platforma.uz
40.8K subscribers
7.34K photos
3.28K videos
257 files
7.6K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Туронбанк бошқарув раиси жиноятда гумонланиб, қўлга олинди
 
Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўлга олингани айтилмоқда. У йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
 
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён Туронбанк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Чори Мирзаев 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Айтиш керакки, у 2022 йилда юқори лавозимдан олинган ва ҳозирда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.

@platformauzb
Хавотирли статистика!

Ўқитувчиларнинг 62,3 фоизи касбий сертификатлашдан ўта олмади

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги маълумотига кўра, 2024–2026 йилларда сертификатлаш тестларида қатнашган 47 936 нафар педагогнинг 62,3 фоизи етарли балл тўплай олмаган.

Сертификат олганлар орасидан:
➖ 12 693 нафари 56–70 балл;
➖ 4 778 нафари 72–85 балл;
➖ 608 нафари эса 86 ва ундан юқори балл тўплаган.

Сертификатлашдан муваффақиятли ўтганлар улуши давлат университетлари битирувчилари орасида 39,9 фоиз, педагогика университетлари битирувчилари орасида эса 37,2 фоизни ташкил этган.

Тестларда қатнашганлар мамлакатдаги жами педагогларнинг 6,9 фоизига тенг.

@platformauzb
Газлашмаган ҳудудларда 350 кВт.соатлик базавий меъёр автомат ишга туширилмаган

Табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин ҳудудлар учун белгиланган 350 кВт.соатлик базавий меъёр ҳалигача ишга туширилмаган. Газсиз ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар 350 кВт.соатлик базавий меъёрдан фойдаланиш учун улар ҲЭТга бориб, ўзларини исботлашлари кераклиги айтилмоқда.

Ўзбекистонда газлашмаган камида 4 миллион уй хўжалиги бор. Энди шу 4 миллион одам хат-ҳужжат қилиб, ялиниши керакми?

Ҳукумат ҳужжатида аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган, газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин бўлган абонентлар рўйхати Энергетика вазирлиги, «Ҳудудгазтаъминот АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ таклифлари асосида вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланади, деб? Ҳужжат имзоланганига 3 ҳафтадан ошди? Қани рўйхат? Нега ҲЭТдагилар абонентларнинг қонуний талабларини бажармаяпти? Нега газсиз абонентлар ҲЭТ базасига шу пайтгача киритилмаган?

@platformauzb
Генерал Омониллахон Ҳожиакбаров 15 йилга қамалди
 
Генерал-майор Омониллахон Ҳожиакбаровга ҳукм ўқилди. Манбага кўра, ҳарбий суд уни Жиноят кодексининг 162-моддаси 1-қисми ва 301-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. 
 
Омониллахон Ҳожиакбаров Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази (ЦРЭТ) раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

@platformauzb
Муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган айрим аскарлар олий ҳарбий таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра (ҚММБ: 09/26/629/1145-сон, 19.11.2026 й.), Президентнинг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ–134-сон қарори ижроси доирасида муддатли ҳарбий хизматчилар учун янги имтиёз тартиби белгиланди.

Унга кўра, муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақалари ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар орасидан масъул вазирлик ва идораларга ажратилган йиллик квота доирасида саралаб олинган номзодлар қуйидаги олий таълим муассасаларига тест синовларисиз, тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади:

• Амир Темур номидаги ДХХ академиясига — ДХХ тизимида хизмат ўтаган, дастлабки саралаб олиш ва махсус касбий танлаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодлар;

• Жамоат хавфсизлиги университетига — Миллий гвардия тизимида хизмат ўтаган ва дастлабки саралаб олишдан ўтган номзодлар;

• Олий ҳарбий таълим муассасаларига (ОҲТМ) — масъул вазирликлар тизимида хизмат ўтаган, ҳарбий-профессионал йўналтириш ва дастлабки саралаб олиш натижаларига кўра тавсия этилган номзодлар.

Мазкур имтиёзли квоталар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг умумий сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

@platformauzb
“Ипотека-банк” акцияларининг давлатга тегишли 17.5 фоизи ҳам сотилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Венгриянинг ОТП Банк ўртасида “Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштиришнинг якуний босқичи доирасида банкнинг 17,5 фоизлик давлат улушини сотиш бўйича келишувга эришилди.

2022 йилда томонлар ўртасида “Ипотека-банк” АТИБни хусусийлаштириш тўғрисида олди-сотди шартнома имзоланган бўлиб, ушбу хусусийлаштириш иккита босқичда амалга оширилиши ва иккинчи транзакциянинг нархи бевосита банкнинг кўрсаткичларига боғланишига келишилган.

