Тонг азонда туманлар ҳокимлари ўтказадиган йиғилишларга ҳудуддаги банклар бошқарувчилари ҳам қатнашишга мажбурланяпти экан.
Кун тартибидаги масалага дахли борми-йўқми, ёппасига ҳамма қатнашиши шарт бўлган йиғилишларнинг ҳамон ўтказилаётгани афсусланарли.
@platformauzb

“Долзарб 40 кунлик”: маҳаллаларда бандлик ва даромад манбаларини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти Бухоро вилоятидаги таянч маҳаллалар дастури доирасида Ғиждувон туманидаги “Зарафшон” ва “Зарангари”, Шофиркон туманидаги “Мазлахон Чандир” ва “Денов” маҳаллаларида “маҳалла еттилиги” билан биргаликда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Жараёнда кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжлари “фуқаробай” тамойили асосида ўрганилди. “Долзарб маҳаллалар гуруҳи” доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган локомотив лойиҳаларни ишга тушириш бўйича манзилли чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, “Ижтимоий реестр”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал дастурларни сунъий интеллект асосида шакллантириш ҳамда уларни “маҳалла еттилиги” иштирокида тасдиқлаш механизмини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Реклама

“Биз билан боғланинг, ёрдам беришга тайёрмиз” — Миграция агентлиги.
Агентлик Россиядан қайтишда қийналаётган ўзбекистонликларни ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирди.
@platformauzb
Агентлик Россиядан қайтишда қийналаётган ўзбекистонликларни ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирди.
@platformauzb
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга ўзбек айвонини совға қилди
Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Ёғочдан ишланган, миллий нақшлар билан безатилган айвонлар Вашингтондаги West Potomac Park ҳудудида ўрнатилади.

O'tgan hafta yakuni: 426 ta mahalliy ishlab chiqarilgan tovar sertifikatlashtirildiO'tgan hafta davomida 108 ta korxonaga 426 ta mahalliy ishlab chiqarilgan tovar to‘g‘risidagi sertifikat rasmiylashtirildi.
✅ Sertifikatlar berilishi bo‘yicha yetakchi hududlar:
➡️ Andijon viloyati — 98 ta
➡️ Namangan viloyati — 57 ta
➡️Xorazm viloyati — 46 ta
📊 Tarmoqlar kesimida yetakchilar:
- Mebel sanoati — 104 ta
- Mashinasozlik sanoati — 93 ta
- Yengil sanoat — 76 ta
⚠️ Eslatma: Mahalliy ishlab chiqarilgan tovar to‘g‘risidagi sertifikat tadbirkorlarga davlat xaridlarida ishtirok etish imkoniyatlarini kengaytiradi. Shuningdek, "Milliy do‘kon" va Elektron kooperatsiya portaliga mahsulotlarni joylashtirish ushbu sertifikat asosida amalga oshiriladi.
Reklama
@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сариосиё—Термиз" йўналишида қатновчи поезддаги аҳвол.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖнинг видеодаги ҳолатга расмий муносабатидан:
"тасдиқланмаган (видеодаги ҳолат) ёки бир томонлама талқин қилинган маълумотларга эмас, балки расмий ахборот манбаларига таянишларини сўраймиз...
Ушбу йўналишда чипталар ўриндиқ (жой) рақами кўрсатилмаган ҳолда, яъни жойсиз сотилади.
Йўловчилар амалдаги чипта асосида поездга чиқадилар ҳамда бўш ўринларга жойлашадилар. Ҳар бир вагон 81 нафар йўловчини ўтирган ҳолда ташишга мўлжалланган".
PS. Шунда чекланмаган миқдорда билет сотилади, деганими?

