Forwarded from platformauzb_live
✔️Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан очиқ мулоқот: муаммо ва таклифлар муҳокама қилинди
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда тадбиркорлик субектлари иштирокида “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш жараёни: муаммо ва таклифлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад сертификатлаштириш жараёнида тадбиркорлар дуч келаётган масалаларни бевосита ўрганиш, уларнинг таклифларини тинглаш ҳамда мавжуд муаммоларга амалий ечимлар ишлаб чиқишдир.
🎤 Мулоқот давомида “Ўзбекекспертиза” АЖ вакиллари томонидан Ўзбекистонда товарларнинг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлигини аниқлаш бўйича экспертиза ўтказиш тартиби, маҳаллий ишлаб чиқарилганлик мезонлари, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатни расмийлаштириш жараёни ва хизмат учун тўлов тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берилиб, тақдимот қилинди.
Очиқ мулоқотда Тошкент шаҳридаги тадбиркорлар билан бир қаторда, республиканинг турли ҳудудларидан 70 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлик субектларининг онлайн тарзда мулоқотда қатнашиши таъминланди.
Батафсил
@platformauzb

Андижонда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан Андижон вилоятида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Президентимизнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида банкларнинг бизнес вакиллари билан манзилли ишлашини кучайтириш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва қулай ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди.
Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда банк хизматларини кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий хавфларнинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбиркорларга бизнесни молиялаштириш ва банк маҳсулотларидан фойдаланиш афзалликлари бўйича тушунтиришлар берилди. Уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, ечим талаб этадиган масалалар назоратга олинди.
Реклама

Шаропов Жамшид Фазлиддинович - Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у "Агробанк"да департамент директори лавозимида ишлаган.
@platformauzb
Бунга қадар у "Агробанк"да департамент директори лавозимида ишлаган.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида бир сават узум 5 млн сўмга сотилди
Тошкент вилояти Паркент туманида бўлиб ўтган “Узум сайли”да бир сават Аватар навли узум аукцион орқали 5 млн сўмга сотилди.
Узум Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида етиштирилган бўлиб 750 минг сўм бошланғич нарх билан эълон қилинди.
@platformauzb
Тошкент вилояти Паркент туманида бўлиб ўтган “Узум сайли”да бир сават Аватар навли узум аукцион орқали 5 млн сўмга сотилди.
Узум Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида етиштирилган бўлиб 750 минг сўм бошланғич нарх билан эълон қилинди.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
TOVARLARNING KELIB CHIQISHINI SERTIFIKATLASHTIRISH BO‘YICHA YANGI ELEKTRON PLATFORMA ISHGA TUSHDI!Hurmatli tadbirkorlar va eksportchilar!
“O‘zbekekspertiza” AJ tomonidan tovarlarning kelib chiqishini sertifikatlashtirish jarayonlarini yanada qulay, tezkor va shaffof tashkil etish maqsadida yangi elektron platforma ishga tushirildi.
— tovarlarning kelib chiqish sertifikatlarini olish uchun arizalarni onlayn tarzda yuborish;
— arizalarni ko‘rib chiqish jarayonini real vaqt rejimida kuzatib borish;
— zarur hujjatlarni elektron shaklda taqdim etish;
— arizalarni ekspertlarga avtomatik ravishda taqsimlash;
— rasmiylashtirilgan sertifikatlar bo‘yicha ma’lumotlarni elektron shaklda olish.
Yangi platformaning joriy etilishi sertifikatlashtirish jarayonlarini raqamlashtirish, tadbirkor va eksportchilar uchun xizmatlardan foydalanishni soddalashtirish, ortiqcha vaqt va xarajatlarni kamaytirish, shuningdek, jarayonlarning tezkorligi va shaffofligini ta’minlashga xizmat qiladi.
📞 Qo‘llab-quvvatlash xizmati: +998 71 230 23 55
"O'zbekekspertiza" AJ matbuot xizmati
Реклама
@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Расман: салкам 32 мингта бўш ўрин учун 6-йўналиш танлови бошланди
56,7 ва ундан юқори балл тўплаб, ўқишга кира олмаган абитуриентлар 22–28 август кунлари my.uzbmb.uz орқали қўшимча йўналиш танлаши мумкин. Фақат фанлар мажмуаси ва таълим тили мос бўлган бўш йўналишлар кўрсатилади — исталган олийгоҳ ёки ҳудуд рўйхатда чиқмаслиги мумкин.

Бир қатор вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат хизматчилари мукофотланди.
Тўлиқ рўйхат
@platformauzb
Тўлиқ рўйхат
@platformauzb
Президент Администрациясининг Коммуникациялар департаменти бошлиғи – Президент матбуот котиби Асадов Шерзод Икромович “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
@platformauzb
@platformauzb
"Ўзсаноатқурилишбанк" билан маҳаллаларда янги ўсиш нуқталари яратилмоқда
Қашқадарё вилояти Касби туманида маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган янги лойиҳа бошланди.
"Янги Майманоқ" маҳалласида "Таянч маҳалла" лойиҳасини амалга ошириш доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
"Ўзсаноатқурилишбанк" иштирокида маҳалланинг имкониятлари ўрганилиб, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳанинг яна бир муҳим томони — у фақат "Янги Майманоқ" билан чекланиб қолмайди. Бу ерда яратиладиган имкониятлар "Майманоқ", "Қатаған", "Соҳибкор" ва "Истиқлол" маҳаллалари учун ҳам ўсиш нуқтаси бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган.

Президент протоколи бошлиғи Курбанов Улугбек Учкунович “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
@platformauzb
@platformauzb
Иноқов Бахтиёр Рахимжонович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Администрацияси раҳбарининг маслаҳатчиси ва АҚШдаги вакили Алламжонов Комил Исмоилович “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
@platformauzb
@platformauzb
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
Бу йил 1 сентябрь — Мустақиллик байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади.
Президентнинг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли фармонига мувофиқ, 31 август — душанба барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
☑️ Шунга кўра, 29 август — шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш куни, 6 кунликлар учун эса иш куни ҳисобланади. 30 август — якшанба барча учун одатий дам олиш куни, 31 август — душанба қўшимча дам олиш куни, 1 сентябрь — сешанба Мустақиллик байрами.
Демак, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 29 августдан 1 сентябргача 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар эса 30 августдан 1 сентябргача 3 кун кетма-кет дам олади.