талабларга зид равишда кўмир ёқиш ва носоз фильтрдан фойдаланиш ҳолати туфайли иссиқхона фаолияти тўхтатилган эди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қишда тез тарқаладиган Коксаки вирусидан огоҳлантирмоқда

Санитария-эпидемио
логия қўмитаси вакили Нурмат Атабеков касаллик белгилари ва ундан сақланиш йўлларини тушунтирди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева — халқ дардини ўз дардидек қабул қиладиган, инсон манфаатларини ҳар нарсадан устун қўядиган раҳбар. Сунъий интеллект бу қиёфани ўзига хос тарзда гавдалантирди.

@platformauzb
Янги автомобиль олиш вақти келди

Jetour Soueast автомобилларини таклиф қилади:

✅ Фоиз ставкаси — йиллик 0️⃣% дан;
✅ Кредит миқдори — 2 млрд 640 млн сўмгача;
✅ Кредит муддати — 60 ойгача;
✅ Бошланғич бадал — 25% дан.

Севимли автомобилингизни МКБАНК автокредити орқали қулай шартларда харид қилинг!

📞 Батафсил маълумот: 1285 ёки mkbank.uz

@platformauzb
Фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарар қоплаб берилади
 
Ҳукумат қарори (606-сон, 03.11.2026 й.) билан “Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
🔰 Низомга кўра, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга қуйидагилар киради:
 
🔹 транспорт авариялари ва ҳалокатлари;
🔹 кимёвий хавфли ва ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлар;
🔹 энергетика ва коммунал тизимларидаги авариялар;
🔹 бино конструкцияларининг тўсатдан бузилиши ва бошқалар.
 
💸 Қуйидаги ҳолатларда жабрланган шахсларга етказилган зарар тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги  ҳузуридаги Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш жамғармасидан тўлаб берилади:
 
🔸 суд томонидан фавқулодда вазият учун айбдор шахслар аниқлангунгача бўлган даврда;
 
🔸 белгиланган муддатда фавқулодда вазият учун айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан тўлиқ қоплаш имкони бўлмаган ҳолларда.
 
⏳ Жабрланган шахслар фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб 30 кун мобайнида белгиланган шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда тегишли комиссияга тақдим этадилар.
 
Комиссия далолатномасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги шахсларга айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳисобидан 1 марталик моддий ёрдам пули тўлаб берилади:
 
– фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар) учун ҳар бир оила аъзосига тенг улушда – БҲМнинг 500 бараваригача миқдорида;
 
– фавқулодда вазият оқибатида оғир тан-жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 200 бараваригача, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 150 бараваригача ҳамда енгил тан жароҳати олган фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда.

@platformauzb
"Метро раҳбарининг ойлиги 652 миллион сўм эмас"— Йўлдош Юсупов

Айтилишича, бу пуллар раҳбарнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолат сабаб, жамоавий шартномада кўзда тутилган тартибда, соғлиғини тиклаш учун бир йил давомида қайтариш шарти билан берилган пул ҳисобланади.
Тошкент метрополитени раҳбари трансфорация ва молия масалалари бўйича ўринбосари Йўлдош Юсупов тармоқларда тарқалган хабарни, яъни метро раҳбарининг ойлиги 652 миллион сўмлигини рад қилди.

@platformauzb
Қурилишдаги экологик қоидабузарликлар учун миллиард сўмлик компенсация ҳисобланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фуқаролар мурожаати асосида ўтказилган ўрганиш қурилиш майдонидаги жиддий экологик камчиликларни аниқлади.

«N.H.P» МЧЖга тегишли объектда юк машиналарининг ғилдиракларини ювиш постлари бўлмаган. Оқибатда транспорт воситалари лой ва тупроқни кўчаларнинг 2–2,5 километригача олиб чиққан. Қурилиш майдонида чангни бостириш тизими ҳам ўрнатилмаган.

Бундан ташқари, экологик экспертиза хулосасида белгиланган талаблар бажарилмаган. Котловандан қазиб олинган 87 минг куб метрдан ортиқ тупроқнинг жойлаштирилгани ҳақида ҳам тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Натижада корхонага атроф-муҳитга етказилган зарар учун 1,23 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисоблангани маълум қилинди.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 млн тоннадан зиёд пахта ҳосили — тарихий натижа, халқимизнинг улкан ютуғи!

🇺🇿 2026-йилда Ўзбекистон пахтакорлари 5 млн тоннадан зиёд ҳосил етиштириб, мамлакатимиз тарихида рекорд натижага эришди!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу улкан ютуқ муносабати билан деҳқон ва фермерлар, кластерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини самимий табриклади.

📗 Агробанк ҳам мазкур тарихий натижага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Банк томонидан 2026-йилги пахта ҳосилини етиштиришда фермер ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

📊 Агробанкнинг 2026-йилги пахтачилик мавсумидаги ҳиссаси:

🌱 Республика бўйича 889,5 минг гектар пахта майдонининг 743 минг гектари Агробанк мижозлари ҳиссасига тўғри келди.

👨‍🌾 22 452 та пахта етиштирувчи хўжалик субъекти 10 трлн сўмдан зиёд маблағ билан молиявий қўллаб-қувватланди.

💧 140 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 1,4 трлн сўм молиялаштирилди.

🚜 1000 дан зиёд пахта териш машиналари ва 2000 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари учун 4 трлн сўм маблағ йўналтирилди.

Бу натижалар замирида, энг аввало, деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнати, замонавий ёндашувлар ва мустаҳкам ҳамкорлик мужассам.

Агробанк жамоаси халқимизни тарихий ғалаба билан самимий муборакбод этади!