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?
Таълим учун давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олиш имконияти мавжуд бўлиб, бундай кредитлар асосан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.
Имтиёзли таълим кредити давлат, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида кундузги таълим шаклида контракт асосида ўқиётган Ўзбекистон фуқароларига берилади. Кредит талабанинг ўзига, ота-онасига ёки васийсига расмийлаштирилиши мумкин.
Кредит миқдори талабанинг курси ва ўзлаштириш кўрсаткичига боғлиқ. 1-курс талабалари учун контракт суммасининг 100 фоизигача кредит ажратилади. 2-курс ва ундан юқори босқичда эса GPA 3,0 дан паст бўлса — контрактнинг кўпи билан 80 фоизи кредит ҳисобидан қопланади ва қолган 20 фоиз талаба томонидан олдиндан тўланади. GPA 3,0 ва ундан юқори бўлса — контрактнинг 100 фоизигача кредит олиш мумкин. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзолари учун ҳам контракт суммаси тўлиқ миқдорда молиялаштирилиши мумкин.
Талабанинг GPA кўрсаткичи HEMIS, контракт ҳақидаги маълумотлар эса kontrakt.edu.uz тизимидан автоматик шакллантирилади. Шу сабабли ушбу маълумотларни алоҳида йиғиб юриш талаб этилмайди.
Имтиёзли таълим кредитининг яна бир муҳим жиҳати — ўқиш даврида асосий қарз тўланмайди. Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан 6 ой ўтгач бошланади. Хотин-қизлар учун эса давлат дастури доирасидаги таълим кредити бўйича фоиз тўловлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади, яъни белгиланган шартларга мувофиқ улар асосий қарзни қайтаради.
Ҳозир таълим кредитларини қатор банклар таклиф қилмоқда. Жумладан, Ўзмиллийбанкда — 13,5 йилгача, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанкда — ўқиш муддати + 7 йил, Асакабанк ва Туронбанкда — ўқиш муддати + 7,5 йил, Халқ банкида — ўқиш муддати + 7 йил, Микрокредитбанкда — 15 йилгача, Ҳамкорбанкда — 7 йилгача, Orient Finans Bankда — ўқиш муддати + 90 ой, Бизнесни ривожлантириш банкида — ўқиш муддати + 6 ой + 7 йил, Алоқабанкда эса — 13,5 йилгача бўлган муддатлар назарда тутилган.
Кредит маблағи талабанинг қўлига ёки банк картасига берилмайди. Банк маблағни тўғридан-тўғри олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Кредит олиш учун асосан ариза, контракт шартномаси ва кредит таъминотига оид ҳужжатлар — кафиллик, гаров ёки суғурта полиси талаб қилинади. Банк ўз ички талабларидан келиб чиқиб қўшимча ҳужжатларни ҳам сўраши мумкин. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалардаги хотин-қизлар учун эса таъминот бўйича алоҳида енгилликлар мавжуд.
Энг қулай томони — аризани банкка бормасдан онлайн топшириш ҳам мумкин. Бунинг учун “Таълим кредити” тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин. Жараённинг асосий қисми масофадан амалга оширилади, зарурат бўлса расмийлаштириш банкда якунланади.
Бундан ташқари, айрим банклар ўз маблағлари ҳисобидан алоҳида таълим кредитлари ҳам таклиф қилмоқда. Ушбу кредитларнинг асосий фарқи шундаки, улардан айрим ҳолларда супер-контракт тўловини қоплаш, шунингдек, кундузги таълимдан ташқари кечки ва масофавий таълим учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Бироқ бу кредитлар давлат дастури доирасидаги имтиёзли таълим кредитларидан шартлари билан фарқ қилади. Уларда фоиз ставкалари юқорироқ бўлиб, йиллик 22 фоиздан 28 фоизгача етади. Шунингдек, асосий қарзни тўлаш ҳам одатда кредит расмийлаштирилганидан кейин бошланади, яъни қарз олувчи ҳар ой фоизлар билан бирга асосий қарзнинг бир қисмини ҳам тўлаб боради.
Масалан, Ўзмиллийбанкда 150 млн сўмгача 22–24 фоизда 3–5 йилгача, Ipak Yuli Bankда 50 млн сўмгача 24,9 фоиздан 3 йилгача, InfinBankда контракт суммасининг 100 фоизигача 26,99 фоизда 3 йилгача, Бизнесни ривожлантириш банкида 100 млн сўмгача 27–28 фоизда 2–4 йилгача, Алоқабанкда 100 млн сўмгача 25 фоиздан 5 йилгача таълим кредитлари таклиф этилмоқда. Ушбу кредитлар орасида супер-контракт тўловини молиялаштириш имконини берувчи маҳсулотлар ҳам мавжуд, аммо аниқ шартлар банк ва кредит маҳсулотига қараб фарқ қилади.

