Отабек Тўлқинович Аманов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
О.Аманов бунга қадар Атом энергияси агентлигининг АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
@platformauzb

Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич Олтиариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
@Platformauzb

Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхоналар учун экологик экспертиза аслида қанча туради?
Ижтимоий тармоқларда иссиқхона хўжаликлари учун экологик экспертиза тўлови 9 миллион сўмдан қарийб 38 миллион сўмга ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хўш, амалдаги тартибда бу хизмат учун қанча тўлов белгиланган?
Давлат экологик экспертизаси марказининг расмий муносабатига кўра, газ, кўмир ва бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш тизимига эга, III тоифага кирувчи иссиқхоналар учун экологик экспертиза тўлови 2 миллион 860 минг сўмни ташкил этади.
Маълум бўлишича, тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда қозон ва фильтрларни сертификатлаш, лаборатория текширувлари ҳамда экологик экспертиза харажатлари ўзаро адаштирилган.
Аслида қозонларни сертификатлаш ва лаборатория таҳлиллари давлат экологик экспертизаси хизматларига кирмайди. Шу сабабли улар учун сарфланадиган маблағларни экологик экспертиза тўлови сифатида кўрсатиш нотўғри.
Шунингдек, очиқ мулоқотдан кейин масъуллар билан ўтказилган муҳокамада лаборатория таҳлиллари нархини ҳар бир тадбиркор учун 1 миллион сўмдан оширмасликка келишилгани билдирилди.
Хулоса қилиб айтганда, 38 миллион сўм экологик экспертизанинг расмий тарифи эмас. Мазкур хизмат учун тўлов Вазирлар Маҳкамасининг 234-сон қарори асосида белгиланган бўлиб, уни my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин.

Каримов Ўткирбек Октамбаевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.
@platformauzb
Бунгача Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган.
@platformauzb
Эртадан ипотека кредитлари бўйича субсидияларга ариза қабул қилиш бошланади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредитлари бўйича субсидияларга аризалар 2026 йил 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилина бошлашини маълум қилди.
Аризалар илгари берилган хабарномаларнинг амал қилиш муддатида фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан қабул қилинади.
Асосий талаблар:
➖ ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашда 30 ва ундан юқори балл тўплаш;
➖ кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши;
➖ ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида республика бўйлаб мулк ҳуқуқидаги турар жой бўлмаслиги;
➖ ўртача ойлик даромад белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши.
Ариза Давлат хизматлари марказлари, myGov иловаси ёки my.gov.uz портали орқали топширилади. Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.
❗️Ариза топшириш даврида OneID тизимида иштирок этувчи банкларга кредит тарихидан фойдаланишга рухсат берилган ва кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланади ва ариза рад этилади.

Давлетов Мурод Рустамович Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
М.Давлетов тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳудудларни ривожлантириш департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Бизнесни рўйхатга олишда корхонанинг асосий фаолият тури қандай аниқланади?
15 октябрдан 30 ноябрга қадар давом этаётган бизнесни рўйхатга олиш жараёнида корхоналарнинг асосий фаолият тури ҳам аниқланмоқда.
Корхона бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда ишлаши мумкин. Бундай ҳолатда қайси фаолият энг кўп қўшилган қиймат яратса, ўша асосий фаолият сифатида белгиланади.
Агар қўшилган қийматни ҳисоблаш имкони бўлмаса, ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони ёки иш ҳақи фонди каби кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Масалан, корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни сотиши алоҳида савдо фаолияти ҳисобланмайди. Бошқа корхоналардан товар олиб, қайта сотиш эса мустақил фаолият тури бўлиши мумкин.
Бизнесни рўйхатга олиш саволномасида асосий фаолият билан бирга бошқа фаолият йўналишлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади. Бу иқтисодий статистикани тўғри шакллантиришга хизмат қилади.