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Куз-қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади

2026–2027 йилги куз-қиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва иситиш харажатларини қоплаш учун 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.

Ёрдам пули айнан кимларга тўланади, оила даромади қандай мезонлар асосида ҳисобланади ва ариза топшириш тартиби қандай? Батафсил маълумот билан видеолавҳада танишинг.

@platformauzb
Энди аҳолига суюлтирилган газ ва кўмир етказиб берилишини ИИВ назорат қилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини кўмир, табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш, шунингдек, коррупция ва талон-торожликларнинг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда ИИОнинг соҳавий хизматлари ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддиларига қуйидаги вазифалар белгилаб берилди:

➖ Ҳудудларда таъминот билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш;

➖ Энергетика маҳсулотларининг темир йўл орқали ташилишида юклар бутлиги ва манзилга етиб боришини назорат қилиш, уларни ташувчи транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш;

➖ Газ тўлдириш шохобчалари, омборлар ва тақсимлаш базаларида қўриқлашни кучайтириш, моддий бойликларнинг талон-торож қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

➖ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ҳамкорликда суюлтирилган газ баллонларини аҳолига ўз вақтида етказиб бериш, маҳсулот ҳажми ва тақсимотининг ҳисобини юритиш, таъминотдаги узилишлар сабабларини аниқлаш ҳамда истеъмолчилар мурожаатларини ҳал этиш;

➖ Транспорт вазирлиги билан биргаликда энергетика маҳсулотларини ташиш логистикаси ва белгиланган йўналишларга риоя этилишини назорат қилиш.

@platformauzb
"Aloqa bank"нинг Zoomrad иловасига кирганда янгилашни талаб қиляпти, лекин Playmarketда юклаб бўлмаяпти. Карталарга кирим-чиқимни текширганда қўшимча хизмат ҳақи сўраяпти. Бошқа хизматларини ҳали текшириб кўрмадим. Банкнинг ўзининг картаси бўлса, боз устига, ўзингизга тегишли картадаги билишингиз керак бўлган маълумотни қўшимча ҳақ эвазига билсангиз, камига бошқа иловаларда ғирт текин бўлса, алам қиларкан))... 

Бошқа бирорта банк иловасида бунақа "соққа" қилиш механизми йўқ. Пулингиз уларнинг қўлида, хоҳлаган баҳонаи сабаб билан картангиздаги пулингизни "ўзлаштириш"лари мумкин...

Марказий банк нима деркин?

@platformauzb
"Ҳукуматни мақтаманг! " – Садир Жапаров

6 ноябрь куни Чуй вилоятининг Сокулук тумани аҳолиси билан учрашувда Қирғизистон президенти унинг шарафига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатди.

Нутқи давомида аёл аввал ўз илтимосини билдирди, кейин давлат раҳбарига бағишланган шеър ўқиш ниятини билдирди.

Бироқ, президент ундан бундай қилмасликни сўради.

"Ҳукуматни мақтаманг. Бу билан сиз мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз. Кейин улар мени мақташ учун "навбатчи" фуқароларни тўплаганимни айтишади", - деди Жапаров.

Президент шеърни тинглашдан бош тортди ва одамлар уни омма олдида мақташ учун махсус йиғилишларга таклиф қилинаётгани ҳақидаги таассуротни яратишни истамаслигини тушунтирди.

@platformauzb
Энди бизнесни вақтинча тўхтатиб туриш ва солиқларни вақтинча тўламаслик мумкин

Тадбиркорлик субъекти фаолияти ўзининг аризасига асосан тўхтатиб турилиши мумкин. Бу солиқ ва статистика ҳисоботларини тақдим этишни, шунингдек ўзига ва ҳар бир ходимига нисбатан солиқ ҳисоблашни тўхтатиб туриш учун асос бўлади.

2026 йил 17 августдаги ЎРҚ-1168-сон қонун.

@platformauzb
Эркинжон Турдимов бугун ўтказган йиғилишда бир қатор университет ректорларини лавозимидан озод этгани айтилмоқда.

@platformauzb
Манбага кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Тухтасинов Илхомжон Мадаминович ҳамда
Тошкент кимё технология институти ректори Усмонов Ботир Шукуриллаевич лавозимидан озод этилган.

@platformauzb
Айтишларича, Тўлқин Тешабоев яна ректор этиб тайинланиши кутилмоқда.

@platformauzb
platforma.uz
Photo
Жаҳон тиллари университети ректорининг ишдан олиниши «Хавфсиз талаба» иловаси билан боғлиқ можаро туфайли бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтаман: 3 ноябрь куни университетда талабалар иловани ўрнатмагунча ичкарига киритилмаган, кейин таржима факультети декани ишдан олинган. Бош прокуратура эса иловани улаш мажбурий эмаслигини айтган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЙИРИК НОТУРАР ОБЪЕКТ АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛМОҚДА

Халқ банки томонидан Фарғона вилояти, Қўштепа туманида жойлашган, 0,8 гектар ер майдонига эга нотурар бино электрон аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Объектнинг бино ва иншоотлари майдони 3 636 квадрат метр. Ҳудуд электр энергияси ва сув тармоқлари билан таъминланган. Ушбу майдондан ишлаб чиқариш, омборхона ёки бошқа тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиш мумкин.

Савдонинг асосий шартлари:
💰 Бошланғич нарх — 5 млрд 103 млн 900 минг сўм;
▪️ Бошланғич тўлов — 15%;
▪️ Қолган тўловни 60 ойгача бўлиб тўлаш имконияти.

Объектни харид қилиш ва аукцион шартлари бўйича батафсил маълумот олиш учун:
📞 78-150-18-60

Реклама
@platformauzb