Долларнинг расмий курси 11800 сўмдан тушди
26 август учун долларнинг расмий курси 11 778,52 сўм (-39,55 сўм) қилиб белгиланди.
@platformauzb
26 август учун долларнинг расмий курси 11 778,52 сўм (-39,55 сўм) қилиб белгиланди.
@platformauzb
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, шаҳар бошқармалари ҳамда уларга қарашли бўлинмаларнинг иш вақтини соат 8:00 дан 17:00 гача белгилаш таклифини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқда.
Иш кунининг давомийлиги ўзгармайди — ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлаб, бир соат эртароқ якунлайдилар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тандир текширганимдан афсусда эмасман” — Зоир Мирзаев
@platformauzb
“Биласизми, ким қанақа талқин қилса қилаверсин. Лекин мен ўзимнинг қилган ишимдан афсусда эмасман. Мен шунақа муҳитда катта бўлганман. Мен эрталаб турганда тандирдан нон ёпилган, тандирни очганингизда ичида ахлат эмас, чўғ турган, тафтини, оловнинг тафтини кўрган муҳитда катта бўлган одамман. Замонасига яраша дегани хотини ётиб олиб, эрига аччиқ бўлка едирсин дегани эмас. Бир хонадонда ёпилган нонни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди. Мен шундан келиб чиқиб қилганман”, деди Мирзаев.
@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИМПОРТ ТОВАРЛАРИ РЎЙХАТИНИНГ КОМПЛЕКС ЭКСПЕРТИЗАСИ ОНЛАЙН ШАКЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Ҳурматли тадбиркорлар ва импорт фаолияти иштирокчилари!
Президентимизнинг “Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 104-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини комплекс экспертизадан ўтказиш функцияси “Ўзбекэкспертиза” АЖга ўтказилади.
Мазкур жараёнларни қулай, тезкор ва шаффоф ташкил этиш мақсадида 2026 йил 2 сентябрдан app.expertiza.uz электрон платформасида янги йўналиш ишга туширилади.
🌐 Электрон платформа: app.expertiza.uz
📞 Қўллаб-қувватлаш хизмати: +998 71 230 23 55
📹 Фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Шунингдек, расмийлаштирилган хулосалар бўйича тегишли маълумотлар божхона қўмитаси ахборот тизимларига электрон тарзда юборилади.
📌 2026 йил 2 сентябрдан мазкур хизматдан app.expertiza.uz платформаси орқали фойдаланиш мумкин бўлади.

Байрам ва харажат
Фарғона вилояти ҳокимлиги мустақиллик байрамини юқори савияда ўтказиш учун маҳаллий бюджетдан 789,2 млн сўм ажратибди.
@platformauzb
Фарғона вилояти ҳокимлиги мустақиллик байрамини юқори савияда ўтказиш учун маҳаллий бюджетдан 789,2 млн сўм ажратибди.
@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоят ҳокими:
— Доимо бошимизга соғ бўлинг, дунё тургунча туринг. Сиздек Президентимиз борлигидан ҳаммамиз фахрланамиз.

100 МИНГ СЎМЛИК ТЎЛОВ ОРҚАЛИ 50 МЛН СЎМГАЧА ЮТИШ ИМКОНИЯТИ БОР
Халқ банкининг “Омадли тўлов” акциясида қатнашиш учун 15 июлдан кейин очилган Uzcard картаси билан POS-терминал ёки “xazna” иловаси орқали жами камида 100 минг сўмлик тўлов амалга ошириш кифоя.
Акция учун 500 млн сўмлик умумий соврин жамғармаси ажратилган. Унинг доирасида 101 нафар иштирокчига пул мукофотлари тақдим этилади.
▪️ Совринлар — 3 млн, 5 млн ва 10 млн сўм.
▪️ Финалдаги бош соврин — 50 млн сўм.
Ғолиблар ҳар икки ҳафтада тасодифий рақамлар генерацияси орқали аниқланади.
📌 “Омадли тўлов” акцияси давом этмоқда. Унда иштирок этиш учун 15 июлдан кейин очилган Халқ банки Uzcard картаси билан белгиланган миқдорда тўлов қилиш талаб этилади.

Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари Дониёр Бахтиёрович Қодировга генерал-майор ҳарбий унвони берилибди.
@platformauzb
@platformauzb