Маҳаллаларда 700 дан ортиқ болалар ва спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан кўп қаватли уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва инфратузилма объектларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Дастурга мувофиқ, 290 та объект доирасида 1 018 та болалар ва спорт майдончаси барпо этилмоқда. Бунинг учун давлат бюджетидан 520,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп майдонча Тошкент вилоятида — 135 та, Фарғона вилоятида — 118 та ва Тошкент шаҳрида — 110 та қурилмоқда.
Айни пайтда режадаги 290 та объектнинг 242 тасида қурилиш-монтаж ишлари якунланган. 700 дан ортиқ майдонча аҳоли фойдаланишига топширилган, қолган объектларда ишлар давом этмоқда.

Санкциялар туфайли Европага чиқолмай қолган рус артистлари Ўзбекистонга ёпирилмоқда ва уларга миллиардлаб сўмлик маблағлар сарфланмоқда
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси номини хориж маданиятини юксалтириш, йўқ, яхшиси, рус маданиятини гуллатиш жамғармаси деб номласа ҳам бўлади.
Масалан, октябрда Россиянинг Биг Концерт МЧЖ билан тузган шартномасида халқаро жаз фетивалида Сергей Жилин, Леонид Агутиннинг "Фонограф" оркестри ва Антон Беляев иштирокидаги TherrMaitz гуруҳи чиқишлари учун ўзбекистонлик солиқ тўловчилар ҳисобидан салкам 5 млрд сўм ажратилган.

225 та маҳаллий корхона инвесторларга ҳамкор сифатида таклиф этилди
Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган компаниялар учун маҳаллий етказиб берувчиларни топишнинг янги механизми ишга туширилди.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги маълумотларига кўра, қисқа вақт ичида электрон платформа орқали 9 та лойиҳа бўйича ариза келиб тушган. Уларнинг 7 таси бўйича жами 225 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи инвесторларга таклиф этилган. Қолган 2 та ариза бўйича ишлар давом этмоқда.
Биргина мисол: қадоқланган қуритилган маҳсулотларга эҳтиёжи бўлган АҚШ компаниясига 15 та маҳаллий корхона топиб берилган.
Ҳозирча озиқ-овқат, компьютер ускуналари, енгил ва кимё саноати йўналишларида талаб мавжуд.
Маҳаллий тадбиркорлар учун бу — ўз маҳсулотларини йирик буюртмачиларга таклиф қилиш ва янги савдо бозорларига чиқиш имконияти.
Ишлаб чиқарувчилар icppa.uz платформасида ўз маҳсулотларини жойлаштириши, инвесторлар эса invest.icppa.uz орқали ўз эҳтиёжларини билдириши мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келгуси йил мактаб ва техникумларга немис тилидан дарс бериш учун 500 нафар чет элдан мутахассис жалб қилинади.
@platformauzb
@platformauzb
Тайинлов
Баҳодир ИбрагимовичЖураев — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Б.Жураев бунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
@platformauzb
Баҳодир ИбрагимовичЖураев — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Б.Жураев бунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Ўзбекистон сайёҳат қилиш учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторидан жой олди
CEOWORLD Magazine нашри эълон қилган 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтинги юртимизнинг туристик салоҳияти халқаро миқёсда яна бир бор эътироф этилганини кўрсатди. 198 та мамлакат ва ҳудудни қамраб олган рейтингда Ўзбекистон 81,03 балл тўплаб, «энг юқори хавфсизлик» (Very High) тоифасига киритилди.
Қизиғи, мамлакатимиз Австралия (29-ўрин) ва Канада (34-ўрин) каби давлатлардан ҳам хавфсизроқ деб топилган.
Минтақадаги қўшниларимиз натижалари ҳам эътиборга молик: Қозоғистон – 44-ўрин, Туркманистон – 57-ўрин, Қирғизистон – 65-ўрин, Тожикистон эса 73-ўринни эгаллаган.
Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти ҳам юртимизга 4 даражали тизимнинг энг хавфсиз – 1-даражасини («Exercise Normal Precautions») берган. Бу кўрсаткич хорижий сайёҳлар учун Ўзбекистон хавфсиз йўналишлардан бири сифатида баҳоланаётганини кўрсатади.
Сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, 2026 йилги Global Peace Index натижаларига кўра мамлакатимизнинг тинч давлатлар қаторига киритилгани ҳам бу йўналишдаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради.
Ишонч билан айтиш мумкинки, бундай юқори баҳолар хорижий сайёҳлар оқимини кескин оширади ва ўзбек туризми келгуси йилларда бундан ҳам юқори кўрсаткичларни эгаллайди.