Ўтган тўрт йил давомида банкнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда республикамизнинг иқтисодий шароитлари сезиларли даражада ижобий ўзгарганлиги сабабли, шартноманинг айрим шартлари қайта кўриб чиқилиши юзасидан қўшимча битим имзоланди ва “Ипотека-банк”ни хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичини қисқа муддатда якунлашга келишилди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди янги турар жойни исталган блогер ёки санъаткор реклама қилиши таъқиқланади

Кўп ҳолларда фуқаро янги уй ҳақида фақат рекламадан билади. Қурувчи ким, ер кимники, рухсатнома борми, уй қачон топширилиши ҳақида билиш учун ишончли манба бўлмаган.

⚡️Натижада баъзи обектлар кейинчалик «муаммоли»га айланиб, қурилиш тўхтайди, муддат чўзилади, фуқаро эса уйсиз ва пулсиз қолади.

Батафсил роликда

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ташкилотлари рейтингини ошириш бўйича бепул AI маслаҳатчи ишлай бошлади

Shaffofxarid.uz электрон платформасида қурилиш ва лойиҳа ташкилотлари учун СИ асосидаги маслаҳат хизмати ишга туширилди. Хизмат корхоналарга ўз рейтингини ошириш имкониятларини баҳолаш ва мақсадли баллга эришиш бўйича тавсиялар олиш имконини беради.

Фойдаланувчи тизимга эришмоқчи бўлган баллини киритади. AI маслаҳатчи эса корхонанинг мавжуд кўрсаткичларини таҳлил қилиб, натижани яхшилаш бўйича тавсиялар тақдим этади.

Шунингдек, рейтинг баллини фақат техника воситалари ҳисобига ошириш истаги ҳам алоҳида кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатда маслаҳатчи айнан техника йўналиши бўйича тавсиялар беради. Хизмат барча фойдаланувчилар учун бепул тақдим этилади.

@platformauzb
platforma.uz
Газлашмаган ҳудудларда 350 кВт.соатлик базавий меъёр автомат ишга туширилмаган Табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳамда табиий газ етиб бориши қийин ҳудудлар учун белгиланган 350 кВт.соатлик базавий меъёр ҳалигача ишга туширилмаган. Газсиз ҳудудларда яшовчи…
Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Ушбу хонадонлар 350 кВт·соатгача электр энергияси учун 1 кВт·соатга 650 сўмдан тўлайди.

Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди — у тасдиқланган рўйхат асосида автоматик қўлланилади. Рўйхатларни шакллантириш ва биллинг тизимига киритиш ишлари 25 ноябрга қадар якунланади.

Масалан, ой давомида 300 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган хонадон аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм ўрнига янги тартиб асосида 195 минг сўм тўлайди.

Энергетика вазирлиги

@platformauzb
Қашқадарё тоғлари оппоқ қорга бурканди

@platformauzb
Ўзбекистонда илк бор зиёлилар кенгаши йиғилади: 500 делегат, 7 шўъба, мингга яқин таклиф

23–24 ноябрь кунлари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг илк йиғилиши ўтади. Мустақил Ўзбекистон тарихида бундай кенгаш биринчи марта тузилмоқда.

Кимлар қатнашади: жами 500 нафар делегат, шундан 210 нафари ҳудудлардан сайланган; етакчи олимлар ва академиклар, педагоглар, шифокорлар, ижодкорлар, ёш олимлар, инноваторлар ва тадбиркорлар.

Нима муҳокама қилинади: ялпи мажлис ва еттита шўъбада миллий тараққиётнинг ғоявий, маънавий, илмий, иқтисодий ва ижтимоий асослари.

Қандай тайёрланилди: 10–14 ноябрь кунлари ҳудудларда ўтган мулоқотларда 2 мингдан ортиқ зиёли 3 мингдан ортиқ фикр ва мингга яқин таклиф билдирди. Йиғилиш якунида улар умумлаштирилиб, ижро бўйича вазифалар белгиланади.

Ташаббуснинг маъноси – зиёлилар фикрини давлат ва жамият ҳаётидаги қарорларга яқинлаштириш.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги “Ғишткўприк” чегара божхона пости 25 ноябрь куни ишга тушар экан. Фуқароларни ўтказиш жараёни ўша куни соат 16:00дан бошланар экан.

Мазкур пост 2025 йил февраль ойида таъмирлаш учун ёпилган эди.

@platformauzb
Мамадаминов Умид Маҳмудович Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анча йиллар аввал депутатларимизга жиддий эътироз билдирилганди.

Мана, орадан йиллар ўтди, ҳамма соҳа ўзгарди, фақат парламентдан ташқари...

Ҳар беш йилда борлиги эсимизга тушадиган парламентни бюджетдан "боқиш" солиқ тўловчиларга жуда қимматга тушмоқда.

Қозоғистон каби бир палатали парламентга ўтиш вақти келмадимикан?

@platformauzb
Абдумалик Абдусалимович Назиров энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@platformauzb