"Горбачёвнинг раҳбар сифатидаги мағлубиятига энг асосий сабаб у тўлиғича Раиса Максимовна (рафиқаси) таъсири остида бўлган.
Мен буни Кремлда ўзим кўрганман. Савол билан мурожаат қилишса, кечқурун Раиса Максимовна билан маслаҳатлашиб кўрамиз, дерди, жавоб бермасди".

Озод Одилович Ахунов — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
О.Ахунов бунга қадар “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг ҳаёт, вақт ва шахсий ривожланиш бўйича 8 та маслаҳати
▫️Инглиз тилини ўрганинг. Бу нафақат тил, балки бутун дунёдаги билим ва имкониятларга йўл очадиган инвестисия.
▫️Ахборотга қарам бўлманг. Телевизор ва оммавий янгиликларга ортиқча вақт сарфламанг. Ҳар бир хабарни билиш шарт эмас.
▫️Ҳар куни кечагидан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ривожланиш катта қадамлардан эмас, кундалик кичик ўзгаришлардан бошланади.
▫️Ўзингизни бошқаришни ўрганинг. Интизом — кайфият бўлмаган пайтда ҳам керакли ишни бажара олишдир.
▫️Вақтингизни қадрланг. Сизни ривожлантирмайдиган, фикрлашингизга ва ўсишингизга ҳисса қўшмайдиган машғулотларга ортиқча вақт ажратманг.
▫️Зарарли одатлардан узоқ бўлинг. Соғлиқ ва онг равшанлигини асраш узоқ муддатли муваффақиятнинг муҳим шартидир.
▫️Пулдан устунроқ қадриятларга эга бўлинг. Ҳаётнинг мазмуни фақат кўпроқ пул топишдан иборат эмас. Оила, соғлиқ, эркинлик ва маънавият ҳам муҳим.
▫️Ўтмиш билан яшаманг. Ўтмишдан сабоқ олинг, келажакни режалаштиринг, аммо бугунги кунни ҳам яшашни унутманг.

❗️ЎзЛиДеП ўзини қайтадан қуряпти
ЎзЛиДеП декабрда ўтказиладиган навбатдаги Конгресси олдидан Устав ва ташкилий тузилмани замонавий талабларга мослаштиришга киришди. Партия Сиёсий Кенгаши Конгресс чақириш тўғрисида қарорни қабул қилган.
Нималар ўзгаради?
Ривожланган давлатлардаги сиёсий партиялар тажрибаси ўрганилади. Марказий, ҳудудий ва қуйи бўғинлар ўртасидаги ҳамкорлик кучайтирилади, жамият билан мулоқот имкониятлари кенгайтирилади. Партия ташкилий тузилмани такомиллаштиришда креатив ёндашув ва инновацияларни кенг қўллашни ҳам мақсад қилган.
Жараён қандай борди?
Бошланғич партия ташкилотларида йиғилишлар ўтказилди, туман, шаҳар, вилоят, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳар конференциялари бўлиб ўтди. Қуйи бўғинлардан тушган таклифлар Конгресс кўриб чиқадиган ҳужжатларга умумлаштирилади.
Партия маҳалла даражасида ўз фаолиятини ривожлантирмоқчи ҳамда маҳалла жамият тараққиётининг асосий драйвери бўлишга интилмоқда. Натижада, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг таъсирчан механизмлари ҳам жорий этилади.
Партия бу жараённи ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиш деб атамоқда. Натижалар Конгрессда маълум бўлади.